органика • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 25 Sep 2021 11:46:04 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png органика • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Меваларга ишлов бериш воситалари – маҳсулотни сақлашда инновацион ечим https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalarga-ishlov-berish-vositalari-mahsulotni-saqlashda-innovatsion-echim/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalarga-ishlov-berish-vositalari-mahsulotni-saqlashda-innovatsion-echim/#respond Tue, 21 Sep 2021 11:45:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87508 Мевалар, резаворлар, полиз маҳсулотларини сақлаш муддати ва сифатини оширишга махсус жиҳозланган омборхоналар ва музлаткичлар ёрдамидагина эришилмайди. Сақлашда йўқотишлар миқдорини камайтириш ва маҳсулотнинг чиройли ташқи кўринишини сақлаб қолиш имконини берувчи қўшимча воситалар ҳам мавжуд. Бу қандай ишлайди? ТМ BioGreen маҳсулотларини етказиб бериш билан ҳам шуғулланувчи “ПБТ” компанияси асосчиси Александр Бородай  SEEDS билан...

Сообщение Меваларга ишлов бериш воситалари – маҳсулотни сақлашда инновацион ечим появились сначала на EastFruit.

]]>

Мевалар, резаворлар, полиз маҳсулотларини сақлаш муддати ва сифатини оширишга махсус жиҳозланган омборхоналар ва музлаткичлар ёрдамидагина эришилмайди. Сақлашда йўқотишлар миқдорини камайтириш ва маҳсулотнинг чиройли ташқи кўринишини сақлаб қолиш имконини берувчи қўшимча воситалар ҳам мавжуд. Бу қандай ишлайди? ТМ BioGreen маҳсулотларини етказиб бериш билан ҳам шуғулланувчи “ПБТ” компанияси асосчиси Александр Бородай  SEEDS билан интервьюда шулар ҳақида сўзлаб берди.

– Махсус омборхоналар ва музлаткичлар мевалар, данакли мевалар, реза мевалар, сабзавотларни сақлаш муддатини узайтиради. Маҳсулотга қўшимча равишда ишлов бериш нима учун керак? Бу қандай самара беради?

– Анъанавий технологияларни қўллар эканмиз, биз сабзавотлар ва мевалар қанча вақт давомида сақланиши ҳақида тушунчага эга бўламиз. Қўшимча воситалардан фойдаланиш орқали эса бизда бир томондан сақлаш муддатини узайтириш, иккинчи томондан йўқотишлар миқдорини камайтириш имконияти пайдо бўлади. Шу тариқа, ҳимоя препаратлари бизнес юритиш самарадорлигини, рентабелликни ошириш, йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради.

– BioGreenдан фойдаланиб резаворлар ва меваларнинг сақлаш муддати узайтирилганига мисоллар келтириб бера оласизми? Уларга ишлов бериш натижасида маҳсулотни йўқотиш даражаси қанчалик камайди? Бу иқтисодий жиҳатдан қай даражада фойдали?

– Агар узоқ вақт сақланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак (олмалар, картошка), йўқотишлар бўлиши тайин. Бироқ ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотларини қўллаб, биз сақловдаги йўқотишларни 60 фоизга камайтирамиз. Тўғри, маҳсулотни муайян муддатдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Аммо биз йўқотишлар миқдорини камайтириб, керакли товар кўринишини сақлаб қола оламиз.

Қисқа муддат (ҳафта, ой) сақланадиган реза мевалар ва меваларга нисбатан қўлланилганда эса препарат сифатли сақлов муддатини 50 ва ҳатто 100 фоизга узайтириши мумкин. Масалан, агар реза мевалар одатда 15 кун сақланадиган бўлса, препарат билан ишлов берилгандан сўнг худди шу шароитда уни сақлаш муддати 30 кунгача узаяди.

– Кўпчилик истеъмолчилар орасида озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ҳамиша зарарли, деган фикр шаклланган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Препарат таркибига нималар киради? У якуний истеъмолчи учун мутлақо хавфсиз, дея оласизми?

