шафтоли • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 02 Oct 2021 17:49:01 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png шафтоли • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekistondan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-33-foizga-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekistondan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-33-foizga-kamaydi/#respond Sat, 02 Oct 2021 17:31:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88200 Ўзбекистондан шафтоли ва нектаринни оммавий экспорт қилиш мавсуми июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрь охиригача давом этади. Унинг давомийлиги тахминан 3,5-4 ойдир. Бу йил шафтоли/нектарин экспорти мавсуми одатий вақтда тугамоқда ва EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот экспортининг жисмоний ҳажми ва ундан тушган даромад миқдори бўйича дастлабки натижаларни жамлашди. Мамлакат Божхона...

Сообщение 2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистондан шафтоли ва нектаринни оммавий экспорт қилиш мавсуми июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрь охиригача давом этади. Унинг давомийлиги тахминан 3,5-4 ойдир. Бу йил шафтоли/нектарин экспорти мавсуми одатий вақтда тугамоқда ва EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот экспортининг жисмоний ҳажми ва ундан тушган даромад миқдори бўйича дастлабки натижаларни жамлашди.

Мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, июнь ойи бошидан сентябрь  охирига қадар Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми 55,2 минг тоннани, қиймати эса 43,6 миллион долларни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шафтоли/нектарин экспорти ҳажми 33 фоизга, экспортдан тушган даромад эса 29 фоизга камайди.

Бироқ, ўтган 2020 йилда Ўзбекистондан шафтоли/нектарин экспорти рекорд даражада бўлган. Агар жорий мавсум кўрсаткичлари охирги тўрт йилнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштириб кўрилса, 2021 йили ушбу маҳсулот экспорти ҳажми тўрт йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга паст бўлганини кўриш мумкин.

Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилда шафтоли ва нектарин экспортидан тушган даромад деярли сўнгги тўрт йилликнинг ўртача кўрсаткичи даражасидадир. Сабаби, бу йилги мавсумда ўзбек шафтолиси ва нектаринини экспортга жўнатиш нархи 2017-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан  13 фоизга юқори бўлган.

Сообщение 2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-ozbekistondan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-33-foizga-kamaydi/feed/ 0
Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:23:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87325 Куни кеча Россельхознадзор  видеоконференция шаклида Грузия Озиқ-овқат миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди. Россия томони Грузиядан Россия Федерациясига олиб келинган ўсимлик маҳсулотларида ЕОИИ учун карантин объектлари аниқланиши ҳоллари кўпаяётганидан хавотирда эканини билдирди. Россия Федерацияси ҳудудига етказиб бериладиган Грузия товарларида биринчи бор хавфли карантин касаллиги қўзғатувчиси – қўнғир монилиоз чириш  (Моnilinia...

Сообщение Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Куни кеча Россельхознадзор  видеоконференция шаклида Грузия Озиқ-овқат миллий агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Россия томони Грузиядан Россия Федерациясига олиб келинган ўсимлик маҳсулотларида ЕОИИ учун карантин объектлари аниқланиши ҳоллари кўпаяётганидан хавотирда эканини билдирди.

Россия Федерацияси ҳудудига етказиб бериладиган Грузия товарларида биринчи бор хавфли карантин касаллиги қўзғатувчиси – қўнғир монилиоз чириш  (Моnilinia fructicola) аниқланди. Нектаринда уч ҳолатда, шафтолида бир ҳолатда зарарланиш аниқланган.

Барча далиллар ҳақидаги нотификациялар Грузия миллий озиқ-овқат агентлиги манзилига юборилди, деб хабар бермоқда Россельхознадзор сайти.

Музокаралар чоғи 2021 йилнинг жорий даври якунида Россияга Грузия картошкаларида етказиб бериш ҳажми сезиларли ўсгани ва маҳсулот ҳажми қарийб 17 минг тоннани ташкил этгани, ўтган йили бу кўрсаткич 1600 тонна даражасида бўлгани қайд этилди.

