статистика • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 25 Feb 2022 16:56:25 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png статистика • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/#respond Sat, 26 Feb 2022 06:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100676 2022 йилда Андижон вилоятида 2,3 минг гектар янги узумзорлар ва 845 гектар интенсив боғлар ташкил этилади, дея хабар бермоқда EastFruit  мутахассислари вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. Шунингдек, Андижон вилоятининг уч тумани (Асака, Булоқбоши ва Жалолқудуқ)да узумчилик кластерлари ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, кластерлар ролини кучайтириш 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида...

Сообщение 2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилда Андижон вилоятида 2,3 минг гектар янги узумзорлар ва 845 гектар интенсив боғлар ташкил этилади, дея хабар бермоқда EastFruit  мутахассислари вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Шунингдек, Андижон вилоятининг уч тумани (Асака, Булоқбоши ва Жалолқудуқ)да узумчилик кластерлари ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, кластерлар ролини кучайтириш 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида эълон қилинган мамлакат мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш бўйича янги тизимнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг: Покистон 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга картошка етказиб берувчи энг йирик экспортёр-мамлакатга айланди

Айни пайтда Андижон вилоятида узумзорлар ва боғ плантацияларининг умумий майдони 18,7 минг гектарни, боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг умумий сони 2 минг 617 тани ташкил этмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Янги узумзорлар ва боғ плантацияларини барпо этиш режалари ҳисобга олинадиган бўлса, 2022 йил охирига қадар уларнинг умумий майдони 21,8 минг гектарга, яъни, бир йилда деярли 17% га ортади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон вилоятида 2021 йили 683 минг тонна мева, 93 минг тонна узум етиштирилган. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бошқа вилоятлар билан таққосланганда, Андижон вилояти мева етиштиришда энг катта улушга эга – республикада етиштирилган мева ва резаворлар умумий ҳажмининг 23 фоизи ушбу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент вилоятида иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган 3,1 минг гектар боғ плантациялари ва 4,2 минг гектар токзорлар тўлиқ янгиланади, яъни, ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этилади. Бундан ташқари, EastFruit яқинда ёзганидек, 2022 йили Тошкент вилоятида янги ўзлаштирилган ва лалми ерларда 1,9 минг гектар интенсив боғлар ва 2,5 минг гектар токзорлар барпо этилади.

Сообщение 2022 йили Андижон вилоятида 3 минг гектардан ортиқ янги узумзор ва интенсив боғлар барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-andizhon-viloyatida-3-ming-gektardan-ortiq-yangi-uzumzor-va-intensiv-boqlar-barpo-etiladi/feed/ 0
Тожикистонда картошка ва сабзавот етиштириш ўсган, бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-kartoshka-va-sabzavot-etishtirish-osgan-biroq-narkhlar-otgan-yilga-nisbatan-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-kartoshka-va-sabzavot-etishtirish-osgan-biroq-narkhlar-otgan-yilga-nisbatan-qimmatroq/#respond Sat, 13 Nov 2021 06:30:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91887 Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда сабзавот ва картошка етиштириш даражаси ортган. Бироқ, уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. EastFruit сабабларни аниқлашга ҳаракат қилди. Шундай қилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Тожикистонда 144 минг тонна картошка ва 100 минг тоннадан ортиқ сабзавот ҳосили йиғиб олинган. Афсуски, сабзавотларнинг...

Сообщение Тожикистонда картошка ва сабзавот етиштириш ўсган, бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда сабзавот ва картошка етиштириш даражаси ортган. Бироқ, уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. EastFruit сабабларни аниқлашга ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил Тожикистонда 144 минг тонна картошка ва 100 минг тоннадан ортиқ сабзавот ҳосили йиғиб олинган. Афсуски, сабзавотларнинг айрим турларини етиштириш қанча ўсганлиги бўйича алоҳида маълумотлар йўқ. Мавжуд маълумотларга эса картошка ҳам, сабзи ҳам, карам ҳам, ҳатто помидор ва бодринг ҳам киритилган.

Келинг, сабзавот етиштириш даражаси ўсиши ҳақида бозор қандай фикрда эканини кўриб чиқамиз.

