сақлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 18 Apr 2022 21:16:19 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png сақлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/#respond Tue, 19 Apr 2022 03:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103488 Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди. Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда...

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди.

Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда нималар тушунилади? Мева-сабзавот бизнесининг рентабеллигини ошириш учун омбор логистикаси бошқарувини автоматлаштириш қанчалик муҳим? Бу ҳақида мева-сабзавот компанияларининг тизимли таъминот занжири бошқаруви билан шуғулланувчи «Янгича индустриал ечимлар» – «New Industrial Solutions» (Украина) компанияси бош директори Алексей Гладишев гапириб берди.

Унинг қайд этишича, замонавий бизнесда таъминот занжири бошқаруви мижозлар эҳтиёжини максимал даражада қондириш, харажатларни камайтириш ва компаниялар учун бозорда рақобатдош устунликларни таъминлашга қаратилган кўплаб таркибий қисмлардан иборат. Хўш, улардан қай бири муҳим?

Етказиб беришнинг максимал тезлиги ва самарадорлиги жараённи автоматлаштириш орқали аниқланган

“Замонавий логистикада таъминот занжирига маҳсулотларни максимал тезлик ва самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳамда мижозларга етказиб бериш учун бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча қисмлар сифатида қаралади. Шу билан бирга, бугун бозорда турли бизнес йўналишлари бўйича фаолият юритувчи компанияларга жараёнларнинг аксарият қисмини автоматлаштириш, уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи таъминот занжири бошқаруви бўйича кўплаб ихтисослашган дастурий ечимлар пайдо бўлган. Йиғилган маълумотлар асосида таъминот занжирини бошқариш тизимлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва бозорда рақобатдош устунликларга эга бўлиши учун имкон қадар уларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлашга ёрдам беради», дейди бозор мутахассиси.

Шу билан бирга, мева-сабзавот бизнеси ҳақида гапирар экан, Алексей Гладишев таъминот занжири бошқаруви самарадорлиги бошқа сегментларга нисбатан мазкур сегментда муҳимроқ эканлигини қайд этади: “Сабзавот ва мевалар тез бузиладиган маҳсулотлар, шунинг учун етказиб бериш занжиридаги ҳар қандай узилиш якуний истеъмолчига олиб борадиган йўлда кечикишларга олиб келади ва бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча сақлаш харажатлари демакдир. Бундан ташқари, сабзавот ва мевалар сифати бузилиши хавфи ортади».

Таъминот бошқаруви соҳасидаги дастурий ечимлар ҳақида сўз юритар экан, New Industrial Solutions компанияси бош директори бугунги кунда сервисни режалаштириш бўйича замонавий маҳсулотлар мавжудлигини, хусусан, компания Service Оptimizer 99+ платформаси асосида ўз мижозлари – фермерлар ва экспортёрларга ушбу турдаги маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Платформани таъминот занжири бошқаруви соҳасида жаҳондаги етакчи иштирокчи – ТооlsGroup (АҚШ) ишлаб чиққан.

«Servis Optimizer 99+ нинг афзаллиги шундаки, бугунги глобал логистика инқирозида ишлаб чиқарувчи глобал бозордаги ноаниқлик шароитида ўз бизнесини иложи борича самарали ривожлантириш имконини берувчи етказиб бериш занжирининг режалаштириш хизматидан фойдаланади», дейди Алексей Гладишев.

Сунъий интеллект ёрдамида маҳсулотни сотиш жараёнларини оптималлаштириш

Платформа мақсадли хизмат даражаларига эришиш учун таъминот занжири режалаштирилишини автоматлаштиради ва соддалаштиради. Хусусан, сабзавот ва мевалар етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг товар тақчиллиги, маҳсулот захиралари, корхона айланма маблағлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли савдони бой бериш каби муаммолари ҳал этилади”, дейди Алексей Гладишев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мева-сабзавот бизнесида омбор логистикасини бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий автоматлаштирилган дастурий ечимлар омбор захираларининг аниқлигини ошириши, маҳсулотни саралаш ва уни жўнатишдаги хатоларни камайтириши, пировардида, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаши мумкин, бу эса бизнесингиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатади.

“New Industrial Solutions ўз мижозларига Омборлар бошқаруви тизими (WМС) ечимларини таклиф этади.  WМС ҳар қандай омборни автоматлаштиришга имкон беради ва барча турдаги логистика процедураларига мос келади. Шу билан бирга, дастурнинг ўзи товарларни жойлаштириш ва саралаш стратегияларини танлайди ва деярли ҳар қандай омборда ишлаш учун ўнлаб созламаларга эга.  Омборлар бошқарувининг автоматлаштирилган тизими маҳсулотларни қабул қилиш, жўнатиш ва ташишда, масалан, сабзавот ва меваларни саралашда инсон омилининг салбий таъсирини бартараф этади.  Шу билан бирга, сизнинг бизнесингиз юқорида қайд этилган операциялар бўйича харажатларни ўнлаб марта камайтиради, бу эса компаниянинг рентабеллиги ҳам ошишини англатади”, дея қайд этди мутахассис.

 Дастлабки босқичда таҳлил – асосий омил

Алексей Гладишев мева-сабзавот бизнесида логистика жараёнларини оптималлаштиришдан аввал унинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш ва логистика соҳасидаги муаммоларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлайди.

Автоматлаштириш шаффоф бизнес жараёнлари ва оптимал моддий-техник инфратузилма билан биргаликда муҳим аҳамиятга эга.

«Шу билан бирга, бу ишни кўп йиллик тажрибага эга бўлган, ички ва ташқи бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун тизимли ечимларни таклиф эта оладиган мутахассислар амалга ошириши муҳимдир» дея хулоса қилади мутахассис.

Сообщение Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavot-biznesida-taminot-zanzhiri-boshqaruvining-avtomatlashtirilgan-tizimi-qanday-qilib-kompaniya-daromadini-oshirish-mumkin/feed/ 0
Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/#respond Mon, 21 Mar 2022 06:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101874 Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit...

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>

Соғлом овқатланиш тенденциялари ва вегетарианлик бутун жаҳонда, айниқса, Европа Иттифоқи мамлакатларида тобора оммалашиб бормоқда. Америка Ширин картошка маркетинг институти (АSPMI) олиб борган фаол маркетинг кампанияси, шунингдек, ушбу сабзавотдан чипс, фри, шўрвалар ёки яримтайёр таомлар тайёрланиши туфайли ширин картошка Европадаги сабзавотлар орасида савдоси энг тез ўсиб бораётган маҳсулотлардан бирига айланди. EastFruit жамоаси айнан шу боис мазкур сабзавотга эътибор қаратди.

