Шарқий Европа мева • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 12 Jun 2021 11:23:25 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Шарқий Европа мева • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/#respond Sat, 12 Jun 2021 11:21:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78768 “Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади...

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади ва уларнинг экспорт улуши ҳар доим мевалардан кам бўлади», – дейди БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий платформаси раҳбари Катерина Зверева Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

Жаҳон сабзавот савдосининг умумий манзарасида помидор, қалампир, шунингдек музлатилган сабзавотлар ва картошка мутлақ етакчилардир. Мисол учун, помидорнинг улуши 15%, қалампир – 11%, деб қайд этди Катерина.

«Умуман олганда, сабзавотлар борасида маълум бир қизиқ тенденцияни кузатиш мумкин – ўсиш асосан муайян сабзавотларнинг жаҳон бозоридаги нархи ошиши билан боғлиқ. Ҳажмларда эса ўсиш унчалик сезиларли эмас. Сўнгги 5 йил ичида пул қийматида олсак, дунёда музлатилган сабзавотлар ва картошка экспорти энг кўп ўсди. Музлатилган сабзавотлар HoReCa сегменти учун қулай. Қалампир ва помидор ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, тонналарда ҳисоблаганда помидор савдосининг глобал ҳажми пасаймоқда. Эътибор беринг, помидор экспортининг пул ифодасидаги ўсиши ишлаб чиқарувчиларнинг мазали, хушбўй ва истеъмолчи кўпроқ тўлашга тайёр бўлган, қиммат навларига ўтаётгани билан боғлиқ», – дейди Катерина Зверева.

Янги картошка савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Катерина Зверева ишлаб чиқарувчилар сифат ва технологияларга сармоя киритаётганига эътибор қаратди. Дарҳақиқат, муайян калибрдаги, турли мақсадлар учун ва ҳаттоки ҳар хил таъмга эга бўлган картошкаларнинг урфга кириши меъдага теккан картошкага янги «нафас» берди.

Баргли ва бошли салатларининг савдосини солиштириш ҳам қизиқиш уйғотади. Баргли салатлар кўпроқ фойдалидир, шунинг учун уларнинг жаҳон бозорида сотилиши ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, карам салатларининг савдоси пасаймоқда, чунки уларнинг фойдали хусусиятларига баргли кўкатлардан пастроқдир.

Сарсабил савдо ҳажмларида ўсиш кузатилмоқда, аммо нархлар пасайди, шу жиҳатдан пул ифодасида унинг ўсиши жудаям сезилмайди. Сарсабил савдоси 2021 йилда кескин ўсиши кутилмоқда, у анча оммалашди ва бутун дунёда янги сарсабил плантациялари пайдо бўлмоқда.

Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда кам одам биладиган колраби ва кейл баргли карами пиёзга қараганда долларда тез ўсаяпти.

«Колраби, кейл (баргли карам) – фойдали хусусиятлари туфайли дунё бозорида оммалашиб кетди. Кейл экспортида Хитой етакчиликни сақлаб турибди, уни импорт қилиш бўйича эса АҚШ биринчи ўринда туради. Ҳозирча Марказий Осиёдаги истеъмолчилар бундай маҳсулот билан таниш эмас, Шарқий Эвропа мамлакатларида эса уни етиштириш фаолроқ ривожланиб бормоқда», – дея таъкидлади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Баргли карам таркибида оқсил, темир ва калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли уни кўпинча ўсимликдан бўлган мол гўшти деб аташади, бу эса уни аёллар учун жуда қимматли озиқ-овқатга айлантиради. Шу билан бирга, кейл карами ўсимлик маҳсулотларининг барча ижобий афзалликларига эга – янги узилган маҳсулот таркибида хужайралар миқдорининг юқорилиги, паст калориялилиги ва витаминларга бойлиги унинг бебаҳо парҳез маҳсулоти эканлигидан далолатдир.