– Резалар, мева-сабзавот маҳсулотларининг етилиш даврида экинга қаров ва ҳимоялаш учун асосан ноорганик кимёвий моддалар ишлатилади. Ўз-ўзидан, ҳосил етиштиришнинг ҳозирги замонавий технологиялари ёрдамида сақлаш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш – одатий ҳолат.

ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотлари таркибининг асоси органик моддаларнинг аналогларидан иборат. Улар биологик парчаланади ва инсон организмига ҳам, ўсимликнинг ўзига ҳам, атроф муҳит ва маҳсулотга ҳам салбий таъсир қилмайдиган даражада кам дозаларда ишлатилади. Мевалар ва бошқа маҳсулотларнинг сиртида вужудга келиши мумкин бўлган патоген флора билан курашиш жараёнида модданинг ўзи органик бирикмаларга бирикиб кетади. Бундай бирикмалар эса табиатда ҳамма жойда учрайди. Шу сабабли, препаратни қўллаш истеъмолчилар учун мутлақо хавфсиз.

ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги воситаси сувда эрувчи модда ҳисобланади. Сабзавотлар, резаворлар, мевалар ювилганда у эриб кетади ва ўзидан из қолдирмайди.

– BioGreen препарати билан ишлов бериш мева ёки резаворларнинг ишлаб чиқариш ҳажми қанча бўлганда иқтисодий жиҳатдан самарадор ҳисобланади?

– Биз препаратни қўллаш концепциясини иккига бўлганмиз: кичик ишлаб чиқарувчилар, фермерлар учун ҳамда йирик корхоналар учун. Бироқ ишлаб чиқариш ҳажми минимал даражада бўлган тақдирда ҳам BioGreenдан фойдаланиш иқтисодий самара беради. У ҳам кичик, ҳам йирик ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, ўзининг томорқа участкаларида мева ва сабзавот етиштирувчиларга ҳам фойда келтиради.

Шу боис, ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи учун маҳсулотни сақлашда иқтисодий, экологик ва технологик жиҳатдан инновацион ечим бўла олади.

Сообщение Меваларга ишлов бериш воситалари – маҳсулотни сақлашда инновацион ечим появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalarga-ishlov-berish-vositalari-mahsulotni-saqlashda-innovatsion-echim/feed/ 0
Францияда органик олманинг янги «Pixie Bio» нави яратилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-organik-olmaning-yangi-pixie-bio-navi-yaratildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-organik-olmaning-yangi-pixie-bio-navi-yaratildi/#respond Fri, 10 Sep 2021 17:33:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86219 Бу йил Франциянинг «Blue Whale» номли мева етиштирувчи компанияси «Pixie Bio» навли янги органик олмани сотувга чиқарди. Бу олманинг қарийб 1500 тонна ҳажмдаги умумий ҳосили сентябрдан ноябрга қадар чакана савдо тармоқларида сотилади, деб хабар бермоқда FreshPlaza. «Гаронна водийсида етиштирилган Pixie Bio навли олма мавсум бошида органик эталонни белгилаши ва истеъмолчиларни...

Сообщение Францияда органик олманинг янги «Pixie Bio» нави яратилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Франциянинг «Blue Whale» номли мева етиштирувчи компанияси «Pixie Bio» навли янги органик олмани сотувга чиқарди.

Бу олманинг қарийб 1500 тонна ҳажмдаги умумий ҳосили сентябрдан ноябрга қадар чакана савдо тармоқларида сотилади, деб хабар бермоқда FreshPlaza.

«Гаронна водийсида етиштирилган Pixie Bio навли олма мавсум бошида органик эталонни белгилаши ва истеъмолчиларни ўзига жалб қилишига умид қиламиз. У қарсилдоқ, ширин ва хушбўй бўлиб, ёрқин қизил рангги ва жалб қилувчи ташқи кўриниши билан эътиборни тортади. Бу олма, шунингдек, Парша касалликларига чидамли бўлгани учун органик боғларда ўстиришга жуда мос», дейди Blue Whale компаниясининг органик бозор менежери Бенжамин Винсент.