Энг йирик импортёр Европа савдо хаби – Нидерландия ҳисобланади. 2016-2020 йиллар давомида ушбу мамлакатга ширин картошка импортининг ўсиш суръати 17% ни ташкил этган.  Бу кўрсаткич худди шу даврдаги ширин картошка импортининг глобал ўртача ўсиш тенденциясидан (11%) ҳам юқоридир. Ширин картошка Шимолий Европа мамлакатлари – Буюк Британия, Германия, Франция, Бельгия ва ҳатто Канадада ҳам машҳур.

Фото: Печда пиширилган батат

Сўнгги бир неча йил ичида Яқин Шарқ мамлакатларидан талаб ортиб бормоқда – Саудия Арабистони сўнгги уч йил ичида рекорд даражадаги импорт билан ширин картошка импортёрлари ўнталигига кирди – у 2020 йилда 20,5 минг тоннадан ортиқ ширин картошка импорт қилган (2021 йил учун ушбу мамлакатга тааллуқли маълумотлар ҳали мавжуд эмас).

Бизнинг минтақада ҳам ширин картошка истеъмол қилинмоқда. Россия (2021 йилда 2,9 минг тонна ширин картошка импорт қилган), Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия – 744 тонна, Эстония – 524 тонна ва Грузия – 53 тонна) шулар жумласидандир.

Ширин картошка нима ва унинг фойдали жиҳатлари қандай?

Иссиқликни хуш кўрувчи ширин картошка (Ipomoea  batatas), шунингдек, батат деб ҳам аталади, оддий картошкага мутлақо алоқадор эмас. Ширин картошка икки уруғ паллалилар оиласига, одатий картошка эса итузумдошлар оиласига мансубдир. Ширин картошканинг калорияси бироз юқорироқ ва одатий картошкага нисбатан деярли 10 баробар кўпроқ натрий, икки баробар кўпроқ кальций ва бироз кўпроқ шакар ҳамда озуқавий толалардан таркиб топган.

Ширин картошка истеъмол қилинганда ретинол (А витамини)га айланадиган бета-каротиннинг юқори миқдори ва глютен  камлиги туфайли у соғлом турмуш тарзига дахлдор егулик саналади. Ушбу экин болалар озуқасининг таркибий қисми сифатида кенг қўлланади ва батат, айниқса, соғлом озиқ-овқат истеъмол қилишни истайдиган ёшлар орасида жуда машҳур.

Ширин картошканинг гликемик индекси (ГИ) жуда паст. Маълумки, ГИ –  озиқ-овқат таркибидаги углеводларнинг қондаги глюкоза даражаси ўзгаришларига таъсири бўйича нисбий ўлчов бирлигидир. ГИ паст углеводларнинг ҳазм бўлиши, сўрилиши ва метаболизмда иштирок этиши секинроқ ҳамда қондаги шакар миқдорининг (инсулин даражасида) камроқ ва сустроқ ошишига олиб келади. Шунинг учун ширин картошка парҳезбоп қандолатчиликда кенг қўлланади. Аммо ширин картошкадан фойдаланган ҳолда парҳез қилишни режалаштираётганда шунга эътибор қаратиш керакки, ГИ сабзавот ўсадиган жой, шунингдек, таомни тайёрлаш усулига боғлиқ. Масалан, қайнатилган бататда ГИ қовурилганига нисбатан пастроқдир.

Фото: Бататли брауни

Ширин картошка навларининг кенг ассортименти мавжуд. Перунинг Лима шаҳридаги Халқаро картошка маркази (CIP) генетик банкида бататнинг 6000 дан зиёд навлари бор. Ширин картошканинг пўстлоқости ранглари бир неча хил – оқ, сариқ (orange flesh sweet potato), у бета-каротиннинг юқори миқдори билан ажралиб туради. Шунингдек, навлар ширинлиги ва таркибидаги қуруқ моддалар билан ҳам фарқланади.

Фото: Бататдан тайёрланган нон

Ширин картошкани қаерда ва қай тарзда етиштириш керак?

Ширин картошка жаҳонда энг кўп етиштириладиган маҳсулотлар орасида еттинчи ўринда туради. Бу экин Ҳиндистоннинг нам иқлимида ҳам, Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларида,   Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам яхши ўсади.  Ширин картошка турли агроиқлим шароитларига жуда осон мослашади. Аммо, ўсимлик нолдан паст ҳароратларга тоқат қилолмайди. Ушбу «меҳнатсевар» ўсимлик узоқ вегетатив мавсумни бошдан кечириб, иссиқликни яхши кўради ва узоқ давом этувчи иссиқ ёзда камида 150 кун жуда яхши ўсади.

Вегетация даврида ширин картошка учун 15 дан 33 °C гача бўлган ҳарорат оралиғи талаб қилинади, шу билан бирга, оптимал ҳарорат 20 дан 25 °C гачадир. Энг юқори маҳсулдорлик кундузги юқори ҳарорат (25-30 °C)да, кечаси эса паст ҳарорат (15-20 ° С)да бошланади; тунгги паст ҳарорат илдиз ҳосил бўлишига, кундузги юқори ҳарорат вегетатив ривожланишга ёрдам беради. Аммо, сабзавотнинг ривожланиш жараёни фақат 20 дан 30 °C гача бўлган ҳарорат оралиғида, оптимал 25 °C да содир бўлади ва одатда, 10 ° C дан пастроқда тўхтайди.

Одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка куртаклари тилимланиб кўпаяди. Бу шуни англатадики, қиш учун уруғлик материаллар билан омборни тўлдириш шарт эмас. Масалан, 1 гектар батат экиш учун 3 тонна уруғлик материали керак бўлади.

Грузиядаги Халқаро Картошка Маркази (CIP) вакили Русудан Мдиванининг сўзларига кўра, ширин картошкани одатий картошкадан аввал ёки кейин алмашлаб экиш мумкин. Бу кичик парчаларга бўлинган ерлардан иборат мамлакатлар учун жуда муҳимдир. Иккала экин ҳам турли оилаларга мансуб  бўлгани сабабли, уларнинг зараркунандалари ва касалликлари ҳам ҳар хил. Бататнинг афзалликларидан бири шундаки, Колорадо картошка қўнғизи уни емайди, лекин бу  зараркунандалар ҳужум қилмайди, дегани эмас.  Украинанинг «Агроанализ» компанияси вакили Вадим Дудка бир неча бор ширин картошканинг асосий касалликлари ва зараркунандаларига эътибор қаратган – улардан энг хавфлиси нематодалар, ўсимлик канаси ва  битидир.

Мдивани хонимнинг фикрича, алмашлаб экишда ширин картошкадан фойдаланиш бир гектаргача ерда маҳсулот етиштираётган деҳқонга юқори ҳосил ва барқарор даромад олиш, фойдали экин етиштириш имконини беради. Зеро, бататни босқичма-босқич экиш ва аста-секин йиғиб олиш мумкин. Аммо муаммо шундаки, бу икки экин турли иқлимларни яхши кўради.  Шунинг учун бататни Грузиянинг субтропик минтақаларига экиш тавсия этилади.

