томаты • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 14 Apr 2022 21:07:12 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png томаты • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/#respond Fri, 15 Apr 2022 06:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103380 Буюк Британиянинг Хартфордшир шаҳрида яшовчи Дуглас Смит бир туп ўсимликдан энг кўп помидор ҳосилини олиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 2021 йилнинг сентябрь ойида Дуглас помидор ҳосилини йиғаётганда, бир тупдан 1269 дона черри помидорини олди. Зеро, у бу сафар қўшимча 839 дона кўпроқ черри етиштириб, ўз рекордини янгилади.  Аввалги рекорд 488...

Сообщение Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди появились сначала на EastFruit.

]]>

Буюк Британиянинг Хартфордшир шаҳрида яшовчи Дуглас Смит бир туп ўсимликдан энг кўп помидор ҳосилини олиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. 2021 йилнинг сентябрь ойида Дуглас помидор ҳосилини йиғаётганда, бир тупдан 1269 дона черри помидорини олди. Зеро, у бу сафар қўшимча 839 дона кўпроқ черри етиштириб, ўз рекордини янгилади.  Аввалги рекорд 488 та эди ва бу кўрсаткич 10 йилдан зиёд вақт давомида янгиланмаган. Бу ҳақида Fruit-inform.com hortidaily.com ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

«2020 йили мен оғирлиги 3,106 кг (6,85 фунт)лик энг катта помидорни етиштириш орқали Буюк Британия рекордини янгиладим. 2021 йилда эса яна бир рекордни ўрнатишга қарор қилдим», дейди Дуглас қайта ариза топширар экан.

Шунингдек ўқинг: 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой гилос импортини жаҳондаги барча мамлакатлар импортидан уч баробар оширди!

Деярли 10 йил давомида америкалик Ден Сазерленд 10 фунт-у, 12,7 унция (4,896 кг) оғирликдаги помидорни ўстиришга муваффақ бўлган ва бу борада биринчиликни ушлаб турган эди.

Фақатгина Буюк Британия учун рекорд ўрнатиш билан кифояланмай, IT-менежер Дуглас жаҳон бўйича  биринчи бўлиш учун помидор етиштириш усулларига таҳлилий ёндашди. Турли илмий ишларни ўрганиб, лабораторияда текшириш учун тупроқ намуналарини олди, бу эса унга ерни керакли миқдордаги ўғит билан озиқлантириш ва самарали ҳосил олиш имконини берди.

Сообщение Бир тупда 1269 дона черри – Британиянинг янги рекорди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bir-tupda-1269-dona-cherri-britaniyaning-yangi-rekordi/feed/ 0
Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/#respond Wed, 23 Feb 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100538 Rungis бозоридаги Мighirian Frères номли улгуржи савдо компанияси январь ойи охирида Provence маркасининг кўкимтир-бинафшаранг помидорлари (Indigo Blue) савдосини бошлади. «Биз ҳозирча фақат Испанияда етиштирилган “Indigo Blue” помидорларини таклиф қилмоқдамиз. Провансдаги фермеримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз боис, ундан оз миқдорда Indigo Blue помидорини етиштириб беришини сўраган эдик», дейди Мighirian Frères...

Сообщение Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Rungis бозоридаги Мighirian Frères номли улгуржи савдо компанияси январь ойи охирида Provence маркасининг кўкимтир-бинафшаранг помидорлари (Indigo Blue) савдосини бошлади.

«Биз ҳозирча фақат Испанияда етиштирилган “Indigo Blue” помидорларини таклиф қилмоқдамиз. Провансдаги фермеримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз боис, ундан оз миқдорда Indigo Blue помидорини етиштириб беришини сўраган эдик», дейди Мighirian Frères вакили Cедрик Лейте. «Бу йил  биринчи марта мижозларимизга Франциядан келтирилган ушбу ноодатий рангдаги маҳсулотни таклиф қилмоқдамиз».

