олча • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 04 Dec 2021 17:00:12 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png олча • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/#respond Mon, 06 Dec 2021 06:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94162 Шимолий Каролина (АҚШ) даги Pairwise компанияси CRISPR ген-таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, резаворлар истеъмолчи ва етиштирувчи учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида маймунжон ҳамда қора малина ДНКсини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда. Селекционерлар ўсимлик структурасини яхшилаш, резаворлар янада қулай бўлишини таъминлаш учун уруғларни йўқ қилиш, самарали ва хавфсиз ҳосил олиш учун буталардаги тиканларни олиб ташлашни...

Сообщение Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Шимолий Каролина (АҚШ) даги Pairwise компанияси CRISPR ген-таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, резаворлар истеъмолчи ва етиштирувчи учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида маймунжон ҳамда қора малина ДНКсини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда.

Селекционерлар ўсимлик структурасини яхшилаш, резаворлар янада қулай бўлишини таъминлаш учун уруғларни йўқ қилиш, самарали ва хавфсиз ҳосил олиш учун буталардаги тиканларни олиб ташлашни мақсад қилишган, деб ёзмоқда «АгроБизнес«.

Маймунжон ва малинага талаб тобора ортиб бормоқда, бироқ, ушбу турдаги резаворларни кўпчилик истеъмол қилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд. Фермерлар учун эса маҳсулот етиштириш, жумладан, уруғлар, қисқа муддатли сақлов, маҳсулот таъми ва тузилишининг консистенцияси йўқлиги муаммодир. Баъзи ҳолларда фермерлар энг яхши таъмли резаворлардан воз кечиш эвазига ҳосилни осон йиғиб олишга муваффақ бўлишмоқда.

Pairwise компанияси 2018 йили маймунжон ва унчалик таниш бўлмаган қора малина устида иш бошлаган эди. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ушбу мевалар таркибида антоциан миқдори баланд ва голубикадан беш-олти баравар кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. Қўшма Штатларга Туркиядан келтирилган қизил малинадан фарқли ўлароқ, қора мевали навлар  Шимолий Америкада бугун пайдо бўлган. Қора малинанинг уруғи кўпроқ, меваси қаттиқроқ ва бошқача таъм хусусиятига эга.

Шунингдек ўқинг: Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото)

Такомиллашган резаворларнинг чакана савдоси жорий ўн йиллик ўрталарига режалаштирилган.

Юқорида айтилганидек, Pairwise компанияси CRISPRдан фойдаланади, бу жараёнда у геномнинг кетма-кетлигини олиб ташлаши ёки ўзгартириши мумкин, шунда маълум бир хусусият пайдо бўлмайди ёки керакли хусусият янада аниқлашади. Генетик модификациядан фарқли ўлароқ, ўсимликка янги ДНК-материали қўшилганда аввалдан мавжуд хусусиятларга ўзгартириш киритилади.

Резаворлардан ташқари, компания тадқиқотнинг турли босқичларида бўлган бошқа маҳсулотлар устида ҳам ишламоқда. Ўзгартирилган япроқли кўкат 2022 йилда турли тадбирлар доирасида истеъмолчиларга таништирилади, 2023 йилда эса кенгроқ миқёсдаги савдо режалаштирилган.

Олчани данагидан халос қилиш – компаниянинг кўп йиллик ғояларидан бири – дарахт ўсиши ва мевага кириши учун вақт керак бўлгани боис, бу иш кўпроқ вақт талаб этмоқда.

Сообщение Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/feed/ 0
Украина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-olcha-va-smorodina-etishtiruvchilarning-zhahon-boyicha-top-3-taligida/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-olcha-va-smorodina-etishtiruvchilarning-zhahon-boyicha-top-3-taligida/#respond Wed, 28 Jul 2021 08:06:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82906 Украинада резавор ва данакли мевалар етиштириш даражаси тобора ўсиб бормоқда. Ушбу сегментдаги баъзи позициялар бўйича мамлакат ҳатто жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Яна ҳам аниқроғи, SEEDS маълумотларига кўра, олча ва смородина етиштириш бўйича Украина жаҳонда учинчи ўринда туради. Олча ҳақида сўз борар экан, бу борада Украина Россия ва Туркиядан кейин,...

