УМСА • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 18 Dec 2021 16:47:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png УМСА • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/#respond Mon, 20 Dec 2021 03:30:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95402 Бу йил Украинада борш тўплами сабзавотларининг нархи 2,6 баробар ошиши қатор омилларга боғлиқ. Украина ва жаҳонда инфляциянинг умумий даражаси ҳамда сабзавот етиштирувчилар учун ноқулай шароитлар юзага келгани (мавсум давомида – баҳорги экиш даврининг бошида ва ёз охири – куз бошида, яъни ҳосил йиғим-терими пайтида)шулар жумласидандир. Ушбу фикрни Украина Мева-сабзавот ассоциацияси...

Сообщение Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Украинада борш тўплами сабзавотларининг нархи 2,6 баробар ошиши қатор омилларга боғлиқ. Украина ва жаҳонда инфляциянинг умумий даражаси ҳамда сабзавот етиштирувчилар учун ноқулай шароитлар юзага келгани (мавсум давомида – баҳорги экиш даврининг бошида ва ёз охири – куз бошида, яъни ҳосил йиғим-терими пайтида)шулар жумласидандир. Ушбу фикрни Украина Мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) президенти Тарас Баштанник «UA: Первий» телеканали эфирида билдирди.

Тарас Баштанникнинг сўзларига кўра, мураккаб об-ҳаво шароити маҳсулот сифатига таъсир кўрсатган ва натижада, сифатли сақланиши имконияти пасайган.

“Учинчи омил – сабзавот етиштиришнинг барча таркибий қисмлари нархи ошганлигидир. Дарвоқе, нархлар ошиши давом этади. Бу ўринда электр энергияси, ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар ҳақида сўз бормоқда.

Буларнинг бари кам ялпи ҳосил билан биргаликда нафақат борш тўплами, балки бошқа турдаги сабзавотлар нархи ошишига ҳам олиб келди», дейди УМСА президенти.

Экспертнинг фикрича, ҳам қуруқликдаги, ҳам денгиздаги глобал логистика хизматлари нархи ошиши ҳам бу борада муҳим саналади. Бу, аввалроқ бўлгани каби Украинанинг баъзи қиммат сабзавотлар тоифаларини арзонроқ импорт билан алмаштириш имкониятини сезиларли даражада мураккаблаштиради.  Айни шароитда, масалан, Ўзбекистон ёки Тожикистондан пиёз олиб келиш, ўтган йиллардагига нисбатан бугун анча қиммат.

Шу билан бирга, УМСА президентининг қайд этишича, бугунги кунда кўплаб фермерлар ҳосилни бозорда сотмасдан ушлаб турибди.

“Бу, биринчидан, украиналик фермернинг феъл-атвори ва тушунчасига дахлдор бўлиб, у бугунги кунда нарх ошишини кўриб, қимматлашув яна давом этишига ишонмоқда. Лекин мазкур қарор кўп ҳолларда нотўғри бўлиб чиқади. Зеро, Украинада сабзавотларни  узоқ муддат сифатли сақлаш имконияти йўқ.  Шу боис, фермерларимиз, масалан, октябрь ойида сабзини сақлаш учун олиб қўйишса, у февралгача сифатли сақланиши мумкин, холос. Февраль келгач, сабзи оммавий равишда бозорга чиқарила бошлайди ва нарх, албатта, бу фонда пасайиб кетади», дейди Тарас Баштанник.

Картошка нархига келсак, УМСА таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, бу йил картошка нархи фермерлар учун энг яхши ҳолатда пасаймайди, энг ёмон ҳолатда эса у арзонлашиши мумкин, чунки, ҳозир картошканинг катта миқдордаги захиралари мавжуд. Маълумки, жорий мавсум ҳосили жуда яхши бўлди.

«Бундан ташқари, ўтган йилги ҳосил билан боғлиқ қулай вазият туфайли кўплаб украиналик фермерлар бу йил ушбу сабзавот экиладиган майдонларни кенгайтиришди. Табиийки, бу картошканинг ялпи ҳосили ошишига сабаб бўлди.

