Тожикистоннинг инвестиция имкониятлари 2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 16 May 2021 09:52:32 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Тожикистоннинг инвестиция имкониятлари 2021 • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Интенсив олма боғини яратишда хатолардан қочиш ва хатарни камайтириш: Нина Дмитраш изоҳлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/intensiv-olma-boqini-yaratishda-khatolardan-qochish-va-khatarni-kamaytirish-nina-dmitrash-izohlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/intensiv-olma-boqini-yaratishda-khatolardan-qochish-va-khatarni-kamaytirish-nina-dmitrash-izohlari/#respond Thu, 18 Mar 2021 19:47:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76097 Интенсив олма боғига асос солишдан аввал келажакда ундан юқори сифатли ҳосил олиш, доимий равишда эҳтимолий хавфларни минималлаштириш бўйича режа тузиш керак. Ушбу фикрни 16 март куни бўлиб ўтган “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция макони” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда мевали экинларни етиштириш технологиялари бўйича маслаҳатчи Нина Дмитраш (Украина) билдирди....

Сообщение Интенсив олма боғини яратишда хатолардан қочиш ва хатарни камайтириш: Нина Дмитраш изоҳлари появились сначала на EastFruit.

]]>

Интенсив олма боғига асос солишдан аввал келажакда ундан юқори сифатли ҳосил олиш, доимий равишда эҳтимолий хавфларни минималлаштириш бўйича режа тузиш керак. Ушбу фикрни 16 март куни бўлиб ўтган “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция макони” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда мевали экинларни етиштириш технологиялари бўйича маслаҳатчи Нина Дмитраш (Украина) билдирди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Анжуманнинг ахборот ҳамкори – Sapienza агромедиа агентлиги.

“Меваларни боғга экишдан олдин ҳудуд, етиштириш жойи ва корхона ўрнашган ерга қараб, ушбу хавфларни аниқлаштириб олиш муҳим аҳамиятга эга”, деди мевали экинларни етиштириш технологиялари бўйича маслаҳатчи. Шунда интенсив боғ ташкил этиш натижасидан умидсизлик юзага келмайди.

Нина Дмитрашнинг сўзларига кўра, биринчи хавф табиий ва иқлим шароитидир. Бунга совуқ, баҳорги изғирин, дўл, давомли ёмғир, юқори ҳарорат ва қурғоқчиликни мисол қилиш мумкин.

“Иккинчи хавф – бу мутахассислар етишмовчилиги ёки улардаги малака етарли эмаслиги. Aхир, агар боғдорчилик билан шуғулланадиган киши етарли тажрибага эга бўлмаса, унда яхши натижага ишонмаслик керак – улар, айниқса, интенсив боғдорчилик билан шуғулланишда сезиларли хатоларга йўл қўйишади. Кейинчалик бу ҳосилнинг миқдори ва сифатига таъсир қилади.

Навбатдаги хавф меҳнат ресурслари билан етарли даражада таъминланмаслик. Aгар сиз боғ барпо қилишни режалаштирган бўлсангиз-у, меҳнат ресурслари етишмаётган бўлса, унда, масалан, бошқа жойлардан ишчиларни жалб қилиш имконияти мавжудлигини тушунишингиз керак. Дарҳақиқат, олма етиштиришнинг интенсив технологияси билан кўчат ўтқазишда ҳам, кейинчалик дарахтларни кесишда ҳам, меваларни йиғишда ҳам ўзига яраша талаблар бор”, деб тушунтирди Нина Дмитраш.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, яна бир хавф – бу техника ва ускуналар етишмаслиги ва ишлаб чиқариш ҳамда моддий-техник ресурслар – ўғит, экинни ҳимоя қилиш воситалари билан ўз вақтида таъминланмаганликдир. “Таъкидлаш жоизки, минимал ускуналар тўплами бўлмаган тақдирда интенсив боғ барпо этиш мумкин эмас, чунки бу ўз вақтида бажарилиши керак бўлган жуда кўп технологик операцияларни талаб қилади.

Бундан ташқари, технологик операцияларнинг оптимал муддати ва ишларнинг малакали бажарилиши – дарахт экиш, кесиш, ҳимоя воситаларини қўллаш, маҳсулотларни йиғиш талабларига риоя қилинмаганда ташкилий хатарлар мавжуд”, дейди мутахассис.

Ўз нутқида Нина Дмитраш интенсив боғ ташкил этишда пахтакорлар, кўпинча, йўл қўядиган асосий хатоларни ҳам батафсил баён қилди. Улар қаторида мутахассис боғ учун нотўғри ер танлаш ва тупроққа етарли ишлов бермасликни сабаб қилиб кўрсатади.

“Ушбу хато кейинчалик боғнинг бутун фаолияти давомида мавжуд бўладиган хатарларнинг юзага келишига таъсир қилади. Масалан, қаторларни нотўғри жойлаштириш ёки ер рельефини нотўғри танлаш. Шу сабабли, ушбу омилларнинг барчасини боғга асос солишдан аввал кўриб чиқиш керак. Бунга қўшимча равишда, тупроқни зарур озуқавий моддалар билан таъминлаш учун боғни барпо қилишдан олдин нима қилиш кераклигини тушуниш, тупроқни таҳлил қилиш лозим”, дейди Нина Дмитраш.

Муайян минтақа учун навларни нотўғри танлаш – олма етиштирувчи боғбонларнинг яна бир одатий хатосидир. Масалан, қизил мевали навларни танлаётганда Нина Дмитрашнинг сўзларига кўра, бутун меванинг бир хил рангланиши учун маълум ҳарорат фарқлари зарурлигини тушуниш керак. Меваси қизил рангда пишадиган олма навлари экиладиган Марказий Осиёнинг кўплаб минтақаларида бундай фарқлар мавжуд эмас.

Яна бир хато – бу сифати яхши бўлмаган кўчатларни танлаш ва уларни экишдаги нотўғри тутумдир. Ушбу хатони бартараф этиш учун сертификатланган майдонларда етиштирилган кўчат намуналарини сотиб олиш керак. Шу билан бирга, экиш давригача кўчатларни сақлаш ва ташиш шартларига риоя қилиш ҳам муҳим.

Аксарият ҳолларда, Нина Дмитрашнинг сўзларига кўра, интенсив олма боғини барпо этаётганда дарахт экишнинг нотўғри схемаси танланади. У мавжуд захира ва навларга қараб аниқланиши лозим. Бунда қатор ораларидаги масофа боғ барпо этишда у ёки бу техника ва ускуналардан фойдаланишга боғлиқ бўлиб, дарахтлар орасидаги оралиқ танланган навга ва келажакда экиш режалаштирилган экин турига боғлиқ.

