помидор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 16 Oct 2021 09:23:23 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png помидор • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekistonda-pomidorining-narkhi-rekord-darazhaga-kotarildi-va-tezlik-bilan-osishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekistonda-pomidorining-narkhi-rekord-darazhaga-kotarildi-va-tezlik-bilan-osishda-davom-etmoqda/#respond Sat, 16 Oct 2021 09:18:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89347 EastFruit таҳлилчилари газ ва бошқа энергия ресурсларининг жаҳон бозорида нархлари рекорд даражада юқори бўлгани учун минтақадаги иссиқхона бизнесининг вазияти ҳақида огоҳлантиришмоқда. Табиийки, бу ҳолат, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтиши мумкин эмас эди. Бир томондан, Ўзбекистонда оқилона давлат сиёсати юритилади ва иссиқхона бизнесида қатор афзалликлар бор: бу ернинг иқлими илиқ, қолаверса, мамлакат...

Сообщение Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари газ ва бошқа энергия ресурсларининг жаҳон бозорида нархлари рекорд даражада юқори бўлгани учун минтақадаги иссиқхона бизнесининг вазияти ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Табиийки, бу ҳолат, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтиши мумкин эмас эди. Бир томондан, Ўзбекистонда оқилона давлат сиёсати юритилади ва иссиқхона бизнесида қатор афзалликлар бор: бу ернинг иқлими илиқ, қолаверса, мамлакат газ экспортёри саналади. Бошқа томондан, иссиқхона сабзавотлари, хусусан, помидор нархларининг муқаррар равишда кўтарилиши каби муаммолар келиб чиқмоқда. Бу, табиийки, иссиқхона сабзавотлари экспорт қилинадиган Россияга қараганда даромад даражаси паст бўлган маҳаллий истеъмолчилар томонидан хушланмайди.

Охирги 8 ҳафта давомида Ўзбекистонда қизил гўштдор помидорнинг улгуржи нархи 2,3 баробар  ошди ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 баравар қиммат бўлди.  Қизил думалоқ помидор нархи эса сўнгги тўрт ҳафта ичида 2,3 баробарга ўсди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробар кўпдир.

Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонда нархлар кўтарилиши ҳозирча энергия манбалари нархи ошиши билан боғлиқ эмас. Аксинча, Россияда сўнгги ҳафталарда помидор нархи тез кўтарилиши натижасидир. Қуйидаги графикда кўриб турганингиздек, Россия бозорида ҳам иссиқхона помидорининг нархи ўтган йилгидан икки баробар юқори ва умуман йилнинг шу даврига нисбатан одатдагидан тахминан икки баравар қиммат. Чунки, Россияда помидор импорт қилинади, жумладан, Ўзбекистондан ҳам. Шу маънода Россиядаги вазият Ўзбекистондаги нархларга бевосита таъсир кўрсатади.

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида помидор нархларининг боғлиқлиги аён бўлмоқда. Шу билан бирга, қуйидаги графикдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда помидор нархининг ўсиш потенциали ҳали тугамаган.

Агар Ўзбекистонда оддий қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархи 8000 сўм/кг (0,75 АҚШ доллари) бўлса, демак, Ўзбекистонда помидорнинг чакана нархлари ҳозирданоқ «тишламоқда». Масалан, «Макро» супермаркетлар тармоғида қизил думалоқ помидор 17 590 сўмдан сотилмоқда ва бу нарх 1,64 АҚШ долларига тўғри келади.

Бу ҳам йилнинг шу давридаги рекорд нарх. Ва қимматроқ помидор турлари, масалан, пушти помидор учун 2,3 АҚШ долларидан кўпроқ тўлашга тўғри келмоқда.

Иссиқхона помидорининг нархи Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларида, одатда, ноябрь-декабрь ойларида тез ўса бошлашини ҳисобга олсак, Янги йил байрами арафасида бу сабзавот маҳаллий истеъмолчилар учун жуда қимматга тушиши мумкин. Бундан ташқари, шуни қайд этиш жоизки, нархларнинг ўсиш суръати ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда, чунки, газ нархи инқирози туфайли иссиқхона помидорини етиштириш жаҳондаги деярли барча мамлакатларда камайиши эҳтимоли баланд.

Бу ерда Ўзбекистон учун афзалликлар ҳам бор. Агар мамлакатдаги иссиқхоналар газдан фойдалана олса, мамлакат юқори қўшимча қийматли маҳсулотлардан экспорт даромадларини кескин оширишга эришади. Бундан ташқари, мамлакат экспорт географиясини кенгайтириши, юқори нархга эга бўлиши ва аҳоли тўлов қобилиятига эга бўлган талабчан бозорларда муносиб ўрин эгаллаши мумкин. Ўз ўрнида, бу экспортни диверсификациялаш имконини беради.

