қўшимча ишлов бериш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 24 Jan 2022 20:33:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қўшимча ишлов бериш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/#respond Tue, 25 Jan 2022 09:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98177 EastFruit халқаро жамоаси анъанавий равишда кичик фермерларга яхши даромад келтирувчи нишали экинлар, шунингдек, ёнғоқ бозорига алоҳида эътибор қаратмоқда. Пекан ёнғоғи – бу «иккиси бирда» –  минтақанинг баъзи мамлакатларида муваффақиятли ўстириш мумкин бўлган нишали экиндир. У ҳатто кичик фермерларга ҳам жуда яхши даромад келтиради. Албатта, пекан ёнғоғини етиштириш ва қайта ишлаш...

Сообщение Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit халқаро жамоаси анъанавий равишда кичик фермерларга яхши даромад келтирувчи нишали экинлар, шунингдек, ёнғоқ бозорига алоҳида эътибор қаратмоқда. Пекан ёнғоғи – бу «иккиси бирда» –  минтақанинг баъзи мамлакатларида муваффақиятли ўстириш мумкин бўлган нишали экиндир. У ҳатто кичик фермерларга ҳам жуда яхши даромад келтиради. Албатта, пекан ёнғоғини етиштириш ва қайта ишлаш бизнесида кўпгина нюанслар бор, биз мутахассисларимиз ёрдамида улар ҳақида сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

Наҳотки, Грузияда пекан етиштирилади?

Ҳа, жаҳондаги энг машҳур ёнғоқ турлари – бодом, ёнғоқ, фундук ва пистадан ташқари Грузияда «Америка ёнғоғи» деб аталмиш пекан ҳам етиштирилади. У дастлаб Грузияга ёғоч олинадиган экин сифатида келтирилган, аммо энди маълум бўлишича, европалик фундук импортёрлари ҳам Грузия пеканига қизиқиш билдирмоқда. Мамлакатда ҳали тижорат плантациялари мавжуд эмас, аммо ушбу турдаги ёнғоқ ҳосили аллақачон йиғиб олинмоқда ва у анъанавий бозорлар, хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамда Хитойга экспорт қилиш учун тайёрланяпти.

Пекан қандай ёнғоқ ва унинг афзаллиги нимада?

Визуал хусусиятларига кўра, пекан грек ёнғоғига ўхшаш, аммо ёғлироқ. Пекан тарикибида кўп миқдордаги монотўйинмаган ёғлар (Омега-9), хусусан, олеин кислотаси мавжуд бўлиб, у қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтириш ва фойдалисини кўпайтиришга ёрдам беради. Пекан пазандаликда кенг қўлланади, ширинликларга, шунингдек, балиқли, қўзиқоринли ва ҳатто сутли таомларга ҳам қўшилади. Бундан ташқари, ушбу турдаги ёнғоқ газак сифатида (қовурилган ёки хом ҳолатида) машҳур бўлиб, уни салатларга қўшиш ёки бошқа ёнғоқ турлари ва қуруқ мевалар билан аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.

Пекан етиштириш ва унинг экспортида қайси давлатлар етакчи?

Пеканнинг ватани – Шимолий Америка. Шу сабабли, ҳозирги вақтда икки давлат жаҳон бўйлаб ушбу ёнғоқнинг етиштирилишига бошчилик қилмоқда. Мексика жаҳондаги жами пеканнинг қарийб 49 фоизини, АҚШ эса 41 фоизини таъминлайди. Қолган 8%и Жанубий Африка (6%), Бразилия (1%) ва Австралия (1%) ҳиссасига тўғри келади.

Шуни қайд этиш жоизки, пеканнинг жаҳон бўйича майдони ва уни етиштириш бошқа ёнғоқ турларига нисбатан анча кам. 2020/21 йилги мавсумда пўстлоқли пеканни глобал миқёсда  етиштириш атиги 166,4 минг тоннани ёки бошқа ёнғоқ турларини етиштиришнинг қарийб 3 фоизини ташкил этди. Шунга қарамай, жаҳонда пекан етиштириш бошқа ёнғоқ турларига нисбатан тез ўсиб бормоқда. Нисбий ҳосилдорликнинг ўсиш суръатлари бўйича фақат макадамия ва грек ёнғоғи пекандан устун туради.  Сўнгги 10 йил ичида жаҳон бўйича пекан етиштириш ҳар йили ўртача 7,4 минг тоннага ошмоқда.

Табиийки, пеканнинг асосий экспортёрлари Мексика ва АҚШ, шунингдек, асосан, пўстлоқсиз пекан етказиб берувчи Жанубий Африка ҳисобланади. Мексика пеканининг энг йирик импортёри АҚШ бўлса, АҚШда етиштирилган пекан мағзининг энг йирик харидорлари Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядир. Ушбу давлатлар ҳиссаси экспорт жўнатмаларининг 51%ига тўғри келади. Шунингдек, Канада 2019 йили АҚШдан экспорт қилинадиган жами пеканнинг 8%ини импорт қилган. АҚШ жуда катта ички бозорга эга бўлганлиги сабаб, бу мамлакатда етиштириладиган пеканнинг 70%дан ортиғи шу ернинг ўзида истеъмол қилинади. Айни пайтда пўстлоқли пеканнинг муҳим импортёрларидан бири  Хитой.

2018 йилнинг июлига қадар Хитой 30 фоиздан ортиқ ҳажмдаги улуш билан АҚШ пеканининг энг йирик импортёри бўлган.

2006 йилдан АҚШнинг Хитойга пекан экспорти орта бошлади ва 2012/13 йилги мавсумда мазкур мамлакатга пўстлоқли пекан экспорти деярли 37 минг тоннага етди. Бироқ, 2018 йилда бошланган АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушлари натижасида АҚШдан Хитойга пекан жўнатмалари учун 47 фоизлик импорт божи ундирилгани бу бизнесни даромадсиз юмушга айлантирди. Шундай қилиб, Қўшма Штатларнинг энг йирик савдо шериги АҚШдан ушбу турдаги ёнғоқ экспорти таркибида 6% дан кам улушга эга бўлган энг кичик импортёрлардан бирига айланди. Зеро, Хитой 2018/19 йилги мавсумда пекан импортини 80 фоиздан кўпроққа қисқартирди.

Гарчи, кейинчалик Хитойга етказиб беришдаги тўсиқлар қисман олиб ташланган бўлса-да, талабнинг энг катта ўсиши Европа Иттифоқи мамлакатларида кузатилмоқда. Бу ерда пекан мағзи улгуржи сотувда бир кг учун 8 дан 12 еврогача ўзгариб турадиган энг жозибадор нархлардир.

Грузияда пеканни қайси ҳудудларда етиштириш мумкин ва у инвесторлар учун нимаси билан қизиқ?

Турли ёнғоқларни етиштириш ва экспорт қилиш бўйича салмоқли тажрибага эга бўлган Грузия  пекан етиштиришни тижоратлаштириш бўйича эндигина илк қадамларни ташлай бошлади. Мамлакат ҳам Европа Иттифоқи, ҳам Хитой билан эркин савдо келишувлари асосида муваффақиятли алоқа қилаётганини ҳисобга олсак, ушбу соҳани ривожлантириш қизиқарли ва истиқболли бўлиши мумкин.

Пекан Грузияда ХХ аср бошидан бери ўсади. Қора денгиз соҳилида 100 йиллик дарахтларни учратиш мумкин, чунки, пекан дарахти 300 йилгача яшаш хусусиятига эга. Мослаштирилган пекан навларини танлаш Грузияда 1950-70 йилларда бошланган ва 2000 йиллар бошида пекан бўйича илмий-амалий ишларнинг иккинчи босқичига киришилди. Ушбу турдаги ёнғоқ кеч, 10-15 ёшда мева бериши сабабли, бу ишнинг натижалари энди кўзга кўрина бошлади.

Пеканнинг Грузиядаги асосий тарқалиш майдони Қора денгиз соҳиллари –  Абаша, Хоби, Самтредия, Кобулети, шунингдек, Шарқий Грузиянинг Лагодехи туманларидир.  Бу ҳудудлар узоқ вегетация даври билан ажралиб туради ва ёнғоқнинг ҳосилдорлиги бир дарахтдан 50-60 кг гача етиши мумкин. Шу сабабли, пеканни тижорат мақсадида ушбу ҳудудларда етиштириш тавсия этилади. Бироқ, Грузиянинг бошқа субтропик микрозоналарида ҳам пеканни ўрганиш ва синаб кўриш мумкин.

Грузия Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот марказининг мевачилик илмий-тадқиқот департаменти бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Звиад Бобокашвилининг таъкидлашича, ёнғоқнинг бу турини тижорат мақсадида етиштириш асосларидан бири пайвандланган пекан кўчатларини навли етиштиришни ташкил этишдир. Айни пайтда Грузияда пайвандланган пекан кўчатлари етиштирилмаяпти, аммо бундай амалий тажриба мамлакатда мавжуд.

Грузияда пеканни тижорат асосида етиштириш истиқболлари борми ва уни қандай амалга ошириш мумкин?

«Бу босқичда маҳсулотни нафақат қандай етиштиришни, балки нима ишлаб чиқаришни ҳам тушуниш муҳимдир», дейди Звиад Бобокашвили. “Пекан ўзаро чангланадиган экин ҳисобланади, шунинг учун мос навларнинг юқори маҳсулдор адаптив жуфтларини танлаш зарур, бу Грузияда тижорат ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисобланади”, дейди доктор Бобокашвили.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, биринчи босқичда АҚШда сўнгги 20 йил давомида селекция йўли билан олинган «Вичита», «Поуни», «Навахо» ва бошқа навларни жорий этиш ҳамда синовдан ўтказиш мақсадга мувофиқдир.  Шундан сўнг Грузияда пекан етиштириш ва кўпайтиришни бошлаш мумкин.