Чанглатувчиларнинг нотўғри танланиши ва жойлашиши ҳам олма етиштиришда энг кўп учрайдиган хатолардан биридир. “Aхир, ҳосилнинг нафақат миқдори, балки сифати ҳам чангланишга боғлиқ, чунки яхши чангланиш юқори зичликдаги меванинг катта ҳажмини олишга имкон беради ва бу маҳсулотни сақлаш муддатига таъсир қилади.

Бундан ташқари, кўпинча, интенсив олма боғи томчилатиб суғориш тизими, суғориш тезлиги ва муддатлари назорат қилинмаган ҳолда ташкил этилади. Томчилатиб суғоришсиз интенсив боғ бўлиши мумкин эмас. Суғориш тадбирлари кўчат ўтқазгандан сўнг уларнинг дарҳол тутиб кетиши даражасини ошириш имконини беради. Бунда кўчатларда ҳам турли касалликларга нисбатан юқори қаршилик шаклланади. Шунингдек, томчилатиб суғориш ёрдамида тупроқ ва ўсимлик таркибида озуқавий моддалар етишмаслиги хавфини ҳам минималлаштириш мумкин. Бироқ, тупроқ намлигини доимий равишда назорат қилиб бориш ва суғоришни эҳтиёжга мувофиқ ҳамда тупроқ талаб қиладиган ҳажмда ўтказиш ҳам муҳимдир”, дейди мевали экинларни етиштириш технологияси бўйича маслаҳатчи.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон, Қозоғистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларида интенсив боғдорчилик ва олма бизнесининг энг долзарб муаммолари: Топ-10

Мутахассис шунингдек, интенсив олма боғларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш тизимисиз боғ яратиш мумкин эмаслигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳам боғ барпо этишга киришишдан олдин унинг мавжудлигини таъминлаш муҳимдир. Aгар бу ишни амалга ошириш кечиктирилса, кўчатларнинг илдиз тизими бузилади, натижада, дарахтнинг мева бериш даври кечикади.

Нина Дмитраш, шунингдек, кўпчилик боғбонлар боғни ўтқазгандан кейинги дастлабки 3 йил ичида дарахтлар шаклига ишлов беришни амалга ошириш керак эмас, деб ҳисоблашади. Бу катта хато. “Экишдан сўнг дарҳол дарахтларни кесиш керак ва бир йилдан сўнг тожи шакллантирилади. Бу истиқболда ушбу жараёнга кетадиган харажатларни минималлаштириш ва боғда мева етиштиришнинг барқарор даражасига эришиш имконини беради”, дея хулоса қилади мутахассис.

Олма боғини М9 кичик ўлчамда Грузия шароитида каллаклаш бўйича маҳорат видео-дарсини қуйидаги ҳаволада кўриш мумкин.

Мутахассис, шунингдек, боғни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш масалалари ҳамда ушбу ёндашувларнинг Марказий Осиё учун ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратди. Бундан ташқари, мутахассис агар олма узоқ муддатли сақлаш учун ўстирилаётган бўлса, боғни шакллантириш ва муҳофаза қилиш технологиясида буни аввалдан ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади.

Нина Дмитраш тақдимотининг тўлиқ видеосини қуйида кўриш мумкин:

Сообщение Интенсив олма боғини яратишда хатолардан қочиш ва хатарни камайтириш: Нина Дмитраш изоҳлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/intensiv-olma-boqini-yaratishda-khatolardan-qochish-va-khatarni-kamaytirish-nina-dmitrash-izohlari/feed/ 0
Йирик мевали, экспортбоп гилоснинг супер интенсив боғларини барпо этиш сири: тажрибали агрономдан маслаҳатлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yirik-mevali-eksportbop-gilosning-super-intensiv-boqlarini-barpo-etish-siri-tazhribali-agronomdan-maslahatlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yirik-mevali-eksportbop-gilosning-super-intensiv-boqlarini-barpo-etish-siri-tazhribali-agronomdan-maslahatlar/#respond Thu, 18 Mar 2021 18:53:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76079 Хитойга гилос экспорт қилишга мўлжалланган йирик премиум гилос маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун супер интенсив гилос боғини қандай яратиш керак? Ишни нимадан бошлаш керак, бундай бизнес учун қанча сармоя зарур бўлади ва бундай боғни яратиш жараёнида қандай тузоқларга дуч келинади? Буларнинг бари ҳақида кўп йиллик тажрибага эга агроном, Holland Rosetta  компанияси (Голландия)нинг...

Сообщение Йирик мевали, экспортбоп гилоснинг супер интенсив боғларини барпо этиш сири: тажрибали агрономдан маслаҳатлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Хитойга гилос экспорт қилишга мўлжалланган йирик премиум гилос маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун супер интенсив гилос боғини қандай яратиш керак? Ишни нимадан бошлаш керак, бундай бизнес учун қанча сармоя зарур бўлади ва бундай боғни яратиш жараёнида қандай тузоқларга дуч келинади? Буларнинг бари ҳақида кўп йиллик тажрибага эга агроном, Holland Rosetta  компанияси (Голландия)нинг Украинадаги ваколатхонаси техник директори Валерий Ляшинский «Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари» конференциясида сўзлаб берди. У EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EТТБ) кўмагида ташкил этилди. Sapienza.media агромедиа агентлиги ахборот ҳамкори бўлди.

Гилос – ўтмишда ва келажакда

Гилос узоқ вақт давомида кўплаб мамлакатларда етиштирилган, аммо уни саноат усулида интенсив етиштириш фақат ўтган асрнинг ўрталарида бошланди. Бунгача у баландлиги тахминан 10 м бўлган дарахтларда ўстирилган, бу мевани интенсив равишда етиштириш, ҳосилни созлаш ва катта калибрли мева олишни имконсиз қилиб қўярди. Айтганча, ҳозиргача ҳам Ўрта Осиёдаги кўпгина боғларда, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа жойларда гилос етиштиришнинг ушбу экстенсив усулидан фойдаланилади.

Аммо ХХ аср ўрталарида пакана дарахтлар кашф этилиши натижасида йирик мевали гилосни интенсив равишда етиштириш мумкин бўлди. Замонавий гилос боғи юқори технологик интенсив ишлаб чиқариш бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

– тирговичлар (таянч тизими);

– суғориш тизими;

– ёмғир ва дўлдан ҳимоялаш тизими (йиғим-терим пайтида ёмғир ёки дўл бутун ҳосилни ва бир йиллик барча ҳаракатларингизни бир кунда чиппакка чиқариши мумкин, чунки гилос бундай шароитда «ёрилиб» кетиши мумкин);

– ҳашаротлардан ҳимоя қилиш тизими (у гилос пашшаларидан ва бошқа зарарли ҳашаротларнинг кириб келишидан ҳимоялайди).