EastFruit бу хусусда Freshplaza.com сайти ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Шунингдек ўқинг: Италияда қовоқчанинг совуққа чидамли нави етиштирилди (видео)

Сотувчиларнинг сўзларига кўра, синов мақсадидаги савдо анчайин муваффақиятли кечган, чунки, Провансда етиштирилган янги навни бозор яхши қабул қилмоқда: “Ҳозирча уни татиб кўрган барча харидорлар кўпроқ харид қилиш учун яна қайтиб келишмоқда. Испания помидорлари билан солиштирганда Indigo Bluе кўкимтирроқ ва рангги очроқ. Таъми эса испанча аналогларидан кўра тотлироқ, пўстлоғи юпқа ва ёқимли ўткир ҳидлидир. Биз помидорга берилаётган ижобий таърифлардан жуда мамнунмиз ва кейинги мавсумда ҳам ушбу линияни сақлаб қолишни режалаштирмоқдамиз».

Компания мижозларга помидорнинг бошқача ноодатий рангларини ҳам таклиф этмоқда.

 

Сообщение Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/feed/ 0
Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/#respond Fri, 18 Feb 2022 08:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100186 2021 йилда Туркиядан помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти ҳажми 729 миллион долларни ташкил этди. Экспортёрлар бу кўрсаткични 2023 йилга қадар бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб, “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Туркияда йилига ўртача 14 миллион тонна помидор етиштирилади. Ва мазкур мамлакат ушбу турдаги қишлоқ...

Сообщение Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Туркиядан помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти ҳажми 729 миллион долларни ташкил этди. Экспортёрлар бу кўрсаткични 2023 йилга қадар бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб, “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Туркияда йилига ўртача 14 миллион тонна помидор етиштирилади. Ва мазкур мамлакат ушбу турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Сархил помидор билан бир қаторда ушбу сабзавотдан тайёрланган қатор маҳсулотлар, хусусан, томат пастаси, қуритилган помидор, музлатилган помидор, кетчуп, соус ва шарбатларга талаб тобора ортиб бормоқда.

2021 йилда помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти 729 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоиз кўп кўрсаткичдир. Сархил помидор экспорти умумий экспорт ҳажмининг 49,7 фоизини ташкил этди.  Демак, 2020 йилда сархил помидор экспорти 313 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йили бу кўрсаткич 16 фоизга ошиб, 363 миллион долларга етди.

2022 йилда ҳам помидор экспорти сезиларли ўсишни кўрсатди. 2022 йилнинг январь ойида экспорт 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошиб, 43,6 миллион долларга етди.

Ўтган йили Туркия жаҳоннинг 53 давлатига сархил помидор экспорт қилди. Россия асосий импортёрга айланди (68 миллион доллар), кейинги ўринлар Руминия (58 миллион доллар) ва Болгария (41 миллион доллар)га тегишлидир.

Помидор пастаси экспорт бўйича сархил помидордан кейин иккинчи ўринни эгаллади (208 миллион доллар). Томат пастаси экспортининг ўсиши 32 фоизни ташкил этди. Ироқ томат пастасининг асосий импортёрига айланди (120 миллион доллар), Италия 18 миллион доллар билан бу борада иккинчи ўриндаги мамлакат бўлди. Германия эса учинчи ўринда – 11,5 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган. Шундай қилиб, Туркия 122 давлатга томат пастасини экспорт қилган.

Сообщение Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/feed/ 0
Россельхознадзор Қозоғистондан Россия Федерациясига зарарланган помидорнинг катта партияси олиб кирилишига йўл қўймади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-qozoqistondan-rossiya-federatsiyasiga-zararlangan-pomidorning-katta-partiyasi-olib-kirilishiga-yol-qoymadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-qozoqistondan-rossiya-federatsiyasiga-zararlangan-pomidorning-katta-partiyasi-olib-kirilishiga-yol-qoymadi/#respond Mon, 14 Feb 2022 04:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99819 Россельхознадзорнинг Олтой ўлкаси ва Олтой Республикаси бўйича инспекторлари Қозоғистон Республикасидан келтирилган помидор партиясида (15 тонна) карантин зараркунандалари – Жанубий Америка помидор куяси (Tuta аbsoluta (Меyrick)) ва Пепино-мозаика вируси (Pepino Mosaic Virus)ни аниқлашди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди. Қайд этилишича, карантин объектлари мавжудлиги Россельхознадзорга қарашли «Марказий...

