пекин карами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 01 Mar 2022 22:28:15 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png пекин карами • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/#respond Wed, 02 Mar 2022 06:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100867 Бундан бир ой олдин EastFruit 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти рекорд ҳажмда бўлгани ҳақида ёзган эди. Бунинг сабаби, ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб кескин ошганидир.  Февраль ойида ҳам асосий ташқи бозорларда вазият оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи етиштирувчи ўзбекистонлик фермерлар ва экспортёрлар учун...

Сообщение Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан бир ой олдин EastFruit 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти рекорд ҳажмда бўлгани ҳақида ёзган эди. Бунинг сабаби, ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб кескин ошганидир.  Февраль ойида ҳам асосий ташқи бозорларда вазият оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи етиштирувчи ўзбекистонлик фермерлар ва экспортёрлар учун қулайлигича қолди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан қуйидагича кўриниш касб этди:

  • оқ бошли карам – 17,2 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 2,2 баробар кўп;
  • гулкарам ва брокколи – 2,5 минг тонна, бу 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 62 фоизга кўп;
  • Пекин карами – 710 тонна, бу 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 3,6 баробар кўп.

Экспорт географиясига келсак, оқ бошли карам экспорти умумий ҳажмининг 99 фоизи тўрт импортёр давлат – Қозоғистон (80%), Россия (10%), Қирғизистон (6%) ва Беларусь (3%)нинг умумий улушига тўғри келади;  гулкарам ва брокколининг қарийб 98 фоизи – Қозоғистон (61%), Россия (17%), Қирғизистон (12%) ва Украина (8%)нинг умумий улушига тўғри келади;  Пекин карамининг деярли барча ҳажми уч мамлакат – Қозоғистон (74%), Россия (18%) ва Беларус (8%)га жўнатилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда пиёз нархи бир ҳафта ичида 25 фоизга ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон жами 28 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўп кўрсаткичдир.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида бошқа турдаги карамлар экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан қуйидагичадир:

  • гулкарам ва брокколи – 6,2 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп;
  • Пекин карами – 1,7 минг тонна, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 баробар кўп.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit 2022 йил февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда эртаги карам экиладиган майдонлар кескин кўпайгани ҳақида ёзган эди. Бу эса табиийки, ушбу турдаги сабзавот бўйича нархлар яқин ойлар ичида минтақа бўйлаб барқарорлашуви ва ҳатто, эҳтимол, пастлашига умид беради.

Сообщение Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд даражаларни қайд этишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-karamning-asosiy-turlari-eksporti-boyicha-rekord-darazhalarni-qayd-etishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/#respond Thu, 03 Feb 2022 06:30:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98942 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи экспорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.  Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан оқ бошли карам экспорти ҳажми 2 баробар, гулкарам ва брокколи – қарийб 3 баробар, Пекин карами – қарийб 16 баробарга ошди! 2021 йил...

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи экспорт қилди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.  Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан оқ бошли карам экспорти ҳажми 2 баробар, гулкарам ва брокколи – қарийб 3 баробар, Пекин карами – қарийб 16 баробарга ошди!

2021 йил ўзбекистонлик карам етиштирувчилар ва экспортерлар учун муваффақиятли йил бўлди ва бу EastFruit мутахассислари томонидан мамлакат мева-сабзавотчилигида 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлардан бири сифатида қайд этилди.  Бунга 2021 йил давомида ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб юқори бўлганлиги сабабдир. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг асосий ташқи бозорларида кескин танқислик бугунги кунгача сақланиб қолмоқда. Россияда оқ бошли карам захиралари қисқариши ва ушбу маҳсулот нархи тез ўсиши 2022 йилнинг январь ойида EastFruit материалларининг асосий мавзуларидан бирига айланди.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи ойида ҳам карамнинг барча асосий турлари бўйича Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари учун ташқи бозордаги вазият жуда қулайлигича қолди.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида мамлакатдан 10,8 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилинган, бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида карамнинг бошқа турлари бўйича экспорт ҳажмининг ўсиши оқ бошли карамга нисбатан янада юқори даражада бўлди:

  • гулкарам ва брокколи экспорти ҳажми 3,7 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 2,9 баробар кўпдир.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 13,1 минг тоннани ташкил этди;
  • Пекин карами экспорти ҳажми 1,04 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг январига нисбатан 15,7 баробар кўпдир! Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 ойи давомида Пекин карамининг умумий экспорти ҳажми 1,1 минг тоннани ташкил этган.