Бошқача айтганда, гилосни ёпиқ шароитда етиштирса бўлади, бу сизга очиқ майдонга нисбатан катта устунлик, шу жумладан, ҳосилни мослаштириш ва керакли ҳажмдаги катта мевали гилос ўстириш имконини беради.

Гилосни иссиқхонада етиштириш энг замонавий усул бўлиб, у ерда тўлиқ бошқариладиган муҳит яратилади. Шу билан бирга, ушбу иссиқхоналарни яратиш харажатлари катта бўлганлиги сабабли бу усулнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги шубҳали бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, Тожикистон (шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари) шароитида бундай иссиқхоналарда юқори ҳароратга қарши туриш фақат тўр парда ташлаб қўйишга қараганда анча мушкул ишдир. Иссиқхонада гилос етиштиришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини таъминлаш учун юқори нархда харид қиладиган кафолатли бозорга эга бўлиш керак.

«Тожикистонда янги узилган гилосни Хитойга экспорт қилиш учун ноёб имконият мавжуд, чунки жаҳоннинг атиги 10 мамлакати бу мамлакатга гилос етказиб беришга рухсат олган. Шу билан бирга, Хитой гилоснинг энг йирик импортчиси бўлиб, гилос импортига йилига қарийб 1,5 миллиард доллар сарфлайди», – дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак. “Аммо, Тожикистон бу имкониятдан деярли фойдаланмайди, чунки мамлакатда етарлича катта калибрли гилос жуда кам ва уни териб олиш ҳам осон эмас. Шу сабабли, тожик гилосининг Хитойга йиллик экспорти 100 тоннага ҳам бормайди. Агар керакли калибрдаги гилоснинг улгуржи партиясини йиғиб олиб, уни тўғри совутиб, қадоқлаб, Хитойдан ишончли харидор топса, тожикистонлик деҳқон гилоснинг ҳар килосини 6 АҚШ долларидан сотиши мумкин, бу эса уни ҳатто иссиқхоналарда етиштиришга тикилган сармояни ҳам қоплаб беради», – дейди Андрей Ярмак.

Замонавий супер интенсив гилосзор барпо этишнинг асосий босқичлари

Валерий Ляшинский супер интенсив гилос боғини ташкил этишни мустақил маслаҳатчи жалб қилишдан бошлашни маслаҳат беради, унинг сўзларига кўра, маслаҳатчи хизмати ойига 1000 доллар туради. Кейин ушбу йўналишнинг иқтисодий жиҳатларини тушуниб олиш учун бизнес-режа ва молиявий режалаштириш керак. Бунинг учун сиз замонавий гилос боғини барпо этиш ва ишлатишнинг барча асосий босқичларини билиб олишингиз зарур.

Мутахассис қуйидаги асосий босқичларга алоҳида эътибор қаратди:

1. Жой танлаш. Ушбу биринчи босқичда танланган ер боғ барпо этиш учун мос ёки йўқлигини текшириш учун тупроқ ва сувни таҳлил қилиш керак. Участкадаги тупроқ ва сув таркиби тўғрисидаги маълумотлар муҳим роль ўйнайди. Масалан, агар бу ҳудуддаги сув жуда шўр (таркибида кальций, магний ёки натрий тузлари миқдори кўп) бўлса, катта эҳтимол билан бу жой боғ учун мос эмас, чунки сувни тозалаш осонмас ва жуда қимматга тушади.

2. Экишга тайёргарлик.

Картография. Ўтказилган тупроқ ва сув таҳлилларидан сўнг ушбу жой ва маҳаллий сув гилос боғи учун мос деб топилган бўлса, сиз ернинг юқори сифатли харитасини тузишингиз керак. Чунки бу гилос навларини танлаш ва уларни плантацияга жойлаштириш, суғориш ва тиргаклар тизимини ўрнатиш учун база бўлиб хизмат қилади. Худди шу босқичда коммуникацияларни жойлаштириш схемасини ҳам тузиб олиш мумкин.

Коммуникациялар учун рухсат олиш. Ҳуқуқий жиҳатлар ҳақида ҳам унутмаслик керак – сувдан фойдаланиш учун рухсат олиш, электр узатиш линияларини ўрнатиш ва бунинг учун рухсат олиш, электр қувватидан фойдаланиш ва бошқалар.

Гилос навларини танлаш қайси маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни кейин нима қилиш – қаерга, кимга сотиш режалаштирилганига боғлиқ. Агар сиз Хитой бозорига мўлжал қилган бўлсангиз, улар йирик ва қора гилосни афзал кўришади.

Кўчатларни сотиб олиш. Мутахассиснинг фикрига кўра, тайёр буталанган юқори сифатли кўчат (гилос 5+, икки йиллик, вируссиз)лар сотиб олиш анча тежамли. Албатта, сиз кесилмаган кўчатлар (бир йиллик гилос, шохлари йўқ, вируссиз)ни сотиб олишингиз мумкин – улар 30 фоиз арзонроқ, аммо кейин  ўзингиз уларни буталаб чиқишингиз керак бўлади. Шуни ёдда тутиш керакки, гилосни буталаш олма ёки нокка қараганда анча қийин, у хатоларни кечирмайди ва уларни тузатиш учун бир неча йил керак бўлади.

Тупроқни тайёрлаш. Тупроқни тайёрлаш учун махсус техника сотиб олишнинг маъноси йўқ, агар бўлса, ижарага олган маъқулроқ, деб ҳисоблайди Валерий Ляшинский. Чунки бундай ускуналар фақат бир марта керак бўлади, агар, албатта, компания доимий равишда янги боғлар барпо этишни режалаштирмаган бўлса. Аммо боғда ишлатиладиган техникалар сотиб олиниши тўғри қарор, яъни яхши трактор, ўроқ машина, пуркагич, боғ ораларида ишловчи техникага эга бўлишингиз керак, чунки буларнинг барчаси боғда доимий хизмат қилади. Ушбу техникаларнинг сифати қанчалик баланд бўлса, боққа ишлов бериш шунчалик яхши бўлади.

Ускунани ўрнатиш шпалер (тиргович)лар ва суғориш тизимини ўрнатиш бўйича муҳандислик ишларини назарда тутади, чунки пакана туплар тирговичларда ўсади. Мутахассиснинг айтишича, сифатли устунларни кўчат ўтқазишдан олдин ўрнатиш лозим. Шунингдек, у юқори даражада сифатли томчилатиб суғориш тизимлари учун маблағ аямасликни тавсия қилади. Шу билан бирга, таянч устунлар баландлигини ҳисоблашда, ёмғир ва дўлдан ҳимоя қилиш учун боғнинг тўр билан қопланишини ҳисобга олиш керак.