Катерина Зверева конференция иштирокчиларининг эътиборини жаҳон саримсоқ бозорининг пасайишига қаратди, бу эса Хитойдаги рекорд даражада арзон нархлар билан боғлиқ. Айни дамда, унинг савдо ҳажмлари ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Хитой жаҳон бозоридаги бошқа иштирокчиларни сиқиб чиқаряпти. Масалан, Украинада сўнгги йилларда саримсоқ етиштириш жудаям фойдали бизнес бўлмай қолди ва импорт кескин ўсди.

Кўк пиёз, селдерей ва артишок жаҳон савдоси энг тез ўсаётган экинларга айланди

Жаҳон бўйича савдоси энг тез ўсаётган етакчилар орасида кўк пиёз жуда яхши натижа кўрсатяпти (+12,5%). Шунингдек, ноёб суперфуд – селдерей ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Канада селдерей импорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Селдерейдан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиганлар учун кони фойдадир. Селдерей кучли антиоксидант сифатида ҳам танилган. “Селдерейни мунтазам равишда истеъмол қиладиган киши ўзининг биологик ёшидан ёшроқ, фаол ва соғлом кўринади. Унинг парҳез маҳсулот сифатидаги хусусиятлари эса терпенлар туфайли намоён бўлади, бу бизга танадаги ёғни жадал йўқотиш ва зарарли микроорганизмлардан халос бўлиш имконини беради. Миллионлаб истеъмолчиларнинг соғлом ва ёш кўринишга интилиши бутун дунёда селдерей савдосига туртки бўлаётган омилдир. Соғлом турмуш тарзи ва сифатли овқатланиш намуналари истеъмолчиларнинг истакларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда», деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Ўсиш кўрсаткичларини намойиш қилаётган яна бир сабзавот – бу артишок. У премиум сегмент маҳсулоти бўлиб, артишок савдосида нарх эмас, балки сифат ва бренд аҳамиятга эга. Италия эса артишок ҳатто энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Унинг асосий харидорлари, қоида тариқасида, ресторанлар бўлиб, энг кўп артишок етиштирадиган учта мамлакат қаторига Италия (440 минг тонна), Миср (260 минг тонна) ва Испания киради.

Жаҳон сабзавот бозорида ким етакчи?

«Сабзавотлар бозори истеъмолчилар томонидан назорат қилинади ва барча ривожланиш тенденциялари уларнинг истакларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар шунчалик хилма-хиллик, қулайлик ва соддаликка интилишади», – деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Қолаверса, мутахассиснинг фикрича, сабзавотларнинг истиқболи мевалардан кўра яхшироқ, чунки уларда ўсишни тезлаштирувчи углеводлар кам ва соғлом тола хужайраларга эга.

«Кам гўшт, кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш – жаҳон истеъмол бозорининг бугунги тенденцияси. Сабзавотлар ва меваларнинг юлдузли онлари келди. Ва улар турли авлодлар қадриятлари чорраҳасида истеъмол саватидаги суперфудлар орасида ўз ўрнини эгаллашди. Об-ҳавонинг ўзгариши, экология ва ҳайвонлар каби масалаларга ғамхўрлик қилаётган З-авлод ва минг йиллик болалари ўсимликлардан тайёрланган, соғлом овқатларни кўпроқ танлайди. Кекса авлод одамлари ҳам узоқ вақт давомида соғлом ва ёш бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар тўғри овқатланиш, кўпроқ мева ва сабзавотларни ўз ичига оладиган парҳезга эътибор беришни бошлайдилар», деб хулоса қилади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/feed/ 0
Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/#respond Thu, 10 Jun 2021 17:51:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78697 Мева-сабзавотларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиш ва уни қандай самарали амалга ошириш мумкинлиги ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Олександр Украинец 9 июнь куни бўлиб ўтган “Шарқий Европанинг мева, ёнғоқ ва сабзавотлари” мавзусидаги онлайн-конференция вақтида сўзлаб берди. Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат...

