онлайн-конференция • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 11 Jun 2021 17:54:10 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png онлайн-конференция • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/#respond Thu, 10 Jun 2021 17:51:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78697 Мева-сабзавотларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиш ва уни қандай самарали амалга ошириш мумкинлиги ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Олександр Украинец 9 июнь куни бўлиб ўтган “Шарқий Европанинг мева, ёнғоқ ва сабзавотлари” мавзусидаги онлайн-конференция вақтида сўзлаб берди. Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат...

Сообщение Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавотларни ижтимоий тармоқлар орқали сотиш ва уни қандай самарали амалга ошириш мумкинлиги ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Олександр Украинец 9 июнь куни бўлиб ўтган “Шарқий Европанинг мева, ёнғоқ ва сабзавотлари” мавзусидаги онлайн-конференция вақтида сўзлаб берди. Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

“Одамлар тўпланадиган жойда савдо қилинг, бу хилдаги савдо-сотиқ минглаб йиллар давомида тажрибадан ўтган. Айнан шу сабабли сотувчилар харидорларни кўзда тутиб Интернетга киришади. Давр ўзгаришга юз тутмоқда, 10-15 йил олдин бу ишни ташқи эълон лавҳалари бажарган бўлса, у пайтда ҳар ким ўзига сайт яратишга ҳаракат қилар эди, аммо бугунги кунда у ўз долзарблигини йўқотди. Аксарият замонавий одамлар ўз вақтларини ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўтказадилар, шунинг учун сиз шу ерда савдо-сотиқни амалга оширишингиз керак”, – деб таъкидлади Олександр Украинец.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Ҳам мулоқот қилиш, ҳам медиаконтент алмашиш учун ижтимоий тармоқлар мавжуд. Собиқ иттифоқ ҳудудида Facebооk, Vkontakte, YouTube, Instagram. Telegram, Viber, WhatsApp ва Facebook Messenger кабилар мессенжерлар орасида оммавийликка эришди.

Мутахассис фикрига кўра, ижтимоий тармоқларга қараганда мессенжерлар самарадорлиги юқори, чунки ижтимоий тармоқларда ҳамма хабарларни кўриш имконияти чегараланган. Мессенжерларда хабарларнинг ўқилиши тахминан 80-90% ни ташкил қилади.

Мессенжерлар орқали маҳсулот сотишнинг икки усули мавжуд. Биринчиси, харажати кўп, анча-мунча вақт ва пул талаб қилади. Бу – ўз гуруҳини яратиш, тарғиб қилиш ва уни юрғизишдан иборат. Иккинчиси, савдони бирданига йўлга қўйиш имконини беради. Бунинг учун мева ва сабзавотлар савдосига ихтисослашган гуруҳлардан фойдаланиш лозим.

Қандай платформани танлаган маъқул?

Бугунги кунда Интернетда мева-сабзавот савдоси учун очилган гуруҳлар етарлича топилиши мумкин. Уларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Бундай гуруҳлар эса иштирокчилар сони, қонун-қоидалари, ихтисослиги ва минтақавийлиги билан фарқланади. Шу каби гуруҳлар Telegram, Viber, Facebook, Vkontakte’да мавжуд.

“Сиз уларнинг бирортасига қўшилиб, хоҳлаган гуруҳда шу заҳотиёқ савдо-сотиқни бошлашингиз мумкин, лекин биз сизга барибир EastFruit лойиҳасининг фақат мева ва сабзавотлар сотиладиган EF Trade платформасини тавсия қиламиз. У Telegram мессенжери асосида йўлга қўйилган.

Нима учун айнан Telegram дерсиз? Бизнинг фикримизча, бу – энг осон, энг қулай мессенжер. У кўпроқ бизнес ва самарали савдони амалга оширишга катта имконият беради.

Украинада бу борада Viber кўпроқ оммалашган, аммо барибир Telegram’га тенг келмайди. Бизнинг сайтимизда мана шу икки платформани таққослайдиган мақола мавжуд. Барча бизнес кўрсаткичлар бўйича Telegram Viber’дан анчагина илгарилаб кетган», – деб айтади ФАО маслаҳатчиси.

Ушбу савдо гуруҳи бошқалардан нимаси билан фарқ қилади ва унинг маҳсулотни сотишда уни самарали қилувчи омиллари қайсилар?

EastFruit Trade Platform бугунги кунда мева ва сабзавотларни сотиш бўйича энг йирик гуруҳ ҳисобланади. Унинг аъзолари сони доимий равишда ўсиб бормоқда – бугунги кунда уларнинг сони 16 мингдан ошиқ. Ўтган олти ой ичида 6 минг фойдаланувчи гуруҳга қўшилди, дейди Олександр Украинец.