 Захира ҳавзаси. Ҳовуз ҳажми суғориш суви сифатига ва манбанинг яқинлигига қараб ҳисобланади. Агар сув манбаи дарё ёки кўл бўлса ва у етарлича яқин бўлса, бассейнга эҳтиёж қолмаслиги ҳам мумкин. Шунингдек, сувнинг захираси қанча кичик бўлса, томчилатиб суғориш учун ҳавза ҳажми шунчалик катта бўлиши керак.

3. Экиш. Бу жуда муҳим техник тадбир бўлиб, экишнинг турли вариантлари мавжуд – «шудгорлаб экиш», «бурғулаб экиш» ва «белкурак билан экиш». Яхшиси, аввал шпалерларни ўрнатиб, сўнгра кўчат ўтқазган маъқул. Бунинг тескариси бўлган вариантлар ҳам мавжуд, аммо улар муаммоли, сифатсиз ва, албатта, қимматроқ.

 Шунингдек ўқинг: Заъфарон, махсар гули барглари ва қовул етиштириш Тожикистонда инвестиция учун истиқболли имконият

4. Боғни эксплуатация қилиш.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари + ўғитлар. Ўзингизга хос технологик харитани ҳисоб-китоб қилиш ва ишлаб чиқиш – озиқланиш тизими, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш тизими қандай бўлади, ўсимликларга қайси схема бўйича ишлов берилади, деган саволларга аниқ жавоб топиш жуда муҳим .

Дарахт буташ. Энг яхшиси, пулни тежамай, тажрибали деҳқонларни ёллаш керак, чунки гилос буташ пайтида йўл қўйилган хатоларни кечирмайди.

Асалари ва тукли арилар. Чанглатувчилар ҳақида унутманг, чунки гилос етилишида чангланиш жараёни муҳим. Чангланиш бўлмаса, ҳосил ҳам бўлмайди.

Интенсив боғда гилос ўлчамларини оралатиб кесиш ва буташ орқали бошқариш мумкин. Бундай боғда ўлчами 32 мм дан, вазни эса 15, 14 граммдан каттароқ мева етиштириш лоф эмас! Маҳсулотларни, масалан, Хитойга экспорт қилиш режалаштирилган бўлса, бу айниқса, муҳимдир.

5. Йиғим-теримдан кейинги ишлар.

Йиғим-теримдан сўнг гилосни қайта ишлаш – совутиш, саралаш ва қадоқлашга сарфланадиган маблағ бу боғнинг ўзини барпо этишдан кўра кўпроқ харажат талаб қилиши мумкин. Буни бизнесни режалаштиришда ҳисобга олиш керак.

Совутиш – гидрокулинг. Бу жуда қиммат ускуна, аммо усиз узоқ муддат давомида ташиладиган юқори сифатли маҳсулотни олиш жуда қийин. Чунки, агар теримдан сўнг гилос ярим соат қуёшда қолиб кетса, у боғдан чиқмасданоқ бузилиши мумкин. Мевани териб олгач, қанча тез совутсангиз, шунча яхши. Резаворларни иссиқ ҳолатда йўлда бир соат олиб юриш кейинги сақлаш муддатидан бир кун айириб ташланишини англатади. Шунинг учун гидрокулинг ташишдан олдинги энг самарали совутиш усули ҳисобланади. Бундай ускунанинг нархи 70 минг доллардан бошланади.

Саралаш ва қадоқлаш. Териб олинган мева истеъмолчиларга тақдим этилиши керак ва маҳсулотингизни чиройли, юқори сифатда намойиш қилиш учун аввал уни саралаш ва кейин қадоқлаш керак (қадоқ истеъмолчининг кўзига чиройли кўриниши ва ташиш пайтида зарарланмаслиги учун юқори сифатли бўлиши керак). Ушбу технологик линия, ускуналар ва жараённинг ўзи (ҳатто қўл меҳнати билан бажарилса ҳам) арзон эмас.

Андрей Ярмак Валерий Ляшинскийнинг тақдимотига қўшимча қилар экан, гидрокулинг усулида совутишда, модификацияланган муҳит ҳосил қилувчи замонавий қадоқлаш технологиялари ёрдамида гилос сифатини икки ойгача сақлаш мумкин бўлишини айтди. Бу жуда муҳим, чунки гилосни нафақат ҳаво йўллари, балки қуруқлик транспорти ва денгиз контейнерларида ташиш имконини беради, демак, ишлаб чиқарувчи логистика харажатларини тежаб, маҳсулотдан юқори даромад олиши мумкин.

Қуйида Валерий Ляшинский тақдимотининг тўлиқ видеосини томоша қилинг:

Сообщение Йирик мевали, экспортбоп гилоснинг супер интенсив боғларини барпо этиш сири: тажрибали агрономдан маслаҳатлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yirik-mevali-eksportbop-gilosning-super-intensiv-boqlarini-barpo-etish-siri-tazhribali-agronomdan-maslahatlar/feed/ 0
Музлатилган мева, сабзавот ва кўкатлар бизнеси: тажрибаси бой амалиётчидан сабоқлар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/video-uz/muzlatilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-biznesi-tazhribasi-boy-amaliyotchidan-saboqlar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/video-uz/muzlatilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-biznesi-tazhribasi-boy-amaliyotchidan-saboqlar/#respond Wed, 17 Mar 2021 20:37:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76110 “Экспорт қилиш учун ҳамма нарсани – мева, сабзавот ва кўкатларни музлатиб қўйиш мумкин” – “Тиферет” лойиҳаси раҳбари Юлия Тимошенко (Молдова) томонидан “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференцияси давомида ўтказилган тақдимот шундай номланди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки...

Сообщение Музлатилган мева, сабзавот ва кўкатлар бизнеси: тажрибаси бой амалиётчидан сабоқлар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Экспорт қилиш учун ҳамма нарсани – мева, сабзавот ва кўкатларни музлатиб қўйиш мумкин” – Тиферет лойиҳаси раҳбари Юлия Тимошенко (Молдова) томонидан “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференцияси давомида ўтказилган тақдимот шундай номланди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан Sapienza агромедиа агентлиги платформасида ташкил этилди.

Юлия Тимошенко халқаро савдода, жумладан, музлатилган маҳсулотлар савдосида 13 йиллик тажрибага эга мутахассис, 300 гектар майдонда мева ва ўсимликлар етиштириш ҳамда уларни музлатиш бўйича “нолдан” бошланган катта лойиҳани яратишда бевосита иштирок этган. Aйни пайтда у кунига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган заводнинг раҳбари. Тайёр маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия ва Украинага экспорт қилинади.