Сообщение Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавотларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиш ва уни қандай самарали амалга ошириш мумкинлиги ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Олександр Украинец 9 июнь куни бўлиб ўтган “Шарқий Европанинг мева, ёнғоқ ва сабзавотлари” мавзусидаги онлайн-конференция вақтида сўзлаб берди. Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

“Одамлар тўпланадиган жойда савдо қилинг, бу хилдаги савдо-сотиқ минглаб йиллар давомида тажрибадан ўтган. Айнан шу сабабли сотувчилар харидорларни кўзда тутиб Интернетга киришади. Давр ўзгаришга юз тутмоқда, 10-15 йил олдин бу ишни ташқи эълон лавҳалари бажарган бўлса, у пайтда ҳар ким ўзига сайт яратишга ҳаракат қилар эди, аммо бугунги кунда у ўз долзарблигини йўқотди. Аксарият замонавий одамлар ўз вақтларини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўтказадилар, шунинг учун сиз шу ерда савдо-сотиқни амалга оширишингиз керак”, – деб таъкидлади Олександр Украинец.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Ҳам мулоқот қилиш, ҳам медиаконтент алмашиш учун ижтимоий тармоқлар мавжуд. Собиқ иттифоқ ҳудудида Facebооk, Vkontakte, YouTube, Instagram. Telegram, Viber, WhatsApp ва Facebook Messenger кабилар мессенжерлар орасида оммавийликка эришди.

Мутахассис фикрига кўра, ижтимоий тармоқларга қараганда мессенжерлар самарадорлиги юқори, чунки ижтимоий тармоқларда ҳамма хабарларни кўриш имконияти чегараланган. Мессенжерларда хабарларнинг ўқилиши тахминан 80-90% ни ташкил қилади.

Мессенжерлар орқали маҳсулот сотишнинг икки усули мавжуд. Биринчиси, харажати кўп, анча-мунча вақт ва пул талаб қилади. Бу – ўз гуруҳини яратиш, тарғиб қилиш ва уни юрғизишдан иборат. Иккинчиси, савдони бирданига йўлга қўйиш имконини беради. Бунинг учун мева ва сабзавотлар савдосига ихтисослашган гуруҳлардан фойдаланиш лозим.

Қандай платформани танлаган маъқул?

Бугунги кунда Интернетда мева-сабзавот савдоси учун очилган гуруҳлар етарлича топилиши мумкин. Уларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Бундай гуруҳлар эса иштирокчилар сони, қонун-қоидалари, ихтисослиги ва минтақавийлиги билан фарқланади. Шу каби гуруҳлар Telegram, Viber, Facebook, Vkontakte’да мавжуд.

“Сиз уларнинг бирортасига қўшилиб, хоҳлаган гуруҳда шу заҳотиёқ савдо-сотиқни бошлашингиз мумкин, лекин биз сизга барибир EastFruit лойиҳасининг фақат мева ва сабзавотлар сотиладиган EF Trade платформасини тавсия қиламиз. У Telegram мессенжери асосида йўлга қўйилган.

Нима учун айнан Telegram дерсиз? Бизнинг фикримизча, бу – энг осон, энг қулай мессенжер. У кўпроқ бизнес ва самарали савдони амалга оширишга катта имконият беради.

Украинада бу борада Viber кўпроқ оммалашган, аммо барибир Telegram’га тенг келмайди. Бизнинг сайтимизда мана шу икки платформани таққослайдиган мақола мавжуд. Барча бизнес кўрсаткичлар бўйича Telegram Viber’дан анчагина илгарилаб кетган», – деб айтади ФАО маслаҳатчиси.

Ушбу савдо гуруҳи бошқалардан нимаси билан фарқ қилади ва унинг маҳсулотни сотишда уни самарали қилувчи омиллари қайсилар?

EastFruit Trade Platform бугунги кунда мева ва сабзавотларни сотиш бўйича энг йирик гуруҳ ҳисобланади. Унинг аъзолари сони доимий равишда ўсиб бормоқда – бугунги кунда уларнинг сони 16 мингдан ошиқ. Ўтган олти ой ичида 6 минг фойдаланувчи гуруҳга қўшилди, дейди Олександр Украинец.

