овощи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:03:22 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png овощи • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/#respond Thu, 28 Apr 2022 06:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104141 Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор...

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор қалампири, кабачок, бақлажон ва бодринг тақчиллигига дуч келдими-йўқми – шуларни аниқлади.

Украинада сабзавотларнинг келгусидаги ҳосилига таҳдид нафақат ҳудудларнинг бир қисми босиб олингани, балки баҳорги юмушлар учун сарфланадиган ресурслар етишмовчилиги билан ҳам боғлиқ.

Агромаҳсулот етиштирувчиларни ресурслар билан таъминлашда ҳам ҳукумат, ҳам турли жамғармалар кўмак беради. Масалан, Аграр сиёсат вазирлиги ва халқаро ҳамкорлар кўмагида “Ғалаба боғлари” ташаббуси бошланган.  Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Висоцкийнинг айтишича, бу лойиҳа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тайёр бўлган барча украиналикларни зарур материаллар билан таъминлашга ёрдам беради.

Бироқ, 2022 йилда Украина сабзавот тақчиллигига дуч келиши мумкин. «Ғалаба боғлари» лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия бошлаган уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин.

Ушбу ҳисоб-китоб март ойи охиридаги ҳолатга асосланган. Кейинроқ душман Киев, Чернигов ва Сум вилоятларидан чекинган бўлса-да, вазият буткул яхшиланиши даргумон.

Биринчидан, озод қилинган ҳудуддаги далаларни минадан тозалаш керак.

Иккинчидан, бир қатор сабзавотлар, хусусан, помидор, бақлажон, қалампир етиштириш билан Украина жанубидагилар шуғулланган. Бу ҳудудларнинг катта қисми эса Россия армияси назорати остида қолмоқда.

Украинада қайси сабзавотлар нархи ошиши мумкин?

Украинада сабзавот нархи уруш бошланганидан кейин дарҳол кўтарилиб кетди. Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида 2021 йилнинг декабрига нисбатан картошка нархи 33,6 фоизга ошиб, килограмм учун 11,70 грн.ни, пиёз – 60,6 фоизга ошиб, килограмм учун 19,42 грн.ни, лавлаги – 64,2 фоизга ошиб, килограмм учун 21,91 грн.ни ташкил қилди. Сабзи ва оқ карам эса икки баробаар қимматлашди – кг учун 20,06 грн. ва 23,34 грн.гача.

Помидор нархи, айниқса, сезиларли даражада ошди.  Супермаркетлардаги нархларни кузатиб борувчи minfin.com.ua портали маълумотларига кўра, биргина апрель ойида помидор нархи 53,22 фоизга, март ойида эса 8,38 фоизга қимматлашган. 17 апрель ҳолатига кўра, оддий қизил помидорнинг ўртача нархи кг учун 80,23 грн, пушти помидор нархи – 157,20 грн.га етди.

“Аграр иқтисод институти” МИМнинг Нарх белгилари ва қишлоқ хўжалиги бозори бўлими бошлиғи Инна Сало фермерларнинг энергия ташувчилар, транспорт, коммунал хизматлар, электр энергияси ва ҳоказолар билан боғлиқ ҳаражатлари ошишини сабзавот нархи қимматлашининг асосий омили деб атамоқда. Эксперт май ойи охирига қадар сабзавот турига қараб, истеъмол нархлари яна 25-30% га ошишини кутиш кераклигини айтмоқда.

“Эртаги сабзавотлар, асосан, мамлакат ғарби ва жанубидаги иссиқхоналарда етиштирилади, уруш даврида эса уларнинг ҳосилини йиғиб олиш ва сотиш анча қийинлашди”,  дейди Инна Сало. «Херсон вилоятида, Запорожьенинг бир қисмида ва жанглар давом этаётган бошқа вилоятларда сабзавотлар экиладиган далалар бой берилмоқда. Бошқа томондан, логистика муаммоси туфайли Туркиядан иссиқхона сабзавотларини импорт қилиш ҳам қийинлашган”.

Ушбу омиллар нарх динамикасига таъсир қилмоқда. Мутахассиснинг фикрича, сабзавот етиштириладиган ҳудудларда таклиф ҳаддан ташқари кўп бўлса, бошқаларида, аксинча, тақчиллик, нархлар сакраши қайд этилиши мумкин.

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/#respond Mon, 11 Apr 2022 06:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103149 Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20...

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20 та тезуор усулда музлатиш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу хусусда EastFruit мутахассислари вазирлик матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, агар ушбу режалар амалга оширилса, келгуси тўрт йил ичида Ўзбекистондаги мева-сабзавотларни музлатувчи корхоналарнинг умумий қуввати ҳозирги 80 минг тоннадан 205 минг тоннагача, яъни, 2,6 баробар ошади!