Экспорт географияси ҳақида гапирадиган бўлсак, карамнинг ҳар бир тури (оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи) бўйича экспортнинг 97-98 фоизи уч импортёр мамлакат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг умумий улушига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-2022-yilning-yanvar-oyida-karamning-asosiy-turlari-boyicha-eksportni-rekord-hazhmga-etkazdi/feed/ 0
Янги Зеландия: Осиё кўкатларига талаб 400%га ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-zelandiya-osiyo-kokatlariga-talab-400ga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-zelandiya-osiyo-kokatlariga-talab-400ga-oshdi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:04:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88618 Янги Зеландиянинг Левин шаҳридаги фермернинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Осиё кўкатларига бўлган талаб деярли 400%га ошган. Woodhaven Gardens компанияси қарийб 20 йил давомида Осиё кўкатларининг айрим турларини етиштирди, лекин бозор талаби ўсишига жавобан, 4 йил аввал экин майдони кенгайтирилди. Компания директори Жей Кларкнинг айтишича, компанияда Шанхай бок чойи...

Сообщение Янги Зеландия: Осиё кўкатларига талаб 400%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги Зеландиянинг Левин шаҳридаги фермернинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Осиё кўкатларига бўлган талаб деярли 400%га ошган.

Woodhaven Gardens компанияси қарийб 20 йил давомида Осиё кўкатларининг айрим турларини етиштирди, лекин бозор талаби ўсишига жавобан, 4 йил аввал экин майдони кенгайтирилди.

Компания директори Жей Кларкнинг айтишича, компанияда Шанхай бок чойи (хитойча «отқулоқ»), вомбок (Пекин карами), сайгон турпи ва кориандр етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди

«Биз ишни тажриба ўтказишдан бошладик ва у ҳақиқатан ҳам, иш берди –  баъзи анъанавий линияларимиз у қадар оммабоп эмаслиги аён бўлди, масалан, оқ бошли карам ва айсберг салати харидорларни борган сари кам жалб қила бошлади. Шанхай бок-чойи ва вомбокка бўлган талаб эса ошиб борди. Охирги икки-уч йил мобайнида биз бу йўналишларда 300 дан 400% гача ўсишни кўрдик”, – дейди Кларк.

Кларк талаб ошишига Янги Зеландияликларнинг янги таомларни синаб кўриш ва ошпазлик тажрибасини кенгайтиришга интилиши сабаб бўлди, деб ҳисоблайди. Бу хусусда EastFruit Rnz.co.nz. ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

«Одамлар кўчага чиқишади ва умумий таомланиш жойларида турли егуликларни синаб кўришади, сўнг ушбу овқатларни уйларига олиб киришади. Интернетга кириш имконияти ҳамда онлайн ошпазлик кўрсатувлари ёрдамида улар уй ошхонаси менюсига янги рецептларни қўшишмоқда. Истеъмолчилар кўпроқ ўрганишяпти ва таом тайёрлашнинг бошқача усуллари борлигини, сархил, фойдали сабзавотлар ва мазали таомлар мавжудлигини билишмоқда. Ва улар бизда, яъни Янги Зеландияда тайёрланадиган таомлардан фарқли эканини тушунишмоқда”, – дейди Кларк.

Кларкнинг сўзларига кўра, Осиё кўкатларини етиштириш қийин, чунки, «капалак-қурт уларни ейишни истеъмолчидан ҳам кўпроқ яхши кўради».

Сообщение Янги Зеландия: Осиё кўкатларига талаб 400%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-zelandiya-osiyo-kokatlariga-talab-400ga-oshdi/feed/ 0
Янги ҳосил: пиёз, карам ва гилос – айни пайтда Ўзбекистон қайси мамлакатларга экспорт қилмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-hosil-piyoz-karam-va-gilos-ayni-paytda-ozbekiston-qaysi-mamlakatlarga-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-hosil-piyoz-karam-va-gilos-ayni-paytda-ozbekiston-qaysi-mamlakatlarga-eksport-qilmoqda/#respond Thu, 06 May 2021 17:38:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=75680 EastFruit маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида ўзбекистонлик экспортчилар янги ҳосилнинг мева-сабзавот ассортименти ва таклифлар ҳажмини фаол кўпайтирмоқда. Aйни пайтда Ўзбекистондан 2021 йилда йиғиб-териб олинган мева-сабзавотларнинг барчаси экспорт қилиняпти. Фақат иссиқхонада етиштирилган помидор, бодринг ва булғор қалампири бундан мустасно. Ташқи бозорда пиёз, карам, пекин карами, саримсоқ ва лавлаги, мевалардан –...

Сообщение Янги ҳосил: пиёз, карам ва гилос – айни пайтда Ўзбекистон қайси мамлакатларга экспорт қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида ўзбекистонлик экспортчилар янги ҳосилнинг мева-сабзавот ассортименти ва таклифлар ҳажмини фаол кўпайтирмоқда. Aйни пайтда Ўзбекистондан 2021 йилда йиғиб-териб олинган мева-сабзавотларнинг барчаси экспорт қилиняпти. Фақат иссиқхонада етиштирилган помидор, бодринг ва булғор қалампири бундан мустасно. Ташқи бозорда пиёз, карам, пекин карами, саримсоқ ва лавлаги, мевалардан – ўрик ва гилосга талаб юқори.