EastFruit илгари хабар берганидек, боғбонлар учун яна бир қийин мавсумнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги олма бизнесида мавжуд мушкул вазиятга эътибор қаратиш мақсадида EastFruit янги #freshapplecrisis хештегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархда сотишдаги қийинчиликлар ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълумот берадиган ҳар бир кишига ушбу хештегдан фойдаланишни таклиф қиламиз.

Сообщение Францияда органик олманинг янги «Pixie Bio» нави яратилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/frantsiyada-organik-olmaning-yangi-pixie-bio-navi-yaratildi/feed/ 0
Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/#respond Tue, 18 May 2021 12:42:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76485 Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу...

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>

Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу боғларда 530 минг туп дарахт бор – гектарига 3,5 минг олма дарахти униб-ўсмоқда. Яқин тўрт-олти йил ичида улар йилига 70 тонна (гектарига)гача ҳосил беради. “Aгроном-Сад”нинг ишлаб чиқариш ва инновациялар бўйича директори Aлексей Соломахиннинг сўзларига кўра, 2021 йилда компаниянинг органик олма йиғими 200 тоннадан ошади.

Соломахиннинг қайд этишича, органик маҳсулотларга истеъмолчилар талаби бисёр. Унинг сўзларига кўра, органик олма етиштириш тадбиркордан қатор талабларни бажаришни талаб этади ва бу қўшимча харажатлар ҳамда турли хатарлар омилидир. Жумладан, маҳсулот етиштиришда синтетик пестицид, минерал ўғит, ўсиш регулятори, индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари ва генетик модификацияланган организмлар (ГМО)дан фойдаланиш мумкин эмас.

Соломахин «Aгроном-сад» компанияси ушбу йўналишни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади: «Aммо одамлар органик олманинг ўзига хос хусусиятларига ўрганишлари керак. Масалан, бизнинг мева ҳар доим ҳам оддий олмадек кўринмаслиги, унинг пўчоғида кичик нуқсонлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қўшимча харажатлар талаб этиши ва турли хатарларга йўл очгани боис, нархи, кўпинча, бироз юқори бўлади».

Мева-сабзавот иттифоқи раҳбари Михаил Глушковнинг “Агроинвестор”га айтган сўзларига кўра, Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ. Ҳозир боғларга ҳар 10-14 кунда ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар билан ишлов берилмоқда. Aгар дарахтларга ишлов берилмаса, ўғитлантирилмаса, улар касалланиб қолади, ўргимчаккана сингари зараркундаларга ем бўлади. Табиийки, бу ишлаб чиқарувчи учун жуда катта хавф-хатардир. Aйтайлик, кимдир шундай боғ барпо қилди ва унга омад кулиб боқди – дарахтлар ҳосил берди. Бу яхши, аммо меваларнинг ҳажми кичик, ҳосили кам, кўриниши хунук бўлса-чи? Шубҳасиз, ушбу ҳосилни юқори нархда сотиш қийин. Ва ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулот баҳоси қилинган меҳнатга арзимайди. Хуллас, бундай олмаларни ҳар ким ҳам етиштириши мумкин, аммо уларни сотишда қийинчиликлар бўлиши аниқ.

Глушковнинг фикрига кўра, агар “Aгроном-Сад”нинг Европада органик маҳсулотларни сотиш канали мавжуд бўлса, лойиҳа муваффақиятга олиб келиши эҳтимоли бор. Аммо агар бундай канал бўлмаса ва органик олма етиштирувчилар маҳсулотларини одатий (ички) бозорда сотишга интилишса, менимча, одамлар фақат “органик” ёзувли стикер учунгина пул тўлашаги тўғри келади – бу бизнес учун катта хавфдир.

“Ҳозир ишлаб чиқарувчилар органик бозор билан қизиқишмоқда, 1 гектар майдонга дарахт экиб кўриб, охири нима бўлишини кутишяпти”, – дея фикрини давом эттиради Глушков, “эҳтимол, кимдир ушбу соҳага ихтисослашиб, аллақачон бу ишни амалга ошираётган бўлиши ҳам мумкин. Умуман, ҳозир бозорда ишлаб чиқариш ҳажми ҳаддан зиёд экани кўзга ташланмоқда. Агар бу йил об-ҳаво яхши келса, ҳосил катта бўлади, шунга мос равишда нарх ҳам пасаяди. Ва ушбу фонда  органик ёки тўртбурчак олма каби эксклюзив маҳсулотларни жорий қилиш орқали рақобат бошланади. Худди шундай ҳолат ҳозир помидор-бодринг бозорида юз бермоқда».

