Туркманистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 20 Apr 2022 20:32:18 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Туркманистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 04:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103725 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган. Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак,...

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Марказий Осиёнинг икки давлати –  Ўзбекистон ва Туркманистон 2022 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Эрон олмаси импортини бир неча баробар оширган.

Туркманистон бу даврда Эрон олмасининг жаҳондаги энг йирик беш импортёри қаторига кирди ва Эрондан бирданига  19,5 минг тонна мева сотиб олди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир йил аввал худди шу даврда импорт 22 баробар кам эди.  Ўзбекистон Эрондан олма импорт қилувчи давлатлар рейтингида 4 ой ичида 13 минг тонна кўрсаткич билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

“Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ойларида Эрондан олма экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан тахминан 19 фоиз ортда қолмоқда. Бу эса 2021 йилда баҳорги аёзларнинг салбий таъсири туфайли мамлакатда олма ҳосили камайиши билан боғлиқ.  Бироқ, Марказий Осиёда ҳам совуқлар бўлди, ҳосил камайди ва ушбу мамлакатларга етказиб бериш кескин кўтарилди, чунки бу ерда нархлар юқори эди. Февраль ойи охирида Россия армиясининг Украина ҳудудига бостириб кириши туфайли ушбу мамлакатдан олма экспорти тўхтаб қолгани етказиб бериш ҳажми ўсишига қўшимча туртки бўлди”, дейди  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон ва Туркманистондан ташқари БАА (42 фоизга), Покистон (75 фоиз) ва Қувайт (73 фоиз) импортёрлари ҳам Эрон олмаси харидини оширган. Ироқ, Ҳиндистон ва Россия каби йирик бозорларга эса Эрондан олма экспорти камайган.

Сообщение Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkmaniston-bu-yil-erondan-olma-importini-keskin-oshirdi/feed/ 0
Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/#respond Fri, 21 Jan 2022 06:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97936 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир. Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у...

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир.

Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у экспорт бўйича ҳатто қўшни Ўзбекистондан ҳам ўзиб кетди. Маълумки, Ўзбекистон аввал Тожикистон бозоридаги иссиқхона помидори бўйича мутлақ етакчи эди. Дарвоқе, Россия иссиқхона помидорлари бозорида Туркманистон ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Иссиқхоналарни иситиш учун арзон газдан фойдаланиш туфайли маҳаллий фермерлар иссиқхона сабзавотлари етиштириш қувватларини фаол ошириб, экспорт ҳажмини кўпайтирмоқда.  Ўзбекистонда эса бу борада ҳали-ҳануз жиддий муаммолар мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари

Эрон 2021 йилда иссиқхона бодринги экспортини кескин қисқартирди. Шуниси ҳам қизиқки, Эрон савдо статистикасида Тожикистон бозорига бодринг етказиб берилиши ҳақида маълумот йўқ. Шундай экан, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблигини ҳисобга олсак, бу реэкспорт маҳсулоти бўлиши мумкин.  Эрон анъанавий равишда Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва ҳатто Туркманистонга жуда катта ҳажмдаги иссиқхона бодрингларини етказиб бермоқда.

Тожикистон иссиқхоначилари учун юқори сифатли ва арзон импорт маҳсулотлари билан рақобатлашиш ҳали ҳам қийин, чунки, энергия нархлари ҳамда маҳсулот етиштириш технологиялари бўйича улар ҳали ҳеч бир  афзалликка эга эмас.

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/feed/ 0
Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/#respond Tue, 11 Jan 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97111 Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари. Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди. Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг...

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари.

Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди.

Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг тоннага яқин бодринг, 520 тонна булғор қалампири ва аччиқ қалампир етиштиради. Ўтган йили мамлакатда биринчи бор 60 тонна банан ҳосили йиғиб олинди.

Шунингдек ўқинг:  Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2021 йилнинг 11 ойи давомида Туркманистон фермерлари қиймати 56 миллион доллардан зиёд  51,3 минг тоннадан ортиқ иссиқхона помидорини экспорт қилишди.

Айни пайтда Туркманистон тадбиркорлари, UIET аъзолари умумий майдони 530,54 гектарлик иссиқхоналарга эга.

Аввалроқ EastFruit Туркманистонда пахта етиштириладиган майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектарга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эди. Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/feed/ 0
Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/#respond Tue, 21 Dec 2021 03:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95520 Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида агросаноат комплекси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев вилоятларда пахта ҳосилдорлигини ошириш орқали экин майдонларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.  Бўшаган ерлардан картошка, сабзавот ва полиз экинларини экиш, ипак қурти пилласини етиштиришда фойдаланилади. «Хроники Туркменистана»...

