савдо майдончалари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 18 Jan 2022 20:48:29 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png савдо майдончалари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/#respond Wed, 19 Jan 2022 08:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97756 EastFruit халқаро жамоаси фаолиятимизга қизиқиш ва хайрихоҳлик билдирган барча ўқувчиларимизга чексиз миннатдорлик билдиради. Порталимиз ишга туширилгач, бор-йўғи уч йил ичида фойдаланувчиларимиз аудиторияси 1 миллион нафардан ошганлиги, 2021 йилда эса 2020 йилга нисбатан 91 фоизга ортганидан жуда ҳам мамнунмиз. Бу EastFruit порталининг барча ихтисослаштирилган мева-сабзавот ресурслари орасидаги мутлақ минтақавий етакчи мавқеини...

Сообщение 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit халқаро жамоаси фаолиятимизга қизиқиш ва хайрихоҳлик билдирган барча ўқувчиларимизга чексиз миннатдорлик билдиради.

Порталимиз ишга туширилгач, бор-йўғи уч йил ичида фойдаланувчиларимиз аудиторияси 1 миллион нафардан ошганлиги, 2021 йилда эса 2020 йилга нисбатан 91 фоизга ортганидан жуда ҳам мамнунмиз. Бу EastFruit порталининг барча ихтисослаштирилган мева-сабзавот ресурслари орасидаги мутлақ минтақавий етакчи мавқеини таъминлади.  Бундан ташқари, 2021 йилда жаҳон бўйича ушбу порталдан иқтибослар кескин ошди.

“2020 йил охирида биз EastFruit порталининг инглиз тилидаги версиясини ишга туширдик, 2021 йилда портал материаллари ўзбек тилида ҳам тақдим этилди, бу эса платформанинг фойдаланувчилари географияси сезиларли даражада кенгайишига хизмат қилди. Ва бу юқори сифатли ҳамда тезкор бозор таҳлили, чуқур бозор тадқиқотларидан бохабар бўлиш имконига эга ўзбекистонлик фойдаланувчилар сонини икки баробар ошириш имконини берди. Сайтнинг инглиз тилидаги версияси эса минтақамиз мамлакатларининг мева-сабзавот маҳсулотларига қизиқишини кучайтирди. Европа Иттифоқининг йирик импорт компаниялари ёнғоқ, мева, резавор ва сабзавотларнинг Ўзбекистон, Украина, Молдова, Грузия, Тожикистонда истиқомат қилувчи потенциал экспортёрлари билан алоқа боғлаш бўйича кўплаб сўровлар бераётгани бунинг тасдиғидир”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Биз EastFruit материалларининг испан, хитой, немис, итальян, француз, турк ва голланд тилларига таржималарини тез-тез учратамиз, баъзан эса жаҳоннинг турли мамлакатларидан жуда кутилмаган ва миннатдорлик мактубларини оламиз. Яқинда Эроннинг йирик мева экспортёридан хат келди, у бизнинг порталимиздан бир неча йилдирки, фойдаланаётгани ва барча ходимлари уни мунтазам ўқиб боришига ишончи комил эканини айтди!”, дейди ФАО халқаро маслаҳатчиси ва EastFruit лойиҳасининг раҳбари Катерина Зверева.

Шунингдек, 2021 йилда бизнинг EF Trade Platform савдо гуруҳимиз аудиторияси жуда фаол ўсиб борди, ушбу платформа деярли 20 минг аъзони қамраб олган. YouTube каналимиз 2,6 мингдан зиёд обуначи ва юз минглаб видео-томошаларга эга.  Бизнинг Теlegram-каналимиз ҳам мева-сабзавот таҳлилий Теlegram-каналлари орасида биринчи ўринда туради – сўнгги янгиликлар бевосита смартфонингизга келиши учун унга обуна бўлишни унутманг!

