суперфуд • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 15 Dec 2021 18:09:04 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png суперфуд • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ҳар қандай дидга мос суперфудлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/#respond Thu, 16 Dec 2021 04:30:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95161 Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар. Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Ҳозир...

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар.

Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ҳозир ҳар қандай йирик супермаркетда спирулина сувўти, чиа, киноа ёки матча – бошқача қилиб айтганда, “суперфуд” деб аталувчи маҳсулотларни топиш мумкин. Улар анча машҳур бўлиб қолганига қарамасдан, ўзи бу нима эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Қолаверса, суперфудга ҳатто мутахассислар ҳам аниқ таъриф бермайдилар. Ҳар ҳолда, ушбу атаманинг илмий ёки тиббий тавсифи ҳозирча мавжуд эмас. Оксфорд луғатида бу борада анчагина мавҳум тушунтириш берилган: “Ўта тўйимли ҳисобланувчи ёки саломатлик ва ўзини яхши ҳис қилиш учун фойдали озуқа”.

2007 йилга қадар Европа Иттифоқидаги ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай маҳсулотга “суперфуд” тамғасини қўйиши мумкин эди. Зотан, Британия диетологлари ассоциацияси ўтказган тадқиқотларнинг кўрсатишича, харидорларнинг 60 фоизи ушбу маълумотга ишонган ва бундай маҳсулотларни ҳақиқатан фойдалироқ деб билган. Натижада европалик ишлаб чиқарувчилар зиммасига у ёки бу озуқа юқори даражада фойдали моддаларга бой эканлигини исботлаш вазифаси юкланди.

АҚШ ва Австралияда ҳозир ҳам хоҳлаган маҳсулотингизга superfood деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу қонун билан тақиқланмаган. Украинада эса маҳсулотларни маркировкалаш бўйича техник регламент мавжуд. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро консультанти Катерина Зверева сўзлаб берди. “Ушбу регламент ишлаб чиқарувчиларни чеклаб турибди. Маркировка харидорни чалкаштирмаслиги лозим. Демак, маҳсулот ёрлиғида у ҳақдаги барча маълумотлар акс эттирилиши керак”.

Звереванинг сўзларига қараганда, экспертлар бу борада бир тўхтамга келган: “суперовқат»нинг энг асосий хусусиятлари унинг маҳаллий эканлиги, экологик софлиги ва айниқса, фойдали бўлишидан иборат. Шуниси муҳимки, ҳамма биладиган биоқўшимчалар лабораторияларда ишлаб чиқарилса, суперфудлар – одамлар томонидан бир неча асрлар мобайнида истеъмол қилиб келинган ўсимликлар дунёсининг оддий маҳсулотларидир.

Артишокдан дуриангача: ҳар қандай дид учун мос суперфудлар

Суперфудларнинг рўйхати узун. Унга кўплаб мевалар, сабзавотлар, резаворлар, тўқ баргли кўкатлар, ёнғоқлар, сувўтлари ва ҳатто ичимликлар ҳам киради. Масалан, комбучани айтиш мумкин. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, шу жумладан, маркетинг ўйинлари туфайли у ёки бу маҳсулотлар трендга айланиб, сотув етакчиларига айланиб олади. Катерина Звереванинг қайд этишича, ҳозир дунё бўйича кўк пиёз (йиллик ўсиш 12,5 фоиз), сельдерей (7,4 фоиз), артишок (6,3 фоиз), кольраби ва кейл карами (5,6 фоиз) савдо ҳажмларида энг кўп ўсиш кузатилмоқда. Экзотик дуриан (ўртача йиллик ўсиш 18 фоиз), голубика (14 фоиз) ва малина (13 фоиз) савдоларида эса экспорт ҳажмлари ошиб боряпти.

“Умуман, 2029 йилга қадар дунё бўйича суперфудлар бозори $229 млрдга етади”, — дея таъкидлади Катерина Зверева. Бу сегментда бошоқли ва дон экинлари етакчиликка чиқади.

Супермаҳсулотлар бозорида Шимолий Америка мамлакатлари илғор ўринларни эгаллаб турибди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчи навбатда, айнан АҚШда соғлом овқатланиш тренди жуда машҳур бўлиб кетди. Бунда ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни фаол равишда тарғиб қилувчи юлдузлар ва инфлуэнсерларнинг ҳам роли бор.

Иккинчидан, суперфудлар, одатда, қимматроқ туради. Яъни уларни фақат молиявий жиҳатдан ўзига тўқ истеъмолчилар доимий сотиб олиши мумкин. Шимолий Американинг суперфудлар бозорида савдо бўйича юқори поғоналарни чиа уруғлари, кейл карами, киноа, голубика ва қулупнай эгаллаган.

“Мазкур бозор нафақат Америка, балки Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларида ҳам жадал ривожланиб бормоқда”, – дейди Зверева. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европанинг суперфудлар бозори яқин 5 йил ичида йилига 6,9 фоизга ўсиб боради. Бу турдаги маҳсулотлар нафақат савдо тармоқлари ва чакана савдо дўконлари, балки интернет орқали ҳам сотилади.