“Бизнинг платформадаги аксарият гуруҳ аъзочилари ишончли ишлаб чиқарувчилар ва трейдерлардир, уларни сиз бошқа платформалардан топа олмайсиз”, дейди мутахассис.

Иштирокчилар қамрови

Йил давомида дунёнинг 49 мамлакатидан ишлаб чиқарувчилар ёки трейдерлар ўз таклифларини сайтда жойлаштиришади. Аксарият иштирокчилар Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Молдова, Грузия, Белоруссия мамлакати компанияларидандир. Барчаси собиқ иттифоқ давлатлари вакилларидир.

“Фақатгина Интернетдаги ушбу “майдон”да рус тилида юритиладиган 1-рақамли веб-порталли интеграцияни беради. Бу веб-портал – east-fruit.com’дир. Сиз томонингиздан гуруҳга жойлаштирилган барча эълонлар автоматик равишда сайтдаги бўлимда эълон қилинади. Бу – мутлақо бепул.

Бизда энг самарадор савдо-сотиқ тажрибаси асосида ёзилган аниқ қоидалардан келиб чиқилади ва унга сўзсиз риоя қилинади. Шу сабаб бизнинг сайтимиз фойдаланиш учун осон ва қулайдир. EastFruit савдо майдончасидаги қоидаларга риоя қилинишини модераторлар доимий равишда кузатиб боришади.

Яна бир устунлик жиҳати – у ерда реклама бўлмайди. Биз ўзимиз ҳеч нарса сотмаймиз, бизнинг сайтимиз рекламадан холи ва унинг иштирокчилари билан ҳеч қандай зиддиятлар юзага келмайди», – дея қайд этади Олександр Украинец.

Мана сизга мутахассисдан баъзи тавсиялар:

Эълонлар самарасини қандай ошириш мумкин?

Энг муҳими, қаердан қидиришни билишдир. Ҳамма фойдаланувчилар мессенжерларни ҳар доим ҳам кузатиб боришмайди. Телеграм фойдаланувчиларининг 40 фоиздан кўпроғида барча каналлардан келадиган билдиришнома (уведомления)лар ўчирилган бўлади. Улар вақти-вақти билан хабарлар билан танишиб боришади. Хабарлар йиғилиб кетганда, одамлар вақтни йўқотмаслик учун, одатда, қидирув (поиск)дан фойдаланишади. Агар сиз маълумотни нотўғри юборган бўлсангиз, фойдаланувчи сизнинг эълонингизни қидирув орқали топа олмайди.

Хатоларни қандай бартараф этиш мумкин?

Одатий хато шундаки, реклама матнида маҳсулот кўрсатилмайди, маҳсулотнинг сурати бўлади. Маҳсулот номи қидирувга берилганда эълонингиз матни топилмайди, чунки эълон матнида маҳсулот номи қайд этилмаган. Бу суратли эълонларга ҳам тааллуқли. Шунинг учун маҳсулот номини кўрсатиш, эълон матнида маълумотни такрорлаш муҳим.

Яна бир хато, бу – эълонда мамлакат номи кўрсатилмаганлигидир. Матнда, албатта, қайси мамлакат ва қайси шаҳардан эканлигингизни кўрсатишни унутманг, чунки бу – халқаро гуруҳ.

Шу билан бирга, медиа (ОАВ)дан тўғри фойдаланиш муҳимдир.

Бир-бирига ўхшаш, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган суратларни жойлаштириш ярамайди. Бунақа нарсалар гуруҳдан бекорга жой эгаллайди ва мижозларнинг ғашига тегади. Тасвирлар миқдори битта эълонга 5 тадан ортиқ қўйилмаслиги ва қўйилганлари ҳам имкон қадар кўпроқ маълумот берадиган бўлиши керак. Агар сиз кўпроқ тасвир жойлаштиришингиз керак бўлса, коллаждан фойдаланишингиз мумкин (коллаж – бир вақтнинг ўзида бир нечта тасвирни битта қилиб жойлаштириш деганидир).