2021 йилда нектарин етказиб бериш ҳажми ушбу маҳсулотнинг 2020 йил охиридаги умумий миқдорига деярли тенг – 14 минг тонна бўлди.

Россельхознадзор, Евроосиё иқтисодий иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, Россияга ифлосланган маҳсулотлар келгусида етказиб берилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини, шунингдек, ҳодиса сабабларини текшириш натижалари тўғрисида маълумот берилишини сўради.

Грузия томони барча керакли материалларни юборишга, шунингдек, Россия Федерациясига экспорт қилиш учун мўлжалланган экинларни етиштириш майдонлари, музлатгичлар ва омборларни тўлиқ қамраб олиш учун давлат фитосанитария мониторинг дастурини кенгайтиришга ваъда берди.

Сообщение Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-gruziya-nektarini-va-shaftolisida-khavfli-monilioz-chirish-kasalligini-aniqladi/feed/ 0
Гилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-va-pomidor-turkiya-meva-sabzavot-eksportining-eng-yuqori-pozitsiyasini-egallab-turibdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-va-pomidor-turkiya-meva-sabzavot-eksportining-eng-yuqori-pozitsiyasini-egallab-turibdi/#respond Tue, 14 Sep 2021 17:32:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86460 2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга Туркиядан етказиб бериладиган мева ва резавор экинлари орасида асосий экспорт товарлари – гилос ва помидор бўлди. «Aнадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси маълумотларига (AKIB) таяниб хабар берганидек, шу йилнинг ўтган 8 ойида Туркиядан сархил мева-сабзавотлар экспорти 1 миллиард 785 миллион долларни ташкил...

Сообщение Гилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга Туркиядан етказиб бериладиган мева ва резавор экинлари орасида асосий экспорт товарлари – гилос ва помидор бўлди.

«Aнадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси маълумотларига (AKIB) таяниб хабар берганидек, шу йилнинг ўтган 8 ойида Туркиядан сархил мева-сабзавотлар экспорти 1 миллиард 785 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20% кўп кўрсаткичдир.

Туркиянинг мева сотишдан тушган даромади шу йилнинг январь-август ойларида 805 миллион 396 минг доллар, сабзавот бўйича 576 миллион 402 минг доллар, цитрус бўйича – 391 миллион доллар ва чой бўйича – 11 миллион 898 минг долларга тенг бўлди.

Бу даврда Туркиянинг сабзавот ва мева экспортида энг кўп талаб қилинадиган товарлар помидор ҳамда гилос бўлди.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди

2021 йилнинг январь-август ойларида Туркиядан гилос экспорти 184 миллион 13 минг долларни, помидор эса 240 миллион 409 минг долларни ташкил этди.

Сотув бўйича кейинги ўринда лимон, шафтоли ва мандарин туради.

Ўртаер денгизи минтақаси сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Нежат Син жорий мавсум муваффақиятли ўтиши кутилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳеч бир муаммо йўқ.

Сообщение Гилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-va-pomidor-turkiya-meva-sabzavot-eksportining-eng-yuqori-pozitsiyasini-egallab-turibdi/feed/ 0
Грузиядан шафтоли ва нектарин экспорти 25 фоиз ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-25-foiz-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-25-foiz-osdi/#respond Sun, 29 Aug 2021 12:27:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85179 2021 йилнинг 1 май санасидан бошлаб, Грузия 26,1 миллион долларлик 28,7 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Новости Грузия” мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига таяниб. Вазирлик маълумотларига кўра, мева экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25% (5,7 минг тонна) кўп. Бундан ташқари, экспорт қиймати 36...

Сообщение Грузиядан шафтоли ва нектарин экспорти 25 фоиз ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 1 май санасидан бошлаб, Грузия 26,1 миллион долларлик 28,7 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Новости Грузия” мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, мева экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25% (5,7 минг тонна) кўп.