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон агробизнесида мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш технологияси фаол ўзлаштирилмоқда. Музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми эса юқори суръатларда ўсиб бормоқда.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан кўпроқ ошган. Бундан ташқари, экспорт тушумларининг ўсиш суръати жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатларидан юқори бўлди. Бу музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилганлигини англатади.

2021 йил 2020 йил Нисбатан ўзгариши, %
Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми Экспорт тушумлари
Музлатилган сабзавотлар 12,3 9,4 5,8 4,0 112% 135%
Музлатилган мевалар 5,8 7,6 2,8 3,0 107% 153%

2021 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибини маҳсулот турлари бўйича ва  уларнинг ўсиш суръатларини 2021 йилнинг январь-октябрь ойларидаги маълумотларга асосланиб батафсил таҳлил қилишган эди. Хусусан, ушбу материалда музлатилган сабзавот ва мевалар жаҳон бозорининг улкан салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг музлатилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш истиқболлари қайд этилган. Агар 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти 18,1 минг тоннага етган бўлса, Польша ҳар йили 800 минг тоннага яқин музлатилган мева-сабзавотлар экспорт қилиб, бундан қарийб 1 миллиард доллар даромад олади. Бошқача айтганда, Польша экспорти ҳатто миқдорий жиҳатдан ҳам Ўзбекистонга нисбатан 44 баробар кўпдир. Шу билан бирга, Польшада хом ашё қимматроқ, Ўзбекистонда эса музлатиш учун хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари анча юқоридир.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/feed/ 0
Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/#respond Fri, 08 Apr 2022 03:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102922 Грузияда, мана, икки ойдирки, нархлар ўсиши бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошишига асосий сабаблар –  мавсумий омиллар ва маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг етарли эмаслигидир. Шу боис, кузнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мамлакат деярли бутунлай хориждан сабзавот импорт қилишга ўтади. Бу ҳақида Business Грузия сайти ёзмоқда. Қишлоқ хўжалиги бўйича...

Сообщение Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда, мана, икки ойдирки, нархлар ўсиши бўйича сабзавотлар биринчи ўринни эгаллаб турибди. Мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошишига асосий сабаблар –  мавсумий омиллар ва маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг етарли эмаслигидир. Шу боис, кузнинг иккинчи ярмидан бошлаб, мамлакат деярли бутунлай хориждан сабзавот импорт қилишга ўтади. Бу ҳақида Business Грузия сайти ёзмоқда.

Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис Паата Арошидзенинг сўзларига кўра, баҳорда сабзавотлар қимматлашади, чунки, маҳаллий захиралар тугаб, деярли 100% маҳсулот импорт қилинади. Ва бу баҳор охирига қадар маҳаллий маҳсулотларни мавсумий етказиб бериш бошлангунича давом этади.

«Лари курси пасаймоқда, табиийки, нархлар ўсиб бормоқда ва бу инфляцияда ўз ифодасини топяпти.  Маҳаллий сабзавотлар шу қадар камки, улар талабни қисман қоплайди, ҳатто майдан октябрга қадар, холос. Ҳозир импорт қилинадиган сабзавотлар ҳам қимматлашмоқда, чунки, логистика қиммат”, дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий маҳсулот етиштиришни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш муаммоларини тубдан ҳал этишни тақозо қилади.

Сообщение Грузияда сабзавот маҳсулотлари нарх ўсиши бўйича етакчилигича қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-sabzavot-mahsulotlari-narkh-osishi-boyicha-etakchiligicha-qolmoqda/feed/ 0
ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/#respond Thu, 17 Mar 2022 08:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101706 NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди. Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот...

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди.

Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот етиштириш тизимини тўрт кишилик экипаж учун етарли сабзавот етиштириш концепцияси сифатида ишлаб чиқмоқда. eXposed Root On-Orbit Test System  (ХROOTS) тадқиқоти Аstro Garden тизимининг муҳим элементларини гидропоника ва аэропоника усулларидан фойдаланган ҳолда тупроқсиз экинлар етиштириш учун синовдан ўтказади. Бу эса космосда кенг миқёсда ўсимликлар етиштириш имконини беради.

Ушбу тизимлар космик муҳитда самарали бўлиши учун микрогравитация шароитида ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, экинларнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда сув ва озуқавий моддалар билан таъминлаш, ҳар хил турдаги ўсимликлар, жумладан, баргли кўкатлар, сабзавотлар (масалан, помидор) ва илдиз мевали экинлар (масалан, сабзи)нинг илдиз зонасида яхши аэрацияни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш лозим. Космик муҳитда ишлаш учун муҳим хусусиятлар қуйидагилардир: кам оғирлик, қувват, ҳажм, экипажнинг юқори ишончлилик билан хизмат қилишига бўлган талаб, тозалаш ва таъмирнинг қулайлиги.

