цитрус мевалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 31 Mar 2022 18:53:12 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png цитрус мевалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 07:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102528 Бутун жаҳон бўйлаб логистика занжирлари узилиши Миср ва Перудан мевалар экспорти  тўхташига олиб келди. Мисрдаги Nile Establishment корхонасининг экспорт ва логистика бўйича менежери Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йили энг йирик апельсин экспортёри бўлган ва хориж мамлакатларига қарийб 1,8 миллион тонна мева жўнатган эди. Бу мавсум фермерлар учун қийин...

Сообщение Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бутун жаҳон бўйлаб логистика занжирлари узилиши Миср ва Перудан мевалар экспорти  тўхташига олиб келди.

Мисрдаги Nile Establishment корхонасининг экспорт ва логистика бўйича менежери Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йили энг йирик апельсин экспортёри бўлган ва хориж мамлакатларига қарийб 1,8 миллион тонна мева жўнатган эди. Бу мавсум фермерлар учун қийин кечди. Талаб 40 фоизга камайиши билан бирга нархлар ҳам пасайди. Шунингдек, компания етказиб бериш тўхтатилиши туфайли Россия бозорини бой берди дея хабар бермоқда Fruit-inform.

Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, бу йил денгиз орқали юк ташиш ва қадоқлаш харажатлари сезиларли даражада ошган.Табиийки, бу маҳсулотнинг умумий таннархига салбий таъсир кўрсатган.

Россия бозорими ёки Европа ва Осиё бозорими, буларнинг ҳар бири мисрлик апельсин экспортёрлари дуч келадиган ўзига хос муаммоларга эга: “Россия Миср апельсинларининг асосий импортёрларидан бири ҳисобланади. Юзага келган можаро, валюта ва тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳатто Россиянинг айрим портларида юк ташиш тўхтатилиши туфайли ушбу бозордаги вазиятни аввалдан айтиб бўлмайди.  Бундан ташқари, мевалар нархи жуда ҳам тушиб кетган. Натижада, бу йил, дастлабки прогнозларга кўра, Миср апельсин ҳосилининг 40 фоизини етказиб бера олмаслиги мумкин”.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Баъзи мисрлик экспортёрлар ҳозирданоқ етказиб беришни Европа бозорига тўлиқ йўналтириб бўлди. Яна айримлар Бангладеш ва Ҳиндистонга цитрус мевалар сотишга ҳаракат қилди. Бироқ, санаб ўтилган мамлакатлар маҳсулотларни кичик партиялардагина сотиб олишга тайёр, Малайзия ва Сингапурда эса талаб паст.  Хитой етарли миқдорда апельсин етиштиради, шу боис, Миср маҳсулотларининг бу мамлакатда рақобатлашуви қийин.

Freshfruitportal маълумотларига кўра, перулик авокадо етиштирувчилар ҳам бу йил қийин вазиятга тушиб қолишди. Жанубий Америка мамлакати учун Россия етказиб бериш ҳажми бўйича учинчи йирик импортёр ҳисобланади. Жорий йилда мева етиштирувчилар экспорт ҳажмини оширишни режалаштирган. Аммо 2022 йилнинг дастлабки икки ойи давомида 41 миллион долларлик 18 335 тонна авокадо етказиб беришга муваффақ бўлинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўп ва қиймат жиҳатидан 11 фоизга камдир.

2021 йилнинг февраль ойида Россия Перуда етиштирилган авокадонинг 11 фоизини импорт қилган.  Аммо бу йил Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари ва Россиядаги иқтисодий инқироз ҳажмнинг 49% га, қийматнинг эса 34% га пасайишига олиб келди.  Февраль ойида Перу авокадоларини етказиб бериш атиги 989 тоннани ёки маблағ шаклида 2 миллион долларни ташкил этди.

Перу авокадосини денгиз орқали ташиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Испания ва Голландия истеъмолчиларига мева етиб бормади. Испанияга етказиб бериш 1727 тоннани ёки 4 миллион долларни ташкил этди, бу ҳажм бўйича 28 фоиз ва қиймат бўйича 40 фоиз кам кўрсаткичдир.

Сообщение Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/misr-va-peru-fermerlari-logistika-zanzhiri-uzilishi-tufayli-millionlab-zarar-kormoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/#respond Wed, 02 Feb 2022 06:30:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98872 EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва...

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва нокдир.

Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олма, банан, апельсин ва мандариннинг ўртача улгуржи нархлари, сўм/кг

Албатта, бозорда банан, апельсин ёки мандариндан арзонроқ олма навлари ҳам мавжудлигини қайд этиш жоиз. Маҳаллий навлар ёки ўртача ва паст сифатли «Ренет Симиренко»нинг улгуржи нархлари “Голден Делишез”, “Грэнни Смит” навларига нисбатан деярли икки баробар паст ва 1 кг учун 8000 сўмдан бошланади, бу эса 74 АҚШ центига тенг. Украина ёки Молдовада худди шундай олма нархи бундан 2-3 баробар паст эканини ҳисобга олсак, бу ҳам жуда қимматдир.