Сообщение Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида агросаноат комплекси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев вилоятларда пахта ҳосилдорлигини ошириш орқали экин майдонларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.  Бўшаган ерлардан картошка, сабзавот ва полиз экинларини экиш, ипак қурти пилласини етиштиришда фойдаланилади.

«Хроники Туркменистана» сайтининг ёзишича, пахта етиштириш учун майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектаргача қисқартирилади.  Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2020 йилда Туркманистон ЕОИИ мамлакатларидан картошка харидини саккиз баравар оширди.  2020 йили мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли Туркманистон-Эрон чегараси ёпилганидан сўнг картошканинг кескин танқислиги ва нархи кескин ошиши кузатилди. Февраль ойида давлат ОАВ бу йил Туркманистон ўз картошкаси йиғим-терими ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Ипак қурти пилласини етиштириш бўйича йиллик режани 200 тоннага, ҳозирги 2100 тоннадан 2300 тоннага оширишга қарор қилинди.  Ахал (+145 тонна), Болқон (+25 тонна) ва Марий (+30 тонна) вилоятларида қўшимча ҳажмда пилла етиштирилади.

Кўп йиллардан бери пилла етиштириш норентабель бизнес саналар эди. Одамлар бунга вақт ва пул сарфлайди. Тут барги қуртларнинг ягона озуқаси бўлгани учун тут дарахтлари деярли ҳамма жойда кесилган. Бўшаган майдонлар пахта ва ғалла етиштиришга берилди.  Қуртларни озиқлантириш учун одамлар яқин-атрофдаги қишлоқларни кезиб, ҳовлисида тут дарахти ўсадиган кишилардан унинг шохларини сотиб олишади.

Сообщение Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/feed/ 0
Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-turkmaniston-rossiyaga-ertagi-olma-eksporti-segmentini-topmoqda-ozbekiston-esa-uni-boy-bermoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-turkmaniston-rossiyaga-ertagi-olma-eksporti-segmentini-topmoqda-ozbekiston-esa-uni-boy-bermoqda/#respond Tue, 16 Nov 2021 06:30:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92050 EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, 2021 йилда Ўзбекистондан эртаги олма экспорти кескин камайди. Бунинг сабаблари, об-ҳаво аномалияларидан ташқари, Россия бозорининг кутилмаганда олма билан тўлганлиги ва нархлар пасайиши билан боғлиқ, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, захиралар рекорд даражада юқори бўлди. 2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистон Россия бозорига...

Сообщение Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари прогноз қилганидек, 2021 йилда Ўзбекистондан эртаги олма экспорти кескин камайди. Бунинг сабаблари, об-ҳаво аномалияларидан ташқари, Россия бозорининг кутилмаганда олма билан тўлганлиги ва нархлар пасайиши билан боғлиқ, чунки, минтақанинг аксарият мамлакатларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, захиралар рекорд даражада юқори бўлди.

2021 йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистон Россия бозорига бор-йўғи 1,6 минг тонна эртаги олма экспорт қила олди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб уч баравар кам кўрсаткичдир.

Шунингдек ўқинг: Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди

Шу фонда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, биринчи навбатда, Тожикистон ва Туркманистоннинг экспорт кўрсаткичлари жуда қизиқ манзара касб этади. Олма етиштиришнинг ўсиши ҳамда интенсив ва яриминтенсив олма экиладиган боғ майдонларининг фаол кенгайиши фонида Тожикистон илк бор Россияга 100 тоннадан ортиқ ёзги олма (116 тонна) экспорт қила олди. Йил давомида экспорт ҳажми 26 фоизга ошди.

Бироқ, Туркманистоннинг натижалари янада қизиқарли бўлиб чиқди, у ердан ёзда Россияга 507 тонна эртаги олма экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмидан 30 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёзида Россиядаги олма нархи 2020 йилга нисбатан анча паст бўлган. Шунинг учун бу шароитда экспорт ҳажми ўсиши мамлакатнинг рақобатбардошлигини кўрсатади.

Тўғри, Туркманистон ҳам, Тожикистон ҳам бу даврда олма экспорт қилган Эрон натижаларига ҳозирча ета олгани йўқ. Шунга кўра, 2021 йилнинг май ойидан июлигача Эрон Россияга олма экспортини бирданига 3 баравар ошириб, 6,9 минг тоннага етказди.