Лекин бу ҳаммаси эмас!  Жаҳон мева-сабзавот бизнеси Linkedln платформасида EastFruit саҳифасининг ишга туширилишига жуда ижобий муносабат билдирди – бир ярим минг киши бизнинг инглиз тилидаги янгиликларимизга обуна бўлди! Айтганча, агар сиз экспорт ёки импорт билан шуғуллансангиз, бу ерда рўйхатдан ўтишни унутманг ва бизга обуна бўлинг – бу жуда фойдали восита.

Шунингдек, машҳур Twitter тармоғида ҳам  мева-сабзавот бўйича минглаб твитларимиз, Facebookдаги EastFruit саҳифасида 5000 дан зиёд русийзабон обуначиларимиз ва аудиторияси кундан-кунга ортиб бораётган инглиз тилидаги саҳифамиз мавжуд.

Умид қиламизки, 2022 йилда ҳам сизни кўплаб қизиқарли материаллар билан хурсанд қиламиз. Бундан ташқари, биз сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, сотишнинг энг замонавий, экологик соф ва самарали технологияларини тадқиқ қилишни бошламоқдамиз.

Сообщение 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/feed/ 0
Сўнгги бир йил ичида EastFruit Trade Platformда олма, қулупнай ва иссиқхона сабзавотлари бўйича таклифлар кўпайди, картошка ва борш тўплами сабзавотлари эса камайди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/songgi-bir-yil-ichida-eastfruit-trade-platformda-olma-qulupnay-va-issiqkhona-sabzavotlari-boyicha-takliflar-kopaydi-kartoshka-va-borsh-toplami-sabzavotlari-esa-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/songgi-bir-yil-ichida-eastfruit-trade-platformda-olma-qulupnay-va-issiqkhona-sabzavotlari-boyicha-takliflar-kopaydi-kartoshka-va-borsh-toplami-sabzavotlari-esa-kamaydi/#respond Mon, 31 May 2021 13:17:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77698 Мана бир йилдан ошдики, ушбу лойиҳада савдо гуруҳлари таҳлил қилинади, минтақа мамлакатлари бозоридаги жараёнлар ҳақида огоҳлантирилади. Қуйида савдо майдончасидаги ўзгаришлар таҳлилини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Йил давомида энг йирик мева-сабзавот савдо гуруҳи аудиторияси икки баравар кўпайиб, иштирокчилар сони 16 000 нафардан ошиб кетди. Бу вақт ичида майдончада дунёнинг 49 мамлакати вакиллари сотиб...

Сообщение Сўнгги бир йил ичида EastFruit Trade Platformда олма, қулупнай ва иссиқхона сабзавотлари бўйича таклифлар кўпайди, картошка ва борш тўплами сабзавотлари эса камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Мана бир йилдан ошдики, ушбу лойиҳада савдо гуруҳлари таҳлил қилинади, минтақа мамлакатлари бозоридаги жараёнлар ҳақида огоҳлантирилади. Қуйида савдо майдончасидаги ўзгаришлар таҳлилини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Йил давомида энг йирик мева-сабзавот савдо гуруҳи аудиторияси икки баравар кўпайиб, иштирокчилар сони 16 000 нафардан ошиб кетди. Бу вақт ичида майдончада дунёнинг 49 мамлакати вакиллари сотиб олиш-сотиш тўғрисидаги ўз таклифларини жойлаштирдилар. 200 000 дан зиёд товарлар таклифлари эълон қилинди.

Фойдаланувчиларнинг эълонларини мамлакатлар кесимида таҳлил қилсак, Россия, Миср, Туркия ва Қирғизистон мамлакатларидан иштирокчилар фаоллашганини кўришимиз мумкин. Айни пайтда, Ўзбекистон, Греция ва Беларусь фойдаланувчилари фаоллиги пасайган. Ўзбекистон вакилларининг фаоллиги пасайиши ҳақида гапирганда, совуқ уриши натижасида ўрик, гилос, шафтоли, нектарин ва олхўри сингари данакли мева ҳосилларининг йўқотилиши билан изоҳланади. Бу ҳақда EastFruit мартдаёқ прогноз қилган эди.

