ҚҚС • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 16 Mar 2022 19:43:39 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ҚҚС • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/#respond Thu, 17 Mar 2022 06:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101702 Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 22 фоизга пасайган ва жорий кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз паст, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 февралидан 11 мартига қадар 1 кг бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 000 дан 14...

Сообщение Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги уч ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 22 фоизга пасайган ва жорий кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз паст, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 18 февралидан 11 мартига қадар 1 кг бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 000 дан 14 000 сўмгача, яъни, 22 фоизга пасайган ва жорий йилнинг январь ойида қайд этилган минимал даражага етган. Бундан ташқари, улгуржи нархларнинг жорий даражаси ўтган йилнинг шу санасига нисбатан анча паст. 2022 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 30 фоиз арзонроқдир.

EastFruit экспертлари аввалроқ қайд этганидек, Ўзбекистонда банан нархининг бундай динамикасида ушбу маҳсулот импорти учун божхона божи тўловлари нолга туширилгани асосий омил бўлмоқда. Маълумки, 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати қатор мевалар (банан ҳам бу рўйхатга киритилган)ни импорт божлари тўловидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади

Ҳукуматнинг мазкур қарори 2021 йилнинг сўнгги ойлари ва 2022 йил бошида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди, чунки, импорт статистикаси 2021 йилнинг октябригача ҳам Ўзбекистонга банан импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди. Натижада, бутун 2021 йил давомида ушбу маҳсулот импорти ҳажми 89,4 минг тоннани ташкил этди ва бу 2020 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп кўрсаткичдир. 2022 йилнинг дастлабки икки ойида ҳам банан истеъмолининг ўсиш тенденцияси давом этди.

Лойиҳа таҳлилчилари бундай пасайиш натижасида Ўзбекистонда банан нархи EastFruit мева-сабзавот бўйича улгуржи нархларни кузатиб борадиган минтақа давлатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бирига айланганига эътибор қаратишмоқда. Агар Россияда бананнинг улгуржи нархи АҚШ доллари қийматида пасайиши, асосан, Россия рубли қадрсизлангани ҳисобига содир бўлганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон ушбу маҳсулотнинг арзонлиги бўйича мазкур рўйхатда иккинчи ўринни эгаллайди (1 кг учун АҚШ долларида): Польша – 1,01;  Ўзбекистон – 1,28;  Грузия – 1,30;  Беларусь – 1,51;  Молдова – 1,58;  Тожикистон – 1,73.

Сообщение Ўзбекистонда банан уч ҳафта ичида 22 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-uch-hafta-ichida-22-foizga-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yil-boshidan-buyon-apelsin-31-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yil-boshidan-buyon-apelsin-31-foizga-arzonlashdi/#respond Sat, 12 Mar 2022 05:30:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101408 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархларида барқарор пасайиш тренди ҳақида ёзган эди. Қайд этилишича, 2020-2021 йилларнинг январь-февраль ойларида ҳам худди шундай тенденция кузатилган. Таҳлилчилар ўтган йилларнинг январь-февраль ойларидаги улгуржи нархлар динамикаси 2022 йилда ҳам такрорланса, апельсин нархларининг янада пасайишини тахмин қилишган эди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига...

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархларида барқарор пасайиш тренди ҳақида ёзган эди. Қайд этилишича, 2020-2021 йилларнинг январь-февраль ойларида ҳам худди шундай тенденция кузатилган. Таҳлилчилар ўтган йилларнинг январь-февраль ойларидаги улгуржи нархлар динамикаси 2022 йилда ҳам такрорланса, апельсин нархларининг янада пасайишини тахмин қилишган эди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ўшандан буён Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача нархи пасайишда давом этди – 2022 йилнинг 11 февралидан 11 мартига қадар нархлар 1 кг учун 13 000 дан 11 000 сўмгача, яъни, 15% га пасайган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг январь ойи бошидан 11 мартига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 дан 11 сўмгача, яъни, деярли икки ярим ой ичида 31 фоизга пасайди.

2022 йилнинг январь ойидан март ойининг биринчи ярмигача Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилдаги мос даврга нисбатан ўртача 25 фоиз паст бўлди. Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг ушбу даврида апельсиннинг улгуржи нархлари даражаси 2020 йилнинг худди шу давридаги улгуржи нархларга жуда яқин ва фақат 2022 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи бошида нархлар ўша йилдагидан 10-20% баландроқ бўлди.

