TR4 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 24 Sep 2021 17:19:02 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png TR4 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/#respond Fri, 24 Sep 2021 17:18:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87496 Жаҳон бўйича банан етиштиришнинг 60% улушига эга Эквадор, Колумбия, Гватемала, Гондурас, Доминикан Республикаси ва Коста-Рикадаги фермерлар ва экспортёрлар қуйидаги баёнот билан чиқишди: банан етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг сезиларли ўсиши уни сотиш нархи пасайган бир пайтда саноат барқарорлиги бузилишига олиб келади. Ўғитлар (+ 35-45%), қадоқлаш учун картон (+ 30%) ва...

Сообщение Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳон бўйича банан етиштиришнинг 60% улушига эга Эквадор, Колумбия, Гватемала, Гондурас, Доминикан Республикаси ва Коста-Рикадаги фермерлар ва экспортёрлар қуйидаги баёнот билан чиқишди: банан етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг сезиларли ўсиши уни сотиш нархи пасайган бир пайтда саноат барқарорлиги бузилишига олиб келади.

Ўғитлар (+ 35-45%), қадоқлаш учун картон (+ 30%) ва пластмасса (+ 45%) нархлари ошиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, банан етиштириш стандартлари қатъийлашиши, ТR4 вируси тарқалишининг олдини олиш учун биологик хавфсизлик чоралари жорий этилиши, контейнерлар етишмаслиги туфайли денгиз ташувининг нархи ошиши (62%гача) –  буларнинг бари Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошишига олиб келди.

Бу вазият банан саноатининг иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, қолаверса, ушбу сектор табиий ҳодисалар ва COVID-19 пандемиясидан ҳам зарар кўрди. Fruit-inform маълумотларига кўра, 2021 йилда бананнинг улгуржи нархи охирги ўн йил ичидаги энг паст нарх бўлди – 18,5 кг учун 10 евро.

«Лотин Америкасидаги банан саноати ҳолатига 808 мингдан ортиқ оила тақдири боғлиқ. Бу соҳа масъулиятини нафақат ишлаб чиқарувчи ва экспортёр давлатлар, балки барча иштирокчилар, жумладан, импортёр давлатлар ҳам ўз зиммасига олиши зарур. Барча иштирокчиларнинг иштироки глобал банан саноатининг барқарорлигини таъминлайди”, дейилади банан саноати иштирокчиларининг Freshplaza порталида эълон қилинган баёнотида.

Сообщение Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/feed/ 0