XROOTS технологияси намойишининг мақсади, космик станциядаги микрогравитация шароитида ўсимликлар ўсаётган пайт озуқавий моддаларни етказиб бериш ва чиқариб олишнинг тупроқсиз усулларини баҳолашдир.  Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштириш космосда суюқликлар физикаси ва конвектив оқим йўқлиги боис мураккаблашади.

XROOTS айни пайтда космик станцияда фойдаланилаётган Veggie ўсимликлар етиштирувчиси билан бирлаштирилади.  Операция олти ой ичида амалга оширилиши, индивидуал тестлар эса 14 кундан 60 кунгача давом этиши режалаштирилган.

XROOTS турли капилляр конфигурациялар ва иш протоколлари билан озуқавий моддаларни пуркаш, оқим ва чиқиш ҳаракати каби ўзгарувчан жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган. ХROOTS ўсишнинг турли босқичларида илдиз ривожланиши ва суюқликнинг илдизга ўзаро таъсирини кузатиш учун ҳаракатсиз тасвирлар ҳамда видеолардан фойдаланади.  Маълумотлар, шунингдек, датчиклар ҳамда экипаж кузатувлари ёрдамида тўпланади.

Синовлар бир неча турдаги экинларда ўтказилади, уларнинг баъзилари униб чиқиш босқичида, бошқалари эса тўлиқ йиғим-терим босқичида бўлиши мумкин.

Космосда сархил озиқ-овқат маҳсулотларини самарали ишлаб чиқариш салоҳияти NАSАнинг узоқ муддатли миссиялари, жумладан, тадқиқот миссиялари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. ХROOTS технологиясининг намойиши ҳозирги кунда мавжуд кичик миқёсдаги ишлаб чиқариш тизимларидан экипаж рационини тўлдириш ва Космосдаги ҳаёт сифатини яхшилаш учун етарли миқёсдаги тизимларга ўтишда муҳим қадамдир.

Сообщение ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/khroots-loyihasi-vertikal-fermalarni-kosmosda-sinovdan-otkazmoqda/feed/ 0
Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/#respond Mon, 14 Mar 2022 04:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101393 Европа ёғоч паллет ишлаб чиқарувчилар ва қадоқловчилар федерацияси (FEFPEB) яқинда қилган мурожаатида келгуси ҳафталар Европа бозорида ёғоч паллетлар ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтди. Бу хусусда EastFruit EuroFruit ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. Ўтган йили Украина 2,7 миллион куб метрдан ортиқ пиломатериаллар экспорт қилган эди. Унинг муҳим қисми кейинчалик...

Сообщение Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа ёғоч паллет ишлаб чиқарувчилар ва қадоқловчилар федерацияси (FEFPEB) яқинда қилган мурожаатида келгуси ҳафталар Европа бозорида ёғоч паллетлар ҳамда қадоқлаш маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлигини айтди. Бу хусусда EastFruit EuroFruit ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Ўтган йили Украина 2,7 миллион куб метрдан ортиқ пиломатериаллар экспорт қилган эди. Унинг муҳим қисми кейинчалик Франция, Германия, Италия, Голландия ва Польшада ёғоч паллетлар, қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган. Украина, шунингдек, мустақил равишда 15 миллионга яқин ўз паллетларини ишлаб чиқарди ва Европа мамлакатларига экспорт қилди.

FEFPEBда қайд этилишича, Украинадаги уруш ва пиломатериаллар ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши Венгрия, Италия ва Германиядаги паллет ишлаб чиқарувчилар учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради (булар Украинадан пиломатериаллар импорт қилувчи Топ-3 мамлакат). Бундан ташқари, бу ҳолат бутун Европага билвосита салбий таъсир кўрсатиши аниқ, чунки, бозорда мувозанат бузилиб, қадоқлаш материаллари нархи кўтарилади.

Украинадан етказиб бериш тўхтатилиши билан бирга, Европа Иттифоқининг ёғоч паллетлар ва қадоқлаш материаллари бозори ҳар йили тахминан 7,6 миллион кубометр маҳсулот етказиб берувчи РФ ва Беларусдан импорт билан боғлиқ қийинчиликларга ҳам дуч келади (асосан, Эстония, Германия ва Финляндияга).

Бироқ, FEFPEB Россия ва Беларусга нисбатан савдо санкцияларини қўллаб-қувватлашини айтди. Ваҳоланки, баъзи Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия, Беларусь ва Украинанинг паллетлар ишлаб чиқариш учун материаллар етказиб беришига деярли чорак ҳисса қарамдир. Скандинавия, Германия ва Болтиқбўйи давлатларининг муқобил етказиб берувчилари ҳозирча юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни тўлиқ қоплашга қодир эмас.