EastFruit экспертлари аввалроқ қайд этганидек, апельсин нархи пастлигига асосий сабаблардан бири мамлакат ҳукуматининг  импорт қилинадиган бир қатор цитрус меваларни божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги 2021 йил 7 октябрда қабул қилинган қароридир. Бундай қарор қабул қилинишидан аввал ушбу меваларни олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона тўлови ставкаси қўлланган.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,94 минг тонна апельсин импорт қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоиз ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бутун 2021 йил давомида Ўзбекистон сўнгги беш йил ичидаги рекорд даражада апельсин импорт қилганини ҳисобга олсак, жорий йилнинг биринчи ойларида ҳам ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши тенденцияси давом этди.

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yil-boshidan-buyon-apelsin-31-foizga-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистон 2021 йилда киви импортини икки баробар оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-kivi-importini-ikki-barobar-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-kivi-importini-ikki-barobar-oshirdi/#respond Thu, 17 Feb 2022 08:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100092 2021 йилда Ўзбекистон 4,4 минг тонна киви импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан роппа-роса 2 баробар кўп кўрсаткичдир. Аммо, агар 2020 йили “пандемия”да киви импорти ҳажми 46 фоизга камайганини ҳисобга олсак (2019 йилга нисбатан), 2021 йилда ушбу маҳсулот импорти “пандемиядан аввалги” 2019 йилга нисбатан 7 фоизга ошгани маълум бўлади, деб...

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда киви импортини икки баробар оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Ўзбекистон 4,4 минг тонна киви импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан роппа-роса 2 баробар кўп кўрсаткичдир. Аммо, агар 2020 йили “пандемия”да киви импорти ҳажми 46 фоизга камайганини ҳисобга олсак (2019 йилга нисбатан), 2021 йилда ушбу маҳсулот импорти “пандемиядан аввалги” 2019 йилга нисбатан 7 фоизга ошгани маълум бўлади, деб хабар бермоқда   EastFruit таҳлилчилари.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга киви импортининг қарийб 95 фоизи уч етказиб берувчи давлат – Эрон (77,3 фоиз), Покистон (8,9 фоиз) ва Туркиянинг (8,4 фоиз) умумий улушига тўғри келади. Шу билан бирга, 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг ҳар уч асосий етказиб берувчиси ҳам Ўзбекистонга экспорт ҳажмини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди:

– Эрондан Ўзбекистонга етказиб берилган киви ҳажми жисмоний жиҳатдан 3,4 минг тоннани ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 2,2 баробар, 2019 йилга нисбатан эса 7 фоизга ўсди.

– 2021 йили Покистондан киви импорти жисмоний жиҳатдан 392 тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 32 фоиз ва 2019 йилга нисбатан 5 фоизга кўпдир.

– Туркия Ўзбекистонга 368 тонна киви етказиб берди, бу 2020 йилга нисбатан 25 фоизга, 2019 йилга нисбатан 9 фоизга кўпдир.

Қайд этиш жоизки, EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулотни Ўзбекистонда нафақат ички истеъмол учун, балки бошқа мамлакатларга экспорт қилиш учун ҳам етиштириш муваффақиятли бўлиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон ҳукуматининг бир қатор мевалар, жумладан, киви импортини ҳам божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисидаги қарори эълон қилинган эди.  Мамлакат ҳукуматининг ушбу қарори мазкур маҳсулотлар, жумладан, киви импорти ҳажми ошишига хизмат қилувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда киви импортини икки баробар оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2021-yilda-kivi-importini-ikki-barobar-oshirdi/feed/ 0
Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/#respond Thu, 17 Feb 2022 05:00:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100096 Туркия ҳукумати асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚСни кескин пасайтирди. 14 февралдан эътиборан, солиқ ставкаси 8 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Мамлакат расмийлари асосий солиқлардан бирини минималлаштиришни инфляцияга қарши кураш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбири сифатида изоҳламоқда. Бу хусусда  “KazakhZerno.kz” хабар берди. Гуруч, булгур (янчилган буғдой), нўхат каби дуккакли экинлар;...

Сообщение Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркия ҳукумати асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚСни кескин пасайтирди. 14 февралдан эътиборан, солиқ ставкаси 8 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Мамлакат расмийлари асосий солиқлардан бирини минималлаштиришни инфляцияга қарши кураш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбири сифатида изоҳламоқда. Бу хусусда  “KazakhZerno.kz” хабар берди.

