Толсма Текник • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 03 Sep 2021 12:50:53 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Толсма Текник • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Картошка ва сабзавотларни сақлашга тайёрлаймиз – 7 та босқич https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlarni-saqlashga-tayyorlaymiz-7-ta-bosqich/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlarni-saqlashga-tayyorlaymiz-7-ta-bosqich/#respond Fri, 03 Sep 2021 12:50:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85691 Мева-сабзавот маҳсулотларини сақловга жойлашдан олдин уларни тайёрламоқ лозим. Бу якунда маҳсулот йўқотишларини камайтириш ва картошка, сабзи, пиёз ва бошқаларнинг сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бундай тайёргарлик қандай кечади, бунинг учун қанақа ускуналар керак бўлади, деган саволларга Украинадаги «Толсма Текник» компаниясининг ривожланиш бўйича менежери Роман Злыгостев SEEDSга сўзлаб берди. Биринчи босқич Ҳали...

Сообщение Картошка ва сабзавотларни сақлашга тайёрлаймиз – 7 та босқич появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақловга жойлашдан олдин уларни тайёрламоқ лозим. Бу якунда маҳсулот йўқотишларини камайтириш ва картошка, сабзи, пиёз ва бошқаларнинг сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бундай тайёргарлик қандай кечади, бунинг учун қанақа ускуналар керак бўлади, деган саволларга Украинадаги «Толсма Текник» компаниясининг ривожланиш бўйича менежери Роман Злыгостев SEEDSга сўзлаб берди.

Биринчи босқич

Ҳали ҳосил йиғиштириб олинмай туриб, хўжаликлар сабзавот омборини сақловга тайёрлаши зарур. Ўтган йилги ҳосил билан қўшилиб тупроқ ҳам келиб қолган. Унинг таркибида эса турли микроорганизмлар, бактериялар бўлади. Улар сақлов жойларининг деворларида, контейнерларда, полда, вентиляция ичида ўрнашиб олади. Улардан қутулиш учун маҳсулотни жойлашдан аввал омборга санитар ишлов бериш лозим. Буни бир неча усулда амалга ошириш мумкин. Масалан, баъзи фермерлар контейнерлар бироз вақт тўғридан-тўғри қуёш нури тушиши учун ёзда уларни ташқарига олиб чиқиб қўядилар. Бунда картошка ва сабзавотлар учун зарарли микроорганизмларнинг катта қисми йўқолиб кетади. Бу ўзига хос “анъанавий” усул. Бироқ янада замонавий, самарали технологиялар ҳам бор. Масалан, контейнерлар учун тўлиқ автоматлашган ювиш машиналаридан фойдаланиш мумкин.

Омборхонанинг ўзига келсак, деворларда кир, чанг қолиб кетмаётганлигини текшириш зарур. Иложи бўлса ювиш керак. Бунинг энг осон йўли – уларни босим остида иссиқ сувда ювиш ва сувни омборхоналарга қўйилиши лозим бўлган каналчалар орқали чиқариб юборишдир. Шунингдек, махсус дезинфекция эритмаларини қўллаш ҳам самара беради.

Иккинчи босқич

Шундан сўнг, вентиляторларни текшириб кўриш, ҳамма жиҳозлар тўғри ишлаётгани ва сақлов учун ҳамма нарса тайёрлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

Учинчи босқич

Ҳосил, дейлик, картошка йиғиб-териб олингач, у қабул қилиш бункерига тушади. Маҳсулот омборга қандай ҳолатда келиб тушиши техниканинг сифатига боғлиқ. Масалан, устида картошка юрадиган лентадаги роликлар зарар кўрган бўлса, улардан тупроқ, пояларни олиб ташлашда маҳсулотга зиён етиши мумкин. Кўпинча фермерлар қабул қилиш бункерларининг ҳолатини текширмайди. Уларда аввалги йиллардаги тупроқ қолиб кетиш эҳтимоли бор. Аммо бундай эътиборсизлик ёки роликларнинг бузилиши натижасида картошканинг 1-2% бузилади. Ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлганда бундай зарар бир неча минг еврога етади.

Тўртинчи босқич

Шундан кейин, сабзавотлар ва картошка билан омборни тўлдириш бошланади. Мазкур босқичда айрим хўжаликлар маҳсулотни шунчаки транспортёрлар орқали жойлаштириб, у контейнерларга тахминан 1,5 метр баландликдан ташланади. Масалан, картошка эса йиғиб олингач, муҳит ўзгариши туфайли муайян стресс босқичидан ўтади, омборга жойлаш вақтида зарблар қўшимча зиён етказади. Бунга йўл қўймаслик учун замонавий воситалардан, хусусан, тушишни тўсиб турадиган каскадлар ёки махсус датчикларга эга транспортёр тасмадан фойдаланиш керак. Ҳосил сифатини сақлаб қолишда бу муҳим аҳамиятга эга.