Энергия инқирози ҳам оловга мой сепгандек муаммони авж олдирмоқда. Бу Европада ёқилғи нархи деярли учдан бир ҳиссага кўтарилишига олиб келди ва бир баррель нефт нархи 110 долларга етди.  Буларнинг бари глобал транспорт инқирози, ишчи кучи ва товарлар тақчиллиги, белгиланган логистика йўналишлари бузилиши каби саноат ва иқтисодиётдаги узоқ вақтдан бери мавжуд муаммолар қаторига қўшилмоқда.

Сообщение Россия ва Украина уруши Европада паллетлар тақчиллигига олиб келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-va-ukraina-urushi-evropada-palletlar-taqchilligiga-olib-kelmoqda/feed/ 0
Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/#respond Thu, 17 Feb 2022 05:00:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100096 Туркия ҳукумати асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚСни кескин пасайтирди. 14 февралдан эътиборан, солиқ ставкаси 8 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Мамлакат расмийлари асосий солиқлардан бирини минималлаштиришни инфляцияга қарши кураш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбири сифатида изоҳламоқда. Бу хусусда  “KazakhZerno.kz” хабар берди. Гуруч, булгур (янчилган буғдой), нўхат каби дуккакли экинлар;...

Сообщение Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркия ҳукумати асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚСни кескин пасайтирди. 14 февралдан эътиборан, солиқ ставкаси 8 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Мамлакат расмийлари асосий солиқлардан бирини минималлаштиришни инфляцияга қарши кураш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбири сифатида изоҳламоқда. Бу хусусда  “KazakhZerno.kz” хабар берди.

Гуруч, булгур (янчилган буғдой), нўхат каби дуккакли экинлар; сув, чой, шакар, туз, ёғ-мой, қизил гўшт, оқ гўшт, балиқ гўшти, сут, йогурт, пишлоқ, зайтун ва улардан тайёрланган маҳсулотлар учун ҚҚС пасайтирилди. Шунингдек, ушбу рўйхатга тухум, картошка, пиёз, қалампир, помидор, бодринг, мевалар, консервалар, тузламалар, томат пастаси, мураббо, асал, шинни, ҳолва, фундук пастаси, шоколад, раҳат-лукум, печенье, крекерлар, вафли, қандолат маҳсулотлари, торт, пахлава, вермишель, ёрмалар,  ёнғоқлар – грек ёнғоғи, бодом, хандон писта, қуритилган ёнғоқлардан тайёрланган маҳсулотлар, зираворлар ва болалар озуқалари киритилган.

Шунингдек ўқинг: Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми?

Ҳукумат янги тартиб ижросини қаттиқ назоратга олишни мақсад қилган.  Душанбадан бошлаб, барча вилоятлардаги чакана савдо дўконлари, бозорлар ва бошқа савдо нуқталарида нархларни пасайтириш бўйича текширувлар ўтказилади.

Озиқ-овқат чакана савдо ассоциацияси Президент Эрдўғаннинг ҚҚСни камайтириш қарори Туркия учун инфляция билан курашиш йўлидаги бир имконият эканини билдирди. Қолаверса, бу Туркия озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширади.

Сообщение Туркияда озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси кескин пасайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-oziq-ovqat-mahsulotlari-uchun-qqs-stavkasi-keskin-pasaytirildi/feed/ 0
Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/#respond Thu, 10 Feb 2022 08:00:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99523 2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин. Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг...

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Россияда борш тўплами сабзавотларининг мўл ҳосили кутилмоқда.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу турдаги сабзавотлар учун экин майдонларини кенгайтиришни мақсад қилган, демак, жорий йилнинг сентябрь ойида сабзавотлар нархи тушиши мумкин.

Жорий йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги очиқ ерларда етиштириладиган сабзавотлар ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришни режалаштирган. Ушбу маълумотлар вазирликнинг Россияда сабзавотчиликни ривожлантириш федерал лойиҳаси тақдимотида келтирилган, деб ёзмоқда «Область 45«.

Прогнозларга кўра, деҳқон-фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари картошка экиладиган майдонларни қарийб 7 фоизга, яъни, 298,7 минг гектарга етказади. Борш тўпламининг қолган сабзавотлари (лавлаги, сабзи, пиёз, карам), шунингдек, помидор, бодринг, қовоқча, қовоқ ва бошқа сабзавотлар экиладиган майдонлар қарийб 8 фоизга ошиб, 196,6 минг гектарга етиши кутилмоқда.

Ушбу статистикада фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳисобга олинмаган.

«Сабзавот етиштиришни кўпайтириш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалардан биридир.  Ташкил этилган тармоқда бу йил асосий сабзавот экинлари ва картошка экини майдонларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда, бу эса ушбу сабзавотларни етиштириш даражаси ортиши ҳамда мазкур бозорда нархлар барқарорлашувини таъминлаш имконини беради», дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими?

