Озарбайжон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 20 Mar 2022 18:34:18 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Озарбайжон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/#respond Mon, 21 Mar 2022 04:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101873 Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш...

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркия темир йўллари раҳбарларининг икки кунлик йиғилишида “Осиё Тинч океани давлатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа» халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар халқаро мультимодал йўналиш бўйича узлуксиз юк ташувни ташкил этиш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишни мақсад қилган. Тадбирда фитинг платформаларини ўз вақтида етказиб бериш ва тариф ставкаларини белгилаш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

2019 йилнинг 19-20 декабрь кунлари беш давлат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясида эслатилди. Учрашув якунида томонлар якуний баённомани имзолаган эди.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон Туркия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг  иштирокчилар сафига Туркия давлати ҳам қўшилган иккинчи йиғилиши 2020 йилнинг 23 октябрида, учинчи йиғилиши эса 2021 йилнинг 17 декабрида бўлиб ўтган.

Сообщение Олти мамлакат темир йўллари раҳбарлари иштирокида мультимодал йўналишни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olti-mamlakat-temir-yollari-rahbarlari-ishtirokida-multimodal-yonalishni-rivozhlantirish-masalasi-muhokama-qilindi/feed/ 0
Озарбайжонда маҳаллий уруғлик картошка тақчиллиги кузатилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhonda-mahalliy-uruqlik-kartoshka-taqchilligi-kuzatilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhonda-mahalliy-uruqlik-kartoshka-taqchilligi-kuzatilmoqda/#respond Wed, 12 Jan 2022 08:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97259 Сўнгги пайтда Озарбайжон фермерлари учун юқори сифатли маҳаллий уруғлик картошка танқислиги катта муаммога айланди, деб ёзмоқда “Картофельная система” (“Картошка тизими”) Sputnik Озарбайжон ҳаволасига таяниб.  Картошка етиштирувчилар хориждан қиммат уруғлик картошка олиб киришга мажбур бўлишяпти. Товуз тажриба станциясида маҳаллий навларни кўпайтириш ва уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.  Мутахассисларнинг таъкидлашича, маҳаллий уруғлки картошка ...

Сообщение Озарбайжонда маҳаллий уруғлик картошка тақчиллиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги пайтда Озарбайжон фермерлари учун юқори сифатли маҳаллий уруғлик картошка танқислиги катта муаммога айланди, деб ёзмоқда “Картофельная система” (“Картошка тизими”) Sputnik Озарбайжон ҳаволасига таяниб.  Картошка етиштирувчилар хориждан қиммат уруғлик картошка олиб киришга мажбур бўлишяпти.

Товуз тажриба станциясида маҳаллий навларни кўпайтириш ва уруғчилик ишлари олиб борилмоқда.  Мутахассисларнинг таъкидлашича, маҳаллий уруғлки картошка  хориждан келтирилган картошкадан арзон ва унумдорроқдир. Аран пасттекислиги далаларида яхши парвариш билан ҳар гектардан 25-30 тоннагача картошка ҳосилини олиш мумкин.

«Айни пайтда Товуз тажриба станцияси далаларида “Амир-600”, “Севинж”, “Тельман” навли картошкаларнинг маҳаллий  уруғлари етиштирилмоқда.  Импорт қилинган навлардан фарқли ўлароқ, маҳаллий уруғлик картошка арзон. Лекин  миқдор етарлича эмас, аксарият фермерлар унга жуда катта эҳтиёж сезяпти», дейди Товуз тажриба станциясининг Картошка селекцияси ва уруғлик лабораторияси мудири Юсиф Мустафоев.

Мустафоевнинг сўзларига кўра, етишмовчилик сабаби –  тажриба учун экин майдонларининг озлигидир.

«Картошканинг янги навларини яратишга ҳаракат қиляпмиз.  Айни пайтга келиб, институтда бир қанча янги маҳсулотлар яратилди. Булар “Чанлибел”, “Угур”, “Вагиф” ва бошқалардир. Ушбу навлар ҳосилдор, касалликларга чидамли. Бироқ, тажриба майдонлари етарли эмас.  Мақсадимиз – яқин келажакда республикани уруғлик картошка билан таъминлаш учун уруғлик картошка миқдорини кўпайтиришдир”, дейди лаборатория мудири.

Озарбайжонда ҳозир картошка 60-70 минг гектар майдонда етиштирилмоқда ва фермер хўжаликлари 200 минг тоннадан ортиқ уруғлик картошкага эҳтиёж сезяпти.

Сообщение Озарбайжонда маҳаллий уруғлик картошка тақчиллиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhonda-mahalliy-uruqlik-kartoshka-taqchilligi-kuzatilmoqda/feed/ 0
Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/#respond Fri, 03 Dec 2021 07:30:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93939 Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Тоvuz Baltiya” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг “Деҳқонобод асл анори” МЧЖ раҳбари Исроил Неъматов ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан онлайн-музокаралари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё” Ахборот агентлиги. Томонлар анор етиштириш секторидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди. Суҳбат чоғида Наиг Мамедгасанов ўзининг илмий...

Сообщение Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Тоvuz Baltiya” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг “Деҳқонобод асл анори” МЧЖ раҳбари Исроил Неъматов ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан онлайн-музокаралари ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё” Ахборот агентлиги. Томонлар анор етиштириш секторидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Суҳбат чоғида Наиг Мамедгасанов ўзининг илмий ва маркетинг тадқиқотлари натижаларига тўхталар экан, Ўзбекистон жаҳон бозорида жуда ҳам талабгир анорни етиштириш бўйича катта имкониятларга эга эканини таъкидлади. У ўз сўзларини анорни озиқ-овқат, фармацевтика ва косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кенг қўллаш мумкинлиги билан тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда

Озарбайжон томони Ўзбекистон ҳукуматининг анор етиштиришни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ёқлаб, бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Ушбу фаолият доирасида “Тоvuz-Baltiya” МЧЖ бош директори Ўзбекистон томонининг Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навларини етиштириш, шунингдек, ушбу маҳсулотни ташқи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш назарда тутилган лойиҳани амалга оширишга қўшилиш таклифига ижобий муносабат билдирди.

