полиз маҳсулотлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 10 Apr 2022 18:58:07 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png полиз маҳсулотлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/#respond Mon, 11 Apr 2022 04:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103150 Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди. Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан...

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди.

Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан бири – бу  республикадаги жанубий вилоятлар далаларида эртаги тарвуз кўчатларининг одатдагидан кеч экилгани бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир ва ундан кейинги совуқлар экин-тикин тадбирларини тахминан 10-12 кунга кечиктирди, дея, қайд этди Қашқадарё вилояти фермерлари “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида. Уларнинг фикрига кўра, 2022 йилда эртаги тарвуз йиғим-терими мавсуми бошланиши июнь ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келиши – ўтган йилга нисбатан 12-15 кун кечикиши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани фермерлари, одатда, Ўзбекистон бўйича биринчилар қаторида бозорга тарвузнинг улгуржи партияларини олиб чиқишади. Бунинг учун улар январь ойида тарвузнинг эртапишар навлари кўчатларини “стаканчалар”да ўстира бошлашади. Март ойининг биринчи ўн кунлиги охирида ёки иккинчи ўн кунлиги бошида бу кўчатлар ерга – плёнкали туннеллар остига экилади.

Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида истиқомат қилувчи фермер Ғаюм Толиповнинг айтишича, бу йил тарвуз кўчатлари ўтган йилгидан 10 кун кеч, яъни, 22 март куни далага экилган. Шунга кўра, унинг ҳосилини йиғиб олиш ҳам 12-15 кунга кечикади. Фермернинг тахминига кўра, бу йил йиғим-терим мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади, ваҳоланки, ўтган йили ушбу ҳудудда май ойининг учинчи ўн кунлигида тарвуз ҳосили йиғиб олинган эди. Жорий мавсумда фермер 1 гектар ерга 6 минг туп эртапишар тарвуз кўчатини экиб, 30 тоннага яқин ҳосил олишни мўлжалламоқда.

«Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, Ўтамайли қишлоғида 1004  хонадон мавжуд ва уларнинг аксарияти тарвуз етиштириш (асосан, эртаги навларни) билан шуғулланади. Бу қишлоқдаги тарвуз плантацияларининг умумий майдони 2000 гектарга яқинни ташкил этади.

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/feed/ 0
Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/#respond Tue, 21 Dec 2021 03:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95520 Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида агросаноат комплекси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев вилоятларда пахта ҳосилдорлигини ошириш орқали экин майдонларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.  Бўшаган ерлардан картошка, сабзавот ва полиз экинларини экиш, ипак қурти пилласини етиштиришда фойдаланилади. «Хроники Туркменистана»...

Сообщение Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида агросаноат комплекси масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев вилоятларда пахта ҳосилдорлигини ошириш орқали экин майдонларини қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.  Бўшаган ерлардан картошка, сабзавот ва полиз экинларини экиш, ипак қурти пилласини етиштиришда фойдаланилади.

«Хроники Туркменистана» сайтининг ёзишича, пахта етиштириш учун майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектаргача қисқартирилади.  Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2020 йилда Туркманистон ЕОИИ мамлакатларидан картошка харидини саккиз баравар оширди.  2020 йили мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли Туркманистон-Эрон чегараси ёпилганидан сўнг картошканинг кескин танқислиги ва нархи кескин ошиши кузатилди. Февраль ойида давлат ОАВ бу йил Туркманистон ўз картошкаси йиғим-терими ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Ипак қурти пилласини етиштириш бўйича йиллик режани 200 тоннага, ҳозирги 2100 тоннадан 2300 тоннага оширишга қарор қилинди.  Ахал (+145 тонна), Болқон (+25 тонна) ва Марий (+30 тонна) вилоятларида қўшимча ҳажмда пилла етиштирилади.

Кўп йиллардан бери пилла етиштириш норентабель бизнес саналар эди. Одамлар бунга вақт ва пул сарфлайди. Тут барги қуртларнинг ягона озуқаси бўлгани учун тут дарахтлари деярли ҳамма жойда кесилган. Бўшаган майдонлар пахта ва ғалла етиштиришга берилди.  Қуртларни озиқлантириш учун одамлар яқин-атрофдаги қишлоқларни кезиб, ҳовлисида тут дарахти ўсадиган кишилардан унинг шохларини сотиб олишади.