Аудио ва видеолардан фойдаланиш яхши ғоя эмас. Аксарият иштирокчилар видеохабарлар билан танишмайдилар ёки аудиохабарларни очиб кўришмайди. Чунки, улар кўп жойни эгаллайди. Агар интернети яхши ишламайдиган фойдаланувчиларга (далада ё ишда бўлишса) видео ва овозли хабарларни очиб кўриш улар учун қийинчилик туғдиради, Шунинг учун аудио ва видеодан воз кечиш керак.

Ҳештеглардан фойдаланиш керак

Ҳештег, бу – олдига # рамзий белгиси қўйилган калит сўздир. Агар шундай қилинса, сўзлар жуда кликбоп бўлади ва уни босганингизда (клик қилганингизда) ушбу сўз билан боғлиқ барча хабарлар очилади. Тўғри, Instagram ва Facebооkдан фарқли ўлароқ, глобал қидирув Telegram’да ишламайди, аммо барибир бизга ҳештеглардан фойдаланиш учун кучли восита беради.

Ҳештегларда, масалан, фирмангиз номидан фойдаланиш тавсия этилади. Агар истеъмолчи уни босса, у сизнинг барча эълонларингизни кўради. Шу билан бирга, ҳештеглар баъзи калит сўзларни, масалан, маҳсулот номини ажратиб кўрсатишга имкон беради.

Телефон рақамини қайд қилиб қўйиш муҳим

Иштирокчиларнинг аксарияти ўз эълонларида телефон рақамини ё унутишади, ёки қўйишни хоҳламайдилар. Лекин телефон рақами кўрсатилса, эълонга нисбатан ишончлилик ошади. Шунингдек, мамлакат коди ва + белгиси бўлган халқаро коддан фойдаланишни тавсия этамиз. Агар сиз телефон рақамингизни ушбу форматда жойлаштирсангиз, рақамни босган истеъмолчи ўша заҳотиёқ қўнғироқни амалга ошириши мумкин.

Эълонларни эътибор тортадиган, жозибали қилиш мумкин

Telegram’да эътибор тортишнинг усуллари кўп эмас, шундай бўлса-да, улар мавжуд. Масалан, сиз бир сўзни ёки жумлани қора шрифт билан ёзиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун сўзнинг боши ёки охирида биронта рамзлардан (юлдузча) ёки курсивлардан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Бундан ташқари, сиз турли хил эмодзилардан фойдаланишингиз мумкин. Бу матнни жозибали қилади, лекин, асосийси, уни ортиқча ишлатмасликдир.

Шунингдек, модераторлардан келган хабарларга жавоб қайтариш ва зудлик билан эълон матнингизни таҳрирлаш ёки тўлдириш мақсадга мувофиқдир.

«Мана шу қийин бўлмаган қоидаларга амал қилиш билан сиз савдо самарадорлигини сезиларли даражада оширасиз, янги мижозларга эга бўласиз, бу эса, ўз маҳсулотингизни сотишда кам вақт сарфлаб, тез фойда кўришингиз мумкин.

EastFruit Trade Platform гуруҳидан ташқари, EastFruit лойиҳасида технологик гуруҳ – EF Technology Platform мавжуд бўлиб, унда кўчатлар, ўғитлар, ускуналар, қадоқлаш, транспорт хизматлари ва бошқа маҳсулот эълонларини жойлаштиришингиз мумкин.

“Мева-сабзавотларни мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда сотиш унчалик қийин эмас. Бунинг учун фақат ишни бошлаш керак, холос”, – деб ҳисоблайди Олександр Украинец.

Сообщение Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/feed/ 0
Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/#respond Thu, 10 Jun 2021 14:12:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78673 «Россия мева-сабзавот бозорига кириш ҳуқуқига эга Молдова, Грузия ва бошқа постсовет мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ушбу мамлакатдаги истеъмолчилар учун тренд маҳсулотлар етиштириш имкониятларини таҳлил қилишлари мантиқан тўғри», дейди ФAОнинг инвестицион департаменти  иқтисодчиси Aндрий Ярмак. Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда бундай маҳсулотлардан бири сифатида сарсабилни тилга олиш мумкин: Россияда унга...