Сообщение Россельхознадзор Қозоғистондан Россия Федерациясига зарарланган помидорнинг катта партияси олиб кирилишига йўл қўймади появились сначала на EastFruit.

]]>

Россельхознадзорнинг Олтой ўлкаси ва Олтой Республикаси бўйича инспекторлари Қозоғистон Республикасидан келтирилган помидор партиясида (15 тонна) карантин зараркунандалари – Жанубий Америка помидор куяси (Tuta аbsoluta (Меyrick)) ва Пепино-мозаика вируси (Pepino Mosaic Virus)ни аниқлашди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Қайд этилишича, карантин объектлари мавжудлиги Россельхознадзорга қарашли «Марказий илмий-услубий ветеринария лабораторияси»нинг Олтой филиалида ўтказилган лаборатория экспертизаси натижалари билан тасдиқланган.

«Касалланган помидор партиясини чиқариш таъқиқланди, юк алоҳида омборда сақланмоқда. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, юкни қабул қилувчи томон маҳсулотнинг зарарланган партиясини зарарсизлантириши ёки йўқ қилиши шарт. Ушбу тартиб-қоидаларни бажариш рад этилган ёки имконсиз бўлган тақдирда, зарарланган товарлар тегишли назорат органлари бошчилигида экспортёр мамлакатга қайтарилади», дейилади хабарда.

Сообщение Россельхознадзор Қозоғистондан Россия Федерациясига зарарланган помидорнинг катта партияси олиб кирилишига йўл қўймади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-qozoqistondan-rossiya-federatsiyasiga-zararlangan-pomidorning-katta-partiyasi-olib-kirilishiga-yol-qoymadi/feed/ 0
Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/#respond Fri, 11 Feb 2022 08:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99626 Фарғона вилоятида йирик ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишга туширилаётгани ҳақида маълумотлар келишда давом этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал EastFruit мазкур вилоятнинг Данғара туманида помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси (яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули) қўлланадиган 4 гектарлик замонавий иссиқхона ишга туширилгани ҳақида ёзган эди. Куни кеча Фарғона вилоятининг...

Сообщение Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона вилоятида йирик ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишга туширилаётгани ҳақида маълумотлар келишда давом этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал EastFruit мазкур вилоятнинг Данғара туманида помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси (яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули) қўлланадиган 4 гектарлик замонавий иссиқхона ишга туширилгани ҳақида ёзган эди.

Куни кеча Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган яна бир янги замонавий иссиқхона мажмуаси барпо этилгани ҳақида хабар берилди. Иссиқхонанинг умумий майдони 3 гектардан зиёдни ташкил этади. Ушбу иссиқхонада ҳам гидропоника усулида помидор етиштирилади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард сўм (1,65 миллион доллар)га тенг.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги материалида маълум қилинишича, Учкўприк туманидаги янги иссиқхона мажмуида йилига 400 тонна помидор етиштирилади. Ушбу мажмуада жами 50 нафар янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, бу ерда тежамкор энергия, томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Бундай иссиқхоналарда оддийларига нисбатан 2–2,5 баробар кўп ҳосилдорлик кузатилади. Помидорнинг пишиб етилиш даври 20–30 кунга қисқариши, ҳосил бериш даври эса 50–60 кунга узайиши гидропоника усулининг яна бир афзаллиги ҳисобланади. Инновацион технология асосида барпо этилган иссиқхонада йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин. Иссиқхона мажмуаси “Uchkuprik vegetable business” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, корхона ўз маҳсулотини ички бозордан ташқари ташқи бозорларга экспорт қилишни ҳам йўлга қўймоқда.

Шунингдек ўқинг: Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

Сообщение Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/feed/ 0
Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида черри помидори 2 баробар арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-songgi-ikki-oy-ichida-cherri-pomidori-2-barobar-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-songgi-ikki-oy-ichida-cherri-pomidori-2-barobar-arzonlashdi/#respond Mon, 07 Feb 2022 06:30:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99259 EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда черри помидорининг улгуржи нархида барқарор пасайиш тенденциясига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг 3 декабридан 2022 йилнинг 4 февралигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 50 000 сўмдан 25 000 сўмгача пасайган. Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилнинг ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошида...