Шунингдек, Техас штати (АҚШ) ва Жанубий Африкада интенсив боғларга экилган пекан етиштиришнинг жуда қизиқарли тажрибаси мавжуд. Юқори зичликда пекан экиш тижорат ҳосилдорлиги муаммосини бартараф этишга ёрдам беради, шунингдек, дарахт баландлигини назорат қилувчи контурли кесиш техникасидан фойдаланиш мумкин.

Зеро, 12х12 м ёки 15 Х 15 м ўлчамдаги анъанавий экиш схемаси билан пекан дарахти, одатда, баландлиги 30-35 метрга етади. Шуни қайд этиш жоизки, бошқа томондан, пеканнинг бу хусусияти ҳосилга патоген юкламани камайтиради – баъзи зараркунандалар дарахтнинг тепасига етиб бора олмайди ва ҳосилга зарар етказолмайди.

“Пекан Грузия учун нисбатан янги экин бўлгани ва мамлакатда концентрланган саноат экинлари мавжуд бўлмагани боис, кўп миқдорда патогенлар аниқланмаган. Бу уларни муваффақиятли назорат қилиш мумкинлигини англатади», дейди жаноб Бобокашвили Грузияда пекан етиштиришнинг афзалликларини тушунтирар экан. Бундан ташқари, баланд пекан дарахтларига керакли суюқликни пуркаш мумкин бўлган махсус қурилмалар мавжуд.

Грузия фермерлари учун пеканнинг афзаллиги ва камчилиги нимада?

Пекан етиштиришни ривожлантиришнинг асосий чекловчи омили нисбатан паст ҳосилдорлик – гектарига 1,5-2,0 тонна ва тўлиқ мевага киришга қадар бўлган узоқ вақт, яъни анъанавий экиш усулида 12-14 йилдан сўнг ҳосил олиш мумкинлигидир. Бу фундук, ёнғоқ, бодом ёки писта билан солиштирилганда пеканнинг сармоявий жозибадорлиги камроқ эканини англатади. Шу билан бирга, бу экинни Грузиянинг иқлим шароитига мослаштириш ва уни қайта ишлаш бўйича ижобий тажриба мавжуд.  Қолаверса, пекан мағзининг ҳосилдорлиги грек ёнғоғиникидан юқори ва 55-58%га етади.

Грузияда пекан ҳосили ноябрдан декабрь ойи охирига қадар йиғиб олинади. Фермерларнинг прогнозларига кўра, ҳозирги вақтда Грузиянинг ишлаб чиқариш салоҳияти йилига ушбу қимматбаҳо ёнғоқни 150 тонна миқдорида етиштиришга етади. Бироқ, Грузияда пекан саноат усулида етиштирилмагани сабаб, экспорт учун мақбул нав градацияси ҳам мавжуд эмас, бу экспорт нархига салбий таъсир қилади.

Пеканга қандай ишлов берилади ва у қай тарзда қуритилади, майдаланади ва сақланади?

Ҳосил йиғиб олингач, пекан хона ҳароратида қуритилиб, калибрланади. Энг катта калибр – диаметри 23 мм дан ортиқ ҳажмга эга ёнғоқдир. Таркибида 6% намлик бўлса, пекан қуруқ ҳисобланади. Калибрлангандан сўнг ёнғоқ музлатгичда мусбат ҳароратда сақланиши керак, чунки, ёнғоқ таркибида ёғ миқдори юқори бўлгани учун сифати тез бузилади.

Пеканнинг пўстлоғи грек ёнғоғиникига қараганда қаттиқроқ. Айни дамда мамлакатда пеканни чақиш билан шуғулланувчи ягона ташкилот – бу ёнғоқ чақиладиган махсус ускунага сармоя киритган Georgian Renaissance Group компаниясидир.

EastFruit жамоаси Грузиянинг Лагодехи муниципалитетидаги Тела қишлоғида фаолият юритаётган объектда пекан ҳосили йиғиб олиниши ва экспорт учун қайта ишланиши жараёнини ўрганди. Компания, асосан, Кахети минтақасидаги консолидаторлардан ёввойи пекан сотиб олади, уни калибрлайди, қуритади ва чақади. Чақилгандан сўнг пекан пўстлоғидан қўлда ажратилади ва мағизлари полиэтилен қопчаларга вакуум ёрдамида қадоқланади. Ушбу шаклда пекан совутгичли идишларда экспорт қилинади.

Грузия пекани учун қайси мамлакатлар истиқболли бозор бўлиши мумкин?

2020 йилда Georgian Renaissance Group пекан мағзининг биринчи партиясини Европа Иттифоқи (Польша)га экспорт қилди. Бу йил пекан учун мақсадли бозор Европа Иттифоқилигича қолмоқда, бироқ, компания пўстлоқли пекан сотиб олишга қизиққан хитойлик импортёрлар билан ҳам музокаралар олиб боряпти. Компания ҳаммуассиси Леван Болквадзенинг сўзларига кўра, ёнғоқ намуналари аллақачон Хитойга жўнатилган ва харидорлар уларнинг сифатидан мамнун. Бироқ, хитойлик харидорлар учун пеканнинг нав таркиби бир хил бўлиши мақсадга мувофиқдир, ушбу ёнғоқнинг тижорат плантациялари мавжуд бўлмаганда эса бунга эришиш қийин.

Абхазия ва Самегрелодаги кичик фермерлардан чақилмаган пеканни сотиб оладиган Россия импортёрлари орасида ҳам пеканга қизиқиш юқори. Бу йил пўстлоқли пеканнинг бир килограмми 7 лари (2,27 доллар)дан қабул қилинмоқда ва бу маҳаллий аҳолига яхши даромад келтиряпти.

Грузияда пекан етиштириш ва қайта ишлаш тажрибаси ҳамда истиқболлари ҳақида ҳикоя қилинган видеони томоша қилишингиз мумкин:

 

 

Сообщение Грузияда пекан ёнғоғини етиштириш: тарихи, истиқболи, технологиялар, нархлар, навлар ва жаҳон тажрибаси (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-pekan-yonqoqini-etishtirish-tarikhi-istiqboli-tekhnologiyalar-narkhlar-navlar-va-zhahon-tazhribasi-video/feed/ 0
Грузиядаги «Анигози» компаниясининг ёнғоқни қайта ишлаш заводи фаолияти билан яқиндан танишамиз (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/gruziyadagi-anigozi-kompaniyasining-yonqoqni-qayta-ishlash-zavodi-faoliyati-bilan-yaqindan-tanishamiz-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/gruziyadagi-anigozi-kompaniyasining-yonqoqni-qayta-ishlash-zavodi-faoliyati-bilan-yaqindan-tanishamiz-video/#respond Thu, 11 Nov 2021 06:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91594 EastFruit мутахассислари ёнғоқ етиштиришда унга замонавий услубда ишлов бермаслик қатор муаммоларга олиб келишини бир неча бор таъкидлашган. Замонавий ёнғоқзорлар майдонини фаоллик билан кенгайтираётган Грузия буни аллақачон тушуниб етган ва ёнғоқни қайта ишлашга кўплаб сармоялар киритмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, айни дамда Грузияда ёнғоқни қуритиш ва бўлаклаш бўйича учта йирик корхона фаолият...

Сообщение Грузиядаги «Анигози» компаниясининг ёнғоқни қайта ишлаш заводи фаолияти билан яқиндан танишамиз (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари ёнғоқ етиштиришда унга замонавий услубда ишлов бермаслик қатор муаммоларга олиб келишини бир неча бор таъкидлашган. Замонавий ёнғоқзорлар майдонини фаоллик билан кенгайтираётган Грузия буни аллақачон тушуниб етган ва ёнғоқни қайта ишлашга кўплаб сармоялар киритмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, айни дамда Грузияда ёнғоқни қуритиш ва бўлаклаш бўйича учта йирик корхона фаолият кўрсатяпти, уларнинг умумий қуввати соатига 14 тонна ёнғоқни қайта ишлашга етади.

Улардан бири, ёнғоқни қайта ишлашга мўлжалланган замонавий завод яқиндагина – 2021/22 йилги мавсумда иш бошлади. Анна Кевхишвили «Анигози» компаниясининг ҳаммуассиси ва директори. У ўз заводини ёнғоқ йиғим-терими вақтида қуриб битказиб, ишга туширди. “Анигози” муассислари бизга ушбу корхона фаолияти билан танишиш имконини яратиб беришди. Қолаверса, заводда қандай ускуналар қай тарзда ишлайди, ёнғоқ заводга олиб кирилгач, истеъмолчига етиб боргунига қадар қайси босқичлардан ўтади – буларнинг барини батафсил айтиб беришди ва кўрсатишди ҳам.

Корхона фаолияти ҳақидаги мастер-класс видеосини қуйида кўриш мумкин. Матн тавсифи учун қуйидаги видеони кўринг.

EastFruit илгари ёзганидек, «Анигози»нинг Телави минтақаси (Шарқий Грузия)да «Чандлер» навли грек ёнғоғи етиштириладиган боғи бор.

2020 йилги йиғим-теримдан кейин ёнғоқнинг биринчи ҳосили олингач, уни саноат усулида қайта ишламай туриб, экиш ишларини кенгайтиришнинг маъноси йўқлиги аён бўлди. 2020 йили Грузияда фақат биттагина ёнғоқни қайта ишлаш заводи фаолият юритди, унинг иш жараёни билан бу ерда танишиш мумкин. Бундан ташқари, қайта ишлаш ва сақлаш корхоналарини қўшма молиялаштириш бўйича давлат дастури, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Европа Иттифоқи дастури кўмагида лойиҳани молиялаштириш учун тегишли тузилма яратиш, грант ёрдамида асбоб-ускуналар харажатларини қисман қоплаш мумкин бўлди.

