олма • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:01:58 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png олма • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/#respond Thu, 28 Apr 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104140 Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади. Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ...

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/feed/ 0
Ўзбекистон ва Қозоғистон Украинадан рекорд ҳажмда олма импорт қилишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-qozoqiston-ukrainadan-rekord-hazhmda-olma-import-qilishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-qozoqiston-ukrainadan-rekord-hazhmda-olma-import-qilishda-davom-etmoqda/#respond Tue, 22 Feb 2022 04:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100459 EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистон  2021/22 йилги мавсумда ҳеч кутилмаганда украиналик экспортёрлар ва боғбонлар учун энг жозибадор олма бозорларидан бирига айланди. Айтиш мумкинки, бу қисман бозор иштирокчиларининг биз тақдим этган сифатли бозор маълумотларига эга эканлиги билан боғлиқ.  Хусусан, экспертларимиз ушбу мавсумда Ўзбекистонга олма етказиб бериш имконияти масаласига кўп эътибор қаратиб,...

Сообщение Ўзбекистон ва Қозоғистон Украинадан рекорд ҳажмда олма импорт қилишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистон  2021/22 йилги мавсумда ҳеч кутилмаганда украиналик экспортёрлар ва боғбонлар учун энг жозибадор олма бозорларидан бирига айланди. Айтиш мумкинки, бу қисман бозор иштирокчиларининг биз тақдим этган сифатли бозор маълумотларига эга эканлиги билан боғлиқ.  Хусусан, экспертларимиз ушбу мавсумда Ўзбекистонга олма етказиб бериш имконияти масаласига кўп эътибор қаратиб, ушбу мамлакатда олма нархи юқорилиги сабабларини батафсил таҳлил қилишди, бу эса Украина ва Молдова олмаларини Ўзбекистонга экспорт қилишга қизиқиш биринчи марта ортишига сабаб бўлди.

Дарвоқе, бозорнинг ҳар бир иштирокчиси порталнинг “нархлар мониторинги” бўлимига ташриф буюриб, минтақанинг тўққиз давлати (Украина, Ўзбекистон, Молдова, Польша, Грузия, Беларусь, Тожикистон, Грузия ва Россия)даги улгуржи олма нархларини мутлақо бепул таққослаши мумкин. Ушбу бўлим порталимиздаги энг оммабоп бўлимлардан биридир.

Энди яна олма бозорига қайтсак – бу мавсум Ўзбекистонда ушбу мева нархи аномал даражада юқори. Масалан, Ўзбекистонда машҳур “Голден Делишез” нави ҳақиқий “олтин олма”га айланди – унинг нархи Украинадагидан ўртача 6,5   баробар қиммат! 2022 йилнинг 18 февраль ҳолатига кўра, “Голден Делишез” навининг улгуржи нархи Ўзбекистонда 1,38 $/кг бўлса, Украинада – 0,21 $/кг. Худди шундай нарх тафовути бошқа оммавий навларда  ҳам кузатилмоқда.

Нархлардаги бундай жиддий фарқ билан Украина экспортёрлари ҳар ой Ўзбекистонга 150-200 тоннага яқин сархил олма жўнатаётгани ажабланарли эмас. 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача Ўзбекистонга 460 тоннадан ортиқ сархил олма етказиб берилди ва Ўзбекистон Украина олмасининг Топ-10 муҳим ташқи бозорларидан бирига айланди.

Гарчи, Ўзбекистонда олма нархи ғайритабиий даражада юқори бўлса-да, ушбу мева учун юқори нархлар даражаси минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Қозоғистонда ҳам, Тожикистонда ҳам сифатли олма анчайин қиммат. Украина ва Молдова олмаси Тожикистонда яхши сотилаётганини ёзган эдик.  Қозоғистон 2021/22 йилги мавсумнинг дастлабки ойларида Украинадан деярли 200 тонна сархил олма импорт қилди.  Натижада, Қозоғистон Украина олмасининг энг йирик импортёр мамлакатлари орасида 17-ўринни эгаллади.

Сообщение Ўзбекистон ва Қозоғистон Украинадан рекорд ҳажмда олма импорт қилишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-qozoqiston-ukrainadan-rekord-hazhmda-olma-import-qilishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/#respond Mon, 21 Feb 2022 08:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100397 Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир. Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа...