Ўзбекистонда олма нархи бу қадар баланд эканининг сабаби нимада? Кўпчилик буни 2021 йилнинг қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли олма ҳосили кам бўлгани билан боғламоқда. Хусусан, “Fruit House Organics” компанияси директори, интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис Шуҳрат Аброров EastFruit нашрига берган интервьюсида кўплаб минтақалардаги олма ҳосилига баҳорги аёзлар жиддий таъсир кўрсатганини қайд этди.  Афсуски, Ўзбекистон боғларида совуқдан ҳимояловчи тизимлар йўқ.

Иккинчи сабаб – бу йил Эронда олма нархининг нисбатан юқорилигидир, зеро, Эрон олмаси бу тақчилликни қисман қоплаши мумкин эди. Маҳаллий савдогарларнинг фикрича, Эрон ўтган йили 2020 йилга нисбатан олмадан камроқ ҳосил олган.

Учинчи сабаб, Ўзбекистоннинг олма экспорт қилувчи бошқа мамлакатлардан узоқда жойлашганлигидир. Ва шу боис, мамлакатга сархил олма етказиб бериш анча қимматга тушмоқда.  2021 йилда жаҳоннинг барча мамлакатларида логистика нархи кескин ошгани бу муаммони янада кучайтирди, жумладан, бизнинг минтақамизда ҳам. Қўшни Тожикистон Украина ва Молдовадан олма импорт қилади, лекин у ерда ҳам нархлар анчагина юқори.

Юқоридаги графикдан кўриб турганингиздек, энг оммабоп навлардаги олма нархлари бўйича Ўзбекистон етакчи ҳисобланади. Бу ерда «Голден Делишез»навли олманинг ўртача улгуржи  нархи қўшни Тожикистонникидан деярли икки баробар, Украинадагидан етти баробар қимматроқ. Агар олманинг энг арзон навлари нархларини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда нархлар Украина бозоридагидан ўртача 3,5 баробар қиммат.

Минтақавий олма бозоридаги вазият инобатга олинса, Ўзбекистонда келаси мавсум бошланмагунча олма нархи пасайишини кутиш бефойда. Бу шуни англатадики, мамлакатда совуқдан ҳимояловчи тизимларни ўрнатган ва олмани замонавий мева сақлаш омборларида баҳоргача сақлаши имкониятига эга боғбон ва фермерлар мавсум давомида жуда юқори даромад олишлари мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/feed/ 0
Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/#respond Tue, 01 Feb 2022 07:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98748 EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган. Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь...

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда меваларнинг 2022 йил январь ойи охиридаги улгуржи нархларини бир йил аввалги нархлар даражаси билан таққослаб, маҳаллий меваларнинг аксарият тоифалари нархи сезиларли даражада ошганини таъкидлашмоқда. Айни пайтда хориждан келтириладиган  цитрус мевалар ва банан нархи арзонлашган.

Маълумки, банан, апельсин ва мандарин нархи пасайиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилнинг  октябрь ойида қабул қилинган бир қатор мевалар импорти учун божхона божини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Ушбу қарор натижасида, 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг улгуржи нархлари ўтган йилга нисбатан 17 фоиз, апельсин нархи ўтган йилга нисбатан 22 фоиз, мандарин эса 23 фоиз арзонлашган. Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, йил давомида ўзбек сўми атиги 3 фоизга қадрсизланди. Бироқ, биз импорт ҳақида сўз юритаётганимиз сабабли, реал нархлар янада сезиларли пасайганини айтишимиз мумкин.

Банан билан боғлиқ мисолнинг ўзи Ўзбекистон бозорида ушбу турдаги меванинг нархи одатдагидан анча паст даражада эканлигини кўрсатади. Импорт божларини бекор қилиш билан бирга бозорда нархлар пасайишини Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, хориж супермаркетлари ўртасида рақобат кучайиши рағбатлантирмоқда. Зеро, айнан супермаркетлар тармоғи импорт мевалар билан ишлашни афзал кўради, чунки, бундай меваларни тўғридан-тўғри импорт қилиш ва рақобатбардош нархда сотиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди

Шу билан бирга, мавсум давомида жуда арзон сотилган хўраки узум нархлари бир йил аввалгидан 7 фоизга баланддир. Гарчи, 2021 йили Ўзбекистонда узум етиштириш ҳажми ошган бўлса-да, узум сифатини баҳоргача сақлаб туришни таъминловчи омиллар саналмиш – ушбу маҳсулотни етиштириш технологиялари ва уни сақлаш инфратузилмаси мамлакатда рисоладагидек эмас.

