суғурта • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 11 Apr 2022 17:48:45 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png суғурта • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/#respond Tue, 12 Apr 2022 03:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103189 Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди. Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан...

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди.

Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан суғурталамаган, шу боис,  давлат идоралари вакиллари ва суғурта компаниялари иштирокида боғларга етган зарар даражаси расман тасдиқланмади.  Боғбонларнинг ўзлари совуқлар туфайли юқорида санаб ўтилган мевали дарахтлар ҳосилининг камида 20-30 фоизи бой берилади, деб ҳисоблашмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида данакли мевалар (шафтоли, нектарин, олча ва олхўри) ҳали гулламаган, фақат куртаклар бўртиши ва  очилиши қайд этилмоқда. Аёзлар бу ҳудудлардаги боғларга ҳали зарар етказмаган.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, салқин об-ҳаво шу ҳафта охиригача давом этади. Шу билан бирга, Молдовада узоқ давом этган қурғоқчилик давридан кейин ёғингарчилик бошланди. Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси FARM мутахассисларининг фикрига кўра, бу боғларнинг чангланиш жараёнига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ёмғирлар атмосфера ҳарорати нисбатан пастлиги билан бирга чанглатувчи ҳашаротлар фаоллигини пасайтирса, бошқа томондан, намлик гулчангларнинг «умри»ни ва чанглатишнинг потенциал даврини узайтиради.

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/feed/ 0
Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 03:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102665 Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов...

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов ёқишга тўғри келди. Бироқ, ҳамма дарахтларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мевали дарахтларнинг бир қисми қуриб қолди. Баҳорги аёз апрель ойига келибгина якунланди.

Гуллаган дарахтларни ҳимоялаш билан бир неча кунлаб банд бўлган боғбонлар мамлакатда боғдорчиликдаги рискларни суғурталаш тўғрисидаги қонунни жорий этиш илтимоси билан яна расмийларга мурожаат қилишди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

«Бир йилдан зиёд вақтдан бери Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу масалани айтиб келяпмиз. Нима учун боғдорчилик кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари каби суғурта ҳодисасига киритилмаган? Ҳар йили бир хил гапни эшитамиз – бу масала кўриб чиқилмоқда, иш жараёни кетмоқда. Аммо, бу масала кўриб чиқилаётган даврда боғбонлар юзлаб миллион тенге миқдорида тузатиб бўлмас йўқотишларга дуч келяпти”, дея таъкидламоқда фермерлар.

Боғбонлар расмийларни фаолроқ бўлишга, боғдорчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотни йўлга қўйишга ундамоқда. Зеро, шундагина Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини тўлиқ намоён этиши мумкинлиги айтиляпти.

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/feed/ 0
Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-2022-yilda-mevali-ekinlarni-suqurtalash-rezhalashtirilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-2022-yilda-mevali-ekinlarni-suqurtalash-rezhalashtirilmoqda/#respond Thu, 24 Mar 2022 04:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102024 Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мураккаб иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда бу йил мевали экинларни суғурталашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар берди. Янги суғурта маҳсулоти ўтган йили хорижий маслаҳатчилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Қозоғистонда синовдан ўтказилган. Аммо синовлар давомида камчиликлар аниқланди, бу эса лойиҳани амалга...

Сообщение Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мураккаб иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда бу йил мевали экинларни суғурталашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар берди.

Янги суғурта маҳсулоти ўтган йили хорижий маслаҳатчилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Қозоғистонда синовдан ўтказилган. Аммо синовлар давомида камчиликлар аниқланди, бу эса лойиҳани амалга оширишга имкон бермади, деб хабар қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

«Айни пайтда Қишлоқ хўжалигини суғурталаш ассоциацияси Германия-Қозоғистон аграр-сиёсий мулоқоти, Swiss Re қайта суғурталовчи ташкилоти ҳамда Agroinsurance International билан ҳамкорликда маҳсулот сифатини ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Узоқ муддатли маълумотлар асосида амалга оширилган барча зарур ҳисоб-китоблар якунланди, қайта суғурталовчи ташкилот билан келишиб олинмоқда, шундан сўнг суғурта маҳсулоти маҳаллий суғурта компанияларида синовдан ўтказилади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Қайд этилишича, мева плантацияларининг суғурталанишини икки йўналишда жорий этиш режалаштирилган: экинларни табиат ҳодисалари ва касалликлардан суғурта қилиш, шунингдек, кўп йиллик экинларнинг ўзини мулк сифатида суғурталаш.

2020 йилдан эътиборан, Қозоғистон агросаноат мажмуида ихтиёрий суғурта тизими ишламоқда. Унинг оператори бугунги кунда Аграр кредит корпорацияси ҳисобланади.  Ўсимликшунослик соҳасида ғалла (буғдой, сули, арпа, маккажўхори), кузги ва мойли экинлар (кунгабоқар, зиғир, рапс), чорвачиликда қорамол, майда қорамол, от ва қушларни суғурталаш маҳсулотлари амал қилади.