Гуруч, булгур (янчилган буғдой), нўхат каби дуккакли экинлар; сув, чой, шакар, туз, ёғ-мой, қизил гўшт, оқ гўшт, балиқ гўшти, сут, йогурт, пишлоқ, зайтун ва улардан тайёрланган маҳсулотлар учун ҚҚС пасайтирилди. Шунингдек, ушбу рўйхатга тухум, картошка, пиёз, қалампир, помидор, бодринг, мевалар, консервалар, тузламалар, томат пастаси, мураббо, асал, шинни, ҳолва, фундук пастаси, шоколад, раҳат-лукум, печенье, крекерлар, вафли, қандолат маҳсулотлари, торт, пахлава, вермишель, ёрмалар,  ёнғоқлар – грек ёнғоғи, бодом, хандон писта, қуритилган ёнғоқлардан тайёрланган маҳсулотлар, зираворлар ва болалар озуқалари киритилган.

Шунингдек ўқинг: Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми?

Ҳукумат янги тартиб ижросини қаттиқ назоратга олишни мақсад қилган.  Душанбадан бошлаб, барча вилоятлардаги чакана савдо дўконлари, бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида нархларни пасайтириш бўйича текширувлар ўтказилади.

Озиқ-овқат чакана савдо ассоциацияси Президент Эрдўғаннинг ҚҚСни камайтириш қарори Туркия учун инфляция билан курашиш йўлидаги бир имконият эканини билдирди. Қолаверса, бу Туркия озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширади.

Сообщение Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/feed/ 0
Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/#respond Thu, 03 Feb 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98941 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда. Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва...

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда.

Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва хизматларга солиқ солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.  Янгилик ҚҚС ставкасини вақтинча пасайтиради,  жумладан озиқ-овқат маҳсулотларида (5 дан 0 фоизгача), ёқилғида (23 дан 8 фоизгача), ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларида (8 дан 0 фоизгача), шунингдек, табиий газ (0 фоизгача) ҳамда электр ва иссиқлик энергияларида (5% гача).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва умумий асосда ҚҚС тўловчи фермер хўжаликлари 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар сотилган маҳсулот турлари учун 0% ҚҚС тўлайди, булар: сабзавот ва мевалар, истеъмол қилиш мумкин бўлган ёнғоқлар; дон ва уруғлик материаллари, мойли ўсимликлар; қайта ишлаш учун ўсимлик маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар;  сутли маҳсулотлар; қуш тухумлари; табиий асал;  ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Ноль қийматдаги ҚҚС истеъмолчилар учун маҳсулотлар нархини пасайтириши керак, чунки, у бутун озиқ-овқат таъминоти занжири бўйлаб – ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш учун сотувчи фермерлар, озиқ-овқат савдогарлари ва ушбу маҳсулотларни сотиб олувчи якуний истеъмолчилар учун амал қилади.

2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб, озиқ-овқат сотувчилари ўз дўконларидаги фискал назорат-касса машиналари созламаларини сут, тухум, мева-сабзавотлардан 0% ҚҚС амал қилиниши учун ўзгартириши, шунингдек, харидорга қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида ҚҚС пасайтирилгани ҳақида хабар бериши керак бўлади.

Ассоциация барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева- сабзавотлар учун ноль қийматдаги ҚҚС 2022 йилнинг ўрталарига қадар бутун Европа Иттифоқида жорий этилиши режалаштирилганини эслатиб ўтди.  Инновациядан мақсад COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан бирига айланган глобал инфляциянинг олдини олишдир.

Бундан аввал, 2021 йилнинг декабрь ойида Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар молия вазирлари ўртасидаги тўрт йиллик музокаралардан сўнг Европа Иттифоқининг ҚҚС бўйича Директива матни борасида келишувга эришилган эди. Директиванинг келишилган матни алоҳида аъзо мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун зудлик билан ноль қийматдаги ҚҚСни жорий этиш (бу ўзгаришларнинг бутун Европа Иттифоқида автоматик равишда кучга киришини кутмасдан) имконини берди. ҚҚС тизимидаги илк ўзгаришни Европа Иттифоқида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нолга тенглаштирилган ҚҚСни жорий этиш билан инновацияларнинг энг фаол ташаббускорларидан бири бўлмиш Польша амалга оширди.

