питомник • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 03 Apr 2022 17:40:28 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png питомник • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/#respond Mon, 04 Apr 2022 07:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102612 Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда...

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда маҳаллий селекция навлари устунлик қилади.

Жануби-Шарқий Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда “Молдова” номли хўраки узум нави етиштирилади. Бироқ, Молдова узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг бу нав Европа Иттифоқида «расмий рўйхатдан ўтган»ига ишончлари комил эмас. Хўш, бу Молдовада европалаштирилмаган навларга асосланган янги плантациялар субсидияланмаслигини англатадими?

Лойиҳа матнида бу ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган, фақат бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар берилган. Бироқ, ҳукумат раҳбарияти бераётган тузатиш талқинининг ўзи муайян хулосаларга олиб келади. Боғбонлар, узум етиштирувчилар ва кўчат етиштирувчилар «бир чуқурдан иккинчисига тушиш»га сабаб бўладиган шароитлар яратилишидан хавотирланишмоқда. Мисол учун, бир неча йил давомида боғдорчилик хўжаликлари анжир (текис) навли шафтоли боғларини яратишди, аммо, улар Молдова Республикаси навларининг расмий реестрига киритилмагани сабабли субсидиялар берилмади. Ҳукумат лойиҳаси қабул қилинса ва янги кўп йиллик плантацияларни субсидиялашнинг бошқача тартиби белгиланса, маҳаллий навдаги меваларни етиштирувчи фермерлар кўмаксиз қолиши мумкин.

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/#respond Tue, 22 Feb 2022 06:00:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100460 2022 йилнинг 20 февраль куни Теҳрон шаҳри (Эрон)да Ўзбекистон ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, шунингдек, илм-фан ва агрохизматларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайти ҳаволасига таяниб....

Сообщение Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 20 февраль куни Теҳрон шаҳри (Эрон)да Ўзбекистон ва Эрон қишлоқ хўжалиги вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар боғдорчилик, иссиқхона хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, шунингдек, илм-фан ва агрохизматларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайти ҳаволасига таяниб.

Мазкур учрашувда заъфарон ва хандон писта маҳсулотларини етиштиришда ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида хандон писта питомнигини ташкил этиш ва Ўзбекистонда Эрон агробизнесининг маҳсулот ҳамда хизматларини AKIS платформаси орқали тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, Эрон сингари Ўзбекистон ҳам қишлоқ хўжалигида кескинроқ ҳис қилинаётган иқлим ўзгаришларини бошдан кечирмоқда. Сув ресурсларини тежаш, мелиорацияни ривожлантириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш вазирлик фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Aсосий мақсад сув тежовчи технологияларни ҳамма жойда жорий этиш, 1,1 млн гектардан ортиқ ерларни қайта култивация қилиш ҳамда ҳар бир гектар ернинг ҳосилдорлигини оширишдан иборат. Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 274 минг гектар майдон қайта тикланди, давлат томонидан субсидиялаш асосида 553 минг гектарда сув тежовчи тизимлар жорий этилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири тадқиқотлар ва ишланмалар миллий тизими, иқлим ўзгаришига чидамли бўлган агро ишлаб чиқариш услубларини ривожлантиришга давлат томонидан эътибор ортаётгани ҳақида мезбон мамлакат вакилларига сўзлаб берди. Шу муносабат билан республикада қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларнинг янги АКIS тизими ишга туширилган бўлиб, у соҳанинг барча иштирокчилари учун илм-фан, таълим ва консалтинг хизматларини бирлаштиради. Икки йил ичида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди АКIS марказлари тармоғи билан қамраб олинади ва жисмоний ҳамда онлайн хизматлар кўрсата бошланади.