Бундан ташқари, экспорт қиймати 36 фоизга ёки 6,9 миллион долларга ошди.

Маҳсулотларнинг асосий қисми, яъни 18,9 минг тоннаси Россияга экспорт қилинди.

Грузия шафтолиси импорти бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Aрманистон (8 156 тонна) ва Украина (768 тонна) эгаллаб турибди.

Шунингдек, оз миқдордаги шафтоли ва нектарин Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Молдова, Польша ва Словенияга экспорт қилинди.

Бу йил ҳосил йиғим-терими жараёнига илгаригидек 23 та эмас, 36 та музлатгич хўжаликлари жалб қилинган.

Шафтоли йиғим-терими мавсум давомида амалга оширилишини рағбатлантириш мақсадида махсус ишчи гуруҳи мева экспорти билан боғлиқ барча тартиб-қоидаларнинг “ягона дарча” тамойилига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.

2020 йилги мавсумда Грузиядан 23,4 минг тоннага яқин шафтоли экспорт қилинган эди. Умумий ҳажмнинг 80% дан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади. Бошқа муҳим экспорт бозорлари сирасига Aрманистон, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Словения, Ироқ, Эрон, Беларусь, Молдова ва Қатар киради.

Сообщение Грузиядан шафтоли ва нектарин экспорти 25 фоиз ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyadan-shaftoli-va-nektarin-eksporti-25-foiz-osdi/feed/ 0
Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:44:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84238 Июль ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан узумни оммавий экспорт қилиш бошлангани ва ташқи бозорга шафтоли/нектарин етказиб бериш кескин ошгани ҳақида хабар беришган эди. Сўнгги 10 кун ичида узум ва шафтоли/нектарин Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун транспорт сўровлари рейтингида етакчи ўринларни эгаллади. Шу билан бирга, тарвузнинг оммавий экспорти тугади, деб...

Сообщение Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Июль ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан узумни оммавий экспорт қилиш бошлангани ва ташқи бозорга шафтоли/нектарин етказиб бериш кескин ошгани ҳақида хабар беришган эди. Сўнгги 10 кун ичида узум ва шафтоли/нектарин Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун транспорт сўровлари рейтингида етакчи ўринларни эгаллади. Шу билан бирга, тарвузнинг оммавий экспорти тугади, деб ҳисоблаш мумкин. Август ойи бошидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондан тарвуз атиги бир неча партияда жўнатилди.

Ўзбекистон жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида сархил мева-сабзавотлар экспортида қандай асосий позицияларига эга?

Экспортёрлар ва логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг фикрига кўра, янги узилган мева-сабзавотларни ташқи бозорга жўнатиш учун автотранспорт воситаларига умумий сўровларнинг қарийб 70 фоизи икки мева ҳиссасига тўғри келади, у ҳам бўлса, узум ва шафтоли/нектариндир. EastFruit  экспертларининг фикрича, сўровларнинг 40-50 фоизи узум, тахминан 20-30 фоизи эса шафтоли ва нектарин ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлар экспортида биринчи позиция узумга, иккинчиси шафтоли ва нектаринга тегишлидир.

Узум Россия, Украина, Беларусь ва Қозоғистонга жўнатилмоқда, лекин унинг аксарият қисми Россия шаҳарларига – ушбу мамлакатнинг марказий қисмдан тортиб шимолий ва Узоқ Шарқ қисмигача етказиб берилади. Шафтоли ва нектарин ҳақида гапирадиган бўлсак, бу маҳсулотларнинг катта қисми Россия ва Беларусга, кичикроқ қисми – Украина ва Польшага юборилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан тарвузнинг оммавий экспорт мавсуми қисқа, кўрсаткичлар эса рекорд даражада бўлади

