саримсоқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 23 Nov 2021 20:03:38 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png саримсоқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/#respond Wed, 24 Nov 2021 04:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92943 Украиналик пиёз етиштирувчи фермерларнинг аксарияти ушбу сабзавотни сақлаш учун профессионал ускуналарга эга эмас. Шу боис, улар ҳосилни йиғиб олгач ёки биринчи совуқдаёқ дарҳол сотишга ҳаракат қилишади. Натижада, қиш ёки баҳорда –  нархлар юқори бўлган пайт маҳсулот сотилмайди. Куз-қиш даврида Украина супермаркетларининг пештахтаси импорт қилинган пиёз ва саримсоққа тўлади, деб ёзмоқда...

Сообщение Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» появились сначала на EastFruit.

]]>

Украиналик пиёз етиштирувчи фермерларнинг аксарияти ушбу сабзавотни сақлаш учун профессионал ускуналарга эга эмас. Шу боис, улар ҳосилни йиғиб олгач ёки биринчи совуқдаёқ дарҳол сотишга ҳаракат қилишади. Натижада, қиш ёки баҳорда –  нархлар юқори бўлган пайт маҳсулот сотилмайди. Куз-қиш даврида Украина супермаркетларининг пештахтаси импорт қилинган пиёз ва саримсоққа тўлади, деб ёзмоқда SEЕDS. Энди таҳлил қилсак: фермер учун пиёз сақланадиган омборнинг қандай афзалликлари бор?

“Худди картошка ва сабзи каби пиёзнинг яроқлилик муддати профессионал ускуналар билан 8-10 ой давом этади. Маҳсулот бундан узоқроқ ҳам сақланиши мумкин – минимал йўқотишлар билан 12 ойгача, лекин фермерлар уни бу қадар узоқ вақт сақлаши кам ҳолларда мақсадга мувофиқдир», – дейди сақлаш ускуналарини етказиб берувчи «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак.

– Юқори сифатли ускуналар мавжудлиги бир қанча афзалликлар беради. Биринчидан, сақлаш жараёнидаги йўқотишлар минималлашади. Акс ҳолда эса бутун сақлаш муддати учун атиги 5-8% йўқотиш даражасига эришиш деярли мумкин эмас. Йўқотишлар –  хўжаликнинг пули. Иккинчидан, тегишли жиҳозланган омборхоналар эгалари маҳсулот йиғилгандан сўнг уни дарҳол эмас, балки йил давомида сотишлари мумкин. Бу хўжаликнинг бозордаги нархлар ўзгаришига боғлиқлигини камайтиради ва узоқ муддатли шартномалар тузиш имконини беради», – дейди мутахассис.

Пиёзни сақлаш шартлари нав ва мақсадга қараб ўзгаради. Зеро, экиш учун мўлжалланган ва хўраки пиёз бошқа-бошқа шароитларда сақланади ва ҳеч қандай ҳолатда бир жойда бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

«Агар хўраки пиёз кучли шамоллатишга муҳтож бўлса,  кўчат пиёзини худди саримсоқ каби кучлироқ шамоллатиш зарур. Совутгичга келсак, хўраки пиёзни сақлаш учун бундай тизимга катта эҳтиёж йўқ, совутиш ускунасини харид қилиш ихтиёрий. Кўчат пиёзи учун эса совутиш тизими зарур. Аммо шамоллатиш тизими ундан ҳам муҳимидир», дейди Андрей Марушак.

“Идишларга келсак, пиёзни катта ҳажмда идишсиз ҳам яхши сақлаш мумкин. Бундай усул янада тежамкордир, чунки, идиш хариди қўшимча харажат демак. Аммо идишсиз сақлаш барча навларга ҳам мос келавермайди. Пиёзнинг рангли навлари бундай сақлов учун яроқсиз, шунингдек, Украинанинг, асосан, жанубий вилоятларида етиштириладиган навларни ҳам идишда сақлаш керак, чунки, улар салат пиёзи бўлиб, жуда юмшоқ, сувли, қуруқ моддалари кам», дейди «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Пиёз учун жиҳозланган омборхонани кейинчалик бошқа экинларни сақлашда қўллаш мумкин.