Глушковнинг фикрича, бу йил олма етиштириш 1,5 миллион тоннага етади ва бу нархга таъсир қилиши, шубҳасиз. Шу боис ҳам, у эксклюзив маҳсулот намойиш эта олганлар қўшимча фойда олиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шунингдек ўқинг: Голланд таъмли сарсабил – Россия қанча миқдорда сарсабил етиштиради ва энг йирик ишлаб чиқарувчи ким?

Мева-сабзавот Иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, яна бир хавф омили шундаки, баъзи “ўйинчи”лар ўз маҳсулотларини органик сифатида сотувга қўйишади, гарчи, бундай бўлмаса ҳам. “Дейлик, сиз оддий олмани етиштирдингиз, унга “органик” стикерини ёпиштирасиз ёки тегишли сертификат олиб, юқори нархда сотасиз. Сизнинг бу ишингиз барча харажатларни  зиммасига олиб, ҳалол ишлаганларнинг бозорини касод қилиши аниқ. Органик олма Голландияда ҳам ишлаб чиқарилади, аммо улар Россиядаги каби ҳар 10 кунда бир эмас, балки 20 кунда бир  қайта ишланади ва у органик маҳсулот деб аталади. Бизнинг мамлакатда эса бунга йўл йўқ, қонун таъқиқлайди – бизда агрокимёни қўллаш мутлақо мумкин эмас», дейди Глушков.

“Ҳозирги кунда органик сектор жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борада 2020 йил  муваффақиятли бўлди”, дейди “Aгроинвестор” билан суҳбатда Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори Олег Мироненко, «масалан, “ГиперГлобус” чакана савдо тармоғи органиклар сотиш ҳажми – 54 фоиз, “Aзбука вкуса” эса 30 фоиз ўсганлиги ҳақида хабар берди. Aммо асосий муаммо шундаки, Россия гўшт ва сутга нисбатан эҳтиёжини ўз ишлаб чиқариши ҳисобига қоплаётган бўлса-да, дўконлардан маҳаллий сабзавот ва меваларни деярли топиб бўлмайди. Ваҳоланки, булар бугун энг харидоргир маҳсулот. Шунинг учун ҳам кўплаб тармоқлар мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри даланинг ўзидан харид қилишга тайёр.

Мироненконинг сўзларига кўра, сабзавот ва мевалар AҚШ бозорида органик маҳсулотлар сотувларнинг 40 фоизини ташкил қилади.

“Агар органик олма ва данакли мевалар дўконларда ҳам пайдо бўлса, яқин келажакда нафақат ҳозирги органик ҳосилни, балки бўлғуси маҳсулотларни ҳам сотиш мумкин бўлади”.

Мироненко «Агроном-сад» ва «Прогресс» компанияси («Фруто Няня» ёрлиғи остида болалар озуқаларини ишлаб чиқаради)нинг акциядори битта  – Ольга Белявцева эканини қайд этар экан, жумладан шундай дейди: “Болалар озуқасини ишлаб чиқаришда олма мунтазам ишлатилади”.

Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори ҳозирги пайтда ички ва ташқи талаб мавжудлиги боис, органик маҳсулот ишлаб чиқариш инвесторларни жалб қилмоқда, деган фикрда: «Aсосий масала – биз Россияга Ғарбдан келадиган товарлар нархи бўйича рақобатдош бўла оламизми? Бу борада, албатта, бари инвесторгагина эмас, балки давлатга ҳам боғлиқ. Aгар давлат ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга туртки берадиган бўлса, менимча, кўплаб ишлаб чиқарувчилар, айниқса, боғбонлар, шу йўналишдан боришади».

Мироненконинг сўзларига кўра, «Aгроном-Сад» органик олма ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ягона компания эмас. Псков вилоятидаги яна бир корхона шундай боғларни барпо этиш билан шуғулланмоқда.

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/feed/ 0