USAID • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 12 Apr 2022 18:33:15 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png USAID • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/#respond Wed, 13 Apr 2022 04:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103244 Жорий йил апрель ойининг бошида АҚШ Халқаро тараққиёт агенлиги (USAID) Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шерикликда тадбиркорлар ва маҳаллий корхоналардан агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги инновацион маҳсулот ва хизматларни ҳамкорликда молиялаштириш учун ғоялар танловини эълон қилди. GPS технологиялари, сунъий йўлдош ва дронлардан олинган суратлар, ҳосилни автомат усулида териш ва турли хил...

Сообщение USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йил апрель ойининг бошида АҚШ Халқаро тараққиёт агенлиги (USAID) Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шерикликда тадбиркорлар ва маҳаллий корхоналардан агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги инновацион маҳсулот ва хизматларни ҳамкорликда молиялаштириш учун ғоялар танловини эълон қилди.

GPS технологиялари, сунъий йўлдош ва дронлардан олинган суратлар, ҳосилни автомат усулида териш ва турли хил мобил иловалар – бу қишлоқ хўжалида глобал миқиёсда жорий этилаётган инновацион ишланмаларнинг айримларигина холос. Инновациялар агробизнесга ривожланиш, ҳосилдорлик ва рентабелликни ошириш, маҳсулотнинг қўшимча қийматини юксалтириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш имкониятларини тақдим этади.

Шунингдек ўқинг: Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига инновацион ечимларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида, USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги стартаплар ҳамда қишлоқ ҳудудларидаги мавжуд корхоналарни ҳамкорликда молиялаштиради. Бундан мақсад – минтақавий ва халқаро савдо-сотиқни ривожлантириш, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш. Танлов ғолибларига Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳасидан қўшимча қийматли маҳсулот ва хизматларни жорий этиш учун қиймати 800 млн. сўмгача бўлган янги технологиялар тақдим этилади.

Аризалар 2022 йил 1 майга қадар қабул қилинади. Батафсил вазирлик сайтида: https://mininnovation.uz/oz/contest/post-474

Мазкур ташаббус беш йилга мўлжалланиб, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида илгари сурилган. Лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор етакчилигидаги ўсиш жараёнларини қўллаб-қувватлаб, бунга муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат ҳажмини кўпайтириш имконини берадиган технологиялар ҳамда бошқарувнинг янги амалиётларини жорий этиш орқали эришилади. Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат кўрсаткичини ошириш, аёллар ва ёшларни қамраб олиш, таълим муассасаларининг фаолиятини хусусий сектор талабларига мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсий қарор ва чора-тадбирларнинг жорий этилишига кўмаклашишга қаратилади.

Сообщение USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/feed/ 0
USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/#respond Thu, 17 Feb 2022 03:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100095 АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиёда савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 19 миллион долларлик янги дастур ишга туширилганини эълон қилди. Беш йиллик Марказий Осиё савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.  Бу хусусда USAID матбуот хизматига таяниб, “Ховар” НИAT хабар берди. Дастурдан кўзланган мақсад, божхона ва...

Сообщение USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиёда савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 19 миллион долларлик янги дастур ишга туширилганини эълон қилди. Беш йиллик Марказий Осиё савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.  Бу хусусда USAID матбуот хизматига таяниб, “Ховар” НИAT хабар берди.

Дастурдан кўзланган мақсад, божхона ва чегара назорати тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш, савдо ва сармоявий соҳаларда давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, бизнес субъектлари ўртасида трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш орқали Марказий Осиёда иқтисодий имкониятларни кенгайтиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси очилган эди.

Ўтган йили USAID Хатлон вилояти ижроия ҳокимияти ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан биргаликда Бохтар шаҳрида “BactriaFood 2021” савдо форумини ўтказган эди. Тадбир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Форумда Тожикистоннинг 200дан зиёд йирик мева-сабзавот етиштирувчилари ва консолидаторлари ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан харидорлар иштирок этди.

Сообщение USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/feed/ 0
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88616 Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz. “Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича...

Сообщение Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

“Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича кўп йиллик ютуқларига асосланади. Лойиҳа уч асосий стратегик мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторга техник ёрдам кўрсатади”, – дея қайд этилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Биринчидан, дастур фаолияти молиявий ва вақт харажатларини камайтириш, шунингдек, минтақадаги иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида божхона ҳамда чегара назорати тартибини уйғунлаштиришга йўналтирилади.

