сарсабил • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 15 Mar 2022 19:32:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png сарсабил • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда Испания тажрибаси ва технологияси асосида спаржа (сарсабил) етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ispaniya-tazhribasi-va-tekhnologiyasi-asosida-sparzha-sarsabil-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ispaniya-tazhribasi-va-tekhnologiyasi-asosida-sparzha-sarsabil-etishtiriladi/#respond Wed, 16 Mar 2022 07:00:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101610 Яқин кунларда Ўзбекистон Испания тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда 1 гектар майдонда экспериментал сарсабил плантациясини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари. Айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака...

Сообщение Ўзбекистонда Испания тажрибаси ва технологияси асосида спаржа (сарсабил) етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқин кунларда Ўзбекистон Испания тажрибаси ва технологияларидан фойдаланган ҳолда 1 гектар майдонда экспериментал сарсабил плантациясини яратишни режалаштирмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари.

Айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака ошириш мақсадида Испания мамлакатида бўлиб турибди. Бу хусусда Миллий ахборот агентлиги материалида қайд этилган.

Манбага кўра, делегация вакиллари вакиллари Гранада вилоятининг Фуента Вакереос қишлоғидаги спаржа (сарсабил) етиштириш бўйича Европанинг етакчи корхонаси – Еsparrago de granada корхонасида ҳам бўлдилар. “Еsparrago de granada” корхонаси раҳбари Алипио Арчиниега Лопез мулоқот мобайнида бу маҳсулотни Ўзбекистон шароитида етиштириш мумкинлигини таъкидлаб, ўзбек ҳамкасбларига спаржа етиштириш технологиясини беришини ва испанлар тайёр маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Яқин кунларда бу маҳсулотнинг уруғини юртимизга олиб келиб, тажриба сифатида 1 гектар ер майдонига экиш режалаштирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, EastFruit мутахассислари 2021 йилнинг май ойида Ўзбекистонда сарсабилни даромадли етиштириш истиқболлари ва нафақат ички бозорда сарсабил истеъмолини ошириш ҳисобига, балки, уни экспорт қилиш эвазига ҳам даромад олиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берган эди. Портал таҳлилчилари сарсабил жаҳондаги энг «тренд» сабзавотлардан бири эканлигини қайд этишган, зеро, унинг истеъмоли тез ўсиб бормоқда ва фермерлар сарсабил етиштиришдан яхши даромад олишмоқда.  Хусусан, Шарқий Европа мамлакатларида сарсабилнинг оммабоплиги уни етиштиришга қараганда тезроқ ортиб боряпти, шунинг учун бу ерда мазкур маҳсулот нархи Европа Иттифоқига нисбатан икки-уч баробар юқоридир. Бу ерда сарсабил узоқ вақтдан бери анъанавий баҳор маҳсулоти ҳисобланади.

Сообщение Ўзбекистонда Испания тажрибаси ва технологияси асосида спаржа (сарсабил) етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ispaniya-tazhribasi-va-tekhnologiyasi-asosida-sparzha-sarsabil-etishtiriladi/feed/ 0
Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/#respond Mon, 27 Dec 2021 04:00:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96057 Украинадаги “Никдария” МЧЖ – бу энг яхши халқаро стандартларга риоя қилиб, барча жараёнларни оптималлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган замонавий резаворлар бизнесидир. Ушбу бизнес илғор технологиялар, қизиқарли маркетинг ёндашувлари ва диверсификацияланган стратегияларни ўзида мужассам этган. Европа типидаги мазкур хўжалик голубика ва сарсабил етиштириш билан шуғулланади. Киевдан Житомир томонга 2 соатлик йўл, деб...

Сообщение Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинадаги “Никдария” МЧЖ – бу энг яхши халқаро стандартларга риоя қилиб, барча жараёнларни оптималлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган замонавий резаворлар бизнесидир.

Ушбу бизнес илғор технологиялар, қизиқарли маркетинг ёндашувлари ва диверсификацияланган стратегияларни ўзида мужассам этган. Европа типидаги мазкур хўжалик голубика ва сарсабил етиштириш билан шуғулланади. Киевдан Житомир томонга 2 соатлик йўл, деб ёзади УПОА сайти.

“Никдария” МЧЖ GLOBAL GAP ва GRASP бўйича сертификатланган ҳамда ишлаб чиқариш ва ишчиларга меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича Европа стандартларига қатъий риоя қилади.

“Мухтасар қилиб айтганда, хўжалик халқаро стандартларга ҳамда маҳсулот етиштириш ва голубикани қайта ишлашдан тортиб то ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларигача – барча жараёнларни оптималлаштиришга тўлиқ амал қилади”, – дея қайд этди корхонанинг тижорат бўйича директори ва Украина мева-сабзавотчилар ассоциацияси (УПОА)нинг резаворлар йўналиши раҳбари Евгений Харлан.

Хўжаликнинг ўзига хослиги нимада? “Никдария” МЧЖдан энг яхши АГРО тажрибалар тўғрисида батафсил

Энг аввало, “Никдария” хўжалигида иш прогноз қилинадиган ва текширилган маълумотлар асосида ташкил этилади, деб ёзади BrandStory.

Хўжаликда метеостанция узатадиган об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги статистик маълумотлардан фаол равишда фойдаланилади. Улар ёрдамида мутахассислар экинлар, касалликлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши тўғрисида янада аниқ прогноз қилиш имконига эга бўладилар. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб устунликлар ва имкониятлар беради:

– Метеостанция “SPRAY OUTLOOK” функциясига эга бўлиб, у дала ишлари ва экинларни суғоришни аввалдан режалаштириш имконини беради. Натижада, ишларни бажариш учун вақтни тежаш ва меҳнат ресурсларини тўғри тақсимлаш мумкин бўлади.

– Эвапотранспирация, яъни метеостанция маълумотларига асосланиб хўжалик ўсимликларнинг намлик сарфини прогноз қила олади. Бу эса намликдан самарали фойдаланиш, сув ва энергия ресурсларидан 20 фоизгача иқтисод қилиш имконини беради.

– Совуқ тушишини аввалдан прогноз қилиш эса башорат қилинаётган совуқчилик кучи ва экинлар гуллаши давридаги салбий ҳароратга қарши чораларга қараб, 90 фоизгача ҳосилни асраб қолишга ёрдам беради.

“Бундай метеостанциялар тармоғи орқали об-ҳаво ўзгаришларини янада аниқроқ башорат қилиш, натижада эса дала ишларини бажариш ва режалаштиришда ишонч билан ҳаракат қилиш мумкин бўлади.

Иккинчидан, бу – маҳсулотни даладан пештахтагача кузатиш тизими

Хўжалик ҳосилни йиғиб-териб олиш жараёни устидан дастурий таъминот ёрдамида назоратни жорий қилган. Ҳосилдорлик статистикасини тизимли равишда йиғиб бориш, энг асосийси, уни ҳар бир гектар кесимида таҳлил қилиш, йиғиб олинган ҳосилни ва уни сақлаш шароитларини даладан супермаркетгача бўлган масофанинг ҳар бир босқичида кузатиш – бу шунчаки раҳбариятнинг ҳаваси эмас. Бу ерда гап пул ҳақида бормоқда…

Бундай кузатув тизими қуйидаги имкониятларни яратади:

  • Резаворнинг сифатини сақлаб қолиш

“Йиғиб олинган ҳосил тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик тарзда киритиш ҳисобига биз маҳсулот ҳисобини юритишга кетадиган вақтни тежаймиз. Шу тариқа, йиғим-теримдан маҳсулотни музлатишгача бўлган вақт қисқартирилади. Бу эса резаворларнинг сифати ва сақлаш муддатига ижобий таъсир кўрсатади”.