«Анигози» компаниясининг ёнғоқни қайта ишлаш заводи Тбилисидан 30 км узоқликда, Лило яқинида жойлашган. У ўз хомашёси асосида ишлашга мўлжалланган, шунингдек, ёнғоқни фермерлардан қайта ишлаш учун маҳсулот қабул қилади. Аммо, бу йил ёнғоқ ҳосилини йиғиб олиш вақтида кучли ёғингарчилик бўлгани учун фермерларнинг аксарияти ёнғоқни йиғиб олгач, табиий равишда қуритишга ҳаракат қилгани туфайли сифат анча ёмонлашган. Маълумки, кучли ёғингарчилик ва юқори намликда замбуруғ жуда тез ривожланади ва ёнғоқ йиғиб олингач, 72-80 соатдан кечиктирмай, махсус ускуналар ёрдамида уни қуритиб олиш керак.

Анна Кевхишвилининг сўзларига кўра, ёнғоқ боғининг майдони қанчалик катта бўлса, мева сифати шунчалик юқори бўлади. У буни йирик сармоядорлар боғни парваришлаши ва тажрибали агрономларнинг маслаҳатлари учун пулни аямаслиги билан изоҳлайди.

«Анигози» заводида француз ускуналарини ишлаб чиқарувчи АМВ Roussetнинг  ювиш, қуритиш ва калибрлаш линияси мавжуд. Европа типидаги ускунанинг афзаллиги унда алоҳида бункерлар мавжудлиги бўлиб, ҳатто турли етказиб берувчилардан ёки турли боғлардан келадиган ёнғоқларнинг кичик партияларини ҳам алоҳида  қуритиш имкони бор. Қуритгич бир кунда 18 тонна пўстлоқли ёнғоқни қайта ишлаши мумкин.

Ёнғоқнинг намлигини 8% га етказиш учун максимал 3 сутка керак бўлади. Ёнғоқни қайта ишлашнинг ушбу босқичи ҳатто ишлаб чиқарувчи келажакда уни пўстлоғи билан сотмоқчи бўлса ҳам сифатини сақлаб қолиш учун мутлақ заруратдир. Чунки, табиий усул билан маҳсулотнинг ҳаммасини бир хил даражада қуритиш ва жараённи назорат қилиш имконсиз. Ёнғоқ тўлиқ қуритилмагани сабабли намлик юқори бўлиши сақлаш вақтида сифат  бузилишига олиб келади. Лекин ортиқча қуритиш ҳам  сифатга салбий таъсир кўрсатади ва ёнғоқнинг оғирлиги камайиб, бу орқали фермернинг даромади ҳам пасаяди.

Қиймат занжиридаги энг катта қиймат ёнғоқни бўлаклаш жараёнига тўғри келади. Айниқса, грек ёнғоғида «капалак» деб аталмиш, мағизнинг ярми қимматлидир. Ва бундай маҳсулотни саноат миқёсида етиштириш учун бўлаклаш жараёнидан аввал пўстлоқли ёнғоқни имкон қадар  аниқроқ калибрлаш керак.

Шунинг учун қуритилгач,  ёнғоқни қайта ишлашнинг кейинги босқичи уни калибрлашдир. Ушбу компанияда грек ёнғоғи етти ўлчамда – 28 дан 38 + миллиметргача калибрланади. Корхонада ёнғоқни калибрлаш тезлиги соатига бир тоннани ташкил этади. Кейин қуритилган ва калибрланган пўстлоқли ёнғоқни бир йилгача сақлаш мумкин ва буюртмаларга қараб, унинг бўлаклангани ишлаб чиқарилади.

«Анигози» раҳбарияти бўлаклаш линиясини ўрнатиш учун АКY Теchnology компаниясини танлади. У нарх ва сифатнинг энг яхши уйғунлигини, шунингдек, линия учун савдодан кейинги хизматни таклиф қилади. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам компания ҳақидаги фикрлари ижобий бўлди. Корхонада ўрнатилган ёнғоқ бўлаклаш линиясининг қуввати соатига 800-1000 кгни ташкил этади. Шундай қилиб, битта юк машинасини тўлдириш учун заводга фақат икки кун керак. Гарчи, ускуналар пўстлоқни мағиздан самарали ажратса-да, охирги босқичда ёнғоқ қўлда сараланади. Қўлда саралаш линиясида 12 кишигача ишлаши мумкин. Ёнғоқнинг ярим палласини олиш 80-85%ни ташкил қилади. Юқори сифатни максимал даражада сақлаш учун мағиз азотли вакуум-халтага ўралади. Халтанинг оғирлиги харидор хоҳишига қараб, 4 кгдан 15 кг гача бўлиши мумкин.

«Анигози» мижозларига 100% ёнғоқнинг ярим палласи, 80% капалак ва 20% ярим палла ҳамда чорак палла, 100% бўлак ҳамда ярим палла (бу маҳсулотни, асосан, ресторанлар, шоколад ишлаб чиқарувчилар харид қилади), шунингдек, кейинги қайта ишлаш учун 100% тўқ рангли мағизларни таклиф қилади. Корхонада ёнғоқни сотиш нархлари ҳозирги пайтда кг учун 7 дан 10 долларгачадир.

Корхона бир мавсумда 500 тоннагача ёнғоқни қайта ишлаш имкониятига эга. Айни пайтда «Анигози» бозорга 100 тоннага яқин қайта ишланган ёнғоқни таклиф қила олади.

EastFruit жамоаси «Анигози» компаниясига ёнғоқни қайта ишлашнинг энг замонавий технологиялари билан яқиндан танишиш имкониятини яратиб бергани учун миннатдорлик билдиради!

Компания билан боғланиш: тел: +995 592 700 010 (WhatsApp, Viber), Ana@anigozi.com

Гардабани муниципалитети, Марткопи қишлоғи

Сообщение Грузиядаги «Анигози» компаниясининг ёнғоқни қайта ишлаш заводи фаолияти билан яқиндан танишамиз (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/gruziyadagi-anigozi-kompaniyasining-yonqoqni-qayta-ishlash-zavodi-faoliyati-bilan-yaqindan-tanishamiz-video/feed/ 0
Люффа: истеъмолга яроқли сабзавотгина эмас, ундан экологик тоза мочалкалар ишлаб чиқариш мумкин https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/lyuffa-istemolga-yaroqli-sabzavotgina-emas-undan-ekologik-toza-mochalkalar-ishlab-chiqarish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/lyuffa-istemolga-yaroqli-sabzavotgina-emas-undan-ekologik-toza-mochalkalar-ishlab-chiqarish-mumkin/#respond Mon, 04 Oct 2021 18:55:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88291 Люффа ўзи нима? Ташқи кўринишидан бодринг ёки қовоқчани эслатувчи қовоқдошлар оиласига мансуб бу сабзавот қандай ейилади? Люффа асосан табиий мочалкалар ва сочиқлар ишлаб чиқариш мақсадида етиштирилади. Пазандачиликда эса инсон организми учун фойдали ўзининг кўплаб хусусиятларига эга бўлишига қарамасдан у ҳали жудаям машҳур эмас. Ўсимликнинг ватани Шимоли-ғарбий Ҳиндистон бўлиб, бу ерларда...

Сообщение Люффа: истеъмолга яроқли сабзавотгина эмас, ундан экологик тоза мочалкалар ишлаб чиқариш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Люффа ўзи нима? Ташқи кўринишидан бодринг ёки қовоқчани эслатувчи қовоқдошлар оиласига мансуб бу сабзавот қандай ейилади? Люффа асосан табиий мочалкалар ва сочиқлар ишлаб чиқариш мақсадида етиштирилади. Пазандачиликда эса инсон организми учун фойдали ўзининг кўплаб хусусиятларига эга бўлишига қарамасдан у ҳали жудаям машҳур эмас. Ўсимликнинг ватани Шимоли-ғарбий Ҳиндистон бўлиб, бу ерларда люффа XIII асрларда пайдо бўлган.  Аста-секин уни Европа ва Осиё мамлакатларида ҳам етиштира бошлашган.

Family Loofa (Украина, Херсон вилояти) оилавий фермаси асосчиси Владимир Жданов “Қайта ишланадиган экинларга доир муваффақиятлар” деб номланган вебинар давомида люффани етиштириш ва реализация қилишнинг учта асосий босқичлари, ушбу ўсимликнинг истиқболлари ва маркетинги тўғрисида гапириб берди.

Тадбир Украина мева-сабзавотчилик бизнесини ривожлантириш лойиҳаси томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда EastFruitнинг эксклюзив материалида ўқишингиз мумкин.

Владимир Ждановнинг қайд этишича, 2018 йилда у люффани узум қаторлари орасига эккан. Бундай “қўшничилик”нинг танланиши бежиз эмас эди – фермер ўша вақтларда люффа қандай ўстирилиши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаса-да, унга тиргак зарур бўлишини биларди. Кейинчалик люффа новдалари чирмашиб кетиши учун ҳам айнан узум танланганди.

“Ўша вақтда экилган 50 тупдан тахминан 30 таси униб чиққанди. Улардан 20 таси мева тугди”, дейди Family Loofa оилавий фермаси асосчиси. Унинг айтишича, ҳозирда хўжалик 0,3 гектар майдонда ушбу сабзавотни етиштирмоқда.

Владимир Ждановнинг сўзларига кўра, люффа етиштиришнинг учта асосий босқичи бор: экинни ўстириш, йиғиб-териб олиш ва қадоқлаш, шунингдек, маркетинг ва реализация қилиш.

“Люффа етиштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, уни бодринг ўстиришга қиёслаш мумкин. Украина, айниқса мамлакатнинг жанубий минтақалари иқлими люффа етиштириш учун жуда мос келади. Ушбу экинни ўстириш учун тиргак ёки тўр бўлиши шарт. Чунки у лианасимонлар турига киради ва етарли даражада чирмашиб олмаса, сифатли мева олиш қийин.