Сообщение Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-turkmaniston-rossiyaga-ertagi-olma-eksporti-segmentini-topmoqda-ozbekiston-esa-uni-boy-bermoqda/feed/ 0
Туркманистон Россияга иссиқхона помидори экспортини яна икки баробар оширди ва Ўзбекистонга етиб олмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-rossiyaga-issiqkhona-pomidori-eksportini-yana-ikki-barobar-oshirdi-va-ozbekistonga-etib-olmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-rossiyaga-issiqkhona-pomidori-eksportini-yana-ikki-barobar-oshirdi-va-ozbekistonga-etib-olmoqda/#respond Wed, 20 Oct 2021 07:55:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89674 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россияга иссиқхона помидорлари импорти ҳажми пасайиши давом этаётган бир пайтда Туркманистоннинг бу бозорга кескин экспансияси чинакам йил воқелигига айланди. 2021 йилнинг саккиз ойида Туркманистон Россияга 32,0 минг тонна иссиқхона помидорини экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробар кўп (92%). Мазкур...

Сообщение Туркманистон Россияга иссиқхона помидори экспортини яна икки баробар оширди ва Ўзбекистонга етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россияга иссиқхона помидорлари импорти ҳажми пасайиши давом этаётган бир пайтда Туркманистоннинг бу бозорга кескин экспансияси чинакам йил воқелигига айланди.

2021 йилнинг саккиз ойида Туркманистон Россияга 32,0 минг тонна иссиқхона помидорини экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробар кўп (92%). Мазкур кўрсаткич билан Туркманистон Россия Федерациясига иссиқхона помидорининг энг йирик етказиб берувчилари рейтингида 4-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Туркманистон етказиб бериш бўйича Ўзбекистонга деярли етиб олди. Ўзбекистон ҳам бу даврда экспорт ҳажмини оширди, ўзбек экспорти 55 фоизга ўсиб, 37,4 минг тоннани ташкил этди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, шу даврда Туркиядан Россияга иссиқхона помидорларини етказиб бериш 2 фоизга камайди.

Ушбу фонда Туркманистондаги иссиқхона саноатидан фарқли ўлароқ, иссиқхоналарни қишда иситиш учун кафолатланган энергия таъминоти борасида муаммоларга дуч келаётган Ўзбекистон учун мазкур турдаги бизнесда ташвишланарли пайт келди. Биз бу хусусда «Иссиқхоналарга эътиборсизлик – бу Ўзбекистон учун фойдами ё зарар?» сарлавҳали мақолада ёзган эдик. Агар илгари Туркманистон нисбатан кичик етказиб берувчилардан бўлиб, Ўзбекистон иссиқхона комбинатлари учун рақобат муҳитини юзага келтирмаган бўлса, ҳозир Туркманистон помидорлари ташқи бозорда Ўзбекистон помилдорлари билан анча фаол рақобатлашмоқда.

«Етказиб бериш ҳажмининг ўсиш суръатлари, шунингдек, газ нархи ва Ўзбекистон ҳамда Туркманистондаги иссиқхоналарга газ етказиб бериш ҳолатини ҳисобга олганда, биз 2021 йил охирига келиб, Туркманистон Россия бозорига иссиқхона помидорини етказиб бериш бўйича Ўзбекистонни ортда қолдиришини истисно қила олмаймиз. Туркманистондан иссиқхона сабзавотларини етказиб берувчилар иссиқлик энергияси бирлигини ишлаб чиқариш нархида сезиларли рақобатбардош устунликка эга бўлишади. Гарчи, маҳсулотларнинг рекорд даражада юқори нархлари фонида уни ишлаб чиқариш таннархи аҳамиятсиз бўлиб қолса-да. Бу шуни англатадики, Туркманистон, ҳажмлар мавжудлиги шароитида иссиқхона помидори экспортини диверсификация қилиб, уни нафақат Россия Федерацияси, балки минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам етказиб бера олади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Қизиғи шундаки, бир йил аввал, худди шу даврда, Туркманистон Россияга иссиқхона помидори экспортини деярли икки баробар оширган эди. Шундай қилиб, атиги икки йил ичида Туркманистон Россияга иссиқхона помидори экспортини тўрт баробар кўпайтирди. Туркманистон Россия бозоридаги экспорт ҳажми бўйича Хитой, Арманистон, Қозоғистон, Эрон ва Миср давлатларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Туркман помидорининг Россия импортидаги улуши 2021 йилнинг 8 ойида биринчи марта 10%га етди.