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Еврокомиссиянинг январь ойидаги ҳисоботига кўра, 2021/2022 йилги мавсумда Европа Иттифоқининг барча 27 та давлатида олма ҳосили 11,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020/2021 йилги мавсум ҳосилидан 11 фоиз ва 5 йиллик ўртача кўрсаткичдан 6,7% юқоридир.

Ҳисобот Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА)нинг Европа Иттифоқидаги йигирмата давлат бўйича маълумотларига асосланган. Европа Иттифоқига аъзо қолган 7 та мамлакат бўйича эса рақамлар Eurostatдан олинган.

Таҳлилчиларнинг кузатувига кўра, олма ҳосили ўртача кўрсаткичдан паст, нархлар юқори бўлган икки йилдан сўнг жорий мавсумда олма етиштирувчиларнинг ушбу мевани сотиш нархи яна меъёрий даражага қайтмоқда. Европа Иттифоқининг энг йирик олма етиштирувчи мамлакати – Польшада нархлар 5 йиллик ўртача кўрсаткичга етиб борди ва баъзи ҳолатларда ҳатто пасайган ҳам, деб ёзмоқда АgroTimes.

Жаҳон бўйича мева етказиб беришнинг кўп йўналишларида юзага келган экспорт логистикасини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар Европа Иттифоқи мамлакатларига камроқ таъсир кўрсатди.  Бироқ пандемиянинг биринчи йилида сезиларли даражада ошган мевага бўлган талаб иккинчи йилда яна меъёрий даражага қайтди.

Европа Комиссияси олма етиштириш саноатига сезиларли таъсир кўрсатаётган учта вақтинчалик муаммони аниқлади:

  • Олма етиштирувчиларнинг харажатлари ошиши, жумладан, энергия ресурслари, транспортировка ва мева етиштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • Маҳсулотлар ташувини ташкил этишдаги нуқсонлар ва меваларни автомобиль ҳамда денгиз орқали ташиш нархи ошиши;
  • Ишчи кучи танқислиги, айниқса, ҳосил йиғим-терими учун мавсумий ишчилар ва юк машиналари ҳайдовчилари етишмовчилиги.

Сообщение Европа Иттифоқида 2021/2022 мавсумдаги олма етиштириш ҳажми 11%га ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-2021-2022-mavsumdagi-olma-etishtirish-hazhmi-11ga-oshdi/feed/ 0
Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/#respond Wed, 09 Feb 2022 04:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99451 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Хитой кетма-кет икки календарь йили давомида сархил олма экспортёрларининг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ташқи бозорларга 1 миллион тоннадан зиёд олма етказиб берди. 2021 йилда Хитойдан олма экспорти 2 фоизга ошиб, 1,08 миллион тоннага етди. Бироқ, Хитойнинг олма экспорти ҳажми 2016-2017 йилларда эришилган...

Сообщение Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Хитой кетма-кет икки календарь йили давомида сархил олма экспортёрларининг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ташқи бозорларга 1 миллион тоннадан зиёд олма етказиб берди. 2021 йилда Хитойдан олма экспорти 2 фоизга ошиб, 1,08 миллион тоннага етди.

Бироқ, Хитойнинг олма экспорти ҳажми 2016-2017 йилларда эришилган рекорд даражадан анча йироқдир. Ўша пайтлар мазкур мамлакат бир календарь йилида барқарор равишда 1,3 миллион тоннадан ортиқ олма экспорт қилган. 2016 йилда эса рекорд даражадаги 1,35 миллион тонна олма экспорт қилинган. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида рақобат кучайиб бориши ва Хитойнинг ўзида олмага  ички талаб ортиши фонида экспорт ҳажми қисқариши кузатилди.

Вьетнам 2021 йили тарихда биринчи бор Хитой олмасининг энг йирик  импортёрига айланди.  Хитой Вьетнамга 180 минг тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоиз кўп кўрсаткичдир. Ўтган йили EastFruit таҳлилчилари Вьетнам сархил олма импорти бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирганига эътибор қаратишган эди. Бу мамлакат олма экспорти сегментида Украина учун устувор йўналишлардан бирига айланиши керак, лекин, биринчи навбатда, ҳукумат ушбу бозорга кириш бўйича келишувга эришиши лозим.