Годжи ўрнига чаканда: Украинада ўсиб бораётган суперфудлар

Украинада супермаҳсулотлар соҳасидаги бум Ғарб мамлакатларидагидек яққол кўзга ташланмайди. Шубҳасиз, соғлом овқатланишга интиладиган ва ўз рационига чиа ёки киноани қўшиб оладиган одамлар тоифаси бизда ҳам бор. Бироқ аксарият украинлар озиқ-овқат борасида анча консерватив саналади. Бунинг афзал жиҳатлари ҳам бор. Чунки суперфудларнинг хусусиятларидан бири уларнинг маҳаллий эканлигидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диетологлар ва нутрицологлар фикрига таянган ҳолда, овқат рационида маҳаллий ҳудудга хос бўлган анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Пиар қилинган экзотик маҳсулотлар ўрнига маҳаллий маҳсулотни топиш қийин эмас, дейди Катерина Зверева ишонч билан.

Гречиха ва у қадар машҳур бўлмаган, аммо фойдалилик жиҳатидан ундан қолишмайдиган амарант – киноага яхши муқобил вариант бўла олади.

Годжи мевалари ўрнига чаканда, чиа ўрнига – зиғир, макадамио ўрнига – кедр ёнғоғини истеъмол қилиш мумкин.

Амазон ўрмонларининг пальмаларида ўсувчи машҳур асаи мевалари ўрнига черника, тут, голубика, ежевика ва қора смородинани танлаган маъқул.

Экспертнинг айтишича, Украиналик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни суперфуд бозорига ўзлари чиқариши ва шу йўл билан янги трендлар яратиши мумкин. Дунёда бундай мисоллар талайгина. Таркибидаги темир моддаси мол гўштдагидан кўп, кальций моддаси эса сутдагидан кўп бўлган, ҳозир анча оммалашиб кетган кейл карами яқин-яқингача чорва озуқаси сифатида ишлатилган.

“Украинада “қуён ўти” деб аталган ўша сарсабил кўкати ҳам бизда истеъмол қилинган бўлишига қарамасдан, ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди”, дейди Зверева.

Бинафшаранг кашфиёт: хопи жўхориси

Биз учун одатий бўлган ширин бодроқ – яна бир суперфуд турларидан. Айтишларича, катта ёшли инсон учун уни истеъмол қилишнинг ўртача меъёри 34 кг ни ташкил қилади. Бироқ, жўхори етиштириш бўйича дунёнинг етакчи мамлакати бўлмиш Қўшма Штатларда ҳам ўртача истеъмол ҳажми йилига 17 кг дан иборат. Украинада бу рақамлар анча паст – киши бошига 3,5 кг холос.

Шунга қарамай, ушбу ширин маҳсулотга талаб муттасил ошиб бормоқда. Айниқса, HoReCA сегментида. “Мнагор” компанияси эгаси ва селекционер Михаил Нагорнякнинг қайд этишича, сўнгги 5 йил ичида жўхори савдоси ҳажмлари 17-20 фоизга ўсган. Украинада ҳозирги пайтда ширин жўхори қарийб 12 минг гектар майдонда етиштирилади. Бу эса ҳатто ички истеъмол талабини қаноатлантиришга ҳам етмайди.

“Масалан, ҳозир ҳамма жойда сотилаётган стакандаги бодроқ бизга Таиланддан келтирилади. Бу мамлакатда ушбу маҳсулотни етиштириш кўрсаткичлари дунёда энг катта тезликда ошиб боряпти”, дея фикр билдирди селекционер. Бу экин бизга бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Польша, Молдова, Венгрия ва Хитойдан ҳам импорт қилинади. Нагорнякнинг сўзларига қараганда, Украинадаги ички талабни қондириш учун ширин бодроқ етиштириладиган майдонлар камида 21,4 минг гектар бўлиши лозим.

Ҳозирда анъанавий сариқ жўхори ўрнини янги навлар эгалламоқда. Бир неча йил аввал healthy food бозорида бинафшаранг жўхори сўтаси — семизликка қарши курашиш ва артериал қон босимини пасайтиришда ёрдам берадиган хопи нави бирдан машҳур бўлиб кетди. Бинафшаранг жўхорига талаб 2030 йилга қадар ўсиб боради, дейди селекционер. Украина деҳқонлари жадал ривожлантириши керак бўлган бозор айнан мана шу.

Йирик савдо тармоқлари маҳсулотлар бозоридаги трендлардан ўзини четга олмайдилар ва ушбу сегментда ассортиментини кенгайтиришга тайёр. “Ашан Ритейл Украина”нинг кенг истеъмол товарлари харид бўлими раҳбари Виктория Шилонинг айтишича, ҳозирги пайтда компания дўконларидан суперфудларнинг киноа, чиа, годжи мевалари, амарант, кокос ёғи, зиғир уруғи, беби кейл сингари барча оммабоп турлари ўрин олган. Бундан ташқари, онлайн тарзда супермаркетдан у қадар машҳур бўлмаган товарлар, масалан, чиа уруғи, оқ киноа ёки арамант крупасини ҳам харид қилиш мумкин.