2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон сархил мева- сабзавотлар сегментидаги учинчи асосий экспорт позицияси – бу қовун. Унинг улуши сархил мева-сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг тахминан 7-10 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон қовунларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга жўнатилади. Aммо сўнгги бир неча йил ичида Голландия, Чехия, Швеция, Aнглия, Молдова каби давлатлар ҳам қўшилиши ҳисобига экспорт географияси кенгайди. Бундан ташқари, Польшага етказиб бериш мунтазамлик касб этди, Германияга экспорт ҳажми 470 дан 860 тоннага, Латвияга 740 дан 2 750 тоннага, Украинага 450 дан 4 000 тоннагача ошди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йилги мавсумда Латвия ўзбек қовуни импорти бўйича 2020 йилги рекордни янгилайди ва Польшага экспорт ҳажми ўтган йиллардагидан бир неча баробар кўпаяди.

Тўртинчи позицияни олхўри эгаллайди, унинг асосий бозори Россия Федерацияси ҳисобланади. EastFruit мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, сархил мева-сабзавот экспортида бу маҳсулот улуши 4-7 фоизни ташкил қилади.

Бешинчи позиция пиёзга тегишли. Пиёз жўнатиш учун сўровлар транспорт талабларининг 3-5 фоизини ташкил қилади. 2021 йилнинг июнь ойи охирида пиёз Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлар экспортида иккинчи позицияни эгаллаган. Ўшанда ушбу маҳсулот мева-сабзавотларни экспортга жўнатиш учун транспорт воситаларига сўровлар рейтингида иккинчи ўринда эди.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, карам, булғор қалампири ва помидор охирги – олтинчи ўринни эгаллайди.

Сообщение Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/feed/ 0
Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/#respond Sat, 07 Aug 2021 09:09:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83749 Бу йил Грузиядан рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда (2021 йилнинг 5 август санаси) экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда Грузия қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Кахетияда маълум қилди. У ерда, яъни Гуржаан туманининг Чумлаки қишлоғида вазир маҳаллий деҳқонлар, совутгич саноати вакиллари...

Сообщение Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Грузиядан рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда (2021 йилнинг 5 август санаси) экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда Грузия қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Кахетияда маълум қилди. У ерда, яъни Гуржаан туманининг Чумлаки қишлоғида вазир маҳаллий деҳқонлар, совутгич саноати вакиллари ва экспортёрлар билан учрашди, деб ёзмоқда «Грузия янгиликлари«.

«Бизда бу йилги мавсум муваффақиятли кечмоқда, рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспорт қилинмоқда. Aйни пайтда экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этади. Ўйлайманки, Кахетиядаги мавсум муваффақиятли якунланади. Шида Картли экспорти аллақачон бошланган ва яна бир ой давом этади. Бу муваффақият бизнинг изчил сиёсатимиз натижасидир”,  дейди Давиташвили.

Шунингдек ўқинг: Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

Унинг сўзларига кўра, давлат таъминот занжирининг заиф жиҳатлари – маҳсулот сифати ва инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни, совутиш ускуналари етишмовчилигини бартараф этди.

«Aгар бундан бир неча йил аввал битта фермер хўжалиги мавжуд бўлган бўлса, бугун биргина Чумлакида 40 дан зиёд совутгич хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Инфратузилма яратиш давлат томонидан молиялаштирилади. Буларнинг бари экспорт бозорларида грузин шафтолиси рақобатбардошлигини таъминлайди”, дейди Давиташвили.

Ҳукумат кўмагида яшил йўлак принципи ишлайди, у орқали товарлар Россия чегарасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктига эркин кириб боради.

Йиғим-терим жараёнида Кахетиядаги шафтоли боғлари Грузиянинг бошқа вилоятларидан ҳам ишчилар ёллайди.