Ўзбекистонда нокнинг улгуржи нархи 2021 йилнинг айни даврига нисбатан 9 фоиз, олма нархи эса ўртача 80 фоиз қимматроқ. Ўтган йили мамлакатда олма етиштириш ҳажми об-ҳаво аномалиялари туфайли пасайди, бу эса нархларга таъсир кўрсатди.

Сообщение Ўзбекистонда 2021 йил бўйи фақат банан ва цитруслар арзонлашди, бошқа мевалар нархи эса ошган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2021-yil-boyi-faqat-banan-va-tsitruslar-arzonlashdi-boshqa-mevalar-narkhi-esa-oshgan/feed/ 0
Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/#respond Fri, 24 Dec 2021 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95881 EastFruit таҳлилчилари минтақа мева-сабзавот бизнеси учун сўнгги ҳафталарнинг энг муҳим омили – турк валютаси – лира курсининг кескин тебранишларига эътибор қаратишмоқда. 2021 йил бошидан бери турк лираси курси икки баробардан кўпроқ пасайди. Валюта курсининг энг кескин қулаши эса сўнгги уч ҳафта ичида содир бўлди. Шу билан бирга, валюта курси қулаши...

Сообщение Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари минтақа мева-сабзавот бизнеси учун сўнгги ҳафталарнинг энг муҳим омили – турк валютаси – лира курсининг кескин тебранишларига эътибор қаратишмоқда.

2021 йил бошидан бери турк лираси курси икки баробардан кўпроқ пасайди. Валюта курсининг энг кескин қулаши эса сўнгги уч ҳафта ичида содир бўлди. Шу билан бирга, валюта курси қулаши ортидан унинг кескин ўсиши бошланди, чунки, Туркия ҳукумати кескин девальвацияни тўхтатишга ҳар қандай йўл билан ҳаракат қилди.

Табиийки, ҳар қандай давлатнинг валюта курси пасайиши экспортни рағбатлантиради, курс баландлаши эса мамлакат товарларининг ташқи бозордаги позициясини ёмонлаштиради. Шундай қилиб, Туркия сабзавот ва мевалари ҳозир ташқи бозорларда рақобатбардош бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан EastFruit таҳлилчилари Туркиядаги вазият қай тариқа ва кимга кўпроқ таъсир этишини кўрсатиб бериш учун Туркия мева-сабзавот экспортининг тузилиши ҳамда географиясини кўриб чиқишга қарор қилишди.

Аввало, шуни қайд этиш жоизки, сабзавот, мева ва ёнғоқлар, умуман, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Туркиянинг энг муҳим экспорт маҳсулоти эмас. 25 та энг йирик экспорт позицияси орасида фақатгина ёнғоқ бор. Шу билан бирга, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, шунингдек, қуруқ мевалар ва музлатилган мева-сабзавотлар Туркияга 2020 йилда 5,7 миллиард долларлик экспорт тушумини келтирди.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ўзбекистон мева-сабзавотларни 8 баробар, Украина ва Молдова эса Туркиядан қарийб 20 баробар кам экспорт қилган. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг глобал рейтингида Туркия Италия ва Чилидан кўп ортда қолмаган ҳолда 8-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, 2021 йил охирига келиб, Туркия жаҳондаги энг йирик экспортёрлар орасида 6-ўринга кўтарилиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, Туркия мева-сабзавотларнинг етарлича йирик импортёри ҳам бўлиб, ҳар йили хориждан ушбу товарларни тахминан 1 миллиард долларга сотиб олади. Табиийки, лиранинг қадрсизланиши импортни қимматлаштиради, демак,  Туркиянинг чет элдан мева, сабзавот ва ёнғоқ сотиб олиши камайишини кутиш керак.

Туркия учун асосий бозорлар қайси? Туркия товарларининг босими қаерда кўпроқ сезилади ва ушбу мамлакат қайси товарларни нисбатан кичикроқ ҳажмда сотиб ола бошлайди?

Туркия мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидори Россия ҳисобланади. Туркия барча маҳсулотининг 18 фоизини Россия Федерациясига етказиб беради. Шунга кўра, Россия бозоридаги босим энг сезиларлиси бўлади.  Кейинги ўринларда Германия, Италия, Ироқ, Буюк Британия ва Франциядир, Украина эса энг муҳим савдо бозорлари орасида 7-ўринни эгаллайди.

