қадоқлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 24 Mar 2022 20:45:50 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қадоқлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/#respond Fri, 25 Mar 2022 04:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102023 Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали...

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали ходимлар қолмади, шунинг учун кўплаб корхоналар маҳсулотимизга харидор бўлмоқда”.

Умуман олганда, Симонанинг сўзларига кўра, энг кўп кесиб тайёрланган маҳсулотларга қизиқиш ўсиб бормоқда, бу аввалги икки йил ичида бўлмаган эди. Пандемия йилларида умумий овқатланиш сектори қаттиқ зарбага учради. Кўпгина корхоналар ёпилди, баъзилари таомни уйга олиб кетишга бериш услубига ўтди ва бу аввалгидек даромад келтирмаяпти. Айни мавзудаги маълумотни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб бермоқда.

“Албатта, бизнинг маҳсулотлар ҳам асосий таннарх ошиши туфайли қимматлашади. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақи, анъанага мувофиқ, октябрь ойида оширилади. Дизель ёқилғиси, электр энергияси, сув ва қадоқлаш  харажатлари жуда ҳам ошиб бормоқда», дейди Симона Пиппер-Клут.

Менежернинг айтишича, салатлар, мева-сабзавот миксларига талаб ортиб боряпти: “Одамлар яна  уйдан кўчага ошиқаётганини кўряпмиз. Ярим тайёр маҳсулотлар ва таомларга талаб кундан-кун ортиб боряпти. Бироқ, уйдан туриб ишлаш ҳали ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ ва шу боис ҳам, йирик компаниялардаги ошхона бизнеси 2019 йилги кўрсаткичларга етиб бора олмайди”.

Пиппер-Клут ёнилғи харажатлари камайиши учун солиқлар камайиши керак, деб ҳисоблайди: “Бу бизга катта ёрдам беради.  Бундан ташқари, ёз ҳам эшик қоқмоқда, яъни, биз кўпроқ минтақавий маҳсулотларни олиш имконига эга бўламиз ва логистиканинг аксарият қисми энди талаб қилинмайди. Салат ва сабзавот етиштирувчи фермерлар (уларнинг кўпчилиги узоқ йиллик ҳамкорлар)нинг адолатли нархларга эга бўлиши биз учун ҳам муҳим. Қиш мавсумида биз хориждан келтирилган сабзавот маҳсулотларига эҳтиёж туямиз. Бу шуни англатадики, маҳсулотлар  етиб келиши учун бир неча кун керак бўлади. Ишлаб чиқариш занжирида биз кўпроқ экологик соф қадоқлардан фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш борасида аниқ қоидаларга амал қилишни хоҳлаймиз», дейди Пиппер-Клут.

Ҳозирги кунда компания Испания, Италия, Франция, шунингдек, Нидерландия ва Бельгиядан маҳсулотлар харид қилмоқда. Айни дамда асосий таъминот манбаи Испания бўлиб, у ердан компания салат ва турли сабзавотлар, масалан, қалампир олади.  «Испания товарлари келгуси ҳафталарда талабни қондиради», дея хулоса қилди Пиппер-Клут.

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/feed/ 0
Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/#respond Mon, 14 Mar 2022 04:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101393 Европа ёғоч паллет ишлаб чиқарувчилар ва қадоқловчилар федерацияси (FEFPEB) яқинда қилган мурожаатида келгуси ҳафталар Европа бозорида ёғоч паллетлар ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтди. Бу хусусда EastFruit EuroFruit ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. Ўтган йили Украина 2,7 миллион куб метрдан ортиқ пиломатериаллар экспорт қилган эди. Унинг муҳим қисми кейинчалик...