Учрашув якунида анор етиштириш борасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Тоvuz-Baltiya” корхонаси раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Сообщение Сирдарё вилоятида анорнинг энг яхши Озарбайжон навлари етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sirdaryo-viloyatida-anorning-eng-yakhshi-ozarbayzhon-navlari-etishtiriladi/feed/ 0
Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/#respond Fri, 29 Oct 2021 09:30:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90521 Россия 2021 йил охирига қадар 153 397 тонна маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган Озарбайжоннинг 70 та корхонаси олма етказиб беришига рухсат этди, дейди Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Гошгар Тахмазли. Бу хусусда Azernеws хабар бермоқда. Раҳбарнинг сўзларига кўра, Озарбайжондан Россияга олма экспорти ўтган йилга нисбатан 229 фоизга ошади. Тахмазлининг айтишича, 2021...

Сообщение Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия 2021 йил охирига қадар 153 397 тонна маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган Озарбайжоннинг 70 та корхонаси олма етказиб беришига рухсат этди, дейди Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Гошгар Тахмазли. Бу хусусда Azernеws хабар бермоқда.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, Озарбайжондан Россияга олма экспорти ўтган йилга нисбатан 229 фоизга ошади.

Тахмазлининг айтишича, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Озарбайжон помидор ва олма экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлаш учун Россияга 309 та иссиқхона ҳақида маълумот юборган.

Агентлик раҳбари баҳорда Россия делегацияси агентлик мутахассислари билан бирга Озарбайжоннинг қатор вилоятларидаги 40 дан ортиқ иссиқхонада мониторинг ўтказганини эслатди.

“Тақдим этилган маълумотлар ва  видеокузатув натижасида Озарбайжоннинг 187 корхонаси Россияга помидор экспорт қилишига рухсат берилди”, дейди Тахмазли.

Сообщение Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/feed/ 0
Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:40:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85919 Озарбайжондан Россияга ушбу мамлакат стандартларига мос бўлмаган пестицидлар, нитратлар ва оғир металлар мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имконсиз бўлиши кутилмоқда. Бу хусусда Озарбайжон Озиқ -овқат хавфсизлиги агентлиги (AПБ) раиси Гошгар Тахмазли маълум қилди, дея хабар берди Trend. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ҳамда Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитар назорат...

Сообщение Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Озарбайжондан Россияга ушбу мамлакат стандартларига мос бўлмаган пестицидлар, нитратлар ва оғир металлар мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имконсиз бўлиши кутилмоқда.

Бу хусусда Озарбайжон Озиқ -овқат хавфсизлиги агентлиги (AПБ) раиси Гошгар Тахмазли маълум қилди, дея хабар берди Trend.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ҳамда Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) ўртасида «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги битим имзоланади.

Aгентлик раҳбарининг қайд этишича, шартнома тузилгач, Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда пестицидлар, нитратлар ва оғир металларнинг қолдиқ таркиби мавжуд бўлиши бу мамлакат стандартларига мос келмайди: «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш тўғрисида»ги Россия федерал қонунига ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, сабзавот ва мева етиштирувчилар халқаро рўйхатга олинган ва халқаро миқёсда тан олинган пестицидлар, агрокимёвий моддаларни қўллаши шарт».

Тахмазли ушбу ўзгаришлар муносабати билан Россия томонига 157 та помидор етиштирувчи, 86 та олма етиштирувчи, шунингдек, Озарбайжонда бошқа мева-сабзавотларни етиштирувчилар қўллайдиган пестицидлар тўғрисида маълумот тақдим этилганини қўшимча қилди.

Сообщение Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/feed/ 0
Озарбайжондан Россияга помидор экспорти ҳажми 25 фоизга камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhondan-rossiyaga-pomidor-eksporti-hazhmi-25-foizga-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhondan-rossiyaga-pomidor-eksporti-hazhmi-25-foizga-kamaydi/#respond Fri, 27 Aug 2021 13:24:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85011 2021 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжон 123,5 миллион долларлик 113 837 тонна помидор экспорт қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 23,6 фоизга кам, дея хабар бермоқда AzerNews. Ҳисобот даврида Озарбайжон помидорининг асосий импортчиси Россия бўлди, унга Озарбайжондан помидор экспортининг 96,4 фоизи тўғри келди. Шундай қилиб, жорий йилнинг олти ойида Россия Озарбайжондан...

Сообщение Озарбайжондан Россияга помидор экспорти ҳажми 25 фоизга камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжон 123,5 миллион долларлик 113 837 тонна помидор экспорт қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 23,6 фоизга кам, дея хабар бермоқда AzerNews.

Ҳисобот даврида Озарбайжон помидорининг асосий импортчиси Россия бўлди, унга Озарбайжондан помидор экспортининг 96,4 фоизи тўғри келди. Шундай қилиб, жорий йилнинг олти ойида Россия Озарбайжондан 109 705 тонна помидорни 121,5 миллион долларга импорт қилди. Россияга Озарбайжондан помидор экспорти 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 24,9 фоизга камайди.

2020 йилда Озарбайжон 201,3 миллион долларлик 187 539 тонна помидор экспорт қилди. Ўтган йили Озарбайжон помидорининг асосий импортчиси Россия бўлди, бу умумий экспортнинг 95,9 фоизини ташкил этди. 2020 йилда Озарбайжон Россияга 197,9 миллион долларлик 179 884 тонна помидор экспорт қилди.