  • Партиянинг ҳар бирлиги келиб чиқишини кузатиш

Кузатув имкониятини биз маҳсулотнинг келиб чиқиши (товар қаерда тайёрланганига доир маълумот ва унинг ҳаракатланиш тарихини кўрсатамиз) ва жойлашуви (айни пайтда товар қаерда турибди)га нисбатан татбиқ этамиз. Бунинг учун биз товарнинг тури ва келиб чиқишини идентификация қилган ҳолда, алоҳида қадоқда ҳар бир товар учун ўзига хос серия рақами бириктирамиз. Маълумотлар базаси маҳсулотнинг ҳаракатланиш йўли тўғрисидаги маълумотларни йиғиб, сақлаб боради ва ҳар бир товарни кузатиш имконияти яратилади.

Товарларнинг жойлашуви ҳар бир манфаатдор томонга маҳсулотнинг айни пайтдаги эгаси ва у мазкур жойга етиб келиши учун ҳаракатланиши лозим бўлган йўлни аниқлаш имконини беради.

  • Йиғим-теримнинг самарадорлигини назорат қилиш

Ҳосилни йиғиб олиш самарадорлигини назорат қилиш бир ишчи учун иш ҳажми нормаси тўғрисида тасаввур беради ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини кескин оширади. Шунингдек, у ишчиларни ташиш билан боғлиқ харажатларни 15 фоизгача камайтиради.

Бундан ташқари, ишчига ҳам айни бир вақт оралиғида кўпроқ пул ишлаб олиш имконини бериб, тўлдирилган тара билан йиғим-терим жойидан маҳсулот қабул қилиш пунктигача ҳаракатланишнинг озайиши ҳисобига жисмоний чарчоқни камайтиради.

  • Иш ҳажми нормасига мувофиқ ишчиларга адолатли ҳақ тўлаш

Маҳсулот қабул қилиб олинаётганда, тара ва бейж штрих-коди сканерланади, тегишли ходим бўйича маълумотлар автоматик равишда акс эттирилади (инсон омили аралаша олмайди). Маҳсулот вазнини қайд этар экан, дастур ишчи бўйича қуйидаги маълумотларни намойиш қилади: кун давомида терилган маҳсулотнинг умумий ҳажми, маҳсулот бирлигини йиғиш қиймати, ишчининг қўлига тегадиган пул миқдори. Бу ходимнинг умумий қониқишини ошириб, унинг мазкур хўжаликда ҳосил теримида ишлашда давом этишга мойиллигини шакллантиришга ёрдам беради.

“Никдария” МЧЖ агрономидан ажойиб туҳфа – тупроқ намлиги ва ҳароратини назорат қилувчи дастур

Корхонанинг бош агрономи Юрий Бегалов дастлабки 1-2 йилдаёқ ҳосилдорликни яхшилаши муқаррар бўлган тажриба тўғрисида сўзлаб берди.

“Голубиканинг илдиз тизими тупроқ сирти остидан 10 см дан 40 см гача бўлган оралиқда бошланади. Мен далани суғораётганимда дастурий таъминот сув тупроқ остига қандай кириб боришини кўрсатиб туради. 40 см га етганда мен сув беришни тўхтатаман – тупроқни янада чуқурроқ суғоришдан фойда йўқ. Чунки ўсимлик илдизи у ёғига етиб бора олмайди. Бу тизим бизга суғориш учун сувни ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга тежаш имконини берди. Тизим ўсимлик илдизлари етиб бора олмайдиган жойларга бекордан-бекорга ўғит юбормасликка ёрдам беради. Жорий йил мазкур ускуна туплардаги яшиллик қопламаларини сезиларли даражада ошириш, новдаларни кўпайтиришга имкон яратди. Келгуси 1-2 йил ичида биз ҳосилдорлик 150-200 фоизга ортишини кутяпмиз”.

“Овқат пиширишни билардим, аммо уни узатишни билмасдим” ёки “Никдария”дан маркетинг бўйича лайфхак

Бу йил “Никдария” МЧЖ IBerry бренди остида шов-шувли маркетинг кампаниясини ўтказди. Умуман олганда, голубика билан биргаликда энди салсабил ҳам “гуллаб-яшнамоқда”. Бу эса резаворлар бизнесини диверсификация қилишда жуда катта лайфхак ҳисобланади. Қолаверса, голубика йиғим-теримида фақатгина мавсумий даврда банд бўлган ишчиларни меҳнат билан банд қилишга ёрдам беради. Салсабил етиштириш “Никдария” МЧЖ учун бошқа ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияни кучайтириб юборди. Натижада, корхона АТБ супермаркетлар тармоғи билан шартномани ёпишга муваффақ бўлди.

“Никдария”дан энг яхши АГРО Тажрибаларни қай тарзда жорий қилиш мумкин?

– “Никдария” худди шу йўналишда ривожланишни истаган ўзи сингари кичик компанияларга консультациялар ўтказади;

– “Никдария” жараёнларни ишга туширишга ёрдамлашади, маслаҳат беради, айтиб туради.

Шу боисдан, тажриба-синов лойиҳаларини “Никдария”да синовдан ўтказиш ва тизимларни ишга тушириш бозорнинг бошқа иштирокчилари орасида ҳам ёйилади. USAID АГРО дастури эса ўзининг BestAgro лойиҳаси орқали шунга умид қилмоқдаки, энди “Никдария” издошлари тобора кўпая бошлайди, СМАРТ тизимлар эса украин фермерлари орасида одатий ҳодисага айланади.

Сообщение Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainaning-nikdariya-kompaniyasi-evropa-tipidagi-rezavorlar-biznesi-uchun-namuna/feed/ 0
Ҳар қандай дидга мос суперфудлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/#respond Thu, 16 Dec 2021 04:30:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95161 Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар. Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Ҳозир...

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар.

Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ҳозир ҳар қандай йирик супермаркетда спирулина сувўти, чиа, киноа ёки матча – бошқача қилиб айтганда, “суперфуд” деб аталувчи маҳсулотларни топиш мумкин. Улар анча машҳур бўлиб қолганига қарамасдан, ўзи бу нима эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Қолаверса, суперфудга ҳатто мутахассислар ҳам аниқ таъриф бермайдилар. Ҳар ҳолда, ушбу атаманинг илмий ёки тиббий тавсифи ҳозирча мавжуд эмас. Оксфорд луғатида бу борада анчагина мавҳум тушунтириш берилган: “Ўта тўйимли ҳисобланувчи ёки саломатлик ва ўзини яхши ҳис қилиш учун фойдали озуқа”.

2007 йилга қадар Европа Иттифоқидаги ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай маҳсулотга “суперфуд” тамғасини қўйиши мумкин эди. Зотан, Британия диетологлари ассоциацияси ўтказган тадқиқотларнинг кўрсатишича, харидорларнинг 60 фоизи ушбу маълумотга ишонган ва бундай маҳсулотларни ҳақиқатан фойдалироқ деб билган. Натижада европалик ишлаб чиқарувчилар зиммасига у ёки бу озуқа юқори даражада фойдали моддаларга бой эканлигини исботлаш вазифаси юкланди.