Бешинчи босқич

Омборни тўлдиришни бошлаётганингизда сифатли сақловга халақит қиладиган намликдан халос бўлиш мақсадида маҳсулотни (пиёз, картошка) қуритиш керак бўлади. Қуритишнинг биринчи босқичида омборхонадаги вентиляция тўла қувват билан ишлайди. Агар сабзавот қумлоқ тупроқда етиштирилган бўлса, бу жараён тезроқ кечади. Қуритиш босқичи бир неча ҳафта ёки бир неча кун бўлиши мумкин. Барчаси картошка ёки пиёз қандай шарт-шароитда етиштирилганига ва терим пайтидаги муҳитга боғлиқ.

Олтинчи босқич

Кейинги босқич “даволаш” деб аталади. Бунда ҳосил йиғиб-териб олинаётган вақтда етказилган зарарлар (механик зарб, пўстлоққа етказилган зиён, чиришнинг бошланиши ва бошқалар) текширилиши керак.

Еттинчи босқич

Ушбу асосий тайёрлов босқичларидан сўнг омборхонадаги ҳароратни аста-секин пасайтиришни бошлаш мумкин. Қандай сақлаш ҳароратини танлаш картошкадан кўзланган мақсадга боғлиқ. Уруғлик картошкаси учун бир муҳит, қайта ишлаш (картошка чипслари) учун бошқа бир муҳит зарур. Умуман, ҳароратни пасайтиришни бир суткада ярим градусдан ошириб юбормаслик лозим. Бу картошканинг тинч ҳолатга келишига ёрдам беради.

Сақлаш шароитлари

Қайта ишланадиган картошка 6-8 даражада сақланиши керак. Ейиладиган картошка 3-4 даража, уруғлик картошкаси эса 3 ва ундан паст даражада сақланади. Булар тахминий рақамлардир. Чунки айрим маҳсулотларга ҳароратнинг 0,5 даража ўзгариши ҳам кучли таъсир кўрсатади. Уни тўғри созлаш учун омборни бошқаришнинг сифатли тизими талаб этилади. Агар ҳарорат инсон томонидан эмас, балки ички ва ташқи муҳитни назорат қилувчи махсус датчиклар ёрдамида компьютер томонидан бошқарилса, янада яхшироқ натижага эришилади. Инсон тизимни компьютерчалик аниқ бошқара олмайди-да.

Бошқа экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, картошка 3 дан 8 гача даражада ва 95% нисбий намликда сақланадиган бир пайтда, пиёз учун 0,5 даража ва 65-67% намлик муҳити керак бўлади. Сабзи ва карам ҳам паст ҳарорат (0,5 даража), 95% ва ундан юқори намликда сақланмоғи лозим.

Украина шароитида (минтақасига қараб) картошка ва пиёз фақатгина сифатли вентиляция муҳитини ҳам талаб қилиши мумкин. Сабзи, лавлаги ва карам учун эса совиткич жиҳозлари ҳам керак бўлади. Музлаткич жиҳозлари пиёзга ҳам, картошкага ҳам қўлланилади, бироқ баъзи минтақаларда вентиляциянинг ўзи кифоя қилади.

Ювилган мевалар қандай сақланади?

Маҳсулот ювилаётган вақтда унга ускуналар таъсири бўлади. Бу ерда қопламга механик зарар етказмасликнинг иложи йўқ. Ҳимоя қоплами ювилиб кетгач, маҳсулотнинг сақлаш хусусиятлари ёмонлашади, сақлаш муддати камаяди (камида бир ойга, уёғи музлаткич жиҳозларига боғлиқ, лекин кўпи билан 2 ойгача). Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай маҳсулот ювилгандан сўнг музлаткичда сақланиши шарт.

Автоматлаштирилган ускуналарнинг афзалликлари

Кўпчилик инсон бошқарувини тақозо этувчи ускуналар ўрнатилган омборлардан фойдаланади. Қўл билан бошқаришда йўқотишлар 15% гача етиши мумкин. Агар омбор компьютер жиҳозлари ёрдамида бошқарилса, йўқотишлар 5% гача камаяди. «Толсма Текник» компанияси айнан шундай автоматлаштирилган тизимларни етказиб беради.

Сообщение Картошка ва сабзавотларни сақлашга тайёрлаймиз – 7 та босқич появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlarni-saqlashga-tayyorlaymiz-7-ta-bosqich/feed/ 0
Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:16:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84305 Картошкани сақлашнинг бир неча усуллари ва тизимлари мавжуд. Ҳаммаси хўжалик ёки фермернинг эҳтиёжларига боғлиқ. Вентиляция ускунаси картошкани ярим йилдан ортиқ – сентябрдан мартга қадар сақлаш имконини беради. У ҳавони ташқаридан олиш ҳисобига ишлайди. Агар вентиляция ускунасига музлаткич ҳам қўшилса, сақлаш муддатини бир йилгача узайтириш мумкин. Уруғлик картошка етиштириш ва сотишга...