Товарлар ассортиментида ҳам ўтган йилга қараганда анча ўзгаришлар юз берган. Улардан асосийларини айтиб ўтамиз:

– бир йил аввал 2020 йил май ойи охирида савдо майдончасида эски ҳосилидан қолган картошка, сабзи ва лавлаги фаол сотилган, бугун эса бундай позициялар деярли йўқ;

– бироқ сабзи маҳсулотлари бўйича таклифлар Марказий Осиёдан етказиб берилган эрта ҳосил туфайли кўпайиб кетган, картошка ва лавлаги эса аксинча, энг кўп миқдорда камайган сабзавотлар бўлди;

– ўтган йил май ойи охирида Пекин карами бўйича таклифлар гуруҳда помидор ва бодрингни ортда қолдирган бўлса, бу йил 3 баравар камайиб кетди;

– помидор, бодринг ва булғор қалампир таклифлари 2021 йилда ўтган йилга нисбатан анча кўп;

– ўтган йилга нисбатан ўрик маҳсулоти бир мунча камайган. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки Ўзбекистонда ҳосилнинг катта қисми йўқотилган ва бу мамлакат ўрикни деярли экспортга чиқармаяпти, ҳатто ушбу мева Ўзбекистонга импорт қилинмоқда. Айнан шу сабабли гилос маҳсулотлари бўйича таклифлар ҳам камайиб кетган;

– боғ қулупнайи бўйича таклифлар бу йил мавсумнинг кечикишига қарамасдан анча кўпайган. Бу эса қулупнай етиштириш ҳажмлари, айниқса Украинада ошганини яна бир бор тасдиқлайди.

– кўплаб мамлакатларда олма ҳосили тушиб кетгани тўғрисидаги хабарларга қарамай – дарвоқе, EastFruit таҳлилчилари бу фикрга қўшилмагандилар, – май ойи ҳолатига олма таклифлари 2020 йил май ойидагига нисбатан анча кўп;

– тарвуз савдолари ҳам 2021 йил май ойи охирига нисбатан ўтган йили фаол бўлган эди.

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳларидаги нархлар – Россия

Россияда ўтган йил ҳосилидан қолган картошка, сабзи, пиёз ва, айниқса, лавлаги бир йил олдингидан анча қиммат сотилмоқда. Бунга сабаб ушбу маҳсулотлар бўйича таклифларнинг камайганидир. Айни пайтда янги картошка ва пиёз ўтган йилгидан кўра арзон нархда таклиф қилинмоқда. Янги чиққан карам эса 2021 йил май ойи сўнгида ўтган йилнинг шу даврига қараганда қиммат кетмоқда. Помидор ва бодрингнинг сотув нархлари кўтарилган. Хитой карами, таклиф кам бўлганлиги сабабли, қиммат сотиляпти. Қиммат бўлиб ҳам 2020 йилдагига қараганда 7 баравар қиммат!

Мева-резаворлар сегментида бу йил қулупнай, апельсин ва олма арзонлашган. Олма бўйича таклифлар ўтган йил майдагига қараганда кўпроқ миқдорда таклиф қилинмоқда. Шу боис нархлар бир мунча тушиб кетган. Яна шуни ҳам қайд этиш керакки, 2020 йил май ойи охирида Россиядаги савдогарлар гилос, ўрик ва шафтоли нархларини эълон қилиб бўлишганди. Аммо 2021 йилда мавсум кеч бошланиши кутиляпти, таклифлар ҳам деярли йўқ. Келажакдаги мева ҳосили учун харидор излаётган деҳқонлар эса ўз маҳсулотларига нарх қўйишга ҳали тайёр эмас.