Музокаралар натижаларига кўра, томонлар заъфарон ва хандон писта етиштириш бўйича илмий ва тижорий кооперация борасида ҳамкорликда иш олиб бориш имкониятларини кўриб чиқишга келишишди, М.Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида хандон писта питомнигини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Пахтачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, доривор ўсимликлар, балиқчилик, паррандачилик соҳасида ҳамкорлик салоҳиятининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Эрон томони Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг АКIS платформаси орқали Эрон агробизнеси маҳсулот ва хизматларини тарғиб қилиш таклифини ҳамда Эрон қишлоқ хўжалиги ахборот агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази ўртасида ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Aграр соҳада мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида идоралараро Ўзбекистон-Эрон ишчи гуруҳи шакллантирилади. Шунингдек, Эрон Қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигида Эрон компанияларидан иборат делегациянинг Тошкентга ташрифини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.

EastFruit мутахассислари Марказий Осиёда хандон писта етиштириш истиқболларини бир неча бор қайд этишган. Эрон эса жаҳондаги энг йирик хандон писта етиштирувчи ва экспорт қилувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Жаҳон хандон писта савдосида икки давлат – АҚШ ва Эрон етакчилик қилади, ушбу икки мамлакат ҳар йили умумий ҳажмда 300-350 минг тоннага яқин  хандон писта экспорт қилади. Эрон хандон писта ассоциациясининг маълумотларига кўра, 2020/21 йилги мавсумда Эрондан ушбу маҳсулот экспорти рекорд даражада бўлиб, 230 минг тоннага етган.

Бошқа томондан, Ўзбекистонда хандон писта плантацияларини кўпайтириш бўйича катта режалар бор.  EastFruit 2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукуматининг қурғоқчил ҳудудларга пистанинг маданий навларини экиш орқали экин майдонларини 350 минг гектарга етказиш режалари ҳақида ёзган эди.  Расмий статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хандон писта дарахтзорларининг умумий майдони қарийб 30 минг гектарни ташкил этган, амалдаги майдон бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Заъфарон етиштириш бўйича Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу борада ҳам ҳамкор жуда ҳам тўғри танланган. Эрон жаҳондаги энг йирик заъфарон етиштирувчи бўлиб, йилига 300 тоннага яқин ҳосил олади ва жаҳон бўйича заъфарон етиштириш ҳажмининг қарийб 90 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда ушбу мамлакатдан заъфарон экспорти 203 тонна, 2017 йили 237 тонна, 2018 йилда эса 280 тоннани ташкил этган.

Ўз навбатида, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда заъфарон етиштириш жадал ривожланмоқда. Заъфарон плантацияларини яратиш режалари 2017 йилнинг март ойида эълон қилинган эди. 2017-2019 йилларда Ўзбекистоннинг 23 вилоятида ўрмон фонди ерлари ва фермер хўжаликларида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 50 гектарга яқин заъфарон плантацияларини барпо этиш режалаштирилган эди.

2020 йилнинг сентябрь ойида EastFruit Ўзбекистонда италияликлар билан ҳамкорликда 400 гектар майдонга эга жаҳондаги энг йирик заъфарон плантацияларидан бирини яратиш борасидаги режалари ҳақида ёзган эди. Ушбу инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 34,4 миллион еврони ташкил этди.  Лойиҳа доирасида маҳаллий аҳоли учун 200 га яқин доимий ва 7 мингга яқин мавсумий иш ўрни яратилиши кутилган эди.

Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ташқи бозорларга катта ҳажмдаги заъфарон экспортини бошлади.  2021 йилнинг июнь ойида BMB Trade Group (Ўзбекистон) ва Италиянинг Gesfarm&food компанияси ўртасида умумий қиймати 15 миллион евролик заъфарон етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланган ва икки ой ўтиб, маълум бўлишича, 1 миллион евродан ортиқ партия Италияга жўнатилди.

Сообщение Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигида заъфарон ҳамда хандон писта етиштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-eron-hamkorligida-zafaron-hamda-khandon-pista-etishtirish-imkoniyatlari-organib-chiqilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонлик фермерларга кўчат ва пайвандтаглар сотиб олиш учун субсидиялар берилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-fermerlarga-kochat-va-payvandtaglar-sotib-olish-uchun-subsidiyalar-beriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-fermerlarga-kochat-va-payvandtaglar-sotib-olish-uchun-subsidiyalar-beriladi/#respond Thu, 29 Jul 2021 08:43:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83014 Ўзбекистон фермерлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларига интенсив ўстирилган кўчат (пакана ва ярим пакана) ва пайвандтаглар сотиб олишда харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади. Мева турига қараб, бундай субсидиялар миқдори ҳар бир кўчат учун 8 000 сўмгача ($0,75) ва ҳар бир пайвандтаг учун 2 500 сўмгача ($0,23)дир. Бу хусусда 2021...

