Қозоғистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:55:42 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Қозоғистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/#respond Wed, 27 Apr 2022 03:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104093 Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда...

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/feed/ 0
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/#respond Tue, 26 Apr 2022 08:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104005 Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик...

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик озиқ-овқат захиралари, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тизимли равишда назорат қилади. Зарур ҳолларда ҳудудларни керакли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида товарларни ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Ҳокимликлар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, республикада картошка захираси 204 минг тонна, сабзи 44,7 минг тонна, карам 28,6 минг тонна, пиёз 36 минг тоннани ташкил этмоқда.

Айни вақтда Туркистон вилоятида эртаги карам ҳосили йиғим-терими бошланди – 198 минг тоннага яқин карам ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Май ойи  ўрталаридан июнга қадар 174 минг тонна эртаги картошка ва 55 минг тонна пиёз йиғиб олиниши кутилмоқда. Июнь ойида эса 45 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Мева-сабзавот ва эртапишар маҳсулотлар етиштириш учун етарли меҳнат кучига эга бўлган Туркистон вилоятида кучли салоҳият бор ва ушбу ҳудуд республика миқёсида асосий маҳсулот етиштирувчилардан бири ҳисобланади» дейди Ербол Карашукеев.

Вазир айланма схема ва барқарор жамғармалар доирасида Туркистон ўлкаси фермерларини фордвард молиялаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилиши зарурлигини айтди. Бу чора фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, товар тақчиллиги ва озиқ-овқат нархлари назоратсиз ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

EastFruit аввалроқ Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, мавсумдан ташқари вақтда сабзавот экинларининг нархи ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ички бозорни сабзавотлар ва картошка билан тўлдиришга хизмат қилади.

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/feed/ 0
Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103937 Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди. «Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология...

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди.

«Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология ва косметология саноатида чаканда барги ва ҳатто ёғочидан ҳам муваффақиятли фойдаланилмоқда”, деб ёзди Тлектес Есполов Facebookдаги саҳифасида.

У шунингдек, чаканда етиштиришнинг қатор салбий жиҳатларини қайд этди: плантациялар унумдорлиги ошишининг сустлиги, паст ҳосилдорлик ва сезиларли меҳнат юкламаси – бу, айниқса, ҳосил йиғим-терими вақтида янада кўпроқ кўзга ташланади. Ривожланган мамлакатларда ушбу жиҳатлар плантация майдонларининг ўсишини сустлаштирадиган асосий омилдир. Қозоғистонда эса чакандани тижорат мақсадларида етиштириш ҳозирча амалга оширилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

Барча омиллар ҳисобга олинган ҳолда ҚозМАТУ олимлари чаканда етиштиришнинг самарали технологиясини таклиф қилишди.

«Экин экилганидан кейинги учинчи йилда 40 т/га ҳосил олинишини кафолатлаймиз, уни ҳосил билан бирга ўриб, стационар тарзда йиғиб олиш мумкин. Йиғим-терим жараёнида қуруқ вазни 5-7 т/га га етадиган барглар ва ёғочлар ҳам олинади. Бу технологиямизнинг яна бир афзаллиги, у чиқиндисиз, демак, юқори даражада экологик соф”, дейди Тлектес Есполов.

Унинг сўзларига кўра, технология тақдимоти чоғида потенциал инвесторлар ушбу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирган. Олимларнинг фикрича, ишланма инвесторлар ва фермерларга инвестициялардан тез фойда олинишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, ҚозМАТУ  негизида чаканда кластерини яратиш режалаштирилмоқда. У ерда ўқув семинарлари ва биотехнологик лабораторияда чаканданинг энг яхши навларини жадал кўпайтириш бўйича семинарлар ўтказилади.  Кейин кўчатлар ақлли иссиқхонада ўстирилади. Бунинг натижасида фермерлар virus free тоифасидаги сертификатланган экин материалини олишлари ва чаканда етиштиришнинг янги технологиясини жорий қилишлари мумкин бўлади.

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/feed/ 0
Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/#respond Wed, 20 Apr 2022 05:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103632 “ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон...

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихон Смоилов унинг МДҲ ҳудуди бўйича ноёб эканлигини алоҳида қайд этди.