Айтганча, бу мисол келгуси йилда Украина бозоридаги борш тўпламининг баъзи сабзавотлари нархи пасайишига хизмат қилиши мумкин. Зеро, бозорда анчайин жозибадор нархни кўрган фермерлар муайян сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтира бошлашлари эҳтимоли баланд. Натижада, бу ялпи ҳосил кўпайиши ва бозорда таклиф ортишига олиб келади», дея хулоса қилди Тарас Баштанник.

Сообщение Нега Украинада сабзавотлар қимматлашди – УМСА бунинг сабабларига ойдинлик киритди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-ukrainada-sabzavotlar-qimmatlashdi-umsa-buning-sabablariga-oydinlik-kiritdi/feed/ 0
Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/#respond Tue, 12 Oct 2021 10:07:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88858 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Украинада резавор бизнеси учун катта воқелик юз берди – илк бор Украинада етиштирилган малинанинг музлатилган ҳолдаги йирик партиялари АҚШ ва Канадага экспорт қилинди. Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) бу мамлакат учун муҳим саналмиш мазкур битимнинг тафсилотларига ойдинлик киритди – малинанинг битта партияси Канадага юборилди. АҚШга...

Сообщение Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Украинада резавор бизнеси учун катта воқелик юз берди – илк бор Украинада етиштирилган малинанинг музлатилган ҳолдаги йирик партиялари АҚШ ва Канадага экспорт қилинди.

Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) бу мамлакат учун муҳим саналмиш мазкур битимнинг тафсилотларига ойдинлик киритди – малинанинг битта партияси Канадага юборилди. АҚШга эса малинанинг бир денгиз контейнери миқдоридаги партияси жўнатилди. Логистика тахминан бир ярим ой давом этди ва харидор етказиб берилган маҳсулот сифатидан қониқиш ҳосил қилди. Энди украиналиклар билан ҳамкорликни мунтазам давом эттириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Ушбу воқеликнинг Украинада резавор етиштиришни ривожлантириш ва музлатишдаги аҳамияти қуйидаги омил билан изоҳланади: украиналик етказиб берувчилар маҳсулот сифати ҳамда логистика талабларига юқори даражада жавоб бера олди. Шунга кўра, украиналик малина экспортёри FDA (The United States Food and Drug Administration) сертификатидан муддатидан аввал муваффақиятли ўтди.

Бу тадбирнинг иккинчи муҳим жиҳати шундаки, Америка Қўшма Штатлари ва Канада анъанавий равишда импорт қилинадиган малина учун бошқа йирик импортёр-мамлакатларга нисбатан юқори нарх тўлайди. Бу эса Украина экспортёрлари учун маҳсулот сифатини яхшилашга сармоя киритишда яхши имкониятлар яратади. Табиийки, импорт нархи юқори бўлиши маҳсулотларнинг юксак сифат параметрларига боғлиқ. FDA эса етказиб берувчининг ҳисобидан ўз стандартлари ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни қайтармоқда ва муаммо ҳақидаги тўлиқ маълумотни, жумладан, экспортёр-фирма номини ҳам эълон қилади. Шунинг учун экспорт қилувчи мамлакат ва етказиб берувчи компания ўз обрўсини ўйласа, талабларга риоя қилиши зарур.