Хитой қандай қилиб олма экспортёрлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилгани ва уни вақти-вақти билан бу «тахт»дан ким туширганини бизнинг “Экспортда жаҳон лидерлиги учун пойга. Олманинг жаҳондаги йирик экспортёр-мамлакатлари рейтинги» деб номланган видеолавҳамизда кўришингиз мумкин.

Хитой олмасининг устувор бозорлари орасида иккинчи ўринни Бангладеш эгаллади, у ерга Вьетнамдан кўра бироз камроқ олма етказиб берилган. Умуман олганда, Хитойдан олма экспортининг роппа-роса учдан бир қисми ушбу икки давлат ҳиссасига тўғри келди.

Хитой яна уч давлат –  Филиппин, Индонезия ва Таиландга 100 минг тоннадан зиёд олма экспорт қилди. Шу билан бирга, Хитой олмаларининг Индонезияга экспорти сезиларли даражада, яъни 19%га ўсди. Хитойдан олма импорти энг тез ўсиб бораётган бошқа бир қатор савдо бозорларини ҳам қайд этиш жоиз: Непал йил давомида импортни 80 фоизга ошириб, деярли 79 минг тоннага етказди, Малайзия бу кўрсаткични 12 фоизга, Мўғулистон эса 28% га оширди.

Қайд этиш жоизки, Хитойдан нисбатан кичик ҳажмда олма харид қилган мамлакатлар орасида Гвинея ва Малдив оролларига экспорт кескин ошган. Энг қизиғи, Хитой ҳатто Италияга ҳам 74 тонна олма экспорт қилган, ваҳоланки, бу мамлакат унинг жаҳон олма бозоридаги асосий рақобатчиларидан бири!

Сообщение Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-tashqi-bozorlarni-ochish-orqali-khitoy-ikki-yil-ketma-ket-1-million-tonnadan-ziyod-sarkhil-olma-eksport-qilmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/#respond Wed, 02 Feb 2022 06:30:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98872 EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва...

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари жорий мавсум Ўзбекистон бозорида сархил олма нархи ғайритабиий даражада юқорилаганига эътибор қаратишмоқда. Айни дамда сархил олманинг оммабоп навлари (ҳатто ўртача сифатлиси ҳам) учун улгуржи нархлар импорт қилинадиган цитрус мевалар ва банан нархларидан ҳам юқори.  Сифатли олма эса бундан ҳам қимматроқ сотилмоқда. Улгуржи савдода олмадан қимматроғи фақат узум ва нокдир.

Қуйидаги диаграммада: 2022 йилнинг 28 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олма, банан, апельсин ва мандариннинг ўртача улгуржи нархлари, сўм/кг

Албатта, бозорда банан, апельсин ёки мандариндан арзонроқ олма навлари ҳам мавжудлигини қайд этиш жоиз. Маҳаллий навлар ёки ўртача ва паст сифатли «Ренет Симиренко»нинг улгуржи нархлари “Голден Делишез”, “Грэнни Смит” навларига нисбатан деярли икки баробар паст ва 1 кг учун 8000 сўмдан бошланади, бу эса 74 АҚШ центига тенг. Украина ёки Молдовада худди шундай олма нархи бундан 2-3 баробар паст эканини ҳисобга олсак, бу ҳам жуда қимматдир.

Ўзбекистонда олма нархи бу қадар баланд эканининг сабаби нимада? Кўпчилик буни 2021 йилнинг қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалиялари туфайли олма ҳосили кам бўлгани билан боғламоқда. Хусусан, “Fruit House Organics” компанияси директори, интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис Шуҳрат Аброров EastFruit нашрига берган интервьюсида кўплаб минтақалардаги олма ҳосилига баҳорги аёзлар жиддий таъсир кўрсатганини қайд этди.  Афсуски, Ўзбекистон боғларида совуқдан ҳимояловчи тизимлар йўқ.

Иккинчи сабаб – бу йил Эронда олма нархининг нисбатан юқорилигидир, зеро, Эрон олмаси бу тақчилликни қисман қоплаши мумкин эди. Маҳаллий савдогарларнинг фикрича, Эрон ўтган йили 2020 йилга нисбатан олмадан камроқ ҳосил олган.