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/feed/ 0
Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/#respond Sat, 22 Jan 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98060 Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 фоизга пасайган ва ҳозирги кўрсаткичлар 2021-2020 йилларнинг худди шу саналарига нисбатан энг паст нархларни намоён этмоқда, дейди EastFruit таҳлилчилари. EastFruitнинг нархлар бўйича мониторингига кўра, 2022 йилнинг 7 январидан 21 январига қадар бир килограмм бананнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 дан...

Сообщение Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 18 фоизга пасайган ва ҳозирги кўрсаткичлар 2021-2020 йилларнинг худди шу саналарига нисбатан энг паст нархларни намоён этмоқда, дейди EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар бўйича мониторингига кўра, 2022 йилнинг 7 январидан 21 январига қадар бир килограмм бананнинг ўртача улгуржи нархлари 17 000 дан 14 000 сўмгача, яъни, 18% га пасайган. Бундан ташқари, улгуржи нархларнинг жорий даражаси ўтган йилларнинг шу санасидаги нархларга нисбатан анча паст. 2022 йилнинг 21 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 22 фоизга, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан эса 13 фоизга арзон.

Ўзбекистонда банан нархининг бундай динамикасида ушбу маҳсулот импорти учун божхона тўловлари нолга тенглаштирилгани асосий омил бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида мамлакат ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилиб, уларни импортида божхона божи тўловларидан озод қилган эди. Банан ҳам шундай мевалар рўйхатига киритилган. Импорт божларининг нолга тенглаштирилиши мамлакат истеъмолчиларига Ўзбекистонда етиштирилмайдиган ушбу маҳсулотни анча арзон нархда харид қилиш имконини берди.

Ҳукуматнинг мазкур қарори 2021 йилнинг сўнгги ойларида ва 2022 йил бошида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши учун қўшимча рағбат бўлди, чунки, импорт статистикаси 2021 йилнинг октябригача ҳам Ўзбекистонга банан импорти сезиларли даражада ошганини кўрсатган эди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 58,6 минг тонна банан импорт қилди, бу бутун 2020 йилга нисбатан 60 фоизга ва бутун 2019 йилги импортга нисбатан 37 фоизга кўпдир. EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда ўтган йили банан истеъмоли кескин ошишининг уч сабабини кўрсатган эди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари 2021 йилнинг мева-сабзавот бўйича Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишди.

EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш тенденцияси жорий йил январь ойининг биринчи ярмида ҳам давом этди.  2022 йилнинг 1 январидан 17 январига қадар банан импорти ҳажми 7,3 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг бутун январь ойига нисбатан 18 фоиз ва 2020 йилнинг бутун январь ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир.

Сообщение Ўзбекистонда банан нархи сўнгги икки ҳафта ичида 18 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-banan-narkhi-songgi-ikki-hafta-ichida-18-foizga-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-otgan-yili-songgi-besh-yil-hisobidan-rekord-miqdorda-apelsin-import-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-otgan-yili-songgi-besh-yil-hisobidan-rekord-miqdorda-apelsin-import-qildi/#respond Thu, 20 Jan 2022 06:30:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97837 EastFruit 2021 йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон 2021 йил якунига кўра пандемиядан аввалги давр – 2019 йилда қайд этилган апельсин импорти бўйича рекордни янгилаши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Таҳлилчилар бу эҳтимолни жуда юқори баҳолашган эди. Дастлабки статистик маълумотларга кўра, якунланган йилда ушбу маҳсулот импорти ҳажми 2019 йилга нисбатан бир ярим...

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон 2021 йил якунига кўра пандемиядан аввалги давр – 2019 йилда қайд этилган апельсин импорти бўйича рекордни янгилаши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Таҳлилчилар бу эҳтимолни жуда юқори баҳолашган эди. Дастлабки статистик маълумотларга кўра, якунланган йилда ушбу маҳсулот импорти ҳажми 2019 йилга нисбатан бир ярим баробар кўп бўлди ва охирги беш йил ичидаги максимал даражага етди.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 7,9 минг тонна апельсин импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,1 баробар ва 2019 йилга нисбатан 55 фоизга кўпдир.

Бироқ, импорт ҳажмининг мутлақ қийматлари, шунингдек, мамлакатда ушбу маҳсулотнинг аҳоли жон бошига истеъмоли бошқа мамлакатларга нисбатан паст даражадалигича қолмоқда.