Сообщение Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида черри помидори 2 баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда черри помидорининг улгуржи нархида барқарор пасайиш тенденциясига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг 3 декабридан 2022 йилнинг 4 февралигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 50 000 сўмдан 25 000 сўмгача пасайган.

Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилнинг ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошида Ўзбекистонда черри помидорининг улгуржи нархлари 2021 йилнинг иккинчи ярми учун максимал даражага етган эди. Шундай қилиб, икки ой ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари энг юқори қийматдан роппа-роса икки баробар тушиб кетди.

Ўзбекистонда черри помидорининг жорий улгуржи нархлари деярли икки йил аввалги яъни, 2020 йилнинг февраль ойи бошидаги даражададир. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020 йилнинг 4 февраль ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 23 минг сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг 4 февраль ҳолатига кўра, черри  помидорининг чакана нархлари мамлакатимиз пойтахти супермаркетларида  маҳсулот сифати ва калибрига қараб, 1 кг учун 32 000 сўмдан 38 000 сўмгача ўзгариб турибди.

Айни пайтда EastFruit 60 дан зиёд мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини ҳафталик назорат қилиб борадиган аксарият мамлакатларда черри помидорининг ўртача улгуржи нархлари Ўзбекистонникидан баланд.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида Ўзбекистонда черри помидори нархи рекорд даражада юқори бўлди. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг август ва октябрь ойларида ёзишган эди.

Сообщение Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида черри помидори 2 баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-songgi-ikki-oy-ichida-cherri-pomidori-2-barobar-arzonlashdi/feed/ 0
Жаҳонда Туркия помидор қоқисига талаб ортиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahonda-turkiya-pomidor-qoqisiga-talab-ortib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahonda-turkiya-pomidor-qoqisiga-talab-ortib-bormoqda/#respond Mon, 24 Jan 2022 06:30:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98071 Ўрта ер денгизи ошхонасининг ажралмас таркибий қисми саналмиш қуритилган помидордан Туркиянинг экспорт даромади 2021 йилда 97 миллион долларга етди. Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси Сархил сабзавот ва мевалар экспортёрлари ассоциацияси ҳаволасига таяниб, «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда. Ассоциация 2020 йилда Туркиядан қуритилган помидор экспорти 83 миллион долларни ташкил этганини, бу 2019...

Сообщение Жаҳонда Туркия помидор қоқисига талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўрта ер денгизи ошхонасининг ажралмас таркибий қисми саналмиш қуритилган помидордан Туркиянинг экспорт даромади 2021 йилда 97 миллион долларга етди.

Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси Сархил сабзавот ва мевалар экспортёрлари ассоциацияси ҳаволасига таяниб, «Анадолу» агентлиги хабар бермоқда.

Ассоциация 2020 йилда Туркиядан қуритилган помидор экспорти 83 миллион долларни ташкил этганини, бу 2019 йилга нисбатан 17 фоизга кам кўрсаткич эканини қайд этди.

Жисмоний жиҳатдан помидор қоқи экспорти ҳажми 2020 йилда 31,2 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2021 йилда 18 фоизга ошиб, 36,8 минг тоннага етди.

Ўтган йили Туркияда етиштирилган помидор қоқи жаҳоннинг 106 давлатида сотувга чиқди.

Бу маҳсулот озиқ-овқат саноатида, асосан, пицца ва макарон учун гарнир тайёрлашда ишлатилади.

АҚШ, Италия ва Германия Топ-3 импортёрлар рўйхатига киритилган бўлса, Голландия, Бельгия, Австралия, Франция ва Польша Туркиянинг офтобда қуритилган помидорига талаби энг юқори бўлган мамлакатлар сирасига кирди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Эгей минтақаси Сархил мева-сабзавот экспортёрлари ассоциацияси раҳбари Хайреттин Учар Туркия жаҳондаги энг етакчи помидор қоқи етиштирувчилардан бири эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қуритилган помидор етиштириш ва экспорт қилишнинг 95 фоизи Эгей минтақаси ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, ассоциация раҳбари сўнгги йилларда ушбу турдаги маҳсулотга талаб юқори эканлигини таъкидлади.