АҚШ ва Австралияда ҳозир ҳам хоҳлаган маҳсулотингизга superfood деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу қонун билан тақиқланмаган. Украинада эса маҳсулотларни маркировкалаш бўйича техник регламент мавжуд. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро консультанти Катерина Зверева сўзлаб берди. “Ушбу регламент ишлаб чиқарувчиларни чеклаб турибди. Маркировка харидорни чалкаштирмаслиги лозим. Демак, маҳсулот ёрлиғида у ҳақдаги барча маълумотлар акс эттирилиши керак”.

Звереванинг сўзларига қараганда, экспертлар бу борада бир тўхтамга келган: “суперовқат»нинг энг асосий хусусиятлари унинг маҳаллий эканлиги, экологик софлиги ва айниқса, фойдали бўлишидан иборат. Шуниси муҳимки, ҳамма биладиган биоқўшимчалар лабораторияларда ишлаб чиқарилса, суперфудлар – одамлар томонидан бир неча асрлар мобайнида истеъмол қилиб келинган ўсимликлар дунёсининг оддий маҳсулотларидир.

Артишокдан дуриангача: ҳар қандай дид учун мос суперфудлар

Суперфудларнинг рўйхати узун. Унга кўплаб мевалар, сабзавотлар, резаворлар, тўқ баргли кўкатлар, ёнғоқлар, сувўтлари ва ҳатто ичимликлар ҳам киради. Масалан, комбучани айтиш мумкин. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, шу жумладан, маркетинг ўйинлари туфайли у ёки бу маҳсулотлар трендга айланиб, сотув етакчиларига айланиб олади. Катерина Звереванинг қайд этишича, ҳозир дунё бўйича кўк пиёз (йиллик ўсиш 12,5 фоиз), сельдерей (7,4 фоиз), артишок (6,3 фоиз), кольраби ва кейл карами (5,6 фоиз) савдо ҳажмларида энг кўп ўсиш кузатилмоқда. Экзотик дуриан (ўртача йиллик ўсиш 18 фоиз), голубика (14 фоиз) ва малина (13 фоиз) савдоларида эса экспорт ҳажмлари ошиб боряпти.

“Умуман, 2029 йилга қадар дунё бўйича суперфудлар бозори $229 млрдга етади”, — дея таъкидлади Катерина Зверева. Бу сегментда бошоқли ва дон экинлари етакчиликка чиқади.

Супермаҳсулотлар бозорида Шимолий Америка мамлакатлари илғор ўринларни эгаллаб турибди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчи навбатда, айнан АҚШда соғлом овқатланиш тренди жуда машҳур бўлиб кетди. Бунда ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни фаол равишда тарғиб қилувчи юлдузлар ва инфлуэнсерларнинг ҳам роли бор.

Иккинчидан, суперфудлар, одатда, қимматроқ туради. Яъни уларни фақат молиявий жиҳатдан ўзига тўқ истеъмолчилар доимий сотиб олиши мумкин. Шимолий Американинг суперфудлар бозорида савдо бўйича юқори поғоналарни чиа уруғлари, кейл карами, киноа, голубика ва қулупнай эгаллаган.

“Мазкур бозор нафақат Америка, балки Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларида ҳам жадал ривожланиб бормоқда”, – дейди Зверева. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европанинг суперфудлар бозори яқин 5 йил ичида йилига 6,9 фоизга ўсиб боради. Бу турдаги маҳсулотлар нафақат савдо тармоқлари ва чакана савдо дўконлари, балки интернет орқали ҳам сотилади.

Годжи ўрнига чаканда: Украинада ўсиб бораётган суперфудлар

Украинада супермаҳсулотлар соҳасидаги бум Ғарб мамлакатларидагидек яққол кўзга ташланмайди. Шубҳасиз, соғлом овқатланишга интиладиган ва ўз рационига чиа ёки киноани қўшиб оладиган одамлар тоифаси бизда ҳам бор. Бироқ аксарият украинлар озиқ-овқат борасида анча консерватив саналади. Бунинг афзал жиҳатлари ҳам бор. Чунки суперфудларнинг хусусиятларидан бири уларнинг маҳаллий эканлигидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диетологлар ва нутрицологлар фикрига таянган ҳолда, овқат рационида маҳаллий ҳудудга хос бўлган анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Пиар қилинган экзотик маҳсулотлар ўрнига маҳаллий маҳсулотни топиш қийин эмас, дейди Катерина Зверева ишонч билан.

Гречиха ва у қадар машҳур бўлмаган, аммо фойдалилик жиҳатидан ундан қолишмайдиган амарант – киноага яхши муқобил вариант бўла олади.

Годжи мевалари ўрнига чаканда, чиа ўрнига – зиғир, макадамио ўрнига – кедр ёнғоғини истеъмол қилиш мумкин.

Амазон ўрмонларининг пальмаларида ўсувчи машҳур асаи мевалари ўрнига черника, тут, голубика, ежевика ва қора смородинани танлаган маъқул.

Экспертнинг айтишича, Украиналик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни суперфуд бозорига ўзлари чиқариши ва шу йўл билан янги трендлар яратиши мумкин. Дунёда бундай мисоллар талайгина. Таркибидаги темир моддаси мол гўштдагидан кўп, кальций моддаси эса сутдагидан кўп бўлган, ҳозир анча оммалашиб кетган кейл карами яқин-яқингача чорва озуқаси сифатида ишлатилган.

“Украинада “қуён ўти” деб аталган ўша сарсабил кўкати ҳам бизда истеъмол қилинган бўлишига қарамасдан, ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди”, дейди Зверева.

Бинафшаранг кашфиёт: хопи жўхориси

Биз учун одатий бўлган ширин бодроқ – яна бир суперфуд турларидан. Айтишларича, катта ёшли инсон учун уни истеъмол қилишнинг ўртача меъёри 34 кг ни ташкил қилади. Бироқ, жўхори етиштириш бўйича дунёнинг етакчи мамлакати бўлмиш Қўшма Штатларда ҳам ўртача истеъмол ҳажми йилига 17 кг дан иборат. Украинада бу рақамлар анча паст – киши бошига 3,5 кг холос.

Шунга қарамай, ушбу ширин маҳсулотга талаб муттасил ошиб бормоқда. Айниқса, HoReCA сегментида. “Мнагор” компанияси эгаси ва селекционер Михаил Нагорнякнинг қайд этишича, сўнгги 5 йил ичида жўхори савдоси ҳажмлари 17-20 фоизга ўсган. Украинада ҳозирги пайтда ширин жўхори қарийб 12 минг гектар майдонда етиштирилади. Бу эса ҳатто ички истеъмол талабини қаноатлантиришга ҳам етмайди.

“Масалан, ҳозир ҳамма жойда сотилаётган стакандаги бодроқ бизга Таиланддан келтирилади. Бу мамлакатда ушбу маҳсулотни етиштириш кўрсаткичлари дунёда энг катта тезликда ошиб боряпти”, дея фикр билдирди селекционер. Бу экин бизга бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Польша, Молдова, Венгрия ва Хитойдан ҳам импорт қилинади. Нагорнякнинг сўзларига қараганда, Украинадаги ички талабни қондириш учун ширин бодроқ етиштириладиган майдонлар камида 21,4 минг гектар бўлиши лозим.