Селекциячи мутахассислар мазкур ўсимликни ерда ўстиришга аввал уриниб кўришган. Бироқ бундай усулда улар керакли миқдордаги ва сифатдаги ҳосилни олишга муваффақ бўлмаганлар. Гап шундаки, етилиш даврида люффа гўёки тортилади ва чўзинчоқ шаклга киради – айнан шунинг учун ҳам тиргаклар керак”, деб тушунтирди фермер етиштириш технологияларининг ўзига хос жиҳатларини.

Навларга келсак, Владимир Ждановнинг айтишича, ҳозирда 50 га яқин навлар мавжуд. Улардан Украина шароитларига энг кўп тўғри келадигани цилиндрсимон люффа ҳисобланади. У мазкур экиндан тайёрланадиган асосий маҳсулот – мочалка ва губкалар ишлаб чиқариш учун ҳам жуда мос.

Қайд этиш жоизки, люффанинг ўткир қиррали навлари ҳам бор. Улар бодринг сингари ишлатиладиган етилмаган ёш меваларини истеъмол қилиш, шунингдек, шўрвалар ва карри тайёрлаш учун етиштирилади.

Қиррали люффанинг барглари, новдаси, шоналари ва гуллари ҳам истеъмол қилинади. Дарвоқе, ушбу ўсимликнинг барглари каротинга бой: унинг таркибидаги каротин миқдори сабзи ёки қалампирдагидан кўра 1,5 баравар кўп. Баргларда темир миқдори 11 мг/100 г, витамин С — 95 мг/100 г, оқсил — 5 фоизгачани ташкил қилади.

Японияда люффа поясидан косметик маҳсулотлар, хусусан, ўта юқори сифатли лаб помадаси ишлаб чиқарилади.

Family Loofa асосчисининг айтишича, люффа новдасининг баландлиги 5 метргача етиши мумкин. “Бироқ биз хўжалигимизда унинг 2,5 метргача ўсишига йўл қўямиз. Шунда ўсимликка қараш, хусусан, уни боғлаб осиб қўйиш анча осонлашади. Бундан ташқари, ҳосил йиғим-терими ҳам ушбу ҳолатда анча енгиллашади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига келсак, биз экиннинг табиий ўсиш жараёнига имкони борича аралашмасликка ҳаракат қиламиз. Шу боисдан ҳам кимёвий препаратлардан фойдаланмаймиз”, дейди Владимир Жданов.

Люффа ҳосилини йиғиб олиш мевалар тўлиқ етилгач бошланади. Буни фермер уларнинг жигарранг тусга кирганидан билиб олади. Люффа етилганлигининг яна бир муҳим белгиси меванинг вазнидир. У 200 гр га тенг бўлиб, етилиш давридагидан 10 баравар кичик бўлади. Аммо йиғим-терим жараёни тўлиғича қўлда бажарилади.

“Ҳосил йиғиб олингач, уни тозалаш керак. Бу жуда секин жараён. Тозалангач, люффа мочалкага айланиб қолади. Кейинги босқич – катталиги бўйича қадоқлаш. Биз люффани 30х40 ва 40х50 см ўлчамларида ажратиб олиб, кейин мочалка сифатида сотамиз. Бундан ташқари, биз махсус идиш ювиш губкаларини ҳам тайёрлаяпмиз. Мочалкалар – 98 грн, губкалар эса 25 грн дан сотилмоқда. Шунингдек, биз экин уруғларини 360 грн/300 дона нархида реализация қиляпмиз,- дейди FamilyLoofa асосчиси ушбу бизнеснинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлар экан.

Экиннинг уруғлари Украинанинг онлайн савдо майдончаларида ҳам кенг реализация қилинади. Уларнинг нархи ўсимлик нави ва уруғ материалини ишлаб чиқарувчига қараб, 5 таси 4 грн – 45 грн дан сотилади.

Люффа асосан жанубий ўлкаларида етиштириладиган Россия бозорида ҳам яхши сотилади. Айни пайтда люффанинг мочалка сифатида ишлатиладиган 30х40 см ўлчамли тозаланган табиий меваси 70 руб/дона дан сотилади. Кесилмаган люффадан қилинган, тутқичли мочалкалар 90 руб/донадан реализация қилинади.  Россиянинг онлайн савдо майдончаларида уруғ материалларининг нархи эса 5 та уруғдан иборат бир қутиси 17 руб.ни ташкил қилади.

Ушбу экинни мамлакатнинг барча ҳудудларида етиштириш мумкин бўлган Ўзбекистонда люффадан тайёрланган губкалар донаси 1860 сўмдан сотилмоқда. Маҳаллий люффадан тайёрланган 20 см ўлчамдаги цилиндр мочалкалар нархи 8304 сўм.

Ўз маҳсулотини илгари суриш ҳақида сўзлар экан, FamilyLoofa дастлаб Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидан бошлаганини қайд этиб ўтди Владимир Жданов. “Люффанинг асосий харидори – табиий маҳсулотларга қизиқувчи кишилардир. Ижтимоий тармоқларда эса айнан шундай инсонлар жуда кўп. Кейинроқ эса биз FamilyLoofa.com деб номланган ўз сайтимизни яратдик. Бу ерда бугунги кунда биз ишлаб чиқарадиган барча маҳсулотлар ўрин олган”,- дея хулоса қилди Владимир Жданов.

Сообщение Люффа: истеъмолга яроқли сабзавотгина эмас, ундан экологик тоза мочалкалар ишлаб чиқариш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/lyuffa-istemolga-yaroqli-sabzavotgina-emas-undan-ekologik-toza-mochalkalar-ishlab-chiqarish-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/#respond Thu, 15 Jul 2021 09:14:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81549 Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган. GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган. Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини...

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган.

GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган.

Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини жадал ривожлантирмоқда. Бу боғлардан чиройли, йирик мевали ва ширин гилоснинг юқори ҳосилини олиш мумкин. Бизнесдаги юқори самарадорликни гидросовутиш (гидрокулинг), оптик саралаш ва Х-tend типидаги МAP-халталарга қадоқлаш технологиялари таъминлайди. Бундай гилосни сифат ва ҳажм жиҳатидан жаҳондаги энг талабчан мамлакатларга ҳам экспорт қилиш мумкин.

Aйтганча, замонавий интенсив гилос боғлари Фарғона водийсида 400 гектардан зиёд майдонни эгаллаган. Гилос йиғиш мавсуми қизғин кечаётган пайтда EastFruit жамоаси Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига ташриф буюрди.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг сўзларига кўра, Gold Dried Fruits холдинги интенсив боғларининг умумий майдони 566 гектарни ташкил этади, шундан 446 гектари гилос боғларидир. Бу боғларни барпо этиш учун барча кўчатлар Италия ва Туркиядан келтирилган. Ушбу давлатлардаги махсус питомникларда жаҳон бозоридаги машҳур гилос навлари пайвандланган. Маҳаллий навлардан фарқли ўлароқ, уларнинг транспортабеллиги юқори даражада ва сақлаш муддати ҳам узоқроқдир. Бундан ташқари, ушбу боғлардан Осиё, Европа ва Яқин Шарқ бозорлари учун жуда муҳим саналмиш йирик гилоснинг катта фоизини олиш мумкин. Масалан, мазкур боғлардаги гилос ҳосилининг ярмидан кўпи 24 дан 32 миллиметргача  калибрга эга. Aйниқса, Sweet Aryanа, Sweet  Lorenz, Sweet Gabriel навларидан 26 миллиметрдан ортиқроқ калибрли 80%гача йирик мевалар ҳосилини олиш мумкин.

Гилос навлари маҳаллий иқлим, тупроқ ва сув таркиби, ерости сувлари сатҳи ҳамда интенсив гилос боғларини барпо этиш учун муҳим бўлган бошқа параметрларни ўрганиш натижаларига кўра танланган.

Боғларни барпо этиш кўп йил Италияда ишлаган туркиялик агрономнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилди. Шунингдек, компания интенсив боғларда гилос етиштириш бўйича 20 йиллик тажрибага эга чилилик консультантни ҳам жалб этди. Aхир, Чили – гилос экспорти бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади! Бугунги кунга қадар плантациялардаги парваришлаш жараёни,  жумладан, суғориш, дарахтларга ишлов бериш ва уларни муҳофаза қилиш дастури шу икки мутахассис назорати остида амалга оширилмоқда.

Боғлар ёш, шунинг учун дарахтларнинг аксарияти ҳали максимал ҳосилдорлик босқичига кирмаган. Бироқ, 2021 йилнинг ўзидаёқ, етиштирилган гилоснинг 80-90%и экспортга йўналтирилади. Ушбу ҳажмнинг тахминан 30-40%и Жанубий Корея, АҚШ, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Польшага, 60-70%и Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинади.

Бу йил GDF Глобал Гэп (Global G.A.P) сертификатини олди ва у Наманган вилояти тарихида ушбу сертификатни олган биринчи компания бўлди. Мазкур қадам унинг учун янги экспорт бозорлари йўлини очиши, шубҳасиз.

Гилос йиғиш мавсуми бу ерда тахминан апрель ойининг ўрталаридан бошланиб,  июнь охирида якунига етади. Йилнинг бу даврида Ўзбекистондаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда гилос йиғим-терими эрталаб соат 5 да бошланади ва бу жараён атиги 4 ёки 5 соат давом этади.

Aнъанавий боғлардан фарқли ўлароқ, интенсив боғлар резаворларни узиб олиш учун зинапоя ёки бошқа махсус қурилмалар талаб қилмайди, чунки, гилос дарахтларининг баландлиги атиги 2,5 метр, холос. Айни жиҳат ҳосилни йиғиб олишдаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди, шунингдек, йиғим-терим тезлиги ошади. Бу, ўз навбатида, мева сифатини сақлаш ҳамда транспортабелликни таъминлашда муҳимдир.

Қолаверса, ҳосил йиғиш жараёни қанчалик тез бўлса, 1 кг мевани териб олиш учун харажатлар шу қадар кам бўлади ва иш жараёнида бунинг ҳам аҳамияти беқиёс!