2020 йилнинг 10 декабрида Россельхознадзор Россияга Озарбайжондан помидор ва олма импортини «пестицидларни маҳсулотлар таркибида олиб кирилиши ва тарқатилишининг олдини олиш зарурати» билан тақиқлаб қўйди. Шунга қарамай, Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ва тегишли идоралар Озарбайжондан Россияга помидор ҳамда олма экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича қўшма чоралар кўрмоқда.

Бугунги кунга келиб, Россиянинг тегишли органи Озарбайжонда фаолият юритаётган 187 та помидор ишлаб чиқарувчи компаниялардан импорт тақиқини олиб ташлади. Ҳозирги вақтда помидор экспорт қилишга рухсат берилган корхоналарнинг экспорт салоҳияти 329729 тоннани ташкил этмоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич Россияга помидор маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмининг 184,5 фоизини ташкил этган.

Нефть ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган Озарбайжоннинг экспорт маҳсулотлари рўйхатида помидор экспорти ҳажми ўтган йили 201 миллион доллардан ошиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Сообщение Озарбайжондан Россияга помидор экспорти ҳажми 25 фоизга камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhondan-rossiyaga-pomidor-eksporti-hazhmi-25-foizga-kamaydi/feed/ 0
AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/#respond Wed, 14 Jul 2021 10:22:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81444 EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда. AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради....

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда.

AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради. Индустрияда Калифорниянинг 20/21 бодом ҳосилига нисбатан ижобий кутишлар мавжуд эди.

У ҳатто 2020/21 йилги рекорд даражадан ҳам юқори ҳосил (+ 3%) бўлиши керак эди.

Aммо душанба куни Бодом етиштирувчилар кенгаши корректировка эълон қилди (objective measurement report), унга кўра, Қўшма Штатларда бодом етиштириш ўтган йилга нисбатан 10 фоиз камайиб, 1,27 миллион тоннани ташкил этади.

Ушбу ўзгаришлар, асосан, ҳосилдорликнинг ўтган мавсумга нисбатан 18 фоиз пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бу Калифорнияда сувнинг кескин танқислигига дахлдор. Ҳисобот 26 майдан 30 июнгача давом этган репрезентатив дала текширувлари намунаси асосида тайёрланган бўлиб, 914 боғдаги 1 828 туп дарахтни ўз ичига олган.

Ҳисоботнинг инглиз тилидаги тўлиқ версияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

AҚШнинг Океан ва Aтмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси қўллаб-қувватлови остида олиб борилаётган Миллий Қурғоқчилик бўйича мажмуавий ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилнинг май ойи ўтган 127 йил ичидаги энг қурғоқчил йил бўлди. Қўшма Штатларда сабзавотларнинг учдан бир қисми ва меванинг учдан икки қисмини ишлаб чиқарувчи Калифорния штати энг кўп зарар кўрмоқда. Юқори ҳарорат Калифорния штатидаги иккинчи қуруқ қиш билан бирга штат ерларининг 85% дан ортиғи «экстремал» ва «ғайриоддий» қурғоқчиликка тушиб қолишига сабаб бўлди. Штат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўз ичига олган сўнгги тоифа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши, яъни экинлар, яйловлар бой берилиши, сув омборлари, дарёлар ва қудуқларда сув етишмаслиги билан ажралиб туради.

Суратда: Марказий водийлик фермер 600 акр (242 га) ҳудуддаги бодом боғини вайрон қилди ва энди бодомни кам сув талаб қиладиган экин билан алмаштириш режасини тузмоқда.

Сурат: Жастин Салливан (Getty Images)

Федерал ҳукумат томонидан аризаларни қисқартириш тўғрисидаги баёнотлар орасида штатдаги шаҳарларни сув билан таъминлашни қисқартириш, шунингдек, фермер хўжаликларига сув етказиб беришни ноль даражага тушириш фонида баъзи фермерлар сувга сезгир экинларни етиштиришдан воз кечмоқда. Улар бутунбошли боғларни йўқ қилишяпти. Бу боғлар, асосан, кўп йиллик ёки паст ҳосилдорлиги билан ажралиб турувчи бодом боғларидир. Гарчи, янги плантациялар мевага кириб қолган бўлса-да, 2016 йилдан сўнг Калифорнияда янги бодом плантацияларини барпо этиш даражаси йилига ўртача 2 минг гектарга камайди, сўнгги 3 йил ичида эса дарахт экиш даражаси икки баравар пасайди. Мевага кирган бодом плантациялари ҳақида ҳали янги маълумотлар йўқ.

Ушбу мавсумда Калифорнияда бодом етиштириш даражаси пасайиши ҳақидаги эълон, шубҳасиз, нархларга туртки беради. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум AҚШда бодом етиштириш даражаси тез ўсиши (+ 22%) туфайли бодом нархи кг учун 4 долларга тушган эди.

Шу билан бирга, Калифорния экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этувчи Европа Иттифоқида сифатли бодомга талаб ошиши мумкин. Union de Uniones маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳар йили бодом ҳажмининг 10 фоизга яқинини экспорт қиладиган Испанияда ушбу мевани етиштириш баҳорги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, шунингдек, ўтган мавсумдаги сифат пастлиги ва фитосанитар муаммолар сабаб, 2020 йилги кампанияга нисбатан 20 фоиз камаяди. Қайд этиш жоизки, бодом етиштириш бўйича асосий пасайиш Кастилия-Ла Манча, Aрагон, Каталония, Балеар ороллари ва Валенсиянинг суғорилмайдиган ерларида юз бериши прогноз қилинмоқда.

Бундай вазият бодом бизнесига янги қўл урган мамлакатлар – Грузия ва Озарбайжоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун қулай шароит яратади. Улар  сифатли маҳсулот, шунингдек, минтақада ҳанузгача мавжуд бўлмаган бодомни қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйса, бас.