Шу сабабли, турк маҳсулотлари Украинага янада фаол сотилишидан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларида Украина маҳсулотлари билан рақобатлашади ҳам. Тўғри, бу ерда фақат бир нечта позициялар ҳақида сўз бормоқда ва турк лирасининг девальвацияси қайси маҳсулотлар бозорига таъсир қилиши ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.

Шундай қилиб, Туркия мева-сабзавот гуруҳининг асосий экспорт позицияси фундук ҳисобланади.  Ҳа, бу Грузия учун ёмон янгилик, чунки, Туркия фундуклари анча юқори сифатда янада арзонроқ бўлади. Ва бу мавсумда Грузия фундукни шундоқ ҳам жуда арзон нархларда экспорт қилишга мажбур. Бу яна Европа Иттифоқи мамлакатларида Грузия фундуклари нархига босимни янада ошириши мумкин.

Майиз – Туркиянинг иккинчи энг муҳим экспорт маҳсулотидир. Бироқ, бу ўринда Туркия минтақамиз мамлакатлари учун муҳим саналган бозорларга деярли таъсир қилмайди, чунки, маҳсулотларини, асосан, Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиб беради.

Мандарин – учинчи энг муҳим экспорт товари.  Ва яна Грузия учун муаммолар бор, ушбу мамлакат худди фундук мисолида бўлгани каби бу йил мандаринлар сифати билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда. Шунга кўра, нисбатан арзон ва сифатли Туркия мандаринлари грузиялик мандарин етказиб берувчилар учун муаммо туғдиради. Ва ҳатто Туркиянинг алоҳида экспортёрларидан мандаринни Россия Федерациясига олиб киришни таъқиқлаш ҳам вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бошқа томондан, арзон Туркия мандаринлари Украина ва Россия истеъмолчилари учун ижобий ҳолат, аммо, бу мамлакатларда олмага талабни бироз камайтириши мумкин ва худди шу жиҳат минтақа боғбонлари учун ёмон хабардир.

Иссиқхона помидорлари –  Туркиянинг мева-сабзавот бўйича кейинги энг муҳим экспорт позицияси.  Ва бу борада, албатта, асосий импортёр-давлатлар Россия ва Украинадир. Шу муносабат билан, маҳаллий иссиқхоналарга қийин бўлади, чунки, Туркия маҳсулотлари арзонроқ сотилади. Айтганча, турк лирасининг қадрсизланиши ушбу шимолий мамлакатларда иссиқхона сабзавотлари нархи бўйича хунук ҳолат содир бўлмаганининг асосий сабабларидан биридир.  Зеро, газ ва бошқа энергия манбаларининг қимматлигини ҳисобга олсак, иссиқхона помидорлари нархи мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши борасида хавотирлар бор эди.

Олма – минтақа ва жаҳон олма бозорига бевосита таъсир кўрсатадиган турк экспорти тоифасидир. Туркиянинг таъсири ҳақида кўпроқ #freshapplecrisis мақоласида ёзган эдик.  Лиранинг қадрсизланиши эса боғбонларимиз учун ёмон хабар, чунки, турк олмаси арзонлашиб бормоқда. Энг катта зарарни Молдова, озроқ даражада Украина кўради.

Туркиянинг бошқа экспорт позициялари таъсири сезиларли даражада кичик, минимал ёки мавсумий бўлади. Мисол учун, Туркия данакли мевалар бозорида  (гилос, ўрик, шафтоли ва бошқалар) энг муҳим иштирокчи ҳисобланади.  Бироқ, ушбу экинлар учун янги экспорт мавсуми тез орада бошланмагани боис, девальвациянинг ушбу сегментларга таъсири ҳақида хулоса чиқаришга бироз эрта.

Лиранинг қадрсизланиши нафақат экспортга, балки Туркиянинг мева-сабзавот импортига ҳам таъсир қилади, бу эса дарвоқе, жуда муҳим.

Минтақамиз бозорларига таъсир кўрсатадиган асосий импорт маҳсулоти грек ёнғоғи ҳисобланади.  Шундай қилиб, Украина ва Ўзбекистон турк лирасининг девальвациясидан бевосита зарар кўради, чунки, улар Туркияга пўстлоқли ёнғоқнинг асосий етказиб берувчиларидандир. Уларнинг позициялари охирги пайтлар импорт имтиёзлари олинмагани ва ёнғоқ учун импорт божларини тўлашга мажбур бўлинганидан кейин шундоқ ҳам ёмонлашган эди.

Туркия қуруқ мевалар реэкспорти учун ҳам асосий марказ ҳисобланади.  Ушбу турдаги маҳсулотларнинг бир қисмини Туркия  Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан импорт қилади. Бироқ, бизнес реэкспорт бўлгани боис, лиранинг қадрсизланиши унга сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Туркиядаги девальвация инфляция ўсиши билан биргаликда кечмоқда. Бу мамлакат аҳолисининг даромадлари қисқаришини англатади. Шунга кўра, биз қимматбаҳо маҳсулотлар тоифасида умуман ички истеъмол пасайишини кутишимиз мумкин.