Гилос енгил пластикдан тайёрланган қутиларга йиғилади. Махсус камарлар ёрдамида теримчилар  қутиларни шундай осиб олишадики, идишдаги юк инсон танасига вертикал тарзда тенг тақсимланади. Бундан ташқари, теримчининг иккала қўли ҳам бўш бўлади ва бу жиҳат иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Гилос экиш схемаси – 2 га 4 метр. Ziraat ва Regina номли навлар участкаларида ҳар 11-дарахт чанглатувчи навдир. Гилоснинг Early Lory, Sweet Heart, Sweet Aryana, Sweet Lorenz, Sweet Gabriel каби навлари эса ўзини-ўзи чанглатиш хусусиятига эга.

Яна бир янги технология – бу ҳашаротларга қарши феромон тузоқлар бўлиб, улар эркак зараркунандаларни жалб қилади. Тузоққа томон учиб келган ҳашарот унга ёпишиб қолади. Жуфтисиз қолган урғочилар насл бермайди ва шу тариқа зараркунандалар муаммосидан халос бўлиш мумкин. Ўз навбатида, боғбонлар боғни ҳимоялаш учун кимёвий воситалардан фойдаланишмайди, бу эса маҳсулот ва ҳудуднинг экологик жиҳатдан софлигини асрайди. Тузоқлардан кун давомида қанча зараркунанда келганини ҳисоблаш ва уларнинг турларини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин, бу ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш ёки ўзгартириш имконини беради.

Йиғим-терим маҳали йиғиб олинган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш учун боғда кўчма пунктлар барпо этилади. Участка агрономи Жасурбек Ғаффоровнинг айтишича, гилос йиғиб олингач, офтобдан ҳимояланган жойда қисқа вақт – бир соатдан кўп бўлмаган муддатда сақланади. Мева ҳарорати кўтарилишининг олдини олиш учун ҳар бир қути бир неча сантиметр қалинликдаги совуқ сувда намланган губкалар билан қопланади. Бу гилосни гидрокулинггача етказиб беришда керакли ҳароратни ушлаб туриш имконини беради. Ушбу пунктлар боғ бўйлаб ҳар беш қаторга биттадан ўрнатилади.

Бир соат ичида қанча гилос йиғилганидан қатъи назар, мевани совутиш жараёнига тез етказиб бериш учун ҳар соатда гилос партияси гидрокулинг (музли сув билан совутиш) цехига юборилади.

Гидрокулинг цехи боғдан атиги 5 километрлик масофада жойлашган. Шунинг учун янги йиғилган партияни совутишга етказиб бериш учун машинага 10 дақиқа керак бўлади ва бу меванинг сархиллигини таъминлаш ҳамда сифатини максимал даражада оширишга имкон беради.

Цехга келгандан сўнг ходим совутишдан аввал меванинг ҳароратини ўлчайди. Шундан кейин ҳўлланган губкаларни қутилар юзасидан олиб ташлаб, уларни гидрокулинг конвейер лентасига жойлаштиради. Мевалар ҳарорати ноль даражадан сал юқорироқ ҳароратдаги музли сувдан ўтказилади. Гидрокулинг – меваларни совутишнинг энг қиммат ва самарали усулидир. Ушбу усул ҳароратни тез пасайтириш ва намликни йўқотишнинг олдини олади, яъни, гилос шарбатини йўқотмайди, транспортабеллик даражаси ошади ва истеъмолчига янги узилгандек ҳолатда етиб боради.

Конвейер лентасининг бошқа томонида совутилган гилос солинган қутиларни худди ўша ходим қабул қилиб олади ва ушбу партия меваларининг ҳарорати бўйича назорат ўлчовини амалга оширади. Жуда қисқа вақт ичида мева ҳарорати 25 дан 10 даражага тушди.

Кейин гилос солинган қутилар паллетга жойланиб, гидрокулинг конвейеридан атиги бир неча метр нарида жойлашган музлатгичга олиб борилади. Ушбу музлатгичларда гилос янада пастроқ ҳароратгача совутилади. Кейин эса саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш цехига юборилади.

Gold Dried Fruits агрохолдинги гилосни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича ультра-замонавий мажмуага эга. Мажмуа саралаш ва калибрлаш зонаси, қадоқлаш, совутиш камераларидан ва маҳсулотнинг ҳарорати, таркиби ва сақлаш муддатини таҳлил қилиш лабораторияларидан иборат. Мажмуа Тошкентнинг чекка қисмида жойлашган бўлиб, пойтахт аэропортига яқин ва у ердан гилос партиялари Жанубий Корея, Бирлашган Aраб Aмирликларига самолётларда жўнатилади.

Интенсив боғлар ва гидрокулинг цехи жойлашган Наманган вилоятидан совутилган гилос ҳарорат режимига ёки совуқ занжирга қатъий риоя қилиш шарти билан махсус рефрижераторларда етказиб берилади. Маҳсулот етиб келганидан сўнг машиналар тўғридан-тўғри гилос партиялари жойлаштирилган совутиш камераларига йўл олади.

Оптик саралаш зонасида гилос нуқсонлари, ранги ва катталиги бўйича сараланади. Жараённи бошлашдан аввал лаборатория ходими меванинг ҳароратини текширади. Сўнг гилос қутилардан эҳтиёткорлик билан олиниб, сувли идишга солинади, бунда лента саралаш жараёнини бошлаш учун меваларни кўтариб беради. Идишдаги сувнинг ҳарорати ҳам назорат остида бўлади.

Оптик ускуналар билан жиҳозланган автоматик линия ҳар бир мевадаги энг кичик нуқсонларни ҳам пайқайди ва умуман нуқсонсиз гилосларни саралайди. Бир вақтнинг ўзида гилос рангги бўйича, яъни, унинг қизиллигини муайян даражада қондирувчи диапазонда сараланади.

Бошқарув монитори орқали юкланган партияда қандай нуқсонлар борлигини ва ундаги ҳар бир брак турининг улушини кузатиш мумкин.

Нуқсонлар ва ранглар бўйича саралангандан сўнг гилос ҳажм жиҳатидан сараланади, яъни, калибрлаш жараёни кечади. Ушбу автоматик линияда меваларнинг ҳар бири ўз калибрига мос  йўналишга тушади. Ҳар бир йўлакча гилоснинг муайян  катталигига мослаштириб дастурлаштирилган.

Йўл якунида мевалар Stepac компаниясининг Х-tend типидаги махсус МAP халтали қутиларига тушади ва қадоқланади. Гилосли халталар, ўз навбатида, мустаҳкам картон идишга жойланади.

Сараланган гилос тўла қутилар эҳтиёткорлик билан ёпилиб, маркировка қилинади: бу гилоснинг қай бир қутига қандай калибрдагиси жойлаштирилганини кўрсатади.

Шунингдек, GDFнинг гилос сифатини назорат қилиш лабораторияси ҳам мавжуд. Экспорт учун гилос партиясини шакллантириш жараёнида лаборатория ходимлари ҳар бир партиядан намуналар олишади. Ушбу намуналар билан Брикс ва  маҳсулотнинг бошқа муҳим хусусиятлари ўлчанади. Ҳар бир партиядан намуналар лабораторияда сақланади.

Лаборатория ходими  Дилшодахон Аҳророванинг айтишича, намуналарга кўра, улар сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини, мевалар қайси вақтдан бошлаб бузила бошлаганини, қандай ўзгаришлар юз бераётганини, сақлаш муддатлари ва бошқаларни кузатишади. Мухтасар айтганда, шу тариқа компания маҳсулотни қайта ишлашнинг барча босқичлари якунида маҳсулот сифатини назорат қилишни амалга ошириши мумкин. Ва бу маълумот, ўз навбатида, мева етиштириш технологиясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, компания боғнинг қайси қисмида ушбу партиядан гилос етиштирилгани ва у ерда қандай технологиялар қўлланганини билади.

Гилос қадоқланган қутилар паллетга йиғилади. Бурчаклари мустаҳкамланиб,  пленка билан ўралади. Юк кўтаргич ёрдамида экспортга тайёр гилос партияси совутиш камераларига жойлаштирилади. Бу ерда у жўнатиш вақтига қадар сақланади. Бу сафар маҳсулот Дубайга юборилади.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг айтишича, 2021 йил компания учун катта муаммолар келтириб чиқарди, шу билан бирга, гилос бизнесидаги хатарларни янада камайтириш учун қимматли маълумотларни тақдим этди.

«Бу йил кузатилган об-ҳаво аномалиялари, яъни қиш ойларидаги кескин исиш, кейин февраль ойи охири ва март ўрталаридаги совуқ ҳаво мева-сабзавот етиштирувчиларга кўп муаммолар олиб келди. Биз ушбу совуқлар маҳали барча ходимларимизни сафарбар этиб, анъанавий ҳимоялаш усулларини қўллаган ҳолда кечаю кундуз ишлашимиз керак бўлди. Ушбу ҳаракатлар туфайли ҳосилни асраб қолишга ва катта йўқотишларнинг олдини олишга муваффақ бўлдик.

Буларнинг бари бизни дарахт гуллаётган пайтда совуқдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Ҳозирги замонавий технологиялар ва жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кейинги мавсумга қадар биз дарахтларни совуқдан ҳимоялаш учун автоматик пуркагич тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. Қўшимча ҳимоя сифатида бутун боғ бўйлаб шамоллатиш тизимини ўрнатиш мўлжал қилинган. Дарахтларни совуқдан ҳимоялашнинг бу усули  жаҳон амалиётида ҳам қўлланади. Биз шундай тизимни олиб келиш ва ўрнатиш бўйича Италия компанияси билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Бундан ташқари, дўл ва ёмғирдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш масаласини кўриб чиқяпмиз. Бу ҳам пишиб етилиш даврида ҳосилни сақлаб қолиш учун муҳимдир», – дейди Беҳзод Раҳимов.