Картошка

Айни пайтда Тожикистонда картошка нархи сўнгги йиллардаги ушбу давр учун рекорд даражада ва у ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда картошкани улгуржи нархи бир килограмм учун 4,2 сомоний (0,37 доллар)ни ташкил қилади, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан роппа-роса бир ярим баравар ва 2019 йилга нисбатан 2,2 баробар қимматроқдир.

Тожикистонда картошка етиштириш даражаси ортган экан, нарх бунчалик тез кўтарилишининг сабаби нимада? Яқинда нархлар рекорд даражада юқори бўлган Ўзбекистондан Тожикистон картошкасига талаб ортгани ҳақида хабарлар келди. Шу боис, нархлар ошишига қисман экспорт ҳажми ўсиши ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, айниқса, бу ҳафта Ўзбекистонда картошка нархи пасайди, Тожикистонда эса аксинча, яна кўтарилди. Бироқ, нархлар анча вақтдан бери баланд, шунинг учун картошка етиштириш ўсишининг расмий ҳисоб-китоблари бироз ошириб юборилган бўлиши мумкин.

Пиёз

Тожикистонда пиёз нархи 2021 йилнинг 11 ноябрь ҳолатига кўра, улгуржи савдода 1,6 сомоний бўлиб, 2020 йилнинг худди шу санасидаги даражададир. Бироқ, нархларнинг бу даражаси 2018-2019 йиллардаги пиёз нархидан бир ярим баравар юқори.

Ҳозирча Тожикистондан пиёз экспорти ҳажми ошгани ҳақида маълумот олинмаган. Тожикистон пиёзининг нархи ҳозир Ўзбекистондаги билан бир хил даражада ва бироз ўсиш тенденциясига эга. Ўзбекистон Украинага пиёз етказиб беряпти, лекин Тожикистон буни ҳозирча амалга ошира олмайди, чунки, Тожикистондан логистика қимматроқ. Шунга кўра, пиёз етиштириш ҳеч бўлмаганда 2020 йилга нисбатан камаймаган бўлиши мумкин.

Сабзи

Тожикистонда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан 30 фоиз қимматроқ, бироқ 2018 йилда у ҳозиргидан ҳам қимматроқ бўлган. Бироқ, агар сабзавот етиштириш даражаси ошган бўлса, ички талаб ёки экспорт ўсиши бўлмаса, нархлар пастлаши керак эди.

Аммо, Тожикистонда нархлар Ўзбекистонникидан анча паст – фарқ икки баравардан ортиқ. Бундан ташқари, айни дамда Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам сабзи нархининг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.  Россия ва Беларусда эса нархлар юқори ва уларнинг ўсиш истиқболлари мавжуд. Шундай экан, бу давлатлар Марказий Осиё сабзисининг импортёрига айланиши мумкин.

Сообщение Тожикистонда картошка ва сабзавот етиштириш ўсган, бироқ нархлар ўтган йилга нисбатан қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-kartoshka-va-sabzavot-etishtirish-osgan-biroq-narkhlar-otgan-yilga-nisbatan-qimmatroq/feed/ 0
Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilning-otgan-7-oyida-rekord-darazhada-kartoshka-import-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilning-otgan-7-oyida-rekord-darazhada-kartoshka-import-qildi/#respond Sat, 11 Sep 2021 09:24:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86238 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари қайд этишича, бу ўтган 20 йил мобайнидаги энг юқори кўрсаткичдир. Экспертларнинг фикрича, картошка импорти ҳажми ошиши ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлади. Январь-июль ойларида картошка импорти бўйича аввалги рекорд ўтган 2020 йили қайд...

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари қайд этишича, бу ўтган 20 йил мобайнидаги энг юқори кўрсаткичдир. Экспертларнинг фикрича, картошка импорти ҳажми ошиши ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлади.

Январь-июль ойларида картошка импорти бўйича аввалги рекорд ўтган 2020 йили қайд этилган эди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг жастлабки 7 ойида картошка импорти жисмоний жиҳатдан ўтган йилги кўрсаткичдан 79,1 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган.