Мевали экинларни суғурталаш амалиёти бу йил жорий этилиши кутилмоқда.

Сообщение Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-2022-yilda-mevali-ekinlarni-suqurtalash-rezhalashtirilmoqda/feed/ 0
Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 04:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100349 EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди. 2022 йилнинг 18 февраль куни...

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди.

2022 йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳрида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги кўмаги билан “Semurg Insurance» суғурта компанияси ҳамда Швейцария, Германия, Францияда фаолият юритувчи йирик қайта суғурталовчи компаниялар (Swiss Re, Hannover Re, Scor Re, Ре ва Аxis Re) экспертлари иштирокида агросуғурта бўйича “Аgroinsurance  Conference 2022” биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда риск-менежмент ва мамлакат қишлоқ хўжалиги саноати самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳосил суғуртаси ва унинг муҳофазаси борасидаги энг мақбул вариантлар кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг: Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, агросуғуртани ривожлантиришга бағишланган анжуманнинг асосий мавзуларидан бири – Ўзбекистон суғурта бозори учун ҳосилни ҳимоялаш бўйича янги ва ноёб суғурта маҳсулоти бўлди. Ушбу суғурта маҳсулоти аграр рисклардан ҳимоялаш бўйича жаҳондаги етакчи қайта суғурталовчи компания (Швейцария, Swiss Re компанияси) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Фақат банкни ҳимоя қилувчи стандарт молиявий риск суғуртаси полисидан фарқли ўлароқ, ҳосил суғуртаси айнан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига етказилган зарарни қоплайди.

Маълум қилинишича, янги маҳсулотнинг вазифаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига нафақат ҳосил бой берилган тақдирда тўловни олиш, балки, дастлабки хавфларни камайтиришга ҳам ёрдам беришдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари сабзавот, мева ва ёнғоқ етиштирувчилар ҳамда мева-сабзавотларни сотиш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятига ва албатта, истеъмолчилар ҳамёнига салбий таъсир кўрсатди. Об-ҳавонинг бундай сюрпризларини EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.  Ушбу об-ҳаво аномалиялари 2021 йили Ўзбекистонда етиштирилган мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мева, ёнғоқ экспортига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида батафсил EastFruitнинг якуний таҳлилида ўқинг.

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/feed/ 0
Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/#respond Tue, 09 Nov 2021 07:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91460 Яқинда Молдова ҳукумати рисклар ва суғуртаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ жойларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидияланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги (кенгайтирилган) рўйхатини қабул қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, рўйхатга мевали экинлар сифати ва нархлари пасайиши билан боғлиқ аниқ шаклланган хавфлар киритилган. Мисол учун, боғбонлар дўлдан...

Сообщение Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда Молдова ҳукумати рисклар ва суғуртаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ жойларини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидияланиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги (кенгайтирилган) рўйхатини қабул қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, рўйхатга мевали экинлар сифати ва нархлари пасайиши билан боғлиқ аниқ шаклланган хавфлар киритилган. Мисол учун, боғбонлар дўлдан зарарланиш оқибатида сифати пасайган олмаларни сархил маҳсулотлар бозорида эмас, балки саноатда қайта ишлаш учун арзон нарда сотилиши хавфидан суғурталаши мумкин.

Суғурта компаниялари вакиллари бундай суғурта маҳсулотларини фермерларга 2021 йил бошидан, қишлоқ хўжалигида субсидияланадиган суғурта тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирган пайтдан бошлаб таклиф қилишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда. Лекин баъзи норматив актлар яқин вақтгача қонунчилик янгиликларига мослаштирилмагани учун суғуртачилар қишлоқ хўжалиги суғурталовчиларига янги имкониятларни таклиф қилишга шошилишмаган. Молдова Вазирлар Маҳкамаси томонидан субсидияланган хавф-хатарлар ва экинларнинг кенгайтирилган рўйхати тасдиқланиши бу жараёнга туртки бериши мумкин.

Шу билан бирга, суғуртачиларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати пасайишини суғурталаш, айниқса, зарар ва унинг сабабларини баҳолаш қисмлари техник жиҳатдан қийин жараён. Зеро, саноат олмаси билан боғлиқ мисолга қайтадиган бўлсак, у дўлдан механик шикастланганда ҳам, қишлоқ хўжалиги технологияларига риоя қилмасликда ҳам, логистика муаммолари ва бошқаларда ҳам қайта ишлашга юборилади. Шу барча нюансларни ҳисобга олган ҳолда суғуртачилар фермерлар учун янги турдаги суғурта полислари қиммат бўлишини тахмин қилишмоқда.