EastFruit жамоаси Gold Dried Fruits (GDF) агрохолдингига кўмаги ва видеотасвирга олиш имкониятини яратиб берганлиги учун миннатдорлик билдиради.

Ушбу материал БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида тайёрланди.

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/feed/ 0
Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/#respond Fri, 02 Jul 2021 18:09:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80484 Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз....

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳамма боғбонлар чиройли кўринишга эга мазали мевалар етиштиришни орзу қилади. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам бундай ҳосил олиш учун Арманистондаги Greenco компаниясидаги каби шарт-шароитлар ва замонавий технологик ёндашувлар мавжуд эмас.  Компания EastFruitнинг тадбирларида иштирок этган ва мева бизнесига нисбатан ўз ёндашуви билан бизнинг эътиборимизни тортди. Айнан шу ҳақда бугун сўзлаб бермоқчимиз. Қолаверса, Greenco премиум сифатдаги олма, гилос ва ўрик мевалари етиштириш ҳажмларини кўпайтирмоқда, ўзига хос маҳсулотлари учун харидорларни изламоқда.

Компаниянинг олма боғлари денгиз сатҳидан 1700-1800 метр баландликдаги тоғларда жойлашганлиги сабабли, йилига 310-320 қуёшли кунларда тунги ва кундузги ҳароратнинг кескин алмашинуви меваларга жуда гўзал кўриниш, бетакрор таъм, юксак органолептик сифат ва ёқимли карсиллатиб ейиладиган шакл ҳадя этади. Бу мевалар энг талабчан истеъмолчига ҳам ёқмаслиги мумкин эмас.

Greenco компанияси нисбатан ёш – 2017 йилда Арарат водийсида олма, гилос ва ўрик етиштириш учун дастлабки 30 гектар замонавий интенсив боғ барпо этилган, балки шунинг учундир, бу ерда ҳосилни етиштиришдан тортиб то сақлаш, ишлов бериш, навларга ажратиш ва маркетинггача юксак стандартларга амал қилинади. Компания боғлари жойлашган ҳудуднинг ўзига хос юмшоқ иқлими кечки олма навларининг илк ҳосилини август бошидаёқ олиш имконини яратади. Бу эса Greencoга Украина ва Молдова каби мамлакатлардан етказиб берувчилар олдида устунлик беради.

Бугунги кунда компания ўта юқори сифатдаги «Гала», «Ред Чиф», «Голден», «Грэни Смит», «Фуджи», «Эсмеральда» навлардаги 2000 тонна олма, маҳаллий «Шалах» навли 200 тонна ўрик ва Sweet гуруҳига мансуб инновацион итальян навида 50 тонна гилос етиштирмоқда.

Олмани оптик саралаш имкониятлари ва бошқарилувчи газ муҳитига (РГС) эга 3000 тонна сиғимли замонавий сақлаш омборининг мавжудлиги туфайли Greenco компанияси олмани 8 ой мобайнида – июль охиридан (“Гала” нави) апрелгача етказиб беради. Компаниянинг деярли барча маҳсулотлари Россия ва Украинага экспорт қилинади. Мижозлар орасида Россия Федерациясининг Х5 ва “Тандер” АЖ сингари йирик савдо тармоқлари ҳам бор. Шунингдек, Greenco Яқин Шарқ мамлакатларига гилос экспорт қилиш тажрибасига эга. Бу минтақада улкан имкониятларни кўрмоқда.

Greenco экспортни диверсификация қилиш учун имкониятларни изламоқда. Арман меваларининг ўзига хос сифат кўрсаткичлари нафақат РФ ва Украина, балки БАА, Саудия Арабистони, Жануби-Шарқий Осиё ва Европа Иттифоқидаги харидорларни ҳам ўзига жалб қилишига ишонади.

Greenco лойиҳаси аввалбошданоқ хорижий бозорлар учун юқори сифатдаги маҳсулотлар етиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боисдан, Италиянинг Advice&Consulting S.R.L. компаниясидан юқори технологияларга асосланган ечимларни амалга ошириш учун инвестиция киритди. Тупроқ ва иқлим чуқур ўрганиб чиқилди, сертификатланган, вирусдан ҳоли кўчатлар танлаб олинди ва экилди, дўл ва ёмғирга қарши юқори технологияли таянч ва ҳимоя тизимлари, сувга озиқ моддаларини керакли ҳажмда керакли вақтда юбориш имконини берувчи тўлиқ автоматлаштирилган томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Санаб ўтилган барча таркибий қисмлар етиштирилаётган меваларнинг премиум сифати ва экологик тозалигини таъминлашга қаратилган бўлиб, замонавий боғдорчиликнинг энг юқори стандартларига мувофиқ келади.

Булардан ташқари, Greenco боғларида метеостанциялар, зараркунандаларга қарши электрон қопқонлар, суғориш заруратини аниқлаб берувчи мосламалар ўрнатилган. Ушбу мосламалардан узатиладиган маълумотлар Advice&Consulting S.R.L. компанияси агрономлари томонидан таҳлил қилиб борилади. Ишни бундай ташкиллаштириш боғни ҳатто смартфон орқали ҳам бошқариш имкониятини яратади. Айни пайтда юқори сифатли ҳосил олиш ва боғни тўла мониторинг қилишга ёрдам бериб, бу жиҳат яқин келажакда Global G.A.P. халқаро сертификатини олиш орқали тасдиқланиши кутилмоқда. Мазкур стандартни жорий қилиш жараёни пандемия туфайли бироз чўзилди, бироқ янги мавсум бошланишига қадар ўз ниҳоясига етади.

Бироқ компания бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас – кейинги режа етиштирилаётган ва экспорт қилинаётган мевалар ассортиментини ва ҳажмларини кенгайтириш. 2024 йилга қадар Greenco 5000 тонна олма, 450 тонна гилос, 300 тонна узум ва яна шунча машҳур арман ўригини етказиб бериши мумкин.

2022 йилда харид қилиниши режалаштирилаётган гидрокулинг тизими ёрдамида меваларнинг ички ҳароратини +2 – +5 даражагача пасайтириш орқали кейинги мавсумданоқ ўта юқори сифатдаги гилосни етказиб бериш таъминланади. Демак, компания етиштирган гилослар дунёнинг деярли барча мамлакатларига олиб кетилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, 20-30 тоннагача сархил олма шарбати ишлаб чиқариш ҳам компания режаларидан ўрин олган.

Сообщение Greenco Арманистондан ўзига хос таъмга эга тоғ олмаси, гилос ва ўрик таклиф этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/greenco-armanistondan-oziga-khos-tamga-ega-toq-olmasi-gilos-va-orik-taklif-etmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда эртаги олма нархлари рекорд даражада юқори – экспорт ўсиши тенденцияси тўхташи мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ertagi-olma-narkhlari-rekord-darazhada-yuqori-eksport-osishi-tendentsiyasi-tokhtashi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ertagi-olma-narkhlari-rekord-darazhada-yuqori-eksport-osishi-tendentsiyasi-tokhtashi-mumkin/#respond Wed, 30 Jun 2021 13:52:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80226 Бу йил ўзбек мева бизнеси қийин мавсумни бошдан кечирмоқда. Совуқ туфайли кўплаб асосий меваларни етиштириш ҳажми камайди. Натижада, уларнинг нархи юқори даражага кўтарилиб, мазкур ҳолат экспорт ҳажмига ҳам, ички истеъмол ҳажмига ҳам салбий таъсир қилди. EastFruit мутахассислари 2021 йилги мавсумда эртаги олма нархи Ўзбекистонда 2020 ва 2019 йилдаги ўртача нархдан...

Сообщение Ўзбекистонда эртаги олма нархлари рекорд даражада юқори – экспорт ўсиши тенденцияси тўхташи мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил ўзбек мева бизнеси қийин мавсумни бошдан кечирмоқда. Совуқ туфайли кўплаб асосий меваларни етиштириш ҳажми камайди. Натижада, уларнинг нархи юқори даражага кўтарилиб, мазкур ҳолат экспорт ҳажмига ҳам, ички истеъмол ҳажмига ҳам салбий таъсир қилди.

EastFruit мутахассислари 2021 йилги мавсумда эртаги олма нархи Ўзбекистонда 2020 ва 2019 йилдаги ўртача нархдан камида 2,5 баравар юқори эканлигига эътибор қаратишмоқда. 2021 йилнинг 24 июнидан бошлаб, эртаги навларнинг ўртача улгуржи нархи кг учун 13000 сўм ($ 1.23)ни ташкил этди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020 йил, июнь ойининг иккинчи ярмида ушбу маҳсулот учун ўртача улгуржи нархлар 2,5 баравар, 2019 йилнинг шу даврида эса 3,5 баравар паст бўлган эди.

EastFruit мутахассисларининг баҳосига кўра, 2016 йилдан то 2020 йилгача Ўзбекистондан эртаги олма экспорти ҳажмининг динамикаси барқарор ўсишни кўрсатди. Экспорт даромади 2,1 миллион АҚШ долларидан 6,2 миллион долларга ўсди, аммо, 2021 йилда биз, ички бозорда юзага келган нархларга асосланган ушбу кўрсаткичда кескин пасайишни кўришимиз эҳтимоли баланд.

Ўрик, бодом ва қисман гилос билан бўлгани сингари 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда эртаги олма нархлари юқори бўлишининг асосий сабаби об-ҳаво аномалияларидир – 2021 йилнинг февраль ойидаги кескин исишни, ундан кейин эса совуқ ҳаво ҳукм сурганлигини назарда тутяпмиз. Aмалдаги нархларга қараганда, об-ҳавонинг кутилмаган ўзгаришлари натижасида Ўзбекистоннинг эртаги олма навлари ҳосилига катта зарар етди.