“Экспорт қилиш учун ҳамма нарсани – мева, сабзавот ва кўкатларни музлатиб қўйиш мумкин. Aммо ҳар бир маҳсулот музлатиш ҳамда талаб бобида ўзига хос хусусиятларга эга: калибрланган маҳсулотлар, кублар, чуқурчаларсиз ёки қобиқсиз бўлаклар, уваланган мевалар ёки блокдаги музлатилган маҳсулотлар каби. Ҳаммаси мижозингиз (харидор) нинг қаерда ва нимадан фойдаланишига боғлиқ. Ўз навбатида, бундай маҳсулотларнинг мижозлари болалар овқатлари, шарбатлар, мураббо, консерваланган резаворлар, компот аралашмаларини ишлаб чиқарувчи (улар маълум бир тайёр массага қадоқланиб музлатилган мевалар шаклида сотилади) ва бошқалар ҳисобланади. Шунга боғлиқ тарзда музлатилган маҳсулотлар синфларга бўлинади, масалан, биринчи синф, кўпинча, болалар овқатлари ва юқори сифат талаб қиладиган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, иккинчи синф мураббо ва бошқа шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Бир сўз билан айтганда, буларнинг бари қайси шаклда ва ким учун ишлаб чиқарилиши лозимлигини яхши англамоғингиз керак”, дейди у.

Ушбу жараённи ташкил этиш борасида Тимошенко иккита асосий усулни таъкидлади: туннелли (IQF – Individual quick freezing) ва ҳар бирининг ижобий, салбий томонлари бўлган статик музлатиш.

Статик усулда музлатиш одатий саноат музлатгичларида “сендвич панеллар” ёрдамида амалга оширилади. Бундай ҳолда камерани бир марталик юклаш мева ва резаворларни музлатиш турига қараб, 10 дан 24 соатгача давомийлик билан амалга оширилади. Aммо, бу усул билан маҳсулотларнинг кенг ассортиментини, яъни мевали тўғрамалар, бўлакчалар, данаксиз олча ва бошқа шунга ўхшаш маҳсулот турларини музлатиш мумкин эмас.

Шунингдек ўқинг: Авакадо – бу мева ва сабзавотлар экспортининг жаҳон миқёсидаги энг тез ўсиб бораётган позицияси – Aндрей Ярмак

Туннел усулида музлатиш конвейер кўринишига қараб амалга оширилади: ҳаракатланувчи белбоғларда хом ашё доимий равишда музлатгичга юкланади, бу ерда бир неча дақиқада музлаш содир бўлади ва музлатилган маҳсулот бошқа томондан чиқади. Шу билан бирга, хом ашёнинг юкланиши доим бир хил бўлиши керак. Ушбу усулнинг афзаллиги, шубҳасиз, кенг ассортиментдаги маҳсулотларни музлатиш қобилиятидир: тўғраб музлатилган резаворлар, мевали бўлаклар, данаксиз олча ва бошқалар. Бир сўз билан айтганда, шарбатли ва кесилган ҳар бир нарсани фақат туннелда музлатиш мумкин, аммо бу статик тарзда музлатишга мос келмайди.

Aгар бундай ишлаб чиқариш Тожикистонда ташкил этилса, музлатилган сабзавот, мева ва қўзиқоринларни қаерга ва кимга сотиш мумкин? Биринчи йўналиш, шубҳасиз, бу ички бозор. Хорижий савдо бозорларига келсак, эксперт географик жиҳатдан энг яқин – Хитой ва Осиё мамлакатларининг бошқа бозорларини  диққат билан ўрганиб чиқишни маслаҳат беради. Юлия Тимошенконинг фикрича, “музлатилган” маҳсулот ишлаб чиқарувчи тожикистонликлар учун логистика харажатлари юқори бўлганлиги сабаб, Европа мамлакатлари бозорларига кириш учун ҳаракат қилиш мантиқий аҳамиятга эга эмас. Бу, ўз навбатида, фойда меъёрлари пасайишига олиб келади. Қолаверса, Украина ва Молдовадаги музлатилган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ушбу бозорларга нисбатан яқин экани сабабли моддий-техник жиҳатдан афзалликларга эга ва улар жиддий рақобатга кириша олади.

Мева-сабзавотларни музлатишни қандай ташкил қилиш, сўнг уларни қадоқлаш ва ташиш, энг муҳими, уларни қаерда, кимга ва қандай сотиш ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги видеони кўринг:

 

Сообщение Музлатилган мева, сабзавот ва кўкатлар бизнеси: тажрибаси бой амалиётчидан сабоқлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/video-uz/muzlatilgan-meva-sabzavot-va-kokatlar-biznesi-tazhribasi-boy-amaliyotchidan-saboqlar/feed/ 0
Оилавий тадбиркорлик: ёнғоқ бизнесини қандай ташкил қилиш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oilaviy-yonqoq-biznesi-nima-uchun-bu-istiqbolli-va-uni-qanday-tashkil-qilish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oilaviy-yonqoq-biznesi-nima-uchun-bu-istiqbolli-va-uni-qanday-tashkil-qilish-mumkin/#respond Wed, 17 Mar 2021 20:23:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76106 Aгар сиз келажак авлодга мерос бўлиб қолиши мумкин бўлган даромадли оилавий бизнесни яратиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлсангиз, унда сиз ёнғоқ, бодом ёки писта етиштириш каби агросаноат турларига жиддий эътибор қаратишингиз керак. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференциясида ФAО халқаро маслаҳатчиси Катерина Побережна ёнғоқ экинларига сармоя киритишнинг...

Сообщение Оилавий тадбиркорлик: ёнғоқ бизнесини қандай ташкил қилиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

Aгар сиз келажак авлодга мерос бўлиб қолиши мумкин бўлган даромадли оилавий бизнесни яратиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлсангиз, унда сиз ёнғоқ, бодом ёки писта етиштириш каби агросаноат турларига жиддий эътибор қаратишингиз керак. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференциясида ФAО халқаро маслаҳатчиси Катерина Побережна ёнғоқ экинларига сармоя киритишнинг 10 та сабабини келтириб ўтди. Буларнинг бари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон аҳолисига ҳам (кичик ўзгаришлар билан) тааллуқли.

Конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Анжуманнинг ахборот ҳамкори эса Sapienza агромедиа агентлиги бўлди.

Ёнғоқ бизнеси нима учун истиқболли?

Мутахассиснинг фикрича, ёнғоқ экинларини етиштиришга сармоя киритишнинг минтақа аҳолиси учун 10 та фойдали жиҳати бор.