Эслатиб ўтамиз, Калифорнияда бодом қандай етиштирилаётгани ва йиғим-терим жараёнини кўриш, шунингдек, ушбу  бизнес иқтисодиёти билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/feed/ 0
Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-kartoshka-eksportining-osishi-bu-davomiy-bolishi-mumkin-bolgan-vaqtinchalik-imkoniyat/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-kartoshka-eksportining-osishi-bu-davomiy-bolishi-mumkin-bolgan-vaqtinchalik-imkoniyat/#respond Fri, 11 Jun 2021 12:55:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78779 Яқинда биз грузиялик картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларни бошдан кечираётганликлари ва логистика занжири ва маркетингни модернизация қилиш зарурлиги тўғрисида ёзган эдик. Ҳозир биз картошка экспорти кўпайганини кўрмоқдамиз, аммо бу Грузия экспортчилари ҳаракатлари эвазига эмас. Мамлакат иккинчи чоракда пайдо бўлган Россиянинг картошка бозорида экспорт дарчасидан фойдаланишни бошлагандек туюлиши мумкин –...

Сообщение Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда биз грузиялик картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларни бошдан кечираётганликлари ва логистика занжири ва маркетингни модернизация қилиш зарурлиги тўғрисида ёзган эдик. Ҳозир биз картошка экспорти кўпайганини кўрмоқдамиз, аммо бу Грузия экспортчилари ҳаракатлари эвазига эмас. Мамлакат иккинчи чоракда пайдо бўлган Россиянинг картошка бозорида экспорт дарчасидан фойдаланишни бошлагандек туюлиши мумкин – Россия картошканинг энг катта ҳажмларини импорт қилган бир пайтда, Грузиянинг EastFruit жамоаси вазиятни ўрганиб чиқди ва бу фақат вақтинчалик имконият эканлигини аниқлади. Ва бундай экспорт тизимли бўлиб қоладими-йўқми, бу грузиялик картошка етиштирувчиларнинг импортёрлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш хоҳиш-истакларига боғлиқ.

Манба: Грузия Молия вазирлиги 

2021 йил январ-май ойларида Грузия 5 миллион долларлик картошка экспорт қилди (уруғлик картошкадан ташқари), бу ҳар йилгидан кўра картошка экспорти қийматида камида 21 фоизга кўпдир. 85% даромад апрел-май ойларида олинган, экспортнинг асосий улуши Россияга тегишли бўлиб, у 93 фоизни ташкил қилмоқда. Апрел-май ойларида экспорт ҳажми 11 минг тоннани ташкил этди – бу охирги 5 йилга нисбатан ўртача кўрсаткичдан 5 баравар кўп – ва ушбу ҳажмнинг 79%и (9,5 минг тоннаси) Россияга экспорт қилинди. Янги терилган картошка Россияга кг учун 0,40–0,45 доллар (FOB) нархида экспорт қилинди, фермерлар, одатда, тахминан 0,27–0,35 долларга яқин даромад олишарди ва бундан мамнун эдилар.

Респондентларнинг фикрига кўра, Грузияда ҳосилни йиғиб олгандан кейин қайта ишлаш амалиётида деярли ҳеч нарса ўзгармади. Логистика занжири ҳозирги кунда ҳам пассивлигича қолмоқда: Россиядан келган юк машиналари картошкани сотиб олиш учун тўғридан-тўғри далаларга боришади ва ўша ердан қайтиб кетишади. Бу жуда кам учрайдиган ҳолат, одатда, озарбайжонлик трейдерлар Грузия картошкасини сотиб олишарди. Россияга жўнатилган йиллик экспорт ҳеч қачон 650 минг доллардан ошмаган, ҳозир эса апрелдан майгача бўлган экспорт 4 миллион доллардан ошган. Умумий ҳолда экспорт ўсиши ҳанузгача ўз маҳсулотларини илгари сураётган Грузия картошка сектори томонидан эмас, балки чет эллик импортерлар  фаолияти ҳисобига таъминланмоқда.

Шунингдек ўқинг: Грузия авиатранспорт орқали Қатардаги Lulu супермаркетлари учун гилос экспортини кўпайтирмоқда

Россия картошка импорти ҳар йилнинг иккинчи чорагида юқори бўлади, ўтган йилги ҳосил захираси охирлаб бораётгани учун Россияга четдан келадиган картошкага талаб бу йил ҳар қачонгидан ҳам юқори кўринади. Юзага келган ушбу талаб асосан мамлакатда картошка захирасининг жуда пастлиги ва нархларни пасайтириш чораларини кўриш зарурати билан изоҳланади. Бошқа томондан қараганда, картошка захираси пастлиги бу ўтган йилги об-ҳаво шароити ноқулай келганлиги сабаблидир. Агар 2020 йилнинг майида янги мавсум картошкалари нархи кг учун 32–38 рубл ($ 0,45–0,53) оралиғида бўлса, бу йил 50 рубл ($ 0,67–0,68) оралиғида турибди.

Ўртача ҳисобда кейинги 7 йил ичида Россия ҳар йили иккинчи чоракда тахминан 322 минг тонна картошка импорт қилади (уруғлик картошкасини ҳисобга олмаганда). Иккинчи чорак, бу – катта экспорт дарчаси – 70% картошка импорти ҳар йили иккинчи чоракка тўғри келади. Қўшни Озарбайжон иккинчи чоракда Россияга, одатда, 52 минг тонна картошка экспорт қилади, бу Грузиянинг 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган  экспорт ҳажмига тенг. Айтишимиз мумкинки, Грузиянинг ўзи бу дарчадан фойдаланмайди ва, турган гапки, бу билан ҳеч нарса ўзгармай қолиб кетаверади.