“Биз ҳозирда мазкур товарлар учун алоҳида тоифа ажратмаганмиз, бироқ бу пештахталарни доимий равишда тўлдириб, ривожлантириб боряпмиз, – дея изоҳ берди Шило. – Биз айнан суперфудларга эътибор қаратганмиз дея олмайман-ку, аммо соғлом овқатланиш билан боғлиқ бўлган, табиий ва маҳаллий маҳсулотлар диққат марказимизда эканлиги аниқ”.

Украина бозорида супермаҳсулотларни топиш қийин эмас. Аммо шуни ёдда сақлаш жоизки, шундай фойдали ва витаминга бой озуқа ҳам бутун рацион ўрнини эгалламаслиги лозим. Диетологларнинг қайд этишича, суперфудлар барча дардга даво эмас, катта эҳтимол билан улар асосий соғлом овқатланиш тарзини тўлдирувчи воситадир. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мувозанатлашган бўлмоғи даркор.

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/feed/ 0
Суперфуд – Украинада ноёб технология асосида резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/superfud-ukrainada-noyob-tekhnologiya-asosida-rezavor-pastalari-ishlab-chiqarilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/superfud-ukrainada-noyob-tekhnologiya-asosida-rezavor-pastalari-ishlab-chiqarilmoqda/#respond Sat, 30 Oct 2021 07:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90681 Украинада ноёб суперфуд – резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг саломатликка ижобий таъсири илмий тадқиқотларда исботланган. Резавор пасталари фаол экспорт қилинмоқда ва канадалик ишлаб чиқарувчилар  Шимолий Америкада ушбу пасталарни ишлаб чиқариш учун Украина технологиясини қўллашди. Соғлиқ учун фойдали бу ширинликларнинг машҳурлиги нимада? Уларнинг ўзига хослигига-чи, сабаб нима? Бу хусусда SEEDS...

Сообщение Суперфуд – Украинада ноёб технология асосида резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада ноёб суперфуд – резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг саломатликка ижобий таъсири илмий тадқиқотларда исботланган. Резавор пасталари фаол экспорт қилинмоқда ва канадалик ишлаб чиқарувчилар  Шимолий Америкада ушбу пасталарни ишлаб чиқариш учун Украина технологиясини қўллашди. Соғлиқ учун фойдали бу ширинликларнинг машҳурлиги нимада? Уларнинг ўзига хослигига-чи, сабаб нима? Бу хусусда SEEDS нашрига мўъжизавий паста ишлаб чиқарувчи LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори Евгения Нечитайло маълум қилди.

Қорағат (черника), чаканда (облепиха), клюква, малина ва бошқа резаворлардан тайёрланган Украина суперфудининг жаҳонда муқобили йўқ. Ҳамма гап ишлаб чиқариш технологиясида – уни Украина олимлари ихтиро қилган бўлиб, HTD-technology деб аталади.

“Жаҳон бозорида шунга ўхшаш маҳсулотлар бўлиши мумкин. Лекин, ишонч билан айта оламанки, айнан Украинанинг ноёб технологияси бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлардек ёки улардан кўра фойдалироқ бошқа бири йўқ. Одатда, жем ва пастила ишлаб чиқарувчилар имкон қадар мева ёки резаворларнинг фойдали элементларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Лекин улар буни уддалай олишмайди, чунки, маҳсулот узоқ вақт давомида сақланиши учун юқори ҳароратда ишлов берилади, музлатилади ёки консервантлар қўшилади, бу эса озуқавий моддалар йўқ бўлиб кетишига олиб келади.  Бизнинг технологияда  юқори ҳароратдан фойдаланилмайди (ҳарорат 70 даражадан ошмайди).

Кавитация (микропуфакчалар ёрдамида суюқ муҳитдаги гидрозарба) усули резавор пасталарига шакар, сув ёки консервантлар қўшмаслик имконини беради. Ноёб техника туфайли данакларни майдалаш мумкин. Айнан данакларда кўплаб қимматли микроэлементлар мавжуд, зеро, табиат улардан янги ўсимлик униб чиқиши учун таркибига қимматли энергияни жойлаган. Резаворлар данаги антиоксидантлар, Омега 3-6-9, Е витамини ва полифенолларга бойдир. Аммо янги узилган резаворлар ёки айтайлик, мураббо истеъмол қилинганда бу фойдали элементлар организмга кирмайди, чунки, биз данакларни юта олмаймиз. Кавитация туфайли данакларнинг «энергиясини чиқариш»га ва уни инсон танасига етказишга муваффақ бўлдик», дейди Евгения Нечитайло.

Резавор пасталари таркиби дори ёки витамин комплекслари билан бир хил. Шунинг учун улар нафақат дўконлар, балки дорихоналарда ҳам сотилади.