Шунга кўра, Туркиядаги беқарорлик минтақа мева-сабзавот бозорига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу Шарқий Европа импортёрлари учун бутун қиш ва баҳор давомида етакчи омил бўлиши мумкин.

Сообщение Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/feed/ 0
Россия, Ироқ ва Украина – Туркия цитрус мевалари импортёрларининг ТОП-3 рўйхатида https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-iroq-va-ukraina-turkiya-tsitrus-mevalari-importyorlarining-top-3-roykhatida/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-iroq-va-ukraina-turkiya-tsitrus-mevalari-importyorlarining-top-3-roykhatida/#comments Thu, 25 Nov 2021 04:30:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93011 Туркияда экспорт мавсуми бошланганидан буён 73 кун давомида – 2021 йилнинг 20 августидан 31 октябрига қадар цитрус мевалар етказиб бериш ҳажми 152 миллион долларга етди. Ташқи бозорларда лимонга талаб кўп – етказиб бериш 71,06 миллион доллардан ошди. Кейинги ўринларда мандарин (61,8 миллион доллар), грейпфрут (11,56 миллион доллар) ва апельсин (7,45...

Сообщение Россия, Ироқ ва Украина – Туркия цитрус мевалари импортёрларининг ТОП-3 рўйхатида появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркияда экспорт мавсуми бошланганидан буён 73 кун давомида – 2021 йилнинг 20 августидан 31 октябрига қадар цитрус мевалар етказиб бериш ҳажми 152 миллион долларга етди.

Ташқи бозорларда лимонга талаб кўп – етказиб бериш 71,06 миллион доллардан ошди.

Кейинги ўринларда мандарин (61,8 миллион доллар), грейпфрут (11,56 миллион доллар) ва апельсин (7,45 миллион доллар)дир.

Ҳисобот даврида Туркиядан цитрус меваларнинг асосий импортёрлари Россия (66,018 миллион доллар), Ироқ (21,92 миллион доллар), Украина (12,99 миллион доллар), Руминия (6,77 миллион доллар) ва Болгария (4,7 миллион доллар) эканлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқинг: Туркия 2020/21 йилги мавсумда олма экспортини бир ярим баравар ошириб, Европа Иттифоқи, Молдова ва ҳатто АҚШ билан рақобатни юзага келтирди

Цитрус мева етиштирувчилар миллий кенгаши раҳбари Кемал Качмазнинг «Анадолу» нашрига маълум қилишича, цитрус мевалар экспорти мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Унинг айтишича, Туркия мавсум бошидан буён 152 миллион долларлик 342 минг 715 тонна цитрус мевалар экспорт қилган.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Европа Иттифоқи пестицид қолдиқлари миқдори ортиб кетган мевалар сериясидан сўнг Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтириш ниятида эканини хабар қилган эди.

Испаниянинг Лимон ва грейпфрутлар бўйича халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpо) ўтган йили Туркия лимонининг 10 та партиясидан Европа Иттифоқида таъқиқланган кўп миқдордаги бифенил моддаси топилганини қайд этди.

Сообщение Россия, Ироқ ва Украина – Туркия цитрус мевалари импортёрларининг ТОП-3 рўйхатида появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-iroq-va-ukraina-turkiya-tsitrus-mevalari-importyorlarining-top-3-roykhatida/feed/ 1
Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/#respond Sat, 23 Oct 2021 14:08:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89989 Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат...

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат қилди.

Биринчидан, шуни айтиш жоизки, импорт божидан озод қилинган мевалар рўйхатига кенг истеъмолдаги мевалар ҳам, экзотик мевалар ҳам киради.

Молдова ва Украина мева етказиб берувчилари учун сархил олманинг импорт божлари нолга туширилиши энг ёқимсиз хабар бўлди. Зеро, ҳозир Молдова ва Украинада, шунингдек, бошқа Европа мамлакатлари бозорларида олма ҳаддан зиёд ва нархлар паст (бу ҳақда биз #freshapplecrisis мақоласида ёзганмиз). Ўзбекистон яхши савдо бозорига айланиши мумкин эди, чунки, олма мамлакатда жуда кўп миқдорда истеъмол қилинади, унинг нархлари эса баланд. Бироқ, ҳозир Молдова ва Украинанинг бошқа етказиб берувчилардан устунлиги йўқ, чунки, бу давлатлар илгари эркин савдо шартномалари бўйича импорт божларини шундоқ ҳам тўламаган. Шу боис, Хитой энди (у ерда ҳам олма нархи паст) Ўзбекистон бозорида Украина ва Молдова билан рақобатлаша олади.