Сообщение Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-mahsulotlarining-sifati-pasayishidan-suqurta-zhoriy-qilinadi/feed/ 0
Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштирувчиларга субсидия ва янги имтиёзлар берилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavot-etishtiruvchilarga-subsidiya-va-yangi-imtiyozlar-beriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavot-etishtiruvchilarga-subsidiya-va-yangi-imtiyozlar-beriladi/#respond Sat, 30 Oct 2021 04:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90690 2022 йилдан бошлаб, Ўзбекистон мева-сабзавот секторида фаолият кўрсатувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Имтиёзли молиялаштириш, сабзавот ва мевалар ҳосилини об-ҳаво таъсиридан суғурталаш, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизациялаш учун субсидиялар, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари импортини рағбатлантириш, шунингдек, касалликларга чидамли янги экинлар экиш ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий...

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштирувчиларга субсидия ва янги имтиёзлар берилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилдан бошлаб, Ўзбекистон мева-сабзавот секторида фаолият кўрсатувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Имтиёзли молиялаштириш, сабзавот ва мевалар ҳосилини об-ҳаво таъсиридан суғурталаш, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизациялаш учун субсидиялар, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари импортини рағбатлантириш, шунингдек, касалликларга чидамли янги экинлар экиш ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун бериладиган имтиёзлар шулар жумласидандир.

Яқинда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш, жумладан, мева-сабзавот кластерлари ва кооперативлар учун қўшимча имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда мева-сабзавот  етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2022 йил бошидан жорий этиш ва амалга ошириш кўзда тутилган аниқ чора-тадбирлар тилга олинди.

Қуйида EastFruit мамлакатнинг мева-сабзавот секторида амалга оширилиши режалаштирилган қўллаб-қувватлов ва рағбатлантирув чораларини санаб ўтади:

  1. Мева-сабзавот кластерларининг айланма маблағлари учун Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 10 фоизли ставкада 1 йил муддатга кредит ресурсларини ажратади.
  2. 2022 йилдан бошлаб, суғурта компаниялари ўртасида сабзавот ва мевалар ҳосилини об-ҳаво таъсиридан суғурталаш бўйича танлов ўтказилади. Экспорт шартномасига эга кластерлар ва фермерлар учун суғурта мукофотларининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади.
  3. Пахта ва ғалла етиштириладиган 200 минг гектар кам ҳосилли майдонларни қисқартириш режалаштирилган. Улар танлов асосида аҳолига узоқ муддатли ижарага берилади. Шунинг баробарида кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор қаратилиб, улар қишлоқ хўжалиги бўйича ўқитилади ва бу борада тегишли кўмак берилади. Бунинг учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида 100 миллион сўмгача мева-сабзавот лойиҳалари учун кредитлар ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасидаги кредитлар бўйича фоиз ставкалари Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмайдиган миқдорда белгиланади. 2021 йилнинг 28 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси 14 фоизга тенг.

  1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавот кластерлари ва қайта ишлаш корхоналарини инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида агрологистик марказлар ташкил этиш топширилди.
  2. Қишлоқ хўжалиги техникасини модернизациялаш учун 2022 йилдан бошлаб, фермер ва кластерларнинг техника сотиб олиш учун олган кредитларини фоизли тўловларининг 10 фоиздан ортиқ қисми давлат томонидан қопланади.
  3. Импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинади. Бунинг натижасида кластерлар ва фермерлар ускуна сотиб олаётганда 35 фоизгача маблағ тежашга эришади.
  4. Лазерли текислаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликка чидамли янги навларини экиш, уруғчиликни ривожлантириш ва сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича имтиёзлар бериш кўзда тутилмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштирувчиларга субсидия ва янги имтиёзлар берилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavot-etishtiruvchilarga-subsidiya-va-yangi-imtiyozlar-beriladi/feed/ 0
Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/#respond Thu, 22 Jul 2021 09:59:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82313 Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau  фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида...

Сообщение Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Швейцариянинг Эше шаҳридаги Мörgeli Оbstbau  фермер хўжалиги бошқарувчиси Маркус Мёргели буткул бой берилган ҳосил ҳақида гапирди: «Ўтган сешанба куни бизнинг боғимиз бўрон туфайли бутунлай вайрон бўлди. Бу ерда, Швейцарияда, афсуски, зарарни қоплаш учун имкониятлар кам, чунки, дарахтларни суғурталаш мумкин эмас. Федерал ҳукумат ва кантондан товон пули олишнинг иложи йўқ, юқорида айтганимдек, дарахтлар учун суғурта йўқ, у фақат мева етиштириш учун зарур бўлган материал ва жиҳозлар учун бор». Бу хабарни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Мörgeli Оbstbau компаниясидагилар ҳосилнинг бир қисми бўрондан қутқариб қолинганидан мамнун: «Бизнинг эскироқ корхонамиз қисман зарар кўрди. Энди биз бу ҳосилни олма, нок ва олхўри етиштириладиган боғларда сақлашга эътибор қаратмоқдамиз».