“Пасталар таркибида мавжуд бундай миқдордаги озуқа моддаларни истеъмол қилиш синтетик витаминларнинг сифатли муқобилидир. Бу функционал овқатланишнинг бир қисми – яъни, табиий, таблетка ёки капсулалардан ҳоли маҳсулотни истеъмол қилиш демакдир. Функционал овқатланиш билан боғлиқ узоқ муддатли амалиётдан сўнг шифобахш, терапевтик таъсир кузатилади. Шундай қилиб, резавор пасталари шунчаки мазали маҳсулот эмас, улар баъзан дори-дармонлардан ҳам афзал соғлом таомдир (масалан, кўриш қобилиятини яхшиловчи ва қон босимини барқарорлаштирувчи қорағат (черника) пастасининг фойдали жиҳатлари ҳақида сўз бормоқда)», дейди LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори.

Кузги шамоллаш ва пандемия даврида маҳсулот жуда долзарб аҳамиятга эга.

“Пасталар иммунитет тизими учун кучли рағбат, шу боис, уларнинг рационимиздан жой олиши бугунги шароитда ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

Агар киши иммуномодуляторлар истеъмол қилса, унинг организмида жуда кўп миқдорда лейкоцитлар пайдо бўлади. Мунтазам равишда паста истеъмол қилинганда эса организм янада мажмуавий ва мақсадли реакция билдиради», дейди Евгения.

Компания ташкил бўлганидан буён, яъни 8 йил давомида маҳсулот ассортиментини етарлича кенгайтирди. Энди у ерда ҳар хил турдаги резаворлардан ширинликлар тайёрлаш билан бирга, асал қўшилган пасталар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

“Менинг севимли пасталаримдан бири –  қорағатлиси. Уни бренднинг амбасадори деб аташ мумкин, чунки, қорағат (черника) савдо флагманидир. Айнан шу маҳсулот бўйича биз энг кўп тадқиқотларни ўтказганмиз. Масалан, паста истеъмол қилишнинг кўриш қобилиятига таъсири Украина МТФАнинг В.И. Филатов номидаги Кўз касалликлари ва тўқималарини даволаш институтида ўрганилди. Бошқа фойдали резаворлардан тайёрланган пасталар ҳам машҳур. Масалан, чаканда (облепиха) C, Е витаминлари, токоферолларнинг юқори концентрациясини жамлаган. Брусника ва клюква бебаҳо табиий антибиотиклардир ва улар қон босимини пасайтиришга ёрдам беради”, дейди компания вакили.

“Яқинда янги маҳсулотлар – асал қўшилган резавор пасталари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйдик. Улар ҳам оммалашиб кетди. Биз органик пасталарга 10% асал қўшишимиз мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори ҳароратдан фойдаланилмайди, шунинг учун асал барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. У маҳсулотга янада  ширин таъм ва янги хусусиятлар беради”, дейди LiQberry компаниясининг маркетинг бўйича директори.

Евгения Нечитайлонинг сўзларига кўра, украиналиклар орасида рационал овқатланиш ва соғлом маҳсулотлар, хусусан, резавор пасталарига қизиқиш ортиб бормоқда.

“Компания бозорда 8 йилдан бери фаолият юритади. Шу вақт ичида соғлом овқатланишга бўлган қизиқиш ортиб, бизнинг маҳсулотларга талаб даражаси ўсди. Савдо ҳажми ҳозирги пайтда йилига + 15% га ўсиб бормоқда. Карантиндан аввал биз Япония ва Европа бозорига маҳсулот экспорт қилишга эътибор қаратган эдик, аммо ҳозир бу бироз қийин, шу боис, кўпроқ ички бозор билан чекланяпмиз. Биз пасталарни супермаркетлар тармоғи орқали сотамиз. Маҳсулотларимиз суперфуд пештахталари ёки соғлом озиқ-овқат бўлимларига жойлаштирилади. Шунингдек, улар дорихоналарда, ихтисослаштирилган органик озиқ-овқат дўконларида сотилади. Бундан ташқари,  маҳсулотларимизни ўз савдо майдончаларимиз ва Интернет орқали ҳам сотамиз», дейди компания вакили.

Ҳозир резавор пасталарини ишлаб чиқарувчи завод  нафақат Украинада, балки Канадада ҳам мавжуд.

“Бизнинг кавитация усулида ишлашимиз канадаликларда қизиқиш уйғотди. Бу мамлакатда қорағат (черника) пастаси  ишлаб чиқариладиган завод очдик. Маҳсулот Монреалдаги органик маҳсулотлар танловида иккинчи ўринга сазовор бўлди. Аммо биз Украинада ишлаб чиқараётган пастанинг сифати юқорироқ, чунки, Канадада саноат мақсадларида етиштирилган резаворлар ишлатилади. Биз эса кўпроқ фойдали элементларни жамлаган ёввойи ҳолда ўсувчи қорағатни қайта ишлаймиз”, дейди Евгения Нечитайло.

