техника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 30 Jul 2021 16:09:28 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png техника • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Грузиялик фермерлар давлат билан биргаликда молиялаштириш асосида техника сотиб олишлари мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermerlar-davlat-bilan-birgalikda-moliyalashtirish-asosida-tekhnika-sotib-olishlari-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermerlar-davlat-bilan-birgalikda-moliyalashtirish-asosida-tekhnika-sotib-olishlari-mumkin/#respond Fri, 30 Jul 2021 16:08:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83154 2021 йилнинг 1 сентябридан эътиборан, Грузияда қишлоқ хўжалигини механизациялашни биргаликда молиялаштиришнинг кенг кўламли Дастури бошланади. Бу дастур фермерларга қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун грантлар беришни кўзда тутади. Дастурнинг амалга оширилишига бошчилик қилувчи ташкилот – Қишлоқ тараққиёт агентлиги (RDA) маълумотларига кўра, грантларни биргаликда молиялаштириш миқдори сотиб олинган ускуналар нархига боғлиқ...

Сообщение Грузиялик фермерлар давлат билан биргаликда молиялаштириш асосида техника сотиб олишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 1 сентябридан эътиборан, Грузияда қишлоқ хўжалигини механизациялашни биргаликда молиялаштиришнинг кенг кўламли Дастури бошланади. Бу дастур фермерларга қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун грантлар беришни кўзда тутади.

Дастурнинг амалга оширилишига бошчилик қилувчи ташкилот – Қишлоқ тараққиёт агентлиги (RDA) маълумотларига кўра, грантларни биргаликда молиялаштириш миқдори сотиб олинган ускуналар нархига боғлиқ бўлади. Агар техник объект нархи 100 минг лари (32,4 минг доллар) гача бўлса, давлат гранти 35 фоизни, агар 100 минг лари ва ундан юқори бўлса, 30 фоиз (максимал 70 минг лари / 22,7 минг доллар)ни ташкил этади.

Дастурда иштирок этиш учун фермерлардан аризаларни қабул қилиш электрон шаклда, уларни кўриб чиқиш эса навбат тартибида амалга оширилади.

Агентликда фақат янги (ишлатилмаган) техник жиҳозларни сотиб олиш учун аризалар қабул қилинади. Шу билан бирга, худди шу шароитда давлат 2021 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги техникаларини, жумладан, давлатга қарашли «Қишлоқ хўжалиги логистикаси ва хизмат кўрсатиш компанияси» МЧЖ комбайнларини сотиб олишни биргаликда молиялаштиради.

Дастур иштирокчилари сотиб олинган ускуналарни мамлакат ташқарисига чиқармасликлари шарт.

Грузиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили таъкидлаганидек, Фермерлар учун қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш дастурлари ўтган йилларда ҳам Грузияда амалга оширилган, аммо уларни молиялаштириш учун атиги бир неча миллион лари ажратилган бўлса, бу йилги дастур бюджети анча юқори – 50 миллион лари (16,2 миллион долларни ташкил этади). Ушбу миқдор туфайли мамлакатда бир неча минг дона янги қишлоқ хўжалиги техникаси пайдо бўлиши кутилмоқда.

«Грузия ҳукумати қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 10 йиллик режасида мамлакатда кузатилган қишлоқ хўжалиги техникалари етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида техника сотиб олиш учун ҳар йили биргаликда молиялаштиришни назарда тутган. Шу билан бирга, биз қишлоқ хўжалигининг ривожланиши янги қишлоқ хўжалиги техникасини жорий этиш заруратини келтириб чиқаришини тушунамиз. Қишлоқ хўжалиги соҳаси рақобатбардош бўлишини истаймиз ва буни замонавий механизациясиз тасаввур қилиб бўлмайди», деди Леван Давиташвили.

Давиташвилининг таъкидлашича, ушбу дастур доирасида маълум бир техник воситани сотиб олишга қарор қилган фермер керакли миқдордаги маблағ (уни бенефициар ўзи тўлаши керак)ни бошқа давлат кўмаклашуви лойиҳаларида иштирок этиш йўли билан, жумладан, имтиёзли қишлоқ хўжалиги лизинги ёки қишлоқ хўжалиги кредити орқали ҳам мобиллаштириши мумкин.