Сообщение Украина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада резавор ва данакли мевалар етиштириш даражаси тобора ўсиб бормоқда. Ушбу сегментдаги баъзи позициялар бўйича мамлакат ҳатто жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Яна ҳам аниқроғи, SEEDS маълумотларига кўра, олча ва смородина етиштириш бўйича Украина жаҳонда учинчи ўринда туради.

Олча ҳақида сўз борар экан, бу борада Украина Россия ва Туркиядан кейин, смородина етиштириш бўйича эса Россия ва Польшадан сўнг етакчилик қилади. Бошқа мева ҳамда резавор экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, малина етиштириш бўйича Украина жаҳонда еттинчи ўринни эгаллаган. Ушбу тоифадаги лидерлар Россия, Мексика ва Сербиядир. Ва гилос етиштириш бўйича Украина жаҳонда тўққизинчи ўринда турибди. Бу ерда халқаро етакчилик Туркия, AҚШ ва Чилига тегишли.

Жаҳон голубика етиштирувчилари рўйхатида Украина ўн учинчи ўринда, қулупнайнинг энг йирик экспортёрлари рўйхатида эса йигирманчи ўриндадир.

Aнъанавий экинлар етиштириш ҳақида гап кетганида мамлакат янада кучли позицияда:

«Баъзи меваларнинг энг йирик етиштирувчиси сифатида Украина рейтингда юқори ўринларни эгаллаши унинг ҳудудий мансублиги ва урф-одатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Aввало, бу смородина ва олчага дахлдор. Бироқ, жаҳон миқёсида тан олинган резаворлар бўйича ҳам (қулупнай, голубика) Украина жаҳонда муҳим ўринни эгаллаган”, дейди Украина аграр бизнес-клуби (УАБК) таҳлилчиси Светлана Летвин.

Сообщение Украина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-olcha-va-smorodina-etishtiruvchilarning-zhahon-boyicha-top-3-taligida/feed/ 0
Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча ва энг арзон нарх қаерда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olchaning-narkhi-qancha-va-eng-arzon-narkh-qaerda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olchaning-narkhi-qancha-va-eng-arzon-narkh-qaerda/#respond Wed, 16 Jun 2021 11:14:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79032 EastFruit мутахассислари яна бир хуштаъм мева ҳақида алоҳида сўз юритишмоқчи. У ҳам бўлса, гилоснинг «қариндош»и, доим унинг сояси остида қолиб кетадиган мева – олчадир. Ваҳоланки, олча Ўзбекистон учун муҳим маҳсулот! Хўш, ҳозир Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча? Энг юқори ва энг паст нархлар қайси ҳудудда? Келинг, мазкур саволларга жавобни қуйидан қидирамиз....

Сообщение Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча ва энг арзон нарх қаерда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари яна бир хуштаъм мева ҳақида алоҳида сўз юритишмоқчи. У ҳам бўлса, гилоснинг «қариндош»и, доим унинг сояси остида қолиб кетадиган мева – олчадир. Ваҳоланки, олча Ўзбекистон учун муҳим маҳсулот!

Хўш, ҳозир Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча? Энг юқори ва энг паст нархлар қайси ҳудудда? Келинг, мазкур саволларга жавобни қуйидан қидирамиз.

Аввало, олчанинг бутун жаҳонга машҳур «қондош»и гилосчалик ном қозонмаганидан гапни бошласак. Айниқса, ширин таъмли ва йирик меваларни хуш кўрувчи аксарият мамлакатларда у деярли номаълум. Олчани анъанавий равишда «славян мевалари» деб аташ мумкин, чунки, у, асосан уч славян мамлакати – Украина, Россия ва Польшада етиштирилади. Сербия ва Беларусь ҳам ушбу турдаги мевани етиштириш бўйича жаҳонда етакчилар қаторига киради. Украинада олча миллий тимсол, десак, адашмаймиз, негаки, у ерда олча дарахти экилмаган хонадон камдан-кам топилади.

Олча етиштириш бўйича жаҳон лидерлари қаторида  ҳар йили тахминан 50-60 минг тоннагача ҳосил йиғиб олувчи Ўзбекистон ҳам бор. Бу кўрсаткич мамлакатни жаҳондаги ўнта энг йирик олча етиштирувчилар сафига киришига имкон беради.

Ушбу мева парвариш жараёнида катта харажатлар талаб қилмайди ва у Ўзбекистондаги кичик ҳамда ўртача ҳажмда маҳсулот етиштирадиган фермерлар ва деҳқонлар учун муҳим даромад манбаидир.