Сообщение Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошкани сақлашнинг бир неча усуллари ва тизимлари мавжуд. Ҳаммаси хўжалик ёки фермернинг эҳтиёжларига боғлиқ. Вентиляция ускунаси картошкани ярим йилдан ортиқ – сентябрдан мартга қадар сақлаш имконини беради. У ҳавони ташқаридан олиш ҳисобига ишлайди. Агар вентиляция ускунасига музлаткич ҳам қўшилса, сақлаш муддатини бир йилгача узайтириш мумкин.

Уруғлик картошка етиштириш ва сотишга ихтисослашган, “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш” номинациясида Украинанинг юзта энг яхши аграр компаниялари рўйхатига кирувчи “Забарівське” компанияси маҳсулотни қандай сақлаши тўғрисида унинг асосчиси Александр Свидельский SEEDSга сўзлаб берди.

“Уруғлик картошка – анчагина қиммат маҳсулотдир. Картошканинг турли навлари турлича сақлаш шароитларини талаб қилади. Йўқотишларнинг олдини олиш учун уни сифатли, барча шартлар ва режимларга риоя қилган ҳолда сақлаш лозим. Фақатгина сифатли ускуналарни қўллаб бунга эришиш мумкин. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, яхши техника электр энергиясини тежаш имконини ҳам беради. Сақлаш жойларимизни жиҳозлаш бўйича биз “Толсма Текник” компаниясига буюртма берганмиз. Хусусан, бизда маҳсулотни қуритишда юқори самара берувчи “шиширилган ёстиқлар тизими” деб аталувчи ускуна, шунингдек, совитиш тизими ўрнатилган. Ҳар икки тизим Vision Control климат-контроль орқали битта компьютердан бошқарилади ва маҳсулотни сақлашда энг мақбул шароитга эришишда бир-бирини тўлдиради. Сақлаш учун ускунани энди ўрнатмоқчи бўлиб турган картошка ва сабзавот етиштирувчиларга сифатли ечимлардан пулни тежамасликни маслаҳат берган бўлардим. Чунки бундай ечим бир қарашда қимматдек туюлиши мумкин, аммо якунда эксплуатация жараёнида катта ресурсларни тежайди ва юқори иқтисодий самара келтиради”, дейди Александр Свидельский.

Шунингдек ўқинг: Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

“Забарівське” компанияси учун махсус юқори самарадор комплекс тизимни ўрнатдик. Унинг ичига шиширилган ёстиқларга эга вентиляция тизими ва совитиш комплекси ҳам киради. Бунда, ҳар бир жуфт қаторларга алоҳида вентилятор, ҳавони тортиш ва чиқариб юбориш учун алоҳида клапанлар қўйилган. Бу эса жуда муҳим. Сирасини айтганда, маҳсулот сақланувчи контейнерларнинг ҳар бир қатори автоном равишда ишлаши мумкин. Барча вентиляторлар частотали бошқарувга эга. Бу бутун комплекс бўйича катта ҳажмда электр энергиясини тежаш имконини беради. Александр Свидельскийнинг компаниясида маҳсулотни бутун йил давомида ҳеч қандай йўқотишларсиз сифатли сақлаш мумкин”, деб қайд этди «Толсма Текник» компанияси директори Олесь Капитанчук.

Мутахассиснинг фикрича, замонавий жиҳозлар автоматик тарзда ишлайди ва кам электр энергияси сарф қилади. Натижада корхоналар ва фермерлар юқори тежамкорликка эришадилар.

“Агар картошкани тегишли ускунага эга бўлмаган ва мослаштирилмаган биноларда сақласангиз, йўқотишлар ҳажми анча катта бўлади. Ускуна сифатли бўлса, йўқотишлар минимал даражага тушади. “Толсма Текник” компаниясининг афзалликларидан бири – компьютерлар орқали совитиш жараёнларини ва омборхоналар ишини автоматик тарзда бошқариш имконини берувчи замонавий ва сифатли Tolsma Vision Control бошқариш тизимидир», – дейди Олесь Капитанчук.

Сообщение Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/feed/ 0
Сабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-qayta-ishlashda-top-3-talablar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-qayta-ishlashda-top-3-talablar/#respond Tue, 03 Aug 2021 16:10:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83416 Паст сифатли хом ашёни қайта ишлаш орқали яхши  маҳсулот олиш мумкинми? Қайта ишланган хом ашё бўйича қандай ТОП-3 талаблар бор? Бу хусусда мева-сабзавотни қайта ишлаш борасида замонавий ечимларни таклиф этаётган «Толсма Текник» компаниясининг сабзавот бўлими бошлиғи Игор Гурин Agri Gator учун шарҳида сўзлаб берди. – Игор, мана бундай савол тез-тез...

Сообщение Сабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар появились сначала на EastFruit.

]]>

Паст сифатли хом ашёни қайта ишлаш орқали яхши  маҳсулот олиш мумкинми? Қайта ишланган хом ашё бўйича қандай ТОП-3 талаблар бор? Бу хусусда мева-сабзавотни қайта ишлаш борасида замонавий ечимларни таклиф этаётган «Толсма Текник» компаниясининг сабзавот бўлими бошлиғи Игор Гурин Agri Gator учун шарҳида сўзлаб берди.