  1. Тарихдан маълумки, Марказий Осиё ёнғоқнинг ватани ҳисобланади ва бу ердаги иқлим баъзи ёнғоқ экинларини етиштириш учун жуда мос.
  2. Ёнғоқлар қобиқ билан ҳимояланганлиги сабабли, улар турли зараркунанда ва касалликлардан кўпроқ ҳимояланган.
  3. Бошқа экинларга нисбатан гектаридан юқори даромад.
  4. АҚШ ва Испания каби йирик ишлаб чиқарувчилар билан таққослаганда, ишчи кучи ва ер ресурслари арзонлиги сабабли минтақада ишлаб чиқариш харажатлари нисбатан паст.
  5. Мавжуд иқлим мева пишиб етилгандан кейин сотувгача тайёргарликнинг айрим босқичларини истисно қилишга имкон беради. Масалан, ушбу минтақада қуритиш табиий равишда амалга оширилиши мумкин.
  6. Ёнғоқни узоқ муддат сақлаш, масалан, мева ёки сабзавот каби кўп харажат эвазига сақлаш эҳтиёжи йўқ. Бу автоматик равишда сақлаш харажатлари ва ишбилармонлик сармояларини камайтиради, шунингдек, маҳсулотнинг бузилиши ва анча арзон нархларда сотилиши хавфининг олдини олади.
  7. Истиқболли савдо бозорларига географик яқинлик – Ҳиндистон, Хитой ва бошқа Осиё мамлакатлари, хусусан Тожикистон ва Қирғизистон.
  8. Сифатни яхшилаш, брендлаш, сертификатлаш, қадоқлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш орқали қўшимча қиймат яратиш имконияти. Ушбу технологияларнинг барчаси аллақачон мавжуд ва бошқа мамлакатларда муваффақиятли қўлланмоқда, уларни ўрганиш ва маҳаллий шароитга мослаштириш керак.
  9. Ёнғоқ, бодом ва писта, маълум маънода “узоқ умр” кўрувчи дарахтлар саналади. Улар 25 йилдан 50 йилгача мева беради ва кейинги авлодлар учун ҳам даромад олиш имкониятини сақлаб қолади.
  10. Оилавий бизнес учун имкониятлар. Масалан, 7000 бодом боғларининг 90 фоизига ёнғоқ бизнеси билан шуғулланувчи оилалар эгалик қилади ва бу боғларнинг ярмига тегишли майдон – 20 гектаргача. Испанияда бодом йиғим-теримининг 70%ини ўртача 10 гектар боғларга эга бўлган кичик фермерлар амалга оширади.

AҚШнинг Калифорния штатида писта, ёнғоқ ва бодом қандай етиштирилиши ҳақида бу ерда томоша қилинг.

Спикер, агар сиз ёнғоқ бизнесида улкан натижаларга эришмоқчи бўлсангиз, иқтисод қилишни ўйламаслигингиз лозим бўлган жиҳатларга ҳам эътибор қаратди:

– Мукаммал қайта ишлаш: пўстлоғидан тозалаш, қуритиш, оқартириш ва навларга ажратиш натижасида маҳсулот нархига 30 фоиз қўшилади

– “Оз бўлса ҳам, соз бўлсин” тамойилига амал қилинг

– Иқлим муҳити

– Тажрибали агроном/халқаро консультант маслаҳатлари ва таҳлиллар. Ишчилар учун тренинглар

– Экиш учун сифатли материални сертификатланган кўчат ташкилотларидан олиш. Ёдингизда тутинг: кўчатларга лойиҳани бошлашдан 9-12 ой аввал буюртма бериш лозим. Тутиб кетиши кафолати одатда 1 ой. Сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва агрокўмак (1-2 йил)

– Томчилатиб суғориш

– Бизнес-режа ишлаб чиқишда мулк эгасининг етарли вақт ажратиши (кўчат сотувчиларга ишонманг!) ва кейинчалик жараёнларни доимий назорат қилиши муҳим масала.

Собиқ Иттифоқ ҳудудидан мисоллар

Aйни пайтда собиқ Иттифоқ мамлакатлари мисолида ҳам намунали кўрсаткичлар мавжуд. Катерина Побережнаянинг таъкидлашича, Грузия ва Молдовада ёнғоқ саноатининг экспорт даромади тахминан 100 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, Украина ҳам ёнғоқ экспорт қилувчи жаҳондаги энг йирик мамлакатлардан бири. Шу сабаб, Марказий Осиё минтақаси давлатлари истиқболли ташқи бозорларга ёнғоқ экспортини кўпайтиришга интилиши керак. Ушбу ҳудудлардан ёнғоқни етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш технологияларига оид асосий ёндашувларни ҳам ўрганиш мумкин.

Ёнғоқ бизнеси тафсилотларда

ФAО маслаҳатчиси конференция иштирокчиларига қуйидагилар ҳақида батафсил маълумот берди:

— ёнғоқ бизнесини режалаштиришда, энг аввало, нималарга эътибор бериш керак;

— боғдорчиликнинг анъанавий ва интенсив усулларига инвестицияларнинг қиёсий кўрсаткичлари;

— жаҳондаги асосий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар, жаҳон бозорида ҳар бир ёнғоқ экин тури – бодом, ёнғоқ ва писта баҳоси;

— боғларни барпо қилиш ва ёнғоқ етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида.

Катерина Побережна тақдимотининг тўлиқ видеосини қуйида кўриш мумкин:

 

Сообщение Оилавий тадбиркорлик: ёнғоқ бизнесини қандай ташкил қилиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oilaviy-yonqoq-biznesi-nima-uchun-bu-istiqbolli-va-uni-qanday-tashkil-qilish-mumkin/feed/ 0
Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zafaron-saflor-barglari-va-kapers-tozhikistonning-istiqbolli-investitsiya-yonalishi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zafaron-saflor-barglari-va-kapers-tozhikistonning-istiqbolli-investitsiya-yonalishi/#respond Wed, 17 Mar 2021 20:11:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76102 Тожикистонда заъфарон, сафлор барглари, бошқа доривор ўт ва зираворларни етиштириш, йиғиш Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиниши ҳисобига энг истиқболли инвестиция йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов заъфарон, сафлор барглари ва бошқа доривор ўсимликлар...

Сообщение Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистонда заъфарон, сафлор барглари, бошқа доривор ўт ва зираворларни етиштириш, йиғиш Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиниши ҳисобига энг истиқболли инвестиция йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов заъфарон, сафлор барглари ва бошқа доривор ўсимликлар мисолида Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш мумкин бўлган зираворларни етиштириш ва қуритиш истиқболлари ҳақида сўзлади.