Экиннинг салоҳиятини намойиш этиш учун USAID дастури 2022 йилнинг баҳорида Самцхе-Жавахети минтақасидаги лойиҳа питомнигида вирусдан ҳоли кўчатлар етиштириш мақсадида ширин картошка қаламчаларини импорт қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек ўқинг: Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади

Ширин картошкани тижорат мақсадларида етиштириш Украинада ҳам фаол ривожланмоқда, у ерда бататнинг маҳаллий навлари устида иш олиб бориляпти. Мамлакат жануби – Одесса вилоятида Украина супермаркетларида сотиш учун органик ширин картошка етиштирилган.  Молдовада эса ҳатто Ширин картошка етиштирувчилар клуби ҳам мавжуд.

Батат жуда маҳсулдор экин – гектарига 40 дан 100 тоннагача ҳосил беради. Аммо барча сабзавотлар ҳам тижорат сифатига эга эмас. Оғирлиги камида 400 граммлик товар бататини олиш учун суғориш тадбири зарур. Аммо намлик кўплиги сифатга салбий таъсир кўрсатиши ва қора чиришнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Ширин картошка пахта қўлқопларда қўл меҳнати билан йиғилади, чунки, сабзавотнинг пўстлоғи  нозик, у тез шикастланади.  Ширин картошка йиғим-теримдан кейин метаболик фаол бўлиб қолади. Шунинг учун ҳосил йиғиб олингач, уни дарҳол  «даволаш» тавсия этилади, яъни curing усули – тупроқдан тозалаш ва далада Цельсий шкаласи бўйича 29-30 даража ҳарорат (лекин 24 даражадан паст бўлмаган)да поялар  қатлами остида 24 соатгача қолдиришдир. Ушбу усул сабзавотнинг қуриниб олишига имкон яратиб, шикастланишдан асрайди.  Шундан сўнг маҳсулот сараланади, ювилади ва 1-2 кун ичида қуритиш ва бутунлай қотиши учун стеллажлар ёки ярим тўлдирилган тоза пластик қутиларга солинади. Ушбу процедура сабзавотнинг пўстлоғи қалинлашиши ва жароҳатлари битиши туфайли яхши сақловни таъминлайди, шунингдек, маҳсулотнинг таъм сифатини ҳам оширади.

Паст ҳароратга муҳтож  одатий картошкадан фарқли ўлароқ, ширин картошка 10-12 даража ҳароратда ва 90-95% нисбий намликда сақланади.  Сабзавотлар навига қараб, 6-10 ой давомида шамоллатиладиган пластик идишларда сақланади.  Сақлаш вақтида сабзавот ойига 0,5-1,5% вазн йўқотади.

Даромад ҳақида нима дейиш мумкин?

Экин иқтисодиёти жуда жозибали. Мдивани хонимнинг фикрича, Грузияда ширин картошка етиштириш фермерга одатий картошка етиштиришдан 5-6 баробар арзонга тушади. Тбилиси ритейлида эса нархлар жуда ажойиб – 8 дан 12 лари/кг гача (2,60 – 3,85 доллар/кг)дир. Аммо, шуниси ҳам борки, ширин картошканинг рекламаси ва маркетинги учун алоҳида сармоя зарур.

Сообщение Ширин картошка – Европа Иттифоқи бозорига экспорт учун истиқболли экин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/shirin-kartoshka-evropa-ittifoqi-bozoriga-eksport-uchun-istiqbolli-ekin/feed/ 0
Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/#respond Fri, 18 Mar 2022 06:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101768 Қозоғистонда яқин уч йил ичида мойли ўсимликлар, озуқа экинлари ва картошка экиладиган мадонларни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”. Келгуси уч йилда экин майдонларини диверсификациялаш кутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати мойли экинлар майдонларини 3 миллиондан 3,5 миллион гектарга, картошка экиладиган майдонларнинг 200 мингдан...

Сообщение Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистонда яқин уч йил ичида мойли ўсимликлар, озуқа экинлари ва картошка экиладиган мадонларни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”.

Келгуси уч йилда экин майдонларини диверсификациялаш кутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати мойли экинлар майдонларини 3 миллиондан 3,5 миллион гектарга, картошка экиладиган майдонларнинг 200 мингдан 250 минг гектаргакенгайтириш, шунингдек, озуқа экинлари майдонини ҳам кенгайтиришга қарор қилган.

Бундан ташқари, мамлакатда бу йил сабзавот сақлаш сиғимини 98 минг тоннага, келаси йили 104 минг тоннадан зиёдроққа, 2024 йилда эса 196 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирларнинг бари келгуси йиллар учун Озиқ-овқат хавфсизлиги режасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Вазир озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг уч мезонини қайд этди, булар – озиқ-овқатнинг жисмоний жиҳатдан мавжудлиги,  иқтисодий қулайлиги ва хавфсизлигидир.

Бугун аҳолининг озиқ-овқатга бўлган харажатлари улуши қисқариши ҳақида гапирар экан, Карашукеев ҳукумат нархларни маъмурий тартибга солишдан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни манзилли қўллаб-қувватлашга ўтишга қарор қилганини таъкидлади.

Сообщение Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/feed/ 0
Россияда пиёз нархи узоқ давом этган турғунликдан сўнг яна қимматламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-piyoz-narkhi-uzoq-davom-etgan-turqunlikdan-song-yana-qimmatlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-piyoz-narkhi-uzoq-davom-etgan-turqunlikdan-song-yana-qimmatlamoqda/#respond Wed, 23 Feb 2022 06:00:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100537 Россияда анча узоқ давом этган турғунликдан сўнг пиёзга талаб кучайиб кетди, бу эса маҳаллий фермерларга ушбу маҳсулот нархини ошириш имконини берди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Маҳсулот таннархи ошишига асосий сабаб, сифатли пиёз захираларининг тез қисқариши бўлди. Фермерларнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб, омбордаги пиёз сифати тез бузилишда давом...

Сообщение Россияда пиёз нархи узоқ давом этган турғунликдан сўнг яна қимматламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда анча узоқ давом этган турғунликдан сўнг пиёзга талаб кучайиб кетди, бу эса маҳаллий фермерларга ушбу маҳсулот нархини ошириш имконини берди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Маҳсулот таннархи ошишига асосий сабаб, сифатли пиёз захираларининг тез қисқариши бўлди. Фермерларнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб, омбордаги пиёз сифати тез бузилишда давом этмоқда, чунки, кўпчилик узоқ муддат сақлашга яроқсиз бўлган маҳсулотларни омборга жойлаган эди.

Лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, айни дамда маҳаллий фермерлар юқори сифатли пиёзни 13-22 рубл/кг (0,17-0,29 доллар/кг)дан сотмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 10 фоизга қимматроқдир. Улгуржи савдо компаниялари вакилларининг сўзларига кўра, бугунги кунда юқори сифатли пиёзни керакли ҳажмда топиш жуда қийин. Бозордаги асосий таклиф сотиш муддати чекланган маҳсулотлар бўйичадир. Керакли ҳажмда сифатли пиёзга эга бўлган фермерлар бугунги кунда ушбу маҳсулотни кичик партияларда ёки илгари тузилган шартномалар бўйича сотишмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, айни пайтда Россияда пиёз нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 22 фоизга юқори. Шу билан бирга, бозор иштирокчилари ушбу сегментдаги нархларнинг ўсиш тенденцияси бундан кейин ҳам давом этишини ва фермер хўжаликларида захиралар камайишига қараб, пиёз нархининг ўсиш суръати тезлашишини истисно қилишмаяпти.

Сообщение Россияда пиёз нархи узоқ давом этган турғунликдан сўнг яна қимматламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-piyoz-narkhi-uzoq-davom-etgan-turqunlikdan-song-yana-qimmatlamoqda/feed/ 0
Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/#respond Wed, 16 Feb 2022 06:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100010 Ўзбекистон сабзи бозоридаги вазият кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ўзингиз баҳо беринг, ҳозирги кунда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан деярли уч баробар ва йилнинг шу даври учун одатдагидан олти баробар юқори! Бироқ, шундай баланд даражага қарамай, нархлар келгусида ҳам кўтарилиш тенденциясига эга. EastFruit таҳлилчилари бундай ноодатий вазиятнинг сабабларини аниқлашга ҳаракат...

Сообщение Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон сабзи бозоридаги вазият кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ўзингиз баҳо беринг, ҳозирги кунда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан деярли уч баробар ва йилнинг шу даври учун одатдагидан олти баробар юқори! Бироқ, шундай баланд даражага қарамай, нархлар келгусида ҳам кўтарилиш тенденциясига эга.

EastFruit таҳлилчилари бундай ноодатий вазиятнинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишди.  Балки Ўзбекистонда сабзи етиштириш камайгандир? Бироқ, аслида бунинг тескариси. Балки, яна Россия сабабдир, зеро, 2021 йил ёзида Ўзбекистон сабзисининг Россияга экспорти кескин кўтарилди. Йўқ, бундай деб ҳам бўлмайди, ҳозир Ўзбекистонда сабзининг улгуржи нархи Россиядагидан ҳам баланд, шунинг учун уни Россияга экспорт қилишда маъно йўқ. Хўш, унда Ўзбекистон учун муҳим сабзавот тури бўлмиш ушбу маҳсулот нархи юқори эканининг сабаби нимада?

Даставвал Ўзбекистонда сабзи етиштириш ҳажмини кўриб чиқамиз. EastFruitнинг ўзбек жамоаси фермерлардан 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида йиғиб олинадиган сабзи ҳосили ва 2022 йилнинг март ойида йиғиб олинадиган сабзи ҳосили истиқболлари ҳақида сўради.

Ижтимоий тармоқларда ушбу сабзавотнинг рекорд нархлари ҳақида кўплаб мемлар тарқалган баҳор-ёз даврида Россияга юқори нархлар ва рекорд даражадаги экспорт ўзбек фермерларини сабзи экиладиган майдонларни кескин оширишга ундади.  Фермерларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июлида октябрь ва ноябрь ойларида йиғиб олинадиган кечпишар сабзининг экин майдонлари камида икки баробар кўпайтирилди. Бу сабзининг ҳосилдорлиги ўтган йиллардагидан унчалик фарқ қилмагани боис, табиийки, 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ҳосил ҳажми икки баробардан зиёд ошди.

Бироқ, Россия ва Беларусдаги нархларнинг юқори даражасига қарамай, (уларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак, чунки, ҳозир ушбу икки мамлакатда минтақадаги барча мамлакатлар орасида сабзининг энг юқори нархлари қайд этилмоқда), 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Россия бозорига сабзи экспорти фақат 9 фоизга ўсди. Бундан ташқари, биринчи графикда кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда сабзи нархи ҳозир Россиядагидан ҳам юқори. Шунинг учун экспортнинг сезиларли таъсири аталмиш омил ўз-ўзидан йўққа чиқади.

Табиийки, суҳбатлашилган фермерларнинг фикрига кўра, ҳозир Ўзбекистонда сабзи кўп, экспортнинг иқтисодий маъноси йўқ ва ушбу ҳажмлар бозорга катта босим ўтказиши, нархлар тушиши керак.  Аммо улар ўсиб бормоқда!  Бундан ташқари, биз биламизки, бир ойдан камроқ вақт ичида, яъни март ойида қишки сабзи йиғим-терим бошланади. Бу ерда ҳам фермерлар  майдоннинг икки баробар оширилиши ҳақида гапиришяпти.

Мазкур ҳолатнинг биргина изоҳи бор ва буни биз суҳбатлашган Ўзбекистон сабзавот бозори вакиллари ҳам тасдиқлайди – трейдерларнинг 2021 йил сценарийси такрорланишига ишончи комил. Ва шуни айтиш жоизки, бу жуда дадил тахмин.

Трейдерлар нимани кутмоқда?

Улар Россия бозорида сабзи нархи камида уч баробар ошиб, ўтган йилгидек ҳар бир килограмм учун 90 АҚШ центига етишини кутишмоқда. Акс ҳолда, ҳозир Ўзбекистонда катта ҳажмда сабзи сақлашнинг иқтисодий маъноси йўқ.

Қизиғи шундаки, фермерларнинг тасдиғига қараганда, трейдерлар ҳозир ҳам сабзини катта ҳажмда сотиб олиб, сақлашмоқда. Яъни, Ўзбекистонда сабзи савдоси анча фаол, лекин сақлаш учун катта ҳажмлар олиб қўйилаётгани – трейдерларнинг сабзини экспорт эҳтиёжлари учун сотиб олишаётгани ҳақидаги фикрни яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятидагилар кечпишар сабзи ҳосилининг бир қисмини ерда  қолдириб, уни йиғиб олишга шошилишмаяпти. Агар  қаттиқ совуқ бўлмаса, бу сабзини сақлашнинг арзон ва сифатли усули.  Шунингдек, бозор иштирокчилари сабзавот омборларида сабзи жуда кўп эканини тасдиқлашмоқда ва уларнинг баъзилари айтишмоқдаки, «омборлар  2021 йилги кечпишар сабзи ҳосилига тўла».