Сообщение Суперфуд – Украинада ноёб технология асосида резавор пасталари ишлаб чиқарилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/superfud-ukrainada-noyob-tekhnologiya-asosida-rezavor-pastalari-ishlab-chiqarilmoqda/feed/ 0
Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-superfud-ukrainalik-fermerlar-minglab-tonna-marzhondarakht-mevasini-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-superfud-ukrainalik-fermerlar-minglab-tonna-marzhondarakht-mevasini-eksport-qilmoqda/#respond Tue, 21 Sep 2021 20:13:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87045 Коронавирус пандемияси халқаро бозорда маржондарахт мевасига бўлган талабни оширди. Чунки, бу маҳсулот С витаминига бойдир. Украина фермер хўжаликлари ушбу трендга жавобан, ўтган йили минглаб тонна резавор экспорт қилишди. SEEDS маълумотларига кўра, ҳозирги кунда маржондарахт мевасига қизиқиш тобора ортиб боряпти ва унинг нархи ошяпти, шунинг учун баъзи фермер хўжаликлари ушбу маҳсулотни...

Сообщение Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Коронавирус пандемияси халқаро бозорда маржондарахт мевасига бўлган талабни оширди. Чунки, бу маҳсулот С витаминига бойдир. Украина фермер хўжаликлари ушбу трендга жавобан, ўтган йили минглаб тонна резавор экспорт қилишди. SEEDS маълумотларига кўра, ҳозирги кунда маржондарахт мевасига қизиқиш тобора ортиб боряпти ва унинг нархи ошяпти, шунинг учун баъзи фермер хўжаликлари ушбу маҳсулотни плантацияларда етиштириш ва резавор меваларни қайта ишлашни режалаштирмоқда.

«Украинада маржондарахт меваси, асосан, ёввойи ўсимлик ҳисобланади. Фермер хўжаликларининг аксарияти ушбу резаворни экспортга йиғиб, уни аҳолидан сотиб олмоқда. Бироқ, агар маҳсулот нархи юқорилигича қолса, ҳосилни саноат йўли билан етиштириш анча истиқболли кўринади», дейди спорт карьерасини тугатиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишга қарор қилган фри-файт бўйича жаҳон чемпиони Роман Потапов. Тадбиркор кетма-кет иккинчи йил Черниговщина вилоятида маржондарахт мевасини сотиб олди. Энди у ушбу резаворни қайта ишлаш заводини қуриш учун сармоядорлар қидирмоқда.

“Украинада қишлоқ хўжалиги техникаси кириши қийин бўлган жарликлар, ён-бағирлар, ерлар кўп. Ушбу участкалар маржондарахт мевасини етиштириш учун жуда мос келади”, дейди Роман Потапов.

Ўтган йили Украинадан маржондарахт меваси экспортининг умумий ҳажми 7,5 минг тоннани ташкил этди. Асосий импортёрлар – Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатларидир. Хорижга резаворни музлатилган ҳолатда сотишади. Маржондарахт меваси новдалари билан ҳам, мева ҳолида ҳам экспорт қилинади.

Ушбу турдаги резавор дори-дармон, бўёқлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланади. Ундан жем тайёрланади ва ушбу мевани ҳатто қорағат таъмли йогуртларга ҳам қўшишади. Шарбати эса Европада суперфуд ҳисобланади.

Сообщение Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-superfud-ukrainalik-fermerlar-minglab-tonna-marzhondarakht-mevasini-eksport-qilmoqda/feed/ 0
Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:41:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84235 Нью-Йорклик Жозеф Мальяно Kickstarterда маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. Илк ҳафтада 257% молиялаштирилди ва бу унга 27 минг доллар олиб келди. Aмерикалик ошпаз суперфуд – ўсимликлардан блинчик ва вафли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сармоя йиғмоқда. Маҳсулот таркибида шакар, сут, соя ҳамда ГМО бўлмайди, шунингдек анъанавий вафли таркибида мавжуд сунъий ингредиентлар...

Сообщение Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>

Нью-Йорклик Жозеф Мальяно Kickstarterда маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. Илк ҳафтада 257% молиялаштирилди ва бу унга 27 минг доллар олиб келди.

Aмерикалик ошпаз суперфуд – ўсимликлардан блинчик ва вафли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сармоя йиғмоқда.

Маҳсулот таркибида шакар, сут, соя ҳамда ГМО бўлмайди, шунингдек анъанавий вафли таркибида мавжуд сунъий ингредиентлар ҳам бўлмайди. Шунга қарамай, у жуда мазали бўлиши аниқ. Бу хусусда батафсил NewFood хабарида ёзилди.

Жозеф мева-сабзавотларга асосланган муқобил маҳсулот яратди, у соғлиққа фойдали бўлиши билан бирга, экологияга ҳам зарар етказмайди.

Вафли тайёрлашда лавлаги, банан, олма кукуни, ширин картошка (батата) ва ҳатто гулкарам ҳамда цуккини кукуни асос вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, арпа клетчаткаси ҳам ишлатилади.

Шунингдек ўқинг: Aнанасдан кроссовкалар – мода брендлари пойабзал ва либос тикишда худди ушбу мевадан фойдаланмоқда (видео)

«Бизнинг аралашмаларимиз маҳаллий ингредиентлардан тайёрланади. Металл қадоқнинг 40 фоизи қайта ишланган хом ашё ҳиссасига тўғри келади ва уни иккинчи бор қайта ишлаш мумкин”, дейди Kickstarter кампаниясининг ғоя муаллифи.