– Игор, мана бундай савол тез-тез қулоққа чалинади: у қадар сифатли бўлмаган маҳсулотни қайта ишлаш орқали қўшимча қийматга эга юқори сифатли маҳсулот  олиш мумкинми? Aгар шундай бўлса, бунинг учун нималар талаб этилади?

– Aгар биз сархил бозор маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, «сифати яхши бўлмаган» хом ашёдан яхши маҳсулот олиб бўлмайди. Бошқача айтганда, сабзавот маҳсулотларининг сифати тўғридан-тўғри хом ашё сифатига ва сақлаш шароитларига боғлиқ.

– Маҳсулотни қайта ишлашда яхши натижаларга эришиш борасида фермерларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Хом ашё бўйича ТОП-3 талабларни айтиб бера оласизми?

– Талаблар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда биринчи навбатда, навлар танловини қайд этган бўлардим. Гап шундаки, масалан, Украинада кенг тарқалган баъзи сабзавотларнинг навлари Европа Иттифоқида етиштирилганидан фарқ қилади. Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган баъзи ускуналар Украина сабзавотлари билан ишлай олмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд, чунки, у бошқа навлар (масалан, пиёзнинг қаттиқ навлари)ни қайта ишлашга мўлжалланган. Шунинг учун бугунги кунда Украинада Голландия ва Европа навларига хос маҳсулотларни ўстираётган кўплаб фермерлар кўп. Улар етиштираётган маҳсулотлар – қайта ишлашга кўпроқ мослашган.

Шунингдек ўқинг: Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

– Хом ашёни қайта ишлаш бўйича яна қандай талаблар мавжуд?

– Иккинчи талаб – бу сақлов сифати, учинчиси – ишлов бериш учун асбоб-ускуналар сифати, жумладан, қайта ишлашдан аввалги тайёргарлик жараёнларидир. Масалан, пиёзни тайёрлаш учун махсус калибрловчилар бор, тозаловдаги бир хиллик ва ундан кейинги ишлов бериш жараёнидаги чиқиндилар миқдори уларга боғлиқ. Шунинг учун тайёргарлик жуда муҳим  ҳисобланади.

– Қайта ишлашдан аввал сақлаш учун мўлжалланган тараларнинг ўрни қандай? Уларнинг сифати мева-сабзавот маҳсулотлари сифатига қай даражада таъсир кўрсатади?

– Тара – маҳсулотларни контейнерда сақлашнинг илк босқичларидан бири. Уйилган ҳолатда сақлашдан фарқли ўлароқ, у қиммат. Aммо контейнер усулида шамоллатишнинг мутлақо бошқача сифати туфайли маҳсулот анча яхши сақланади. Стандарт сабзавот омборларидаги баландлиги тахминан 1,6 метрлик ёғоч контейнерлар сақлашнинг энг самарали вариантидир. Негаки, ёғоч контейнерлар маҳсулотларни яхши шамоллатишга ёрдам беради, бундан ташқари, текис тақсимлов сабзавотлар қисилиб қолишига йўл қўймайди.

«Толсма Текник» компанияси сабзавот, мева ва резаворларни сақлаш ҳамда  қайта ишлаш бўйича хизматлар борасида комплекс ечимларни тақдим этиш мақсадида фаолиятини доимий такомиллаштириб бормоқда. Бу йўналишдаги сўнгги қадамлардан бири «WINDT» номли янги бренд яратилгани бўлди.

«WINDT» бренди ҳозирча Украинадаги «Толсма Текник» компаниясининг барча йўналишларини бирлаштиримоқда. Сабзавот, мева ва резаворлар билан боғлиқ ҳамма нарсани назарда тутяпмиз. Мазкур бренд остида барча мижозларимизга комплекс ечимлар тақдим этилади.

Сообщение Сабзавотларни қайта ишлашда Топ-3 талаблар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-qayta-ishlashda-top-3-talablar/feed/ 0
Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mutakhassis-fikri-sabzavotlarni-yakhshi-qayta-ishlash-khomashyo-sifatiga-boqliq/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mutakhassis-fikri-sabzavotlarni-yakhshi-qayta-ishlash-khomashyo-sifatiga-boqliq/#respond Sun, 01 Aug 2021 11:37:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83246 Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш сифати хомашёнинг қанақа эканлигига боғлиқ. Бу оддий ҳақиқатни бозорнинг барча иштирокчилари яхши билишади. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида замонавий ечимларни таклиф қилувчи “Толсма Текник” компаниясининг сабзавот бўлими раҳбари Игорь Гурин AgriGatorга берган интервьюсида сабзавот маҳсулотлари мисолида хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш жараёни қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида...