Сообщение Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир появились сначала на EastFruit.

]]>

«Россия мева-сабзавот бозорига кириш ҳуқуқига эга Молдова, Грузия ва бошқа постсовет мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ушбу мамлакатдаги истеъмолчилар учун тренд маҳсулотлар етиштириш имкониятларини таҳлил қилишлари мантиқан тўғри», дейди ФAОнинг инвестицион департаменти  иқтисодчиси Aндрий Ярмак.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда бундай маҳсулотлардан бири сифатида сарсабилни тилга олиш мумкин: Россияда унга жуда кўп истеъмолчилар талабгор, аммо мамлакатда ушбу замонавий сабзавот нархи жуда баланд.

Дарвоқе, Молдова бозорида маълум бир тоифадаги истеъмолчилар (меҳнат муҳожирлари, Европа ошхонаси ва «соғлом овқатланиш» тарафдорлари)нинг сарсабилга  қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

EastFruit илгари хабар берганидек, мамлакат ички бозоридаги чакана савдода яшил сарсабил тахминан 150 лей/кг ($8,37/кг), оқ ранглиси эса 200 лей/кг ($11,17/кг) гача нархларда сотилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Молдовада қулупнай етиштирувчи энг йирик кластерлардан бири дўлдан азият чекди

Шу билан бирга, мамлакат бозори (супермаркетлар ва мева-сабзавот «бутик»лари)ни деярли тўлиқ импортёрлар таъминлайди. Маҳаллий фермерлар ўнлаб гектардан кам майдонда сарсабил етиштиришади, маҳсулотлар ижтимоий тармоқлардаги ихтисослашган гуруҳлар орқали ёки «қўлдан қўлга – деҳқондан мижозга» сотилади. Молдова мева-сабзавот бозорининг операторлари фикрига кўра, Молдовада сарсабил етиштириш/сотиш ниша форматида узоқ вақт мавжуд бўлиши,  масалан, голубиканинг мамлакатдаги «тижорат тақдири»ни такрорлаши мумкин (унинг нархи $ 10/кг дан кам эмас, лекин жуда кам ҳажмда сотилади, қанча эканини кимдир аниқ ҳисоблаб чиқмаган, албатта). Маҳаллий бизнес тармоқлари вакилларининг кенг тарқалган фикрига кўра, «маҳсулотларнинг сабзавот гуруҳида охирги истеъмолчига 3 доллар/кг дан қимматга тушадиган нимаики бўлса, у «ниша»ҳисобланади.

Яқинда бўлиб ўтган «Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида Aндрий Ярмак таъкидлаганидек, ҳатто юқори сифатли картошкани ҳам Грузия бозорида ўзига хос маҳсулот санаш мумкин, чунки истеъмолчи сифатли картошка учун одатдагидан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Худди шу омил Молдова мева-сабзавот бозорида ҳам амал қилади. Ўтган мавсумда воситачи-улгуржи савдогарлар мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қиш ва баҳор пайти юқори сифатли маҳаллий картошкани 5-5,50 лей/кг (0,28-0,30 доллар / кг) нархларда сотиб олишди, паст сифатли маҳсулотлар эса сотилмади. Кишинёв улгуржи бозорида сифатсиз картошка 3-3,5 лей/кг ($0,16-0,19/кг) дан арзонроқ сотилди.

Сообщение Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/feed/ 0
Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/#respond Mon, 07 Jun 2021 18:32:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78215 EastFruit таҳлилчилари қизиқ бир далилга эътибор қаратишмоқда – собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлардан атиги учтаси сархил гилос экспорти бўйича жаҳондаги топ-10 таликдан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова давлатлари ушбу мевани жами 90 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилмоқда. Бироқ, бу ерда ўзига хос нюанслар бор. Мева савдоси вакиллари...