«Агросаноат мажмуи энг муҳим тармоқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларнинг нархлари ошиши ҳисобга олинса, у янада ривожланиш учун катта салоҳиятга эгадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим аҳамиятга эга», дейди Алихон Смоилов.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги 2012 йилдан буён фаолият юритмоқда.  Корхонанинг асосий фаолияти иссиқхонада йил бўйи узлуксиз сабзавотлар етиштиришга мўлжалланган. Агросаноат холдинги таркибига Россиянинг бир қанча вилоятларида фаолият кўрсатаётган иссиқхона мажмуалари киради.

“Жанубий Қозоғистон иқлим шароити ва меҳнат ресурслари мавжудлиги бўйича энг мақбул жой. Бу лойиҳани амалга ошириш учун Туркистон ўлкасига бежиз эътибор қаратмадик.  Бу ерда об-ҳаво шароитлари яхши, шу боис ҳам, қишда бемалол плёнкали  иссиқхоналарга ўтиш мумкин. Кластеримиз 500 гектар майдонда ташкил этилади, у ерда нафақат сабзавот, балки кўкатлар ва резаворлар ҳам етиштирамиз”, дейди Александр Рудаков.

Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги холдинги маҳаллий фермерларга синергетик самарадорликни ошириш учун агротехник ёрдам кўрсатиш мақсадида эканлигини айтди. Бундан ташқари, тегишли кадрларни тайёрлаш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳандислик инфратузилмасини таъминлаш, инвестиция субсидиялари ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид масалаларни атрофлича тадқиқ қилишга келишиб олишди.

Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Туркистон вилоятида иссиқхона мажмуини қуриш бўйича “ЭКО-култура” агрохолдинги лойиҳаси қиймати 1,3 миллиард долларга тенг эканини маълум қилган эди.

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/feed/ 0
Қозоғистонда марокаш чигирткаларига қарши кураш мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-marokash-chigirtkalariga-qarshi-kurash-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-marokash-chigirtkalariga-qarshi-kurash-mavsumi-boshlandi/#respond Mon, 18 Apr 2022 03:30:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103489 Туркистон вилояти (Қозоғистон)нинг Сариоғош туманида мутахассислар  жорий йилда илк бор пайдо бўлган марокаш чигирткасининг  личинкалари ўчоғини аниқлашди. Бу хавфли карантин зараркунандасини йўқ қилиш бўйича ишлар бошланиши учун сигнал вазифасини ўтади, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси мутахассисларининг қайд этишича, жорий йилда чигиртка босқини прогнози ўтган йилларга нисбатан анча кам....

Сообщение Қозоғистонда марокаш чигирткаларига қарши кураш мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон)нинг Сариоғош туманида мутахассислар  жорий йилда илк бор пайдо бўлган марокаш чигирткасининг  личинкалари ўчоғини аниқлашди. Бу хавфли карантин зараркунандасини йўқ қилиш бўйича ишлар бошланиши учун сигнал вазифасини ўтади, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси мутахассисларининг қайд этишича, жорий йилда чигиртка босқини прогнози ўтган йилларга нисбатан анча кам. Бунга ўтган йилги қурғоқчилик сабаб ҳашаротлар озуқа базасидан маҳрум бўлгани, ўтган мавсумда чигирткаларга қарши самарали тайёргарлик кўрилгани сабаб бўлди.  Буларнинг бари жорий йилда салкам 30 минг гектардан ортиқ майдонда чигиртка йиғилишини башорат қилиш имконини беради. Ўтган йили вилоятда қарийб 85,5 минг гектар майдонга ишлов берилган эди.