У вафли тайёрлаш учун кукунларни шунчаки сув билан аралаштиришни маслаҳат беради.

Жозеф дугонаси Жен билан сайёрага зарар етказмайдиган озиқ-овқат компаниясини очишга қарор қилган. Шунинг учун улар ўсимлик асосида тайёрланадиган таомда тўхталишди.

Женнинг тажрибаси маҳсулот ишлаб чиқариш, барқарор таъминот занжирларини яратиш ва етказиб бериш операцияларини ташкил этишда асқотади. Зеро, у қиз озиқ-овқат компанияларини тузишда тажрибага эга бўлган профессионал ошпаздир.

Жозеф эса маҳоратли бош-ошпаз ва у озиқ-овқат компанияларини ташкиллаштириш тизимида тажрибаси бор.

Сообщение Ўсимлик порошогидан вафли – Aмерика ошпазидан суперфуд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/osimlik-poroshogidan-vafli-amerika-oshpazidan-superfud/feed/ 0
Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/#respond Wed, 31 Mar 2021 14:23:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76185 Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини  кўпайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, анор  етиштиришни  фақат боғбонларгина эмас, балки амалдорлар ҳам истиқболли деб ўйлаётган кўринади. Анор етиштиришга қизиқиш ортиб бормоқда, айниқса режаларда! Ўтган йилнинг сентябрь ойида EastFruit Фарғона  вилоятидаги  анорзорларнинг умумий  майдонини 20 минг гектарга етказиш  режалари ҳақида ёзган эди....

Сообщение Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фермерлари анор плантацияларини  кўпайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Шу билан бирга, анор  етиштиришни  фақат боғбонларгина эмас, балки амалдорлар ҳам истиқболли деб ўйлаётган кўринади.

Анор етиштиришга қизиқиш ортиб бормоқда, айниқса режаларда!

Ўтган йилнинг сентябрь ойида EastFruit Фарғона  вилоятидаги  анорзорларнинг умумий  майдонини 20 минг гектарга етказиш  режалари ҳақида ёзган эди. Бу анорзорлардан  йилига 200 минг тоннадан ортиқ мева йиғиб-териб олинади. Орадан икки ой ўтгач, Қишлоқ хўжалиги  вазирлиги  Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ҳам  анор  плантациялари яна 2 минг гектарга  оширилишини  маълум қилди.

Анорга иштаҳа янада кўпроқ очилмоқда. Мана, ўтган  ҳафтада республиканинг энг жанубий ҳудудида ушбу мева яна ҳам кенг кўламда етиштирилиши маълум бўлди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурхондарё вилоятида анор етиштиришни ошириш ва йиллик ҳосил ҳажмини яқин истиқболда 300 минг тоннага етказиш кўзланмоқда. Аммо «яқин истиқбол»нинг моҳиятини айтиш анча  қийин.

Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари, шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги мавжуд плантациялар режалари ҳисобга олинса, яқин 5-10 йил мобайнида  республикада анор етиштиришнинг йиллик ҳажми камида 600 минг тоннага етиши мумкин.

Режаларнинг амалга ошиш эҳтимоли қандай?

Тўғри, буларнинг бари  ҳозирча фақат улуғвор режалар, уларнинг амалга ошишига кўплаб омиллар халақит бериши мумкин.

Энг аввало, анор етиштириш учун  етарлича қулай бўлмаган Ўзбекистон иқлим шароити. Ҳатто мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам  анор қишки даврда баъзан яхлаб қолади. Шунинг учун унинг буталари қишда, кўпинча, ўраб қўйилади. Бу эса ҳатто 1 гектарлик  майдондаги  анорни  етиштиришда ҳам  жуда кўп меҳнат   талаб қиладиган  жараён ҳисобланади.  Агар ўнлаб ва юз минглаб гектар ерда боғ яратиш режалари  амалга оширилса, унда бу майдонларни қишки совуқлардан қандай ҳимоялаш мумкинлигини тасаввур қилишнинг ўзи бўлмайди.

Иккинчи омил – бизнесни ривожлантиришни режалаштиришга киритиладиган ҳосилдорликнинг юқори кўрсаткичлари. Аниқ воқелик, одатда, режаларга нисбатан камроқ оптимистик бўлиб чиқади.

Ниҳоят учинчи омил – бу навлар таркиби. Ҳа, жаҳонда анор бозори ўсиб бормоқда, бироқ, унга юқори сифатли ва маълум навлардаги мевалар керак, айни вақтда Ўзбекистонда   маҳаллий навларга урғу берилмоқда.

Агар анор етиштириш  жуда тез суръатлар билан ўсадиган, мазкур жараёнда бундан кейин ҳам анъанавий маҳаллий навлардан  фойдаланиладиган бўлса, эҳтимол, Ўзбекистон уни қайта ишлаш саноати тўғрисида ўйлагани маъқулдир. Зеро, анор нафақат янги мева бозори учун, балки озиқ-овқат ва косметика, ҳатто дори-дармон сифатида ҳам қайта ишлаш бозорига ўта керакли  мевадир. Бу хусусда биз қуйида сўз юритамиз.