Россиядан ташқари Қозоғистон ҳам 2021 йилда Туркманистондан иссиқхона помидорини фаол сотиб олди. Бу мамлакатга жўнатмалар дарҳол 73% га ортиб, жорий йилнинг январь-июль ойларида 13 минг тоннага етди. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Туркманистонда етиштирилган ушбу сабзавотнинг биринчи партиялари бу йил Украина ва Беларусга экспорт қилинди. Дарвоқе, Украинадаги маҳаллий иссиқхона бизнесининг нохуш истиқболлари ҳисобга олинса, қиш ва баҳорда Туркманистоннинг иссиқхона помидорларини сотиш учун бу ер жуда мақбул бозорга айланиши мумкин.

Туркманистондан Европа Иттифоқи мамлакатига иссиқхона помидори етказиб берилишини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. 2021 йилнинг апрель ойида туркман помидори ортилган битта юк машинаси Австрияга етиб борди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра, бу йўналишда маҳсулот бошқа етказиб берилмади. Аммо яқин ойларда вазият ўзгариши ва Туркманистондан иссиқхона помидорлари яна Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига чиқиши мумкин.

Умуман олганда, 2021 йилнинг саккиз ойида Россия иссиқхона помидорлари импортини 12 фоизга камайтирди ва бу борадаги кўрсаткич 337 минг тоннага тушди.

Сообщение Туркманистон Россияга иссиқхона помидори экспортини яна икки баробар оширди ва Ўзбекистонга етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-rossiyaga-issiqkhona-pomidori-eksportini-yana-ikki-barobar-oshirdi-va-ozbekistonga-etib-olmoqda/feed/ 0
Бу йил Туркманистонга ўзбек пиёзи экспортининг рекорд даражаси қайд этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-turkmanistonga-ozbek-piyozi-eksportining-rekord-darazhasi-qayd-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-turkmanistonga-ozbek-piyozi-eksportining-rekord-darazhasi-qayd-etiladi/#respond Mon, 18 Oct 2021 09:35:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89453 Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 10 баробар ошди! Бундан ташқари, 2021 йил охирагача натижалар сўнгги тўрт йилдаги рекорд кўрсаткичдан анча ошиб кетиши мумкин ва Турманистоннинг Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажмидаги улуши бир ярим баробар ошади, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари. 2017 йилдан 2019...

Сообщение Бу йил Туркманистонга ўзбек пиёзи экспортининг рекорд даражаси қайд этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 10 баробар ошди! Бундан ташқари, 2021 йил охирагача натижалар сўнгги тўрт йилдаги рекорд кўрсаткичдан анча ошиб кетиши мумкин ва Турманистоннинг Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажмидаги улуши бир ярим баробар ошади, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари.

2017 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистондан Туркманистонга пиёзнинг йиллик экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан 1,8 мингдан 18,7 минг тоннагача ошган, 2020 йили эса бу кўрсаткич 12,9 минг тоннагача камайди.

Бироқ, EastFruit ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи ўрталарига қадар Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми 19 минг тоннадан ошди. Бу 2017-2021 йиллардаги энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳ: * 2021 йилги маълумотлар – EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китоблари бўйича

Агар 2017-2020 йилларда Туркманистоннинг Ўзбекистондан умумий пиёз экспортидаги улуши 5%дан 7%гачани ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 9,2%га етди.

Бундан ташқари, ўзбек пиёзини Туркманистонга етказиб бериш ҳажми бу маҳсулотни йирик миқдорда импорт қилувчи бошқа мамлакатларга қараганда ойлар ва/ёки мавсумлар бўйича бутунлай бошқача тарзда тақсимланган. Ўзбек пиёзини шимолий мамлакатларга етказиб беришнинг асосий ҳажми апрель-июнь ойларига, яъни эртаги пиёзнинг улушига тўғри келади. Ўзбекистонда унинг йиғим-терими март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошларидаёқ, мамлакат ҳудудига қараб старт олади. Туркманистон мисолида эса бутунлай бошқача. 2019 ва 2020 йилнинг апрель-июнь ойларида Туркманистонга Ўзбекистондан атиги бир неча юз тонна пиёз етказиб берилди. Бу кўрсаткич Турманистонга йиллик экспорт ҳажмининг 3 фоизидан ошмади. Лекин биринчи чорак улуши 2019 йилда Туркманистонга йиллик экспорт ҳажмининг 50%ини, 2020 йилда эса 90%ини ташкил қилди. Сентябрдан декабргача бўлган даврда экспорт ҳажми 2019 йилда йиллик ҳажмнинг 46 фоизини ва 2020 йилда эса 10 фоизни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Малайзиядаги «LJACK»  компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади

2021 йилда Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспортининг ойлар ёки мавсумлар бўйича тақсимланиши ўтган йиллардагидан фарқ қилади. Чоракларга бўлинишда у тенг кўринади. EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил биринчи чораги ва иккинчи ярмининг умумий улуши Ўзбекистондан Туркманистонга йиллик пиёз экспортининг 75%идан кўпроғига тўғри келади.