Сообщение Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш сифати хомашёнинг қанақа эканлигига боғлиқ. Бу оддий ҳақиқатни бозорнинг барча иштирокчилари яхши билишади. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида замонавий ечимларни таклиф қилувчи “Толсма Текник” компаниясининг сабзавот бўлими раҳбари Игорь Гурин AgriGatorга берган интервьюсида сабзавот маҳсулотлари мисолида хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш жараёни қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

– Игор, барчамизга маълумки, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашда хомашёнинг кимёвий таркиби ва таъми ўзгаришга юз тутади. Буни инобатга олиб айтганда, ушбу ўзгаришлар қайта ишланадиган хомашё сифатига ҳам боғлиқ бўладими?

– Агар маҳсулот ёмон сақланган бўлса, аёнки, унинг сифати ҳатто қайта ишлангандан кейин ҳам жуда шубҳали бўлади. Бу хулоса нафақат картошка ва пиёзга, балки борш тўпламига кирувчи барча сабзавотларга тааллуқлидир. Бошқача қилиб айтганда, сабзавот маҳсулотларининг сифати хомашё сифати ва сақлаш шароитларига бевосита боғлиқдир.

– Хомашёни қайта ишлашга тайёрлаш жараёни қанчалик муҳим? У қандай босқичлардан иборат?

– Албатта, хомашёни тайёрлаш кейинчалик уни қайта ишлашда катта аҳамиятга эга. Бу ерда айнан нимани қайта ишлашни режалаштираётганимизни ўзимиз учун аниқлаштириб олишимиз лозим. Чунки турли маҳсулотлар учун қайта ишлашга тайёрлаш жараёнлари бир-биридан фарқ қилади. Айтиш жоизки, маҳсулотни кейинги босқичда бир текисда тозалаш, кесиш ва термик қайта ишлашга дастлабки тайёрлашга мўлжалланган махсус ускуналар мавжуд. Шунингдек, тайёрлов жараёни чиқиндилар миқдорини анчагина камайтиради. Айнан шунинг учун ҳам мазкур босқич катта аҳамият касб этади.

– Сабзавотларни қайта ишлашга тайёрлашда яна қандай босқичлар бор?

– Дейлик, борш тўпламига кирувчи сабзавотларни тайёрлаш босқичларига калибровкани ҳам киритиш мумкин. Шундан сўнг маҳсулот ювишга ва кейин тозалашга жўнатилади. Тозалаш турлича: абразив, пичоқ билан ва чўтка билан амалга оширилиши мумкин. Тозалаш тури пировардида қандай маҳсулот олишни хоҳлашингизга боғлиқ. Агар гап кейинчалик иккиламчи қайта ишланадиган маҳсулот ҳақида бораётган бўлса, қайта ишловчи учун абразив тозалашнинг ўзи кифоя. Агар маҳсулот тўғридан-тўғри бозорга чиқариладиган бўлса, асосан пичоқли тозалашдан фойдаланиш зарур. У маҳсулотга гўёки оддий пичоқда артиб-тозалангандек кўриниш беради.

Сўнги босқич, бу – маҳсулотни тўғраш. Махсус машина маҳсулотни паррак, қаламча ёки куб шаклида кесиб беради. Маҳсулотни бевосита бозорга чиқариш учун қайта ишлаш босқичлари шундай бўлади.

Қайд этиш керакки, “Толсма Текник” компанияси сабзавотлар, мевалар ва реза-меваларни сақлаш, ишлов бериш ва қайта ишлаш соҳасида комплекс ечимлар тақдим этиш мақсадида доимий равишда ўз фаолиятини такомиллаштириб бормоқда. Янги “WINDT” брендининг яратилиши бу йўналишдаги сўнгги қадамларимиздан биридир.

“WINDT” бренди ҳозирда “Толсма Текник” компаниясининг Украинадаги барча фаолият йўналишларини ўзида бирлаштирган. Бунга сабзавотлар, мевалар ва реза-мевалар билан боғлиқ барча жараёнлар киради. Шу тариқа, мазкур бренд остида биз барча мижозларга комплекс ечимлар тақдим этамиз.

Сообщение Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mutakhassis-fikri-sabzavotlarni-yakhshi-qayta-ishlash-khomashyo-sifatiga-boqliq/feed/ 0
Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/#respond Wed, 09 Jun 2021 14:43:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78464 Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК...

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” томонидан ташкил этилган Ftrade Berry Club 2021 конференциясидаги чиқишида айтиб ўтди.  EastFruit халқаро мева-сабзовот таҳлилий платформаси ва Sapienza агромедиа агентлиги ушбу тадбирнинг ахборот ҳамкори бўлди.

Наталия Зеленская янги узилган голубика ва гилослар учун саралаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи Elifab компанияси номидан иштирок этди. Унинг айтишига кўра, ушбу компания ҳали ёш бўлишига қарамасдан саралаш машиналарини ишлаб чиқариш соҳасида жуда кучли тажрибага эга, деб ёзади  Agri-gator.

Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери қайд этганидек, голубикадан фарқли равишда гилосни сараловчи машиналарда кириш-чиқиш жойлари сув ўтказади. “Шунга қарамай, буюртмачининг жойи ёки бюджети кичик бўлса, “қуруқ” (сув ишлатилмайдиган) ускуналар ҳам мавжуд. Бироқ ҳам голубика, ҳам гилос учун яратилган ушбу саралаш машиналари бозорда сотилаётган жиҳозлар орасида ихчамлиги, айни пайтда хомашёни қайта ишлаш қувватининг юқорилиги билан ажралиб туради”, дейди резавор меваларни қайта ишлаш бўйича технологик ускуналар бозори мутахассиси.

Шунингдек, ўз чиқишида Наталия Зеленская сараловчи машиналарни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ҳам айтиб ўтди.

“Биринчидан, бу самарадорлик. Ушбу машиналар шундай моделдаги бошқа ускуналарга қараганда, ўта юқори самарадорликка эга. Бунга роликни конвейернинг жуда тез ҳаракатланиши эвазига эришилади. Бундан ташқари, машинанинг кам жой эгаллаши ҳамда саралаш биносидаги совитиш майдонининг кичиклиги ҳам ўз навбатида қайта ишлаш харажатларини камайтиради.

Голубикани саралаш машиналари меваларни эҳтиёткорлик билан қайта ишлаш имконини беради. Чунки сингулятор конвейерлари бир хил тезликда ҳаракатланади, чиқишдаги махсус ясалган силикон пардалар ва мевани ўтказиш оралиғининг пастлиги эса голубикада табиий қопламани сақлаб қолиш имконини беради.

Мазкур машиналар ёрдамида ҳосилни калибр, ранг, сифат ва ҳатто юмшоқлик бўйича самарали саралаш, яъни қаттиқ ва юмшоқроқ меваларни ажратиб олиш мумкин. Шу тариқа энг қаттиқ меваларни экспорт бозорига, юмшоқларни эса маҳаллий бозорларга чиқариш мумкин бўлади” деди Наталия Зеленская.

Ускунанинг ўзига хос турлари ҳақида гапирар экан, мутахассис голубикани саралаш машиналарининг энг кичиги иккита йўлакчадан, энг каттаси эса ўн иккита йўлакчадан ташкил топганини айтиб ўтди. Ҳар бир жуфт йўлакчага учта махсус камералар ўрнатилган. Биринчи камера ташқи дефектлар ва рангни аниқловчи рангли камера. Қолган иккитаси эса инфрақизил камералардир. Улардан бири меванинг катталигини, иккинчиси — ички дефектлар ва қаттиқликни ўлчайди. Ҳар бир машинада автоматик ювиш мосламаси бўлиб, у ускуна ишлаётган пайтда роликларни қуруқ буғ билан тозалаб туради.

Машинанинг иш самарадорлиги ҳар бир йўлакча учун 200 кг.ни ташкил этади. Бунда калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади. Машинанинг ўзига хос жиҳати шундаки, унга иш жараёнида  аввал дастурлаштирилмаган янгича дефектларни қўшиш мумкин. Натижада ускуна голубикадаги ҳар қандай дефектни саралай олади. Ҳозир Украинада шундай машиналардан иккитаси ишламоқда.

“Гилос сараловчи машиналар ҳам иккитадан ўн иккитагача йўлакчага эга. Уларга тўрт поғонали сингулятор ўрнатилган бўлиб, улар мевани сифатли тақсимлаш имконини беради. Ускуна, шунингдек, бешта камера, автоматик тозаловчи, бункерга йиғувчи мосламага эга.

Ҳар бир йўлакчанинг иш самарадорлиги 277 кг/соатга тенг. Калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади” деб аниқлик киритди Наталия Зеленская.

Унинг қўшимча қилишича, беш камерадан иборат блок, гилос сараловчи машинанинг фарқли жиҳатидир. Юқори камерага маҳсулот сифатини текширувчи рангли ва инфрақизил камералар ўрнатилган.

“Бундан ташқари, иккита камера модули 45 градус бурчакда жойлаштирилган. Улар юқори камерадан ўтиб кетган гилос бандида учрайдиган нуқсонларни кўриш имконини беради” деб хулоса қилди Наталия Зеленская.

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/feed/ 0
Бозорга биринчи бўлиб ким кириб борса, сабзавотларни қайта ишлаш бўйича ускуналарга киритилган инвестицияларни тезроқ қайтариб олади – нуқтаи назар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/bozorga-birinchi-bolib-kim-kirib-borsa-sabzavotlarni-qayta-ishlash-boyicha-uskunalarga-kiritilgan-investitsiyalarni-tezroq-qaytarib-oladi-nuqtai-nazar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/bozorga-birinchi-bolib-kim-kirib-borsa-sabzavotlarni-qayta-ishlash-boyicha-uskunalarga-kiritilgan-investitsiyalarni-tezroq-qaytarib-oladi-nuqtai-nazar/#respond Tue, 01 Jun 2021 10:26:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77795 Тўғралган ва тозаланган маҳсулотлар бўйича таклифлар Украина сабзавот бозорида кўп эмас. Умуман, бозор иштирокчилари қайд этаётган тенденциялар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги истеъмолчи имкони борича тайёр маҳсулот истайди. Нега Украина агрокомпаниялари бугун истеъмолчилар талабига қарши ўлароқ сабзавотларни қайта ишлаш билан шуғулланмаяти, қайта ишлаш соҳасида келажакда энг катта муваффақият қозониш мумкин бўлган сегмент...