Сообщение Ўзбекистонлик фермерларга кўчат ва пайвандтаглар сотиб олиш учун субсидиялар берилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон фермерлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларига интенсив ўстирилган кўчат (пакана ва ярим пакана) ва пайвандтаглар сотиб олишда харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади. Мева турига қараб, бундай субсидиялар миқдори ҳар бир кўчат учун 8 000 сўмгача ($0,75) ва ҳар бир пайвандтаг учун 2 500 сўмгача ($0,23)дир. Бу хусусда 2021 йилнинг 24 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон ҳукуматининг қарорида айтилган.

Бу республика ҳукуматининг Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича навбатдаги ташаббусидир. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида республика раҳбарияти томонидан қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва боғдорчилик кластерлари иштирокчиларига маҳаллий даражада етиштирилган интенсив кўчат (пакана ва ярим пакана) ва пайвандтаглар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратишга қарор қилинган эди. Ушбу ҳужжатда республиканинг 55 та туманида мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган боғларни инвентаризация қилиш ва улар негизида янги боғ ҳамда токзорлар яратиш  ҳақида сўз боради. Кўчатлар ва пайвандтаглар импорти бўйича имтиёзларга келсак, улар 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинган товарлар рўйхатига киритилган.

Хўш, Ўзбекистонда мева ва ёнғоқни интенсив усулда етиштиришни рағбатлантириш бўйича қандай янгиликлар жорий қилинади? EastFruit мутахассислари янги қарорнинг тўлиқ матни билан танишиб чиқишди ва аввалги субсидия дастуридаги асосий ҳолатлар ҳамда фарқларни ажратиб олишди.

  1. Субсидия олувчилар тоифаси кенгайтирилди. 2019 йил декабрда қабул қилинган аввалги қарорда бундай субсидияларни олувчилар тоифалари рўйхатига қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот етиштирувчи кластерлар иштирокчилари киритилган. 2021 йилнинг 24 июлидаги янги ҳужжатда ушбу рўйхат кенгайтирилди ва энди мева ва ёнғоқ етиштиришга ихтисослашган барча тадбиркорлик субъектларга кўчат ва пайвандтаглар хариди учун субсидиялар берилиши мумкин. Бошқача айтганда, қишлоқ хўжалиги бирлашмаларига аъзо бўлиш ёки мева-сабзавот кластерларида иштирок этиш бундай ҳолларда зарур эмас.
  2. Интенсив кўчатлар ва пайвандтаглар харидини субсидиялашнинг янги дастури нафақат мева- сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманларни, балки республиканинг барча ҳудудини қамраб олади.
  3. Субсидиялар фақат маҳаллий шароитда етштирилган кўчат ва пайвандтаглар сотиб олиниши шарти билан тақсимланади. Яъни, худди аввалги дастурда белгиланганидек, кўчат ва пайвандтаглар Ўзбекистонда етиштирилган бўлиши керак.
  4. Кўчат ва пайвандтагларни етказиб берувчининг тегишли мақоми бўлиши лозим. У кўчатзорлари майдони камида 2 гектар бўлган кўчат ва пайвандтаглар етиштиришга ихтисослашган субъект (фермер хўжалиги) бўлиши керак. Пайвандтаглар «In-Vitro» лабораторияларида ёки вегетатив равишда етиштирилиши зарур, яъни, данак ва уруғдан етиштирилган пайвандтаг учун субсидия қўлланмайди.
  5. Экиш учун кўчат ва пайвандтаглар харид қилинадиган интенсив боғ ресурс тежовчи агротехнологик тадбирларга риоя қилинган ҳолда ва сувни тежайдиган мелиоратив технологиялардан фойдаланилиб, ташкил этилиши керак.
  6. Харид қилинган ҳар бир кўчат ва пайвандтаг учун субсидиянинг асосий ҳажми:

– интенсив мева ва узум кўчатлари учун – 8000 сўм (0,75 доллар);

– пайвандтаг учун – 2500 сўм ($ 0,23).