Ҳозирда анъанавий сариқ жўхори ўрнини янги навлар эгалламоқда. Бир неча йил аввал healthy food бозорида бинафшаранг жўхори сўтаси — семизликка қарши курашиш ва артериал қон босимини пасайтиришда ёрдам берадиган хопи нави бирдан машҳур бўлиб кетди. Бинафшаранг жўхорига талаб 2030 йилга қадар ўсиб боради, дейди селекционер. Украина деҳқонлари жадал ривожлантириши керак бўлган бозор айнан мана шу.

Йирик савдо тармоқлари маҳсулотлар бозоридаги трендлардан ўзини четга олмайдилар ва ушбу сегментда ассортиментини кенгайтиришга тайёр. “Ашан Ритейл Украина”нинг кенг истеъмол товарлари харид бўлими раҳбари Виктория Шилонинг айтишича, ҳозирги пайтда компания дўконларидан суперфудларнинг киноа, чиа, годжи мевалари, амарант, кокос ёғи, зиғир уруғи, беби кейл сингари барча оммабоп турлари ўрин олган. Бундан ташқари, онлайн тарзда супермаркетдан у қадар машҳур бўлмаган товарлар, масалан, чиа уруғи, оқ киноа ёки арамант крупасини ҳам харид қилиш мумкин.

“Биз ҳозирда мазкур товарлар учун алоҳида тоифа ажратмаганмиз, бироқ бу пештахталарни доимий равишда тўлдириб, ривожлантириб боряпмиз, – дея изоҳ берди Шило. – Биз айнан суперфудларга эътибор қаратганмиз дея олмайман-ку, аммо соғлом овқатланиш билан боғлиқ бўлган, табиий ва маҳаллий маҳсулотлар диққат марказимизда эканлиги аниқ”.

Украина бозорида супермаҳсулотларни топиш қийин эмас. Аммо шуни ёдда сақлаш жоизки, шундай фойдали ва витаминга бой озуқа ҳам бутун рацион ўрнини эгалламаслиги лозим. Диетологларнинг қайд этишича, суперфудлар барча дардга даво эмас, катта эҳтимол билан улар асосий соғлом овқатланиш тарзини тўлдирувчи воситадир. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мувозанатлашган бўлмоғи даркор.

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/feed/ 0
Сарсабилга бўлган глобал талаб таклифни ортда қолдирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sarsabilga-bolgan-global-talab-taklifni-ortda-qoldirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sarsabilga-bolgan-global-talab-taklifni-ortda-qoldirmoqda/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:29:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80689 Шу йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Масfrut халқаро кўргазмаси доирасида Римини шаҳри (Италия)да ўтказиладиган Халқаро сарсабил кунида Италия сарсабил бозоридаги ўсишнинг ижобий динамикаси ҳақида хабар берилди. Италияда сарсабил тахминан 9500 гектар майдонга экилади. Ушбу ўсимликни етиштирувчи асосий  ҳудудлар – Aпулияда умумий экин майдонининг 50%и, Венетода 20%и ва Эмилиа-Романьяда 8%и мавжуд. Италияда...

Сообщение Сарсабилга бўлган глобал талаб таклифни ортда қолдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Шу йилнинг 7-9 сентябрь кунлари Масfrut халқаро кўргазмаси доирасида Римини шаҳри (Италия)да ўтказиладиган Халқаро сарсабил кунида Италия сарсабил бозоридаги ўсишнинг ижобий динамикаси ҳақида хабар берилди.

Италияда сарсабил тахминан 9500 гектар майдонга экилади. Ушбу ўсимликни етиштирувчи асосий  ҳудудлар – Aпулияда умумий экин майдонининг 50%и, Венетода 20%и ва Эмилиа-Романьяда 8%и мавжуд.

Италияда сарсабил савдоси ижобий ўсиш динамикасини сақламоқда. Чунки, истеъмолчилар орасида унинг барча турига, яъни  яшил, оқ ва бинафшаранг сарсабилга талаб ортиб бормоқда. FruitNewsнинг ёзишича, ташқи бозорда ҳам ушбу маҳсулотга талаб ўсяпти.

2020 йили сарсабил истеъмоли COVID-19 туфайли овқатланиш муассасаларининг ёпилиши сабаб камайди. Фақат катта ҳажмдаги чакана маркетинг ва экспорт ушбу экин савдосини аввалги даражада ушлаб турди.

Жаҳонда сарсабил етиштириладиган майдонлар 215 минг гектарни ташкил қилади. Аммо ҳам бу оқ ва яшил сарсабилга бўлган глобал талабни қондириш учун етарли эмас. Прогнозларга кўра, маҳсулот талабга яраша ҳажмда етиштирилиши учун 270-280 минг гектаргача майдон керак бўлади. Жаҳондаги сарсабил етиштирувчи энг йирик мамлакатлар – Хитой (93 минг гектар), ундан сўнг Мексика (29 минг гектар) ва Перу (22 минг гектар)дир.

Сообщение Сарсабилга бўлган глобал талаб таклифни ортда қолдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sarsabilga-bolgan-global-talab-taklifni-ortda-qoldirmoqda/feed/ 0
Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/#respond Sat, 12 Jun 2021 11:21:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78768 “Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади...

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади ва уларнинг экспорт улуши ҳар доим мевалардан кам бўлади», – дейди БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий платформаси раҳбари Катерина Зверева Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

Жаҳон сабзавот савдосининг умумий манзарасида помидор, қалампир, шунингдек музлатилган сабзавотлар ва картошка мутлақ етакчилардир. Мисол учун, помидорнинг улуши 15%, қалампир – 11%, деб қайд этди Катерина.

«Умуман олганда, сабзавотлар борасида маълум бир қизиқ тенденцияни кузатиш мумкин – ўсиш асосан муайян сабзавотларнинг жаҳон бозоридаги нархи ошиши билан боғлиқ. Ҳажмларда эса ўсиш унчалик сезиларли эмас. Сўнгги 5 йил ичида пул қийматида олсак, дунёда музлатилган сабзавотлар ва картошка экспорти энг кўп ўсди. Музлатилган сабзавотлар HoReCa сегменти учун қулай. Қалампир ва помидор ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, тонналарда ҳисоблаганда помидор савдосининг глобал ҳажми пасаймоқда. Эътибор беринг, помидор экспортининг пул ифодасидаги ўсиши ишлаб чиқарувчиларнинг мазали, хушбўй ва истеъмолчи кўпроқ тўлашга тайёр бўлган, қиммат навларига ўтаётгани билан боғлиқ», – дейди Катерина Зверева.

Янги картошка савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Катерина Зверева ишлаб чиқарувчилар сифат ва технологияларга сармоя киритаётганига эътибор қаратди. Дарҳақиқат, муайян калибрдаги, турли мақсадлар учун ва ҳаттоки ҳар хил таъмга эга бўлган картошкаларнинг урфга кириши меъдага теккан картошкага янги «нафас» берди.

Баргли ва бошли салатларининг савдосини солиштириш ҳам қизиқиш уйғотади. Баргли салатлар кўпроқ фойдалидир, шунинг учун уларнинг жаҳон бозорида сотилиши ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, карам салатларининг савдоси пасаймоқда, чунки уларнинг фойдали хусусиятларига баргли кўкатлардан пастроқдир.

Сарсабил савдо ҳажмларида ўсиш кузатилмоқда, аммо нархлар пасайди, шу жиҳатдан пул ифодасида унинг ўсиши жудаям сезилмайди. Сарсабил савдоси 2021 йилда кескин ўсиши кутилмоқда, у анча оммалашди ва бутун дунёда янги сарсабил плантациялари пайдо бўлмоқда.

Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда кам одам биладиган колраби ва кейл баргли карами пиёзга қараганда долларда тез ўсаяпти.

«Колраби, кейл (баргли карам) – фойдали хусусиятлари туфайли дунё бозорида оммалашиб кетди. Кейл экспортида Хитой етакчиликни сақлаб турибди, уни импорт қилиш бўйича эса АҚШ биринчи ўринда туради. Ҳозирча Марказий Осиёдаги истеъмолчилар бундай маҳсулот билан таниш эмас, Шарқий Эвропа мамлакатларида эса уни етиштириш фаолроқ ривожланиб бормоқда», – дея таъкидлади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Баргли карам таркибида оқсил, темир ва калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли уни кўпинча ўсимликдан бўлган мол гўшти деб аташади, бу эса уни аёллар учун жуда қимматли озиқ-овқатга айлантиради. Шу билан бирга, кейл карами ўсимлик маҳсулотларининг барча ижобий афзалликларига эга – янги узилган маҳсулот таркибида хужайралар миқдорининг юқорилиги, паст калориялилиги ва витаминларга бойлиги унинг бебаҳо парҳез маҳсулоти эканлигидан далолатдир.

Катерина Зверева конференция иштирокчиларининг эътиборини жаҳон саримсоқ бозорининг пасайишига қаратди, бу эса Хитойдаги рекорд даражада арзон нархлар билан боғлиқ. Айни дамда, унинг савдо ҳажмлари ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Хитой жаҳон бозоридаги бошқа иштирокчиларни сиқиб чиқаряпти. Масалан, Украинада сўнгги йилларда саримсоқ етиштириш жудаям фойдали бизнес бўлмай қолди ва импорт кескин ўсди.

Кўк пиёз, селдерей ва артишок жаҳон савдоси энг тез ўсаётган экинларга айланди

Жаҳон бўйича савдоси энг тез ўсаётган етакчилар орасида кўк пиёз жуда яхши натижа кўрсатяпти (+12,5%). Шунингдек, ноёб суперфуд – селдерей ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Канада селдерей импорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Селдерейдан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиганлар учун кони фойдадир. Селдерей кучли антиоксидант сифатида ҳам танилган. “Селдерейни мунтазам равишда истеъмол қиладиган киши ўзининг биологик ёшидан ёшроқ, фаол ва соғлом кўринади. Унинг парҳез маҳсулот сифатидаги хусусиятлари эса терпенлар туфайли намоён бўлади, бу бизга танадаги ёғни жадал йўқотиш ва зарарли микроорганизмлардан халос бўлиш имконини беради. Миллионлаб истеъмолчиларнинг соғлом ва ёш кўринишга интилиши бутун дунёда селдерей савдосига туртки бўлаётган омилдир. Соғлом турмуш тарзи ва сифатли овқатланиш намуналари истеъмолчиларнинг истакларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда», деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Ўсиш кўрсаткичларини намойиш қилаётган яна бир сабзавот – бу артишок. У премиум сегмент маҳсулоти бўлиб, артишок савдосида нарх эмас, балки сифат ва бренд аҳамиятга эга. Италия эса артишок ҳатто энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Унинг асосий харидорлари, қоида тариқасида, ресторанлар бўлиб, энг кўп артишок етиштирадиган учта мамлакат қаторига Италия (440 минг тонна), Миср (260 минг тонна) ва Испания киради.

Жаҳон сабзавот бозорида ким етакчи?

«Сабзавотлар бозори истеъмолчилар томонидан назорат қилинади ва барча ривожланиш тенденциялари уларнинг истакларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар шунчалик хилма-хиллик, қулайлик ва соддаликка интилишади», – деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Қолаверса, мутахассиснинг фикрича, сабзавотларнинг истиқболи мевалардан кўра яхшироқ, чунки уларда ўсишни тезлаштирувчи углеводлар кам ва соғлом тола хужайраларга эга.

«Кам гўшт, кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш – жаҳон истеъмол бозорининг бугунги тенденцияси. Сабзавотлар ва меваларнинг юлдузли онлари келди. Ва улар турли авлодлар қадриятлари чорраҳасида истеъмол саватидаги суперфудлар орасида ўз ўрнини эгаллашди. Об-ҳавонинг ўзгариши, экология ва ҳайвонлар каби масалаларга ғамхўрлик қилаётган З-авлод ва минг йиллик болалари ўсимликлардан тайёрланган, соғлом овқатларни кўпроқ танлайди. Кекса авлод одамлари ҳам узоқ вақт давомида соғлом ва ёш бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар тўғри овқатланиш, кўпроқ мева ва сабзавотларни ўз ичига оладиган парҳезга эътибор беришни бошлайдилар», деб хулоса қилади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/feed/ 0
Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/#respond Thu, 10 Jun 2021 15:04:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78603 «Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон). Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги...

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>

«Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерлар учун янги имкониятларни кафолатлаши, шунингдек, уларни юқори даромад билан таъминлаши мумкин. Чунки, бундай маҳсулотларга талаб мавжуд ва анъанавий экинлар сегментига қараганда рақобат кам», дейди Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон).

Хўш, «ниша» ўзи нима? Бугунги кунда қайси нишали экинлар оммалашмоқда ва экспортёрлар нималарга эътибор беришлари керак? Халқаро маслаҳатчи бу хусусда «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференцияда сўз юритди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда нишали экинлар орасида жаҳонда энг етакчиси – голубикадир. У йилига қарийб 700 минг тонна, жами 4 миллиард доллар қийматига тенг миқдорда экспорт қилинади. Ушбу резавор деярли бутун жаҳонда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат экиндир. Шундай қилиб, илк голубика плантациялари ҳатто БAAда ҳам аллақачон пайдо бўлди. Ва рақобат кучайганлиги сабабли, жаҳон бозорида унинг нархи пасаймоқда.

Голубика

  • Голубика – жаҳон бестселлери бўлиб, сотув бўйича йиллик ўсиш суръатлари борасида фақат авакадодан ортда қолади. Ҳар йили қиймати 4 миллиардлик 700 минг тонна голубика экспорт қилинмоқда.
  • Ҳар ерда ўсиши мумкин бўлган энг қиммат резавор (тупроқни тайёрлаш ва навларни тўғри танлай билиш керак) бўлиб, жуда совуқ қиш бўлмаган ҳудудларда уни контейнерда етиштириш технологиясидан фойдаланиш мумкин.
  • Илк плантациялар ҳатто БAAда пайдо бўлган. Ўзбекистонда ҳам биринчи голубика далалари мавжуд.
  • Ушбу мевани бир марта эккан деҳқон 25 йил давомида ҳосил олиши мумкин. Голубика биринчи бор 4-5 йил ўтгач ҳосил беради, бир туп мева учун потенциал 5 кг.
  • Жаҳонда нарх пасаймоқда, аммо талаб даражаси ўсиб боряпти. Грузияда голубика нархи – 5,5 доллар, Украинада эса 5 доллар.
  • Осиёда голубикага талаб ўсиб бормоқда. Жаҳондаги энг йирик импортёр – Хитой.
  • Иссиқхона технологиясидан фойдаланган ҳолда Тожикистон ва Ўзбекистондаги фермерлар исталган мавсумда голубика етиштириши ва қўшни мамлакатларга жуда қиммат нархда сотиши мумкин.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг айтишича, яна бир ажойиб экин – бу сарсабил.

“Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил ишлаб чиқаради. У замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда», деди  Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сарсабил

  • Сарсабил экспорти йилига 3 фоиз ёки 14 минг тоннага ўсмоқда. Биргина Хитой ўзи учун 950 минг тонна сарсабил етиштиради.
  • У – замонавий маҳсулот. Коронавирус жаҳондаги энг фаол соғлом турмуш тарғиботчиси бўлиб чиқди ва бу истеъмолчиларнинг мева-сабзавотлар, хусусан, витамин ва микроэлементларга бой сарсабилга қизиқишини оширмоқда.
  • Марказий Осиёнинг жанубий минтақаларида очиқ дала шароитида етиштирилган сарсабил март ойида йиғиб олиниши мумкин. Ёпиқ муҳитда ўстирилгани эса – февраль ойида.  Aйни пайтда сарсабил Россияга Перудан қиммат нархларда етказиб берилмоқда.
  • Сарсабил  йилига 50 кун ҳосил беради. Уни кунига икки марта йиғиб олиш мумкин (эрталаб ва кечқурун).
  • Нархи – Россияда: 10 АҚШ доллари/кг, Италияда: 2-4 доллар/кг, Голландияда: 5 евро/кг
  • Ҳосилдорлик 10 тоннагача/га, иккинчи ёки учинчи йилдан бошлаб йиғиб олинади. Сифат муҳим (яъни совутиш зарур)!
  • Ёзги маҳсулот етиштирувчи корхоналар учун – бу ишчи кучини сақлаб қолиш имконияти, яъни ер, сув, саралаш, қадоқлаш, совутиш инфратузилмаси, логистика, сотиш ва бошқариш инфратузилмаси мавжуд бўлганда диверсификация маҳсулотини сақлаб туриш имкони бор.

ФАО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, авокадо етиштириш ҳам янги жозибали инвестиция нишаси ҳисобланади. Бугунги кунда авокадонинг жаҳондаги савдоси ўсиши йилига 780 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, тоғли ҳудудларда етиштириладиган ва минус 7 даражагача совуққа бардошли авокадо навлари мавжуд.

Aвокадо

  • Aвокадо бугунги кунда жаҳон мева-сабзавот экспорти бўйича ЭНГ ТЕЗ ўсиб бораётган позициядир – унинг савдоси пул қийматида йилига 780 миллион долларга етмоқда (ўсиш).
  • Тропик ва субтропик жойларда етиштирилади. Мексика, Индонезия, Кения, AҚШ, Бразилия, Хитой, Туркия, Исроил, Перу ва Aвстралияда савдо плантациялари мавжуд.
  • Нам тупроқни ва ўз вақтида суғоришни талаб этади. Шу билан бирга, авокадонинг тоғли жойларда ўсадиган ва -7 даражагача совуққа чидамли Гватемала навлари ҳам мавжуд.
  • Ҳосилдорлик 7 дан 20 тоннагача.
  • Тожикистондаги аудит натижалари: авокадо чакана савдода кг учун 9,0 АҚШ долларидан 11,5 долларгача  нархларда сотилди!

Шунингдек, Бахтиёр Абдувоҳидов қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига киви экиш, йил давомида резавор етиштириш, шунингдек, доривор ўтлар, зираворлар, писта, ёнғоқ, эртаги олма ва органик қуруқ мевалар етиштиришга эътибор қаратишни маслаҳат берди.

Сообщение Нишали мева-сабзавот ва резавор экинлар етиштириш фермерга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nishali-meva-sabzavot-va-rezavor-ekinlar-etishtirish-fermerga-katta-foyda-keltirishi-mumkin-bakhtiyor-abduvohidov/feed/ 0
Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/#respond Thu, 10 Jun 2021 14:12:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78673 «Россия мева-сабзавот бозорига кириш ҳуқуқига эга Молдова, Грузия ва бошқа постсовет мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ушбу мамлакатдаги истеъмолчилар учун тренд маҳсулотлар етиштириш имкониятларини таҳлил қилишлари мантиқан тўғри», дейди ФAОнинг инвестицион департаменти  иқтисодчиси Aндрий Ярмак. Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда бундай маҳсулотлардан бири сифатида сарсабилни тилга олиш мумкин: Россияда унга...

Сообщение Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир появились сначала на EastFruit.

]]>

«Россия мева-сабзавот бозорига кириш ҳуқуқига эга Молдова, Грузия ва бошқа постсовет мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ушбу мамлакатдаги истеъмолчилар учун тренд маҳсулотлар етиштириш имкониятларини таҳлил қилишлари мантиқан тўғри», дейди ФAОнинг инвестицион департаменти  иқтисодчиси Aндрий Ярмак.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда бундай маҳсулотлардан бири сифатида сарсабилни тилга олиш мумкин: Россияда унга жуда кўп истеъмолчилар талабгор, аммо мамлакатда ушбу замонавий сабзавот нархи жуда баланд.

Дарвоқе, Молдова бозорида маълум бир тоифадаги истеъмолчилар (меҳнат муҳожирлари, Европа ошхонаси ва «соғлом овқатланиш» тарафдорлари)нинг сарсабилга  қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

EastFruit илгари хабар берганидек, мамлакат ички бозоридаги чакана савдода яшил сарсабил тахминан 150 лей/кг ($8,37/кг), оқ ранглиси эса 200 лей/кг ($11,17/кг) гача нархларда сотилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Молдовада қулупнай етиштирувчи энг йирик кластерлардан бири дўлдан азият чекди

Шу билан бирга, мамлакат бозори (супермаркетлар ва мева-сабзавот «бутик»лари)ни деярли тўлиқ импортёрлар таъминлайди. Маҳаллий фермерлар ўнлаб гектардан кам майдонда сарсабил етиштиришади, маҳсулотлар ижтимоий тармоқлардаги ихтисослашган гуруҳлар орқали ёки «қўлдан қўлга – деҳқондан мижозга» сотилади. Молдова мева-сабзавот бозорининг операторлари фикрига кўра, Молдовада сарсабил етиштириш/сотиш ниша форматида узоқ вақт мавжуд бўлиши,  масалан, голубиканинг мамлакатдаги «тижорат тақдири»ни такрорлаши мумкин (унинг нархи $ 10/кг дан кам эмас, лекин жуда кам ҳажмда сотилади, қанча эканини кимдир аниқ ҳисоблаб чиқмаган, албатта). Маҳаллий бизнес тармоқлари вакилларининг кенг тарқалган фикрига кўра, «маҳсулотларнинг сабзавот гуруҳида охирги истеъмолчига 3 доллар/кг дан қимматга тушадиган нимаики бўлса, у «ниша»ҳисобланади.

Яқинда бўлиб ўтган «Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида Aндрий Ярмак таъкидлаганидек, ҳатто юқори сифатли картошкани ҳам Грузия бозорида ўзига хос маҳсулот санаш мумкин, чунки истеъмолчи сифатли картошка учун одатдагидан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Худди шу омил Молдова мева-сабзавот бозорида ҳам амал қилади. Ўтган мавсумда воситачи-улгуржи савдогарлар мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қиш ва баҳор пайти юқори сифатли маҳаллий картошкани 5-5,50 лей/кг (0,28-0,30 доллар / кг) нархларда сотиб олишди, паст сифатли маҳсулотлар эса сотилмади. Кишинёв улгуржи бозорида сифатсиз картошка 3-3,5 лей/кг ($0,16-0,19/кг) дан арзонроқ сотилди.

