Покистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 31 Mar 2022 18:50:26 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Покистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/#respond Fri, 01 Apr 2022 03:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102526 Покистондаги Тhe News Internatoinal нашри Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Ўзининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган Ўзбекистон қиймати 5 миллиард долларлик Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Бу йўл мамлакат учун Покистон денгиз портларига чиқиш йўлини очиб, минтақавий темир йўл ҳаракати ва уч томонлама...

Сообщение Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Покистондаги Тhe News Internatoinal нашри Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши бошлангани ҳақида хабар бермоқда.

Ўзининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган Ўзбекистон қиймати 5 миллиард долларлик Трансафғон темир йўли қурилишини бошлади. Бу йўл мамлакат учун Покистон денгиз портларига чиқиш йўлини очиб, минтақавий темир йўл ҳаракати ва уч томонлама савдо ҳажмини оширади, деб ёзмоқда Nuz.uz.

600 километрлик Трансафғон темир йўли қурилиши бўйича “Йўл харитаси” жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкентда тасдиқланган эди.

Покистон вазири Муҳаммад Азфар Аҳсаннинг сўзларига кўра, ушбу Трансафғон темир йўли лойиҳаси Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғловчи энг тежамкор ва қисқа йўлдир. Покистонга борадиган маршрут амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳа эканлиги туфайли ҳам энг кўп эътиборни тортди. Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўли лойиҳаси минтақа келажаги учун муҳим аҳамият касб этади.

Сообщение Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-transafqon-temir-yoli-qurilishi-uchun-5-milliard-dollar-sarmoya-kiritmoqda/feed/ 0
Покистон картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришди ва Россия ҳамда Ўзбекистондан харидор изламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pokiston-kartoshkaning-yangi-hosilini-yiqib-olishga-kirishdi-va-rossiya-hamda-ozbekistondan-kharidor-izlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pokiston-kartoshkaning-yangi-hosilini-yiqib-olishga-kirishdi-va-rossiya-hamda-ozbekistondan-kharidor-izlamoqda/#respond Thu, 16 Dec 2021 06:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95158 EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, покистонлик фермерлар қишки картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришишди. Сархил мева-сабзавотлар экспортёри –  Syed Тrade Group компаниясидан Syed Muzzammil Shahнинг айтишича, бу йил қишки картошка йиғим-терими одатдагидан деярли бир ой аввал бошланди. Одатда, фермерлар картошкани январь ойида йиғиб олишни бошлайди, бироқ, бу йил об-ҳаво шароити ҳосилни...

Сообщение Покистон картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришди ва Россия ҳамда Ўзбекистондан харидор изламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, покистонлик фермерлар қишки картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришишди. Сархил мева-сабзавотлар экспортёри –  Syed Тrade Group компаниясидан Syed Muzzammil Shahнинг айтишича, бу йил қишки картошка йиғим-терими одатдагидан деярли бир ой аввал бошланди. Одатда, фермерлар картошкани январь ойида йиғиб олишни бошлайди, бироқ, бу йил об-ҳаво шароити ҳосилни эртароқ йиғиб олишга имкон берди.

Ҳозир компания Беларусь ва Россияда картошканинг биринчи партиялари учун харидорлар изламоқда ва бу йил Покистонда “қишки картошка” яхши ҳосил бергани ўзига хос тарзда нишонланмоқда. Дарвоқе, Покистоннинг иқлим шароити туфайли бу ерда картошка йилига икки марта – январь ва апрель-май ойларида йиғиб олинади. Покистонлик савдогар, шунингдек, бу йил Ўзбекистон кутилмаганда ушбу мамлакат картошкасининг энг йирик бозорига айланганини қайд этди. Syed Muzzammil Shahнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида Покистондан картошка импортини кескин оширган. Тўғри, бу апрель-май ойларида йиғиб олинган картошка ҳосили эди, у Ўзбекистонда сақлаш учун жойлаштирилди.

Ўз-ўзидан аёнки, Ўзбекистон қишда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлаш учун картошка захирасини яратишга ҳаракат қилган. Бироқ, бу йўл билан ўзбекистонлик импортёрлар ушбу маҳсулотни сақлаш вақтида йўқотиш хавфини ҳам ўз зиммаларига олишди. Картошка нархи келгусида фақат ўсишига барчанинг ишончи комил эди. Айниқса, Ўзбекистон назорат идораларининг Покистон ва Эрон картошкаларида карантин организмларини аниқлаш билан боғлиқ муаммолар фонида бу яна ҳам ишонарли прогноз бўлган.