Сообщение Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа ёғоч паллет ишлаб чиқарувчилар ва қадоқловчилар федерацияси (FEFPEB) яқинда қилган мурожаатида келгуси ҳафталар Европа бозорида ёғоч паллетлар ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтди. Бу хусусда EastFruit EuroFruit ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Ўтган йили Украина 2,7 миллион куб метрдан ортиқ пиломатериаллар экспорт қилган эди. Унинг муҳим қисми кейинчалик Франция, Германия, Италия, Голландия ва Польшада ёғоч паллетлар, қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган. Украина, шунингдек, мустақил равишда 15 миллионга яқин ўз паллетларини ишлаб чиқарди ва Европа мамлакатларига экспорт қилди.

FEFPEBда қайд этилишича, Украинадаги уруш ва пиломатериаллар ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши Венгрия, Италия ва Германиядаги паллет ишлаб чиқарувчилар учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради (булар Украинадан пиломатериаллар импорт қилувчи Топ-3 мамлакат). Бундан ташқари, бу ҳолат бутун Европага билвосита салбий таъсир кўрсатиши аниқ, чунки, бозорда мувозанат бузилиб, қадоқлаш материаллари нархи кўтарилади.

Украинадан етказиб бериш тўхтатилиши билан бирга, Европа Иттифоқининг ёғоч паллетлар ва қадоқлаш материаллари бозори ҳар йили тахминан 7,6 миллион кубометр маҳсулот етказиб берувчи РФ ва Беларусдан импорт билан боғлиқ қийинчиликларга ҳам дуч келади (асосан, Эстония, Германия ва Финляндияга).

Бироқ, FEFPEB Россия ва Беларусга нисбатан савдо санкцияларини қўллаб-қувватлашини айтди. Ваҳоланки, баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия, Беларусь ва Украинанинг паллетлар ишлаб чиқариш учун материаллар етказиб беришига деярли чорак ҳисса қарамдир. Скандинавия, Германия ва Болтиқбўйи давлатларининг муқобил етказиб берувчилари ҳозирча юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни тўлиқ қоплашга қодир эмас.

Энергия инқирози ҳам оловга мой сепгандек муаммони авж олдирмоқда. Бу Европада ёқилғи нархи деярли учдан бир ҳиссага кўтарилишига олиб келди ва бир баррель нефт нархи 110 долларга етди.  Буларнинг бари глобал транспорт инқирози, ишчи кучи ва товарлар тақчиллиги, белгиланган логистика йўналишлари бузилиши каби саноат ва иқтисодиётдаги узоқ вақтдан бери мавжуд муаммолар қаторига қўшилмоқда.

Сообщение Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/feed/ 0
Францияда янги йилдан бошлаб, сабзавот ва меваларни пластик қадоқлаш бўйича таъқиқ кучга кирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-yangi-yildan-boshlab-sabzavot-va-mevalarni-plastik-qadoqlash-boyicha-taqiq-kuchga-kirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-yangi-yildan-boshlab-sabzavot-va-mevalarni-plastik-qadoqlash-boyicha-taqiq-kuchga-kirdi/#respond Thu, 06 Jan 2022 04:00:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96849 Францияда мева- сабзавотларни пластик қадоқлаш таъқиқланди.  Янги қонун 2022 йилнинг 1 январидан кучга кирди. Бу хусусда propozitsiya.com theguardian ҳаволасига асосланиб ёзмоқда. Францияда янги йилнинг биринчи кунида супермаркетлар ва бошқа дўконларда бодринг, қалампир, кабачок, бақлажон ва бошқа сабзавот ҳамда меваларни пластик қадоқларда сотишни таъқиқловчи қонун кучга кирди. Гап алоҳида пластик идишларга...

Сообщение Францияда янги йилдан бошлаб, сабзавот ва меваларни пластик қадоқлаш бўйича таъқиқ кучга кирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Францияда мева- сабзавотларни пластик қадоқлаш таъқиқланди.  Янги қонун 2022 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Бу хусусда propozitsiya.com theguardian ҳаволасига асосланиб ёзмоқда.