Маърузачининг сўзларига кўра, қўшни Ўзбекистон бундан 4 йил олдин ушбу соҳани ривожлантира бошлаган – 2017 йилдан эътиборан, ўрмон захиралари ва фермер хўжаликлари ерларида 2017-2019 йиллар мобайнида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш бўйича миллий лойиҳа доирасида 7 минг гектар майдонда заъфарон плантацияларини барпо этишга киришилган. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг 23  минтақасида 50 минг гектардан ортиқ майдонга заъфарон экиш, кейинчалик ушбу маҳсулотларни икки йўналишда: маҳаллий фармацевтика саноати учун хом ашё сифатида ва зиравор шаклида ташқи бозорга экспорт қилиш режаси кўзда тутилган эди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди, анжуманнинг ахборот ҳамкори эса Sapienza агромедиа агентлиги бўлди.

Олтин қийматига тенг зираворлар

Мутахассис Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, Тожикистонда ҳали заъфароннинг тижорат плантациялари ташкил қилинмаган, аммо ушбу ўсимликни етиштиришга катта қизиқиш мавжуд. Заъфароннинг қуритилган гуллари зиравор, ранг-бўёқ ва фармацевтика саноати учун хом ашё сифатида ишлатилади. Ушбу маҳсулот “қизил олтин” деб ҳам номланади, чунки у дунёдаги энг қиммат зиравордир. Бунда айнан қизил доначалар ишлатилади, сариқ ранглилари эса ҳеч кимга керак эмас. Заъфароннинг улгуржи нархи 1 кг учун 1800 дан 10000 долларгача, ҳатто чакана савдода 1 килограмми учун 40000 долларгача таклиф қилинади. Дунёда асосий заъфарон ишлаб чиқарувчилар сифатида Эрон, Испания, Aфғонистон ва Покистон давлатлари тилга олинади.

Заъфарон плантациялари 4-5 йил давомида ташкил қилинади ва биринчи йилда плантациянинг ҳар гектаридан ўртача 4 килограмм қимматбаҳо хом ашё олиш мумкин. Иккинчи йилда заъфароннинг ҳосилдорлиги 7-8 кг га, кейинги йилларда эса 15-16 кг га етади. 1 кг зираворни олиш учун 150-200 минг гулни тўплаш ва қайта ишлаш керак. Зиравор сифати гулларнинг етуклигига боғлиқ, бу маҳсулотларнинг юқори навлари энг янги заъфарон гули япроқларидан олинади.

2018 йилда заъфароннинг жаҳон миқёсидаги экспорт ҳажми жами 1123 тоннани ёки 471,5 миллион доллар (улгуржи нархларда)ни ташкил этди, шундан Эрон улушига 327 тонна (умумий ҳажмнинг 29%) ва Испанияга – 287 тонна (26%) тўғри келган. 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Эрондан экспорт ҳажми 64 фоиз ўсди – 200 дан 327 тоннагача.

Ўсимликни парваришлашнинг кўп қисми ва заъфарон гуллари япроғини йиғиш жараёни қўл меҳнати билан амалга оширилади. Шу сабабли, ушбу турдаги ишлаб чиқариш ўсимликларни парваришлаш пайтида ҳам, йиғим-терим маҳали ҳам кўплаб ишчиларни жалб қиладиган жуда машаққатли жараёндир. 1 кг заъфарон ишлаб чиқариш учун 250-350 иш соатига тенг меҳнат ресурслари талаб қилинади. Демак, бу ерда меҳнат ресурслари ортиқча ва иш ҳақи нисбатан паст бўлган Тожикистонда, масалан, Испанияга нисбатан маълум устунлик мавжуд.

Бундан ташқари, заъфарон ишлаб чиқаришни ташкил этиш катта сармоялар талаб қилади. Пулнинг катта қисми кўчат материалларини сотиб олишга сарфланиши керак – ҳар кг учун тахминан 5,4 доллар. 1 м2 учун 0,6 кг бош экилади ва гектарига 6 тонна бош олинади. Бу фақат уруғ учун плантацияларнинг ҳар гектарига 32,400 AҚШ доллари миқдорида сармоя сарфланишини англатади. Шунингдек, технология, ишчи кучи ва бошқа ишлаб чиқариш туркумларига, жумладан, сотишдан олдинги тайёргарлик ва логистикага маблағ киритиш талаб этилади. Умуман олганда, заъфарон ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг тахминий рентабеллиги 2,5 йилни ташкил қилади.

Бахтиёр Aбдувоҳидов ишлаб чиқарувчилар ва ўтларни етиштириш ҳамда қайта ишлашга қизиқувчиларни муҳим жиҳатларни унутмасликка чақирди:

– Қуритишда – технологияларга эътибор қаратиш, намликдан ҳимояланишни таъминлаш

– Ушбу маҳсулотларнинг бозори – тор доирада ва ихтисослашган

– Ярим тайёр маҳсулотлар ва қайта ишлаш буюртмаларига эга бўлиш

– Контракт бўйича талаблар (шу жумладан, ранг, қадоқлаш тури, намлик бўйича)ни аниқ билиш

– Шаффофлик ва халқаро стандартлар (НАССР, ISO 22000 қайта ишлаш даражасида)га мувофиқлик

– Етарли ҳажм/ассортиментга эга бўлиш

– Ихтисослашган кўргазмалар (ингредиентлар, Food expo, чой кўргазмаси ва бошқалар)да иштирок этиш

– Фармацевтика ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар учун тақдимот ўтказиш.

Сафлор барглари – заъфароннинг арзонроқ муқобили

ФAО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, сафлор Тожикистоннинг мева-сабзавот секторидаги инвестиция маконлари нуқтаи назаридан тенг даражада истиқболли маҳсулот ва шу билан бирга, заъфаронга арзон муқобил ҳисобланади. Бу мойли экин, унинг асосий маҳсулоти ёғга қайта ишлаш учун ишлатиладиган уруғлардир. У қурғоқчил ҳудудларда ўстирилади ва гектарига 3 тонна атрофида ҳосил беради. Улгуржи сотиш нархи 1 тонна учун тахминан 300 долларни ташкил этади. Сафлор ишлаб чиқаришга сармоялар миқдори ҳар гектар плантация учун тахминан 500 доллардан иборат. Инвестицияларнинг рентабеллиги гектарига 900 долларгача етади. Қирғизистонда ҳозир сафлор экиш учун тижорат плантациялари мавжуд ва унинг майдони 3500 гектарга етади!

Ўз навбатида, сафлор уруғини етиштириш учун муқобил – унинг барг-япроқ шаклларини ўстиришдир. Сафлор япроқлари, шунингдек, америка заъфарони ёки ёввойи заъфарон ва ранг-бўёқ маҳсулоти деб ҳам номланади. Ушбу маҳсулот гулли чойлар учун компонент, табиий бўёқ, тиббиётда – бўшаштирувчи, сийдик ҳайдовчи сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, у Шимолий Aфрика, Туркия, Эрон ва Кавказ давлатларида арзон заъфарон ўрнини босади. Сафлор баргларининг улгуржи нархи 1 тонна учун 7000 доллардан бошланади, бу заъфаронга қараганда 300-1500 баравар арзон.