Хўш, таклиф этилаётган тўпламдан, аслида, қай бир маҳсулот оз ёки кўп ҳажмда Ўзбекистондан ташқи бозорга реал  йўналтирилмоқда? Ва маҳсулот қайси йўналиш бўйича юборилади?

Юк машиналари қидируви бўйича сўровларга қараганда, энг катта ҳажмдаги экспорт эртаги пиёз ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирги кунда ушбу маҳсулот Ўзбекистоннинг жанубий вилояти – Сурхондарёдан жўнатилмоқда. Маҳсулотнинг озроқ қисми эса Сирдарё ва Тошкент вилоятлари (мамлакатнинг ўрта чизиғи)дан юборилади.

Ўзбекистон пиёзи, одатда, Россиянинг шимолий ва марказий қисмларида жойлашган шаҳарларга етказиб берилади – у ерда барча транспорт воситаларининг 80 фоизигача брон қилинади. Ўзбекистоннинг эртаги пиёзини жўнатиш бўйича иккинчи ўринни Украина ва Беларусь эгалламоқда. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон пиёзи нарх жиҳатидан Украина бозорида рақобатдош бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин, чунки ҳозирги пайтда у ерда сифатли маҳсулотлар Ўзбекистон пиёзини Украинага олиб бориш нархидан арзонроқ сотилмоқда. Эҳтимол, импортчилар етказиб бериш пайтига қадар Украинада пиёз нархи ошиб кетишини кутишаётгандир. Юклар Латвия ва Молдовага ҳам юборилди, бу ерда нархлар ҳали ҳам паст эди, энди аста-секин ўса бошлади.

2021 йилнинг 5-май ҳолатига кўра, ўзбекистонлик экспортчилар FCA шартларига кўра, бир килограмм эртаги пиёзни $0,15-0,16 AҚШ долларига сотишмоқда. Қўшни Тожикистонда эса худди шу маҳсулот икки баравар арзонроқ сотиляпти.

Умуман олганда, Ўзбекистондан эртаги пиёз экспорти ҳажмини аниқлаш ҳали мушкул, негаки, эртапишар сабзавотларнинг экспорт мавсуми атиги бир неча ҳафтагина аввал бошланди. Умуман, жорий йилда ушбу маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш потенциали ва истиқболлари шубҳалилигича қолмоқда. Ўзбекистондан эртаги қишки пиёзни экспорт қилиш ҳажмига таъсир этувчи асосий омиллар қуйидаги мақолада батафсил баён қилинган: «Ўзбекистон эртаги пиёз етиштиришни кўпайтириб, катта таваккал қилмоқда – EastFruit».

Aвтотранспорт воситалари қидируви бўйича сўровларда иккинчи ўринни экспорт истиқболлари анчайин кенг ҳисобланган карам эгаллади. Карам транспортига бўлган талаб пиёз транспортига бўлган талабдан тахминан уч баравар кам эканлигини қайд этиш жоиз. Карамнинг янги ҳосили ҳам, асосан, мамлакат жануби –  Сурхондарё вилоятидан юборилади. Бироқ, эртаги пиёздан фарқли ўлароқ,  карамнинг тахминан 70%и Украинага, қолган қисми Беларусь, Россия ва Латвияга юборилади.

4-5 май ҳолатига кўра, карамнинг янги ҳосилини қуйидаги нархларга кўра, Ўзбекистондан жўнатиш таклиф қилинмоқда: оқ карам – кг учун 0,2 доллар, Пекин карами – 0,5 доллар / кг, гулкарам – 0,5 доллар / кг.

Эртаги сабзи Қозоғистонга, саримсоқ Россияга, лавлаги Украинага бироз камроқ етказиб берилади.

Янги ҳосилнинг данакли меваларига келсак, сўнгги бир ҳафта давомида гилосни Фарғона водийсидан Москвага олиб бориш учун транспорт воситасини қидиришга уринишлар бўлди. Янги ҳосил ўриклари эса ташқи бозорга жўнатилмади. Шубҳасиз, бу эртапишар ўрик навларига совуқ уриши натижасида зарар етиши туфайли нархлар юқорилагани билан боғлиқ.

4-5 май ҳолатига кўра, EastFruit Trade Platform савдо майдончасида, асосан, Ўзбекистон гилосига FCA шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир кг учун 8-10 доллардан нарх таклиф қилинмоқда. Қизиғи шундаки, худди шу платформада Эрон гилоси ўртача 4 баравар арзонроқ таклиф этиляпти. Шуниси ҳам борки, худди ўрик сингари Ўзбекистондаги эртапишар гилос ҳам совуқдан кучли зарар кўрган.

Сообщение Янги ҳосил: пиёз, карам ва гилос – айни пайтда Ўзбекистон қайси мамлакатларга экспорт қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-hosil-piyoz-karam-va-gilos-ayni-paytda-ozbekiston-qaysi-mamlakatlarga-eksport-qilmoqda/feed/ 0