“Бизнинг платформадаги аксарият гуруҳ аъзочилари ишончли ишлаб чиқарувчилар ва трейдерлардир, уларни сиз бошқа платформалардан топа олмайсиз”, дейди мутахассис.

Иштирокчилар қамрови

Йил давомида дунёнинг 49 мамлакатидан ишлаб чиқарувчилар ёки трейдерлар ўз таклифларини сайтда жойлаштиришади. Аксарият иштирокчилар Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Молдова, Грузия, Белоруссия мамлакати компанияларидандир. Барчаси собиқ иттифоқ давлатлари вакилларидир.

“Фақатгина Интернетдаги ушбу “майдон”да рус тилида юритиладиган 1-рақамли веб-порталли интеграцияни беради. Бу веб-портал – east-fruit.com’дир. Сиз томонингиздан гуруҳга жойлаштирилган барча эълонлар автоматик равишда сайтдаги бўлимда эълон қилинади. Бу – мутлақо бепул.

Бизда энг самарадор савдо-сотиқ тажрибаси асосида ёзилган аниқ қоидалардан келиб чиқилади ва унга сўзсиз риоя қилинади. Шу сабаб бизнинг сайтимиз фойдаланиш учун осон ва қулайдир. EastFruit савдо майдончасидаги қоидаларга риоя қилинишини модераторлар доимий равишда кузатиб боришади.

Яна бир устунлик жиҳати – у ерда реклама бўлмайди. Биз ўзимиз ҳеч нарса сотмаймиз, бизнинг сайтимиз рекламадан холи ва унинг иштирокчилари билан ҳеч қандай зиддиятлар юзага келмайди», – дея қайд этади Олександр Украинец.

Мана сизга мутахассисдан баъзи тавсиялар:

Эълонлар самарасини қандай ошириш мумкин?

Энг муҳими, қаердан қидиришни билишдир. Ҳамма фойдаланувчилар мессенжерларни ҳар доим ҳам кузатиб боришмайди. Телеграм фойдаланувчиларининг 40 фоиздан кўпроғида барча каналлардан келадиган билдиришнома (уведомления)лар ўчирилган бўлади. Улар вақти-вақти билан хабарлар билан танишиб боришади. Хабарлар йиғилиб кетганда, одамлар вақтни йўқотмаслик учун, одатда, қидирув (поиск)дан фойдаланишади. Агар сиз маълумотни нотўғри юборган бўлсангиз, фойдаланувчи сизнинг эълонингизни қидирув орқали топа олмайди.

Хатоларни қандай бартараф этиш мумкин?

Одатий хато шундаки, реклама матнида маҳсулот кўрсатилмайди, маҳсулотнинг сурати бўлади. Маҳсулот номи қидирувга берилганда эълонингиз матни топилмайди, чунки эълон матнида маҳсулот номи қайд этилмаган. Бу суратли эълонларга ҳам тааллуқли. Шунинг учун маҳсулот номини кўрсатиш, эълон матнида маълумотни такрорлаш муҳим.

Яна бир хато, бу – эълонда мамлакат номи кўрсатилмаганлигидир. Матнда, албатта, қайси мамлакат ва қайси шаҳардан эканлигингизни кўрсатишни унутманг, чунки бу – халқаро гуруҳ.

Шу билан бирга, медиа (ОАВ)дан тўғри фойдаланиш муҳимдир.

Бир-бирига ўхшаш, ҳеч қандай маънога эга бўлмаган суратларни жойлаштириш ярамайди. Бунақа нарсалар гуруҳдан бекорга жой эгаллайди ва мижозларнинг ғашига тегади. Тасвирлар миқдори битта эълонга 5 тадан ортиқ қўйилмаслиги ва қўйилганлари ҳам имкон қадар кўпроқ маълумот берадиган бўлиши керак. Агар сиз кўпроқ тасвир жойлаштиришингиз керак бўлса, коллаждан фойдаланишингиз мумкин (коллаж – бир вақтнинг ўзида бир нечта тасвирни битта қилиб жойлаштириш деганидир).

Аудио ва видеолардан фойдаланиш яхши ғоя эмас. Аксарият иштирокчилар видеохабарлар билан танишмайдилар ёки аудиохабарларни очиб кўришмайди. Чунки, улар кўп жойни эгаллайди. Агар интернети яхши ишламайдиган фойдаланувчиларга (далада ё ишда бўлишса) видео ва овозли хабарларни очиб кўриш улар учун қийинчилик туғдиради, Шунинг учун аудио ва видеодан воз кечиш керак.