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳларидаги нархлар – Украина

Украинада бу йил карам ва сабзи қимматлашди. Пиёзни ўтган йилгидан арзонроқ сотиб олиш мумкин. Янги картошка ҳам 2020 йил май ойидагига қараганда бир мунча арзонроқ сотиляпти.

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳларидаги нархлар – Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўтган йилгига солиштирганда деярли барча сабзавот ва мевалар нархи ўсган. Ўрик нархлари анча баланд. Бу тушунарли. Айнан Ўзбекистонда ўрик ҳосили совуқ уришдан жуда катта йўқотишларга дучор бўлди. Қизиғи шундаки, савдо майдонида ўзбек гилоси ўтган йилдагига қараганда арзонроқ нархда таклиф қилинмоқда. Бироқ бу алдамчи таассурот, чунки бу йил гилоснинг сифати билан жиддий муаммолар мавжуд, умуман, таклифлар ҳам кескин пасайган. Асосан экспортга йўналтириладиган 26+ калибрли йирик гилос эса сотувда деярли йўқ. Платформадаги ўтган йилги нархлар кўпроқ йирик ва қиммат гилос асосида шаклланарди.  Яна шуниси эътиборга моликки, ўтган йили шу вақтда тарвузлар фаол сотилганди, шунингдек, илк олхўри мевалари ҳам бозорга чиқарила бошланганди. Бироқ 2021 йил май охирида Ўзбекистондан бундай маҳсулотлар таклифлари анча кам.

Сообщение Сўнгги бир йил ичида EastFruit Trade Platformда олма, қулупнай ва иссиқхона сабзавотлари бўйича таклифлар кўпайди, картошка ва борш тўплами сабзавотлари эса камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/songgi-bir-yil-ichida-eastfruit-trade-platformda-olma-qulupnay-va-issiqkhona-sabzavotlari-boyicha-takliflar-kopaydi-kartoshka-va-borsh-toplami-sabzavotlari-esa-kamaydi/feed/ 0
Савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи: қулупнай ва эртаги карам – нархлар пасайиши ҳамда савдо ҳажми бўйича етакчилар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/savdo-maydonchalarining-haftalik-sharhi-qulupnay-va-ertagi-karam-narkhlar-pasayishi-hamda-savdo-hazhmi-boyicha-etakchilar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/savdo-maydonchalarining-haftalik-sharhi-qulupnay-va-ertagi-karam-narkhlar-pasayishi-hamda-savdo-hazhmi-boyicha-etakchilar/#respond Mon, 31 May 2021 12:22:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77603 Сўнгги ҳафта давомида мева-сабзавотларнинг энг йирик савдо гуруҳи EastFruit Trade Platform аудиторияси фойдаланувчилари 16200 нафардан ошиб, аъзолари сонига 200 нафар янги фойдаланувчи қўшилган! Ушбу даврда мазкур савдо гуруҳида ҳамда EastFruit сайтининг бошқа савдо майдончаларида кимлар томонидан қандай маҳсулотлар сотилганлигини таҳлил қиламиз. Ўтган ҳафтада 15 мамлакат аъзолари ўз маҳсулотларини мазкур гуруҳда...

Сообщение Савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи: қулупнай ва эртаги карам – нархлар пасайиши ҳамда савдо ҳажми бўйича етакчилар появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги ҳафта давомида мева-сабзавотларнинг энг йирик савдо гуруҳи EastFruit Trade Platform аудиторияси фойдаланувчилари 16200 нафардан ошиб, аъзолари сонига 200 нафар янги фойдаланувчи қўшилган!

Ушбу даврда мазкур савдо гуруҳида ҳамда EastFruit сайтининг бошқа савдо майдончаларида кимлар томонидан қандай маҳсулотлар сотилганлигини таҳлил қиламиз.