Сообщение Туркманистон пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига картошка, сабзавот ва полиз экинлари майдонларини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmaniston-pakhta-maydonlarini-qisqartirish-hisobiga-kartoshka-sabzavot-va-poliz-ekinlari-maydonlarini-kengaytirmoqda/feed/ 0
Россияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-tarvuz-narkhi-otgan-yilgidan-past-darazhada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-tarvuz-narkhi-otgan-yilgidan-past-darazhada/#respond Wed, 11 Aug 2021 19:57:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83999 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрича, бу ҳафта Россия бозорида маҳаллий фермер хўжаликларидан тарвуз етказиб бериш сезиларли даражада ошди, бунинг натижасида ушбу сегментдаги нархлар тез пасая бошлади. Тарвуз етиштирувчилар нархларнинг салбий динамикасини иссиқ ҳаво туфайли далаларда тарвузнинг пишиб етилиши сезиларли даражада тезлашгани билан изоҳлайдилар. Шу билан бирга, жанубий вилоятларда кузатилаётган қурғоқчилик тарвуз...

Сообщение Россияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг фикрича, бу ҳафта Россия бозорида маҳаллий фермер хўжаликларидан тарвуз етказиб бериш сезиларли даражада ошди, бунинг натижасида ушбу сегментдаги нархлар тез пасая бошлади. Тарвуз етиштирувчилар нархларнинг салбий динамикасини иссиқ ҳаво туфайли далаларда тарвузнинг пишиб етилиши сезиларли даражада тезлашгани билан изоҳлайдилар. Шу билан бирга, жанубий вилоятларда кузатилаётган қурғоқчилик тарвуз сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда, ва бу ҳолат маҳсулот нархининг пасайиш тезлигини янаям оширмоқда.

Шундай қилиб, лойиҳанинг кундалик мониторинги маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида Россия фермер хўжаликларида тарвуз нархи ўртача 20% га пасайган ва бугунги кунда фермерлар ушбу полиз маҳсулотларини 5-13 рубл/кг оралиғида (0,07-0,18 доллар/кг) бўлган нархларда сотишга тайёр – маҳсулотнинг сифати ва қайси ҳудудда етиштирилганига қараб.

Шунингдек ўқинг:  Россия Грузия мевалари учун энг йирик экспорт бозори бўлиб қолмоқда

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тарвуз нархини бундай даражада ушлаб туриш осон эмас полизкорларга, чунки жорий мавсумда бу ҳосилнинг ялпи ҳосилдорлиги сезиларли даражада ошди, маҳаллий тарвузларнинг сифат кўрсаткичлари ҳар доим ҳам харидорлар талабига мос келавермайди.

Айтиш керакки, айни пайтда Россия бозорида тарвуз ўтган йилнинг шу даврига қараганда ўртача 46% арзонроқ бўлди. Бозорнинг асосий иштирокчилари ушбу сегментдаги вазиятнинг яхши томонга ўзгаришини прогноз қилишмаяпти. Уларнинг сўзларига кўра, тарвузларнинг нархи пасайишда давом этади, чунки фермерлар бу полиз маҳсулотларини мавжуд ҳажмини тезроқ сотиш учун ҳаракатлари нархлар пасайиши суръатини тезлаштиришади.

Сообщение Россияда тарвуз нархи ўтган йилгидан паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-tarvuz-narkhi-otgan-yilgidan-past-darazhada/feed/ 0
Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/#respond Wed, 04 Aug 2021 14:10:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83475 EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда етиштириладиган тарвузлар қаторига яна бир маҳаллий нав қўшилгани ҳақида хабар беришмоқда. Тарвузнинг янги нави «Ширин» деб номланган бўлиб, у Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида, шунингдек, минтақавий илмий-тажриба станциялари, полиз экинларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари далаларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу хусусда «Ўзбекистон...

Сообщение Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда етиштириладиган тарвузлар қаторига яна бир маҳаллий нав қўшилгани ҳақида хабар беришмоқда. Тарвузнинг янги нави «Ширин» деб номланган бўлиб, у Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида, шунингдек, минтақавий илмий-тажриба станциялари, полиз экинларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари далаларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу хусусда «Ўзбекистон 24» телеканали видеолавҳасида ҳикоя қилинди.

Тарвузнинг янги нави – «Ширин» Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти лабораторияларида етиштирилди. Ушбу навнинг ҳаммуаллифи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мастура Ҳалимованинг айтишича, бундан бир мунча вақт аввал янги яратилган нав минтақавий илмий-тажриба станциялари ва полиз маҳсулотларини етиштирувчиларга топширилган. Натижада, у муваффақиятли синовдан ўтказилди. «Ширин» яхши таъм сифатига эга, пўсти юпқа, ҳосилдорлиги юқори (гектарига 80 тоннагача ҳосил олиш мумкин), бошқа навларга нисбатан данаги кам. Таъмидан келиб чиқиб, унга «Ширин» номи берилган. Энди у полиз экинларини етиштирувчилар – фермер ва деҳқон хўжаликларини қизиқтирмоқда, хуллас, «Ширин» навли уруғга талаб катта.