Учинчи сабаб, Ўзбекистоннинг олма экспорт қилувчи бошқа мамлакатлардан узоқда жойлашганлигидир. Ва шу боис, мамлакатга сархил олма етказиб бериш анча қимматга тушмоқда.  2021 йилда жаҳоннинг барча мамлакатларида логистика нархи кескин ошгани бу муаммони янада кучайтирди, жумладан, бизнинг минтақамизда ҳам. Қўшни Тожикистон Украина ва Молдовадан олма импорт қилади, лекин у ерда ҳам нархлар анчагина юқори.

Юқоридаги графикдан кўриб турганингиздек, энг оммабоп навлардаги олма нархлари бўйича Ўзбекистон етакчи ҳисобланади. Бу ерда «Голден Делишез»навли олманинг ўртача улгуржи  нархи қўшни Тожикистонникидан деярли икки баробар, Украинадагидан етти баробар қимматроқ. Агар олманинг энг арзон навлари нархларини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистонда нархлар Украина бозоридагидан ўртача 3,5 баробар қиммат.

Минтақавий олма бозоридаги вазият инобатга олинса, Ўзбекистонда келаси мавсум бошланмагунча олма нархи пасайишини кутиш бефойда. Бу шуни англатадики, мамлакатда совуқдан ҳимояловчи тизимларни ўрнатган ва олмани замонавий мева сақлаш омборларида баҳоргача сақлаши имкониятига эга боғбон ва фермерлар мавсум давомида жуда юқори даромад олишлари мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда олма нархи банан ва цитрус мевалардан қиммат эканлигига сабаб нима? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-narkhi-banan-va-tsitrus-mevalardan-qimmat-ekanligiga-sabab-nima/feed/ 0
Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/#respond Mon, 31 Jan 2022 04:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98599 Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак. Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа...

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак.

Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган иншоотларни қуришга талаб тобора ортиб бормоқда. Совутиш ускуналари мижозлари учун ўтган йил қандай кечди ва 2022 йилдан нималарни кутиш мумкин? Бу ҳақида совутиш ва климатик ускуналар бўйича 10 йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатаётган Аlternative Technologies PF компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDS учун шарҳида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз,  мазкур компания жаҳондаги 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

«Саноат совутгичларига келсак, ўтган йили биз ускуналар етказиб берган ва ўрнатган объектлар ҳам, тизим тўлиқ йўлга қўйилган объектлар ҳам бўлди. 2021 йили 6 та саноат совутгичи лойиҳасини бажардик. Бу гўштни қайта ишлаш, олма ва резаворларни сақлаш ускуналаридир. Кўпинча, гўштни қайта ишлаш корхоналари бизга мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания ритейл учун ҳам ускуналар етказиб берди ва ўрнатди.

Энг йирик саноат совутгичи лойиҳаси Жмелик фермер хўжалиги (Сум вилояти) учун 5000 куб метрлик олма сақлаш камерасини қуриш бўлди. Бундан ташқари, биз «Фруктона» компанияси (Винница вилояти) учун иккита паст ҳароратли сақлаш камерасини ўрнатдик. У ерга 120 кВт қувватга эга музлатгич камералари ўрнатилди.

Ивано-Франков вилоятидаги гўштни қайта ишлаш заводи (ТМ «Рыбак») учун амалга оширилган лойиҳа кўлами ҳам аҳамиятли. Биз уни декабрь ойида тугатдик. Ўлчами 18Х18 метргача бўлган катта музлатгич камераси, иккита совутгич камераси, совутиш рампаси (товар қабул қилиш жойи), йўлаклар ва гўштни суяклардан ажратиш цехи учун совутгич ускуналари ўрнатилди. Уч марказ мавжуд: бири музлатгич камера учун, иккинчиси иккита музлатгич камера учун ва учинчиси йўлаклар, рампа ҳамда гўштни суякдан ажратиш цехи учун. Ишлаб чиқарувчи бизга мурожаат қилди, чунки, компаниямиз кенг қамровли хизматларни тақдим этади: барча цехларнинг тўлиқ лойиҳаси;  ускуналарни танлаш ва етказиб бериш; совутиш ускуналари ва сақлаш камераларини ўрнатиш ишлари (музлатгич ва совутгич); ишга тушириш ишлари», дейди Даниил Харченко.