“Кўчат пиёзи ўрнига саримсоқни сақлаш мумкин. Саримсоқ ўрнига – хўраки пиёз ёки картошкани жойлаштирса бўлади. Гап шундаки, шамоллатиш тизими қувватини муайян бир экинга мослаштириш орқали камайтириш мумкин. Аммо турли экинларни бир вақтнинг ўзида бир жойда ушлаб туриш мумкин эмас», дейди мутахассис.

Омборхона ташкил қилишнинг аниқ нархини олдиндан аниқлаб бўлмайди. Бироқ, етказиб берувчилар билан маслаҳатлашгач, фермер нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиб олади.

“Бу бутунлай индивидуалдир. Биринчидан, нарх хўжалик жойлашган ерга боғлиқ. Иккинчидан, камераларнинг ўлчамлари. Маълумки, омбор бир нечта камерадан иборат бўлиши, уларнинг ўлчами турлича бўлиши мумкин ва у ерда турлича маҳсулотлар сақланади. Бу борада стандарт ечимлар йўқ», дея қайд этади Андрей Марушак.

Сообщение Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/feed/ 0
Украинада саримсоқ етиштирувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондира олмаяпти https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sarimsoq-etishtiruvchilar-ichki-bozor-ehtiyozhlarini-qondira-olmayapti/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sarimsoq-etishtiruvchilar-ichki-bozor-ehtiyozhlarini-qondira-olmayapti/#respond Wed, 06 Oct 2021 17:02:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88449 Украинада йирик саримсоқ етиштирувчилар ва омбор қурувчилар йўқ. Ваҳоланки, омборда маҳсулотларни қиш бўйи сақлаш мумкин эди. Шу боис, январь-июнь ойларида Украина дўконларида фақат импорт қилинган саримсоқ сотилади. Бу ҳақда «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб, АgroТimes хабар бермоқда. «Ўтган йили Украина 5,6 минг тонна Хитой саримсоғини импорт қилди ва импортёрлар рейтингида 38-ўринни...

Сообщение Украинада саримсоқ етиштирувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондира олмаяпти появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада йирик саримсоқ етиштирувчилар ва омбор қурувчилар йўқ. Ваҳоланки, омборда маҳсулотларни қиш бўйи сақлаш мумкин эди.

Шу боис, январь-июнь ойларида Украина дўконларида фақат импорт қилинган саримсоқ сотилади. Бу ҳақда «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб, АgroТimes хабар бермоқда.

«Ўтган йили Украина 5,6 минг тонна Хитой саримсоғини импорт қилди ва импортёрлар рейтингида 38-ўринни эгаллади», дейди Винниц вилоятида 10 гектар саримсоқ етиштирадиган ва ўзининг қайта ишлаш заводига эга «Агро-Мастер» фермер хўжалиги бошлиғининг ўринбосари Василий Гудзовский. «Афсуски, ҳозирча биз чакана савдо тармоқларининг талабини ўзимиздаги саримсоқ билан қондира олмаймиз. Чунки, Украинада юқори сифатли товарларни таклиф этувчи йирик саримсоқ ишлаб чиқарувчилар йўқ. Саримсоқни қишда сақлаш мумкин бўлган яхши омборлар ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун, январдан июнга қадар супермаркетларда фақат импорт қилинган саримсоқ сотилади: асосан, Хитой ва Миср, қисман Испания, Франция, Эрондан маҳсулот олиб келинади. Қолган вақтда, одатдагидек, тармоқлар маҳаллий саримсоқни сотади».

Аммо, Васил Гудзовскийнинг фикрича, бу Украина ўз бозорида импорт қилинган саримсоқ ҳукмронлиги билан умуман курашмаслиги керак дегани эмас.

«Масалан, Қўшма Штатлар Хитой саримсоғига юқори бож қўйганида Калифорния саримсоғини етиштириш даражаси дарҳол ортди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун давлат кўмаги зарур, афсуски, биз ҳозир буни кўрмаяпмиз. Ҳозир биз учун хитойликлар билан рақобатлашиш осон эмас”.