Биздаги маълумотларга кўра, Грузия картошка етиштирувчиларининг аксарияти ҳозирги вазиятни қисқа муддатли имконият деб билишади. Қайсидир маънода, улар ҳақ – минтақа ичида Россия, одатда, Озарбайжондан импорт қилади ва Грузия картошкасини яхши билмайди. Бироқ, Грузия картошкачилиги соҳаси ушбу кутилмаганда пайдо бўлган вазиятдан келажакда ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, халқаро харидорларга рақобатбардош таклифлар билан чиқиш каби ишларни амалга оширишни бир имконият сифатида қараш керак. Грузия пассив позициядан чиқиши керак, агар Грузия бозорлари аниқ экспортга йўналтирилса, мамлакат Россия бозорида ўз улушига эга бўлади.

Сообщение Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-kartoshka-eksportining-osishi-bu-davomiy-bolishi-mumkin-bolgan-vaqtinchalik-imkoniyat/feed/ 0
Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/#respond Mon, 07 Jun 2021 18:32:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78215 EastFruit таҳлилчилари қизиқ бир далилга эътибор қаратишмоқда – собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлардан атиги учтаси сархил гилос экспорти бўйича жаҳондаги топ-10 таликдан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова давлатлари ушбу мевани жами 90 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилмоқда. Бироқ, бу ерда ўзига хос нюанслар бор. Мева савдоси вакиллари...

Сообщение Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари қизиқ бир далилга эътибор қаратишмоқда – собиқ СССР таркибига кирган мамлакатлардан атиги учтаси сархил гилос экспорти бўйича жаҳондаги топ-10 таликдан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдова давлатлари ушбу мевани жами 90 минг тоннадан зиёд ҳажмда экспорт қилмоқда.

Бироқ, бу ерда ўзига хос нюанслар бор. Мева савдоси вакиллари Озарбайжондан етказиб бериладиган гилоснинг асосий қисми, аслида, Эронда етиштирилади дея ҳисоблашади. Бундан ташқари, юқоридаги мамлакатлардан экспорт қилинадиган гилоснинг ҳаммаси ҳам статистикада тўғри ҳисоб-китоб қилинмаслиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Биз бу хусусда «Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик.

Гилос экспортидан олинадиган даромад  Ўзбекистон, Озарбайжон ва Молдовада у қадар яхши эмас. Бу ерда фақат Ўзбекистон жаҳоннинг етакчи ўнталигига киради, гарчи, унинг ҳам мавқеи экспорт ҳажми бўйича рейтингда анча паст бўлса-да. Умуман олганда, гилос етиштириш ва экспорт қилиш ҳали ҳам фойдали бизнеслигича қолмоқда, чунки ушбу меванинг нархи  баланд: гилос – шафтоли, ўрик ва данакли мевалардан ўрта ҳисобда бир неча баравар қимматроқ сотилади. Шу билан бирга, EastFruit маълумотларига кўра, унинг жаҳондаги нархлари ўсишда давом этмоқда, ўрик нархи эса мана, бир неча йилдирки, мунтазам пасайиб бормоқда.

Гилос экспорт меваси сифатида бу қадар машҳур эканлиги бежиз эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак бу ҳодисани бир вақтнинг ўзида бир неча омил бирлаштириши билан изоҳлайди: «Бошқа мевалар билан таққослаганда гилос истеъмолчилар учун жуда қулай мевадир. Бундан ташқари, Жанубий Яримшарда жойлашган мамлакатлар ушбу мевани Янги йил байрамларида экспорт қилишлари мумкин, зеро, бу вақтда гилос пишмайдиган ерлар, жумладан, Шимолий Яримшар мамлакатлари учун у байрам ва бойлик рамзига айланади. Шунингдек, мазкур данакли мева Хитой Янги йилида жуда кўп миқдорда харид қилинади. Ва энг муҳими, гилос таъми истеъмолчиларнинг мутлақ кўпчилигига ёқиши аниқ».

Шунингдек ўқинг: Барча мевалар, ҳатто олма ва банан ҳам арзонлашмоқда – ҳафталик бозор таҳлили

Гилоснинг жаҳондаги савдоси бошқа данакли  мевалар савдосига қараганда тез ўсиб боришига қарамай, Ўзбекистон ушбу мевани экспорт қилишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Эрон гилоси, гарчанд, сифат жиҳатидан сезиларли ўсиш йўқ бўлса-да, тобора рақобатни кучайтириб боряпти ва шу туфайли ўзбек гилоси нархини пасайтиришга зарурат туғилмоқда.

Совуқ сабаб, Ўзбекистондаги  ҳосилнинг кўп қисми бой берилган ушбу мавсумда ҳам гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча паст бўлиши мумкин. Бу ҳозирданоқ сезиляпти. Ва кўплаб экспортёрлар россиялик импортчиларнинг талаби жуда суст эканлигидан шикоят қилишмоқда.

Дарвоқе, эртага, яъни 2021 йилнинг 8 июнида Марказий Осиё мева-сабзавот етиштирувчилари учун «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган  онлайн-конференция бўлиб ўтади. Унда ушбу бизнеснинг қайси йўналиши кўпроқ даромад келтириши мумкинлиги ҳақида кўплаб фойдали маълумотларни олишингиз мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтинг.