Агар божлар олиб ташланса, Ўзбекистон қанча олма импорт қила олади? 2020 йили мамлакатга олма импорти рекорд даражада юқори бўлган ва 5,5 минг тоннага етган эди. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу олманинг бир қисми Хитойдан Россия бозорига реэкспорт учун олиб келинган. Чунки, Россия 2019 йилдан бери Хитойнинг ўз бозорига олма етказиб беришини таъқиқлаб қўйган эди. Айтганча, Украина 2020 йилда Ўзбекистонга 63 тонна олма етказиб берган, аммо Молдовадан Ўзбекистонга олма импорт қилинмаган. Молдова олмани Россияга экспорт қилишни афзал билади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда олма нархи нисбатан юқори эканлигини ҳисобга олсак, мамлакат бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2021 йилнинг ноябридан 2022 йил апрелгача бўлган даврда ички истеъмол учун 10 минг тоннадан зиёд олма импорт қилиши мумкин.

Божлардан озод қилинган яна бир қизиқарли импорт позицияси – банандир.  Ўзбекистонда банан унчалик оммабоп эмас, лекин унинг истеъмоли мунтазам ўсиб бормоқда. Бу мева, айниқса, супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимида энг кўп сотиладиган товар. 2020 йилда коронавируснинг банан орқали юқиши ҳақидаги кулгили миш-мишлар, шунингдек, пандемия пайтидаги логистик қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга банан импорти камайди.

Бу йил эса бошқа турдаги мева-сабзавотлар нархи тез ўсиб бораётган бир пайтда банан арзонлади. Бизнинг тахминимизча, Ўзбекистонда импорт божлари бекор қилинган даврда банан импорти ҳам рекорд даражада – 50 минг тонна атрофида бўлиши мумкин.

Цитрус мевалар ҳам 2022 йилнинг 1 майигача импорт божидан озод қилинган. Ўзбекистон ҳар йили, асосан, Покистондан 30-40 минг тоннагача цитрус мевалар импорт қилади. Туркия ва Хитой ҳам нисбатан йирик етказиб берувчилардир. Ўзбекистонга, асосан, мандарин импорт қилинади. Табиийки, бу меваларнинг ҳам импорти қишда  тахминан 10-20%га ошиши мумкин.

Ўзбекистон учун нисбатан экзотик ҳисобланадиган киви ва авокадони олиб киришда импорт божларининг бекор қилиниши ҳам қизиқарли ечим бўлди. Мамлакатда авокадо ҳали етиштирилмаётган бўлса-да, фаол истеъмол қилинмоқда, киви етиштириш даражаси эса ўсишда давом этмоқда. Ҳозирча Ўзбекистонда киви, асосан, саноат мақсадларида етиштирилмаяпти, лекин уни мамлакатда муваффақиятли ўстириш имкониятлари мавжуд. Айни мавзуда яқинда батафсил ёзган эдик. Бу борада ҳам импорт ўсиши кутиляпти.

Шунингдек, энди Ўзбекистонга плантин, хурмо, анжир, ананас, гуава, манго, мангустин, папайя, нок ва беҳи импорт қилишда ҳам божлар йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати мевалар учун божни камайтиришга қарор қилгани ва уларнинг энди арзонроқ бўлишини аҳоли қандай қабул қилмоқда? Бизни ажаблантиргани шуки, ижтимоий тармоқларда бу қарор ҳақида салбий фикрлар ҳам кам эмас. Шарҳ ёзаётганлар бу асосий озиқ -овқат маҳсулоти эмас деб ҳисоблашмоқда ва улар мазкур қарор чакана нархлар пасайишига олиб келишига ишонишмайди.

Бироқ, EastFruit жамоаси мазкур қарорга ижобий баҳо беради. Ягона эътироз шуки, қарорнинг амал қилиш муддати доимий эмас. Ахир, 2022 йилнинг 1 майигача бождан озод қилинган мева турларининг аксарияти Ўзбекистонда умуман етиштирилмайди ва мамлакатда етиштирилиши ҳам мумкин эмас. Шунга кўра, уларни солиққа тортишнинг маъноси йўқ. Олма ва нок бозоридаги қўшимча рақобат эса маҳаллий боғбонларни маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ва унинг сифатини яхшилашга ундайди. Ва бу омил улар учун келажакда асқотади.