Мамлакат ҳукуматининг 2021 йил 7 октябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, бир қатор мевалар, жумладан, цитрус мевалар импорти божхона божидан озод қилиниши ҳам апельсин импорти бўйича рекорд даражага эришишга хизмат қилди. Бундай қарор қабул қилинишидан аввал ушбу мевани олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона божи ставкаси қўлланар эди.

Ҳукуматнинг импорт божларини нолга тенглаштириш тўғрисидаги қарори импорт ҳажмини оширишда қўшимча омил ролини ўйнади, чунки, бундай қарор қабул қилинишидан бир неча ой аввал, яъни 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 4,2 минг тонна апельсин импорт қилган, бу  2017, 2018 ва 2020 йилларнинг 12 ойида импорт қилингна ҳажмга нисбатан анчайин кўпдир.

2022 йилнинг 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари бир кг учун 15 000 сўмни ташкил этмоқда, бу 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоизга арзон. Агар ўтган йил давомида логистика харажатларининг кескин ўсганини ҳисобга олсак, EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, бу натижа барча кутилганларидан аъло ва иқлим шароити туфайли апельсинни катта ҳажмда етиштира олмайдиган мамлакат истеъмолчилари учун, албатта, жуда ижобий ҳолат саналади.

Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий давлатлар Туркия, Миср ва Жанубий Африка бўлиб, уларнинг 2021 йилдаги умумий импорт ҳажмидаги улуши 80% дан ортиғини ташкил қилди. Апельсин импортининг 12-15 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди. Бу мамлакатда ушбу маҳсулот етиштирилмаслигини ҳисобга олсак, мазкур ҳолатда реэкспорт ҳақида сўз бормоқда.

Сообщение Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-otgan-yili-songgi-besh-yil-hisobidan-rekord-miqdorda-apelsin-import-qildi/feed/ 0
Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/#respond Fri, 14 Jan 2022 04:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97450 2022 йилнинг 11 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошка импорти ва савдосида солиқ имтиёзлари 2022 йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилди, дея хабар беришмоқда EastFruit экспертлари. 2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати ички бозорда картошка нархи ўсишини чеклаш...

Сообщение Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 11 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошка импорти ва савдосида солиқ имтиёзлари 2022 йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилди, дея хабар беришмоқда EastFruit экспертлари.

2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати ички бозорда картошка нархи ўсишини чеклаш омили сифатида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаган эди. Унда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни бекор қилиш назарда тутилган. Мазкур ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар ушбу товарларни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди.

Ушбу солиқ имтиёзлари муддати тугагач, 2022 йилнинг 11 январида мамлакат парламентининг юқори палатаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонунга кўра, 2022 йилнинг 30 апрелига қадар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уни Ўзбекистонга импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган.

2021 йилнинг январь ойи бошидан сентябрь ойи охиригача картошканинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, асосан, ўтган йилгига ўхшаш, нархлар эса 2020 йил билан бир хил даражада бўлди. Аммо Россия картошка бозоридаги ажиотаж вазият туфайли 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида домино эффекти сабаб, Ўзбекистонда ҳам ушбу сабзавот қимматлаша бошлади. Орадан уч ҳафта ўтиб, бор-йўғи бир ҳафта ичида – 2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 3500 сўмдан 5000 сўмга, яъни 43 фоизга ошди.

2021 йилнинг 21 октябрида қабул қилинган картошка импорти ва савдосида қўшилган қиймат солиғи бекор қилиш тўғрисидаги қарор ички бозорда ушбу маҳсулот нархининг янада ошишини  чеклашда муҳим омил бўлди. 2021 йилнинг 4 ноябридан 2022 йилнинг 7 январига қадар Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4500 дан 5000 сўмгача ўзгариб турди.

2022 йилнинг 7 январь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 5000 сўм/кг ни ташкил этмоқда, бу 2021 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб бир ярим баробар ва 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,3 баробар юқори кўрсаткичдир.

2021 йилда Ўзбекистонга картошка импорти илк  бор ярим миллион тоннадан ошиб, 2020 йилги рекордни янгилади. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бутун 2021 йил давомида мамлакатга 559,1 минг тонна картошка импорт қилинган, бу 2020 йилга нисбатан 33 фоиз кўпдир.

Картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг асосий импорт позициясига айланди. 2016 йилга қадар картошка импортининг йиллик ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда бу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этган.  Шунга кўра, 2017 йилдан 2021 йилга қадар импорт ҳажми қарийб 3 баробар ошди.

Сообщение Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/feed/ 0
Ўзбекистонда картошка бир ҳафта ичида 43 фоизга қимматлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-bir-hafta-ichida-43-foizga-qimmatlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-bir-hafta-ichida-43-foizga-qimmatlashdi/#respond Mon, 25 Oct 2021 07:54:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90083 Сўнгги ҳафта Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 43 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида бу ҳафта мамлакат парламентининг юқори палатаси бир қатор маҳсулотлар, жумладан, картошка импорти ва савдоси учун ҚҚС бекор қилинишини маъқуллади. Бу хусусда EastFruit мутахассислари хабар берди. 2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябригача бўлган даврда Ўзбекистонда...

Сообщение Ўзбекистонда картошка бир ҳафта ичида 43 фоизга қимматлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги ҳафта Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 43 фоизга ошди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида бу ҳафта мамлакат парламентининг юқори палатаси бир қатор маҳсулотлар, жумладан, картошка импорти ва савдоси учун ҚҚС бекор қилинишини маъқуллади. Бу хусусда EastFruit мутахассислари хабар берди.

2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябригача бўлган даврда Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархи 3500 дан 5000 сўм/кг гача, яъни 43 фоизга ошган. Жорий нархлар даражаси 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 39% ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 2,2 баравар юқори.

2021 йилнинг 22 октябрь ҳолатига кўра, республика пойтахтидаги супермаркетларда картошканинг  чакана нархлари 5900 сўм/кг дан 7000 сўм/кг гача бўлиб турибди.

EastFruit 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида  Россия ва Беларусь картошка бозорларидаги вазият таъсирида ушбу сабзавот домино эффекти бўйича Ўзбекистонда ҳам кўтарила бошлаганини қайд этди. Сентябрь ойининг ўрталаридан шу ой охиригача мамлакатда 2021 йилги ҳосил картошкасининг ўртача улгуржи нархи 17%га ошди. Ваҳоланки, август ойи бошидан то сентябрь ўрталаригача нархлар барқарор эди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми фаол равишда ошмоқда (2020 йилда – 421 минг тонна ва 2021 йилнинг январь-июль ойларида – 310 минг тонна).

Шунингдек ўқинг: Россиянинг «Светофор» ва «Доброцен» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистон бозорига киришга тайёрланмоқда

Ўзбекистон ички бозорида картошка нархининг кейинги ўсишини чекловчи омил сифатида 2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганини айтиш жоиз. Унга кўра, картошка, гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ ва тирик ҳайвонларни импорт қилиш ҳамда сотишда ҚҚС нолга тенглаштирилади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар юқоридаги товарларнинг импорти ва савдоси ҚҚСдан озод қилинади.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси, сенатор Эркин Гадоевнинг сўзларига кўра, картошка импортида ҚҚС нолга тенглаштирилиши натижасида мамлакат бюджети 76,5 миллиард сўм, савдо айланмасидан эса 30 миллиард сўм йўқотади. Бошқача айтганда, биргина маҳсулот – картошка учун бу чора-тадбирлар мамлакат бюджети учун 10 миллион долларга тушади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон картошка нархи кўтарилишини жиловлаш учун бундай чорани биринчи марта қўллаётгани йўқ. 2018 йилнинг 20 февралидан 31 декабрига қадар ҳам ушбу маҳсулот импорти ҚҚСдан озод қилинган эди. Маҳаллий етиштирилган картошкани улгуржи ва чакана савдода ҚҚСдан озод қилиш эса 2018 йилнинг 31 декабридан бошлаб қўлланмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда картошка бир ҳафта ичида 43 фоизга қимматлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-bir-hafta-ichida-43-foizga-qimmatlashdi/feed/ 0
Ўзбекистон: мева-сабзавот ва картошка қаерда қимматроқ – бозордами ёки супермаркетда? Саволнинг жавоби ҳайрон қолдиради! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-mevalar-sabzavotlar-va-kartoshka-qaerda-qimmatroq-bozordami-yoki-supermarketda-savolning-zhavobi-sizni-hayron-qoldiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-mevalar-sabzavotlar-va-kartoshka-qaerda-qimmatroq-bozordami-yoki-supermarketda-savolning-zhavobi-sizni-hayron-qoldiradi/#respond Wed, 03 Mar 2021 14:34:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=75990 Ўзбекистон: мева-сабзавот ва картошка қаерда қимматроқ – бозордами ёки супермаркетда? Саволнинг жавоби ҳайрон қолдиради! Супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларини кузатишар экан, EastFruit вакиллари Ўзбекистондаги кўплаб харидорларнинг мева-сабзавот маҳсулотларини супермаркетга қараганда бозор ёки дўкондан анча арзон сотиб олиш мумкин, деган фикрларини эшитишди. Биз ушбу гипотезани синаб кўришга қарор қилдик ва нарх шаклланишининг кутилмаган...