Субсидия ҳажми мева турига қараб, асосий миқдорни қуйидаги коэффициентларга кўпайтириш орқали аниқланади:

– узум кўчатлари учун 0,15 (хўраки ва кишмиш);

– уруғли мевалар учун 0,50;

– данакли мевалар учун 0,75;

– ёнғоқ мевалари учун 1,00.

Ҳужжат давлат тилида Миллий қонунчилик маълумотлари базасида нашр этилди ва 2021 йил 24 июлдан кучга кирди.

Сообщение Ўзбекистонлик фермерларга кўчат ва пайвандтаглар сотиб олиш учун субсидиялар берилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-fermerlarga-kochat-va-payvandtaglar-sotib-olish-uchun-subsidiyalar-beriladi/feed/ 0
Молдова мева етиштирувчилар ассоциациялари навларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш борасидаги давлат сиёсатини ўзгартириш тарафдори https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldova-meva-etishtiruvchilar-assotsiatsiyalari-navlarni-sinash-va-roykhatdan-otkazish-borasidagi-davlat-siyosatini-ozgartirish-tarafdori/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldova-meva-etishtiruvchilar-assotsiatsiyalari-navlarni-sinash-va-roykhatdan-otkazish-borasidagi-davlat-siyosatini-ozgartirish-tarafdori/#respond Sun, 25 Jul 2021 18:11:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82650 Яқинда нашр этилган Молдова ўсимлик навлари Миллий каталоги мева етиштирувчиларнинг кўплаб танқидларига сабаб бўлди. Мева етиштирувчиларнинг навлар синови ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат тизимидан норози эканлиги сабаблари ҳақида Молдова Республикасининг хўраки узум етиштирувчилар ассоциацияси раиси Георге Габерь AGROEXPERTга сўзлаб берди. – Мева етиштирувчилар бирлашмаларининг ўсимлик навлари бўйича давлат каталогига...

Сообщение Молдова мева етиштирувчилар ассоциациялари навларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш борасидаги давлат сиёсатини ўзгартириш тарафдори появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда нашр этилган Молдова ўсимлик навлари Миллий каталоги мева етиштирувчиларнинг кўплаб танқидларига сабаб бўлди. Мева етиштирувчиларнинг навлар синови ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат тизимидан норози эканлиги сабаблари ҳақида Молдова Республикасининг хўраки узум етиштирувчилар ассоциацияси раиси Георге Габерь AGROEXPERTга сўзлаб берди.

– Мева етиштирувчилар бирлашмаларининг ўсимлик навлари бўйича давлат каталогига оид таклифлари моҳияти нимада?

– Жорий йил баҳорида мева етиштирувчилар ассоциациялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Европа саноат ишлаб чиқаришида бўлган ва бизнинг мамлакатдаги бозорларда ҳам талабгир, аммо шу пайтгача тегишли расмий мақомга эга бўлмаган янги навлар ва мевали экинларни каталогга тезроқ киритиш чоралари кўрилишини сўраб, хат тайёрлади.