9 июнь куни эса Украина, Молдова, Грузия, Беларусь, Aрманистон ва Озарбайжон мамлакатлари учун худди шундай тадбир ўтказилади. Сиз унда қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Сообщение Гилос феномени – жаҳондаги етакчи экспортёрлар ўнталигига кирувчи уч постсовет мамлакати появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gilos-fenomeni-zhahondagi-etakchi-eksportyorlar-ontaligiga-kiruvchi-uch-postsovet-mamlakati/feed/ 0
«Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/korinmas-meva-yokhud-rossiya-gilosni-qaerdan-va-qancha-hazhmda-import-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/korinmas-meva-yokhud-rossiya-gilosni-qaerdan-va-qancha-hazhmda-import-qilmoqda/#respond Wed, 22 Apr 2020 17:57:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76333 Россияга гилос импортининг реал ҳажми 2019 йилда 100-110 минг тоннани ташкил этади. EastFruit таҳлилчилари Россияга гилос импорти бўйича расмий маълумотларга жиддий шубҳа билан қарамоқда. Маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланадиган бозор иштирокчилари эса реал ҳажмни яхши тасаввур қилишади, лекин ҳатто улар ҳам Россияга, аслида, қанча гилос кириб келишини айта олмайди. Шунга...

Сообщение «Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияга гилос импортининг реал ҳажми 2019 йилда 100-110 минг тоннани ташкил этади.

EastFruit таҳлилчилари Россияга гилос импорти бўйича расмий маълумотларга жиддий шубҳа билан қарамоқда. Маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланадиган бозор иштирокчилари эса реал ҳажмни яхши тасаввур қилишади, лекин ҳатто улар ҳам Россияга, аслида, қанча гилос кириб келишини айта олмайди. Шунга кўра, алоҳида мамлакатлардан келтирилган импорт ҳажмини аниқлаш янада қийинроқ. Бироқ, ушбу мақолада биз айнан шу масалага аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз, чунки ҳадемай гилос мавсуми бошланади. Дарҳақиқат, ушбу мамлакат аҳолиси даромадларининг пасайиши ва логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олган ҳолда 2020 йили россияликлар томонидан гилос истеъмоли қанчага камаяди деган савол ҳозирданоқ кўпчиликни ўйлантирмоқда.

Демак, 2019 йилда, Россиянинг расмий статистик маълумотларига кўра, мамлакат 74,7 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 9 фоиз кам гилос импорт қилган. Айни дамда гилос нархи ошган ва импорт қиймати 11 фоиз кўпайган. Аммо Россияга энг кўп гилос етказиб берувчилар рўйхати дарҳол шубҳа уйғотади – сўнгги йилларда бу кўрсаткични 26,4 минг тоннага етказган Озарбайжон етакчига айланиб қолган. Иккинчи ўринда 24,8 минг тонна билан Туркия, учинчи ўринда эса 8,3 минг тонна гилос етказиб берган Молдова турибди.

“Ўзбекистон нечанчи ўринда?”дея сўрайди ҳушёр ўқувчимиз. Эрондан пастроқ ўринда жойлашган ва Россияга Молдовага қараганда 3,3 баравар кам гилос экспорт қилган Ўзбекистон кучли бешталикни якунлаб берган. Статистиканинг расмий версиясига ишонадиган бўлсак, албатта шундай. Ўқувчида яна бир савол туғилиши шубҳасиз – бу гўзал, замонавий ва юқори ҳосилдор гилос боғлари Озарбайжоннинг айнан қайси ҳудудларида жойлашган?

Келинг, Озарбайжондан бошлаймиз. Ушбу мамлакат, савдо статистикаси маълумотларига кўра, гилоснинг 99 фоизини Россияга экспорт қилади. Кичик ҳажмда – 89 тоннага яқин гилос 2019 йилда Қозоғистонга ҳам етказиб берилган. Мева билан шуғулланадиган савдогарлар орасида ҳеч кимга сир эмаски, Озарбайжон Эрон билан яқин алоқада. Шу билан бирга, FAOSTAT маълумотларига кўра, Эрон қарийб 140 минг тонна гилос етиштиради ва бу борада жаҳондаги етакчилар қаторига киради, Озарбайжон эса йилига атиги 11 минг тонна гилос етиштиради.

Шубҳа ўйғотадиган фактларни дарҳол сезиш мумкин – агар Озарбайжонда гилос етиштириш 11 минг тонна бўлгани ҳолда экспорт 26,4 минг тоннани ташкил қилса, демак, аниқки, бу ерда бир гап бор! Эроннинг қайси минтақалари гилос етиштиришга ихтисослашган? Албатта, “Шарқий Озарбайжон” ва “Ғарбий Озарбайжон” деган ўзига хос номлари билан ажралиб турувчи Озарбайжон билан чегарадош минтақалар бу борада етакчи саналади. Шуни эсда тутиш керакки, Озарбайжон аҳолиси ҳам гилос истеъмол қилади. Шу боисдан, Озарбайжондан Россия Федерациясига экспорт қилинадиган гилоснинг асосий қисми катта эҳтимол билан Эронда етиштирилади.

Бу ерда етказиб бериш ҳажмида муаммо йўқ – Озарбайжондан гилос экспортининг асосий қисми статистикада акс этишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади, чунки мамлакатлар ўртасида божхона назорати мавжуд ва маҳсулотларни декларациясиз олиб ўтиш қийин. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо  мамлакатлар билан бўлаётган савдолар таҳлили қизиқ. Бу ерда маҳсулотларни декларациясиз ташиш имконияти анча юқори. «Тожикистон ўригини ким еб қўйди» деб номланган мақоламизда биз ана шундай мисоллардан бирини батафсил баён қилган эдик, унда ушбу мамлакатда ўрик боғларининг майдони ва ҳосил ҳажми ўсиб бораётгани, экспорт эса айнан қўшни мамлакат ЕОИИга қўшилганидан сўнг кескин камайиб кетганлиги кўрсатилган.