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавот ва картошка қаерда қимматроқ – бозордами ёки супермаркетда? Саволнинг жавоби ҳайрон қолдиради! появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон: мева-сабзавот ва картошка қаерда қимматроқ – бозордами ёки супермаркетда? Саволнинг жавоби ҳайрон қолдиради!

Супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларини кузатишар экан, EastFruit вакиллари Ўзбекистондаги кўплаб харидорларнинг мева-сабзавот маҳсулотларини супермаркетга қараганда бозор ёки дўкондан анча арзон сотиб олиш мумкин, деган фикрларини эшитишди. Биз ушбу гипотезани синаб кўришга қарор қилдик ва нарх шаклланишининг кутилмаган ўзига хосликларига дуч келдик, уларни сиз билан баҳам кўрмоқчимиз.

Аввало, сиз Ўзбекистондаги савдо расталари ва бозорда сабзавот ва мевалар нархлари устига ёрлиқлар ёпиштирилганини учратмайсиз. Яъни, нархни фақат сотувчидан сўраб билиш мумкин. Шу боис, супермаркет билан таққослаганда бу ерда маҳсулотлар савдоси суст боради ва натижада сотув жуда яхши кетаётганга ўхшайди – ахир, деярли ҳамма вақт кимдир нархни билиш учун ўз навбатини кутаётган бўлади-да. Айнан шу биринчи хусусият – юқори талаб тўғрисидаги алдамчи туйғу. Супермаркетда эса харидор шунчаки маҳсулотни олади-да, нархини билган ҳолда йўлида давом этади.

Роман Сайфулиннинг EastFruit учун берган интервьюсида Ўзбекистондаги супермаркетларда мева-сабзавот савдосининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида ўқинг.

Ва бунинг ортида дарҳол энг қизиқарли, иккинчи хусусият юзага чиқади – сотувчиларни кузатиб, шунга амин бўлдикки, ким нархни сўрашига қараб, сотувчи, кўпинча, ҳар хил суммаларни айтар экан. Шунинг учун биринчи ажабланарли ҳолат бозор ёки дўконда сабзавот ва мевалар нархи йўқлигидир – у харидорнинг шахсидан келиб чиқиб белгиланади. Эслатиб ўтамиз, супермаркетда маҳсулотлар нархи қатъий белгиланган ва барчаси аниқ-равшан.

Учинчи хусусият шундаки, дўконлар ва бозорда ҳар бир сотувчи ўз нарх стратегиясига эга. Шу боис, нархлар ўртасидаги тафовут 10 фоиздан 20 фоизгача, ҳатто ундан ҳам кўп бўлиши мумкин! Яъни бир жойда айнан бир хил маҳсулотни нисбатан арзон ёки жуда қиммат сотиб олиш ҳам мумкин. Шундай таассурот уйғонадики, сотувчи ҳар бир харидорни ўзича баҳолайди ва унинг ташқи кўриниши, ўзини тутишига қараб қанча пул бера олишини «тахмин” қилади. Аммо, супермаркетда бундай ҳолат йўқ – нарх ҳамма учун бир хил.

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин: Carrefour Ўзбекистондаги сабзавот ва меваларнинг чакана нархларини қулатди.

Тўртинчи хусусият жуда яхши маълум ва у баъзиларни ўзига жалб қилса,  бошқаларни қочиради. Бу бозорда савдолашиш имкониятидир. Айримлар савдолашишни қанчалик яхши кўрса, бошқалар буни умуман ёқтирмайди.

Бешинчи хусусият шундаки, баъзида маҳсулотлар савдо расталари ва бозорда насияга берилади, бу эса аҳолининг камбағал қатламлари нуқтаи назаридан супермаркетларга нисбатан устунлик беради.