Сообщение Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/feed/ 0
Украина шафтоли етиштиришни қисқартириб, импортни кўпайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-shaftoli-etishtirishni-qisqartirib-importni-kopaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-shaftoli-etishtirishni-qisqartirib-importni-kopaytirmoqda/#respond Fri, 06 Aug 2021 08:08:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83617 2016 йилдан 2020 йилгача Украинада шафтоли етиштириладиган ер участкаларининг умумий майдони 21 фоизга – 2,7 минг гектарга камайди.  Мазкур ҳолат, табиийки, импорт кўпайишига олиб келади. Бу ҳақда “Украина агробизнес клуби” бирлашмаси матбуот хизмати хабар берди. Бирлашма маълумотларига кўра, 2020 йилда шафтоли етиштириш ҳажми 2019 йилга нисбатан 29 фоизга – 17,1...

Сообщение Украина шафтоли етиштиришни қисқартириб, импортни кўпайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2016 йилдан 2020 йилгача Украинада шафтоли етиштириладиган ер участкаларининг умумий майдони 21 фоизга – 2,7 минг гектарга камайди.  Мазкур ҳолат, табиийки, импорт кўпайишига олиб келади.

Бу ҳақда “Украина агробизнес клуби” бирлашмаси матбуот хизмати хабар берди.

Бирлашма маълумотларига кўра, 2020 йилда шафтоли етиштириш ҳажми 2019 йилга нисбатан 29 фоизга – 17,1 минг тоннагача камайди. Ушбу мевани етиштиришнинг 81%и Одесса, Херсон, Днепропетровск ва Запорожье вилоятларига тўғри келади.

Шу билан бирга, шафтоли умумий ҳосилининг ярмига яқинини фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган корхоналар етиштиради. Шафтоли кўчатларини экиш ишларини камайиши ҳамда мазкур мевани етиштириш ҳажми пасайиши айнан шу хўжалик ва ташкилотларга хосдир.

«Украина жанубида иқлим йилдан-йилга қурғоқчил бўлиб бормоқда ва қўшимча суғоришсиз шафтоли етиштириш қийинлашиб қолган. Суғориш тизимини ўрнатиш учун қўшимча сармоя зарур. Шафтоли импортининг сезиларли нарх рақобати билан биргаликда эса бу маъносиз», – деди бирлашма таҳлилчиси Светлана Литвин.

Шундай қилиб, 2020 йилда Украина 48,3 минг тонна шафтоли импорт қилди – бу унинг маҳаллий етиштирилганидан 2,8 баравар кўпдир. 2020 йилда шафтолини асосий етказиб берувчи мамлакатлар Греция (импорт ҳажмининг 65%и), Туркия (16%) ва Испания (10%) бўлди.

Сообщение Украина шафтоли етиштиришни қисқартириб, импортни кўпайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-shaftoli-etishtirishni-qisqartirib-importni-kopaytirmoqda/feed/ 0
Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-shaftoli-eksportining-zhoriy-yildagi-korsatkichi-otgan-yilga-nisbatan-45-foizga-oshib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-shaftoli-eksportining-zhoriy-yildagi-korsatkichi-otgan-yilga-nisbatan-45-foizga-oshib-bormoqda/#respond Thu, 29 Jul 2021 14:44:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83065 2021 йил 1 майдан 25 июлгача бўлган даврда Грузиядан шафтоли экспорти (шу жумладан, нектаринлар) 16,0 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 45 фоизга кўпдир, деб хабар берди Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Миқдорий жиҳатдан ифодалаганда экспорт ҳажми 18,9 минг тоннани ташкил этади, бу 2020 йилнинг шу...

Сообщение Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил 1 майдан 25 июлгача бўлган даврда Грузиядан шафтоли экспорти (шу жумладан, нектаринлар) 16,0 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 45 фоизга кўпдир, деб хабар берди Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Миқдорий жиҳатдан ифодалаганда экспорт ҳажми 18,9 минг тоннани ташкил этади, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп дегани.

Грузия шафтолиси учун асосий экспорт бозори Россия бўлиб, ушбу мамлакатга 11,935 тонна (умумий экспорт ҳажмининг 63%и) етказиб берилди ва Арманистонга – 5872 тонна (31%). Шафтоли, шунингдек, Украина (493 тонна), Озарбайжон (269 тонна), Молдова (116 тонна), Беларусь (99 тонна), Қозоғистон (95 тонна) ва Словенияга (38 тонна) экспорт қилинди.

