рисклар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 04 Apr 2022 20:23:32 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png рисклар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 03:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102665 Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов...

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов ёқишга тўғри келди. Бироқ, ҳамма дарахтларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мевали дарахтларнинг бир қисми қуриб қолди. Баҳорги аёз апрель ойига келибгина якунланди.

Гуллаган дарахтларни ҳимоялаш билан бир неча кунлаб банд бўлган боғбонлар мамлакатда боғдорчиликдаги рискларни суғурталаш тўғрисидаги қонунни жорий этиш илтимоси билан яна расмийларга мурожаат қилишди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

«Бир йилдан зиёд вақтдан бери Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу масалани айтиб келяпмиз. Нима учун боғдорчилик кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари каби суғурта ҳодисасига киритилмаган? Ҳар йили бир хил гапни эшитамиз – бу масала кўриб чиқилмоқда, иш жараёни кетмоқда. Аммо, бу масала кўриб чиқилаётган даврда боғбонлар юзлаб миллион тенге миқдорида тузатиб бўлмас йўқотишларга дуч келяпти”, дея таъкидламоқда фермерлар.

Боғбонлар расмийларни фаолроқ бўлишга, боғдорчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотни йўлга қўйишга ундамоқда. Зеро, шундагина Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини тўлиқ намоён этиши мумкинлиги айтиляпти.

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/feed/ 0
Россия супермаркетларида нарх белгилари фаол равишда янгиланмоқда – сабзавот ва мевалар тез қимматлашяпти https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-supermarketlarida-narkh-belgilari-faol-ravishda-yangilanmoqda-sabzavot-va-mevalar-tez-qimmatlashyapti/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-supermarketlarida-narkh-belgilari-faol-ravishda-yangilanmoqda-sabzavot-va-mevalar-tez-qimmatlashyapti/#respond Thu, 24 Feb 2022 05:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100616 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Россия супермаркетлари сархил мева-сабзавотлар учун нарх белгиларини фаол равишда янгиламоқда. Сўнгги кунларда рублнинг тез суръатдаги девальвацияси, йилнинг ушбу даври учун бозорда сабзавотлар ва картошканинг ғайриоддий даражада юқори тақчиллиги ва кам захираси  чакана савдо вакилларини ушбу маҳсулотларнинг сотув нархларини оширишга мажбур қилмоқда. Бироқ, бу ҳали бошланиши, чунки, Россияга...

Сообщение Россия супермаркетларида нарх белгилари фаол равишда янгиланмоқда – сабзавот ва мевалар тез қимматлашяпти появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Россия супермаркетлари сархил мева-сабзавотлар учун нарх белгиларини фаол равишда янгиламоқда. Сўнгги кунларда рублнинг тез суръатдаги девальвацияси, йилнинг ушбу даври учун бозорда сабзавотлар ва картошканинг ғайриоддий даражада юқори тақчиллиги ва кам захираси  чакана савдо вакилларини ушбу маҳсулотларнинг сотув нархларини оширишга мажбур қилмоқда.

Бироқ, бу ҳали бошланиши, чунки, Россияга мева-сабзавотларни етказиб беришнинг янги реалликлари бугунги нархларда ҳали ўз ифодасини топмаган. Бу шуни англатадики, яқин келажакда сабзавот ва мевалар учун нарх белгилари яна янгиланиши, яъни, юқорига томон ўсишига тўғри келади.

Ҳафта давомида рубль ўз қийматининг тахминан 7 фоизини йўқотди. Айни пайтда пештахталарда сархил сабзавот ва меваларнинг катта қисми импорт маҳсулотлари бўлгани боис, уларнинг рублдаги нархи ушбу валютанинг қадрсизланишига тўғридан-тўғри мутаносиб равишда ошади. Аммо бу асосий масала эмас – логистика нархи кескин ошиши, Россия билан ҳар қандай савдо операциясини суғурталаш нархи ва кўплаб етказиб берувчиларнинг Россия контрагентларига кредитга маҳсулот юборишни истамаслиги бундан ҳам катта муаммодир.

Мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга ўтказиш вақти (ҳозирги пайтда сезиларли ҳажмлар Жанубий Яримшар мамлакатларидан келмоқда), кўпинча, бир ой ёки ундан кўпроқ вақтга чўзилаётгани боис, экспортёрлар бугунданоқ  ўз маҳсулотлари нархига янги юқори хавф даражасини қўшишмоқда. Шу билан бирга, улар маҳсулотларни муқобил бозорларга етказиб бериш ёки Россияга жаҳоннинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча юқори нархда сотишни афзал кўришмоқда.

Россиянинг Украинага қарши давом этаётган сиёсати натижасида юзага келган рублнинг қадрсизланиши билан бир қаторда Россия Федерациясига қарши халқаро санкцияларнинг янги тўлқини бошланди.  Трейдерлар бу мазкур мамлакат билан савдо-сотиқни амалга оширишда халқаро ҳисоб-китобларнинг мураккаблашуви ва ҳатто имконсизлигига олиб келиши мумкинлигини тушуниб етмоқда, шунинг учун улар ушбу йирик савдо бозорига муқобил вариантларни фаол равишда қидирмоқда. Агар Россия Украинага қўшин юборса (Россия қўшинларини мамлакат ташқарисида қўллашга расман рухсат берилди), унда сабзавот ва мевалар нархи сезиларли даражада ошиши, мамлакатнинг асосий аҳолиси учун нархлар ўта қимматлик қилиши мумкин.

Сообщение Россия супермаркетларида нарх белгилари фаол равишда янгиланмоқда – сабзавот ва мевалар тез қимматлашяпти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-supermarketlarida-narkh-belgilari-faol-ravishda-yangilanmoqda-sabzavot-va-mevalar-tez-qimmatlashyapti/feed/ 0
Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 04:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100349 EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди. 2022 йилнинг 18 февраль куни...

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг янги тизимини жорий этилиши, мева-сабзавот ҳосилини об-ҳаво рискларидан  суғурталаш амалиёти кенг жорий этилиши ва экспорт шартномаси мавжуд бўлган тақдирда мева-сабзавот етиштирувчиларга суғурта мукофотининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилиши ҳақида ёзган эди.

2022 йилнинг 18 февраль куни Тошкент шаҳрида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги кўмаги билан “Semurg Insurance» суғурта компанияси ҳамда Швейцария, Германия, Францияда фаолият юритувчи йирик қайта суғурталовчи компаниялар (Swiss Re, Hannover Re, Scor Re, Ре ва Аxis Re) экспертлари иштирокида агросуғурта бўйича “Аgroinsurance  Conference 2022” биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда риск-менежмент ва мамлакат қишлоқ хўжалиги саноати самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳосил суғуртаси ва унинг муҳофазаси борасидаги энг мақбул вариантлар кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг: Сурхондарё вилоятида эртаги картошка экиладиган майдонлар учдан бир ҳиссага кенгайди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, агросуғуртани ривожлантиришга бағишланган анжуманнинг асосий мавзуларидан бири – Ўзбекистон суғурта бозори учун ҳосилни ҳимоялаш бўйича янги ва ноёб суғурта маҳсулоти бўлди. Ушбу суғурта маҳсулоти аграр рисклардан ҳимоялаш бўйича жаҳондаги етакчи қайта суғурталовчи компания (Швейцария, Swiss Re компанияси) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Фақат банкни ҳимоя қилувчи стандарт молиявий риск суғуртаси полисидан фарқли ўлароқ, ҳосил суғуртаси айнан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига етказилган зарарни қоплайди.

Маълум қилинишича, янги маҳсулотнинг вазифаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига нафақат ҳосил бой берилган тақдирда тўловни олиш, балки, дастлабки хавфларни камайтиришга ҳам ёрдам беришдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг қиш ойларида ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари сабзавот, мева ва ёнғоқ етиштирувчилар ҳамда мева-сабзавотларни сотиш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятига ва албатта, истеъмолчилар ҳамёнига салбий таъсир кўрсатди. Об-ҳавонинг бундай сюрпризларини EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.  Ушбу об-ҳаво аномалиялари 2021 йили Ўзбекистонда етиштирилган мева, ёнғоқ ва сабзавотлар нархига, шунингдек, мева, ёнғоқ экспортига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида батафсил EastFruitнинг якуний таҳлилида ўқинг.

Сообщение Тошкентда агросуғурта бўйича биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-agrosuqurta-boyicha-birinchi-khalqaro-konferentsiya-bolib-otdi/feed/ 0