«Юқоридаги корхоналардан ташқари “Житомир гўшт комбинати”, “Воскресенецкие колбаски”, “Пан Курчак” корхоналари билан ҳамкорлик қилдик. Хусусий тадбиркор Маценко учун ҳам кичик камера қурилди. У олманинг турли навларини етиштирувчи олим», дея қўшимча қилди “Аlternative Technologies PF»нинг лойиҳалар менежери.

Умуман олганда, мутахассис 2021 йилни совутгич ускуналарини етказиб берувчилар учун қулай йил бўлди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил истиқболларига келсак, ҳозирги кунда прогноз қилиш қийин.  Мижозларимиз позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик ҳозир йирик лойиҳаларга инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Аммо бу қиш учун одатий ҳол ва ёзга келиб, фаоллик табиий равишда ошади. Менинг прогнозларимга кўра, бу йил резаворларни сақлаш ва уларга ишлов бериш объектлари қурилишига талаб кўп бўлади, кўплаб корхоналар олма сақлаш учун ускуналар ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда», дейди Даниил Харченко.

«Резаворлар ҳақида гап кетганда, биз йирик ишлаб чиқарувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини ўрнатишни тавсия қиламиз. Маҳсулоти кичик ҳажмдаги фермерлар учун эса шок усулида совутиш ва музлатиш камераларини жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир», дея маслаҳат беради эксперт.

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/feed/ 0
Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/#respond Sat, 13 Nov 2021 08:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91899 Россия мева-сабзавот савдоси вакилларидан EastFruitга келиб тушган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта бир қатор мамлакатлардан Россияга сархил олма импорти бўйича тартиблар анча мураккаблашди. Улар Россельхознадзорнинг ушбу мамлакатлардан ҳар бир партия олмалардаги «Пириметанил», «Хлорпирифос» ва «Гексахлорбензол» каби фаол пестицидлар қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК) ошиб кетишини синчковлик билан текшириш белгиланган хатга...

Сообщение Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия мева-сабзавот савдоси вакилларидан EastFruitга келиб тушган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта бир қатор мамлакатлардан Россияга сархил олма импорти бўйича тартиблар анча мураккаблашди. Улар Россельхознадзорнинг ушбу мамлакатлардан ҳар бир партия олмалардаги «Пириметанил», «Хлорпирифос» ва «Гексахлорбензол» каби фаол пестицидлар қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК) ошиб кетишини синчковлик билан текшириш белгиланган хатга асосланади.

Бу олма юкланган машина ва контейнерларнинг бир неча кун кечикишига олиб келади. Шунга кўра, етказиб берувчилар транспорт тўхтаб қолиши натижасида катта йўқотишларга дучор бўлишади ва ушбу чора-тадбирлар ортиқча олма фонида маҳаллий товар ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида бозорга киришни тарифсиз чеклаш усули деб ҳисоблашади. Бу хусусда бизнинг #freshapplecrisis номли материалимизда батафсил ёзилган. Етказиб беришдаги кечикишлар ҳисобга олинса, Россия олма бозори бироз “жонланди”. Тўғри, Spot бозорида олма нархи ҳали кўтарилганича йўқ, аммо келгуси ҳафтадаги етказиб беришларда Россия супермаркетлар тармоқлари ушбу омилни ҳисобга олади ва ҳатто арзон олма учун ҳам сотиб олиш нархини осмон қадар кўтаради. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, Польша олмаларининг Беларусь орқали Россия бозорига реэкспорт қилинмаслиги ҳам нархларни қўллаб-қувватлайди.

Қизиғи шундаки, шартли «қора рўйхат»га тушиб қолган мамлакатлар орасида Молдова йўқ. Эҳтимол, шунинг учун Молдовада олма нархи ўса бошлади ва ҳатто «Айдаред» нави учун олма нархи ошишининг дастлабки омилларини қайд этилди.

Айни пайтда Россия бозорида олманинг улгуржи нархларининг ўртача даражаси ўтган йилга нисбатан ўртача 10-15 фоизга паст, аммо нархлар ҳали ҳам 2018/19 йилги мавсумга нисбатан сезиларли даражада юқори.