Бозорга Грузия шафтолисини етказиб берувчи энг йирик ҳудуд Кахетия вилояти ҳисобланади. Айни пайтда ушбу ҳудудда шафтолини экспортолди тайёрлови билан 39 совутиш хўжалиги шуғулланмоқда.

Грузиядан шафтоли экспорти сўнгги 6 йил ичида барқарор ўсиш тенденцияси билан ажралиб туради. Грузия Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, сархил шафтоли экспорти (нектаринларни ҳам қўшганда) пул қийматида 2015 йилда $1,6 млн., 2016 йилда – $2,8 млн., 2017 йилда – $4,3 млн., 2018 йилда – $8,2 млн., 2019 йилда – $12,5 млн., 2020 йилда – $21,4 млн. ташкил қилди.

Сообщение Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-shaftoli-eksportining-zhoriy-yildagi-korsatkichi-otgan-yilga-nisbatan-45-foizga-oshib-bormoqda/feed/ 0
Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-bir-hafta-ichida-ozbekistondan-shaftoli-eksporti-keskin-osdi-buning-sabablari-nimada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-bir-hafta-ichida-ozbekistondan-shaftoli-eksporti-keskin-osdi-buning-sabablari-nimada/#respond Tue, 27 Jul 2021 09:21:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82791 EastFruit мутахассислари сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан ташқи бозорларга, асосан, Россияга шафтоли/нектарин юборишда фаоллик ошганини қайд этишмоқда. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, экспорт ҳажми ўсишига бир қатор омиллар сабабдир. Ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажми ортиши, улгуржи нархлар пасайиши ва Россия бозорига шафтоли экспорт қилиш бўйича лидер мамлакат – Туркиядан  маҳсулотлар камайгани...

Сообщение Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан ташқи бозорларга, асосан, Россияга шафтоли/нектарин юборишда фаоллик ошганини қайд этишмоқда. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, экспорт ҳажми ўсишига бир қатор омиллар сабабдир. Ушбу маҳсулотни етказиб бериш ҳажми ортиши, улгуржи нархлар пасайиши ва Россия бозорига шафтоли экспорт қилиш бўйича лидер мамлакат – Туркиядан  маҳсулотлар камайгани шулар жумласидандир.

Шафтоли Ўзбекистон мева сегментида экспорт даромадларининг муҳим манбаи бўлиб, аҳамияти жиҳатидан бу позицияни гилос билан таққослаш мумкин. Иккала позиция ҳам сархил хўраки узумдан кейин иккинчи ўринда туради. 2020 йили Ўзбекистон 85,8 минг тонна шафтоли, жумладан, нектаринни 64,9 миллион AҚШ доллари миқдорида экспорт қилди. Аммо 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон шафтолисининг ҳосили қиш ойлари ва баҳор бошида кузатилган об-ҳаво аномалияларидан жиддий зарар кўрди. Натижада, ушбу маҳсулот учун юқори нархлар юзага келди, бу ўтган йилги даражадан қарийб икки баравар баланд кўрсаткичдир. Июнь ойи ўрталарида Ўзбекистон шафтолиларини йиғиб олиш бошланганида EastFruit  «Россия бозорида Туркия билан рақобатлашиш учун Ўзбекистондаги шафтоли нархи кескин пасайиши керак» деб ёзган эди. Ва ўша мақолада Ўзбекистон шафтолисининг рақобатдош нархлари  асосий анъанавий ташқи савдо бозори – Россияда юқори эканини қайд этди. 17 июнь ҳолатига кўра, сифатли шафтоли учун ўртача улгуржи нарх 25 000 сўм/кг ($2,4) ни ташкил этган. Шундан буён нархлар деярли икки баравар пасайди; 2021 йилнинг 22 июль ҳолатига кўра, ички бозорда шафтоли учун ўртача улгуржи нарх – 13 000 сўм/кг ($1,23). Аммо барибир ўтган йилларга қараганда бу анча юқори нарх. Масалан, 2019 йилнинг шу санасида шафтолининг ўртача улгуржи нархи 5 000 сўм/кг ($0,58) эди. Шу билан бирга, 2021 йилги мавсумда Россия бозоридаги ўртача улгуржи нархлар аввалги йилларга қараганда паст.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилги мавсумда Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин камайиши мумкин