Экин майдонларининг кенгайиши кўпроқ ҳосил олиш имконини беради: 7,2 миллион тонна картошка ва очиқ ерда етиштириладиган 5,7 миллион тонна бошқа турдаги сабзавотлар шулар жумласидандир. Агар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнози амалга ошса, борш тўплами сабзавотлари ҳосили сўнгги бир неча йилдаги рекорд даражага чиқиши мумкин.

2022 йилда жами сабзавот ҳосили 13 миллион тоннага етиши кутиляпти, мазкур кўрсаткич 2019 йилги рақамларга мос.

Шунингдек ўқинг: Россия: оқ бошли карам захиралари тез камаймоқда

Бу ҳам экин майдонлари, ҳам ялпи ҳосилнинг сезиларли даражада  ўсишидир. Ушбу натижа амалиётга кўчса, сабзавотлар сентябрь ойида йиғиб олингандан сўнг нарх арзонлашувига олиб келиши мумкин.  Уларнинг нархи айнан қанчалик пасайишини аниқ айтиш ҳозирча мушкул, тахминан гапирадиган бўлсак, нарх 5-10 фоизга пасайиши мумкин.

Прогноз қийматларида ҳосилдорлик ошиши етарлича кўп ва  бозорда сабзавотларнинг шундай ҳажмда бўлиши уларнинг ҳамёнбоплигини таъминлайди, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг таъкидлашича, сабзавот таннархига фермерларнинг йилдан-йилга ошиб бораётган харажатлари таъсир этмоқда. Шу пайтга қадар ишчи кучи етишмовчилиги ва қимматлиги деҳқонларга қийинчилик туғдирмоқда. Шунингдек, ўғит таннархи ҳам маҳсулот таннархига таъсир қилади.

Саноат ва савдо вазирлигида сабзавотлар, жумладан, борш тўплами  нархларининг қимматлашувига фермерлар ҳамда етказиб берувчиларнинг харид нархларини оширгани сабаб бўлгани айтилди.

Шунингдек ўқинг: Россияда хўраки лавлагига талаб кучайди

“Ҳосил яхши бўлса ва сабзавот сотиб олиш нархлари пасайса, чакана савдо нархлар ҳам пасаяди”, деб ҳисоблашмоқда Саноат ва савдо вазирлиги мутахассислари.

Мазкур идорадагиларнинг айтишича, ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда йирик чакана савдо тармоқларида бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик товарлар бўйича устама нархни 5 фоизгача камайтириш борасида иш олиб бориляпти. Бунда гап сабзавотлар ҳақида ҳам кетмоқда.

Росстат маълумотларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 2021 йил натижаларига кўра, борш тўплами сабзавотлари бошқа маҳсулотлар ичида  максимал даражада қимматлашган. Шундай қилиб, карам 2,5 баробар, картошка 65 фоиз, лавлаги 48 фоиз, сабзи 35 фоизга қимматлашган.

Сообщение Россияда сабзавотлар нархи барча рекордларни янгилаётган бўлса-да, бу йил мўл ҳосилдан умид қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavotlar-narkhi-barcha-rekordlarni-yangilayotgan-bolsa-da-bu-yil-mol-hosildan-umid-qilinmoqda/feed/ 0
Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/#respond Mon, 07 Feb 2022 08:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99257 Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди. Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас...

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда борш тўплами сабзавотлари ва картошка етиштирувчилар ўз маҳсулотлари учун жуда юқори нархлардан максимал даражада фойдаланишда давом этишмоқда (албатта, агар маҳсулотлар ҳали ҳам омборда мавжуд бўлса). Кўпчилик жорий йилнинг қиш фасли охири ва эрта баҳорда нархлар янада юқорилишини кутиб, маҳсулотларни омборларда ушлаб турибди.

Россиялик фермерлар учун ҳаммаси, ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилса арзигуликми? Юқори нархлар бу йилги кузда паст даражаларга қулаши мумкинми? Қуйида EastFruit буни батафсилроқ кўриб чиқмоқчи.

Ҳозир Россияда борш тўпламининг беш тоифасидан тўрттаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камида учдан бир қисмга қимматроқ нархда таклиф қилинмоқда. Оқ бошли карам нархи эса ўртача 4,5 баробар ошган ва у барча рекордларни ортда қолдиришда давом этмоқда! Ҳозиргача ягона истисно – бу йил давомида нархи атиги 6% га ўсган ва ҳозир борш тўпламидаги бошқа маҳсулотлардан камида 60% арзонроқ сотилаётган пиёздир.