Масалага оқилона ва холисона қараш вақти келди. Масалан, мамлакатимизда бир неча ўн йиллар давомида етиштирилаётган «Ред Хэйвен» навли шафтоли энди истеъмолчиларнинг истакларига ҳам, бозор логистикаси имкониятларига ҳам жавоб бермайди. Ушбу навнинг мевалари мазали, аммо биз уларнинг бари бир вақтда пишишини таъминлайдиган технологияларни жорий қила олмадик. Одатда, ҳолат бундай бўлади: дарахтнинг тепа қисмида мевалар юмшаб кетади, пастки шохларда эса қаттиқлигича тураверади. Бундай вазиятда ҳосил йиғиш жуда узоқ, муаммоли ва тартибсиз жараёнга айланади. Бозор бир хил сифатли маҳсулотлар барқарор етказиб берилишини талаб қилади, яъни пишиб етилишнинг бир хил босқичи, мевалар ҳажмининг бир хиллиги каби омиллар муҳимдир. Бундан ташқари, истеъмолчи «мева модаси»га мойил, масалан, у текис навли шафтоли истайди. Aммо ҳозирги пайтда бизнинг миллий каталогимизда бундай нав мавжуд эмас, гарчи, у Молдова бозорида ҳам, Россия ва Европада ҳам юқори нархларда сотиб олинса-да. Aйни пайтда, расмий идоралар маълумотларига қараганда, мамлакатимиздаги экспортбоп бўлмаган навлар экилган 500 гектаргача боғлар йўқ қилинмоқда. Aфсуски, Молдова мева етиштирувчилари орасида бу навга нисбатан ҳатто салбий муносабат мавжуд. Ва буларнинг бари навларни синаш ҳамда субсидиялар борасидаги консерватив давлат сиёсати туфайлидир.

– Эҳтимол, бу, тенденцияни акс эттирмайдиган характерли, аммо камдан-кам юзага келадиган ҳолатдир?

– Бу савол мен учун аччиқ ҳазилга ўхшайди. Хўраки узум етиштирувчилар ассоциацияси раиси сифатида мен каталогга учта уруғсиз навни киритишни таклиф қилдим. Бу ерда бир нарсани таъкидлаш керак: бугунги кунда уруғсиз хўраки узумлар жаҳон бозорининг «олтин стандарти» бўлиб, «трендда юриш»нинг асосий шартидир. Мен расмий рўйхатдан ўтказиш учун таклиф қилган навлар азалдан эркин бозор муомаласида бўлган (патент муҳофазасисиз), мамлакатимизда улар ўн йилдан зиёд вақт давомида етиштирилмоқда, аммо расмий мақом берилмаган. Бир неча йилдан сўнг питомник хўжаликлари ушбу навларнинг вируссиз кўчат материаллари кўп миқдорда сотилишини таъминлай олади. Ва бу уруғсиз навларни хўраки узумчилик тармоғини модернизациялаш орқали бутунлай ўзгартириш мумкин. Ахир, «Молдова» номли ягона экспорт нави билан (тан олиш керакки,  Сербия, Македония, Руминия ва бошқа бир қатор мамлакатларда бу нав ривожланган технологиялар ёрдамида етиштирилади), келажакда анъанавий савдо бозорларидан ортда қолишимиз мумкин. Шундай бўлса-да, уруғсиз навларни каталогга киритиш тўғрисидаги илтимосимга ваколатли давлат идоралари жавоб беришни лозим топишмади.

– Ҳозирги ижтимоий-сиёсий вазиятда бу жуда қийин вазифадир, балки?

– Гап истак ва қатъиятда. 2015 йили давлат хизматчиси бўлиб, вазирлик ва идоралардаги қаршиликларга қарамай, навларнинг давлат каталогида сезиларли ўзгаришлар қилинишига эришдим.

Масалан, сўнгги совет даври ва постсовет даврида гилоснинг кенг ассортименти ва шунга мос равишда катта ҳосил берувчи боғларнинг йирик майдонлари йўқ эди. Чунки, биз пайвандтагни тўғри танламадик. Кўчатлар илдизи тупроққа чуқур кирувчи дарахтларга пайвандланган. Мамлакатимиз ерларининг деярли ҳамма жойи карбонатли тупроқдир. Натижада, гилоснинг яшаб қолиш даражаси ва унумдорлиги паст бўлган.

Гилос боғлари барпо этилгач, беш-олти йил ўтиб, ҳар йили 10-15% гача дарахтлар нобуд бўлди, чунки, уларнинг илдизи таркибида эркин карбонатларнинг юқори миқдори мавжуд бўлган чуқур тупроқ қатламларига етиб боради. Натижада, кўплаб боғларни йўқ қилишга  тўғри келди. Беш йил олдин саёз илдиз тизими (60-80 см)га эга бўлган, вегетатив равишда кўпаядиган пайвандтаглар Навлар каталогига киритилганида мева етиштиришнинг гилос сегментидаги вазият яхшилана бошлади.