Сообщение Бозорга биринчи бўлиб ким кириб борса, сабзавотларни қайта ишлаш бўйича ускуналарга киритилган инвестицияларни тезроқ қайтариб олади – нуқтаи назар появились сначала на EastFruit.

]]>

Тўғралган ва тозаланган маҳсулотлар бўйича таклифлар Украина сабзавот бозорида кўп эмас. Умуман, бозор иштирокчилари қайд этаётган тенденциялар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги истеъмолчи имкони борича тайёр маҳсулот истайди. Нега Украина агрокомпаниялари бугун истеъмолчилар талабига қарши ўлароқ сабзавотларни қайта ишлаш билан шуғулланмаяти, қайта ишлаш соҳасида келажакда энг катта муваффақият қозониш мумкин бўлган сегмент қайси, қайта ишлаш ускуналарига киритилган инвестицияларни қайтариб олишдаги энг муҳим омиллар нима – буларнинг барини SEEDS журналистларининг “Толсма-Текник” компаниясининг сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун ечимлар бозоридаги бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Роман Злигостевой билан интервьюсида билиб олишингиз мумкин.

– Роман, маҳсулотни етиштиришга қанча кўп ҳаракат қилинган бўлса, у шунчалик қиммат сотилади, демак, қайта ишлашга тикилган пуллар ҳам вақт ўтиб қайтиб келади, шундай эмасми? Бундай инвестицияларни қоплаш муддати қанча?

– Буларнинг барчаси тадбиркорнинг ўзига – қандай маркетинг стратегияси ишлаб чиқилишига боғлиқ. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, агар сиз хомашё билан савдо қилсангиз, бозордаги ҳолатни, айни дамдаги ўртача нархни биласиз ва унга мослашасиз. Аммо бирор-бир аниқ маҳсулот ҳақида гап кетганда, ҳаммаси маркетингга боғлиқ. Агар тадбиркор ушбу масалага профессионал тарзда ёндашиб, харидорларга ўз маҳсулотини тўғри кўрсата билса, муваффақиятдан умид қилиши мумкин. Латент эҳтиёж деган тушунча бор. Инсонлар ҳалигача бозорга чиқмаган бирор маҳсулотни сотиб олишни исташади ёки шунчаки у ҳақда хабардор бўлмайди.

Инвестицияларнинг қайтиш муддати бу – мураккаб савол. Шуниси аниқки, бозорга биринчи бўлиб кириб келганлар, – уларнинг ортидагилар эмас, – сарфланган инвестицияларни биринчи бўлиб қайтариб оладилар.

– Бундай “биринчи”лар Украина бозорида бугун борми? Ёки бундайлар умуман мавжуд бўлмаган баъзи соҳалар ҳамон борми?

– Улар йирик қайта ишловчи корхоналарда бор. Ҳозир 30-100 гектар ерга эгалик қилувчилар шунчаки хомашё сотиб, бозордаги ўрнини ушлаб туриш бугун қийин эканлигини тушуниб етдилар. Шу боисдан, бундай ишлаб чиқарувчилар маҳсулотнинг қўшимча қийматини ошириш йўлидан боряпти. Улар, дейлик, тузланган карам ёки корейс сабзиси ишлаб чиқарувчи линиялар ўрнатиш ҳақида ўйламоқда. Илгари сабзавотларни босим остида қайта ишлаш йўли билан қайта ишлаш билан шуғулланган, консерва ишлаб чиқарган тадбиркорлар бугун яшил нўхат ёки маккажўхори ишлаб чиқарувчи тўлиқ автоматлаштирилган линияларга эга бўлишни истаяпти.

– Буларнинг бари даладан узоқда бўлмаслиги керакми?

– Одатда, логистика харажатларини камайтириш мақсадида агро ишлаб чиқарувчилар ростан ҳам ўз даласи яқинида барпо этишади.

– Сиз йирик агрокомпанияларни назарда тутяпсизми?

– Йўқ, ҳозирча улар кичик корхоналар. Йирик агрокомпаниялар бозорнинг ушбу сегментига назар солмаяпти – улар бугунги кунда шунчаки хомашё сотиб ҳам ёмон пул ишламаяпти. Бироқ, агар улар ўз бизнесини ривожлантирмоқчи, маҳсулот турларини диверсификация қилмоқчи бўлса, ўша яшил нўхат ишлаб чиқаришни бемалол йўлга қўйиши мумкин. Бундан ташқари, бозорнинг ушбу сегментига йирик иштирокчиларнинг кириб келиши қўшимча иш ўринлари ва солиқ тушуми деганидир. Демак, бундан бутун Украина ютади. Аммо, сабзавотларни қайта ишлаш бизнесининг ўзига хос жиҳатларини яхшилаб ўрганиш лозим. Масалан, ҳозир фақат Украина бозори учун мўлжалланган картошка-фри ишлаб чиқариш линиясини барпо этиш мақсадга мувофиқ эмас. Ахир Украинада картошка-фри анъанавий овқат эмас, балки кўпроқ фастфуд ўрнидадир. Яъни бу ерда овқатланиш анъаналари аҳамиятга эга.