Францияда янги йилнинг биринчи кунида супермаркетлар ва бошқа дўконларда бодринг, қалампир, кабачок, бақлажон ва бошқа сабзавот ҳамда меваларни пластик қадоқларда сотишни таъқиқловчи қонун кучга кирди. Гап алоҳида пластик идишларга қадоқланадиган 30 га яқин турдаги мева-сабзавотлар ҳақида бормоқда.

EastFruit аввал хабар қилганидек, оғирлиги 1,5 кг дан ортиқ халталарга солиқ солинмайди. Бу тўғралган ёки қайта ишланган сабзавот ва меваларга ҳам тааллуқлидир.

Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин

Қизиғи шундаки, юмшоқ сабзавот ва мевалар (черри помидори, малина ва қорағат) сотувчиларига пластик қадоқларнинг муқобил вариантларини топиш учун кўпроқ вақт берилади. Бироқ, 2026 йилга бориб, барча мева- сабзавотлар учун пластик қадоқлаш босқичма-босқич таъқиқланади.

Президент Эммануэль Макрон янги маҳсулотлар учун пластик қадоқлаш таъқиқланишини «чинакам инқилоб» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Франция 2040 йилга қадар бир марта ишлатиладиган барча пластик турларидан воз кечиш тўғрисидаги қонуни билан жаҳонда етакчи роль ўйнайди.

Сообщение Францияда янги йилдан бошлаб, сабзавот ва меваларни пластик қадоқлаш бўйича таъқиқ кучга кирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-yangi-yildan-boshlab-sabzavot-va-mevalarni-plastik-qadoqlash-boyicha-taqiq-kuchga-kirdi/feed/ 0
Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/#respond Thu, 04 Nov 2021 08:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91064 Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”. T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни...

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”.

T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни кутмоқда. “Бизнинг Jazz олмалар рангги, тузилиши ва таъми жиҳатидан бетакрор. Янги мавсум меваларининг аъло сифати, шубҳасиз, мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, олма етиштирувчиларимизнинг хизматидир», дея таъкидлайди мутахассис.

Компания Франция, Жанубий Тирол, Германия, Австрия ва Швейцария каби Европа минтақасида ўсаётган қарийб 40 000 тонналик  рекорд ҳажмни башорат қилмоқда. Бирлашган Қиролликда ҳам мавсум муваффақиятли ўтди, бу ерда маҳсулот ҳажми қарийб 8000 тонна бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Франк Аллуйннинг сўзларига кўра, янги мавсумдаги Jazz олмалари янгича ташқи кўриниш ва шаклга мос равишда қарсилдоқ, серсув ва тетиклантирувчи хусусиятга эга. “Бу йил бошида биз Jazz олмаларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъмига урғу бериш учун бренднинг ташқи кўринишини янгиладик.  Шунингдек, олма толмачой учун жуда мос эканини кўрсатиш учун қадоқларнинг форматини ишлаб чиқдик», дейди менежер.

Шунингдек ўқинг: Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

Ушбу мавсум Европада қайта ишланадиган қадоқларнинг янги форматлари жорий қилинмоқда. Бу компаниянинг барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 2025 йилга бориб, 100 фоиз қайта ишланадиган қадоқларга эга бўлинишини таъминлайди.

“Барқарорлик бизнинг ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Европадан олма етказиб беришнинг деярли 80%и Францияда етиштирилади, бу ерда барча фермерлар High Envirolmental Value сертификатига эга. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида ушбу сертификатни олиш учун фермерларимиз барқарор сув ресурсларини бошқариш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қатъий мезонларга жавоб беришлари керак. Янги дадил қадоқ ва хушбўй олмалар билан бу мавсум жуда муваффақиятли бўлишига ишонамиз!», дейди Франк Аллуйн.