Ўтган ҳафтада 15 мамлакат аъзолари ўз маҳсулотларини мазкур гуруҳда таклиф қилган. Бу вақтда эълонлар сони (маҳсулотлар таклифи) ўтган даврдагидек қолган. Россия, Миср, Эрон ва Украинадан маҳсулотлар таклифи ошди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Белорусь вакиллари савдо ҳажмини пасайтирди. Ҳиндистон, Покистон ва Молдова компаниялари эса ўз фаоллигини оширди. Мамлакатларнинг фаоллик бўйича рейтинги ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сонига кўра қуйидагича белгиланди: Россия, Ўзбекистон, Миср, Эрон ва Украина.

Ўтган ҳафта Россиянинг Краснодар ўлкасидаги эртаги карам бозорда энг кўп сотилган сабзавотга бўлди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари ҳам карамни фаол сотишди. Бу маҳсулот бўйича Эрон ва Македониядан ҳам таклифлар бўлди. Пиёз ва картошкага бўйича таклифлар  ҳам  эртиги ҳосил ҳисобига ошди. Айни пайтда, ўтган йилги (2020) картошка ҳосилининг савдо ҳажми жуда бўлди. Лавлагига талаб кам бўлгани сабабли мазкур маҳсулот ушбу ҳафтадаги савдо рейтингига кирмади. Аммо булғор қалампири савдоси икки бараварга ошгани туфайли савдо рейтингидан жой олди. Шунингдек, гуруҳда бақлажон, қовоқча (кабачки) ва айсберг барглари савдоси фаоллашди.

Ўтган ҳафта бешта мамлакат вакилларининг мева савдосида қулупнай етакчилик қилди. Қулупнайга бўлган таклифларнинг ярмидан кўпи Россиянинг Қора денгиз ҳудудидан бўлди. Шу билан бирга гилос ва шафтоли бўйича таклифлар кўпайди. Аммо эртиги олма савдоси пасайишда давом этмоқда. Шунингдек, ўрик бўйича ҳам таклифлар камайди, чунки унинг асосий етиштирувчи ҳамда етказиб берувчиси – Ўзбекистон бу йил ушбу мевани, умуман олганда импорт қилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистондан  «ROUGE COT» пушти ўрик нави бўйича таклифни эса алоҳида таъкидлаш жоиз.  Грузиялик сотувчилар шафтоли ва луччак шафтолининг бу йилги ҳосили бўйича дастлабки буюртмаларни қабул қила бошлади. Шунингдек, савдо майдонида Покистондан манго сотиб олиш ҳам мумкин бўлди.

Асосий маҳсулотлар бўйича таклифлар динамикаси (аввалги ҳафта билан қиёслаганда):

Сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш эълонларига келсак, аввалги ҳафтадагидек энг катта талаб борщ тўпламига кирадиган ўтган йил ҳосили сабзавотларига бўлди. Помидор ва кўкатларни савдоси фаоллашди. Сельдерей ва исмалоққа ҳам талаб ошди. Мева ва резаворлар сотиб олиш тўғрисидаги эълонлар кам бўлди. Мева-сабзавот сотиб олувчиларни кўпроқ тарвуз, қовун, лимон, нок ва узум қизиқтирди. Грек ёнғоғи ва бошқа ёнғоқларга ҳам талаб бўлди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – РОССИЯ

Россияда лавлаги бўйича таклифларнинг қисқариши унинг нархи ошишига сабаб бўлди. Пиёз ва эртаги сабзи ҳам қимматлашди. Пекин карами ва қовоқча  нархлари кўтарилди. Аввалги ҳафтага нисбатан помидор ва бақлажон нархи арзонлашди. Эртаги карам ва редиска сотучилари сони кўпайгани боис уларнинг нарх диапазони кенгайди. Ушбу маҳсулотларнинг ҳам арзон ва ҳамда қиммат турлари таклиф қилина бошланди.

Мева ва резаворлар савдосида фақатгина қулупнайларнинг арзонлашиши давом этмоқда. Олма ва банан нархи бироз кўтарилди.