Айниқса, эртаги сабзи ҳосили икки баробар ошиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг ички бозори бундай ҳажмдаги сабзини ўзлаштира оладими-йўқми, деган савол туғилади. Жавоб эса аниқ – албатта йўқ. Зеро, трейдерлар нархлар ошишини кутишмоқда ва Ўзбекистонда сабзи нархи, одатда, Россия бозорида кўтарилсагина кескин қимматлайди.

Россияда яқин ойларда  сабзи нархи уч баробар ошиши мумкинми?

Аслида, кетма-кет икки йил давомида бу ҳолат ҳеч  содир бўлмади, аммо бу мумкин эмас дегани ҳам эмас. Ўтган йили Россияда сабзи етиштириш учун об-ҳаво шароити мақбул бўлмагани ва ушбу сабзавот ҳосилдорлиги пасайгани мазкур сценарийни қўллаб-қувватлаши мумкин. Аммо ўтган йили сабзи экиладиган майдонлар кенгайди, шунинг учун уни етиштириш ҳажми ҳам кўпайди.

Шунингдек, Россиядаги сўнгги сабзи мавсуми бир қанча ноодатий хусусиятлари билан фарқ қилди, уларнинг такрорланиши Ўзбекистон трейдерларининг 2022 йилнинг март-июнь ойларида ушбу сабзавотни Россияга экспорт қилишдан юқори даромад олиш орзуси рўёбга чиқиши учун зарурий шарт бўлади.

2021 йилги совуқ баҳор Россияда маҳаллий эртаги сабзавот ҳосилини йиғиб олиш бошланишини кечиктирди ва шунга ўхшаш вазият Россия Федерациясига қўшни мамлакатларда ҳам кузатилди. Иккинчидан, кучли ёмғир мавсуми эртаги лавлаги ва сабзи ҳосилини йиғиб олишга тўсқинлик қилди. Учинчидан, қўшни мамлакатларда ҳам ўтган йилги сабзавот захиралари тез якунига етди. Натижада, бозор талабини қондириш учун ҳеч нима қолмади ва нархлар кескин кўтарилди.

Бу 2022 йилда яна такрорланиши мумкинми?  Мазкур эҳтимолни истисно қилиб бўлмайди, аммо, воқеаларнинг бундай ривожи эҳтимоли жуда паст.

Бироқ, 2021 йил баҳорини 2022 йил баҳоридан сезиларли даражада ажратиб турадиган яна бир муҳим жиҳат бор. Ва у Россия билан эмас, балки, Ўзбекистон билан боғлиқ. Ўтган йили баҳорда Ўзбекистоннинг сабзи захираси эртаги сабзи ҳосили ҳисобга олинганда 2022 йилга нисбатан бир неча баробар кам эди.

Россияда сабзи нархи кўтарила бошлаган тақдирда ҳам, Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари нархни тезда пасайтириб, уни катта ҳажмда экспорт қила бошлашади.

Шу боис, Ўзбекистон сабзи бозоридаги воқеалар ривожига оид прогнозимиз у қадар тасалли бера олмайди: агар бозор иштирокчиларидан олинган маълумотлар реал вазиятни англатадиган бўлса, ўзбекистонлик сабзавот трейдерларининг аксарияти катта зарар кўриши мумкин, чунки, сабзи нархининг Ўзбекистонда баҳор фаслида, яъни, март ойидаёқ пасайиши эҳтимоли юқори. Бу вақтда омборлардаги кузги сабзи сифати тез ёмонлаша бошлайди ва зарарга кирмаслик учун уни сотишга шошилиш керак бўлади.

Шу билан бирга, бозорда  эртаги қишки сабзининг янги ҳосили пайдо бўлади, у ҳам нархларга босим ўтказади, жанубий ҳудулардаги фермерлар эса куздан қолган сабзини қазий бошлайдилар, у ҳам сотувга чиқарилади. Ана шу пайтдаёқ, воситачилар ва улгуржи савдогарлар учун 2021 йил сценарийси амалга ошмаслиги аён бўлади, демак, захираларни арзон нархда сотиш  бошланади. Ахир, улар ҳозир жуда баланд.

Шунга ўхшаш ҳолатлар аксарият мамлакатларда кўп бор содир бўлган. Бундан бир неча йил аввал Тожикистонда кўплаб трейдерлар катта зарар кўрган эди. Ўрта ҳисобда, ҳар уч-тўрт йилда бир бор баҳорда сабзавот ва картошка нархининг кескин пасайиши ҳолати (ҳатто кузги нархларга нисбатан ҳам) Украинада ҳам содир бўлади.

Такрор айтамиз, бу бозор ва об-ҳаво омиллари ўзгартириши мумкин бўлган эҳтимолий сценарий.  Бироқ, аниқ айтиш мумкинки, бугунги кунда баҳор ойларида қайта сотиш мақсадида жорий юқори нархларда ва катта ҳажмда сабзи сотиб олиб уни сабзавот омборларида сақлаш – юқори даражада рискли операциядир.

Сообщение Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/feed/ 0
Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/#respond Thu, 10 Feb 2022 06:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99522 Совутиш ускуналари ва замонавий технологик мева-сабзавот омборларидан фойдаланиш маҳсулот сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Бироқ, сабзавотлар, картошка, мева, резавор ва бошқа маҳсулотларни нафақат узоқ вақт, балки сифатли сақлаш учун ҳам бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак, деб ёзмоқда SEEDS нашри. Совутгич ва климатик ускуналар соҳасида 10 йилдан зиёд вақтдан буён...

Сообщение Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам появились сначала на EastFruit.

]]>

Совутиш ускуналари ва замонавий технологик мева-сабзавот омборларидан фойдаланиш маҳсулот сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Бироқ, сабзавотлар, картошка, мева, резавор ва бошқа маҳсулотларни нафақат узоқ вақт, балки сифатли сақлаш учун ҳам бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак, деб ёзмоқда SEEDS нашри.

Совутгич ва климатик ускуналар соҳасида 10 йилдан зиёд вақтдан буён фаолият юритаётган ва жаҳондаги 60 дан ортиқ техника ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг етказиб берувчилари билан ҳамкорлик қилиб келаётган Alternative Technologies PF компанияси мутахассислари самарадорликка эришиш учун тўрт асосий қадамни қайд этишди:

  • сақлаш объектини малакали лойиҳалаш, унинг сиғими ва қувватини ҳосил ҳажми бўйича ҳисоблаш;
  • сифатли маҳсулотларни саралаш ва танлаш, зеро, бузилган ёки «касалланган» мева-сабзавот маҳсулотлари юқори сифатлилари билан бир жойда турса, саралари ҳам қисман бузилади ва бу хўжалик учун қўшимча зарардир;
  • зарур ускуналарни ўрнатиш. У барча муайян қувват параметрларига, ҳарорат шароитларига мос келиши, тегишли намлик даражасини таъминлаши ва хонани етарли даражада вентиляция қилиши керак;
  • омбор ва маҳсулотларга қаровчи ходимларни жалб қилиш.