Энг кўп Келес туманидаги 7 минг гектар майдонга, унга туташ Сариоғашдаги 5,1 минг гектарга, Арисдаги 6,8 минг гектарга, Қозигуртдаги 3 минг гектарга, Тўлебидаги 2,2 минг гектарга ва Шардарадаги 2 минг гектарга ишлов бериш керак. Марокаш чигирткасидан ҳудудларни тозалаш учун 14 та  пуркагич жалб қилинади. Шу билан бирга, Республика Фитосанитария диагностикаси ва прогнозлари методик марказининг 56 нафар вакили ўз фаолиятини давом эттиради.  Тадбирларга 200 нафарга яқин ишчи жалб этилиши режалаштирилган. Вилоят ҳудудий инспекциясининг 36 нафар мутахассиси ишлов бериш ва иш сифатини назорат қилиш билан шуғулланмоқда. Марокаш чигирткасига қарши кураш якунлангач, тахминан бир ярим ойдан сўнг Осиё чигирткаси ўчоқлари анъанавий жойлашган Сузоқ туманига техника ҳамда мутахассислар юборилади. Ушбу тадбирларда 16,2 минг гектар майдонга ишлов бериш режалаштирилган. Осиё чигирткаси кечроқ «уйғонади» ва ҳозирча ушбу ҳашарот кўзга ташланмади.

Сообщение Қозоғистонда марокаш чигирткаларига қарши кураш мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-marokash-chigirtkalariga-qarshi-kurash-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-kartoshka-eksporti-uchun-aprel-oyi-kvotasini-belgiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-kartoshka-eksporti-uchun-aprel-oyi-kvotasini-belgiladi/#respond Thu, 14 Apr 2022 03:30:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103302 Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилнинг апрель ойи учун Қозоғистон ҳудудидан картошка экспортига квоталар олган ташқи савдо фаолияти иштирокчилари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда. Рухсатномалар 400 тонна картошка ва 6 минг тонна уруғлик экспорт қилиш учун олинди. Қайд этилишича, квоталар 2022...

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилнинг апрель ойи учун Қозоғистон ҳудудидан картошка экспортига квоталар олган ташқи савдо фаолияти иштирокчилари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Рухсатномалар 400 тонна картошка ва 6 минг тонна уруғлик экспорт қилиш учун олинди.

Қайд этилишича, квоталар 2022 йилнинг 30 апрелига қадар амал қилади.

Уруғлик картошка экспорти учун “Дастан Логистик” ЙК – 3000 тоннага ва “Saraceni Saia Alliance” МЧЖ – 3000 тоннага рухсатнома олган.

Экспорт учун бошқа квоталарни “Семилетка+” МЧЖ 400 тоннага олган.

Эслатиб ўтамиз, 22 январдан эътиборан,  Қозоғистон Республикасида картошка экспорти таъқиқланган эди. Орадан бир ой ўтиб, яъни, 22 февраль куни таъқиқ бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан картошка экспорти учун квота белгиланди.

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-kartoshka-eksporti-uchun-aprel-oyi-kvotasini-belgiladi/feed/ 0
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/#respond Tue, 05 Apr 2022 04:30:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102664 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойлари учун Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини эълон қилди. Мазкур маълумотлардан маълум бўлишича, республика икки ой ичида озиқ-овқат импортини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга – 368 миллион доллардан 499 миллион долларга оширган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”. Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи...

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-февраль ойлари учун Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини эълон қилди. Мазкур маълумотлардан маълум бўлишича, республика икки ой ичида озиқ-овқат импортини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга – 368 миллион доллардан 499 миллион долларга оширган, деб ёзмоқда “Nuz.uz”.

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи ролни Қозоғистон эгаллаб турибди, ушбу мамлакатдан 180 миллион долларлик озиқ-овқат импорт қилинган (2021 йилнинг дастлабки икки ойида эса 136,7 миллион долларлик маҳсулот).

Қозоғистондан кейинги ўринда Россия – 127,9 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврида 103,9 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари).

Яъни, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларининг 61 фоизи шу икки давлатдан импорт қилинган.

Хитойнинг Ўзбекистон озиқ-овқат импортидаги ҳиссаси қуйидагича: 2022 йилнинг дастлабки икки ойида – 7,8 миллион доллар ва ўтган йилнинг шу даврида 5 миллион доллар.

Бразилия, Эквадор, Туркия, Покистон, Беларусь мамлакатлари ҳам йирик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилари қаторида.

Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга дон ва ўсимлик ёғи импорти 436,1 минг тоннани ташкил қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,2 минг тоннага кам.

2022 йилнинг дастлабки икки ойида ўсимлик ёғи импорти 17,5 минг тоннани ташкил қилган.