EastFruit Trade PlatformУкрОпт ва Viber савдо майдончаларидаги  нархлар — УКРАИНА

Украина сабзавот бозорларидаги нархларнинг кескин пасайиши харидорларни қувонтирмоқда. Лекин бу ҳолат сотувчиларни умуман хурсанд қилмаяпти. Айниқса ўтган йилги ҳосил маҳсулотлари нархи сезиларли даражада пасайган.

Эртаги картошка ва сабзи нархи ўтган йилги маҳсулотлар нархи билан деярли тенглашди. Янги карам эса ўтган йилга нисбатан арзонроқ сотилмоқда. Мазкур ҳафтада эса унинг нархи таклифлар камайиши эвазига бироз ошди. Икки ҳафта кетма-кет ўсиб бораётган пиёз нархи эса бу ҳафта  пасайди. Булғор қалампири, гулкарам, брокколи, яшил нўхат ва деярли барча кўкатларнинг нархи тушиб кетди. Сарсабил турли минтақаларда ҳар хил қийматда савдога чиқди. Унинг энг арзон нархи Херсон вилоятидаги “Копани” номи билан машҳур “Неждана” улгуржи бозорида белгиланди.

Савдо расталарида мева ҳамда данакли мевалар нархи пасайишда давом этмоқда. Кутилганидан фарқли ўлароқ, олма нархи тушмоқда. Киви ва нок нархи эса кескин кўтарилди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – КОЗОҒИСТОН

Қозоғистонлик вакиллар оқ карам ва лавлаги нархини кўтарди. Бошқа сабзавотлар нархи эса пасайди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда гилос нархлари пасайди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – ТУРКИЯ

Иштирокчилар фаоллигининг бироз сустлигига қарамай, EastFruit Fruittechnology  гуруҳининг аудиторияси ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта савдо майдончасидаги иштирокчилар сони 4500 нафардан ошди!

Гуруҳдаги энг кўп сотиладиган маҳсулотлар ҳали ҳам ўғит ва кўчатларни ташкил этмоқда. Аммо уларнинг нархи пасаймоқда. Сабзавот етиштирувчилар учун бодринг ва саримсоқ уруғлари таклиф қилинмоқда. Украиналмк вакиллар ошқовоқнинг «Мускат де прованс» ва «Хоккайдо» навлари фаол қизиқишсоқда. Технологик ускуналар гуруҳида суғориш тизими учун ва совутиш ускуналари сотилди. Ўзбекистонлик вакиллар томонидан гилосни қадоқлаш пакетларига талаб мавжуд. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини мустақил экспертизадан ўтказиш ҳамда юк ташиш хизматлари ҳам фаол таклиф қилинмоқда.

Телеграм гуруҳларида маҳсулотларни самарали тарғиб қилиш бўйича тавсияларни мазкур блогдан топишингиз мумкин. Эълонингиз самарадорлигини оширувчи оддий олти қадамни ушбу мақоладан топасиз.

Жорий йилнинг 20-ҳафтаси давомида савдо майдончаларида мева-сабзавотлар бўйича таклифлар динамикаси таҳлили билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сообщение Савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи: қулупнай ва эртаги карам – нархлар пасайиши ҳамда савдо ҳажми бўйича етакчилар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/savdo-maydonchalarining-haftalik-sharhi-qulupnay-va-ertagi-karam-narkhlar-pasayishi-hamda-savdo-hazhmi-boyicha-etakchilar/feed/ 0
Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/gilos-orik-va-pomidor-boyicha-takliflar-keskin-osdi-olmaning-narkhi-esa-pasayishda-davom-etmoqda-savdo-maydonchalarining-haftalik-holatiboyicha-takliflar-keskin-osdi-savdo-maydon/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/gilos-orik-va-pomidor-boyicha-takliflar-keskin-osdi-olmaning-narkhi-esa-pasayishda-davom-etmoqda-savdo-maydonchalarining-haftalik-holatiboyicha-takliflar-keskin-osdi-savdo-maydon/#respond Mon, 24 May 2021 13:19:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76988 EastFruitTradePlatform йирик мева-сабзавот савдо гуруҳи аудиторияси ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта фойдаланувчиларнинг умумий сони 16 000дан ошди! Келинг, EastFruitнинг ўтган ҳафта давомида шу ва бошқа савдо майдончаларида ким, нима сотганлигини таҳлил қилайлик. Ўтган ҳафта 14 мамлакат иштирокчилари ўз мева-сабзавот маҳсулотларини реклама қилишди, шу билан бирга, умумий фаоллик бироз пасайди. Россия, Украина...