Сообщение Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andriy-yarmak-rossiya-meva-sabzavot-bozorining-trend-mahsulotlari-postsovet-hududi-mamlakatlari-fermerlari-uchun-imkoniyatdir/feed/ 0
Ўзбекистонда сарсабил (спаржа): етиштириш, истеъмол ва экспорт истиқболларини баҳолаймиз https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarsabil-sparzha-etishtirish-istemol-va-eksport-istiqbollarini-baholaymiz/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarsabil-sparzha-etishtirish-istemol-va-eksport-istiqbollarini-baholaymiz/#respond Thu, 13 May 2021 16:36:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76323 Сарсабил (спаржа) жаҳондаги “тренд” сабзавотлардан бири ҳисобланади. EastFruit маълумотларига кўра, унинг истеъмол даражаси жадал ошиб бормоқда, ишлаб чиқарувчилар эса, табиийки, яхши даромад олишмоқда. Жумладан, Шарқий Европа мамлакатларида сарсабил роса оммалашган, аммо етиштириш ҳажми шунга яраша эмас. Айни сабабдан, сарсабил нархи  Европа Иттифоқидагига қараганда икки-уч баравар баланд. Шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон...

Сообщение Ўзбекистонда сарсабил (спаржа): етиштириш, истеъмол ва экспорт истиқболларини баҳолаймиз появились сначала на EastFruit.

]]>

Сарсабил (спаржа) жаҳондаги “тренд” сабзавотлардан бири ҳисобланади. EastFruit маълумотларига кўра, унинг истеъмол даражаси жадал ошиб бормоқда, ишлаб чиқарувчилар эса, табиийки, яхши даромад олишмоқда. Жумладан, Шарқий Европа мамлакатларида сарсабил роса оммалашган, аммо етиштириш ҳажми шунга яраша эмас. Айни сабабдан, сарсабил нархи  Европа Иттифоқидагига қараганда икки-уч баравар баланд.

Шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчилар, қандайдир сабабларга кўра, худди голубика билан бўлгани сингари бу тенденцияларни сезишмаяпти. Ва сарсабил ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш бу ерда деярли йўқ ҳисоби, истеъмолчиларнинг аксарияти унинг нима эканини ҳам билмайди.

Демак, ўзбек фермерлари етиштирилаётган бошқа сабзавотларга нисбатан анчайин фойдали ушбу экинни экиб, яхшигина даромад қилиш имкониятини бой бермоқда. Ахир, очиқ тупроқда етиштирилган яна қайси сабзавотнинг бир килограммини $6-10 АҚШ долларидан сотиш мумкин?! Биз, ушбу материал орқали Ўзбекистонда  истеъмолчи учун ҳам, экспорт учун ҳам сарсабил етиштиришнинг қанчалик афзал эканини баҳолашга ҳаракат қиламиз. Аввалдан огоҳлантирмоқчимиз, афзаллик ҳайратомуз даражада!

Ўзбекистонда сарсабил истеъмол қилиш имкониятларини баҳолаш  учун  EastFruit  истеъмолчиларнинг бу маҳсулот билан қанчалик таниш эканлигини ўрганиш мақсадида улар ўртасида экспресс-сўровнома ўтказди. Сўровнома нопрезентатив бўлиб, бунда асосан, чет элларда, жумладан, Европа мамлакатларида бўлган олий маълумотли кишилар жалб қилинди. Бироқ, ҳатто уларнинг ҳам фақат 67 фоизи сарсабил нима эканини эшитган, 47 фоизи эса бир марта бўлса-да  татиб кўрган экан.

Аммо, энг кизиғи, кўпчиликка сарсабил ёққан. EastFruit  сўроқлаган респондентларнинг 69 фоизи сарсабилнинг таъм сифатини беш балли тизимда тўрт ёки бешга баҳолаган. Фақатгина уларнинг чорак қисмига сарсабил умуман ёқмаган ва сўровномада иштирок этганларнинг 6 фоизи ушбу сабзавотнинг таъмини учга баҳолаган.  Шу боис, шубҳасиз, ушбу маҳсулотнинг ички бозорда ҳам истиқболи бор.

Сарсабилни ёқтирган ўзбек истеъмолчиларининг кўпчилиги уни Ўзбекистонда харид қилмоқда, лекин фақат музлатилган шаклдагисини. Масалан,  Lebazar  онлайн етказиб берувчи Россиянинг «Кружево вкуса» брендининг музлатилган сарсабилини  90 минг сўмдан  таклиф этяпти. Бу эса сабзавотнинг 400 грамми $8,5 дан ёки килограмми $21,3 дан сотилмоқда демакдир. Тўғри, аслида, бу маҳсулотни Россияга Хитойдан келтиришган, кейин Россияда қадоқлаб, Ўзбекистонга экспорт  қилинган. Зеро, Россия музлатилган сарсабилнинг асосий ҳажмини айнан Хитойдан импорт қилади.

Таққослаш учун, ҳозирги вақтда Украинада бир килограмм музлатилган сарсабилнинг нархи $10 атрофида, мавсум қизиғида бир килограмм  янги сарсабилнинг ўртача чакана нархи эса $6-8ни ташкил этади. Сарсабил истеъмоли яхши ривожланган ва бу фойдали сабзавот кўпдан бери катта миқдорда етиштириладиган ЕИ мамлакатларида мавсум қизиган пайтда килограмми  $4-6 атрофида бўлади.

Бироқ Россияда сарсабил  нархи Украина ёки ЕИга қараганда анча баланд, маҳаллий истеъмол даражаси ошиб бормоқда, ишлаб чиқариш эса ривожланмаган. Аслида, бу Ўзбекистон учун яхши хабар, у ўз экспорт маҳсулотлари сафига яна бирини қўшиб олиши мумкин.

Ўзбекистонда сарсабил ҳосилини бошқа мамлакатларга қараганда бирмунча эртароқ йиғиб олиш мумкин, бу эса яхши даромад қилиш имконини беради. Ҳатто мамлакатнинг жанубий ҳудудларида очиқ грунт шароитида сарсабил ҳосилини март ойида, ёпиқ грунтда етиштирилса –февралда олиш мумкин. Бу  вақтда Россияга сарсабил, асосан, Перудан анча юқори нархларда импорт қилинади.

Аммо, ҳатто экспортга мўлжал олинмаса-да, бу сабзавот ички бозорда ҳам анча оммалашиши мумкин. Қолаверса, у янги ҳосилдаги биринчи сабзавотлардан бўлиши эҳтимоли бор. Сарсабил, шунингдек, ҳозир ғайритабиий равишда  урф бўлмоқда, чунки, у соғлом турмуш тарзига мойиллиги бор ва тўғри  овқатланишга риоя қиладиганларга жуда мос: калорияси паст, фойдали тўқималарга бой бўлгани учун ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради.

Энг қизиғи, кўп мамлакатларда сарсабил доривор ўсимликлар сирасига киради. У артериал қон босимини пасайтириб, юрак қисқаруви ритмини секинлаштиради, периферик томирларни кенгайтиради ва чарчоқни  олади. Қолаверса, сарсабил организмдан зарарли моддаларни чиқариб ташлашга ёрдамлашади, шунинг учун у буйрак, юрак, бод, подагра ва бошқа касалликларда тавсия қилинади. Сарсабил  витамин ва минералларга бой, кўп миқдорда фолий кислотасига эга. У иммунитетни мустаҳкамлаш ва кўриш қобилиятини яхшилашга хизмат қилади.