Ўзбекистон  ҳозирча янги анор халқаро бозорининг йирик иштирокчиси  эмаслигини  қайд этиш жоиз. Шунинг учун у  агар  маҳсулотни янги мева кўринишида сотадиган бўлса,  шубҳасиз, экспорт билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келади. Мамлакат  йилига ўртача 10 мингдан 15 минг тоннагача янги анор экспорт қилади, уларнинг деярли ҳаммаси собиқ СССР мамлакатларига кетади. Шу ўринда Ўзбекистондан Жанубий Корея ва БАА бозорига анор етказиб бериш ҳажми ўсиб бораётгани муайян умид уйғотаётганини ҳам  таъкидлаш лозим.

Жаҳон бозори: анор – янги авокадо!

Шундай қилиб, Ўзбекистон жаҳонда анор  етиштирувчи етакчилардан бири ва Марказий Осиё минтақасининг энг йирик мамлакати бўлишга  интилмоқда. Бу эса осон эмас.

Жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари айланмаси умумий ҳажмида анорнинг улуши  унча катта эмаслигига қарамай, истеъмол  даражаси жадал ўсиб бормоқда. Жаҳон бўйича анор импортининг умумий  ҳажми 2014 йилдан 2018 йилгача 24% ўсди. Шу билан бирга, кўплаб  экспертлар жаҳон анор бозори деярли авокадо бозори каби юқори суръатларда ўсишини кутишмоқда. Айниқса, коронавирус пандемияси фонида антиоксидантларга бой анор иммунитетни ошириши сабаб, қолаверса, «суперфуд» хусусиятларга эга мева-сабзавотларни топиш ҳақида кўп ўйлаётган Ер юзи аҳолисининг диққат марказида турибди.

Косметика ва фармацевтикада ҳам қўлланадими?

Анор  саломатлик учун жуда фойдали ҳисобланадиган икки ноёб таркибга эга. Пуникалагин (Punicalagin) – анор илдизи ва пўстидаги кучли антиоксидант бўлиб, у қизил шароб ёки кўк чойга нисбатан қарийб 3 баравар юқори антиоксидант фаолликка эга. Анор дони ёғидан олинадиган пуничид кислотаси (PunicidAcids) эса биологик самарадор воситадир. Фойдали хусусиятлари сабаб, анор жаҳон бозорида доим юқори талабгир, кўпгина мамлакатлардаги анорзор майдонлар ўсиб бораётганига қарамай, ушбу меванинг жаҳон бўйича нархлари ўсиш тенденциясини сақлаб келмоқда.

Ҳиндистон тижорат ва саноат вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва ишлов берилган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича махсус муассасаси тадқиқотларига кўра, анор ҳамда унинг донининг жаҳон бозоридаги умумий ҳажми 2018 йили $8,2 млрд миқдорида баҳоланган, 2026 йилга келиб $23,14 млрд.га ўсиши, яъни, қарийб 3 баравар(!) кўп бўлиши прогноз қилинмоқда. Бундай прогноз негизидаги асосий омил  анор хом ашёсидан тайёрланадиган маҳсулотларга талаб ўсиб бораётганидир. Масалан,  анор  меваси  экстракти (pomegranatepowder), шарбати ва ундан тайёрланадиган турли ичимликларни олайлик. Улар дармондори хусусияти билан ном қозонган. Бундан ташқари, анордан нафақат озиқ-овқат, балки косметика саноатида  ҳам  фойдаланилади ва  бу йўналишда ҳам талаб тобора кўпроқ ўсмоқда. Анор ҳатто фармацевтикада ҳам қўлланади.

Ушбу маҳсулотни қайта ишлаш бозорининг энг йирик сегменти мева экстракти (pomegranatepowder) кўринишидаги истеъмол ҳисобланади. Яқин 5 йил ичида бу сегментнинг ўсиш суръати 4,8%  даражасида прогноз қилинмоқда. Бозор улуши бўйича иккинчи ўринни анор шарбати, сироп ва қайлалар тайёрлашда ишлатиладиган концентратлар эгаллайди. Бундан ташқари, анор шарбати ва ундан тайёрланадиган косметика воситалари (дон экстрактлари, уруғ, пўстлоқ ва ҳоказо) истеъмоли ҳам  кенг  оммалашмоқда.

Энг йирик импортчилар ва истеъмолчилар

Жаҳонда  анорнинг энг йирик  истеъмолчиси – Осиё-Тинч океани минтақаси(ОТМ) ҳисобланади. Жаҳон миқёсидаги анор истеъмоли ҳажмининг ярмига яқини(45-50%) унинг ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларни Европа  (20%), Шимолий Америка (15%), Яқин Шарқ ва Африка (10%)  ҳамда Лотин  Америкаси (5%) эгаллайди.