Бироқ, логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб, яъни 15 дан 22 июлгача бўлган даврда шафтоли / нектаринни Ўзбекистондан Россияга жўнатиш учун транспорт воситаларига сўровлар сони кескин ошди. Aгар биз июль ойининг биринчи ярмидаги ўхшаш даврлар билан таққосласак, сўровлар даражаси том маънода бир неча баравар юқори эканлигини кўрамиз. Ушбу маҳсулотларни экспортга жўнатиш фаоллашувига нархлар пасайишидан ташқари қайси омиллар сабаб ва экспортни кўпайтириш учун қай бир омил етарли эмас?

Ўзбек экспортёрларининг фикрига кўра, асосий сабаб об-ҳаво аномалиялари, фақат бу бошқа қитъада – Европададир. EastFruit мутахассисларига берган интервьюсида йирик экспорт компанияси «Мusaevs Exim» МЧЖ раҳбари Нодирбек Мусаев бу ҳақда батафсил гапириб берди:

“Биринчидан, июль ойи ўрталаридан бошлаб, Ўзбекистон ички бозорида экспортга мўлжалланган нектаринлар бўйича таклиф сезиларли даражада ошди. Бундан ўн кун аввал ҳам экспорт учун маҳсулот ҳажми оз эди. Бошқача айтганда, сўнгги ҳафта давомида бозорга катта миқдордаги тармоқ сифатли нектаринлар кира бошлади.

Иккинчидан, билишимча, бу йил Европа мамлакатларида данакли меваларни йиғиб олишга баҳор ва ёз бошида ҳукм сурган кучли совуқ, ёмон об-ҳаво ва бошқа аномалиялар жиддий таъсир кўрсатди. Шу сабабли, бу йил Туркиядан шафтоли/нектарин экспортининг асосий йўналишлари Европа Иттифоқи мамлакатларидир, ўз навбатида, Россия бозорида турк экспортёрларидан таклифлар кам. Маълумки, Туркия ушбу маҳсулотни Россия бозорига етказиб берувчилар орасида етакчи саналади. Мазкур вазият Россияда тармоқ сифатли нектариннинг амалдаги нархларини ушлаб туришда асосий омил бўлмоқда. Россия ритейлерлари тармоқ сифатли нектаринларни кг учун тахминан 1,60 доллардан сотиб олишмоқда. Москванинг энг йирик улгуржи бозори – «Фуд Cити» да, ушбу сифатдаги нектаринлар нархи 120-130 рубл/кг ($1,63-1,76) оралиғида баҳоланмоқда. Ушбу сифатдаги нектаринни Ўзбекистон ички бозоридаги таклифлар таққосланганда, мазкур маҳсулот экспорти экспортёрлар учун иқтисодий маъно касб этади”.

Сообщение Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-bir-hafta-ichida-ozbekistondan-shaftoli-eksporti-keskin-osdi-buning-sabablari-nimada/feed/ 0
Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/#respond Thu, 22 Jul 2021 14:22:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82373 Сўнгги кунларда ушбу меванинг асосан бозорга етказиб берувчи Кахетия ҳудудида экспорт қилинадиган шафтоли нархи сезиларли даражада ошди. GurjaaniTV телеканалининг хабар беришича, шу кунгача ҳудуддаги совутиш хўжаликлари тукли шафтолини маҳаллий фермерлардан 1 кг учун 2,2–2,5 лари ($0,7–0,8), эртапишар нектарин (қизил деб аталадиган) нархида сотиб олишмоқда. 1 кг учун – 1,8 лари...