«АҚШ ва Канада жаҳонда музлатилган малинанинг энг йирик импортерлари ҳисобланади ва дунё миқёсидаги умумий импорт ҳажмида ушбу мамлакатларнинг улуши қиймат жиҳатидан қарийб 80 фоизни, жисмоний жиҳатдан эса қарийб 65 фоизни ташкил қилади. Бироқ, Украина анъанавий равишда музлатилган малинани, асосан, Польшага экспорт қилган. Польша жаҳоннинг бошқа мамлакатларига Украина малинасининг реэкспортидан яхши даромад олади. Шу маънода музлатилган малинани ушбу резаворнинг импорт нархлари юқори бўлган мамлакатларга тўғридан-тўғри етказиб беришга киришиш Украинада ушбу бизнесни янада ривожлантириш учун муҳим қадамдир. Зеро, бу ҳолда резавор музлатувчилар музлатилган малинани қайта ишлаш ва тозалашнинг технологик даражасини ошириши ва маҳсулот етиштирувчиларга юқори нарх тўлаши мумкин. Ўз навбатида, малина етиштирувчилар маҳсулот сифатини яхшилашга ҳаракат қилишади», – дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Биз Польшага резаворлар экспорт қилганда Украина неча миллион доллар йўқотиши ҳақида ёзган эдик. Бошқача айтганда, бу даромад Украина резаворларини реэкспорт қилаётган польшалик воситачиларда қолади. Бироқ, сўнгги йилларда Украинадан музлатилган малина экспортини диверсификациялашда ижобий тенденция кузатилмоқда. Хусусан, Украина малинасининг Германия, Франция, Италия ва Голландияга тўғридан-тўғри экспорти сезиларли даражада ошди. АҚШ ва Канаданинг музлатилган малина импорт қилувчи давлатлар рўйхатига кириши экспортни янада диверсификациялаш имконини беради. Айниқса, украиналик малина етиштирувчилар шу йилнинг ўзидаёқ, экин майдонларини сезиларли даражада кенгайтирмоқчи. Бу хусусда «Малина шов-шуви – 2» сарлавҳали мақоламизда ўқинг.

Шуниси қизиқки, УМСА ушбу муваффақиятли етказиб бериш туфайли ассоциация аъзолари билан сархил ва музлатилган сабзавотлар, мевалар ҳамда резаворлар экспорти бўйича савдо платформасини яратиш ва Украина супермаркетлари тармоғига кириш бўйича музокараларни тиклади.  Агар мазкур режалар амалга оширилса, бу Украинанинг экспорт бозоридаги ўрнини жуда ҳам мустаҳкамлаши мумкин. Бироқ, сўнгги вақтга қадар Украина экспортёрлари ўзаро келиша олишмади.

Қайд этиш жоизки, АҚШ музлатилган малинани, асосан, Чили, Мексика ва Сербиядан импорт қилади. Шу билан бирга, музлатилган малина экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган Сербия ушбу бозорни ўзининг устувор мақсадларидан бири ҳисоблаб, АҚШга резаворлар етказиб беришни фаол равишда оширмоқда. 2020 йилда Сербия АҚШга илк бор 10 минг тоннадан зиёд музлатилган малина экспорт қилган эди ва экспорт ҳажми бўйича деярли Мексикага етиб олган. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, Польша АҚШга 2020 йили атиги 281 тонна малина экспорт қилган. АҚШга Польшанинг музлатилган малинаси экспорти динамикаси кетма-кет бир неча йил давомида салбийлигича қолмоқда – 2018 йили Польша АҚШга 400 тоннадан зиёд малина етказиб берган эди.

Канада музлатилган малинани Чили, Сербия, АҚШ ва Мексикадан импорт қилади. Сербия Канадага ҳам экспортни кўпайтирмоқда ва 2020 йилда музлатилган малинани рекорд ҳажмда – 6,8 минг тонна етказиб берди. Польша Канадага тахминан АҚШга етказгани каби музлатилган малина экспорт қилади.

Шунга кўра, музлатилган малина экспорти бўйича жаҳондаги беш йирик экспортёрдан бири бўлмиш Украина учун ушбу икки муҳим савдо бозоридан жой эгаллаш жуда муҳим. Бу, айниқса, 2022-2024 йилларда резаворларнинг барча турларини етиштириш ўсиши кутилаётган фонда айни муддаодир. Умид қилиш жоизки, нафақат резавор етиштириш ҳажми, балки унинг сифати ҳам ўсади.

Сообщение Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/feed/ 0