“Ушбу маҳсулотга АҚШдан Жанубий Америкагача, Канададан Жануби-Шарқий Осиё ва Африкагача бўлган кўплаб минтақаларда талаб кучли. Туркия экспортёрлари янги йилда бу маҳсулотни импорт қилувчи мамлакатлар сонини янада оширишни мўлжалламоқда.  Биз доимо мақсадимизга эришганмиз. Бу галги мақсад – 120 миллион долларлик экспорт, умид қиламанки, 2022 йилда бу натижага эришамиз, балки даромадни ушбу мўлжалдан ҳам оширишимиз мумкин”, дейди Учар.

Сообщение Жаҳонда Туркия помидор қоқисига талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahonda-turkiya-pomidor-qoqisiga-talab-ortib-bormoqda/feed/ 0
Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/#respond Sat, 15 Jan 2022 05:30:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97562 Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб. Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон...

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб.

Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон ваколатли органи кафолати остида амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Жигарранг бужмайиш вируси ҳосилдорликнинг 70-80% пасайиши, баъзи ҳолларда – иссиқхоналарда ҳосил тўлиқ бой берилишига олиб келади.  Вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.  Ушбу вируснинг Россиядаги иссиқхона хўжаликларига кириб бориши мамлакатда иссиқхона сабзавотларини етиштириш учун кўп миллионлик давлат субсидияларини тўлиқ йўққа чиқариши мумкин.

Ушбу қарор доирасида Ўзбекистоннинг Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги қатор корхоналарига экспорт учун рухсат берилган.

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/feed/ 0
Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/#respond Tue, 11 Jan 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97111 Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари. Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди. Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг...

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари.

Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди.

Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг тоннага яқин бодринг, 520 тонна булғор қалампири ва аччиқ қалампир етиштиради. Ўтган йили мамлакатда биринчи бор 60 тонна банан ҳосили йиғиб олинди.

Шунингдек ўқинг:  Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2021 йилнинг 11 ойи давомида Туркманистон фермерлари қиймати 56 миллион доллардан зиёд  51,3 минг тоннадан ортиқ иссиқхона помидорини экспорт қилишди.

Айни пайтда Туркманистон тадбиркорлари, UIET аъзолари умумий майдони 530,54 гектарлик иссиқхоналарга эга.

Аввалроқ EastFruit Туркманистонда пахта етиштириладиган майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектарга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эди. Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/feed/ 0
Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-zhahonning-54-mamlakatiga-pomidor-etkazib-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-zhahonning-54-mamlakatiga-pomidor-etkazib-berdi/#respond Mon, 10 Jan 2022 06:00:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97068 2021 йилда Туркиядан помидор экспорти ҳажми 363,3 миллион долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп кўрсаткичдир. Жануби-Шарқий Анадўли экспортёрлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, ўтган йили Туркияда етиштирилган помидор жаҳоннинг 54 мамлакатидаги бозорларда сотилган. 2020 йили эса 313,27 миллион долларлик помидор 51 мамлакатга экспорт қилинган эди, деб хабар бермоқда «Анадолу»...

Сообщение Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Туркиядан помидор экспорти ҳажми 363,3 миллион долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп кўрсаткичдир.

Жануби-Шарқий Анадўли экспортёрлари ассоциациясининг маълумотларига кўра, ўтган йили Туркияда етиштирилган помидор жаҳоннинг 54 мамлакатидаги бозорларда сотилган. 2020 йили эса 313,27 миллион долларлик помидор 51 мамлакатга экспорт қилинган эди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Туркия помидорининг энг йирик бозори Россия бўлди ва ўтган йили 68,01 миллион долларлик маҳсулот жўнатилди, Руминияга эса 58,34 миллион долларлик помидор жўнатилган.

Шу билан бирга, 2021 йилда  Туркиядан помидор етказиб беришнинг энг катта ўсиши фоиз ҳисобида Болгарияга тўғри келди. Агар 2020 йилда Европанинг ушбу давлатига 28,82 миллион долларлик помидор жўнатилган бўлса, 2021 йилда мазкур кўрсаткич 40,96 миллион долларга етди (ўсиш 42 фоиз).

Сообщение Туркия 2021 йилда жаҳоннинг 54 мамлакатига помидор етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-2021-yilda-zhahonning-54-mamlakatiga-pomidor-etkazib-berdi/feed/ 0