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/feed/ 0
Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-48-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-48-foizga-oshirdi/#respond Sat, 16 Oct 2021 09:01:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89338 Дастлабки 9 ойда Туркиядан лимон экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 фоизга ошиб, 184 миллион долларга етди. Экспортёрлар йил охирига бориб, етказиб бериш 300 миллион долларга етишини кутишмоқда. Буни Туркиянинг Эгей вилояти экспортёрлари уюшмаси (ЭЭУ) маълумотлари тасдиқлайди. Туркия лимонни жаҳоннинг 60 дан зиёд мамлакатларига экспорт қилади. 2020 йилда ушбу...

Сообщение Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Дастлабки 9 ойда Туркиядан лимон экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 фоизга ошиб, 184 миллион долларга етди. Экспортёрлар йил охирига бориб, етказиб бериш 300 миллион долларга етишини кутишмоқда.

Буни Туркиянинг Эгей вилояти экспортёрлари уюшмаси (ЭЭУ) маълумотлари тасдиқлайди.

Туркия лимонни жаҳоннинг 60 дан зиёд мамлакатларига экспорт қилади.

2020 йилда ушбу цитрус меванинг экспорти 273,8 миллион долларни ташкил этди.

Бу йил ҳосилдорлик ошиши экспортда ўз аксини топди. Ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида лимон экспорти 124,02 миллион долларни ташкил этган бўлса, бу йил 48 фоизга ошиб, 184,049 миллион долларга етди.

Россия импортёрлар орасида биринчи ўринни эгаллайди – 48,3 миллион доллар. Лимоннинг Топ-3 импортёрлари, шунингдек, Ироқ (43,6 миллион доллар) ва Руминия (18,5 миллион доллар)дир.

Эгей минтақасининг сархил сабзавот ва мевалар экспортёрлари уюшмаси бошқаруви раиси Хайреттин Учак «Анадолу» агентлигига берган интервюсида, Туркияда январь-сентябрь ойларида сархил сабзавот ва мевалар экспорти ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ошиб, 2,016 миллиард долларга етганини айтди.

Ҳосил йиғим-терими тезлашиши билан цитрус экспорти ўсади, дейди Учак. Унинг сўзларига кўра, Ўртаер денгизи минтақасида лимоннинг эртаги навлари ҳосилини йиғиш август ойида бошланган. Оддий навлар йиғим-терими эса сентябрь ва октябрь ойларида давом этган.

Учак, бу йил Ўртаер денгизи минтақасида сифат ва ҳосилдорлик юқори эканини, Эгей денгизидаги ҳосил ўтган йилгидан пастлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, лимон етиштирувчилар йил охирига қадар экспорт ҳажмини 300 миллион долларга етказиш ниятида.

Сообщение Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-48-foizga-oshirdi/feed/ 0
Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/#respond Tue, 24 Aug 2021 05:24:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84751 Туркиядан лимон экспорти 2021 йилнинг январь-июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ошиб, 147 миллион 964 минг долларга етди, буни Туркия Ўрта Ер денгизи минтақаси экспортчилари уюшмаси маълумотлари тасдиқлайди. Ҳисобот даврида цитрус мевалари экспорти ҳажми жиҳатдан 734 791 тоннани ва қиймати 382 миллион долларни ташкил этди. Бу сектор...

Сообщение Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркиядан лимон экспорти 2021 йилнинг январь-июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ошиб, 147 миллион 964 минг долларга етди, буни Туркия Ўрта Ер денгизи минтақаси экспортчилари уюшмаси маълумотлари тасдиқлайди.

Ҳисобот даврида цитрус мевалари экспорти ҳажми жиҳатдан 734 791 тоннани ва қиймати 382 миллион долларни ташкил этди.

Бу сектор экспортининг энг катта улуши лимон ҳиссасига тўғри келди. Шундай қилиб, дастлабки 7 ойда Туркия ташқи бозорга 147 миллион 964 минг долларлик 286 855 тонна лимон етказиб берди.

Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳажм бўйича 91% ва пул билан ифодалаганда 59% ни ташкил этди.

Лимоннинг юқори кўрсаткичли экспорти фермерларни ҳам, экспортчиларни ҳам хурсанд қилди.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

Январь-июль ойларида Туркиядан мандарин экспорти 141 миллион 982 минг долларни, грейфурт – 51 миллион 229 минг долларни, апельсин – 40 миллион 827 минг долларни ташкил этди.

Цитрус етиштирувчилар миллий кенгаши раҳбари Камал Качмазнинг «Анадолу» агентлигига айтишича, энг кўп лимон Россия, Ироқ, Руминия, Украина ва Сербияга етказиб берилган.

Унинг айтишича, август ойи охирида цитрус мевалар учун янги экспорт мавсуми бошланади ва бундан экспортчиларнинг умиди катта.