Шуниси қизиқки, 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия олма импортини 2020 йил, сентябрга нисбатан кескин оширди, ваҳоланки, август ойида импорт, аксинча, бир йил аввалгига нисбатан паст бўлган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспортининг асосий ўсиши айнан Молдовадан кузатилди – етказиб бериш икки баравар кўпайиб, 19,4 минг тоннага етди. Эрон олмасини етказиб бериш 9 фоизга ошиб, 9 минг тоннага етди, Сербия эса сентябрь ойида Россияга олма экспортини 7 фоизга камайтириб, 2,8 минг тоннага етказди. Айтганча, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Россия Федерациясига Сербия олмасини етказиб бериш 2020 йилга нисбатан учдан бир баравар кам эди. Туркия эса ўз экспортини оширишда давом этди – 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспорти 2020 йилнинг худди шу ойига нисбатан 23 фоизга кўп бўлди.

Сообщение Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/feed/ 0
Украиналик мева экспортёри жорий мавсумда олманинг 40 хил навини етиштирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-meva-eksportyori-zhoriy-mavsumda-olmaning-40-khil-navini-etishtirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-meva-eksportyori-zhoriy-mavsumda-olmaning-40-khil-navini-etishtirdi/#respond Thu, 11 Nov 2021 04:30:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91590 Украинада олма йиғим-терими мавсуми ниҳоясига етди. Украинанинг машҳур мева экспортёрларидан бири – “Гадз” фермер хўжалиги (Тернополь вилояти, Украина) жорий йилда олманинг 40 хил навидан ҳосил олганини маълум қилди. Хусусан, органик мевалар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Жорий йилда хўжалик боғларида ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳосил олинди, дея хабар бермоқда “SEEDS«. «Бу...

Сообщение Украиналик мева экспортёри жорий мавсумда олманинг 40 хил навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада олма йиғим-терими мавсуми ниҳоясига етди. Украинанинг машҳур мева экспортёрларидан бири – “Гадз” фермер хўжалиги (Тернополь вилояти, Украина) жорий йилда олманинг 40 хил навидан ҳосил олганини маълум қилди. Хусусан, органик мевалар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Жорий йилда хўжалик боғларида ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳосил олинди, дея хабар бермоқда “SEEDS«.

«Бу йил сифати экспортбоп навлардан мўл ҳосил олдик», дейди корхонанинг боғдорчилик йўналиши бўйича директори Тарас Мельник. «Шунингдек, ҳосилимизнинг ажойиб таъми ва юқори сифатини алоҳида эътироф этиш керак. Бундан ташқари, биз олмаларнинг хилма-хиллиги билан фахрланамиз, чунки, бу мавсумда 40 дан ортиқ навлардан ҳосил олдик ва органик навларни сота бошладик. Бу йил олма билан бир қаторда қовоқ ва қовоқчадан ҳам яхши ҳосил олинди”.

Хўжалик мевали дарахтлар (олма, нок, олхўри) кўчатларини сотиш ва мевани қайта ишлаш билан ҳам шуғулланади. Июль ойида хўжалик пюре, жем, шарбат ва болалар озуқалари ишлаб чиқариладиган корхонани ишга туширди. Меваларни қайта ишлаш линиясининг қуввати соатига 6 тоннадан зиёдни ташкил этади.

Шунингдек ўқинг: Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди

Компания сентябрь ойида якунлаган Food Safety System Certification 22000 туфайли ўз экспортини сезиларли даражада кенгайтира олади.

“FSSC 22000 сертификатини олиш маҳсулотларимиз учун янги халқаро бозорларга йўл очади. Бунинг ёрдамида “Гадз” фермер хўжалиги нафақат олма, балки олма чипслари, қуруқ мевалар, мева пюреси ва  шарбатларини ҳам экспорт қила олади”, дейилади компания хабарида.