Олтинчи хусусият шундаки, агар сиз сотувчига даромади пастроқ киши бўлиб кўринсангиз ҳам, эринмай савдолашсангиз ҳам, катта эҳтимол билан маҳаллий маҳсулотларни супермаркетга қараганда арзонроқ сотиб олишингиз мумкиндир, аммо сифати билан ажралиб турувчи импорт маҳсулотлар барибир қимматроқ. Бунинг сабаби, бозор ва савдо расталаридаги сотувчилар ҚҚС тўламайди, бу эса уларга маҳаллий товарлар савдосида сезиларли устунлик беради. Аммо импорт маҳсулотлар бўйича ҚҚС бирданига олинади ва бозордаги савдогарлардан фарқли ўлароқ, ҚҚС тўлайдиган супермаркетлар «киритилган ҚҚС»ни қайтариб олиши мумкин, шунинг учун бу ерда энди улар устунликка эга.

Супермаркетларда нега импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар арзонроқ –Makro директори билан суҳбатни томоша қилинг.

Eттинчи хусусият – бозорда маҳаллий маҳсулотларнинг кенг ассортименти борлиги. Дўконларда ҳар қандай истак ва ҳар қандай чўнтакка мос келувчи маҳаллий маҳсулотларнинг бундай кенг ассортиментини топиш қийин. Аммо импорт қилинган ассортиментни таққосласа бўлади.

Саккизинчи хусусият – ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг фикрига кўра, энг ёқимсиз ҳолат бозорда тез-тез учрайдиган тарозидан уриб қолишлар ҳамда сотувчининг  сифатсиз мева-сабзавотларни халтангизга тиқиб юборишида намоён бўлади. Дўконда тарозидан уриб қолиш деярли учрамайди, сабзавот ва мевалар сифати истеъмолчининг ўзига боғлиқ, чунки, одатда, уларни харидор ўзи танлайди.

Юқоридаги хусусиятлар нега энди анъанавий ўзбек бозорлари Ўзбекистондаги супермаркетларга рақобатни бой бераётганини жуда яхши изоҳлаб беради. Бозорда айланиб юриш, навбат кутиш, ҳар бир маҳсулот устида савдолашиш ҳамда қишда бозорда ҳукмронлик қиладиган импорт маҳсулотларини қимматроқ сотиб олишни истамайдиган аҳолининг энг бой қатлами супермаркет ва дўконларни танлайди. Асосий тушум айнан шу тоифа харидорлардан келади. Битта юқори даромадли мижоз, кўпинча, кам даромадли 10 нафар мижозга қараганда кўпроқ фойда келтиради. Қолаверса, улар товарларни насияга сўрамайди ва қўшимча қулайликлар, масалан, яхшироқ савдо шарт-шароитлари, шунингдек, кафолатланган сифат ва тарозидан уришнинг йўқлиги кабилар учун пул тўлашга тайёр. Яъни, умуман олганда, ҳозирнинг ўзида ҳам Ўзбекистондаги талабчан ва бой харидор қулайроқ шароитда зарур сабзавот ва меваларни сотиб олиб, камроқ вақт ҳамда пул сарфлаш имконига эга. Бу ерда мазкур тоифа мижозларнинг иш вақти қиймати ҳисобга олинмаяпти, чунки ишлайдиган одам учун вақт анча қиммат туради. Ойига 5 миллион сўмлик (500 доллар атрофида) даромад олувчининг бир соатлик иш ҳақи тахминан 30 минг сўмни ташкил қилади.

Бошқа томондан олиб қараганда, бўш вақти кўп бўлган камбағал мижоз, агар омади келиб қолса, супермаркетда эмас, балки бозорда маҳаллий ишлаб чиқарилган сабзавот ва меваларни сотиб олар экан, пулини тежаши мумкин. Айни дамда қишда тежаш эҳтимоли ёздагига қараганда паст бўлади, чунки ёз пайтлари бозорда Ўзбекистонда етиштириладиган сабзавот ва мевалар кўп, четдан олиб келинадиган маҳсулотлар эса камдир.

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавот ва картошка қаерда қимматроқ – бозордами ёки супермаркетда? Саволнинг жавоби ҳайрон қолдиради! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-mevalar-sabzavotlar-va-kartoshka-qaerda-qimmatroq-bozordami-yoki-supermarketda-savolning-zhavobi-sizni-hayron-qoldiradi/feed/ 0