Ҳештеглардан фойдаланиш керак

Ҳештег, бу – олдига # рамзий белгиси қўйилган калит сўздир. Агар шундай қилинса, сўзлар жуда кликбоп бўлади ва уни босганингизда (клик қилганингизда) ушбу сўз билан боғлиқ барча хабарлар очилади. Тўғри, Instagram ва Facebооkдан фарқли ўлароқ, глобал қидирув Telegram’да ишламайди, аммо барибир бизга ҳештеглардан фойдаланиш учун кучли восита беради.

Ҳештегларда, масалан, фирмангиз номидан фойдаланиш тавсия этилади. Агар истеъмолчи уни босса, у сизнинг барча эълонларингизни кўради. Шу билан бирга, ҳештеглар баъзи калит сўзларни, масалан, маҳсулот номини ажратиб кўрсатишга имкон беради.

Телефон рақамини қайд қилиб қўйиш муҳим

Иштирокчиларнинг аксарияти ўз эълонларида телефон рақамини ё унутишади, ёки қўйишни хоҳламайдилар. Лекин телефон рақами кўрсатилса, эълонга нисбатан ишончлилик ошади. Шунингдек, мамлакат коди ва + белгиси бўлган халқаро коддан фойдаланишни тавсия этамиз. Агар сиз телефон рақамингизни ушбу форматда жойлаштирсангиз, рақамни босган истеъмолчи ўша заҳотиёқ қўнғироқни амалга ошириши мумкин.

Эълонларни эътибор тортадиган, жозибали қилиш мумкин

Telegram’да эътибор тортишнинг усуллари кўп эмас, шундай бўлса-да, улар мавжуд. Масалан, сиз бир сўзни ёки жумлани қора шрифт билан ёзиб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун сўзнинг боши ёки охирида биронта рамзлардан (юлдузча) ёки курсивлардан фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Бундан ташқари, сиз турли хил эмодзилардан фойдаланишингиз мумкин. Бу матнни жозибали қилади, лекин, асосийси, уни ортиқча ишлатмасликдир.

Шунингдек, модераторлардан келган хабарларга жавоб қайтариш ва зудлик билан эълон матнингизни таҳрирлаш ёки тўлдириш мақсадга мувофиқдир.

«Мана шу қийин бўлмаган қоидаларга амал қилиш билан сиз савдо самарадорлигини сезиларли даражада оширасиз, янги мижозларга эга бўласиз, бу эса, ўз маҳсулотингизни сотишда кам вақт сарфлаб, тез фойда кўришингиз мумкин.

EastFruit Trade Platform гуруҳидан ташқари, EastFruit лойиҳасида технологик гуруҳ – EF Technology Platform мавжуд бўлиб, унда кўчатлар, ўғитлар, ускуналар, қадоқлаш, транспорт хизматлари ва бошқа маҳсулот эълонларини жойлаштиришингиз мумкин.

“Мева-сабзавотларни мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда сотиш унчалик қийин эмас. Бунинг учун фақат ишни бошлаш керак, холос”, – деб ҳисоблайди Олександр Украинец.

Сообщение Олександр Украинец: мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда мева-сабзавотларни сотиш қийин эмас появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oleksandr-ukrainets-messenzherlar-va-izhtimoiy-tarmoqlarda-meva-sabzavotlarni-sotish-qiyin-emas/feed/ 0
Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси ривожи қандай трендларга боғлиқ – ушбу саволга EastFruit конференциясида жавоб олиш мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-meva-sabzavot-biznesi-rivozhi-qanday-trendlarga-boqliq-ushbu-savolga-eastfruit-konferentsiyasida-zhavob-olish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-meva-sabzavot-biznesi-rivozhi-qanday-trendlarga-boqliq-ushbu-savolga-eastfruit-konferentsiyasida-zhavob-olish-mumkin/#respond Fri, 04 Jun 2021 08:39:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78100 Бу йил Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан деярли барча мева-сабзавотлар нархи ошди. Хусусан, ўрик нархлари сезиларли даражада кўтарилгани совуқ сабаб ҳосилга зарар етганлиги билан изоҳланмоқда. Коронавирус пандемияси давом этаётган бир шароитда мева-сабзавот етиштирувчилар ушбу йўналишдаги бизнеснинг глобал технологик тенденциялари, жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот савдосидаги трендлар ҳақида билиши, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида...