Сообщение Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropalik-fermerlar-jazz-olmasining-yangi-hosilidan-mamnun-bolishmoqda/feed/ 0
Молдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-khoraki-uzum-eksportiga-tayyorgarlik-korishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-khoraki-uzum-eksportiga-tayyorgarlik-korishmoqda/#respond Mon, 11 Oct 2021 07:34:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88735 Молдова Республикасида узум ҳосили юқори бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, биргина «Молдова» нави 100 минг тоннагача йиғиб олинади. Унинг катта қисми экспортга йўналтирилади, бунинг учун нафақат юқори сифатли маҳсулот, балки импортёр талабларига мувофиқ қадоқлаш ҳам зарур. Костешти қишлоғида яшовчи Олег Мереакр мамлакатда техник жиҳатдан мукаммал жиҳозланган узумзорлардан бирининг соҳиби –...

Сообщение Молдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Республикасида узум ҳосили юқори бўлиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, биргина «Молдова» нави 100 минг тоннагача йиғиб олинади. Унинг катта қисми экспортга йўналтирилади, бунинг учун нафақат юқори сифатли маҳсулот, балки импортёр талабларига мувофиқ қадоқлаш ҳам зарур.

Костешти қишлоғида яшовчи Олег Мереакр мамлакатда техник жиҳатдан мукаммал жиҳозланган узумзорлардан бирининг соҳиби – у суғориш тизими, ўз метеостанцияси ва ҳимоя қопламасига эга.

“Бу йил ҳаво совуқ бўлгани учун ҳосил йиғим-терими деярли бир ойга кечикди. Ўтган йили ёмғир ҳосил йиғимини қийинлаштирган пайт биз ҳимоя тизимини ўрнатдик. Умид қиламанки, узум бошларида шакар кўпроқ бўлиши учун ҳимоя тизими  бироз иссиқни таъминлайди. Ана шунда узум сифати яхши бўлади», дейди фермер.

Хўраки узум етиштирувчилар ассоциациясида қайд этилишича, ҳосил мўл-кўл бўлиши прогноз қилинаётганига қарамай, фермерлар уни йиғиб олиш ва қадоқлашни тўғри йўлга қўймаса, катта йўқотишларга дуч келиш хавфи бор, деб ёзмоқда Publika.md.

Узум етиштирувчилар ассоциацияси президенти Георгий Габернинг сўзларига кўра, Молдовадаги узум етиштирувчилар Европа Иттифоқига ҳам, Россия Федерациясига ҳам маҳсулот етказиб беради. Баъзи бозорларда талаблар жуда қатъий ва узумни йиғиш, қадоқлаш ҳамда оғирлигини ўлчашда хатоларга йўл қўймаслик керак.

Экспорт кўп фермерлар учун оғриқли мавзу, лекин баъзи ютуқлар бор. Бир неча кун ичида АҚШга 17 тоннага яқин Молдова узумлари етказиб берилади.

“Аввалига биз экспортга бешта контейнер йўллаймиз. Нархи яхши, бир доллар, транспорт харажатларини харидор тўлайди. Умид қиламанки, биз узумни арзон эмас, фақат қиммат сотамиз», дейди фермер Мария Видрашко.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ҳам Молдова узумига қизиқиш бор.

«Молдова узумлари Дубай бозорида ушбу маҳсулот йўқ пайтда пишиб етилади. Бу йил Дубайда «Expо 2020″ номли катта кўргазма ўтказилади, унда кўплаб мамлакатлар вакиллари иштирок этишади. Шу муносабат билан Молдова узумини нафақат Дубай аҳолиси, балки бошқалар ҳам татиб кўриши учун юбориш ғояси пайдо бўлди», деб қайд этилди ассоциацияда.

Йил бошидан буён Молдова фермерлари жаҳоннинг қарийб 20 мамлакатига 24 тоннадан зиёд узум экспорт қилишди.