Сарсабил қадимги Мисрда худолар озуқаси, деб ҳисобланган бўлса, Францияда “сабзавотлар қироли” деб  аталган. Уни истеъмол қилиш борасида  Германия етакчи ҳисобланади. Дарвоқе, бу ерда оқ сарсабилни истеъмол қилишни  афзал кўришади,  бошқа кўп мамлакатларда эса асосан, сарсабилнинг яшил, шунингдек,  кам учрайдиган  бинафшаранг нави оммалашган.

Бундан ташқари, сарсабил фойдалигина эмас, балки жуда хуштаъм маҳсулот ҳамдир. Интернетда ушбу сабзавотдан таом тайёрлаш бўйича кўплаб рецептларни топиш мумкин, янги сарсабил новдалари учини хомлигича еса ҳам бўлади! Мазкур сабзавотдан тайёрланган таомлар ўта тансиқ саналади. Сарсабилни, шунингдек, гриллда, духовкада пишириш,  қайнатиш, бошқа махсулотлар билан тоблаш, салатга қўшиш мумкин. Универсаллиги туфайли сарсабил бошқа маҳсулотлар билан жуда яхши уйғунлашади: гўшт ва балиқ маҳсулотларига ажойиб гарнир бўла олади. Сарсабилни, шунингдек, асосий таом  сифатида  ҳам  тановул қилиш мумкин.

“Сарсабил” номини, кўпинча,  адаштиришади. EastFruit бу ҳақда «Сарсабил ёки аспарагус?» сарлавҳаси остида алоҳида мақола тайёрлаган. Зеро, Ўзбекистонда, сарсабил номи остида бошқа маҳсулотларни тушуниш мумкинлигидан хавотирланиш учун қўшимча сабаб бор кўринади. Сарсабилга ҳеч бир алоқаси йўқ, аммо, кўпинча, янглишиб “спаржа” деб аталадиган сарсабил ловиясидан ташқари, Марказий Осиёда корейсларнинг соя сути кўпигидан тайёрланадиган “фучжу” газагига ўхшаш шундай  маҳсулот ҳам оммалашган. Уни негадир, кўпчилик “сояли сарсабил” (соевая спаржа) деб атайди, албатта,  у бизнинг сарсабилга ҳеч ҳам дахлдор эмас.

Ҳозирча Ўзбекистонда сарсабилнинг нархи  баланд бўлгани, маҳсулот ҳақида кўпчилик билмаслиги сабабли дарҳол улкан ҳажмдаги савдога умид боғлаб бўлмайди. Шу билан бирга ушбу сабзавотдан ҳосил олиш ҳам осон эмас. Ахир, у кўп йиллик экин ва  ҳосилини фақатгина  вегетациянинг иккинчи-учинчи йилидан бошлаб йиғиб олиш тавсия  қилинади. Бироқ, бир неча йил юқори ҳосил беради, етиштириш технологиясига риоя этилган  шароитда  йилига 10 тоннагача маҳсулот олиш мумкин. Сарсабилни, кўпинча, реза мева, жумладан, голубика етиштириш билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчилар экади. Негаки, бу мавсумий ишчиларни ёллаш вақтини чўзишга имкон беради. Сарсабилни реализация қилиш каналлари совутиш, қўшимча ишлов бериш ва логистикани ўзига қамраб олган ҳолда,  мевалар билан кўп умумий жиҳатлари бор.

Бошқа сарсабил етиштирувчи мамлакатлардан Ўзбекистоннинг яна бир устунлиги – бу  нисбатан арзон ишчи кучи мавжудлигидир. Сарсабил катта миқдордаги қўл меҳнатини талаб этади, ЕИда ишчиларга бир неча марта қиммат ҳақ тўлашига тўғри келади. Бунинг устига  ишчиларни  жалб этишнинг ўзи катта муаммо, негаки, улар етишмайди.

Албатта, сарсабилнинг ўзига хос хусусияти бор ва уни етиштиришга киришишдан аввал буни билиб олиш муҳим. Мазкур турдаги сабзавотни совутиш уни олис бозорларда сотишда жуда зарур босқич ҳисобланади, шунингдек, тўғри қўшимча ишлов бериш ва қадоқлаш катта аҳамият касб этади. Нотўғри қадоқланган сарсабил истеъмолчига етиб боргунга қадар сўлиб ёки чириб қолиши мумкин.

Собиқ СССР ҳудудида энг йирик сарсабил  ишлаб чиқарувчи – бу Украина. Мазкур  мамлакатда сарсабилчилик бошқаларга қараганда анча аввал ривожланган. Бироқ гарчи, вақти келиб, айнан сарсабил Украинанинг биринчи рақамли  экспорт маҳсулоти бўлиб қолиши мумкин, деган фикрлар бўлса-да, ҳатто Украина ҳам ҳозирча бу сабзавотни экспорт қилаётгани йўқ.

Жаҳондаги энг йирик сарсабил экспортчилари Перу, Мексика, АҚШ, Испания, Италия, Германия ва Франция ҳисобланади. Собиқ социалистик мамлакатлардан Польша, Венгрия ва Словакияда сарсабил ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бошқаларга нисбатан яхши ривожланган. Осиёда Хитой ва Таиланд янги сарсабилнинг энг йирик экспортчиларидир.

Сарсабилни энг катта ҳажмда импорт қилувчи мамлакат АҚШ ҳисобланади. Бу ерда ушбу сабзавот йил бўйи  истеъмол қилинади. Шунинг учун айни АҚШ жаҳоннинг энг йирик иккинчи импортчиси бўлмиш Германияга нисбатан 10 баравар кўп сарсабил импорт қилади. Бу мамлакатлардан ташқари, йирик импортчилар қаторига Канада, Франция, Испания Буюк Британия, Нидерландия, Япония, Швейцария ва Бельгия ҳам киради. Осиёда тилга олинган Япониядан ташқари янги сарсабилни катта ҳажмда импорт қилувчилар қаторига Сингапур, Тайвань, Гонконг, Малайзия ва Жанубий Корея ҳам киришини қайд этиш жоиз. Шунингдек, Яқин Шарқ  мамлакатлари, биринчи навбатда, БААга сарсабил етказиб бериш ҳажми ўсиб бормоқда.

Экспертларимизнинг дастлабки хулосалари шундан иборатки, агар Ўзбекистон жаҳон мева-сабзавот  бозорларини эгаллашни истаса, ҳозирнинг ўзидаёқ сарсабил етиштиришга эътибор қаратиши лозим. Негаки, мева-сабзавот маҳсулотлари ассортименти экспортчининг энг муҳим устуворликларидан бири ҳисобланади. Бу ўринда сарсабилнинг нархи анчагина баланд эканини гапириб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Ўзбекистон асосий савдо бозорларидан олисда жойлашгани,  денгиз портларига чиқиш имконияти йўқлиги ва бу мамлакатдан экспорт логистикаси доим қиммат эканини инобатга олсак, энг аввало, юқори нархли маҳсулотларга эътибор қаратиш муҳимдир.

Сообщение Ўзбекистонда сарсабил (спаржа): етиштириш, истеъмол ва экспорт истиқболларини баҳолаймиз появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sarsabil-sparzha-etishtirish-istemol-va-eksport-istiqbollarini-baholaymiz/feed/ 0