Бундан ташқари, видеосюжетда айтилишича, ҳозир институт ходимлари йўқ бўлиш кетиш арафасида турган маҳаллий экин навларини, жумладан, маҳаллий «Мармар» навини қайта тиклаш устида иш олиб боришмоқда. Унинг  касаллик ва зараркунандаларга қарши хусусиятини оширишга эришиш мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани фермерлари уруғсиз қора тарвуз етиштиришга муваффақ бўлишди: “Россиялик харидорларнинг тавсиясига биноан биз биринчи марта Style тарвузининг янги турини савдога тақдим этдик. Иссиқхоналарда етиштирилган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ноёб тарвузлар ҳосили май ойида сотувга тайёр бўлди, – дейди фермер Улуғбек Жуманазаров.

Сообщение Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/feed/ 0
Украинада тарвузнинг эртапишар навларини дастлабки партиялари сотувга чиқди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-tarvuzning-ertapishar-navlarini-dastlabki-partiyalari-sotuvga-chiqdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-tarvuzning-ertapishar-navlarini-dastlabki-partiyalari-sotuvga-chiqdi/#respond Tue, 13 Jul 2021 19:30:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81415 Ушбу ҳафтада тарвузнинг эртапишар навларининг дастлабки партияси Украина бозорида сотувга чиқарилди, дея хабар беради EastFruit лойиҳаси таҳлилотчилари. Полизкорларнинг маълумот беришича, бу йил тарвуз мавсуми ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтган йилга қараганда деярли 2 ҳафта кеч бошланди. Шунингдек, деҳқонлар баҳорда ёққан ёмғир ва дўл полиз экинларига катта зарар етказганлигини хабар қилишмоқда....

Сообщение Украинада тарвузнинг эртапишар навларини дастлабки партиялари сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ушбу ҳафтада тарвузнинг эртапишар навларининг дастлабки партияси Украина бозорида сотувга чиқарилди, дея хабар беради EastFruit лойиҳаси таҳлилотчилари. Полизкорларнинг маълумот беришича, бу йил тарвуз мавсуми ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтган йилга қараганда деярли 2 ҳафта кеч бошланди.

Шунингдек, деҳқонлар баҳорда ёққан ёмғир ва дўл полиз экинларига катта зарар етказганлигини хабар қилишмоқда. Баъзи полизкорлар тарвузлар экилган майдонни яна қайта тиклашга мажбур бўлишди.

Шунингдек ўқинг: Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди

Бугунги кунда тарвузлар Херсон вилоятининг кам сонли тарвуз етиштирувчилари томонидан сотилмоқда. Тарвузларнинг биринчи партиялари 9-12 гривна/кг ($ 0,33-0,44/кг) нархида таклиф қилинмоқда, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 2,7 баравар қиммат дегани. Бозорда ушбу маҳсулотларнинг етказиб берилиши чекланганлиги сабаб украиналик полизкорларга мавсумни ана шундай юқори нархларда бошлашга имкон берди. Таққослаш учун: ўтган йилнинг 10 июлида Украинада тарвузлар нархи 3-5 гривна/кг (0,11-0,18 доллар/кг) оралиғида бўлган, аммо, шу билан бирга, қовунларнинг етказиб берилиши етарли бўлган ва нархлар тезда пасайиб кетганди…

Ушбу мавсумда тарвуз етиштирувчилар 20 июлдан кейин маҳаллий тарвузлар билан бозорга кенгроқ киришни режалаштирмоқдалар. Одатда, Украинада тарвуз мавсумининг қизғин палласи август ойининг ўрталарига тўғри келади ва кейинчалик ушбу сегментдаги нархлар кескин пасайишни бошлайди. Жорий мавсумда полизкорлар маҳсулотни юқори нархларда ушлаб туришни режалаштирмоқдалар, чунки уни қайта экишга тўғри келди. Шунинг учун бугунги кунда Украинада очиқ ерда етиштирилган оммавий етказиб беришнинг қизғин палласи қачон бошланишини айтиш жуда қийин.

Сообщение Украинада тарвузнинг эртапишар навларини дастлабки партиялари сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-tarvuzning-ertapishar-navlarini-dastlabki-partiyalari-sotuvga-chiqdi/feed/ 0