Германиядан фарқли ўлароқ, Швейцарияда олди-сотди шартномалари мавжуд эмас: «Aгар сиз товарни етказиб бермасангиз, бунинг ҳеч қандай оқибатлари йўқ ва кафолатлар ҳам йўқ. Aвгуст ойи бошида биз ҳосилни баҳолаш тадбирларини ўтказамиз. Бундан  омборларимиздаги вазиятни муҳокама қилиш ва режалаштириш ишларида фойдаланамиз».

Маркуснинг қайд этишича, кўплаб боғдорчилик компаниялари бўрон оқибатларини бартараф этиш учун ўз ёрдамларини таклиф этишади. Масалан, картошка ва сабзавот етиштирувчи Lemm компанияси бўрондан жабрланганларга сув чиқаришда ёрдам беради.

 

Сообщение Швейцариядаги бўронлар боғларнинг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shveytsariyadagi-boronlar-boqlarning-butunlay-yoq-bolishiga-olib-keldi/feed/ 0
Россияда деҳқонларнинг ҳосили нобуд бўлиши ҳолатларини суғурта қилиш бўйича қонун қабул қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-dehqonlarning-hosili-nobud-bolishi-holatlarini-suqurta-qilish-boyicha-qonun-qabul-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-dehqonlarning-hosili-nobud-bolishi-holatlarini-suqurta-qilish-boyicha-qonun-qabul-qilindi/#respond Tue, 25 May 2021 12:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77058 Россия Федерацияси Давлат Думаси минтақада фавқулодда вазият юзага келганида фермерларни давлат кўмагида суғурталаш бўйича қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат бир гуруҳ депутатлар томонидан Давлат Думасига тақдим этилди. Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалигини суғурталаш мақсадида фавқулодда вазият тушунчасини тақдим этади, дея хабар беради «АгроБизнес.ru». Бундан ташқари, мазкур ҳужжат фавқулодда вазият...

Сообщение Россияда деҳқонларнинг ҳосили нобуд бўлиши ҳолатларини суғурта қилиш бўйича қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерацияси Давлат Думаси минтақада фавқулодда вазият юзага келганида фермерларни давлат кўмагида суғурталаш бўйича қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжат бир гуруҳ депутатлар томонидан Давлат Думасига тақдим этилди. Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалигини суғурталаш мақсадида фавқулодда вазият тушунчасини тақдим этади, дея хабар беради «АгроБизнес.ru».

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат фавқулодда вазият натижасида ҳосилни йўқотиш ёки кўп йиллик ўсимликлар экишда хавфларни суғурта қилишда суғурта мукофотининг бир қисмини тўлаш учун давлат субсидияси ҳажмини оширишни таклиф қилади. Биринчи йил учун бундай субсидия миқдори барча суғурта қилдирувчилар учун 80% ни ташкил қилади. Кичик фермерлар учун бундай кўрсаткич 2023 йилгача амал қилади, кейин у аста-секин пасая  бошлайди. Шундай қилиб, 2023 йилда у 70%, 2024 йилда – 60%, 2025 йилга келиб эса 50% ни ташкил этади. Йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун суғурта мукофотининг бир қисмини тўлаш учун давлат томонидан бериладиган субсидия йилига 10 фоизга камаяди. Шундай қилиб, 2024 йилга келиб 80% дан 50% гача камаяди.

Шунингдек ўқинг: Россияда агросуғурта кичик фермерлар учун осонроқ ва қулайроқ бўлади

Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотларининг бир қисмини суғурталовчилар томонидан ажратмалар ҳисобига фавқулодда вазиятларда компенсация тўловлари фондини яратишга қаратилган. Ҳужжатга мувофиқ, бундай ажратмалар миқдори суғуртачилар уюшмаси томонидан тегишли йил учун белгиланади. Қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотларининг 5 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, қонун лойиҳасида суғурта компанияларига қўйиладиган талаб ва уларни танлаш мезонлари белгилаб қўйилган.

Янги қоидалар жорий йилнинг 1 июлидан кучга киради. Шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар сабабли етган зарар учун товон пули сифатида компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қоидалари 2022 йил 1 июлдан бошлаб амал қилади.

Сообщение Россияда деҳқонларнинг ҳосили нобуд бўлиши ҳолатларини суғурта қилиш бўйича қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-dehqonlarning-hosili-nobud-bolishi-holatlarini-suqurta-qilish-boyicha-qonun-qabul-qilindi/feed/ 0