Ускуна танлаш масаласига келсак, «Alternative Technologies PF» компаниясининг лойиҳалаш бўлими бошлиғи Сергей Виставнойнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мева-сабзавотларнинг ўрта ва паст ҳароратли сақлаш камералари, шок усулида совутиш, хусусан, гидрокулинг, ҳавони олдиндан совутиш тизими;  шок усулида музлатиш, жумладан, музлатиш камералари ва шкафлар, флюидизацион  ва спиралли тез музлатувчи ускуналар, шунингдек, маҳсулот қадоқланадиган ишлаб чиқариш объектлари долзарб аҳамиятга эгадир.

Агар фермер нафақат сабзавот етиштириш, балки уни қайта ишлаш билан ҳам шуғулланса, махсус сақлаш жойларисиз ишлай олмайди. Мисол учун, сабзини олайлик, ушбу сабзавотни музлатгичсиз сақлаш имконсиз. Шунинг учун ускунани ижарага олишингиз ёки ўз ускунангизни ўрнатишингиз керак бўлади.

Картошкани қутиларда ҳам, уюм ҳолатида ҳам сақлаш мумкин. Агар картошка уйилиб ётган ҳолда сақланса, бундай усулдаги сақлов ташқи ҳаво ёрдамида мажбурий шамоллатишни талаб қилади. Шу билан бирга, шамоллатиш вентиляция каналлари орқали амалга оширилади.  Бу фаол шамоллатиш усули. Ҳаво оқими ҳарорат ва мавсумга қараб тартибга солинади. Сабзи учун бунинг зарурати йўқ. Бунда намликнинг юқори даражаси (тахминан 95%) ва омбордаги +2 даража ҳароратни ушлаб туриш муҳимдир.

Агар резаворларни сақлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу борада замонавий технологияларни танлаш маҳсулотнинг яроқлилик муддатини узайтириши мумкин. Мисол учун, оддий шароитда голубикани совутгичда 3-4 ҳафта  сақласак бўлади. НАМ (Назорат қилинадиган атмосфера муҳити) технологиясидан фойдаланган ҳолда ушбу маҳсулотни 10 ҳафтадан ортиқ сақлашга эришиш мумкин.

НАМда резаворларни сақлашнинг икки хил варианти бор: махсус тузилган герметик камера ёки герметик сумкали паллет тури. Иккинчи тур нисбатан универсалдир.  Сақлашнинг бу усули самаралироқ ҳисобланади ва қолган резаворларни бузмасдан, аста-секин сотиш имконини беради.

Сообщение Мева-сабзавотларни узоқ муддат ва сифатли сақлаймиз – ушбу натижага эришиш учун тўрт қадам появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/meva-sabzavotlarni-uzoq-muddat-va-sifatli-saqlaymiz-ushbu-natizhaga-erishish-uchun-tort-qadam/feed/ 0
Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/#respond Mon, 07 Feb 2022 08:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99257 Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди. Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас...

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди.

Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилса арзигуликми? Юқори нархлар бу йилги кузда паст даражаларга қулаши мумкинми? Қуйида EastFruit буни батафсилроқ кўриб чиқмоқчи.

Ҳозир Россияда борш тўпламининг беш тоифасидан тўрттаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камида учдан бир қисмга қимматроқ нархда таклиф қилинмоқда. Оқ бошли карам нархи эса ўртача 4,5 баробар ошган ва у барча рекордларни ортда қолдиришда давом этмоқда! Ҳозиргача ягона истисно – бу йил давомида нархи атиги 6% га ўсган ва ҳозир борш тўпламидаги бошқа маҳсулотлардан камида 60% арзонроқ сотилаётган пиёздир.

Янги мавсум истиқболларига келсак, уларни таҳлил қилишга ҳозирча эрта. Биринчидан, баҳор ҳали келмаган ва кўплаб фермерлар келгуси мавсум учун режалар тузишда ушбу даврдаги нархларга амал қилишади.  Иккинчидан, янги мавсумда ёз ва кузги об-ҳаво шароитининг ҳосил сифати ҳамда якуний ҳажмга салбий таъсирини истисно эта олмаймиз. Яъни, рекорд даражада юқори нархларга эга бўлган мавсум ортиқча маҳсулот етиштириш мавсумига алмашинади, деган мантиқий гап нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Зеро, бундай шубҳалар ҳозирданоқ пайдо бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида сабзавотлар инқирози билан боғлиқ вазият ва ўтган йилнинг кузида борш тўплами маҳсулотлари нархи ошиши ҳукумат даражасида муҳокама қилинган. Натижада, жорий йилнинг ўзидаёқ ҳукумат Россия Федерациясида сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун қўшимча 5 миллиард рубль ажратадиган бўлди, саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари мавжуд дастурлар бундан мустасно, албатта.

Айни омил Россияда кейинги 2022/23 йилги мавсум истиқболларини белгилашда асосийси бўлиши мумкин, чунки, айни пайтдаги энг қиммат  экинларни етиштириш учун маблағ ажратиш осонроқдир. Бунга яна бозорга янги нопрофессионал иштирокчиларни жалб қилувчи Шарқий Европа учун анъанавий ҳисобланмиш одат – осон пул топишга чанқоқликни, шунингдек, аҳолининг юқори нархларга табиий муносабатини қўшсак, нархлар қулаши юз берадиган янги мавсум истиқболлари янада яққолроқ намоён бўлади.

Россиядаги сабзавот етиштирувчиларнинг ўзлари EastFruit таҳлилчилари билан мулоқот чоғида  шунга ўхшаш хавотирларини (айниқса, икки экин учун долзарб саналган) айтишяпти. Бу карам ва картошка бўлиб, ушбу сабзавотлар нархи рекорларни янгиламоқда ва янги мавсумда уларни етиштириш учун майдонлар ўсиши мумкин.

Оқ бошли карамга келсак, бу умидлар маҳаллий уруғлик компаниялари ва дистрибьюторларнинг уруғлик савдоси кескин ўсиши билан ҳам кучаймоқда, мазкур бозордаги баъзи иштирокчилар уруғлик савдоси бир неча баробар ўсиши ҳақида хабар беришмоқда!  Картошканинг ўзи борш тўплами сабзавотлари орасида маҳсулот етиштирилиши бўйича етакчи ҳисобланади ва табиийки, давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг энг катта қисми айнан шу сегментга тегишли бўлади. Бундан ташқари, Россияда борш тўплами сабзавотларини етиштиришдаги улуши ҳали ҳам сезиларли бўлмиш ушбу экин билан боғлиқ нархлар вазиятига аҳоли жуда таъсирчан ҳисобланади.