Дарвоқе, бу йилдан бошлаб ер бозори татбиқ этила бошлайди. Бу деҳқонларни нима етиштириш ва қандай қилиб имкони борича кўпроқ даромад олиш масаласига бошқачароқ ёндашишга ундайди. Украина учун бу жуда яхши. Биз бозор иштирокчиси сифатида ушбу жараён сабзавотларни қайта ишлаш сегментига муайян туртки беради, деб умид қиламиз. Бугунги кунда Украинада жуда кўплаб озиқ-овқат экинлари етиштирилади. Масалан, шахсан ўзим аччиқ қалампир етиштириш тажрибасига эгаман. Ҳозирда ушбу маҳсулот ўз харидорини топган. Яна бир ёрқин мисол – аспарагуса, яъни сарсабил. Авваллари бу экин жуда қиммат эди, бироқ ҳозир уни етиштириш Украинада кенг қулоч ёзди.

– Сабзавотларни қайта ишлаш соҳасидаги қайси сегмент истиқболда энг катта муваффақият олиб келиши мумкин?

– Биринчидан, бу картошка. Чунки у Украина бозоридаги энг оммавий маҳсулот. Мамлакатда тезкор овқатланиш шахобчаларига талаб ортиб борар экан, масалан, картошка ёрмаси сингари маҳсулот катта даромад келтириши мумкин. HoReCa тармоқларида кўплаб истеъмол қилинадиган картошка пюресига ҳам талаб ортади.

– Ҳозир картошкани қайта ишлаш билан шуғулланаётган корхоналар кўпми?

– Украинада бугунги кунда ушбу сегмент деярли ривожланмаган. Бир вақтлар советлар даврида барпо этилган корхоналар ўз қувватларини модернизация қилиб, ишлашга ҳаракат қилишяпти. Аммо бутун украин бозорини таъминлай оладиган кучли компания ҳақида гапиришга ҳали эрта. Масалан, юқорида айтиб ўтилган картошкани қайта ишлаб, унинг ёрмасини ишлаб чиқарувчи корхонани мен билмайман. Ҳолбуки, бу Осиё бозорларига экспорт қилиш нуқтаи назаридан истиқболли йўналиш.

– Умуман, ушбу маҳсулот истеъмолчи учун қай даражада мазали? Кўпчилик ахир уни айнан фойдали ва мазали эмас, деган стереотип сабабли қабул қилмайди.

– Ресторан бизнесида ишлаш тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, ҳозир Украина бундай ёрмаларни Бельгия ва Германиядан импорт қилаяпти. Юзлаб, минглаб одамларни тўйдириш ҳақида сўз борар экан, картошка пюреси – жуда яхши ечим. Бир вақтлар биз ўзимизча оддий картошкадан тайёрланган пюре ва ёрмани аралаштириб хамир тайёрлагандик. Унинг фарқини фақат тажрибадан бохабар бўлганларгина сезишган. Агар пюрега сут, сут қаймоғи, ёғ қўшилса, у нимадан тайёрланганлигини билиш жуда қийин бўлади. Чунки ёрмалар тайёрлашда дегидратация жараёни юз беради ва шу тариқа, картошкадан намлик чиқариб ташланади. Шу сабабли ҳам бу маҳсулот 99,9 фоиз фақат картошканинг ўзидан таркиб топади.

Бироқ, ёрма ишлаб чиқариш бўйича линия барпо этиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу – жуда катта инвестициялардир. Бундай улкан лойиҳага йирик корхоналар қўл ургани маъқул.

– Сиз эслаб ўтган тезкор овқатланиш тармоқларининг ривожини инобатга олган ҳолда, бутун дунёда яримфабрикат маҳсулотлар оммалашяпти, дея оламизми?

– Ҳа. Қаранг, ўша чучваралар сотиладиган дўконларнинг ўзи қанчадан-қанча! Бундай талабни сабзавот яримфабрикатлари борасида ҳам айтиш мумкин. Дарвоқе, кейинчалик сабзавотни қайта ишлаш соҳаси ривожига туртки берадиган яна бир тренд – гўшт ўрнига сабзавотлар истеъмол қилишдир.

Сообщение Бозорга биринчи бўлиб ким кириб борса, сабзавотларни қайта ишлаш бўйича ускуналарга киритилган инвестицияларни тезроқ қайтариб олади – нуқтаи назар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/bozorga-birinchi-bolib-kim-kirib-borsa-sabzavotlarni-qayta-ishlash-boyicha-uskunalarga-kiritilgan-investitsiyalarni-tezroq-qaytarib-oladi-nuqtai-nazar/feed/ 0