Ўшанда баъзи бир «мутахассислар»нинг қаршилигини енгиб, каталогга гилоснинг кўп йиллар давомида етиштирилган навлари, масалан, немисларнинг – «Регина» нави, чехларнинг – «Кордия» нави ва бошқаларни киритишга муваффақ бўлинган.

Илгарироқ, маҳаллий илмий жамоатчиликнинг қаршилигини синдириш ва маҳсулот сифати ҳамда жаҳон ёнғоқ бозорида талабгирлиги жиҳатидан сўзсиз етакчи ҳисобланган «Чандлер» навли Aмерика ёнғоғининг давлат реестрига киритилишига эришиш учун кўп куч сарфланган эди. Энди эса маҳаллий ёнғоқ етиштирувчилар «Чандлер»га пайвандлаб, Молдованинг ёнғоқ плантацияларини кўпайтиришмоқда. Маълум бўлишича, у боғлар барпо этилганидан кейинги ўнинчи йилда гектарига бир неча юз килограмм мева беради. Ўтган йили (баҳорги совуқ ва қурғоқчилик шароитида) «Чандлер» кўчатлари билан қайта пайванд қилинган баъзи Молдова ёнғоқ боғлари гектарига 1,3 тонна мева берди.

– Мевали экинларнинг минтақавий, кам танилган навлари билан боғлиқ тижорат ютуқларига мисоллар мамлакатимизда ҳам, хорижда ҳам бордир?

– Aлбатта бор. Масалан, Грузия боғбонлари Москвага етказиб берадиган «Ренет Шампан» олмаси (шакари кам, диабетга чалинганларга тавсия этилади) ва баъзи маҳаллий Кавказ олмалари машҳур «Гала» навининг баъзи клонларидан уч баравар қимматга сотилиши мумкин. Бизда «Ренет Шампан» нави ҳам етиштирилди, аммо ҳозир республикадаги бир неча гектар майдонда шундай навли олма плантациялари зўрға топилади, нав ҳам давлат реестридан чиқарилган. Гарчи, бу эски навлар ҳеч кимга халал бермаса ҳам, вақт ўтиши билан улар «бозор ренессанси»га тушиб қолиши мумкин. Бизнинг «реликт» навлар багажимиз эҳтиёткорлик билан сақланмоғи керак. Aммо у ҳеч қанақасига жадал тараққиётга ва ҳозирги кунда жаҳон бозорларида машҳур бўлган янги навларнинг тижорат айланмасига тўсқинлик қилиши мумкин эмас.

– Молдова Республикасида навлар синови тизимини либераллаштиришга қарши бўлганларнинг далиллари қандай?

– Шартли равишда айтганда, навлар синови бўйича давлат тизимида кўп учрайдиган «консерваторлар»  Молдова тупроқ-иқлим шароитида хориж селекциясининг кўп йиллик мевали экинларига тааллуқли таниқли навларни ҳам уч-тўрт йилдан кам бўлмаган вақт давомида синовдан ўтказишни талаб қилишмоқда. Бундан мақсад, у ёки бу нав мамлакатимиз шароитида нечоғли маҳсулдор эканлиги ва унинг барқарорлигини тушунишдир. Зеро, ҳеч ким хатолардан кафолатланган эмас. Бунга Молдовадаги  грек ёнғоғининг Aмерика ва Франция навларини совуқ урганлиги мисол бўла олади. Бироқ, бу совуқ қишда содир бўлган ва мазкур меванинг 20 даражадан паст совуққа, боз устига паст текисликларда ва яна қишлоқ хўжалиги технологиялари муаммоси мавжуд бўлганда (қишга чидамлиликни оширадиган дори воситалари қўлланганда) дош бера оладиган нави кам.