Худди мана шу ерда Ўзбекистон биз учун қизиқ. Чунки, биламизки, Россия Ўзбекистон мевалари экспорти учун асосий бозор ҳисобланади. Россияда ўзбек гилоси жуда машҳур. Йиғим-терим мавсуми давомида EF Trade  савдо майдончаси том маънода ўзбек гилоси таклифлари билан тўлиб кетади, улар орасида Россия Федерацияси ҳудудига аллақачон етиб келганлари ҳам, мамлакатдан харидор ўзи олиб кетиши шарти билан гилослар ҳам бор. Шундай экан, мамлакатга атиги 2,5 минг тонна ўзбек гилоси кириб келаётгани ҳақиқатга қанчалик яқин? Озарбайжонга (Эрон деб ўқисангиз ҳам бўлади) нисбатан 10 баравар кам? Қандай қилиб? Шунча кам экилиб, нархи қимматлаб кетганми?

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон –илк пишган гилос аллақачон сотувда!

Аммо Ўзбекистонда гилос етиштириш бўйича 2018 йилдаги расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 172 минг тонна мева ҳосили йиғиб олинган. Қолаверса, гилос етиштириш ҳажмлари йилига 30-40 минг тоннага ўсмоқда. Бу шуни англатадики, ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон экспорт борасида аллақачон тан олинган Чили, Эрон, Италия ва Испания каби етакчилардан ҳам ўтиб кетиб, Туркия ва АҚШдан кейинги иккинчи ўринга чиқиб олган. Гарчи, 2011–2018 йилларда фаол равишда экилган кўплаб янги боғлар мевага киришини инобатга олган ҳолда бунинг эҳтимоли кам бўлса-да, 2019 йили бу мамлакатда ҳосил ҳажми кўпаймади ва ҳатто камайди ҳам дейлик. Ҳар ҳолда аҳолиси Эрондан икки ярим баравар кам бўлганлиги сабабли мамлакат Эронга қараганда анча кўп гилос экспорт қилиши керак. Ва бизга маълум бўлдики, Эрон Россия Федерациясининг ўзига камида 25 минг тонна гилос етказиб берган.

Шу тариқа биз “кўринмас” ўзбек гилосини қўшнилардан қидирамиз. Ва дарҳол омадимиз келди – Қозоғистон 2018 йилда Ўзбекистондан 25 минг тоннага яқин гилос импорт қилган. Тўғри, кейинги йил импорт ҳажми сезиларли даражада камайди, аммо бу муҳим эмас. Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти экспортни ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири деб билади ва вазирларни ўз соҳаларида экспортнинг ўсиши тўғрисида ҳисобот беришга мажбур қилади, шунинг учун ҳам баъзи маълумотлар чиқиб туради. Ушбу маълумотлар мамлакатлар кесимида ажратилмайди. Шунга қарамай, мазкур маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2016 йилда – 29,1 минг тонна, 2017 йилда – 30,6 минг тонна, 2018 йилда – 33 минг тонна гилос экспорт қилган ва 2019 йилда бу кўрсаткич тўсатдан 16,7 минг тоннага тушиб кетган. Ҳозирча ушбу маълумотни қандай бўлса шундай қолдирамиз ва Қозоғистонга қайтамиз.

Маълум бўлишича, Қозоғистон ҳам Россияга гилос етказиб берадиган энг йирик мамлакатлардан бири ҳисобланар экан. Аммо Қозоғистонда гилос етиштириш ҳажми тўғрисидаги расмий маълумотларни топиш деярли имконсиз. Биздаги маълумотларга қараганда, гилос боғлари Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош жанубий минтақаларида фаол барпо этилаётган бўлса-да, FAOSTATнинг таъкидлашича, мамлакатда у ҳатто минг тонна ҳам етиштирилмайди.

Биз номини ошкор қилмаслик шарти билан минтақадаги мева-сабзавот савдоси вакилларидан ўзбек гилоси Россияга Қозоғистон орқали етказиб бериладими ёки йўқ, шуни билишга ҳаракат қилдик ва ушбу фактлар кўп марталаб тасдиқланди. Шусиз ҳам мазкур ҳолат рақамлар мантиғидан аниқ кўриниб турибди. Бироқ, Қозоғистондан Россия Федерациясига келаётган гилоснинг ҳаммаси ҳам божхонада декларация қилинмаслиги аён. Эҳтимол, у шунчаки бозорда сотилади ёки ҳужжатлари бўйича маҳаллий, яъни Россия маҳсулоти деб кўрсатилади.

Нега ўзбек экспортчилари маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотишмайди? Ҳамма гап яқин-яқингача мавжуд бўлган ҚҚС ставкалари орасидаги фарқда. Бу Қозоғистон орқали етказиб беришни солиққа тортиш нуқтаи назаридан фойдалироқ ишга айлантиради. Ўзбек гилоси учун ҳатто расман йирик бозор ҳисобланадиган бошқа бир мамлакат – Қирғизистон орқали маҳсулот етказиб беришда ҳам худди шундай ҳолат. Ўзбекистон катта миқдордаги гилосни Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан бошқа мамлакатларга, айниқса, бу ҳажмлар ҳисобга олинмай қолиниши мумкин бўлган жойларга деярли экспорт қилмайди. 2019 йилда ўзбек гилоси Хитойга қарийб 600 тонна (ва бу рекорд кўрсаткич), Жанубий Кореяга 114 тонна, Польшага 17 тонна, Беларусга 9 тонна ва бошқа мамлакатларга 6 тонна ёки ундан камроқ ҳажмларда етказиб берилган.

Агар мамлакат чиндан ҳам камида 140-150 минг тонна гилос етиштираётган бўлса ва унинг истеъмоли, дейлик, Чилидан бир неча баравар кўп бўлса (Ўзбекистон аҳолисининг истеъмолчи учун нархлар жуда юқори эканлигидан шикоят қилишларини эслаймиз), у ҳолда Марказий Осиёдаги ушбу давлатдан гилос экспорти 70-80 минг тоннага етиши ёки мамлакат ичида маҳсулот нархи жуда паст бўлиши керак. Аммо расман гилос экспорти пасаймоқда, ички бозорда эса нархлар ўсишда давом этмоқда!