Сообщение Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitTradePlatform йирик мева-сабзавот савдо гуруҳи аудиторияси ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта фойдаланувчиларнинг умумий сони 16 000дан ошди! Келинг, EastFruitнинг ўтган ҳафта давомида шу ва бошқа савдо майдончаларида ким, нима сотганлигини таҳлил қилайлик.

Ўтган ҳафта 14 мамлакат иштирокчилари ўз мева-сабзавот маҳсулотларини реклама қилишди, шу билан бирга, умумий фаоллик бироз пасайди. Россия, Украина ва Туркиядан рекламалар сони ортган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Миср ва Эрон вакиллари савдо ҳажмини камайтиришди. Эрон экспортчиларининг фаоллиги кескин сустлашди. Бир ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги қуйидаги ҳолатда: Россия, Ўзбекистон, Украина, Туркия  Беларусь.

Россиянинг Краснодар ўлкаси фермерлари етиштиришда давом этаётган помидор ўтган ҳафта сабзавот сегменти ва савдо майдончаси лидерига айланди. Сабзи ва карам етказиб бериш эса  Ўзбекистондан сотилган маҳсулотлар ҳисобига ошди. Картошка сотувчилар сони камайишда давом этмоқда, пиёз савдоси ҳам сустлашган. Жадвалга киритилмаган маҳсулотлар орасида булғор қалампири, бақлажон, кабачки ва кўкатлар савдоси қизғин тус олганини қайд этиш жоиз. Россиянинг Қора денгиз минтақасидан яшил нўхат ва айсберг салати бўйича илк таклифлар тушди. Ўзбек фермерлари эса эртаги аччиқ қалампирни сота бошлашди.

Мева ва резаворлар сегментида таъминот қисқаришига қарамай, қулупнай сотувда етакчи бўлиб қолмоқда. Ушбу резавор Македония, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Қирғизистондан таклиф қилинди. Гилос, шафтоли, ўрик сотиш ҳажми ҳам ошмоқда. Бу йил илк бор Озарбайжон сайтида ўрик таклиф қилинди. Украиналиклар учқат савдоси бошланиши кутилаётганини эълон қилишди.

Асосий позициялар бўйича таклифлар динамикаси жадвали миқдор ўлчови билан қуйида келтирилган.

Савдо гуруҳида мева-сабзавот сотиб олиш бўйича рекламалар сони ўсишда давом этмоқда. Ўтган йилги ҳосилнинг «борщ» тўпламидаги сабзавотларига бўлган талаб юқори бўлиб, етказиб бериш тобора камаймоқда. Иштирокчилар, шунингдек, помидор, булғор қалампири ва кўкат етказиб берувчиларни қидиришди. Мева сегментида қулупнай энг талабгир маҳсулот бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, олма, лимон ва ёнғоқ харидига ҳам қизиқиш ортган.

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — РОССИЯ

Россияда сабзи нархи кескин ошди, шу билан бирга эртаги маҳсулотларга ҳам, 2020 йилги сабзи ҳосили учун ҳам нархлар кўтарилган. Ўтган йилги карам нархи қимматлаган, эртаги маҳсулот эса арзонлашган. Картошка етиштирувчилар ўтган йилги ҳосилни сотишмоқда, шунинг учун таъминот пасайиши фонида сотиш нархи ҳам тушмоқда. Маҳаллий иссиқхона маҳсулотлари  арзонлашяпти, бу борада фақат нархи ошган помидор истиснодир. Бундан ташқари, сарсабил ҳам арзонлашди.

