шарбатлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Oct 2021 07:52:33 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png шарбатлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2021 йил бошидан буён Туркия мева шарбатлари экспортини 20 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yil-boshidan-buyon-turkiya-meva-sharbatlari-eksportini-20-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yil-boshidan-buyon-turkiya-meva-sharbatlari-eksportini-20-foizga-oshirdi/#respond Tue, 19 Oct 2021 07:52:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89554 Туркиядан мева шарбатлари экспорти жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз – 223 миллион доллардан 268 миллион долларгача ошди. Бу хусусда «Анадолу» агентлигига Эгей денгизи сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари бирлашмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, йил охиригача Туркиядан мева шарбатлари экспортини 400 миллион долларга,...

Сообщение 2021 йил бошидан буён Туркия мева шарбатлари экспортини 20 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркиядан мева шарбатлари экспорти жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз – 223 миллион доллардан 268 миллион долларгача ошди.

Бу хусусда «Анадолу» агентлигига Эгей денгизи сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари бирлашмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, йил охиригача Туркиядан мева шарбатлари экспортини 400 миллион долларга, 2022 йилда эса 500 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Умуман олганда, йилнинг 9 ойида Туркиядан мева-сабзавот экспорти 1,47 миллиард долларни ташкил этди, мева шарбатлари эса секторнинг экспорт саватида асосий маҳсулот ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг: Туркия помидори 2021 йил бошидан буён 53 мамлакат пештахталаридан жой олди

Учак қуйи секторнинг экспорт кўрсаткичлари сўнгги беш йил ичида икки баробар ошганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туркияда ишлаб чиқарилган олма шарбати энг талабгир маҳсулот.

Туркия йилига 4,3 миллион тонна олма етиштиради ва шу кўрсаткичга кўра, у жаҳоннинг уч етакчисидан бири ҳисобланади.

“Январь-сентябрь ойларида Туркиядан олма шарбати экспорти 60 фоизга, яъни 86 миллион доллардан 139 миллион долларгача ошди. Олча, шафтоли ва ўрик шарбати экспорти 103 миллион долларга, апельсин шарбати экспорти эса 4 миллион долларга етди», деди Учак.

Бирлашма раҳбарининг сўзларига кўра, жаҳон бозорларида узум, помидор, нок, лимон, олча, ананас ва грейпфурт меваларидан тайёрланган шарбатларга талаб катта.

«Туркиядан мева шарбатлари импорт қиладиган давлатлар сони 150 тага етди. Асосий бозорлар – АҚШ, Голландия ва Италия», дея қўшимча қилди у.

Сообщение 2021 йил бошидан буён Туркия мева шарбатлари экспортини 20 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yil-boshidan-buyon-turkiya-meva-sharbatlari-eksportini-20-foizga-oshirdi/feed/ 0
Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/#respond Mon, 18 Oct 2021 09:24:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89448 Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Малайзиянинг «LJACK» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. 1998 йили ташкил этилган «LJACK» компанияси доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш...

Сообщение Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Малайзиянинг «LJACK» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

1998 йили ташкил этилган «LJACK» компанияси доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбат, ичимлик ва озиқ-овқат қўшимчалари) ҳамда дори-дармон ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона  маҳсулотлари жаҳоннинг 20 мамлакатига, жумладан, Жануби-Шарқий Осиёнинг барча давлатларига экспорт қилинади. Компания ишлаб чиқариш линиясини доимий равишда янгилаб туриш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун ўз тадқиқот марказига эга.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда

Тадбир давомида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Малайзия томонининг саноат технологияларини Тошкент вилоятида экспортга йўналтирилган шарбат, озиқ-овқат қўшимчалари ва республикада мавжуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда доривор ўтлардан фойдаланган ҳолда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Малайзия томонига Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, «Ангрен», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер участкаларини рўйхатга олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар натижасида яқин орада «LJACK» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, дислокация жойини аниқлаш ва муҳокама қилинаётган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Сообщение Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/feed/ 0
Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/#respond Wed, 14 Jul 2021 18:13:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81503 2021 йил январь-июнь ойларида Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди, яъни 936 миллион долларга етди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги Эгей экспортчилари ассоциацияси (ЭЭА)га асосланиб. Ўтган йили Туркия мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобот даврида 777 миллион долларни ташкил этганди. Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу сектор...

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил январь-июнь ойларида Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди, яъни 936 миллион долларга етди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги Эгей экспортчилари ассоциацияси (ЭЭА)га асосланиб.

Ўтган йили Туркия мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобот даврида 777 миллион долларни ташкил этганди.

Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу сектор ишлаб чиқаришни тўхтатмади, чунки мева ва сабзавотларга бўлган талаб глобал миқёсда ўсди.

Туркия мева ва сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, асосан, Европада сотилади. Германия 133 миллион доллар билан Туркиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда етакчи бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда АҚШ туради, у ерда турк маҳсулотларининг экспорти 23 фоизга ўсди – 93 миллион доллардан 114 миллион долларгача бўлди. Шу даврда Ироққа мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 83 миллион долларни ташкил этди.

Газланган ичимликлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда етакчи ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида Туркиядан газланган ичимликлар экспорти 64 фоизга ўсди – 77 миллион доллардан 126 миллион долларгача етди.

Бундан ташқари, пандемия даврида тузламаларни сотиш рекорд даражага етиб, ҳануз ўсишда давом этмоқда.

Тузламалар экспорти 32 фоизга ўсди – 100 миллион доллардан 132 миллион долларгача. Саноат вакиллари йилни рекорд кўрсаткичлар билан якунлашни кутмоқдалар.

Шу билан бирга, Туркиядан қилинадиган олма шарбати экспорти 48 фоизга ошди, яъни – 62 миллион доллардан 92 миллион долларга ўсди. Томат пастаси экспорти эса 82 миллион долларни ташкил этди.

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiyadan-boqdorchilik-mahsulotlari-eksporti-20-foizga-osdi/feed/ 0