Сообщение Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари қизиқ бир далилга эътибор қаратишмоқда – собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлардан атиги учтаси сархил гилос экспорти бўйича жаҳондаги топ-10 таликдан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова давлатлари ушбу мевани жами 90 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилмоқда.

Бироқ, бу ерда ўзига хос нюанслар бор. Мева савдоси вакиллари Озарбайжондан етказиб бериладиган гилоснинг асосий қисми, аслида, Эронда етиштирилади дея ҳисоблашади. Бундан ташқари, юқоридаги мамлакатлардан экспорт қилинадиган гилоснинг ҳаммаси ҳам статистикада тўғри ҳисоб-китоб қилинмаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Биз бу хусусда «Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик.

Гилос экспортидан олинадиган даромад  Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдовада у қадар яхши эмас. Бу ерда фақат Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи ўнталигига киради, гарчи, унинг ҳам мавқеи экспорт ҳажми бўйича рейтингда анча паст бўлса-да. Умуман олганда, гилос етиштириш ва экспорт қилиш ҳали ҳам фойдали бизнеслигича қолмоқда, чунки ушбу меванинг нархи  баланд: гилос – шафтоли, ўрик ва данакли мевалардан ўрта ҳисобда бир неча баравар қимматроқ сотилади. Шу билан бирга, EastFruit маълумотларига кўра, унинг жаҳондаги нархлари ўсишда давом этмоқда, ўрик нархи эса мана, бир неча йилдирки, мунтазам пасайиб бормоқда.

Гилос экспорт меваси сифатида бу қадар машҳур эканлиги бежиз эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак бу ҳодисани бир вақтнинг ўзида бир неча омил бирлаштириши билан изоҳлайди: «Бошқа мевалар билан таққослаганда гилос истеъмолчилар учун жуда қулай мевадир. Бундан ташқари, Жанубий Яримшарда жойлашган мамлакатлар ушбу мевани Янги йил байрамларида экспорт қилишлари мумкин, зеро, бу вақтда гилос пишмайдиган ерлар, жумладан, Шимолий Яримшар мамлакатлари учун у байрам ва бойлик рамзига айланади. Шунингдек, мазкур данакли мева Хитой Янги йилида жуда кўп миқдорда харид қилинади. Ва энг муҳими, гилос таъми истеъмолчиларнинг мутлақ кўпчилигига ёқиши аниқ».

Шунингдек ўқинг: Барча мевалар, ҳатто олма ва банан ҳам арзонлашмоқда – ҳафталик бозор таҳлили

Гилоснинг жаҳондаги савдоси бошқа данакли  мевалар савдосига қараганда тез ўсиб боришига қарамай, Ўзбекистон ушбу мевани экспорт қилишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Эрон гилоси, гарчанд, сифат жиҳатидан сезиларли ўсиш йўқ бўлса-да, тобора рақобатни кучайтириб боряпти ва шу туфайли ўзбек гилоси нархини пасайтиришга зарурат туғилмоқда.

Совуқ сабаб, Ўзбекистондаги  ҳосилнинг кўп қисми бой берилган ушбу мавсумда ҳам гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча паст бўлиши мумкин. Бу ҳозирданоқ сезиляпти. Ва кўплаб экспортёрлар россиялик импортчиларнинг талаби жуда суст эканлигидан шикоят қилишмоқда.

Дарвоқе, эртага, яъни 2021 йилнинг 8 июнида Марказий Осиё мева-сабзавот етиштирувчилари учун «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган  онлайн-конференция бўлиб ўтади. Унда ушбу бизнеснинг қайси йўналиши кўпроқ даромад келтириши мумкинлиги ҳақида кўплаб фойдали маълумотларни олишингиз мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтинг.

9 июнь куни эса Украина, Молдова, Грузия, Беларусь, Aрманистон ва Озарбайжон мамлакатлари учун худди шундай тадбир ўтказилади. Сиз унда қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Сообщение Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/feed/ 0