EastFruit Ўзбекистонда экспорт учун олманинг кечки навларини етиштириш маҳаллий деҳқонларга қимматга тушиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Бироқ, ушбу мақолада эртаги навлар бўйича вазият бутунлай бошқача экани ҳам айтилган.

Олма етиштирувчи ва экспорт қилувчи йирик мамлакатларда  йиғим-терим август ойи ярмидан бошланади. Ўзбекистонда эса иқлим шароити туфайли апрель ойи охиридан бошлаб олманинг эртаги навлари бозорга чиқади. Голден Делишез каби кечки навлар эса кўпинча, июль ойи охирида, деярли икки ой олдин мавжуд бўлади.

Шу сабабли, майдан августга қадар Ўзбекистон шимолий мамлакатларга, биринчи навбатда, Россияга олма экспорт қилиш учун беқиёс имкониятга эгадир. Статистик маълумотлар шуни тасдиқлайдики, Ўзбекистон эртаги олма бўйича ушбу экспорт нишаси учун ҳаракатни давом эттирмоқда.

Манба: Trade Map

Жадвалда кўриб турганингиздек, Ўзбекистондан эртаги олма экспорти барқарор ўсиш тенденциясига эга. 2020 йилда экспорт рекорд даражадаги 6,2 минг тоннага етган.

“Эртаги олманинг асосий афзаллиги шундаки, у кечки олма билан таққосланганда, Ўзбекистон учун жуда яхши экспорт нишасидир. Уни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмасига катта сармоя киритишга ҳожат йўқ. Кўплаб боғбонлар ва сармоядорлар бу омилни муносиб баҳолай олмайди. Агар 1 гектар боғни ҳисобга оладиган бўлсак, замонавий мева омборига йўналтирилган сармоялар ҳажми боғ яратиш, суғориш, кўчатлар ўтқазиш, дўлдан ҳимояловчи тўрлар ва ҳаттоки техникага сарфланган инвестициядан ошиб кетади! Иккинчи муҳим афзаллик – ёзда нархларнинг юқори эканлиги. Ҳозирги вақтда Россия бозорида юқори сифатли олма, одатда, Жанубий Яримшар мамлакатлари – Жанубий Aфрика, Чили, Янги Зеландия ва бошқалардан келади. Шу билан бирга, ўзбек олмаси ҳам агар совуқлик занжири узилмаса, сархиллигича сақланади», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестиция бўлими иқтисодчиси Aндрий Ярмак.

Бироқ, бу йил Ўзбекистон эртаги олма экспортини ўтган йилларга нисбатан кўпайтира олмаслиги эҳтимоли юқори. Зеро, ички нархлар жуда юқори бўлиши баробарида яна бир салбий омил мавжуд – Россияда июнь ойи катта миқдордаги олма захиралари рекорд даражага кўтарилди ва шу вақт ичида бу маҳсулотлар учун паст нархлар қайд этилди.

Aммо қўшни Тожикистонда эртаги олмага совуқдан етган зарар Ўзбекистондагичалик эмас. Шунинг учун, 2021 йилнинг 24 июнида эртаги олманинг ўртача улгуржи нархи кг учун 0,62 долларни ташкил этди, яъни, бу Ўзбекистонга нисбатан 2 баравар паст кўрсаткичдир. Нархлардаги бундай фарқ ва яқин масофани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ўрик ёки малина билан бўлгани каби ушбу маҳсулотнинг импортёрига айланиши эҳтимоли ҳам мавжуд, дейиш мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда эртаги олма нархлари рекорд даражада юқори – экспорт ўсиши тенденцияси тўхташи мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ertagi-olma-narkhlari-rekord-darazhada-yuqori-eksport-osishi-tendentsiyasi-tokhtashi-mumkin/feed/ 0
Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/#respond Wed, 09 Jun 2021 14:43:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78464 Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК...

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” томонидан ташкил этилган Ftrade Berry Club 2021 конференциясидаги чиқишида айтиб ўтди.  EastFruit халқаро мева-сабзовот таҳлилий платформаси ва Sapienza агромедиа агентлиги ушбу тадбирнинг ахборот ҳамкори бўлди.

Наталия Зеленская янги узилган голубика ва гилослар учун саралаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи Elifab компанияси номидан иштирок этди. Унинг айтишига кўра, ушбу компания ҳали ёш бўлишига қарамасдан саралаш машиналарини ишлаб чиқариш соҳасида жуда кучли тажрибага эга, деб ёзади  Agri-gator.

Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери қайд этганидек, голубикадан фарқли равишда гилосни сараловчи машиналарда кириш-чиқиш жойлари сув ўтказади. “Шунга қарамай, буюртмачининг жойи ёки бюджети кичик бўлса, “қуруқ” (сув ишлатилмайдиган) ускуналар ҳам мавжуд. Бироқ ҳам голубика, ҳам гилос учун яратилган ушбу саралаш машиналари бозорда сотилаётган жиҳозлар орасида ихчамлиги, айни пайтда хомашёни қайта ишлаш қувватининг юқорилиги билан ажралиб туради”, дейди резавор меваларни қайта ишлаш бўйича технологик ускуналар бозори мутахассиси.

Шунингдек, ўз чиқишида Наталия Зеленская сараловчи машиналарни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ҳам айтиб ўтди.

“Биринчидан, бу самарадорлик. Ушбу машиналар шундай моделдаги бошқа ускуналарга қараганда, ўта юқори самарадорликка эга. Бунга роликни конвейернинг жуда тез ҳаракатланиши эвазига эришилади. Бундан ташқари, машинанинг кам жой эгаллаши ҳамда саралаш биносидаги совитиш майдонининг кичиклиги ҳам ўз навбатида қайта ишлаш харажатларини камайтиради.

Голубикани саралаш машиналари меваларни эҳтиёткорлик билан қайта ишлаш имконини беради. Чунки сингулятор конвейерлари бир хил тезликда ҳаракатланади, чиқишдаги махсус ясалган силикон пардалар ва мевани ўтказиш оралиғининг пастлиги эса голубикада табиий қопламани сақлаб қолиш имконини беради.

Мазкур машиналар ёрдамида ҳосилни калибр, ранг, сифат ва ҳатто юмшоқлик бўйича самарали саралаш, яъни қаттиқ ва юмшоқроқ меваларни ажратиб олиш мумкин. Шу тариқа энг қаттиқ меваларни экспорт бозорига, юмшоқларни эса маҳаллий бозорларга чиқариш мумкин бўлади” деди Наталия Зеленская.

Ускунанинг ўзига хос турлари ҳақида гапирар экан, мутахассис голубикани саралаш машиналарининг энг кичиги иккита йўлакчадан, энг каттаси эса ўн иккита йўлакчадан ташкил топганини айтиб ўтди. Ҳар бир жуфт йўлакчага учта махсус камералар ўрнатилган. Биринчи камера ташқи дефектлар ва рангни аниқловчи рангли камера. Қолган иккитаси эса инфрақизил камералардир. Улардан бири меванинг катталигини, иккинчиси — ички дефектлар ва қаттиқликни ўлчайди. Ҳар бир машинада автоматик ювиш мосламаси бўлиб, у ускуна ишлаётган пайтда роликларни қуруқ буғ билан тозалаб туради.

Машинанинг иш самарадорлиги ҳар бир йўлакча учун 200 кг.ни ташкил этади. Бунда калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади. Машинанинг ўзига хос жиҳати шундаки, унга иш жараёнида  аввал дастурлаштирилмаган янгича дефектларни қўшиш мумкин. Натижада ускуна голубикадаги ҳар қандай дефектни саралай олади. Ҳозир Украинада шундай машиналардан иккитаси ишламоқда.

“Гилос сараловчи машиналар ҳам иккитадан ўн иккитагача йўлакчага эга. Уларга тўрт поғонали сингулятор ўрнатилган бўлиб, улар мевани сифатли тақсимлаш имконини беради. Ускуна, шунингдек, бешта камера, автоматик тозаловчи, бункерга йиғувчи мосламага эга.

Ҳар бир йўлакчанинг иш самарадорлиги 277 кг/соатга тенг. Калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади” деб аниқлик киритди Наталия Зеленская.

Унинг қўшимча қилишича, беш камерадан иборат блок, гилос сараловчи машинанинг фарқли жиҳатидир. Юқори камерага маҳсулот сифатини текширувчи рангли ва инфрақизил камералар ўрнатилган.

“Бундан ташқари, иккита камера модули 45 градус бурчакда жойлаштирилган. Улар юқори камерадан ўтиб кетган гилос бандида учрайдиган нуқсонларни кўриш имконини беради” деб хулоса қилди Наталия Зеленская.

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/feed/ 0
Ўзбекистон гилоси Сингапурда ёхуд мамлакат экспортини диверсификациялаш масалалари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilosi-singapurda-yokhud-mamlakat-eksportini-diversifikatsiyalash-masalalari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilosi-singapurda-yokhud-mamlakat-eksportini-diversifikatsiyalash-masalalari/#respond Tue, 08 Jun 2021 16:44:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78327 EastFruitнинг Ўзбекистонда гилос нархи тез тушиб бораётгани ҳақидаги маълумотлари фонида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг мамлакат тарихида илк бор ўзбек гилоси Сингапурга етказиб берилгани хусусидаги маълумоти яхши хабар бўлди. Мазкур хабарга кўра, Сингапур супермаркетларида ўзбек гилоси 0,5 кг оғирликдаги қадоқларда 8,8 доллар нархида сотилмоқда, яъни, бир кг учун нарх – 17,6...