Сообщение Молдовалик фермерлар хўраки узум экспортига тайёргарлик кўришмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-khoraki-uzum-eksportiga-tayyorgarlik-korishmoqda/feed/ 0
Замонавий технологиялар, экспорт диверсификацияси ва виртуал саёҳат – муваффақиятли боғдорчилик иқтисодиёти кундалиги (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/zamonaviy-tekhnologiyalar-eksport-diversifikatsiyasi-va-virtual-sayohat-muvaffaqiyatli-boqdorchilik-iqtisodiyoti-kundaligi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/zamonaviy-tekhnologiyalar-eksport-diversifikatsiyasi-va-virtual-sayohat-muvaffaqiyatli-boqdorchilik-iqtisodiyoti-kundaligi-video/#respond Wed, 06 Oct 2021 17:09:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88455 Юрий Диуцэ – Днестрнинг йирик олма экспортёрларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у Швеция ва БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида «Молдова фрукт» ва «Днестр фрукт» ассоциациялари томонидан яратилган Днестрнинг ҳар икки соҳилидаги мева етиштирувчилар учун экспорт имкониятларини ривожлантириш платформасининг бенефициаридир. Ўн йил аввал у 7 гектар олма боғига эга эди, ҳозир эса –...

Сообщение Замонавий технологиялар, экспорт диверсификацияси ва виртуал саёҳат – муваффақиятли боғдорчилик иқтисодиёти кундалиги (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Юрий Диуцэ – Днестрнинг йирик олма экспортёрларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у Швеция ва БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида «Молдова фрукт» ва «Днестр фрукт» ассоциациялари томонидан яратилган Днестрнинг ҳар икки соҳилидаги мева етиштирувчилар учун экспорт имкониятларини ривожлантириш платформасининг бенефициаридир. Ўн йил аввал у 7 гектар олма боғига эга эди, ҳозир эса – 65 гектар, бунга қўшимча яна резаворлар учун ҳам 12 гектар ери бор.

Диуцэ боғдорчиликнинг энг замонавий усулларидан фойдаланишини фахр билан айтади ва Италия, Испания ҳамда Бельгиянинг юқори самарадор навлари устида тажриба ўтказади. Ҳозир боғбон меваларни, асосан, Россияга экспорт қилмоқда, лекин у савдо бозорини диверсификация қилиш ниятида.

Rublika.md хабарига кўра, Юрий Диуцэ боғни Европа технологияси ёрдамида барпо этган. Дарахтлар қаторлари оралаб махсус машина ўтиши учун етарли жой бор – бу мева йиғишни осонлаштиради.

Мазкур боғ 24 гектар майдонни эгаллаган. Боғбон саккиз хил олма навини эккан, энг талабгири эса «Фужи»дир. Боғбон бу дарахтнинг бир тупидан икки челакка яқин олма ҳосилини олади.

Ҳосилнинг бир қисми йиғиб олинган – ва ҳозир совутгичда сақланмоқда, у экспорт қилинади. Боғбоннинг яна бир фахри – қадоқлаш технологияси. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас:

«Молдова фрукт» ва «Днестр фрукт» мева ассоциациялари туфайли Юрий Диуцэ ўзининг боғи бўйлаб виртуал тур ишлаб чиқишни  зиммасига олди.

Сообщение Замонавий технологиялар, экспорт диверсификацияси ва виртуал саёҳат – муваффақиятли боғдорчилик иқтисодиёти кундалиги (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/zamonaviy-tekhnologiyalar-eksport-diversifikatsiyasi-va-virtual-sayohat-muvaffaqiyatli-boqdorchilik-iqtisodiyoti-kundaligi-video/feed/ 0
Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/#respond Sat, 02 Oct 2021 17:15:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88210 Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб. Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу...

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб.

Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу муддатда пластик банан халталари қоғозли ленталар билан алмаштирилди. Бу вақт мобайнида дўконлар тармоғи 2 миллион дона пластик халтани ишлатишдан воз кечишга муваффақ бўлди. Бананни пластикка қадоқлашдан бутунлай воз кечиш учун Мorrisons бир марталик халталардан фойдаланишни йилига 45 миллион донага, пластикдан фойдаланишни 180 тоннага камайтиради.

Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин

«Бананларнинг ўз қадоғи бор, бу уларнинг пўстлоғидир. Бундан ташқари, улар бош бўлиб ўсади, ҳаммасини бир ерга жамлашга уринишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун оддий, мустаҳкам қоғозли лента идеал вариант ҳисобланади. Синовларда банан сифати бузилмагани боис, пластикдан қоғозли қадоққа ўтиш ҳеч бир муаммо туғдирмади”, дейди Моrrisons супермаркетлар тармоғининг банан харид қилувчиси Элио Биондо.

Сообщение Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniya-supermarketlari-bananni-plastik-khaltada-sotishdan-bosh-tortmoqda/feed/ 0
Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/#respond Mon, 27 Sep 2021 18:53:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87688 Испания ҳукумати ишлаб чиқаётган ҳамда Экологик ислоҳотлар вазирлиги эълон қилмоқчи бўлган қадоқлаш ва чиқиндилар тўғрисидаги қироллик фармони 2023 йилдан бошлаб, Испания чакана савдо дўконларида мева-сабзавотларни пластик идишларда сотишни таъқиқлайди. Пластик қадоқлашни тақиқлаш вазни 1,5 кг дан кам бўлган мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқлидир. Бу таъқиқ Франциянинг чиқиндилар тўғрисидаги қонунига ўхшаш бўлиб, ушбу...

Сообщение Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Испания ҳукумати ишлаб чиқаётган ҳамда Экологик ислоҳотлар вазирлиги эълон қилмоқчи бўлган қадоқлаш ва чиқиндилар тўғрисидаги қироллик фармони 2023 йилдан бошлаб, Испания чакана савдо дўконларида мева-сабзавотларни пластик идишларда сотишни таъқиқлайди.

Пластик қадоқлашни тақиқлаш вазни 1,5 кг дан кам бўлган мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқлидир. Бу таъқиқ Франциянинг чиқиндилар тўғрисидаги қонунига ўхшаш бўлиб, ушбу қонун 2022 йилда кучга киради.

«Испания ижроия ҳокимияти қадоқлашдан ортиқча фойдаланишга қарши курашишга ҳаракат қилмоқда», деди вазирлик вакили. Худди шу манбалар  пластик ифлосланиш ҳаддан  ошиб кетганлиги билан ветони оқлади, деб хабар бермоқда АгроБизнес.

Мавжуд маълумотларга кўра, таъқиқ улгуржи шаклда сотилганда сифати бузилиши мумкин бўлган маҳсулотларга тааллуқли эмас. Маҳсулотлар рўйхатини Испания озиқ-овқат ва озуқавий маҳсулотлар хавфсизлиги агентлиги тузади.

Шунингдек ўқинг: Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди

Шунингдек, қироллик фармонининг мақсадларидан бири – 2030 йилга қадар ичимликлар учун пластик идишлар сотилишини 50 фоизга камайтиришдир. Жорий ўн йиллик охирига бориб, бозордаги барча қадоқлар 100% қайта ишланиши керак.

Вазирлик, шунингдек, қаттиқ пластик ёки шиша идиш каби кўп марталик қадоқларни илгари сурмоқчи.

Сообщение Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ispaniyada-2023-yildan-etiboran-meva-sabzavot-mahsulotlarini-plastik-qadoqda-sotish-taqiqlanishi-mumkin/feed/ 0
Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/#respond Fri, 24 Sep 2021 17:18:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87496 Жаҳон бўйича банан етиштиришнинг 60% улушига эга Эквадор, Колумбия, Гватемала, Гондурас, Доминикан Республикаси ва Коста-Рикадаги фермерлар ва экспортёрлар қуйидаги баёнот билан чиқишди: банан етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг сезиларли ўсиши уни сотиш нархи пасайган бир пайтда саноат барқарорлиги бузилишига олиб келади. Ўғитлар (+ 35-45%), қадоқлаш учун картон (+ 30%) ва...

Сообщение Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳон бўйича банан етиштиришнинг 60% улушига эга Эквадор, Колумбия, Гватемала, Гондурас, Доминикан Республикаси ва Коста-Рикадаги фермерлар ва экспортёрлар қуйидаги баёнот билан чиқишди: банан етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг сезиларли ўсиши уни сотиш нархи пасайган бир пайтда саноат барқарорлиги бузилишига олиб келади.