«Буларнинг бари қишлоқ хўжалиги механизациясини сотиб олиш учун етарли молиявий имкониятларга эга бўлмаган аҳоли учун катта ёрдам бўлади», дейди вазир. Унинг сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги август ойи давомида барча манфаатдор томонлар дастур тафсилотлари тўғрисида тўлиқ маълумот олишлари учун ахборот кампаниясини ўтказади.

Сообщение Грузиялик фермерлар давлат билан биргаликда молиялаштириш асосида техника сотиб олишлари мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyalik-fermerlar-davlat-bilan-birgalikda-moliyalashtirish-asosida-tekhnika-sotib-olishlari-mumkin/feed/ 0
Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/#respond Wed, 26 May 2021 09:19:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77242 Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Каратюбинск туманида 24 май куни итальян чигирткасининг личинкаларидан оммавий тухумдан чиқиш кузатилди. Мутахассисларнинг тавсияси билан минтақада кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2021 йилда чигиртка зараркунандаларининг тарқалиши 72,326 минг гектар майдонда, шу...

Сообщение Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Каратюбинск туманида 24 май куни итальян чигирткасининг личинкаларидан оммавий тухумдан чиқиш кузатилди. Мутахассисларнинг тавсияси билан минтақада кимёвий тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2021 йилда чигиртка зараркунандаларининг тарқалиши 72,326 минг гектар майдонда, шу жумладан итальян чигирткаси – 70,326 минг гектар ва Осиё чигирткаси – 2 минг гектар майдонда тарқалиши тахмин қилинмоқда.

Ўз вақтида кимёвий тадбирларни амалга ошириш учун минтақага дори воситалари олиб келинди ва кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатувчилар билан шартномалар тузилди. Ҳаммаси бўлиб тадбирларга 30 та техника, шу жумладан 3 та газ генераторлари жалб қилинади.

Каратюбинский тумани қишлоқ округи ҳудудида бир қатор тавсия этилган препаратлар билан дорилаш режа асосида бошланлган.

Умуман, республикада 2021 йилда 640,85 минг гектар майдонда чигиртка зараркунандалари тарқалиши прогноз қилинмоқда, шу жумладан итальян чигирткаси – 384 минг гектар, Осиё чигирткаси – 142 минг гектар ва Марокаш чигирткаси – 114 минг гектарда. Барча прогноз қилинган ҳудуд учун зараркунандаларга қарши воситалар ва кимёвий тозалаш хизматлари харид қилинган. Бундан ташқари, 223 минг гектар майдонга етадиган пестицидлар захираси мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда чигирткаларга қарши курашиш мавсуми бошланди

Вилоят акимлиги билан биргаликда аким ўринбосарлари бошчилигида тезкор штаб ташкил этилди ҳамда мониторинг ва кимёвий даволашни ташкил этиш бўйича иш режалари тасдиқланди. Дорилаш тадбирларига 183 та махсус пуркагич техникалари (150 та пуркагич, 12 та самолёт, 13 та енгил самолёт ва 8 та аэрозолли газ генераторлари) жалб қилинган.

«38,4 миллион гектар майдонда чигиртка зараркунандаси ўчоқларини аниқлаш ишлари олиб борилади. Ушбу ишлар учун 524 дона автотранспорт ва 1230 дона текшириш ускуналари жалб қилинади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, июнь ойида қўшни давлатлар (ХХР, РФ, Ўзбекистон) билан чегарадош ҳудудларда чигиртка зараркунандаларини аниқлаш бўйича қўшма ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.

Республиканинг Туркистон ва Жамбил вилоятларида Марокаш чигирткасига қарши амалиётлар аллақачон якунланган, Ақтўбе вилояти ва Ғарбий Қозоғистон Округида италия чигирткасига қарши дорилаш тадбирлари бошланган.

Сообщение Қозоғистонда чигиртка зараркунандаларига қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-chigirtka-zararkunandalariga-qarshi-kurash-chora-tadbirlari-olib-borilmoqda/feed/ 0