Иккинчидан, дастур ривожланишни рағбатлантирувчи ва инвестициялар оқимини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат-хусусий шерикликни кучайтиради.

Учинчидан, Марказий Осиё минтақасида ҳам, ундан ташқарида ҳам трансчегаравий савдо ҳажмини ошириш бўйича манфаатдор томонлар билан иш олиб борилади.

Сообщение Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/feed/ 0
АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/#respond Mon, 27 Sep 2021 19:04:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87695 Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи хусусий агротуризм корхоналари ўртасида концептуал таклифлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz. Танловни USAID лойиҳаси яқинда асос солган «Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси» ўтказади. “Бутун жаҳонда агротуризм қишлоқларни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди. Кичик қишлоқ хўжалиги...

Сообщение АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш билан шуғулланувчи хусусий агротуризм корхоналари ўртасида концептуал таклифлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Танловни USAID лойиҳаси яқинда асос солган «Агробизнесни ривожлантириш жамғармаси» ўтказади.

“Бутун жаҳонда агротуризм қишлоқларни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди. Кичик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қўшимча даромад манбаи бўлмиш агротуризм ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Аҳолисининг деярли ярми қишлоқда яшовчи мамлакат –  Ўзбекистонда агротуризм катта салоҳиятга эга ва у қишлоқни ривожлантиришнинг асосий двигателларидан бирига айланиши мумкин», дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Маҳаллий хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун  қўшилган қийматли агротуризм маҳсулотлари ва хизматларини яратиш борасида жамғарма концептуал таклифлар танловини эълон қилди. Бундан мақсад, савдони кўпайтириш, сайёҳлар ташрифини ошириш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш имконини берадиган тадбирларни биргаликда молиялаштиришдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган USAID Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси беш йилга мўлжалланган бўлиб, танланган мева-сабзавот маҳсулотларининг барча қўшилган қиймат занжирига янги технологиялар ва бошқарув усулларини жорий этиш орқали мамлакат қишлоқ хўжалигида хусусий сектор улушининг ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

«Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда қўшимча қийматли маҳсулотлар ҳажмини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб қилиш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан боғлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай муҳит яратишга кўмак беради», дея хулоса қилди АҚШ элчихонаси. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2021 йилнинг 15 октябрь санаси.

Сообщение АҚШ Ўзбекистонда агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-ozbekistonda-agroturizmni-rivozhlantirishni-qollab-quvvatlaydi/feed/ 0
Молдовалик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг Австрия тажрибасини ўрганишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-qayta-ishlashning-avstriya-tazhribasini-organishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-qayta-ishlashning-avstriya-tazhribasini-organishmoqda/#respond Mon, 27 Sep 2021 18:57:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87690 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида фаолият кўрсатувчи 12 та маҳаллий компания вакиллари Австрияга ўқув сафарларида иштирок этмоқда, деб хабар берди МОЛДПРЕС. Қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи мазкур 12 та қишлоқ хўжалиги компаниялари учун Австрияга хизмат сафари «Молдовада самарали қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси доирасида (USAID кўмагида амалга ошириладиган лойиҳа) Молдова Республикаси...

Сообщение Молдовалик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг Австрия тажрибасини ўрганишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида фаолият кўрсатувчи 12 та маҳаллий компания вакиллари Австрияга ўқув сафарларида иштирок этмоқда, деб хабар берди МОЛДПРЕС.

Қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи мазкур 12 та қишлоқ хўжалиги компаниялари учун Австрияга хизмат сафари «Молдовада самарали қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси доирасида (USAID кўмагида амалга ошириладиган лойиҳа) Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилди. Сафар 2021 йилнинг 20-24 сентябрь кунларига мўлжалланган эди.

Молдова компаниялари қишлоқ хўжалиги бозорини кенгайтириш, ноу-хауларни ўзлаштириш, тажриба алмашиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишдан манфаатдордир.

Молдова делегациясида Австрия компанияларига гуруҳ бўлиб ташриф буюриш, шунингдек, аниқ белгиланган манфаатларга мувофиқ, индивидуал учрашувлар ўтказиш дастури мавжуд.

Молдова Савдо-саноат палатаси Австрия Федерал Иқтисодиёт палатаси билан 20 йилдан зиёд вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу вақт ичида Австрияда ҳам, Молдова Республикасида ҳам кўплаб иқтисодий миссиялар ташкиллаштирилди.

Сообщение Молдовалик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг Австрия тажрибасини ўрганишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-qayta-ishlashning-avstriya-tazhribasini-organishmoqda/feed/ 0