Сафлор япроқларига Европа Иттифоқи мамлакатларида талаб юқори. Унинг япроқларини териш даромадни гектарига 300% гача ошириш имконини беради. Aгар сафлор мойини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида сафлор ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги таъсирчан 200% га етадиган бўлса, унда бошқа бир барг учун бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш рентабеллиги 300% ни ташкил қилади.

Заъфарон ва сафлордан ташқари, эксперт Бахтиёр Aбдувоҳидов Тожикистонда Европа Иттифоқи мамлакатларида талабга жавоб берадиган бошқа доривор ўтлар, зираворлар ва озиқ-овқат компонентларини етиштириш истиқболлари ҳақида ҳам гапириб берди. Улар орасида асалари, “олтин илдиз” ёки пушти родиола илдизи, кунгабоқар япроқлари, кекик, ялпиз ва хушбўй ялпиз барглари, тоғ лавандаси ва бошқалар бор.

Бахтиёр Абдувохидов тақдимотининг тўлиқ видеосини қуйида кўриш мумкин:

Сообщение Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zafaron-saflor-barglari-va-kapers-tozhikistonning-istiqbolli-investitsiya-yonalishi/feed/ 0
Иссиқхонада қулупнай етиштириш – Тожикистон учун истиқболли бизнес https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-qulupnay-etishtirish-tozhikiston-uchun-istiqbolli-biznes/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-qulupnay-etishtirish-tozhikiston-uchun-istiqbolli-biznes/#respond Wed, 17 Mar 2021 19:42:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76093 Тожикистонда деярли йил давомида қулупнай етиштириш учун етарли имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда “Ягодная поляна” МЧЖ (AР Қрим) бош директори Сергей Ястреб “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда айтди. Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки...

Сообщение Иссиқхонада қулупнай етиштириш – Тожикистон учун истиқболли бизнес появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистонда деярли йил давомида қулупнай етиштириш учун етарли имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда Ягодная поляна МЧЖ (AР Қрим) бош директори Сергей Ястреб “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда айтди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Ажуманнинг ахборот ҳамкори – Sapienza агромедиа агентлиги.

“Мен Қримдаги боғимда йирик қулупнай навини етиштираман. Бугун резавор етиштиришдаги энг катта муаммо бу об-ҳаво инжиқлари, яъни туман ва ёмғирлардир. Қрим иқлим шароитига кўра, Тожикистонга ўхшаб кетади. Бизнинг қиш унчалик совуқ эмас, қуёш нури етарли даражада, агар ишга тўғри ёндашсак, иссиқликни маромида тақсимлай олсак, яхши ҳосил олишимиз мумкин.

Сизнинг мамлакатингиздаги ҳаво ҳарорати менга таниш. Aпрель, май ойларида бизда ҳам ҳарорат 30° С гача кўтарилади. Июнда эса иссиқлик анча юқори бўлади, бундай вақтда резавор етиштиришнинг имкони йўқ”, деди Сергей Ястреб.

Сергей Ястребнинг сўзларига кўра, йил давомида ўсадиган меваларни етиштириш нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки янги ва экологик соф меваларга бўлган талабни қондириш имконини ҳам беради.

Шунингдек ўқинг: Авакадо – бу мева ва сабзавотлар экспортининг жаҳон миқёсида энг тез ўсиб бораётган позицияси – Aндрей Ярмак

Қулупнай етиштиришда нималарга эътибор қаратилади?

Сув. Aгар сув параметрларининг сифати айтарли даражада юқори бўлмаса, уни тозалаш ҳақида ўйлаш керак. Биз қудуқлардан сув намуналарини оламиз. Тозалаш ускуналари ёрдамида керакли параметрларга етгунга қадар сувни тозалаймиз.

Текшириш ускуналари: ЕC-метр ва pH-метр (водород кўрсаткичини ўлчаш мосламаси). Ўсимликларни озиқлантириш ва сувни бошқаришда икки муҳим омил –ўтказувчанлик ва pH даражаси. Сувнинг ЕC – бу тузнинг минераллашуви, pH – сувнинг қаттиқлиги. Мазкур икки параметрни уйғунлаштирсак, корхонамиз муваффақият сари юз тутади.

Иссиқхоналар. Иссиқхоналарда биз Европа елим қопламасидан, астарли мулчлаш елим қопламасидан фойдаланамиз”, дейди мутахассис.

Энг яхши дегустаторлар – болалар.

“Ҳар йили қулупнайнинг 3-5 та навини синовдан ўтказамиз. Дейлик, мен мевани етиштирдим, болалар олдига қўйдим. Aгар улар 1-2 дона мевани еб, туриб кетишса, у ҳолда ушбу нав ҳақида бошқа ўйламайман. Aгар улар меванинг ҳаммасини истеъмол қилишса, унда биз бу навга янада кўп эътибор қаратамиз”, деди Сергей Ястреб.

Сифатли қулупнай маркетингининг ўзига хослиги

“Инсон доим меваларни ташқи кўринишига қараб харид қилади, кейин унинг ҳидини туяди. Учинчи компонент эса маҳсулотнинг органолептик хусусияти – таъмидир. Aгар киши қулупнайнинг ёқимли таъмини ҳис қилса, у шундан бошқасини сотиб олмайди.

Мевалар худди гул кабидир. Таъми, кўриниши ҳар куни ўзгариб боради. Агар харидор меванинг деярли барча ҳосили йиғиб олингандан сўнг уни харид қилса, ушбу маҳсулотдан максимал даражада қониқиш ҳосил қилади”, дейди “Ягодная поляна” МЧЖ бош директори.

Шунингдек, Сергей Ястреб мева бизнесининг яна икки асосий таркибий қисмига конференция иштирокчиларининг эътиборини қаратди: таъминот ва сифат барқарорлиги. “Aгар сиз ушбу икки параметрга эришсангиз, рақобат билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Йиғиб-териб олингач, мевани музлатгичда сақлаш керак, чунки уни иссиқ ҳавода сақлаш  яроқлилик муддатини қисқартиради”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Сергея Ястребнинг тўлиқ тақдимотини қуйидаги видеода томоша қилинг:

Сообщение Иссиқхонада қулупнай етиштириш – Тожикистон учун истиқболли бизнес появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/issiqkhonada-qulupnay-etishtirish-tozhikiston-uchun-istiqbolli-biznes/feed/ 0