Сообщение Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси ривожи қандай трендларга боғлиқ – ушбу саволга EastFruit конференциясида жавоб олиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан деярли барча мева-сабзавотлар нархи ошди. Хусусан, ўрик нархлари сезиларли даражада кўтарилгани совуқ сабаб ҳосилга зарар етганлиги билан изоҳланмоқда. Коронавирус пандемияси давом этаётган бир шароитда мева-сабзавот етиштирувчилар ушбу йўналишдаги бизнеснинг глобал технологик тенденциялари, жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот савдосидаги трендлар ҳақида билиши, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари  бизнес алоқаларни топиш усулларини тушуниши жуда муҳимдир.

Ушбу масалалар 2021 йилнинг 8 июнь куни бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференциянинг асосий мавзуси бўлади.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилмоқда.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Унда қатнашиш бепул бўлиб, рўйхатдан ўтиш талаб этилади, холос. Бунинг учун махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, конференциянинг онлайн рўйхатидан ўтишга Марказий Осиёлик мева-сабзавот етиштирувчилар ва экспортёрлар таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да, Нур-Султон ва  Бишкек вақти билан 15.00 да бошланади.

Соvid-19 пандемияси даврида Марказий Осиё учун қандай бозор нишалари пайдо бўлди? «Ниша» ва «Ниша маҳсулоти нима?» Бу хусусда ФAО халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) онлайн-конференция давомида сўз юритади.

Келажакка назар ташлашни ва яқин 10-15 йил ичида Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесини қандай технологиялар қай тарзда ўзгартиришини билмоқчимисиз? Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО (Рим, Италия) инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак тақдимоти билан танишинг.

Шунингдек, биз сизга жаҳон мева-сабзавот соҳасининг энг замонавий маҳсулотлари,  Марказий Осиёда сабзавот, мева ҳамда ёнғоқ етиштирувчилар ушбу трендлардан ўз даромадини ошириш учун қандай фойдаланиши мумкинлиги ҳақида айтиб берамиз! Бу ФAОнинг халқаро маслаҳатчилари – Катерина Зверева (Украина) ва Катерина Побережная (Грузия)ларнинг чиқишлари мавзуси бўлади.

Тадбирнинг барча иштирокчиларига маҳсулот етиштиришда муваффақият қозонишнинг энг муҳим воситалари – савдо-сотиқ ва  ва бозордаги нархлар ўзгаришларини кузатиб бориш инструментларини EastFruit платформаси тақдим этади! ФAО халқаро маслаҳатчиси Aндрей Панкратов (Украина) тақдимоти ушбу мавзуга бағишланган.

Дастур билан бу ерда танишиш мумкин.

Бонус сифатида биз, тизимли экспорт талабларига жавоб берадиган ҳар бир ишлаб чиқарувчи-иштирокчи учун жаҳоннинг 50 мамлакатидаги потенциал импортёрлардан иборат аудиторияга эга EastFruit, YouTube, Linkedln, Telegram, Facebook, Тwittеr платформалари орқали бепул реклама ташкиллаштирамиз.

Онлайн-конференция давомида биринчи халқаро сабзавот, мева ва ёнғоқ бўйича Ёпиқ эксклюзив савдо клуби тақдимоти ўтказилади. Клубнинг мезонларига жавоб бера оладиган трейдерлар ва мева-сабзавот етиштирувчилар учун унга қўшилиш имконияти тақдим этилади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00да, Нур-Султон ва Бишкек вақти билан 15.00да бошланади.

Рўйхатдан ўтиш.

Сообщение Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси ривожи қандай трендларга боғлиқ – ушбу саволга EastFruit конференциясида жавоб олиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-meva-sabzavot-biznesi-rivozhi-qanday-trendlarga-boqliq-ushbu-savolga-eastfruit-konferentsiyasida-zhavob-olish-mumkin/feed/ 0
Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/#respond Thu, 20 May 2021 07:46:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76694 COVID-19 ва Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси – билимлар ҳамда алоқалар бўшлиғини қандай тўлдириш мумкин? Онлайн-конференция мева-сабзавот бизнесидаги глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланади. «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ...

Сообщение Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» появились сначала на EastFruit.

]]>

COVID-19 ва Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси – билимлар ҳамда алоқалар бўшлиғини қандай тўлдириш мумкин?

Онлайн-конференция мева-сабзавот бизнесидаги глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланади. «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» деб номланган мазкур тадбир жорий йилнинг 8 июнь санасида бўлиб ўтади.