Сообщение Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги кунларда ушбу меванинг асосан бозорга етказиб берувчи Кахетия ҳудудида экспорт қилинадиган шафтоли нархи сезиларли даражада ошди.

GurjaaniTV телеканалининг хабар беришича, шу кунгача ҳудуддаги совутиш хўжаликлари тукли шафтолини маҳаллий фермерлардан 1 кг учун 2,2–2,5 лари ($0,7–0,8), эртапишар нектарин (қизил деб аталадиган) нархида сотиб олишмоқда. 1 кг учун – 1,8 лари ($0,5–0,6) ва кечпишар нектарин (сариқ ёки август деб аталади) – 1 кг учун 3,5–4 лари ($1,1–1,3)дан сотиб олмоқдалар.

Таққослаш учун: июль ойи бошларида, Кахетияда шафтоли йиғим-теримининг фаол босқичи бошланганда, сотиб олиш нархи 1 кг тукли шафтоли учун 1,0–1,4 ларини ($0,3–0,5) ва 1,2-1,8 ларини 1 кг нектарин учун ($0,4–0,6) ташкил этди. Ўтган давр мобайнида нархлар одатдагидан ошди.

Шунингдек ўқинг: Жорий мавсумда Грузия 5,4 миллион долларлик голубика резаворини экспорт қилди

Ҳозирги кунда Кахетияда шафтолини экспортга тайёрлаш ишлари билан 39 та совутиш хўжалиги шуғулланмоқда ва улар бу даврда тўлиқ қизғин иш олиб боради.

“Айни пайтда минтақада фаолият юритаётган 39 та совутиш хўжалиги бир-бирларига ўзаро рақобатчидирлар. Шу ва яна ички бозордаги талаб нархларнинг қандай бўлишини белгилайди. Шуни таъкидлаш керакки, экспортчилар Грузия шафтолиси, шу жумладан, нектариннинг чет элда кун сайин танилиб бораётганига ишора қилмоқдалар. Грузия шафтолиси ташқи кўринишидан бошқа шафтолилардан унчалик фарқ қилмайди, лекин чет эллик харидорлар бизнинг меваларимизни, асосан, ўзгача таъми учун афзал кўришади», – деди GurjaaniTV телеканалининг талаб жиҳатларини шарҳлар экан Грузия Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили Вано Басилашвили.

Шу билан бирга, у грузин шафтолиси сотилишида совутиш инфратузилмаси бу ерда “ҳал қилувчи рол” ўйнайди, деб таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 1 майдан 18 июлгача бўлган даврда Грузия, жами, 15 069 тонна шафтоли, шу жумладан, нектарин экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 67 фоизга кўпдир. Пул қийматида экспорт 13 миллион 322 минг долларни ташкил қилди ёки, бошқача қилиб айтганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 65 фоизга кўп бўлди.

Грузия шафтолиси учун асосий экспорт бозори Россия бўлиб, ушбу давлатга 9 минг 378 тонна (умумий экспорт ҳажмининг 62%и), Арманистонга эса 4 минг 757 тонна (32%) экспорт қилинган. Шафтоли, шунингдек, Украина (337 тонна), Озарбайжон (269 тонна), Молдова (116 тонна), Беларусь (99 тонна), Қозоғистон (95 тонна) ва Словенияга (18 тонна) экспорт қилинди.

Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, Грузиядан 2020 йилда сархил шафтоли экспорти (шу жумладан, нектарин) пул қийматида 21,45 миллион долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 72 фоизга (12,48 миллион долларга) юқори дегани.

Сообщение Кахетияда (Шарқий Грузия) экспортбоп сифатли шафтолининг нархи сезиларли даражада ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kakhetiyada-sharqiy-gruziya-eksportbop-sifatli-shaftolining-narkhi-sezilarli-darazhada-oshdi/feed/ 0