Ўғитлар (+ 35-45%), қадоқлаш учун картон (+ 30%) ва пластмасса (+ 45%) нархлари ошиши, ишлаб чиқаришнинг қисқариши, банан етиштириш стандартлари қатъийлашиши, ТR4 вируси тарқалишининг олдини олиш учун биологик хавфсизлик чоралари жорий этилиши, контейнерлар етишмаслиги туфайли денгиз ташувининг нархи ошиши (62%гача) –  буларнинг бари Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошишига олиб келди.

Бу вазият банан саноатининг иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, қолаверса, ушбу сектор табиий ҳодисалар ва COVID-19 пандемиясидан ҳам зарар кўрди. Fruit-inform маълумотларига кўра, 2021 йилда бананнинг улгуржи нархи охирги ўн йил ичидаги энг паст нарх бўлди – 18,5 кг учун 10 евро.

«Лотин Америкасидаги банан саноати ҳолатига 808 мингдан ортиқ оила тақдири боғлиқ. Бу соҳа масъулиятини нафақат ишлаб чиқарувчи ва экспортёр давлатлар, балки барча иштирокчилар, жумладан, импортёр давлатлар ҳам ўз зиммасига олиши зарур. Барча иштирокчиларнинг иштироки глобал банан саноатининг барқарорлигини таъминлайди”, дейилади банан саноати иштирокчиларининг Freshplaza порталида эълон қилинган баёнотида.

Сообщение Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/lotin-amerikasida-banan-etishtirish-va-eksport-kharazhatlari-oshmoqda/feed/ 0
Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:11:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85175 Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган...

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.

Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган бўлиб, у дунёнинг етакчи махсус химикатлар ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади.

Kuraray томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли PVOH полимерлар тўпламидан фойдаланиб, Liquidseal ўз қатламларини турли пўстлоқларга нисбатан мослаштириши мумкин. Бундан ташқари, Kuraray рўйхатдан ўтиш жараёнида ва ушбу технологияни бошқа соҳаларда қўллаш имкониятларини очишда Liquidsealга кўмаклашади, деб ёзади АгроБизнес.

Liquidsealнинг маълум қилишича, ҳозирда улар янги PVOH нави — Kuraray Poval 5-88 FA асосида олхўри, олма ва шафтоли учун еса бўладиган қатлам устида иш олиб бормоқда.

“Мевалар ва сабзавотлар кислород билан алоқага киришганда, оксидланиш бошланади ва микроорганизмлар тезроқ кўпайиши мумкин. Ушбу жараённи секинлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳозирга қадар асалари муми ёки шакардан тайёрланган қопламлардан фойдаланишган ёхуд маҳсулотни қўшимча пластик қоплам билан ўрашган. Кўпинча бу самара бермайди ва атроф муҳитга зарар етказади. Бизнинг янгича ечимимиз, масалан, авокадони сақлаш муддатини икки баравар узайтириши мумкин. Қолаверса, биз ишлаб чиққан қоплам инсонлар ва атроф муҳит учун ҳам анчагина фойдали”, дея тушунтириш берди Liquidsealнинг тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича менежери Гленн Гроневеген.

Liquidseal қопламаларининг асосини сув ташкил қилади, уларнинг таркибида органик эритмалар мавжуд эмас. Гуруҳнинг таъкидлашича, Kurarayнинг PVOH материаллари туфайли улар тўлиқ биологик парчаланиши мумкин.

Liquidseal қопламалари бевосита мева пўстлоғи устидан жуда юпқа қилиб суртилади. Компаниядагиларнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари катта ҳажмдаги қўшимча инвестицияларсиз, мавжуд ускуналар ёрдамида ушбу янги қопламани ўз маҳсулотларига суртишни йўлга қўйишлари мумкин.

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/feed/ 0