Покистоннинг эртаги картошкаси Россия, Беларусь ва Ўзбекистонга етказиб берилса, ушбу маҳсулот ҳамёнбоп ва талабгир бўладими?

Бу саволга жавоб умуман аниқ эмас, ҳали.  Покистонлик савдогарнинг шикоят қилишича, контейнерларда денгиз юклари нархи йил давомида 2,5-3,0 баравар кўтарилиб, 40 футлик контейнер учун 3000-4000 доллардан 7500-9000 долларгача ошган! Шунга кўра, Россияга картошка етказиб бериш нархининг ўзи 29-33 АҚШ центига етади ва ҳозирги пайтда EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, Россия Федерациясида картошка нархи кг учун тахминан 0,38 долларни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Покистон учун Россия, Беларусь ва Ўзбекистон илгари картошка савдосининг устувор бозорлари бўлмаган, чунки, мамлакат асосан, Осиё ва Яқин Шарққа картошка экспорт қилади.

Шуниси эътиборлики, сўнгги олти ҳафта ичида Россияда картошка нархи 15%га пасайди. Беларусда картошка нархи барқарор бўлди ва у ҳозирги кунда Россиядагига нисбатан кг учун ўртача 2 АҚШ центига арзон.

Ўзбекистонга келсак, бу ерда ҳам сўнгги пайтларда нархларнинг пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, яъни, бу ҳолат улкан импорт фонида эканлиги аниқ.  Икки ҳафта ичида нарх пасайиши тахминан 10%ни ташкил этди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда картошка нархи ҳамон минтақадаги энг юқори кўрсаткичлигича қолмоқда ва кичик улгуржи партияларда 0,46 доллар/кг ни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, картошканинг энг паст улгуржи нархлари ҳозир Украинада. Бу ерда картошка улгуржи нархларда 0,17 доллар/кг дан сотилмоқда, яъни, Ўзбекистондагидан қарийб уч баробар, Беларусь ва Россиядан икки баробар арзонроқ. Тўғри, Украина картошкасининг Россия бозорига киришида тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд, бу эса унинг нархини оширишга имкон бермайди.

Покистон энг йирик картошка экспортёрларидан биридир. Энг яхши йилларда мамлакатдан ушбу сабзавотнинг йиллик экспорт ҳажми деярли 700 минг тоннага етади. Бироқ, Покистон учун картошканинг асосий бозорлари, одатда, БАА, Афғонистон, Шри-Ланка, Қатар, Малайзия ва Уммон ҳисобланади. Сўнгги пайтларда Афғонистондаги воқеалар муносабати билан ушбу мамлакатда Покистон картошкасига бўлган талаб кескин камайди, бу Покистонга бўш қолган ҳажмларни Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига етказиб бериш имконини беради.

Сообщение Покистон картошканинг янги ҳосилини йиғиб олишга киришди ва Россия ҳамда Ўзбекистондан харидор изламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pokiston-kartoshkaning-yangi-hosilini-yiqib-olishga-kirishdi-va-rossiya-hamda-ozbekistondan-kharidor-izlamoqda/feed/ 0
Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/#respond Wed, 23 Jun 2021 13:26:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79687 EastFruit супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида ўтказган аудитлар Ўзбекистонда бананнинг чакана нархлари нисбатан юқори эканини доимий тасдиқлаб келмоқда. Ушбу меванинг жуда кам истеъмол қилиниши, қиммат логистика ва юқори импорт божлари билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, Ўзбекистон бананни жуда кам истеъмол қиладиган мамлакатлар тоифасига киради. Қай бир мамлакатда аҳоли жон бошига қанча банан...

Сообщение Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида ўтказган аудитлар Ўзбекистонда бананнинг чакана нархлари нисбатан юқори эканини доимий тасдиқлаб келмоқда. Ушбу меванинг жуда кам истеъмол қилиниши, қиммат логистика ва юқори импорт божлари билан боғлиқ. Айнан шу сабабли, Ўзбекистон бананни жуда кам истеъмол қиладиган мамлакатлар тоифасига киради. Қай бир мамлакатда аҳоли жон бошига қанча банан истеъмол қилиниши ҳақида ушбу мақолада ўқинг.