Янги мавсум истиқболларига келсак, уларни таҳлил қилишга ҳозирча эрта. Биринчидан, баҳор ҳали келмаган ва кўплаб фермерлар келгуси мавсум учун режалар тузишда ушбу даврдаги нархларга амал қилишади.  Иккинчидан, янги мавсумда ёз ва кузги об-ҳаво шароитининг ҳосил сифати ҳамда якуний ҳажмга салбий таъсирини истисно эта олмаймиз. Яъни, рекорд даражада юқори нархларга эга бўлган мавсум ортиқча маҳсулот етиштириш мавсумига алмашинади, деган мантиқий гап нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Зеро, бундай шубҳалар ҳозирданоқ пайдо бўлмоқда.

Хусусан, 2021 йилнинг баҳор-ёз ойларида сабзавотлар инқирози билан боғлиқ вазият ва ўтган йилнинг кузида борш тўплами маҳсулотлари нархи ошиши ҳукумат даражасида муҳокама қилинган. Натижада, жорий йилнинг ўзидаёқ ҳукумат Россия Федерациясида сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун қўшимча 5 миллиард рубль ажратадиган бўлди, саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари мавжуд дастурлар бундан мустасно, албатта.

Айни омил Россияда кейинги 2022/23 йилги мавсум истиқболларини белгилашда асосийси бўлиши мумкин, чунки, айни пайтдаги энг қиммат  экинларни етиштириш учун маблағ ажратиш осонроқдир. Бунга яна бозорга янги нопрофессионал иштирокчиларни жалб қилувчи Шарқий Европа учун анъанавий ҳисобланмиш одат – осон пул топишга чанқоқликни, шунингдек, аҳолининг юқори нархларга табиий муносабатини қўшсак, нархлар қулаши юз берадиган янги мавсум истиқболлари янада яққолроқ намоён бўлади.

Россиядаги сабзавот етиштирувчиларнинг ўзлари EastFruit таҳлилчилари билан мулоқот чоғида  шунга ўхшаш хавотирларини (айниқса, икки экин учун долзарб саналган) айтишяпти. Бу карам ва картошка бўлиб, ушбу сабзавотлар нархи рекорларни янгиламоқда ва янги мавсумда уларни етиштириш учун майдонлар ўсиши мумкин.

Оқ бошли карамга келсак, бу умидлар маҳаллий уруғлик компаниялари ва дистрибьюторларнинг уруғлик савдоси кескин ўсиши билан ҳам кучаймоқда, мазкур бозордаги баъзи иштирокчилар уруғлик савдоси бир неча баробар ўсиши ҳақида хабар беришмоқда!  Картошканинг ўзи борш тўплами сабзавотлари орасида маҳсулот етиштирилиши бўйича етакчи ҳисобланади ва табиийки, давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг энг катта қисми айнан шу сегментга тегишли бўлади. Бундан ташқари, Россияда борш тўплами сабзавотларини етиштиришдаги улуши ҳали ҳам сезиларли бўлмиш ушбу экин билан боғлиқ нархлар вазиятига аҳоли жуда таъсирчан ҳисобланади.

Сабзавотлар (сабзи ва лавлаги) билан боғлиқ вазият ҳали ҳам ноаниқ.  Бир томондан, Россияда сабзи учун ўртача нарх ҳозир ўтган йилга нисбатан учдан бир баробар юқори, лавлаги йил давомида 60%га қимматлашди ва фермерлар баҳорга қадар нархларнинг янада тез ўсишини кутишмоқда.  Бошқа томондан, агар Россия ва қўшни мамлакатларда жорий йилги ҳосил мавсуми эртароқ ёки ҳатто одатий вақтда бошланса, ўтган йилнинг баҳор-ёзидаги ҳолат такрорланмаслиги мумкин. Шу боис, 2022 йилнинг кузида ушбу турдаги экин майдонларининг кескин ўзгариши ҳақида гапиришга ҳали-ҳануз эрта.

Россияда маҳаллий пиёз билан боғлиқ вазият ҳозир маҳаллий фермерлар нуқтаи назаридан энг қийини. Пиёзнинг АҚШ долларида ҳам, Россия рублида ҳам ўртача нархи ўтган йилги билан деярли бир хил, ваҳоланки, ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ва бошқалар йил давомида сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг баҳорида ҳам, ҳозир ҳам фермерлар асосий харидор (супермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдогарлар)лар импорт қилинадиган маҳсулотлар билан ишлашни афзал кўраётганидан тез-тез шикоят қилишмоқда. Импорт  маҳсулотлари (Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилган) айни дамда Россия бозори учун долзарблигича қолган, шу боис, маҳаллий фермерлар учун қайта ишлаш, шунингдек, умумий овқатланиш ва ижтимоий корхоналар учун таъминотдан ташқари алоҳида муқобил вариант йўқ.

Пиёз етиштириш билан боғлиқ яна бир муҳим муаммо – бу Россия Федерациясида COVID-19 пандемияси бошлангач, кучайган ишчи кучи танқислиги муаммосидир. Айнан ушбу маҳсулотларни етиштириш борасида жуда кўп қўл меҳнати талаб этилади (хусусан, далаларда бегона ўтларни тозалаш ва омбордаги ҳосилни саралаш учун).