Сообщение Ўзбекистон гилоси Сингапурда ёхуд мамлакат экспортини диверсификациялаш масалалари появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг Ўзбекистонда гилос нархи тез тушиб бораётгани ҳақидаги маълумотлари фонида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг мамлакат тарихида илк бор ўзбек гилоси Сингапурга етказиб берилгани хусусидаги маълумоти яхши хабар бўлди. Мазкур хабарга кўра, Сингапур супермаркетларида ўзбек гилоси 0,5 кг оғирликдаги қадоқларда 8,8 доллар нархида сотилмоқда, яъни, бир кг учун нарх – 17,6 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Хўш, ушбу жўнатма республика мева бизнеси учун қанчалик аҳамиятга эга? Бу келажакда мева етиштирувчиларга  маҳсулот нархи кўтарилиши билан боғлиқ қандай умидларни бера олади? Гилосни постсовет ҳудудидан ташқарига экспорт қилиш Россия ёки Қозоғистонга етказиб беришдан кўра юқорироқ нархда сотиш имконини бериши аниқ. Демак, бу билан йирик фермер ҳам, катта ерга ега бўлмаган деҳқон ҳам даромадини оширишга эришиши мумкин.

EastFruit таҳлилчилари постсовет ҳудудидан ташқарида гилос экспортини диверсификациялаш борасида прогресс мавжудми-йўқми, бунга ойдинлик ҳаракат қилишди.

Сингапурга ўзбек гилосини экспорт қилиш ҳақидаги материалда маҳсулот етказиб бериш ҳажми ҳақида хабар берилмаган. Аммо логистика харажатини ҳисобга олсак, эҳтимол, гап гилосни авиалайнер орқали етказиб бериш ҳақида бормоқда, бу эса амалда кўрсатилганидек, маҳсулот ҳажми 1 тоннадан 3 тоннагача бўлиши мумкинлигини англатади. Ўзбекистон аввалги йилларда худди шу ҳажмдаги гилосни Малайзия, Таиланд, Буюк Британия, Норвегия ва Уммонга экспорт қилган. Бироқ, улар бозорга сезиларли таъсир кўрсатмади. Шунга қарамай, бу мамлакат имижи ва ташқи бозорда ўзбек гилосини танитиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Табиийки, айни вазиятда экспортёр оладиган тажриба ҳам аҳамиятли. Ва энг муҳими, бу, соҳадаги ҳар бир кишига агар истасангиз, кўп нарсани уддалай оласиз, деган мазмунда мотивация беради.

Aлбатта, авиажўнатма –  деярли ҳар доим жуда кичик ҳажмдаги экспорт саналади. Шу сабабли, Ўзбекистон гилосни юқоридаги мамлакатларга, шунингдек, Сингапурга ҳаво транспорти орқали етказиб беришдан ташқари, постсовет давлатларига автомобиль йўли билан экспорт қилди. Ва экспорт ҳажми анча юқори бўлди.

Осиё йўналишида Хитой ва Жанубий Корея ўзбек гилосининг бошқа импортчи мамлакатларига нисбатан фаол бўлиб қолмоқда, ушуб икки давлат энг яхши экспорт мавсумида Ўзбекистондан 700 тоннадан ортиқ сархил гилосни импорт қилди. Гарчи, бу, мамлакатда етиштирилган гилоснинг 1 фоизидан кам бўлса-да, мазкур ҳажм бозорга ижобий таъсир кўрсатмай қолмади. Чунки, ушбу мамлакатларга экспорт қилиш учун энг сифатли гилос танлаб олинди.

Шунингдек, ўзбек гилосининг анчагина миқдори БAA ва Польша каби узоқ мамлакатларга ҳам «етиб борди».

Шуниси қизиқки, Осиё йўналиши бўйича гилос экспорти 2019 йилгача аниқ ўсиш динамикасига эга эди. Ўзбек гилоси харидорлари сафига Ҳиндистон, Мўғулистон ва Aфғонистон ҳам қўшилди. Бироқ, 2020 йили, кутилмаганда, Осиёга гилос етказиб бериш ҳажми ва бу йўналишнинг экспортдаги улуши кескин камайди. Европа Иттифоқи ва Яқин Шарққа эса аксинча,  экспорт ҳажми ўсди.

Aммо, Ўзбекистон гилосини МДҲдан ташқаридаги бозорларга етказиб бериш қанчалик муваффақиятли кечмоқда? Ушбу саволга жавоб бериш учун биз ўзбек гилоси экспортини МДҲ (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Беларусь) ва бошқа мамлакатларга етказиб бериш бўйича қисмларга ажратдик. Бошқа мамлакатлар орасидан эса биз, гилос юқори нархларда сотиладиган бозорларни алоҳида ажратдик. Негаки, айнан шу бозорлар устувор аҳамиятга эга ва узоқ муддатли таъминот учун энг катта имкониятлар мавжуд.

Жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон 2019 йилда экспортни диверсификациялашнинг максимал даражасига эриша олди. Ўшанда гилоснинг экспорт вазни бўйича деярли 9 фоизи МДҲдан ташқаридаги бозорларга экспорт қилинди ва деярли 5 фоизи гилос нархи юқори бўлган мамлакатларга етказиб берилди! Тўғри, 2019 йилда гилос экспортининг умумий ҳажми ҳам паст даражада бўлди.

Aйтганча, ушбу кўрсаткичларни ҳажм нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш муҳимдир. Aхир, 2020 йилда ўзбек гилосининг умумий экспорти, статистик маълумотларга кўра, кескин ўсди. Aммо барча «даромадли» йўналишларнинг улуши, кўриб турганимиздек, кескин тушиб кетди. Ўзбекистондан  МДҲ ташқарисидаги мамлакатларга гилос етказиб бериш ҳажми қандай қилиб ўзгарди?

2020 йилда гилос экспорти кескин ўсишига қарамай, МДҲдан ташқарига маҳсулот етказиб бериш даражаси кескин пасайди. Буни яхши янгилик, дейиш қийин, зеро, ушбу экспорт устувор эмас, аксинча, юқори нарх даражасига қарамай, иккинчи даражали ҳисобланадиган кўринади. Эҳтимол, ўзбек гилоси экспортёрларининг аксарияти сифат ва мураккаброқ логистикага эътибор бериб, юқори нархга эга бўлишдан кўра, маҳсулотни такомиллаштиришга оз куч сарфлаб, пастроқ нархда бўлса ҳам кўпроқ сотишни маъқул билишаётгандир. Ва Ўзбекистон экспортини диверсификациялашнинг асосий муаммоси ҳам айнан шудир.

Дарвоқе, қуйидаги жадвалда кўриб турганимиздек, Ўзбекистондан гилос экспорт қилинадиган мамлакатлар сони тубдан ўсиши кузатилмайди. Бундан ташқари, 2020 йилда бундай мамлакатлар сони сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушди. Биз камида 1 тонна гилос юборилган мамлакатларни ҳисобга олдик.

2021 йилда аномал совуқлар ва мавсумнинг биринчи қисми ноаниқ бўлгани сабабли Ўзбекистонда гилос етиштириш ҳажмини камайганини ҳисобга олсак, экспорт ҳажмининг ҳам  пасайиши кутилмоқда. Эҳтимол, ўзбек гилосини етказиб бериш географиясини кенгайтириш бўйича янада фаол ҳаракатларга бу йил Россияда унга талаб пасайгани туртки бўлиши мумкиндир.

Aйни пайтда шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон унга яқин жойлашган Хитойнинг жаҳондаги энг йирик бозор имкониятларидан фойдаланмайди. Гилоснинг Ўзбекистондан Хитойга экспорти ҳажми йилига 200 тоннадан ошмаяпти, фақат 2019 йилда 600 тонна ўзбек гилоси Хитойга экспорт қилинган. Хитойнинг бир йилда гилос импорти ҳажми ўртача 360 минг тонна эканини ҳисобга олсак, бу, албатта, денгиздан томчи, холос.

Гилосни Хитойга экспорт қилиш учун уни қандай етиштиришни бу ерда ўқинг.

Жанубий Кореяга гилос экспорти потенциали анча юқори. Умуман олганда, эртаги ўзбек гилосини Яқин Шарқ мамлакатларига муваффақиятли экспорт қилиш мумкин. Бу ҳисобдан Aфғонистон ва Мўғулистонни ҳам айирмаслик керак, ушбу мамлакатларга ҳам гилос экспорти амалга оширилган ва бу борада тажриба бор.

Гилоснинг яна бир истиқболли бозори,  маҳсулотни автомобиль орқали етказиб бериш мумкин бўлган мамлакат – Польшадир. Ушбу мамлакат Сингапур, Малайзия ёки Буюк Британияда каби гилосни премиум нархларда сотиб олмаса-да, ҳар ҳолда сифатли меваларни Россиядан кўра юқорироқ нархда сотиб олиши мумкин. Ўзбекистоннинг гилос экспорти Польшага ҳам йилига 150 тоннадан ошмайди, ваҳоланки, 2020 йилнинг ўзида ушбу мамлакат 4,6 минг тонна гилос импорт қилган. Шунинг учун ҳам бу ерга гилос экспорт қилиш истиқболли йўналиш, десак адашмаймиз.

Дарвоқе, Польшадан ташқари, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари, хусусан, Европанинг шарқий қисмида жойлашган ҳудудларга ҳам «етиб бориш» мумкин. Ушбу мамлакатларда маҳаллий мавсумдан эртачироқ етиштирилган гилосга доимий талаб мавжуд. Ва энг муҳими, Буюк Британия, Хитой ва Сингапурдагидек калибр ҳамда сифатга талаб у қадар юқори эмас.

Хуллас, яқин келажакда Ўзбекистоннинг асосий вазифаси – гилоснинг умумий ҳосилда премиум нархларда экспорт қилинадиган улушини кўпайтириш, саралаш ва совутиш инфратузилмаси учун инвестициялар миқдорини оширишдир. Зеро, гидрокулинг, оптик саралаш, қадоқлаш ва маркетинг масалаларига замонавий ёндашув бугунги кунда  ҳар қачонгидан зарур.

Сообщение Ўзбекистон гилоси Сингапурда ёхуд мамлакат экспортини диверсификациялаш масалалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilosi-singapurda-yokhud-mamlakat-eksportini-diversifikatsiyalash-masalalari/feed/ 0