Сабзавотлар (сабзи ва лавлаги) билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ноаниқ.  Бир томондан, Россияда сабзи учун ўртача нарх ҳозир ўтган йилга нисбатан учдан бир баробар юқори, лавлаги йил давомида 60%га қимматлашди ва фермерлар баҳорга қадар нархларнинг янада тез ўсишини кутишмоқда.  Бошқа томондан, агар Россия ва қўшни мамлакатларда жорий йилги ҳосил мавсуми эртароқ ёки ҳатто одатий вақтда бошланса, ўтган йилнинг баҳор-ёзидаги ҳолат такрорланмаслиги мумкин. Шу боис, 2022 йилнинг кузида ушбу турдаги экин майдонларининг кескин ўзгариши ҳақида гапиришга ҳали-ҳануз эрта.

Россияда маҳаллий пиёз билан боғлиқ вазият ҳозир маҳаллий фермерлар нуқтаи назаридан энг қийини. Пиёзнинг АҚШ долларида ҳам, Россия рублида ҳам ўртача нархи ўтган йилги билан деярли бир хил, ваҳоланки, ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ва бошқалар йил давомида сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг баҳорида ҳам, ҳозир ҳам фермерлар асосий харидор (супермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдогарлар)лар импорт қилинадиган маҳсулотлар билан ишлашни афзал кўраётганидан тез-тез шикоят қилишмоқда. Импорт  маҳсулотлари (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилган) айни дамда Россия бозори учун долзарблигича қолган, шу боис, маҳаллий фермерлар учун қайта ишлаш, шунингдек, умумий овқатланиш ва ижтимоий корхоналар учун таъминотдан ташқари алоҳида муқобил вариант йўқ.

Пиёз етиштириш билан боғлиқ яна бир муҳим муаммо – бу Россия Федерациясида COVID-19 пандемияси бошлангач, кучайган ишчи кучи танқислиги муаммосидир. Айнан ушбу маҳсулотларни етиштириш борасида жуда кўп қўл меҳнати талаб этилади (хусусан, далаларда бегона ўтларни тозалаш ва омбордаги ҳосилни саралаш учун).

Натижада, кўплаб фермерлар ҳали пиёз майдонларини кенгайтиришни режалаштирмаяпти, баъзилари эса янги 2022/23 мавсумда бошқа экинларни етиштиришга ўтишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/feed/ 0
Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/#respond Thu, 27 Jan 2022 03:30:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98354 Россия бозорида оқ бошли карам нархи фермер хўжаликларида ушбу маҳсулот ҳажми қисқариши, шунингдек, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг карам харидига юқори қизиқиш билдираётгани туфайли  ўсишда давом этяпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи фермерлар оқ бошли карамни чекланган ҳажмда сотмоқда ва бу  мазкур...

Сообщение Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия бозорида оқ бошли карам нархи фермер хўжаликларида ушбу маҳсулот ҳажми қисқариши, шунингдек, улгуржи компаниялар ва чакана савдо тармоқларининг карам харидига юқори қизиқиш билдираётгани туфайли  ўсишда давом этяпти, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, баъзи фермерлар оқ бошли карамни чекланган ҳажмда сотмоқда ва бу  мазкур сегментдаги нархлар янада жадал ўсишига олиб келяпти. Булар карамнинг асосий ҳажмини кейинроқ сотишни режалаштирган ихтисослаштирилган сабзавот дўконлари эгаларидир ва шунинг учун улар ҳозир сотув нархларини анча юқори даражада айтишмоқда.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади

Бугунги кунда оқ бошли карамнинг сотув нархи 44-58 рубл/кг (0,56-0,73 доллар/кг)ни ташкил қилмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 10% қимматроқ кўрсаткичдир. Айни вазиятнинг асосий сабаби, Россия Федерациясининг марказий зонасида ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг қисқариши бўлиб, у ерда фермер хўжаликларининг аксарияти карам сотишни тугатган.  Бундан ташқари, қаттиқ совуқ туфайли Доғистондан карам етказиб бериш мураккаблашди, бу ўтган ҳафта баъзи ҳудудларда етказиб бериш танқислигини келтириб чиқарди ва ўз навбатида, ушбу сегментдаги нархлар янада «қайноқ» тус олди.

Айни пайтда Россияда оқ бошли карам нархи ўтган йилги даражадан анча юқори.  Шундай қилиб, бугунги кунда россиялик фермерлар ушбу маҳсулотни 2021 йилнинг январь ойи охирига қараганда ўртача 4,6 баробар қимматроқ етказиб беришга муваффақ бўлишмоқда. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг аксарияти ушбу маҳсулот нархи янада ошиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти ва уларнинг фикрича, маҳаллий фермер хўжаликларида оқ карам захиралари камайиши билан нархнинг ўсиш суръатлари тезлашади.

Сообщение Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oq-boshli-karam-zakhiralari-tez-kamaymoqda/feed/ 0
Фермерлар рекорд даражада қиммат карамни чиқиндига ташлаш учун сақлашмоқдами? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fermerlar-rekord-darazhada-qimmat-karamni-chiqindiga-tashlash-uchun-saqlashmoqdami/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fermerlar-rekord-darazhada-qimmat-karamni-chiqindiga-tashlash-uchun-saqlashmoqdami/#respond Wed, 26 Jan 2022 10:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98269 Шарқий Европа ва Марказий Осиё оқ бошли карам бозорида қизиқарли вазият юзага келди. Бу эса яқин ҳафталарда бозордаги жиддий нарх шокларига олиб келиши мумкин.  EastFruit мутахассислари минтақада карам нархи рекорд даражада барқарорлашганига эътибор қаратишмоқда, аммо юқори сифатли карам захирасига эга бўлган фермерлар вазиятдан фойдаланиб, супердаромад олишга шошилишмаяпти. «Россияда сифатли карам...

Сообщение Фермерлар рекорд даражада қиммат карамни чиқиндига ташлаш учун сақлашмоқдами? появились сначала на EastFruit.

]]>

Шарқий Европа ва Марказий Осиё оқ бошли карам бозорида қизиқарли вазият юзага келди. Бу эса яқин ҳафталарда бозордаги жиддий нарх шокларига олиб келиши мумкин.  EastFruit мутахассислари минтақада карам нархи рекорд даражада барқарорлашганига эътибор қаратишмоқда, аммо юқори сифатли карам захирасига эга бўлган фермерлар вазиятдан фойдаланиб, супердаромад олишга шошилишмаяпти.