Бундан ташқари, боғлар, одатда, ривожланишнинг дастлабки босқичларида репрезентатив ҳосил бермаслиги барчага маълум. Консерватив синов методологиясига биноан, боғлар тўлиқ мева бериш даврига ўтгунча беш-олти йил кутиш керак бўлади ва шундан кейингина навнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Aммо маълуму машҳур навлар ҳақида гап кетганда, бу шунчаки вақт йўқотишдир, зеро, бу даврда ушбу маҳсулотнинг бозорлардаги нуфузи пасайиши мумкин. Яъни, Молдованинг экспортёр-боғбонлари яна кечикишади, улар истеъмол трендини бой беришади. Тренд эса тез ўзгаради. Истеъмолчиларнинг харид қобилияти юқори бўлган мамлакатларда ҳар беш-етти йилда меванинг у ёки бу тури ва нави бўйича «мода» ўзгариб бормоқда.

Табиийки, мева етиштириш ривожланган мамлакатларда бу даврда ассортимент ҳам сезиларли даражада ўзгаради, яхшиямки, у ерларда истеъмолчиларнинг истак ва сўровларини аниқ-тиниқ кузатувчи қудратли селекцион марказлар мавжуд. Бу савдо ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг мантиқли ва нормал алоқасидир.

Ушбу алоқа резавор ва сабзавотларнинг эркин жаҳон бозоридаги рақобати ҳисобига шаклланади ва рағбатланади. Молдова мева етиштирувчилари фақат бозор конъюнктурасини фаол ушлаб, глобал жараёнларга аралашиши ёки  «сояда дам олиш» билан кифояланиши мумкин, холос.

– Навлар синовининг консерватив моделларига муқобиллар борми?

– Бугунги кунда Молдованинг тупроқ-иқлим шароитида мевали экинларнинг айрим навлари ўзини қандай намоён этишини тез ҳисоблаш ҳамда башорат қилиш мумкин бўлган математик таҳлил моделлари ва тегишли дастурий таъминот мавжуд. Бундан ташқари, мевали экинларнинг реал ва потенциал савдо бозорларимизда машҳур навлари бор, улар қўшни мамлакатларда, яъни Молдова шароитидан унчалик фарқ қилмайдиган шароитларда етиштирилмоқда. Биз дастур даражасида ушбу экинларни етиштириш жараёнида коррективлар киритишимиз, масалан, мамлакатнинг марказий ёки жанубий туманларида хатарлар ва уларни камайтириш усулларини аниқлашимиз мумкин. Кейин амалиётда барча технологик ньюанслар якунига етказилади. Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқариш давридан аввал биз у ёки бу маҳсулотнинг «бозордаги хатти-ҳаракатлари» ҳақида маълумотга эга бўламиз. Хуллас, катта майдонларда боғдорчилик ва узумчилик билан ҳаваскор даражасида шуғулланиш усулларидан воз кечиб, мева ҳамда узум етиштиришнинг тизимли бизнесига киришиш вақти келди. Бундай ҳолатда тўлиқ ишлаб чиқариш ҳамда тижорат цикли истеъмолчилар эҳтиёжлари, уларнинг пулларига қараб  белгиланадиган бозор билан бошланади ва тугайди.

– Бундай синов моделларини Молдовада жорий этиш учун қонунчилик базасига жиддий ўзгартиришлар киритиш зарурми?