Қулупнай нархи пасайишда давом этяпти ва ушбу резавор тобора ҳамёнбоп бўлиб боряпти. Олманинг ҳам айрим навлари арзонлашди.

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — УКРАИНА

Украина бозорларида сабзавотлар арзонлашишда давом этмоқда. Истисно тариқасида ҳафта давомида брокколи ва қизил карам нархи бироз кўтарилганини айтиш мумкин. Ва ўтган йилги ҳосилнинг юқори сифатли пиёзи қимматлашди. Қовоқча (кабачок) эса ҳамма сабзавотдан кўра арзонлашган – нарх икки баравар камайди. Кўкатлар ҳам арзонлашмоқда. Фақат порей-пиёз нархи ошди.

Мева ва резавор бозоридаги нархлар турли йўналишлар бўйича ўзгарган. Қулупнай нархи пасайишда давом этмоқда. Нок нархи бироз тушган. Цитрус сегментида мандарин ва лимон қимматлашди, апельсин ҳамда грейпфрут нархи арзонлашди. Қуритилган олма нархи максимал даражада ошди.

ЕastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — ЎЗБЕКИСТОН

EastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари — ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирокчилари пиёз ҳамда лавлаги нархларини кўтаришди. Қозоғистонда оқ карам арзонлашган.

ЕastFruitTradePlatform савдо гуруҳларининг нархлари – ТУРКИЯ

Турк экспортчилари нектарин, шафтоли ва ўрик нархларини пасайтиришда давом этмоқда.

EastFruitFruittechnology технологик гуруҳи фойдаланувчиларининг фаоллик даражаси ўтган ҳафта кўрсаткичи бўйича қолди. Ўғитлар савдоси пасайишда давом этмоқда, шунинг учун экин захиралари ўтган ҳафта энг кўп сотилган товар бўлди. Иштирокчилар кузги қулупнай ва голубика,  шунингдек, смородина ва мевали дарахт кўчатларини таклиф қилишди. Сабзавот етиштирувчиларга уруғ ва кўчат сотиш ҳажми ошмоқда. Aссортиментда брокколи уруғлари, дайкон (япон турпи), бодринг, тарвуз, кўкат ва зираворлар, бақлажон, помидор, қалампир кўчатлари бор. Ўстирилган тайёр қўзиқорин блоклари бўйича ҳам таклиф бўлди.

Технологик жиҳозлардан суғориш тизими учун аксессуарлар, стрейч-плёнка ва термо-кичрайгич плёнкада гуруҳлаб қадоқлаш машиналари, контейнер-қути ишлаб чиқариш учун тахталар сотилди. Мева экспортчилари учун маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва транспортировкасини узайтиришга хизмат қилувчи StepacXtend пакетлари бўйича таклифлар тушди. Иштирокчилар сабзавотли тўр-халта ва майкасимон халта қидиришди. Шунингдек, сайтда сабзавот ва мева етиштирувчилар ҳамда экспортёрлар учун турли хизматлар реклама қилинди.

Телеграм гуруҳларида маҳсулотларни самарали тарғиб қилиш бўйича тавсияларни ушбу блогдан топишингиз мумкин. Реклама самарадорлигини ошириш бўйича олти оддий қадам ушбу мақолада батафсил баён қилинган.

Сообщение Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/gilos-orik-va-pomidor-boyicha-takliflar-keskin-osdi-olmaning-narkhi-esa-pasayishda-davom-etmoqda-savdo-maydonchalarining-haftalik-holatiboyicha-takliflar-keskin-osdi-savdo-maydon/feed/ 0