Роспотребнадзор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 26 Dec 2021 21:06:53 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Роспотребнадзор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/#respond Mon, 27 Dec 2021 08:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96059 Роспотребнадзор Туркия ва Эрондан Россияга мева-сабзавотлар олиб киришни тўхтатди. Хусусан, лимон, мандарин, қалампир, узум ва анор таъқиққа тушган.  Ушбу маҳсулотлардан Россия Федерациясида таъқиқланган пестицидлар топилган. Туркиялик ва эронлик 33 ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари таъқиқ остида қолди, Роспотребнадзор тегишли чораларни кўрди, натижада, Туркиядан 60 минг тоннага яқин узум ва 10 минг тоннадан...

Сообщение Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Роспотребнадзор Туркия ва Эрондан Россияга мева-сабзавотлар олиб киришни тўхтатди. Хусусан, лимон, мандарин, қалампир, узум ва анор таъқиққа тушган.  Ушбу маҳсулотлардан Россия Федерациясида таъқиқланган пестицидлар топилган. Туркиялик ва эронлик 33 ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари таъқиқ остида қолди, Роспотребнадзор тегишли чораларни кўрди, натижада, Туркиядан 60 минг тоннага яқин узум ва 10 минг тоннадан ортиқ анор Россияга олиб кирилишига рухсат берилмади.

Бўлим мутахассислари маҳсулотларда 12 хил пестицид қолдиқлари миқдорини аниқлади, улардан 10 тасини Россияда қўллаш мумкин эмас.

«Иккинчи хавфли тоифадаги моддалар ҳисобланадиган хлорпирифос, ацетамиприд каби пестицидлар концентрацияси ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларида икки баробар кўп эди», дейди Роспотребнадзор.

Роспотребнадзорнинг Москвадаги бошқармаси чакана савдо тармоқларини баъзи турк ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавотлари, Эрондан бир нечта қалампир етказиб берувчининг ва Мисрдан қуруқ ялпиз етказиб берувчининг маҳсулотларини сотиш тўхтатилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда ОАВ Москва маъмурияти раҳбари Елена Андрееванинг хати келтирилган ҳаволага асосланиб. Унинг сўзларига кўра, таъқиқ Хитойдаги айрим фабрикаларда ишлаб чиқарилган шоколадли тухум, маккажўхори лағмони, вермишель ва чипсларга ҳам тегишли.  Мактубда маҳсулотлар пестицидлар ва ГМО синовларидан ўтказилгани, лаборатория текширувлари қониқарсиз деб топилгани айтилган. Оммавий заҳарланиш хавфининг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар импорти тўхтатилган.

Роспотребнадзор 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида текширилган озиқ-овқат намуналарининг 16 фоизида пестицид қолдиқлари топилганини маълум қилди. Янги йил байрами арафасида идора Туркия, Миср, Хитой, Германия, Уганда ва Эквадор маҳсулотлари сифати ҳамда хавфсизлиги бўйича назоратни кучайтирди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг аниқлик киритишича, ишлаб чиқарувчиларнинг таъқиқланган товарлари импортнинг умумий ҳажмида унчалик катта улушга эга эмас, шунинг учун вазирлик ички бозорга маҳсулот етказиб беришда узилишлар бўлиши, шунингдек, нархлар ошишини кутмаяпти.

Мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушковнинг «Агроинвестор«га айтишича, Роспотребнадзор давлатларни эмас, балки маълум корхоналарни ёпса, барча етказиб бериш тезликда бошқа корхоналар ёки мамлакатларга йўналтирилади.  «Ушбу позицияларни унчалик жиддий деб бўлмайди, Туркия эса ушбу бозорларда монополист эмас, шунинг учун таъминотни тўхтатиш бозорга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дейди у.  Глушковнинг таъкидлашича, чекловлар остида бўлган маҳсулотлар айнан қаерда тақдим этилганини аниқлаш жуда қийин. «Агар Роспотребнадзор товарларни шунчаки Россияга киритмаса, бу осонроқ бўлар эди. Бундай ҳолатда чакана савдо тармоқлари бошқа мамлакатлардан маҳсулотлар олиб келади.  Энди чеклов остида бўлган позициялар бир неча кун давомида пештахталарда йўқ бўлиб қолиши мумкин «, дейди Глушков.

Сообщение Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/feed/ 0