Сообщение Украиналик мева экспортёри жорий мавсумда олманинг 40 хил навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-meva-eksportyori-zhoriy-mavsumda-olmaning-40-khil-navini-etishtirdi/feed/ 0
Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/#respond Fri, 29 Oct 2021 09:30:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90521 Россия 2021 йил охирига қадар 153 397 тонна маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган Озарбайжоннинг 70 та корхонаси олма етказиб беришига рухсат этди, дейди Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Гошгар Тахмазли. Бу хусусда Azernеws хабар бермоқда. Раҳбарнинг сўзларига кўра, Озарбайжондан Россияга олма экспорти ўтган йилга нисбатан 229 фоизга ошади. Тахмазлининг айтишича, 2021...

Сообщение Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия 2021 йил охирига қадар 153 397 тонна маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган Озарбайжоннинг 70 та корхонаси олма етказиб беришига рухсат этди, дейди Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги раиси Гошгар Тахмазли. Бу хусусда Azernеws хабар бермоқда.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, Озарбайжондан Россияга олма экспорти ўтган йилга нисбатан 229 фоизга ошади.

Тахмазлининг айтишича, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Озарбайжон помидор ва олма экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлаш учун Россияга 309 та иссиқхона ҳақида маълумот юборган.

Агентлик раҳбари баҳорда Россия делегацияси агентлик мутахассислари билан бирга Озарбайжоннинг қатор вилоятларидаги 40 дан ортиқ иссиқхонада мониторинг ўтказганини эслатди.

“Тақдим этилган маълумотлар ва  видеокузатув натижасида Озарбайжоннинг 187 корхонаси Россияга помидор экспорт қилишига рухсат берилди”, дейди Тахмазли.

Сообщение Озарбайжон Россияга олма экспортини икки баравар оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozarbayzhon-rossiyaga-olma-eksportini-ikki-baravar-oshiradi/feed/ 0
Польшада олма мавсуми: юқори ҳосил ва паст нархлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-olma-mavsumi-yuqori-hosil-va-past-narkhlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-olma-mavsumi-yuqori-hosil-va-past-narkhlar/#respond Thu, 21 Oct 2021 09:28:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89740 Ҳозирги олма мавсумининг бошланиши польшалик боғбонлар учун ҳам қийин бўлди. Юқори ҳосил,  суст талаб ва жуда паст нархлар боғдорчиликнинг келажаги борасида хавотир уйғотмоқда. Мева саноати инқирозга юз тутди ва кескин ўзгаришларни талаб қилмоқда. Нега бундай бўлганини «Садiвництво» журнали sadyogrody.pl ҳаволасига таяниб сўзлаб берди. Кўп йиллардан буён Польшада олма истеъмоли камайиб...

Сообщение Польшада олма мавсуми: юқори ҳосил ва паст нархлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳозирги олма мавсумининг бошланиши польшалик боғбонлар учун ҳам қийин бўлди. Юқори ҳосил,  суст талаб ва жуда паст нархлар боғдорчиликнинг келажаги борасида хавотир уйғотмоқда. Мева саноати инқирозга юз тутди ва кескин ўзгаришларни талаб қилмоқда. Нега бундай бўлганини «Садiвництво» журнали sadyogrody.pl ҳаволасига таяниб сўзлаб берди.

Кўп йиллардан буён Польшада олма истеъмоли камайиб бормоқда. Шу билан бирга, Польша Европада олма етиштириш бўйича 1-ўринда туради. Мазкур ҳолат юзага келишига сабаб, истеъмолчиларни ҳар куни олма истеъмол қилиш кераклигига ишонтирувчи кенг кўламли маркетинг кампанияси бўлмаганлигидир.

Шунингдек ўқинг: Польшалик мутахассис мамлакатда олма етиштиришни чеклашга чақирди

Мутахассисларнинг фикрича, олмани қутиларда, катта ҳажмда эмас, балки жозибали пакетларда сотиш керак. Зеро, қизиқарли ва эстетик қадоқдаги мевалар харидорни жалб қилади. Масалан, Италияни олайлик, у ерда шу йилнинг март ойида болалар учун олмалар бренди яратилди.

Арзон нархлар мева истеъмоли даражасини  оширмайди. Масалан, «Gala Must” нави 0,99 злотий/кг ($0,25)га сотилмоқда! Польшалик мутахассисларнинг фикрича, мева бозори трансформацияга муҳтож.

Сообщение Польшада олма мавсуми: юқори ҳосил ва паст нархлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-olma-mavsumi-yuqori-hosil-va-past-narkhlar/feed/ 0