Энг йирик  истеъмолчи, яъни Осиё-Тинч океани минтақасида Ҳиндистон, Эрон ва Хитой каби етакчи  анор етиштирувчи мамлакатлар ҳам жойлашган.  Бу ўринда дастлабки икки  мамлакат  ушбу  маҳсулотнинг  ҳақиқий экспортчиси, Хитойда эса анорга бўлган талаб ички ишлаб чиқариш ҳажмидан  анча ортиқ, шунинг учун у йирик импортчи ҳисобланади.

Жаҳон анор  истеъмоли  тузилмасида  барча меванинг  65%га яқини озиқ-овқат саноатига, (ҳўл мева, шарбат, сироп, қайла, мураббо ва ҳоказо кўринишида), тахминан 20%и косметика воситалари ва 15%и фармацевтика соҳасига тўғри келади.

Жаҳонда анорнинг анорнинг энг йирик импортчиси Хитой ҳисобланади. 2018 йили бу мамлакат 857,5 млн. долларлик анор импорт қилган. Агар Гонконг билан бирга қўшиб ҳисоблайдиган бўлинса, унда бу кўрсаткич 1 млрд. АҚШ долларидан  бироз кўпроқни ташкил этади.

Анор  етиштирувчилар ва экспортчилар

Ҳиндистон – жаҳоннинг энг йирик анор  етиштирувчи  мамлакати.  Бу мамлакат анор етиштиришни  йилига 20-25% оширмоқда. Ҳиндистонда  етиштириладиган энг машҳур  анор нави  – Бхагва (Bhagwa) бўлиб, таъми жуда ширин ва сифати юқори.  Мамлакатда  анорнинг  пишиб етилган  даври  йилига 11 ойга чўзилади, бу эса Ҳиндистоннинг бошқа етакчи ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларга нисбатан устунлигини таъминлайди. Ҳиндистондан янги  анор экспорти  географияси жаҳоннинг 35 га яқин  мамлакатларини қамраб олади улар орасида энг йириги Бирлашган Араб Амирликлари (Ҳиндистон экспорти умумий ҳажмининг 32%и), Нидерландия (11%и) Саудия Арабистони, Уммон, Непал ва Қатар ҳисобланади.

Хитой ва Гонконг энг йирик анор импортчилари бўлишига қарамай, мазкур ҳудудлар Ҳиндистондан етказиладиган умумий маҳсулот ҳажмида арзимас улушга эга. Бунга сабаб, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий  ихтилофлар эканини тахмин қилиш  мумкин.  Табиийки, айни вазият Ўзбекистонга катта устунлик беради, негаки,  жаҳоннинг бошқа  етакчи  анор  етиштирувчи мамлакатлари Хитойдан Ўзбекистонга нисбатан  олисда  жойлашган.

Шу билан бирга, Хитой   йирик анор  етиштирувчи  мамлакат  эканини,  Хитойда  ҳосил  йиғим-терими июлдан ноябргача давом  этишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Ўзбекистонда эса анор сентябрь-ноябрь ойларида териб олинади. Яъни Ўзбекистон ва Хитойнинг йиғим-терим мавсуми бир-бирига яқин ва бу ўзбек анорига Хитой бозорининг қизиқишини пасайтиради. Ўзбекистондан Хитой бозорига анор экспорти истиқболларини ошириш учун маҳсулот етказиб бериш мавсумини кенгайтириш, анорни узоқ муддат сақлаш  технологияларини яхшилаш зарур.

Жаҳондаги бошқа йирик анор ишлаб чиқарувчилар – Туркия, Эрон, Тунис, Перу, Исроил ва Озарбайжондир. Бу мамлакатлар географик жойлашуви нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг  Европа мамлакатлари ва Россия бозоридаги рақобатчилари ҳисобланади. Бундан ташқари, улар Ўзбекистон билан бир вақтда анор ҳосилини йиғиб олади.

Дарвоқе, Россия сархил анорнинг асосий ҳажмини Туркиядан сотиб олади. Йирик анор етказиб берувчилар қаторида, шунингдек, Эрон, Озарбайжон, Миср ва Перу ҳам бор.  Охирги йилларда Россияга анор етказиб беришни фаол ривожлантираётган мамлакатлар қаторига Ўзбекистон, ҳатто Грузия ҳам қўшилди.

Ўзбекистонда анор етиштириш кўламини ошириш тенденцияси, шубҳасиз, жуда қизиқарли.  Бу бизнеснинг истиқболлари эса  ишлаб чиқарувчилар томонидан чуқур ўйлаб қабул қилинган қарорлар ва мева етиштириш ҳамда маҳсулотни қайта ишлаш  даражасига боғлиқ.

Ушбу материалда  Ҳиндистон тижорат ва саноат вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича давлат муассасасининг жаҳон анор бозори бўйича тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилди.

Сообщение Анор – Ўзбекистон мева секторининг янги стратегик йўналиши: режалар қандай амалга ошади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/anor-ozbekiston-meva-sektorining-yangi-strategik-yonalishi-rezhalar-qanday-amalga-oshadi/feed/ 0