EastFruit халқаро платформаси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ушбу тадбирни ташкиллаштирди.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш конференциянинг асосий талабидир. Рўйхатдан ўтишга Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Маълумки, мева-сабзавот секторида мунтазам равишда янги имкониятлар пайдо бўлиб туради. Мисол учун, голубика ва авокадони олайлик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам илгари деярли номаълум бўлган, ҳозир эса ҳамма жойда етиштирилаётган, экспорт бўйича энг йирик ўнталик позицияга кирган маҳсулотлардир. Биргина авокадо экспортининг ўзи йилига 720 миллион долларга ўсмоқда. Мева-сабзавот, резавор ва ёнғоқ тоифаларида ҳам шунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Ва ушбу жараён ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, аксинча, кейинги йилларда ҳатто шиддатли тус олди. Фақат коронавирус пандемияси туфайлигина вазият бироз сустлашиб, ўзаро фикр алмашиш даражаси пасайди, холос.

Биз, ушбу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қиламиз! Aхир, EastFruitнинг таҳлилчилар жамоаси шу вақт мобайнида Марказий Осиё мамлакатларининг имкониятларини муносиб баҳолаган ҳолда  барини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилди. Ҳа, биз камида 10 хил экинни биламиз. Ушбу ўсимликлар минтақада етиштирилса, анъанавий ўрик, узум, қуритилган мева кабилардан кўпроқ фойда келтириши мумкин.

COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё учун қандай бозор “ниша”лари пайдо бўлди? «Ниша», «ниша маҳсулоти» ўзи нима? Бу хусусда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) онлайн-конференцияда батафсил маълумот беради.

Технологик тараққиётни тўхтатиб қолиш имконсиз. Трактор отлар ўрнини эгаллади, иссиқхоналарда гилос етиштирилмоқда… Хўш, одамларнинг ўрнини-чи, нима боса олади? Роботларми,  дронларми? Иссиқхоналарда олма ҳам етиштира оламизми?

Келажакка бир қур кўз ташлаб, яқин 10-15 йил ичида Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесини қандай технологиялар қай тарзда ўзгартиришини билмоқчимисиз? Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ФAО (Рим, Италия) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак тақдимотини тингланг.

Коронавирус пандемияси мева-сабзавот бизнесининг иштирокчиларини билим, тажриба, ўзаро фикр алмашув ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан маҳрум қилди. Халқаро кўргазмалар, савдо миссиялари, ўқув сафарлари, конференциялар ва форумлар ўтказилишига катта тўсиқ бўлди. Табиийки, бу савдо жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Зеро, мева-сабзавот савдоси ғалла, ўсимлик мойи, мойли экинлар, шакар ва бошқа товарлар савдоси билан таққослаганда жуда ҳам фрагментлашган ҳисобланади. Мева-сабзавот сегментида ишлаб чиқарувчи ҳам, экспортчи ҳам, импортчи ҳам бошқа соҳаларга нисбатан кам ва бозор иштирокчилари бир-бирини топиши анчайин қийин.

Биз сизга жаҳон мева-сабзавот сегментининг энг тренд маҳсулотлари, шунингдек, Марказий Осиёда мева, сабзавот ва ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ушбу тенденциялардан даромадни ошириш йўлида қандай фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берамиз! ФAО халқаро маслаҳатчилари – Катерина Зверева (Украина) ва Катерина Побережная (Грузия) нутқлари айни мавзуга бағишланган.

Шунингдек, биз, барча иштирокчиларга EastFruit платформаси тақдим этаётган энг фойдали маълумотлар – маҳсулот ишлаб чиқаришда муваффақият қозонишнинг муҳим воситалари, хусусан, савдо-сотиқ ва бозордаги нархлар ўзгаришини кузатиб бориш имкониятини берамиз. Ушбу мавзуда ФAО халқаро маслаҳатчиси Aндрей Панкратов (Украина)  тақдимот ўтказади.

Дастур билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Бонус сифатида тизимли экспортнинг минимал мезонларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқарувчи – иштирокчиларнинг ҳар бири учун жаҳоннинг 50 мамлакатидаги потенциал импортёрлардан иборат аудиторияли платформалар – EastFruit, YouTube, Linkedln, Теlegram, Facebook, Тwitterда бепул промоушн ташкиллаштирамиз!

Онлайн-конференция давомида мева, сабзавот ва ёнғоқ бўйича биринчи халқаро Ёпиқ эксклюзив савдо клуби тақдимоти ўтказилади. Клуб мезонларига жавоб бера оладиган трейдерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун унга қўшилиш имконияти берилади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Сообщение Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/feed/ 0