Натижада, кўплаб фермерлар ҳали пиёз майдонларини кенгайтиришни режалаштирмаяпти, баъзилари эса янги 2022/23 мавсумда бошқа экинларни етиштиришга ўтишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.

Сообщение Россия 2022 йилнинг кузида ортиқча сабзавот етиштириш муаммосига дуч келадими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilning-kuzida-ortiqcha-sabzavot-etishtirish-muammosiga-duch-keladimi/feed/ 0
Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/#respond Thu, 03 Feb 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98941 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда. Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва...

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда.

Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва хизматларга солиқ солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.  Янгилик ҚҚС ставкасини вақтинча пасайтиради,  жумладан озиқ-овқат маҳсулотларида (5 дан 0 фоизгача), ёқилғида (23 дан 8 фоизгача), ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларида (8 дан 0 фоизгача), шунингдек, табиий газ (0 фоизгача) ҳамда электр ва иссиқлик энергияларида (5% гача).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва умумий асосда ҚҚС тўловчи фермер хўжаликлари 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар сотилган маҳсулот турлари учун 0% ҚҚС тўлайди, булар: сабзавот ва мевалар, истеъмол қилиш мумкин бўлган ёнғоқлар; дон ва уруғлик материаллари, мойли ўсимликлар; қайта ишлаш учун ўсимлик маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар;  сутли маҳсулотлар; қуш тухумлари; табиий асал;  ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Ноль қийматдаги ҚҚС истеъмолчилар учун маҳсулотлар нархини пасайтириши керак, чунки, у бутун озиқ-овқат таъминоти занжири бўйлаб – ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш учун сотувчи фермерлар, озиқ-овқат савдогарлари ва ушбу маҳсулотларни сотиб олувчи якуний истеъмолчилар учун амал қилади.

2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб, озиқ-овқат сотувчилари ўз дўконларидаги фискал назорат-касса машиналари созламаларини сут, тухум, мева-сабзавотлардан 0% ҚҚС амал қилиниши учун ўзгартириши, шунингдек, харидорга қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида ҚҚС пасайтирилгани ҳақида хабар бериши керак бўлади.

Ассоциация барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева- сабзавотлар учун ноль қийматдаги ҚҚС 2022 йилнинг ўрталарига қадар бутун Европа Иттифоқида жорий этилиши режалаштирилганини эслатиб ўтди.  Инновациядан мақсад COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан бирига айланган глобал инфляциянинг олдини олишдир.

Бундан аввал, 2021 йилнинг декабрь ойида Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар молия вазирлари ўртасидаги тўрт йиллик музокаралардан сўнг Европа Иттифоқининг ҚҚС бўйича Директива матни борасида келишувга эришилган эди. Директиванинг келишилган матни алоҳида аъзо мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун зудлик билан ноль қийматдаги ҚҚСни жорий этиш (бу ўзгаришларнинг бутун Европа Иттифоқида автоматик равишда кучга киришини кутмасдан) имконини берди. ҚҚС тизимидаги илк ўзгаришни Европа Иттифоқида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нолга тенглаштирилган ҚҚСни жорий этиш билан инновацияларнинг энг фаол ташаббускорларидан бири бўлмиш Польша амалга оширди.

Сообщение Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-oziq-ovqat-uchun-qqs-stavkasi-nolga-tushirildi/feed/ 0
Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/#respond Fri, 28 Jan 2022 06:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98453 EastFruit мутахассислари сабзавот ва мева бозоридаги жуда муҳим воқеликка эътибор қаратишмоқда – Беларусда  сабзавот ва меваларнинг айрим турларини сотишнинг максимал даражаси ва чакана нархларига чекловлар жорий этилди. Нархлар чегараси Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги «Мева- сабзавотлар нархларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади. Фармон мева-сабзавот маҳсулотларининг олти...

Сообщение Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари сабзавот ва мева бозоридаги жуда муҳим воқеликка эътибор қаратишмоқда – Беларусда  сабзавот ва меваларнинг айрим турларини сотишнинг максимал даражаси ва чакана нархларига чекловлар жорий этилди.

Нархлар чегараси Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги «Мева- сабзавотлар нархларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади. Фармон мева-сабзавот маҳсулотларининг олти позицияси – картошка, оқ бошли карам, сабзи, лавлаги, пиёз ва олмага тааллуқлидир.