Изоҳ: 2019 йилги маълумотлар – EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китоблари кўра, 2020-2021 йилги маълумотлар – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга картошка импортининг деярли бутун ҳажми (99,7%) олти мамлакатдан етказиб берилди:

Эрон – 119 минг тонна (умумий импорт ҳажмининг 38,5%и);

Қозоғистон – 85,0 минг тонна (27,4%);

Покистон – 75,5 минг тонна (24,4%);

Қирғизистон – 16,8 минг тонна (5,4%);

Нидерландия – 8,1 минг тонна (2,6%);

Россия – 4,2 минг тонна (1,4%);

Бошқа мамлакатлардан – 1 минг тонна (0,3%).

Ўзбекистондан картошка экспорти деярли йўқ. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь ойи бошидан 2021 йилнинг июль ойи охирига қадар, яъни, бир ярим йилдан кўпроқ вақт ичида картошка экспортининг умумий ҳажми атиги 2,9 минг тоннани ташкил этган.

EastFruitнинг «Ўзбекистонда картошка нархларининг кўтарилишига нима сабаб бўлди ва келажакда уни пасайтириш мумкинми?» сарлавҳали таҳлилий материалида кўрсатилганидек, сўнгги бир неча йил ичида импортнинг ўсиши ички бозордаги нарх барқарорлигини таъминловчи омиллардан бири бўлди.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 1,5 миллион тоннадан зиёд картошка етиштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўп. Мазкур ҳолат 2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт ҳажми 310 минг тоннагача ошиши билан бирга, ушбу маҳсулотга жорий нархлар ўтган йилнинг сентябридаги даражада эканлигини, нархлар барқарорлигини  изоҳлайди. 2021 йилнинг 9 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти бозорларида картошканинг ўртача улгуржи нархи 3000 сўм/кг ($0,28) бўлди. 2020 йилнинг худди шу санасида картошканинг ўртача улгуржи нархи худди шундай бўлган – 3000 сўм/кг ($0,29).

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilning-otgan-7-oyida-rekord-darazhada-kartoshka-import-qildi/feed/ 0
Грузия фундукларининг экспорт мавсуми одатдагидан сустроқ бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-funduklarining-eksport-mavsumi-odatdagidan-sustroq-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-funduklarining-eksport-mavsumi-odatdagidan-sustroq-boshlandi/#respond Thu, 09 Sep 2021 17:13:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86213 Ўтган йили Грузияда фундук етиштиришдаги муваффақиятлардан сўнг жорий мавсум бироз секинроқ бошланди. Хусусан, 2021/2022 йилги мавсум бошида грузин фундуки экспорти ҳажмларининг пасайиши ҳосил йиғиштириб олишни кечиктирган ёғингарчиликлар билан боғлиқ. Айни дамда, пўчоқли фундук экспортида юқори ҳажмлар кузатилмоқда – август ойида ташқи бозорларга ушбу маҳсулотнинг 781 тоннаси етказиб берилган бўлиб, бу...

Сообщение Грузия фундукларининг экспорт мавсуми одатдагидан сустроқ бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган йили Грузияда фундук етиштиришдаги муваффақиятлардан сўнг жорий мавсум бироз секинроқ бошланди. Хусусан, 2021/2022 йилги мавсум бошида грузин фундуки экспорти ҳажмларининг пасайиши ҳосил йиғиштириб олишни кечиктирган ёғингарчиликлар билан боғлиқ.

Айни дамда, пўчоқли фундук экспортида юқори ҳажмлар кузатилмоқда – август ойида ташқи бозорларга ушбу маҳсулотнинг 781 тоннаси етказиб берилган бўлиб, бу 2014–2020 йиллар давридаги ўртача ҳажмдан 10 баравар кўп демакдир. Фундук етиштирувчилар Италия экспортёрлари томонидан кучли қизиқиш билдирилаётганини қайд этдилар.

Бу йил август ойида Грузия 1085 тонна фундук мағзини экспорт қилган. Бу эса ўтган йил шу даврдагидан 16 фоиз кам. EastFruit прогноз қилганидек, нархлар 2020 йил августдаги $6140 дан 2021 йил августда $5780га пасайди.

Ҳам тозаланган, ҳам пўстлоқли фундук экспортидан жами тушум $8,1 млнни нашкил қилди. Бу ўтган йил августдаги кўрсаткичдан 1 фоизга кам холос.

Сообщение Грузия фундукларининг экспорт мавсуми одатдагидан сустроқ бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-funduklarining-eksport-mavsumi-odatdagidan-sustroq-boshlandi/feed/ 0