Сообщение Украинада саримсоқ етиштирувчилар ички бозор эҳтиёжларини қондира олмаяпти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sarimsoq-etishtiruvchilar-ichki-bozor-ehtiyozhlarini-qondira-olmayapti/feed/ 0
2021 йилнинг I-чорагида Хитой саримсоқпиёз экспортини камайтирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-i-choragida-khitoy-sarimsoqpiyoz-eksportini-kamaytirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-i-choragida-khitoy-sarimsoqpiyoz-eksportini-kamaytirdi/#respond Fri, 25 Jun 2021 11:41:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79863 Хитой юани қийматининг кўтарилиши, етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг ошиши натижасида Хитой саримсоқпиёзлари нархи кўтарилди ва унинг экспорт ҳажми 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,83% га камайди, деб хабар беради AgroTimes FreshPlaza га асосланиб. Таъкидланишича, жорий йилнинг январидан апрелигача бўлган даврда Хитой қарийб 510-610 минг тонна...

Сообщение 2021 йилнинг I-чорагида Хитой саримсоқпиёз экспортини камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Хитой юани қийматининг кўтарилиши, етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг ошиши натижасида Хитой саримсоқпиёзлари нархи кўтарилди ва унинг экспорт ҳажми 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,83% га камайди, деб хабар беради AgroTimes FreshPlaza га асосланиб.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январидан апрелигача бўлган даврда Хитой қарийб 510-610 минг тонна саримсоқпиёз экспорт қилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида экспорт ҳажми 520-570 минг тоннага етган.

Биринчи чоракда саримсоқпиёз экспорти пасайишининг асосий сабаби саримсоқпиёз нархларининг ошиши билан боғлиқ. Оддий саримсоқпиёзнинг ҳозирги нархи бир кг учун тахминан 4,6-5 юан ($0,71-0,77) бўлган саримсоқпиёз ўтган йилнинг июнида кг учун атиги 2-2,2 юанни ($0,31-0,34) ташкил этган.

Шунингдек ўқинг: Украина беш йил ичида саримсоқпиёз импортини икки бараварга оширди

“Саримсоқпиёз экспорти нархининг кўтарилиши экспорт ҳажмининг пасайишини қоплай олмайди”, дейди Jining Fenduni Foodstuff Co., Ltd нинг тижорат бўйича менежери Энни Чен.

Шу билан бирга, 2021 йилда саримсоқпиёз етиштириш харажатлари ўсди: ерларни ижарага олиш, қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалари, ўғитлар ва ишчи кучи ҳақи ошди. Шу омиллар сабаб, бу йил Хитой саримсоқпиёзи нархи кўтарилди. Етказиб бериш харажатлари ҳам ошди ва Хитой юани мустаҳкамланди.

Сообщение 2021 йилнинг I-чорагида Хитой саримсоқпиёз экспортини камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-i-choragida-khitoy-sarimsoqpiyoz-eksportini-kamaytirdi/feed/ 0
Ставрополь ўлкаси (Россия) қишлоқ хўжалигида саримсоқ етиштиришни бошлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/stavropol-olkasi-rossiya-qishloq-khozhaligida-sarimsoq-etishtirishni-boshlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/stavropol-olkasi-rossiya-qishloq-khozhaligida-sarimsoq-etishtirishni-boshlashdi/#respond Tue, 15 Jun 2021 12:13:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79044 Ставрополь ўлкаси (Россия) аграрчилари  қишлоқ хўжалигида саримсоқ ва саримсоқ қаламчаларини йирик плантацияларда етиштиришни бошлади. Ҳозир ҳудудда саримсоқ билан ўз-ўзини таъминлаш 26 фоизни ташкил қилмоқда. Георгиев туманидаги «Изобилие» МЧЖ мазкур вазиятни ўзгартиришга қарор қилди. «Импорт ўрнини босиш дастури доирасида ўз маҳсулотимизни етиштиришни бошлашга қарор қилдик, яъни қишки саримсоқларимиздан учта навини танладик....

Сообщение Ставрополь ўлкаси (Россия) қишлоқ хўжалигида саримсоқ етиштиришни бошлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ставрополь ўлкаси (Россия) аграрчилари  қишлоқ хўжалигида саримсоқ ва саримсоқ қаламчаларини йирик плантацияларда етиштиришни бошлади.