Нархларни тартибга солишнинг янги тартиби 2022 йил январдан майга қадар амал қилади.  Шундай қилиб, нархларни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш даврида картошканинг рухсат этилган максимал сотув нархи 1,38-1,43 бел.руб/кг (ҚҚС билан 0,53-0,55 доллар), карам нархи – 1,67-1,75 бел.руб/кг (0,64-0,67 доллар), сабзи нархи – 1,53-1,58 бел.руб/кг (0,59-0,61 доллар) даражасида белгиланди. Лавлаги нархи эса 1,41-1,44 бел.руб/кг (0,54-0,55 доллар), пиёз нархи – 1,55-1,6 бел.руб/кг ($0,59-0,61), олма нархи – 2,51-2,54 бел.руб/кг ($0,96-0,97) оралиғида белгиланган.

Беларусь Республикаси Монополияга қарши кураш ва савдо вазирлигининг изоҳида таъкидланганидек, максимал нархлар чегарасини белгилашда сақлаш ва сотиш харажатлари, сақлаш вақтидаги табиий йўқотиш нормалари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган савдо қўшимчалари даражаси, хўжалик юритувчи субъектлар даромадининг чекланган миқдори ҳисобга олинди.

«Бозорда нархларни алоҳида тартиб асосида бошқарув усуллари иш бермайди – бу СССРда ҳам, жаҳоннинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам ўнлаб йиллар давомида амалга оширилган нархларни тартибга солиш бўйича самарасиз уринишлар билан ўз исботини топган. Нархларнинг ошишини маъмурий усуллар билан тўхтатишга уринишлар ўша мамлакатда уларнинг ўсишини янада кескин рағбатлантиришга, яширин бозор яратишга, бюджет даромадлари камайишига ва нархлар барқарор бўлган мамлакатда ушбу турдаги маҳсулотларни етиштириш даромадсиз бўлишига олиб келади. Шунга кўра, узоқ муддатли истиқболда нархлар билан боғлиқ вазият фақат ёмонлашмоқда. Оқибатда ҳамма ютқазади: янада кўпроқ пул тўлайдиган ва дўкон пештахталаридан ғойиб бўлгани сабабли, баъзи бозорлардан маҳсулот қидиришга мажбур бўлаётган истеъмолчилар ҳам, яширин бозорда маҳсулот сотилиши туфайли солиқ ундирмайдиган давлат ҳам, нархлари тартибга солинадиган маҳсулотларни етиштиришдан бош тортаётган ишлаб чиқарувчи ҳам», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Экспертлар, шунингдек, сабзавот ва меваларнинг нархини тартибга солиш стандартлаштирилган товарларга нисбатан анча қийин эканини таъкидлашмоқда: «Қандай қилиб олма учун нарх чегарасини белгилаш мумкин? Ахир, олма турли хил навларда, турли калибрларда, турлича қадоқ ва сифатда бўлади! Ўрта ҳисобда супермаркет пештахталарида 4 дан 15 гача олма позициясини топиш мумкин ва энг арзон ҳамда энг қиммат ўртасидаги фарқ 600-800% бўлади! Бунга ўхшаш мисолларни сабзавот ва картошка бўйича ҳам келтириш мумкин. Шу маънода «олма» учун нарх чегарасини белгилаш орқали давлат супермаркетлар ёки дўконларни сифатли маҳсулот сотиш имкониятидан маҳрум қилади. Ахир, худди ўша Беларусда истеъмолчилар талаб қилаётган сифатли олманинг асосий қисми – бу импорт маҳсулотлари».

Эслатиб ўтамиз, сотув нархларининг максимал даражаси белгиланган маҳсулотлар аввалроқ ижтимоий аҳамиятга эга  товарлар рўйхатига киритилган эди. Уларнинг нархлари 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 0,9 фоизга, 2022 йилнинг март-декабрида эса ўтган ойнинг охирги кунидаги нархга нисбатан 0,3 фоизга оширилиши мумкин эди.

Тегишли вазирликда тушунтирилишича, нархларни тартибга солишнинг жорий этилиши ички бозорни ҳимоялаш,  Беларусь мева-сабзавот маҳсулотларини 2021 йил ҳосили ҳисобидан савдо тармоғига етказиб беришга устувор аҳамият қаратиш зарурати, шунингдек, бошқа мамлакатларда ушбу маҳсулотлар нархининг ўсиш суръати ўзиб кетишини ҳисобга олиш билан боғлиқ.

Аввалроқ EastFruit қайд этганидек, Европа сархил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (Freshfel Europe) хабарига кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Беларусь Республикасига 400 дан 500 минг тоннагача сархил маҳсулотлар, биринчи навбатда, олма, нок, қулупнай, помидор импорти таъқиқланди. Ишлаб чиқарувчилар 300 миллион евро йўқотишлари мумкин.

Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2021 йилнинг 6 декабрида Европа Иттифоқи ва бир қатор бошқа мамлакатлардан Беларусга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кириш бўйича таъқиқ жорий қилинган.

Сообщение Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/feed/ 0