улгуржи бозорлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 04 Oct 2021 19:02:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png улгуржи бозорлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/#respond Mon, 04 Oct 2021 19:01:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88296 Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади. Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган,...

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади.

Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган, мавжуд талабларга жавоб бермайди. Концепциянинг қабул қилиниши мазкур камчиликларни қисман бартараф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳужжат озиқ-овқат улгуржи бозорини рақобатчи улгуржи сотувчиларга савдо жойлари, ускуналар ва турли хизматларни кўрсатувчи корхона сифатида белгилайди. Юклаш-тушириш операциялари, товарларни қўриқлаш, биноларга санитар ишлов бериш, ҳудудларни тозалаш, ахборот ва реклама таъминоти, алоқа хизматлари шулар жумласидандир. УОБ майдончаларида чакана савдони ҳам амалга ошириш мумкин, лекин уни алоҳида зонада ўтказиш тавсия этилади.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавот бозори (улгуржи бозор, омборхона, тақсимлаш маркази кабилар) инфратузилмасини режалаштиришдаги 10 хато

Озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назоратни таъминлаш учун УОБ ҳудудида ветеринария -санитария лабораторияларини жойлаштириш талабини қонуний равишда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда бозорларнинг ўзи, концепцияда кўрсатилганидек, маҳсулотларни истеъмол қилиш марказларига, энг аввало, йирик агломерациялар ва шаҳарларга интилиши керак.

Ҳужжатда, шунингдек, УОБни ривожлантириш соҳасидаги асосий мақсадлар белгиланган. Биринчидан, бу ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш; иккинчидан, инфратузилмани яхшилаш; учинчидан, улгуржи савдо майдонларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ қадамлар махсус тадбирлар режасида келтирилади.

Концепцияни амалга ошириш Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдосининг самарали тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг тўғридан-тўғри сотиш каналларига киришини соддалаштириб, уларнинг харажатларини ва демакки, маҳсулот нархини пасайтиради.

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/feed/ 0