топинамбур • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 18 Nov 2021 20:37:42 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png топинамбур • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/#respond Fri, 19 Nov 2021 08:30:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92307 Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин. Жорий...

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин.

Жорий йил Украинада ушбу турдаги экинни етиштирувчилар учун жуда муваффақиятли кечди. Киев вилоятида яшовчи олим ва фермер – Зенон Сич топинамбурнинг мисли кўрилмаган ҳосили ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда SEEDS.

“Бу йил биз мисли кўрилмаган даражада юқори ҳосил олдик – ҳар бир ўсимлик бир челак тугунак ҳосил қилмоқда (Киевнинг М. Гришко номидаги миллий ботаника боғида етиштирилган Деликатес селекциясидан пушти тугунакли нав). Вегетация давом этяпти», деб ёзган Сич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фермернинг айтишича, бугунги кунда ҳосилдорлик гектарига 75 тоннага етган.

Зенон Сич ҳосил етиштириш сирлари билан ўртоқлашди: “Уни ҳар йили қазиб олиб, кузда (энг яхшиси) ёки баҳорда янги жойга кўчириш керак. Эски жойида ўзи униб чиқадиганларини биз бегона ўтлар каби йўқ қиламиз. Қаторлар орасидаги масофа 90-100 см, бир қаторда эса – 60-70 см бўлиши керак. Тугунакларни принцип бўйича танлаш жуда муҳим – биз энг яхши буталардан фақат энг яхши текисланган тугунакларни экамиз. Ҳар бир чуқурчага 1 ош қошиқ нитроаммофоска + чиринди 0,5 кгдан солинади. Ўсимлик фақат кузда экилади. Пушти тугунакли навларимиз яхши ҳосил беради ва юзаси текис.

Қизиғи шундаки, топинамбурни 30 йил давомида алмашлаб экишсиз бир жойда самарали етиштириш мумкин. Уни сақлашга келсак, Зенон Сич шундай маслаҳат беради: «Топинамбур таркибидаги крахмал ва инулин совуқ таъсирида глюкозага айланади. У кузда қазиб олиниши, сараланиши ва саёз хандақларда сақланиши  керак (хандақдаги тугунаклар халта ва 5-10 смлик тупроқ қатлами билан қопланади). Шунда уларни қиш бўйи муаммосиз ишлатиш мумкин.

Украинада топинамбурнинг саноат плантациялари ҳам мавжуд. Мисол учун, Волинда ушбу экин «Дворище» оилавий фермер хўжалигида етиштирилади ва қайта ишланади.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Украина топинамбури ва ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш бозори ҳали етарлича шаклланмаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Улардан бири –  Украинада топинамбур етиштирувчи кенг имкониятли фермерларнинг йўқлигидир. Экинни сақлаш муддатлари ва шартларига талабчанлик, қайта ишлаш саноатининг амалда йўқлиги ҳам бозор шаклланишига катта таъсир кўрсатади.

Сообщение Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/topinambur-gektariga-34-ming-dollar-foyda-olish-imkoniyati/feed/ 0
Молдовада топинамбурни саноат миқёсида етиштиришнинг бизнес модели муҳокама қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-topinamburni-sanoat-miqyosida-etishtirishning-biznes-modeli-muhokama-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-topinamburni-sanoat-miqyosida-etishtirishning-biznes-modeli-muhokama-qilinmoqda/#respond Thu, 21 Oct 2021 09:41:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89750 Топинамбур етиштириш Молдова қишлоқ хўжалигининг янги сармоявий имкониятига айланиши мумкин, деб ёзмоқда МОЛДПРЕС. Бу экинни кенг миқёсда етиштириш имкониятларини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлигининг давлат котиби Василе Жарбан ҳамда бошқарув консалтинги ва бизнесни ривожлантиришга ихтисослашган компания мутахассислари муҳокама қилишди. Томонлар топинамбур етиштиришнинг бизнес модели концепциясини муҳокама қилиб, мамлакатда пилот...

Сообщение Молдовада топинамбурни саноат миқёсида етиштиришнинг бизнес модели муҳокама қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Топинамбур етиштириш Молдова қишлоқ хўжалигининг янги сармоявий имкониятига айланиши мумкин, деб ёзмоқда МОЛДПРЕС.

Бу экинни кенг миқёсда етиштириш имкониятларини Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлигининг давлат котиби Василе Жарбан ҳамда бошқарув консалтинги ва бизнесни ривожлантиришга ихтисослашган компания мутахассислари муҳокама қилишди.

Томонлар топинамбур етиштиришнинг бизнес модели концепциясини муҳокама қилиб, мамлакатда пилот лойиҳани ишга тушириш учун зарур бўлган инвестициялар ҳамда инфратузилмаларни таҳлил этишди.

Василе Жарбаннинг қайд этишича, топинамбур тобора кенг тарқалиб бораётган ўсимлик бўлиб, бозорда рақобатбардош салоҳиятга эгадир. У барқарор даромад келтиради ва катта ер майдонини талаб қилмайди.

Бошқарма вакилининг сўзларига кўра, топинамбур ҳосилдорлиги ўртача 40 т/га га етади. Шу билан бирга, таққослаш учун айтадиган бўлсак, агар 1 гектар қанд лавлагисидан тахминан 2,2 тонна шакар олинса, топинамбурнинг бир гектаридан диабет касаллигида истеъмол қилинадиган 4,8 тоннага яқин фруктоза олиш мумкин.

«Бу экинни молдоваликлар унутган, лекин у реал фойда келтириши мумкин, шу боис, пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Ва у Молдова Республикасида қишлоқ хўжалиги бизнесини ривожлантиришдан манфаатдор инвесторлар учун мўлжаллангандир», деди Василий Сарбан.

Сообщение Молдовада топинамбурни саноат миқёсида етиштиришнинг бизнес модели муҳокама қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-topinamburni-sanoat-miqyosida-etishtirishning-biznes-modeli-muhokama-qilinmoqda/feed/ 0