Январь-июль ойларида Туркиядан цитрус мевалари экспорти:

Маҳсулот январь-июль 2020 ($млн.) январь-июль 2021 ($млн.) Ўзгариши, фоизда
Лимон 93,0 148,0 59%
Мандарин 125,7 142,0 13%
Грейпфрут 53,0 51,3 -3%
Апельсин 64,3 40,8 -36%

Сообщение Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/feed/ 0
Ёнғин туфайли Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини камайтириши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yonqin-tufayli-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-kamaytirishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yonqin-tufayli-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-kamaytirishi-mumkin/#respond Sat, 14 Aug 2021 10:36:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84246 Сўнгги 12 ой ичида (2020 йилнинг 31 июлидан 2021 йилнинг 1 августигача) Туркия 3 миллиард доллардан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди. Ва бу рекорд кўрсаткич бўлди. Россия унинг асосий харидорига айланди. Бироқ, нафақат туризм, балки қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам зарар етказган Туркиядаги ёнғинлар мева-сабзавот экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзмоқда...

Сообщение Ёнғин туфайли Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини камайтириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги 12 ой ичида (2020 йилнинг 31 июлидан 2021 йилнинг 1 августигача) Туркия 3 миллиард доллардан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди. Ва бу рекорд кўрсаткич бўлди. Россия унинг асосий харидорига айланди. Бироқ, нафақат туризм, балки қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам зарар етказган Туркиядаги ёнғинлар мева-сабзавот экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзмоқда «Интерфакс-Озарбайжон«.

EastFruit хабар берганидек, 2020 йилнинг 31 июлидан 2021 йилнинг 1 августига қадар Туркиядан мева-сабзавот экспорти ҳажми 3 миллиард доллардан ошган.

2019 йилнинг 31 июлидан 2020 йилнинг 1 августига қадар бу кўрсаткич 2,527 миллиард долларни ташкил этган.

Охирги 12 ой мобайнида хорижда кўпроқ талабгир Туркия мева-сабзавотлари рўйхатида мандарин ( 454 миллион доллар) ва помидор (336 миллион доллар) етакчилик қилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Греция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда

Россия қишлоқ хўжалиги бозори мутахассисларининг фикрича, Туркия қишлоқ хўжалигига зарар етказган ёнғинлар мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Aгар олов иссиқхоналарни қуршаб олган бўлса, унда Туркиянинг иссиқхона сабзавотлари, айниқса, помидор нархи кўтарилиши мумкин», дейди Аграр конъюнктура бозори институти (ИКAР) бош директори Дмитрий Рилько. У Туркия мазкур маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири эканлигини эслатиб ўтди.

Шу билан бирга, Дмитрий Рилько помидорнинг бир қисми Озарбайжон орқали Россия бозорига чиқиши мумкинлигини истисно қилмади, чунки, Туркиядан экспорт квота билан чекланган.

«Биз бананни, асосан, Лотин Aмерикасидан олиб келамиз, лекин, агар Туркияда цитрус плантациялари ёниб кетган бўлса, бу етказиб бериш ҳажмига ҳам, нархларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Маълумки, Туркиянинг экспорт мавсуми ҳали олдинда», дейди Рилько.

Сообщение Ёнғин туфайли Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини камайтириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yonqin-tufayli-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-kamaytirishi-mumkin/feed/ 0
Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/#respond Tue, 27 Jul 2021 14:46:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82833 2021 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпайиб, тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил этди, деди Улудаг вилояти мева ва сабзавотларни экспорт қилувчилар «Анадолу» уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Сених Язган. Унинг сўзларига кўра, чет элга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ўсиш тенденцияси...

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпайиб, тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил этди, деди Улудаг вилояти мева ва сабзавотларни экспорт қилувчилар «Анадолу» уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Сених Язган.

Унинг сўзларига кўра, чет элга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ўсиш тенденцияси давом этмоқда, коронавирус пандемияси шароитида 2020 йилда Туркиядан сархил мева ва сабзавотларни экспорт ҳажми ўсди. “Агар 2020 йил январь-июнь ойларида сархил мева ва сабзавотлар экспорти тахминан 1,2 миллиард долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 25 фоизга ошиб, 1,5 миллиард долларгача етди”, – деди Язган.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йиллик натижалари: Туркия чили қалампири экспортини 46 фоизга оширди

Экспортчилар уюшмаси раҳбар ўринбосари цитрус мевалари чет элларда энг кўп талабгирлиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иссиқхоналарда етиштириладиган помидорга ҳам талаб катта, бу, биринчи навбатда, Россияга тегишли. Бундан ташқари, яна гилос ва зайтун маҳсулотларига эҳтиёж бирдек катта, дейди Язган.

У сабзавот ва меваларни ташиш билан боғлиқ йўқотишлар даражасини камайтиришга қаратилган экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/feed/ 0