ранг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 22 Feb 2022 17:11:30 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ранг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/#respond Wed, 23 Feb 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100538 Rungis бозоридаги Мighirian Frères номли улгуржи савдо компанияси январь ойи охирида Provence маркасининг кўкимтир-бинафшаранг помидорлари (Indigo Blue) савдосини бошлади. «Биз ҳозирча фақат Испанияда етиштирилган “Indigo Blue” помидорларини таклиф қилмоқдамиз. Провансдаги фермеримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз боис, ундан оз миқдорда Indigo Blue помидорини етиштириб беришини сўраган эдик», дейди Мighirian Frères...

Сообщение Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Rungis бозоридаги Мighirian Frères номли улгуржи савдо компанияси январь ойи охирида Provence маркасининг кўкимтир-бинафшаранг помидорлари (Indigo Blue) савдосини бошлади.

«Биз ҳозирча фақат Испанияда етиштирилган “Indigo Blue” помидорларини таклиф қилмоқдамиз. Провансдаги фермеримиз билан жуда яхши муносабатда бўлганимиз боис, ундан оз миқдорда Indigo Blue помидорини етиштириб беришини сўраган эдик», дейди Мighirian Frères вакили Cедрик Лейте. «Бу йил  биринчи марта мижозларимизга Франциядан келтирилган ушбу ноодатий рангдаги маҳсулотни таклиф қилмоқдамиз».

EastFruit бу хусусда Freshplaza.com сайти ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Шунингдек ўқинг: Италияда қовоқчанинг совуққа чидамли нави етиштирилди (видео)

Сотувчиларнинг сўзларига кўра, синов мақсадидаги савдо анчайин муваффақиятли кечган, чунки, Провансда етиштирилган янги навни бозор яхши қабул қилмоқда: “Ҳозирча уни татиб кўрган барча харидорлар кўпроқ харид қилиш учун яна қайтиб келишмоқда. Испания помидорлари билан солиштирганда Indigo Bluе кўкимтирроқ ва рангги очроқ. Таъми эса испанча аналогларидан кўра тотлироқ, пўстлоғи юпқа ва ёқимли ўткир ҳидлидир. Биз помидорга берилаётган ижобий таърифлардан жуда мамнунмиз ва кейинги мавсумда ҳам ушбу линияни сақлаб қолишни режалаштирмоқдамиз».

Компания мижозларга помидорнинг бошқача ноодатий рангларини ҳам таклиф этмоқда.

 

Сообщение Францияда рангги ноодатий помидорларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsiyada-ranggi-noodatiy-pomidorlarga-qiziqish-tobora-ortib-bormoqda-foto/feed/ 0
Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/#respond Sat, 18 Dec 2021 06:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95392 Ширин маккажўхорининг ҳар хил турлари мавжуд ва улар ҳам таъми, ҳам ташқи кўриниши жиҳатидан фарқланади. Маҳсулотнинг товар кўриниши жуда муҳим, чунки, кўпчилик истеъмолчилар ташқи кўриниши бежирим маҳсулотларни афзал билади. Агар сариқ маккажўхори ҳар қандай қайта ишлаш жараёнида товар кўринишини сақлаб қолса, оқ маккажўхори пиширилганда ёки консерваланганда хира тортиб қолади. Украиналик...

Сообщение Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ширин маккажўхорининг ҳар хил турлари мавжуд ва улар ҳам таъми, ҳам ташқи кўриниши жиҳатидан фарқланади. Маҳсулотнинг товар кўриниши жуда муҳим, чунки, кўпчилик истеъмолчилар ташқи кўриниши бежирим маҳсулотларни афзал билади. Агар сариқ маккажўхори ҳар қандай қайта ишлаш жараёнида товар кўринишини сақлаб қолса, оқ маккажўхори пиширилганда ёки консерваланганда хира тортиб қолади. Украиналик селекционерлар ширин оқ маккажўхорининг «Монблан» номли янги навини яратиш орқали бу муаммони ҳал этишди, дея хабар беради  SEEDS нашри.

Янги нав Украинанинг «Мнагор» компанияси (Винница вилояти)да селекцияланган.

“Ҳозирги кунда АҚШда оқ бошоқли маккажўхори жуда машҳур. Ушбу фитнес маҳсулот парҳез учун жуда мос, чунки, унинг таркибида толалар даражаси юқори. Икки-уч йилдан сўнг Украинада ҳам мазкур турдаги маҳсулот кенг танилиши кутилмоқда. Бундай маккажўхори ҳам таом тайёрлаш, ҳам консерва учун ишлатилади. Аммо оқ донли навларнинг бир камчилиги бор – қайта ишлангач, рангги хира тортади. Аслида, бу ҳам муаммо эмас. «Мнагор» компанияси ушбу масаланинг ечимини топишга муваффақ бўлди.  Биз янги – «Монблан F1» навини яратдик. Бундай маккажўхорининг уруғи сутранг-оқ бўлиб, пишгач хира тортмайди ”, дейилади «Мнагор»нинг Facebookдаги саҳифасида.

Шуниси эътиборга лойиқки, «Монблан» бошқа оқ маккажўхори турларига нисбатан ёрқинроқ рангга эга. Шунингдек, у таркибидаги юқори шакар миқдори ва нисбатан  узунлиги билан ажралиб туради (узунлиги – 23 сантиметргача).