Албатта, Чили ва Ўзбекистондаги маҳсулот сифатини, гилосни совутиш, саралаш, қайта ишлаш ва сотиш инфратузилмасини таққослаш нотўғри. Шу жиҳатдан, маҳсулотнинг каттагина қисми нобуд бўлмоқда ёки қайта ишлашга кетяпти деб тахмин қилиш ҳам мумкин. Маҳсулотларни қўшни мамлакатларга уларнинг статистикасида ҳисобга олинмайдиган тарзда экспорт қилиш мумкинми? Маҳаллий экспертларнинг таъкидлашича, бу ҳозир эҳтимолдан йироқ ва деярли мумкин эмас, чунки сўнгги йилларда божхона назорати жуда кучайтирилган. Аммо Ўзбекистон бозорида тўлиб-тошиши керак бўлган 20-30 минг тонна гилос қаерга кетаётгани ҳамон мавҳум.

Сархил ва қуруқ мевалар билан шуғулланувчи савдогарлар Россияга маҳсулотларни реэкспорт қилишда қўшниларига ёрдам берадиган мамлакат сифатида Қирғизистонни тез-тез тилга олишади. Бироқ Қирғизистоннинг ўзи ҳам катта миқдорда гилос етиштирувчи давлат ҳисобланади. Маҳаллий мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар йили Қирғизистонда етиштирилгна қарийб 3 минг тонна гилос Россияга экспорт қилинади. Бироқ, ушбу мамлакатнинг 2019 йилги расмий статистик маълумотларига кўра, Россияга атиги 1,5 минг тонна, Қозоғистон ва Хитойга 172 тоннадан гилос экспорт қилинганини кўриш мумкин. Ва шу ерда кутилмаган бир ҳолат – Қирғизистондан экспорт қилинган гилос Россия статистикасида ҳатто кўринмаган ҳам – мамлакатдан чиқиб кетган 1500 тоннадан атиги 1 тоннаси Россияга етиб борган.

Тожикистонни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Биргина Қирғизистонга тожик гилосининг расмий экспорти 200 тоннани ташкил этган, бироқ маҳаллий савдогарлар сезиларли даражада катта ҳажмлар ҳақида гапиришмоқда. Табиийки, ўзи ҳам гилос экспорт қилаётган Қирғизистон уни Тожикистондан ички истеъмол учун сотиб олмаган.

Яна бир реэкспорт марказини, яъни Беларусни, шунингдек, Молдова орқали маҳсулот етказиб бериш ҳолатларини назардан четда қолдирмаслик лозим. Ахир, Россияга гилос экспорт қилувчиларнинг расмий рейтингида Молдова бежизга Ўзбекистондан олдинда эмас – у ЕОИИ аъзоси эмас ва Россия Федерацияси билан умумий чегараси йўқ, шунинг учун у барча ҳажмларни эълон қилишга мажбур. Айни дамда молдован боғбонларнинг таъкидлашича, бу мамлакатда гилос етиштириш у қадар катта эмас. FAOSTAT эса бу ерда 12 минг тоннага яқин маҳсулот етиштирилишини чиқаришини айтмоқда. Яъни назарий жиҳатдан Молдовадан етказиб бериладиган барча гилос ўша ернинг ўзида етиштирилган бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан, Украина ва Польша гилосларининг муайян қисми айнан шу мамлакат орқали Россияга кириб келган. Аммо бу ерда Россияга импорт қилиш ҳажмини баҳолашда муаммолар йўқ.

Беларусь билан боғлиқ саволлар очиқ қолмоқда. Сўнгги йилларда Россия Беларусь ва бошқа мамлакатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини реэкспорт қилувчиларга босимни кучайтирди, шунинг учун 2019 йилда Беларусдан Россияга гилос етказиб бериш ҳажми тўрт баравар камайиб кетди. Аммо бу фақат расмий рақамлар. Ушбу ҳажмлар шунчаки статистикада акс этмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки Беларусь ҳатто расмий равишда ҳам Грециядан гилос импортини кўпайтирган. Ҳолбуки, Европа Иттифоқи мамлакатларидан импортнинг умумий ҳажми бироз камайган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Беларусь орқали олиб кирилган ва ҳисобга олинмаган гилос расмий импорт ҳажмидан бир неча баравар кўп бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, биз 2019 йилда Россияга гилос импортининг реал ҳажмини 100-110 минг тоннага баҳолаймиз. Бунда етказиб берувчилар рейтинги қуйидагича кўриниши мумкин: Эрон (тахминан 31 минг тонна), Ўзбекистон (тахминан 25 минг тонна), Туркия (25 минг тонна), Молдова (тахминан 5 минг тонна), Польша (тахминан 3,5 минг тонна), Украина (тахминан 3 минг тонна), Қирғизистон (3 минг тонна) ва Сербия (2,5 минг тонна).

Табиийки, бу мантиқ ва мевалар савдоси билан шуғулланувчи савдогарларнинг ички маълумотларига асосланган жудаям тахминий фаразлардир. Афсуски, гилос савдосининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони йўқ. Бироқ, янги мавсум арафасида Россия гилос бозорининг тузилишини тушуниш учун ҳатто мана шундай тахминлар ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ахир, Россияда гилосни маҳаллий етиштириш кўрсаткичлари ҳам ўсиб бормоқда ва 2020 йилда истеъмол ҳажми кескин камайиши мумкин. Бу эса ушбу мевани етказиб берувчи мамлакатларга, энг аввало, Ўзбекистонга ва ушбу мамлакат боғбонларига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Сообщение «Кўринмас мева» ёхуд Россия гилосни қаердан ва қанча ҳажмда импорт қилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/korinmas-meva-yokhud-rossiya-gilosni-qaerdan-va-qancha-hazhmda-import-qilmoqda/feed/ 0