Олчанинг гилосга нисбатан ўзига хос бир хусусияти бор – бу унинг ёрқин нордон таъмидир. Айни жиҳати билан мураббо, жем, конфитюр, мармелад ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қимматли масаллиқ саналади. Олча нон маҳсулотларини тайёрлашда (турли хил пишириқларда) ва ҳатто сут саноатида йогурт учун қўшимча восита сифатида кенг қўлланади. Шунингдек, унинг шарбати гилос шарбатига қараганда кўп учрайди. Кейинги пайтда сархил маҳсулотлар бозори учун олчанинг десерт навлари ҳам пайдо бўлди, улар таъм борасида гилос билан бемалол рақобатлаша олади.

Шу сабабли, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда истеъмолчилар ўртасида жуда кўп тортишувлар бўлмоқда: қай бири яхшироқ – олчами ёки гилос? Ва уларнинг ҳар бирига тарафдорлар етарлича. Ўзбекистонда ҳам олчани гилосдан кўра кўпроқ хуш кўрадиган истеъмолчилар кам эмас.

Ўзбекистоннинг сархил маҳсулотлар ички бозорида нархланиш нуқтаи назаридан олча икки тоифага бўлинади: одатий ва «шпонка» деб аталувчи катта, гўштдор олча. Ушбу тоифалар учун нарх алоҳида белгиланиб, «шпонка» ҳар доим одатий олчага қараганда қимматроқ сотилади. Чунки, уни қандолатчилик ва озиқ-овқат саноатининг бошқа жабҳаларида кенг қўллаш мумкин.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда олчанинг нисбатан арзон чакана нархлари Фарғона водийсидаги уч вилоятда ва Хоразм вилоятида. Мамлакатдаги энг арзон олча Наманган вилоятидадир: бу ерда ушбу турдаги мева республикадаги ўртача кўрсаткичдан (7000 сўм/кг ёки $0,66) икки баравар арзон сотилмоқда. Шунингдек, Наманганда олча энг юқори нархлар қайд этилган ҳудудлар – Бухоро ва Навоий вилоятларига нисбатан уч баравар арзон.

Ҳудуд (вилоят) Ўртача нарх Энг паст нарх Энг юқори нарх
сўмда $ сўмда $ сўмда $
Наманган вилояти 3 550 0,33 3 000 0,28 5 000 0,47
Андижон вилояти 4 000 0,38 4 000 0,38 4 000 0,38
Фарғона вилояти 4 300 0,41 3 000 0,28 6 000 0,57
Хоразм вилояти 4 700 0,44 3 500 0,33 6 000 0,57
Тошкент шаҳри 7 000 0,66 5 000 0,47 8 000 0,75
Сирдарё вилояти 7 160 0,67 6 500 0,61 8 000 0,75
Жиззах вилояти 7 500 0,71 5 000 0,47 10 000 0,94
Қорақалпоғистон Республикаси 7 800 0,74 5 000 0,47 10 000 0,94
Самарқанд вилояти 7 900 0,74 5 000 0,47 10 000 0,94
Сурхондарё вилояти 7 900 0,74 7 000 0,66 10 000 0,94
Тошкент вилояти 7 900 0,74 6 500 0,61 10 000 0,94
Қашқадарё вилояти 8 150 0,77 7 000 0,66 10 500 0,99
Бухоро вилояти 10 000 0,94 7 000 0,66 12 000 1,13
Навоий вилояти 10 300 0,97 9 000 0,85 12 000 1,13

Умуман олганда, Фарғона водийсида олчанинг ўртача чакана нархи кг учун 4000 сўм ($0,38) бўлиб, нархлар 3000 сўмдан ($0,28) 6000 сўмгача ($0,57) ўзгариб турибди.

Шунингдек, биз бир жиҳатни пайқадик – олчанинг нисбатан паст нархлари февраль охири ва март ойи бошидаги қаттиқ совуқлар данакли меваларга энг кам таъсир қилган ҳудудларда аниқланди. Aксинча, юқори нархлар республиканинг жанубий қисми ва марказий зонасида кузатилмоқда. Бу хусусда EastFruit прогноз қилган ва бу қаттиқ совуқлар данакли мевалар ҳосилига энг кўп зарар етказиши ҳақида ёзган эди. Қорақалпоғистон эса об-ҳаво аномалияларидан деярли азият чекмаган бўлса-да, у ерда олчанинг нархи баланд. Бу, эҳтимол, минтақада мазкур мева кам етиштирилгани туфайлидир.