Шунингдек ўқинг: Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир

“Мнагор» компанияси беш йилдан буён ўта оқ навларни қидирмоқда. Зеро, шунда сақлаш учун муҳим саналган усул – иссиқлик билан ишлов берилганида доналар рангини йўқотмайди. Бизнинг янги «Монблан» нави айнан шундай. Ушбу нав туфайли Украина консерва саноати рақобатбардош устунликка эга бўлади ва келгуси йили оқ консерва ёки музлатилган маккажўхори бозорига кириши мумкин»,  дейди «Мнагор» раҳбари Михаил Нагорняк.

Сообщение Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/feed/ 0
Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:41:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87333 Европада ички қисми пушти ёки қип-қизил, териси сариқ ёки тўқ сариқ рангли Кissabel® олмаси ҳосилининг йиғим-терими бошланди. Буюк Британия, Франция ва Швейцарияда ушбу бренддаги олма ҳосили сентябрь ойида йиғила бошланди. Октябрь ойида Италия ва Германия ишлаб чиқарувчилари ҳам кампанияга қўшилишади, ушбу мамлакатларда ички қисми қизил рангли олмани етиштириш суръати тез...

Сообщение Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европада ички қисми пушти ёки қип-қизил, териси сариқ ёки тўқ сариқ рангли Кissabel® олмаси ҳосилининг йиғим-терими бошланди. Буюк Британия, Франция ва Швейцарияда ушбу бренддаги олма ҳосили сентябрь ойида йиғила бошланди. Октябрь ойида Италия ва Германия ишлаб чиқарувчилари ҳам кампанияга қўшилишади, ушбу мамлакатларда ички қисми қизил рангли олмани етиштириш суръати тез ўсиб бормоқда.

АҚШда ҳам шу йилнинг кузида чакана савдо дўконларида синов учун сотиладиган Кissabel® олмаси ҳосили йиғиб олинади. Бу хусусда FruitNews хабар бермоқда.

Европада кўплаб йирик компаниялар Kissabel® олмасини етиштиришдан манфаатдор. Булар – Франциядаги Аlliance Mestfruits Gerfruit ва Blue Whale; Италиядаги VOG, Меlinda, VIP, La Trentina ва Rivoria; Буюк Британиядаги Greenyardand WorldwideFruit Ltd; Швейцариядаги Fenacо; Германиядаги Red Apple Germany consortium; Испаниядаги Nufri брендларидир. АҚШда кооператив – NBT Cooperative – юқорида қайд этилган бренднинг ҳамкори бўлди.

 

Сообщение Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-boqbonlarining-aksariyati-ichki-qismi-rangli-olma-navini-etishtirmoqda/feed/ 0
Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:03:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86880 LuBaFresh (Голландия) улгуржи савдо компанияси вакили Люcьен де Витанинг маълумотларига кўра, Италияда узум мавсуми ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Мутахассис бундай хулосага компаниянинг Сицилия ва Aпулиадаги етказиб берувчилари ҳузурига ташрифидан сўнг келган. «Бошқа йилларда бу ҳудудларда ёмғир кўп ёғди. Айни дамда эса жуда иссиқ. Бу ўртача ҳосилнинг 30%  ошишига олиб...

Сообщение Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

LuBaFresh (Голландия) улгуржи савдо компанияси вакили Люcьен де Витанинг маълумотларига кўра, Италияда узум мавсуми ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Мутахассис бундай хулосага компаниянинг Сицилия ва Aпулиадаги етказиб берувчилари ҳузурига ташрифидан сўнг келган. «Бошқа йилларда бу ҳудудларда ёмғир кўп ёғди. Айни дамда эса жуда иссиқ. Бу ўртача ҳосилнинг 30%  ошишига олиб келди. Лекин  ширинлик даражасини ҳисобга олсак, мос узум ҳажми ўтган йилдагидек қолди”,  дейди у. EastFruit бу хусусда FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда.

Люcьен де Витанинг қайд этишича, узум ажойиб таъмга эга, лекин ҳажми ва ранги билан боғлиқ муаммолар бор. Aйниқса, қизил узумнинг рангги етарли эмас. Сабаби, мавсум бошида тунлар жуда иссиқ эди. Ва ҳозир ҳам иссиқ. Йиғим-терим ҳарорати 40 °C атрофида бўлиши керак. Одатда, узум йиғиш эрталаб соат 6 да бошланади. Aммо иссиқ туфайли йиғим-терим ишлари тонгги соат 3:30 да бошланмоқда.

Шунингдек ўқинг: Италияда қовун-тарвуз инқирози – бунга сабаб нима?

«Ҳозирча Европада узум истеъмоли умидсизлик туғдирмоқда. Экспорт ўтган йилгига қараганда қарийб 20 фоиз кам бўладиган кўринади. Шунга қарамай, мен яқин орада экспорт ҳажми ошишига ишонаман. Узум учун яхши давр, одатда, сентябрь ойи ўрталарида бошланади. Бу пайтда ёзги мевалар сотувда бўлмайди. Яъни бу ҳолат сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларига хосдир».

Узум қадоқлаш линиялари

Мутахассис нархларнинг яхшиланишидан умидвор: «Ҳозир нархлар бироз пасайган. Victoria нави мавсуми тугади. Italia узуми ҳозир 7 кглик халтада 11 дан 13 еврогача нархларда сотилмоқда. Red Globe ва кўк узум эса 10-11 евро атрофида, уруғсиз навлар эса 2 евро/кг дан сотилади. Италия ҳозир Голландия бозорининг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Греция бу йил Голландияга кўп экспорт қилмайди. Испан узумини етказиб бериш борасида ҳозирча аниқлик йўқ».

 

Сообщение Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/feed/ 0