Аммо, бир қатор маҳсулотлар импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин ошган. Хусусан, мандарин импорти 14,3 минг тоннадан 26,7 минг тоннага, банан 10,5 минг тоннадан 24,7 минг тоннага, картошка 80,5 минг тоннадан 122,4 минг тоннага, маргарин 7,9 минг тоннадан 36,8 минг тоннага ошди.

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 26 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-oziq-ovqat-mahsulotlari-importini-26-foizga-oshirdi/feed/ 0
Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/#respond Tue, 05 Apr 2022 03:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102665 Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов...

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон боғбонлари ўн кунга яқин вақт давомида мевали дарахтларни сақлаб қолиш учун аёз билан курашишди. Кўпчилик миллионлаб доллар зарар кўрди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида боғбонлар март ойининг ўрталаридан бошлаб тунги совуққа қарши курашди. Ҳаво ҳароратини «мусбат»да ушлаб туриш ва гуллаб улгурган дарахтларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун олов ёқишга тўғри келди. Бироқ, ҳамма дарахтларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мевали дарахтларнинг бир қисми қуриб қолди. Баҳорги аёз апрель ойига келибгина якунланди.

Гуллаган дарахтларни ҳимоялаш билан бир неча кунлаб банд бўлган боғбонлар мамлакатда боғдорчиликдаги рискларни суғурталаш тўғрисидаги қонунни жорий этиш илтимоси билан яна расмийларга мурожаат қилишди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: 2022 йилда мевали экинларни суғурталаш режалаштирилмоқда

«Бир йилдан зиёд вақтдан бери Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ушбу масалани айтиб келяпмиз. Нима учун боғдорчилик кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари каби суғурта ҳодисасига киритилмаган? Ҳар йили бир хил гапни эшитамиз – бу масала кўриб чиқилмоқда, иш жараёни кетмоқда. Аммо, бу масала кўриб чиқилаётган даврда боғбонлар юзлаб миллион тенге миқдорида тузатиб бўлмас йўқотишларга дуч келяпти”, дея таъкидламоқда фермерлар.

Боғбонлар расмийларни фаолроқ бўлишга, боғдорчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотни йўлга қўйишга ундамоқда. Зеро, шундагина Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини тўлиқ намоён этиши мумкинлиги айтиляпти.

Сообщение Қозоғистон фермерлари боғдорчиликдаги рисклар суғурталанишини талаб қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-fermerlari-boqdorchilikdagi-risklar-suqurtalanishini-talab-qilmoqda/feed/ 0
Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/#respond Thu, 31 Mar 2022 02:58:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102451 Транскаспий халқаро транспорт маршрути (ТХТМ) бўйлаб юк ташишни ривожлантириш учун “Ақтау денгиз порти” ЭИЗ негизида контейнер хабини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz. “Сингапурнинг PSA International компанияси билан контейнер хаби лойиҳасини амалга оширишда ушбу компаниянинг...

Сообщение Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Транскаспий халқаро транспорт маршрути (ТХТМ) бўйлаб юк ташишни ривожлантириш учун “Ақтау денгиз порти” ЭИЗ негизида контейнер хабини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбаев ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

“Сингапурнинг PSA International компанияси билан контейнер хаби лойиҳасини амалга оширишда ушбу компаниянинг иштирок этиши бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек,  Маersk, МSC ва Cоscо Shipping каби халқаро контейнер операторларининг контейнер парки жалб қилиниши кутилмоқда.   Хусусий бизнесни жалб қилган ҳолда савдо флотини тўрт паром билан тўлдириш  режалаштирилган”, деди Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири.

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилда Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ташув ҳажмини 4 миллион тоннага яқин экспорт юкларини йўналиш ўзгартирилиши ҳисобга олинган ҳолда 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Ақтау денгиз савдо порти (Қозоғистон) орқали юк жўнатиш имконига эга бўлади

Қозоғистонда логистика занжирларининг узилиши фонида экспорт ва транзит юкларни ташиш учун муқобил йўналиш ва коридорлар ишлаб чиқилди.  Экспорт юклари Латвия портлари (Лиепая, Рига, Вентспилс)га ва ТХТМга йўналтирилади. Шу муносабат билан Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан БТЛК (Бирлашган транспорт- логистика компанияси)га ўхшаш Қўшма корхона ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

ТХТМ йўналиши Ақтау ва Қўриқ денгиз портлари орқали ўтади, сўнгра фидер ва паром линияси бўйлаб, Баку (Алят) портига, Озарбайжон ва Грузия темир йўллари бўйлаб, Батуми ва Поти портларига боради. Кейинчалик – Европа ёки Баку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали Туркиянинг Истанбул, Мерсин портларига ва ундан кейин Европага йўналтирилади.