Aйтганча, EastFruit улгуржи нархлари мониторингига кўра, олчанинг улгуржи нархи  ҳатто аввалги икки йилга нисбатан бу йил паст даражада, ўртача улгуржи нарх 51 AҚШ центига тенг.

Ваҳоланки, ўтган йили олча нархи 69 цент, 2019 йилда эса 94 центга тенг бўлган эди. Aммо шуниси ҳам бор –  йирик улгуржи партиялар  бозорда камдан-кам ҳолларда таклиф этилгани боис, олчанинг улгуржи нархларини кузатиб бориш анчайин қийин.

Сообщение Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча ва энг арзон нарх қаерда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olchaning-narkhi-qancha-va-eng-arzon-narkh-qaerda/feed/ 0
Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-lipetsk-viloyatida-35-ming-tonna-rezavor-etishtirish-rezhalashtirilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-lipetsk-viloyatida-35-ming-tonna-rezavor-etishtirish-rezhalashtirilmoqda/#respond Thu, 20 May 2021 19:40:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76666 Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда Липецк вилоятида резавор экинлар етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Усмон туманидаги “Ягодные поля” МЧЖ (2016 йилда ташкил этилган) “15-октябрь номидаги Aгрофирма» ЁAЖ билан бирга минтақадаги энг йирик қулупнай ва малина етиштирувчи саналади. Компания фаол ривожланишда давом этмоқда. Бундан бир йил олдин...

Сообщение Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда

Липецк вилоятида резавор экинлар етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Усмон туманидаги “Ягодные поля” МЧЖ (2016 йилда ташкил этилган) “15-октябрь номидаги Aгрофирма» ЁAЖ билан бирга минтақадаги энг йирик қулупнай ва малина етиштирувчи саналади.

Компания фаол ривожланишда давом этмоқда. Бундан бир йил олдин 13 гектар ерда илк бор томчилатиб суғориладиган олча боғи барпо этилган эди. Икки ҳафта аввал яна 22 гектар ерга олча экиш ишлари якунланди. Энди эса қулупнай плантациялари барпо этилмоқда. Бу йил 25 гектар майдонга асос солинади. Малина майдонида ҳам парвариш ишлари якунланмоқда. Ҳаммаси бўлиб компания 130 гектар ерда резавор ва олча етиштиряпти.

Йиғилган ҳосилнинг катта қисмини қайта ишлаш ва далалар ёнида жойлашган “Фрагария” МЧЖда шок усули билан музлатиш режалаштирилган.

“Усмон туманида “Ягодные поля” ва “Фрагария” МЧЖ  мева-резавор кластерини ташкил этади, деб ёзади Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Маълумотларга кўра, меваларни қайта ишлаш ва музлатиш қуввати 8 минг тоннагача етадиган “Фрагария” МЧЖнинг резавор ва меваларни шок усулида музлатиш корхонаси 2017 йили ишга тушган.

Бундан ташқари, “Ягодные поля” МЧЖ ҳосилининг бир қисми вилоятнинг ўзи ва қўшни ҳудудларда сархил ҳолатда сотилади.

Шунингдек ўқинг: Россия Федерациясининг Липецк вилоятида йил бошидан бери иссиқхона  сабзавотлари ҳосили 28 фоиз ошди

2017 йилга қадар Липецк вилоятида резавор ишлаб чиқариш ҳажми унчалик катта бўлмаган. Вилоятда йилига 200-250 тоннагача ҳосил олинган. “Фрагария” лойиҳаси ишга туширилиши билан эса резавор етиштириш йилига 30-40 фоиз ошди. Хусусан, 2020 йил охирида вилоят бўйича 1 минг тонна ҳосил кўтарилди. Келгуси йилларда резавор етиштиришни 3-3,5 минг тоннага етказиш ва ассортиментни кенгайтириш режа қилинган.

Сообщение Россиянинг Липецк вилоятида 3,5 минг тонна резавор етиштириш режалаштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyaning-lipetsk-viloyatida-35-ming-tonna-rezavor-etishtirish-rezhalashtirilmoqda/feed/ 0