– Муаммо ҳам шунда, жуда машҳур мева навлари миллий каталогга киритилишининг олдини олиш Молдова Республикаси қонунчилик базасидан четга чиқиш ҳисобланади. 2018 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг айрим ходимлари кескин қаршилик кўрсатганига қарамай, Молдова парламенти Европа Иттифоқи мамлакатларининг Навлар каталогларини тан олган ҳолда 68-сонли қонунга ўзгартиришлар киритди. Бу Молдова мева етиштириш тизимидаги инқилобий ҳуқуқий ҳужжат эди. У қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини мевали экинлар навлари бўйича ҳар бир европалик муаллиф билан алоҳида музокара олиб бориш заруратидан халос қилади. Шу билан бирга, ушбу соҳадаги миллий қонунчиликнинг янги имкониятларини жорий этиш ва амалиётга татбиқ этиш  вазирлик ҳамда идоралар ҳали барча зарур норматив ҳужжатларни қонуннинг янги талабларига мувофиқлаштирмаганлиги сабаб, тўсиққа учрамоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни субсидиялаш регламенти тузатилмаган. Натижада, сўнгги икки йил ичида инвестициялардан кейинги субсидиялар учун янги кўп йиллик плантацияларни яратиш бўйича кўплаб аризалар рад этилди, улар  давлат реестрида синов учун (кўпайтириш учун эмас) олиб келинган навлар асосида қисман белгиланган. Демак, хусусий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз маблағлари ҳисобидан кўчат материалини олиб келиши, уни янги плантацияларнинг саноат шароитида синаб кўриши, лекин давлат кўмагидан маҳрум бўлишига тўғри келади. Ўз мақомига кўра, мамлакатимиз учун янги навларни синовдан ўтказиши ва уларни навларнинг давлат каталогига киритиши керак бўлган давлат идоралари бу ишларни умуман амалга оширмаяпти ёки етарли миқёсда бажармаяпти.

– Баъзи боғбонларнинг таъкидлашича, давлат қўллаб-қувватламаса, улар учун меваларнинг энг машҳур клуб навларини етиштиришни бошлаш жуда қийин экан.

– Кўпинча, бу қўшимча харажатлар ва савдо инфратузилмасига мослашишда муайян қийинчиликлар масаласидир. Aгар клуб навлари патент билан ҳимояланган бўлса, уларнинг муаллифлари / мураббийлари бор бўлса, албатта, уларга роялти тўланиши керак. Aммо мен юзлаб молдовалик боғбонлар ва узум етиштирувчиларни биламан, улар навларнинг муаллифлари ва ваколатли вакиллари билан келишувга эга бўлган Европа чакана савдо тармоқлари орқали маҳсулот сотиш жараёнида патент эгаларига роялти беришга тайёр. Бу осон жараён эмас. Aммо, кўпинча,  асосий тўсиқ яна Молдова Республикаси давлат тузилмаларининг «махсус позицияси»дир.

– Синов тизимига тегишли тузилмаларнинг позицияси идеал ҳолатда қандай бўлиши керак?

Ҳукумат тузилмалари ва Молдова давлат илмий муассасаларида, кўп ҳолларда навларни ишлаб чиқариш шароитида синаб кўриш учун ер ва бошқа зарур моддий-техник база мавжуд эмас. Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан шартнома асосида уларнинг ерларида янги навлар тажрибаларини ўтказишса оқилона иш бўларди.  Ролларни аниқ тақсимлаш керак: фермерлар технологик операцияларни бажаради, олимлар тажрибалар натижаларини баҳолайди ва қайд этади. Шунда биз навлар, хусусан, кўп йиллик мевали экинлар ҳақида етарли маълумотга эга бўламиз ва уларни саноат шароитида етиштириш бўйича объектив тавсиялар ишлаб чиқа оламиз. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти билан шуғулланадиган вазирлик ходимлари учун мевали экинларнинг энг талабгир (жаҳоннинг бой бозорларида) янги навларини топиш, бўйсунувчи илмий тузилмалар билан бирга янги навларнинг ҳуқуқий эгалари билан алоқа ўрнатиш, янги навларни синовдан ўтказиш / етиштиришга қизиққан маҳаллий фермерларни танлашдан кўра фойдалироқ юмуш йўқ. Ва ниҳоят, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг вазифаси бу занжирнинг барча бўғинларини бирлаштиришдир. Тизим шундай ишлаши керак.

Сообщение Молдова мева етиштирувчилар ассоциациялари навларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш борасидаги давлат сиёсатини ўзгартириш тарафдори появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/moldova-meva-etishtiruvchilar-assotsiatsiyalari-navlarni-sinash-va-roykhatdan-otkazish-borasidagi-davlat-siyosatini-ozgartirish-tarafdori/feed/ 0