Ақтаудан Батуми/Потигача бўлган масофа тахминан 1300 кмни ташкил этади, шундан, Ақтау – Баку – денгиз орқали 450 км, Баку – Батуми/Поти – темир йўл орқали 850 км масофадан иборатдир.

Сообщение Қозоғистоннинг Ақтау портида контейнер хаби ташкил этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-aqtau-portida-konteyner-khabi-tashkil-etiladi/feed/ 0
Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/#respond Sat, 26 Mar 2022 05:30:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102258 Туркистон вилояти (Қозоғистон)да март ойининг учинчи ўн кунлигига келиб қор ёғди. Гарчи, ҳудуднинг аксарият қисмида термометр кечаси ҳам -3 даражадан пастга тушмаган бўлса-да, деярли бир ойлик иссиқ ҳаводан сўнг иқлимнинг бундай кескин ўзгариши фермерлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz. Совуқдан биринчи бўлиб гуллаган мевали дарахтлар азият чекди....

Сообщение Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон)да март ойининг учинчи ўн кунлигига келиб қор ёғди. Гарчи, ҳудуднинг аксарият қисмида термометр кечаси ҳам -3 даражадан пастга тушмаган бўлса-да, деярли бир ойлик иссиқ ҳаводан сўнг иқлимнинг бундай кескин ўзгариши фермерлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Совуқдан биринчи бўлиб гуллаган мевали дарахтлар азият чекди. Шундай қилиб, боғбонлар олма ва ўрикнинг эртаги навлари ҳосилини кутишдан фойда йўқлигини тўлиқ ишонч билан айтишмоқда.  Ҳосилни сақлаб қолиш имконияти фақат куртаклашга улгурмаган дарахтларда қолди. Булар, асосан, минтақанинг барча шимолий ҳудудлари ва марказий ҳамда жанубий қисмларидаги ўрик ва олманинг кечки навларидир. Ваҳоланки, бу ерда ҳам боғбонлар дарахтларни фумигация билан қутқаришди, яъни, кечаю кундуз нам ўтин ва қуруқ гўнг ёқиб, музлаган дарахтларни тутун билан иситишга ҳаракат қилишди Хўш, мазкур усул ёрдам бердими? Бунисини энди вақт кўрсатади.

«Казгидромет» мутахассисларининг қайд этишича, жорий ўн кунликда Туркистон вилоятидаги мевали дарахтлар учун агрометеорологик шароит ниҳоятда ноқулай бўлди.  Иссиқ қиш ва ундан кейинги илиқ баҳор кунлари  натижасида мева дарахтлари шохида шиш юзага келиб, куртаклар очила бошлаган эди. Вилоятнинг айрим туманларида, шунингдек, Чимкентда ўрик гуллади.  Аммо 17 март куни совуқ ҳаво оқими кириб келиши туфайли ҳаво ҳарорати кескин манфий кўрсаткичга тушиб кетди, 13 см қалинликда қор ёғди. 20 март куни ҳаво ҳарорати 2,7 даражага тушди. Олча куртаклари минус икки даражада, ўрик ва олма куртаклари эса минус 2,3 даража совуқда нобуд бўлади.

Туркистон вилоятида мевали экинлар ҳосилини кутиш бефойда. Умид жанубдан – Мақтаарол ва Жетисой туманларида қор эриган, ҳатто тунда ҳам нолдан паст ҳарорат кузатилмаган.

Сообщение Туркистон вилояти (Қозоғистон)да баҳорги аёз туфайли эртаги мевалар ҳосили нобуд бўлиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiston-viloyati-qozoqistonda-bahorgi-ayoz-tufayli-ertagi-mevalar-hosili-nobud-bolishi-mumkin/feed/ 0