Тайланд • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 05 Jan 2022 19:31:39 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Тайланд • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тайланд мумли олмаси – мевами ёки резавор? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tayland-mumli-olmasi-mevami-yoki-rezavor/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tayland-mumli-olmasi-mevami-yoki-rezavor/#respond Thu, 06 Jan 2022 06:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96847 Тайланд мумли олмаси кичик ва ўртача катталикда бўлиб, узунлиги тахминан олти сантиметр, чўзинчоқ, қўнғироқча шаклидаги резавордир. Силлиқ пўстлоғи бинафшарангдан қизил ва оч яшил ранггача, шакли эса бироз қовурғасимон, мум қатламини эслатувчи енгил жилоси бор. Ушбу резавор ҳақида propozitsiya.com сайти specialtyproduce ҳаволасига асосланиб ёзмоқда. Олманинг пўстлоқости қисми оқиш, намлик даражаси юқори....

Сообщение Тайланд мумли олмаси – мевами ёки резавор? появились сначала на EastFruit.

]]>

Тайланд мумли олмаси кичик ва ўртача катталикда бўлиб, узунлиги тахминан олти сантиметр, чўзинчоқ, қўнғироқча шаклидаги резавордир.

Силлиқ пўстлоғи бинафшарангдан қизил ва оч яшил ранггача, шакли эса бироз қовурғасимон, мум қатламини эслатувчи енгил жилоси бор.

Ушбу резавор ҳақида propozitsiya.com сайти specialtyproduce ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Олманинг пўстлоқости қисми оқиш, намлик даражаси юқори. Меванинг марказ қисмида катта уруғ бўшлиғи мавжуд бўлиб, у йирик, тўқ-жигарранг уруғларни жамлайди.

Тайланд мумли олмаси бироз қарсилдоқ ва серсув, енгил ширали, таъми – Осиё нокининг таъмига ўхшайди. Ушбу турдаги олма баҳорда пишиб етилади.

Шунингдек ўқинг: АҚШда оқ қулупнай – Pink-А-Boo Pineberries®нинг тарғибот кампанияси бошланди

“Ботаник жиҳатдан Syzygium samarangense деб таснифланувчи Тайланд мумли олмаси 18 метргача ўсувчи йирик тропик дарахтда тўпсимон бўлиб шаклланади. Номига қарамай, у фақат пўстлоғининг рангги ва тузилишига кўра олмага ўхшайди, аслида эса резавордир. Етук дарахт ҳар бир ҳосилдан етти юз фунтгача мева бериши мумкин. Тайланд мумли олмаси, одатда, серсув егулик сифатида сархил ҳолатда истеъмол қилинади», дейди олимлар.

Тайланд мумли олмалари таркибида яллиғланишга қарши хусусиятга эга  олеанол кислотаси мавжуд.

«Ушбу резаворни, шунингдек, қовуриш, қайнатиш, соуслар учун консервалаш ёки музқаймоқ, қуймоқ ва француз тостларига солиш мумкин» дейишмоқда селекционерлар.

Сообщение Тайланд мумли олмаси – мевами ёки резавор? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tayland-mumli-olmasi-mevami-yoki-rezavor/feed/ 0