2021 йилда, ҳеч бўлмаса, унинг биринчи ярмида, Ўзбекистон банан истеъмолини яна камайтириши мумкин. Мамлакатда ўрик нархлари юқори экани, мавсумнинг биринчи ярмида гилос қиммат бўлгани ва умуман бозорда мева-сабзавотлар нархи баландлигига қарамай шундай бўлмоқда. Бананнинг асосий етказиб берувчиси бўлмиш Эквадор январь-апрель ойларида Ўзбекистон бозорига мазкур мевани юбориш уч баравар камайганлиги ҳақида хабар берди. Ва ҳатто Покистондан Ўзбекистонга банан етказиб бериш ҳажми кўпайиши ҳам Эквадор импорти ўрнини қоплаши қийин.

Банан импортининг пасайишига нима сабаб бўлди ва мавсумнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ушбу мевалар импортини кўпайтириши мумкинми?

Aсосий сабаблардан бири бу биз мана бу ерда батафсил ёзган банан нархларининг глобал ўсишидир. Иккинчи сабаб – миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсининг пасайишидир. Ўзбек сўми курсинининг пасайиши ҳатто савдо ҳажми пасайишини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам аллақачон баландлаган банан нархига тахминан 5-6% қўшди. Бу эса, одатда, улгуржи савдолар нархи ошишига олиб келади. Учинчи сабаб – коронавирус пандемияси бошланганда банан ҳақида бутун мамлакат бўйлаб миш-миш тарқалганлигидир. Ўшанда, яъни пандемия бошланиши билан COVID-19 Хитойдан етказиб бериладиган банан орқали юқади, деган гап-сўзлар тарқалди. Ушбу миш-мишлар замирида ҳақиқат йўқлигига қарамай, бу барибир айрим истеъмолчиларга таъсир кўрсатяпти.

Натижада, бизда салбий фон пайдо бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида бу буткул ўзгариши ҳам мумкин.

Ўзбекистоннинг EastFruit жамоаси ушбу мамлакатда бананнинг улгуржи нархи 4,5 ой ичида илк бор ўтган йилги AҚШ долларидаги даражага тушганига эътибор қаратди. Аслида, сўмда сотиладиган банан худди аввалгидек қиммат. 2021 йилнинг 17 июнидан бошлаб, бананнинг ўртача улгуржи нархи Тошкент шаҳрида кг учун 1,79 долларни ташкил этди (19 000 сўм), ҳафта давомида – 10 июндан 17 июнгача 14 фоиз пасайди. Ўтган йилнинг худди шу санасида улгуржи савдонинг ўртача нархи атиги 7 цент арзон эди – кг учун 1,72 доллар (17 500 сўм). Aммо маҳаллий ўрикнинг улгуржи нархи у қадар паст эмас – бу анъанавий мева ҳозир 16 минг сўмдан улгуржи савдода сотилмоқда, демак, бу фонда экзотик банан анча рақобатбардош кўринади.

Супермаркетлар тармоқлари ҳам мамлакатда банан савдосига катта таъсир кўрсатади. Боз устига, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Супермаркетлар учун банан жуда қулай маҳсулот, чунки улар ушбу мевани бутун йил давомида тўғридан-тўғри импорт қилишлари ва катта ҳажм туфайли бозорга нисбатан арзон нархда сотишлари мумкин. Шунинг учун банан истеъмол миқдори кам бўлишига қарамай, Ўзбекистон супермаркетларида энг кўп сотиладиган мева ҳисобланади. Ва мамлакатда супермаркетлар тармоғи дўконлари сони ошгани сайин банан истеъмоли ҳам ўсиб бораверади.

2020 йил, яъни коронавирусга қадар Ўзбекистонда банан истеъмоли жуда тез ўсди. Aгар 2017 йилда мамлакатга 17,5 минг тонна банан импорт қилинган бўлса, 2019 йилда импорт ҳажми 2,5 баравар ошиб, 42,7 минг тоннага етди. 2020 йилда Ўзбекистонга банан импорти 36,7 минг тоннагача камайди.

Сообщение Ўрик қимматлигига қарамай, Ўзбекистон бананни кам импорт қилмоқда – бунга сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/orik-qimmatligiga-qaramay-ozbekiston-bananni-kam-import-qilmoqda-bunga-sabab-nima/feed/ 0