Ҳозир ҳудудда саримсоқ билан ўз-ўзини таъминлаш 26 фоизни ташкил қилмоқда. Георгиев туманидаги «Изобилие» МЧЖ мазкур вазиятни ўзгартиришга қарор қилди.

«Импорт ўрнини босиш дастури доирасида ўз маҳсулотимизни етиштиришни бошлашга қарор қилдик, яъни қишки саримсоқларимиздан учта навини танладик. 2021 йил ҳосили учун 200 гектар майдонга экин экдик: бундай ҳажм Ставрополь ўлкасида ҳали бўлмаган», – дейди «Изобилие» МЧЖининг ижрочи директори Юрий Ишченко.

Хўжаликда саримсоқ етиштириш учун жиддий ёндашилди: ҳали сабзавотнинг пишиб етилишига анча вақт борлигига қарамай, мазкур ҳудудда ҳосил аллақачон йиғиб олинмоқда. Нафақат қуритилган саримсоққа, балки ёш саримсоқ қаламчаларига ҳам талаб катта. Россиядаги тузланган саримсоқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ширкатлардан бири бўлган Доғистон компанияси ҳудуд учун ноанъанавий бўлган хом-ашё билан қизиқишни бошлади, дейилади Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

– Биз Доғистонга 50 тоннадан ортиқ қаламчаларни жўнатдик. Бу эса республикадаги шерикларимиз учун фойдали ҳамкорлик ҳисобланади. Шу кунга қадар ҳудудда саримсоқ бунчалик кўп ҳажмда экилмаган: одатда маҳсулот шахсий томорқаларда 30-50 гектар майдонга экилган, шу боис харидорлар барча ҳудудлардан маҳсулотни йиғиб олиши керак бўлади, бу эса моддий томондан фойда келтирмайди. Бундан ташқари, бизники каби йирик ташкилотларда маҳсулот етиштириш технологияси ва сифат назорати юқори даражада бўлади, – дея таъкидлайди Юрий Ишченко.

Шунингдек ўқинг: Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди

Яқин кунларда ташкилотлар ёш саримсоқларни йиғиб олишни бошлайди – Доғистонда ҳам, Россиянинг марказида ҳам кейинги ҳосил учун харидорлар бор. Ушбу маҳсулотларнинг қарийб 300 тоннасини мазкур ҳудудда сотиш режалаштирилган. Қолган ҳосиллар бироз кеч етилади, айни пайтда фермер хўжалиги ҳосилни йиғиб олишга тайёр: чет эл комбайнлари йиғим палласига шай турибди. Жами 200 гектар майдонда 2 минг тоннага яқин саримсоқ йиғиб олиш режалаштирилган.

Бу йил сабзавот етиштириш учун  мазкур ҳудудда 11 минг гектардан зиёд очиқ майдон ажратилган. Анъанага кўра, ҳудуднинг асосий экинлари картошка, пиёз, карам, помидор бўлиб, саримсоқнинг улуши эса анча паст ҳисобланади. Бугунги кунда бозор Хитой саримсоғи билан тўлиқ таъминланган, лекин ички маҳсулот таъми ва бошқа хусусиятлари билан улардан анча устунлигига фермерлар ишонч билдирмоқда.

«Изобилие» МЧЖ уруғ етиширишга ихтисослашган. Мазкур ҳудудда уруғ етиштириш учун 4 минг гектар суғориладиган ер ажратилган – бу ҳудуд мелиорациясидаги энг йирик қишлоқ хўжалиги ерларидан биридир. Ишлаб чиқарувчиларнинг асосий йўналишлари – маккажўхори, кунгабоқар, соя ва кузги буғдой уруғларини етиштиришдан иборат.

Aммо  уруғ етиштириш соҳасида компания ўз ўрнини белгилаб, сабзавот етиштиришни ўрганишга қарор қилди. Ўтган йили бу ерда тажриба сифатида картошка, сабзи, пиёз ва саримсоқ экилган.

Сообщение Ставрополь ўлкаси (Россия) қишлоқ хўжалигида саримсоқ етиштиришни бошлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/stavropol-olkasi-rossiya-qishloq-khozhaligida-sarimsoq-etishtirishni-boshlashdi/feed/ 0