Туркманистонга ўзбек пиёзини етказиб беришнинг бундай хусусиятини ҳисобга олсак, ушбу маҳсулотнинг Туркманистонга экспорти шу йил охирига қадар давом этади, деб тахмин қилиш мумкин. Бу шуни англатадики, 2021 йилда Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми 2019 йилги рекорд кўрсаткичдан сезиларли даражада ошиб кетиши мумкин. Бу мамлакатнинг Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажмидаги улуши эса тахминан 10%ни ташкил қилади.

Сообщение Бу йил Туркманистонга ўзбек пиёзи экспортининг рекорд даражаси қайд этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-turkmanistonga-ozbek-piyozi-eksportining-rekord-darazhasi-qayd-etiladi/feed/ 0
Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/#respond Wed, 16 Jun 2021 09:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79117 2021 йилнинг 7 июнидан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат қўмитаси давлат инспекцияси Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этди. Фитосанитария чекловлари ушбу маҳсулотларда карантин организмлари  аниқлангани билан боғлиқ. Бу хусусда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда. «Қозоғистонга олиб келинаётган помидорларда...

Сообщение Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 7 июнидан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат қўмитаси давлат инспекцияси Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этди. Фитосанитария чекловлари ушбу маҳсулотларда карантин организмлари  аниқлангани билан боғлиқ. Бу хусусда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Қозоғистонга олиб келинаётган помидорларда карантин фитосанитар назорати маҳали помидор меваларининг жигарранг бужмайиши вируси (Тomato brown rugose fruit virus – ToBRFV) борлигини тасдиқловчи 19 та далил аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонадаги помидор экинлари йўқ қилинди

Фитосанитария чоралари бўйича халқаро стандарт қоидаларига мувофиқ, карантин фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги нотификациялар Туркманистоннинг ўсимликлар карантини давлат хизматига юборилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон давлат идораларида экспорт қилинадиган маҳсулотларда вирус пайдо бўлишининг сабабларини қўшни республикадаги ваколатли органлар томонидан текширилиши бўйича объектив маълумотлар мавжуд эмас.

Шундай қилиб, Қозоғистон ҳудудида фитосанитария ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида Туркманистондан помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча таъқиқ жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йил бошидан буён Қозоғистон ҳудудига тартибга солинадиган маҳсулотларни олиб киришда ўсимликлар карантини борасидаги 1300 дан ортиқ қонун бузилиши,  карантин фитосанитар талаблар бузилган ҳолда 11 минг тонна маҳсулот олиб кирилгани аниқланди. Импорт қилинган маҳсулотлар билан боғлиқ  155 ҳолатда карантин объектлари аниқланди. Қонунбузарларга 56 миллион тенгедан ортиқ жарима солинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ToBRFVнинг иссиқхона экинлари учун хавфли патоген эканлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Сўнгги икки йил ичида кириш йўллари кўп ва тарқалиш даражаси юқори бўлган ушбу вирус Европа, Осиё ҳамда Aмерикада аниқланган. Ва у ҳам ёпиқ, ҳам очиқ муҳитда помидор етиштирувчиларга катта зарар етказган. Вирус нафақат уруғ ва экинларда, балки инерт юзаларда ҳам узоқ вақт давомида яшовчанлигини сақлаб қолади. Мисол учун, помидор ва қалампир ҳосилининг вирус туфайли бой берилиши даражаси 70% гачадир.

Вируслар тарқалишининг олдини олиш учун, шубҳасиз, зарарланган ўсимликларни йўқ қилиш ва иссиқхона ишчиларининг дезинфекция чораларига қатъий риоя қилишини таъминлаш зарур.

Сообщение Қозоғистон ТоBRFV таҳдиди туфайли Туркманистондан сабзавот импортига вақтинча таъқиқ қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-tobrfv-tahdidi-tufayli-turkmanistondan-sabzavot-importiga-vaqtincha-taqiq-qoydi/feed/ 0