Ўзбекистон учун нимани экспорт қилиш афзал – газними ёки шу газ ёрдамида етиштириладиган  иссиқхона помидорини? Бу хусусдаги батафсил таҳлилни биз «Иссиқхоналарга эътиборсизлик – бу Ўзбекистон учун фойдами ё зарар?» деб номланган материалда тақдим этганмиз.

Бу позицияларни ҳатто энергия нархи билан боғлиқ вазият меъёрига келганидан кейин ҳам сақлаб қолиш осонроқ бўлади. Ва айни пайтда янгидан-янги иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар бозорларини забт этиш учун шароитлар нисбатан қулай. Масалан, қиш-баҳорда Украинадаги иссиқхона сабзавотларининг рекорд нархлари прогноз қилинмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат Шарқий ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларда ҳам кутиляпти.

Аммо, мазкур фонда ўзбекистонлик иссиқхона фермерлари етказиб берилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати ҳақида унутмасликлари керак. Олинган қўшимча даромадни эса маҳсулотларни такомиллаштириш учун сармоя сифатида йўналтириш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу мамлакатга янги экспорт бозорларида муносиб  ўрин эгаллаш имконини беради. Ва қишлоқ хўжалигининг энг юқори технологик- инновацион сегменти бўлмиш иссиқхона бизнесини янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.

Сообщение Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekistonda-pomidorining-narkhi-rekord-darazhaga-kotarildi-va-tezlik-bilan-osishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/#respond Sat, 16 Oct 2021 09:10:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89343 Лейбниц Ўсимликлар биокимёси институтидаги немис олимлари ўсимликларнинг генетик модификациялари борасида тажриба ўтказишмоқда. Олимларнинг вазифаларидан бири  ўсимликларнинг вазифаларини кенгайтиришдир. Зеро, бу мақсад амалга ошса, ўсимликлар ғайриоддий ва янги моддаларни ҳам синтез қила олади. Шундай қилиб, олимлар яқинда бинафшаранг помидор етиштиришди. Помидор бу рангни қизил лавлаги ва бошқа бир қанча ўсимликларда мавжуд ...

Сообщение Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди появились сначала на EastFruit.

]]>

Лейбниц Ўсимликлар биокимёси институтидаги немис олимлари ўсимликларнинг генетик модификациялари борасида тажриба ўтказишмоқда. Олимларнинг вазифаларидан бири  ўсимликларнинг вазифаларини кенгайтиришдир. Зеро, бу мақсад амалга ошса, ўсимликлар ғайриоддий ва янги моддаларни ҳам синтез қила олади. Шундай қилиб, олимлар яқинда бинафшаранг помидор етиштиришди.

Помидор бу рангни қизил лавлаги ва бошқа бир қанча ўсимликларда мавжуд  бетанин синтези туфайли олган, дея хабар беради SEED нашри.

Тажрибадан мақсад, янги помидор навини яратиш эмас, балки ген инженерияси усулларини такомиллаштириш эди. Ўсимликлар янги моддалар, хусусан, тиббиётда қўлланадиган моддаларни ишлаб чиқиш учун яхши тизимдир. Ўсимликларнинг генетик модификацияси бўйича ўтказилган тажрибалар дори ва вакциналар яратишда ёрдам беради.

Янгича натижага эришиш учун олимлар помидор кодига тўртта янги ген ва бир нечта ген калитларини қўшишди. Бу эса бутунбошли ўсимликка эмас, фақат мевага бинафша рангини бериш имконини яратди. Тажриба олимларнинг инструментарийсини такомиллаштиришга мўлжалланган бўлса-да, бинафшаранг помидор истеъмол учун яроқли экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Япониянинг Sanatech Seed компанияси тадқиқотчилари маҳсулот истеъмол қилинганда қон босимини тушириш учун унинг геномини таҳрирлашди. Sicilian Rouge High GABA навли помидор оддийсига қараганда беш баробар кўпроқ гамма-аминоёғ кислотасини жамлаган. Айнан шу кислота қон босимини меъёрига келтиради. Компаниядагиларнинг қайд этишича, ген ўзгариши бу ГМО эмас, чунки, бу ерда  маҳсулотнинг ўз кодини ўзгартириш ҳақида сўз бормоқда.

Генетик модификациялашда эса ўзга организмларнинг генларидан ҳам фойдаланилади.

Сообщение Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nemis-olimlari-binafsharang-gmo-pomidorini-etishtirishdi/feed/ 0