«Россияда сифатли карам нархи қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)сиз 0,75 долларга (1 кг учун), Беларусь ва Украинада эса 0,60 долларга етади. Шу билан бирга, сабзавот етиштирувчиларнинг захиралари бор, лекин улар карамни ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Шу фонда энди Польшадан Украинага оқ бошли карам импорти бошланди. Миср эса карамни Россияга жўнатмоқда.  Россиялик импортёрлар ҳатто Қирғизистон, Эрон ва Ўзбекистондан ҳам карам сотиб олишга мажбур, бироқ Ўзбекистон ва Қирғизистондан етказиб бериш ҳажми ҳозир чекланган, нархлар ҳам рекорд даражада юқори. Шу билан бирга, Эрондаги божхона терминалларида катта тирбандликлар мавжуд, чунки, ҳамма карам экспорт қилишни хоҳлайди, аммо логистика анчайин қиммат»,  дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Фёдор Рибалко.

Мутахассиснинг фикрига кўра, логистика муаммолари ҳали ҳам карамнинг кескин тақчиллиги кузатилаётган Россияга маҳсулот етказиб беришда қийинчиликлар туғдирмоқда. «Кичик Македония бу тақчилликни қисман қондирди, аммо, ҳозир иссиқхонада етиштирилган супер-эртаги карам навлари орасида ҳосилни йиғишдаги танаффус юзага келди ва февраль ойи ўрталарига қадар бу мамлакатдан  таъминот бўлмайди», дейди Федор Рибалко.

«Украиналик фермерлар баҳорда карам нархи 1 кг учун 1 доллардан ошган йилларни эслаб, худди шундай сценарийни кутишмоқда.  Шунинг учун улар сотишга шошилишмаяпти. Россия ва Беларусда ҳам карам етиштирувчилар нарх ошишига ишонишади ва улар ҳам шундай тутишяпти. Аммо, агар Ўзбекистонда карам уруғини сотиш ҳажмига баҳо берадиган бўлсак, тез орада бу мамлакатдан ушбу сабзавотнинг рекорд даражадаги юқори таъминотини кутиш керак.  Қозоғистонда ҳам телевизор орқали амалдорлар мамлакатнинг жанубий вилоятларида эртаги карамни оммавий экиш қанчалик муваффақиятли ва фаол амалга оширилаётгани ҳақида гапиришмоқда»,  дейди ФАО эксперти қизиқарли далилларни келтириб.

Карам нархи 2022 йилнинг февралида кўтариладими?  Украиналик деҳқонлар эслаётган баҳорги рекорд нархларга етадими ёки вазият аксинча тус олиб, фермерлар яхшигина даромад олиш имкониятини қўлдан бой беришадими, яъни карам меъёридан ортиб кетадими?  ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг фикрича, карам бозоридаги нарх вазиятининг иккинчи салбий сценарийсини ҳам инкор этиб бўлмайди.

«Карам мева-сабзавот секторидаги энг рискли маҳсулот ҳисобланади.  Турли йилларнинг бир хил санасида оқ бошли карам нархи реал нархларда 20 баробарга фарқ қилиши мумкин!  Менинг тажрибамга кўра, карам «жек-пот»ини ўртача 5-7 йилда бир бор уриш мумкин, карамнинг нисбатан ўртача нархи ҳар 3 йилда бир маротаба содир бўлади ва уч йилда бир марта йўқотишларга олиб келади. Бироқ, сўнгги пайтларда вазият ўзгара бошлади, бу ўзгаришлар Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Эронда экспортга йўналтирилган сабзавот етиштиришнинг кескин фаоллашуви билан боғлиқ. Тожикистон ва Қирғизистон ҳам аста-секин уларга етиб олмоқда.  Туркманистондан ҳам келгуси йилларда сюрпризлар кутамиз. Ва бу мамлакатларда бир неча ойдан бери карамнинг рекорд даражадаги юқори нархлари, россиялик импортёрлар томонидан унинг оммавий хариди кузатилмоқда. Маҳаллий фермерларнинг уларга қандай муносабатда бўлишини тушуниш жуда осон», дейди Андрий Ярмак.

Экспертнинг қайд этишича, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида эртаги карамнинг биринчи ҳосили келаси ҳафта йиғиб олинади. Шунга кўра, ушбу маҳсулотнинг улгуржи партиялари февраль ойининг иккинчи ҳафтасига қадар Россия Федерациясининг Европа минтақаларига етиб боради. «Ўзбекистон карамни, биринчи навбатда, Россияга жўнатади, чунки, у ерда нархлар анча юқори ва Россия логистикаси қулай. Бироқ, менимча, февраль ойи ўрталарига келиб, Украина йўналиши бўйича ҳам жўнатмалар пайдо бўлади. Шу билан бирга, Украина бозорида Европа Иттифоқи ва Болқоннинг жанубий минтақаларидан эртаги карам пайдо бўлади. Ва бу ерда асосий савол шундаки, Ўзбекистондан карам Украина бозорига етказиб берилгач, нархи қанча бўлади? Маҳаллий фермерларнинг импорт пайдо бўлишига қандай муносабат билдиришлари ҳам қизиқ – улар карамни «сақлаш»да давом этишадими ёки бозорда таклифни кескин оширишадими?»», дейди  Андрий Ярмак.

Агар Марказий Осиё мамлакатларида карам етиштиришнинг кескин ўсиши ҳақидаги прогнозлар тасдиқланса, Украина ва Россияга етказиб бериладиган карам нархи импортёрларнинг маржасини ҳисобга олган ҳолда ҳам маҳсулот нархининг жорий даражасидан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин. Бу, эҳтимол, фермерларни маҳсулотни сота бошлашга ундар ва бу нархларга янада кўпроқ босим ўтказади. Апрель ойида маҳаллий етиштирилган эртаги карам Украина бозорида пайдо бўлади.

Шунга кўра, юқорида айтиб ўтилган омиллар ҳисобга олинса, баҳорга қадар карам нархи янада ошишига ишониб қолиш жуда қалтисдир.

Сообщение Фермерлар рекорд даражада қиммат карамни чиқиндига ташлаш учун сақлашмоқдами? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fermerlar-rekord-darazhada-qimmat-karamni-chiqindiga-tashlash-uchun-saqlashmoqdami/feed/ 0
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/#respond Wed, 29 Dec 2021 08:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96234 2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб. Бу Ўзбекистондан Хитойга товар...

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб.

Бу Ўзбекистондан Хитойга товар етказиб беришни осонлаштиришга ёрдам беради.

Сан-Вейдаги Lanzhou International Land Port Investment Development Cо., Ltd. раиси Сан Вэйнинг сўзларига кўра, ушбу омбор товарлар етказиб бериш муддатини 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартириш имконини беради. Шунингдек, компаниялар учун катта ҳажмдаги юклар ташилишини осонлаштиради.

Шунингдек ўқинг: “Агроэкспресс” Ўзбекистондан Россияга лимон ва помидорнинг биринчи партиясини етказди

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда Ганьсу провинцияси товарлари омбори очилган эди. Сан Вейнинг сўзларига кўра, омбор Ганьсу маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорига киришига кўмак беради ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ жараёнини осонлаштиради.

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/feed/ 0