огурец • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 30 Jan 2022 20:20:34 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png огурец • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/#respond Mon, 31 Jan 2022 09:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98677 FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди. Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи...

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

FAOSTAT маълумотларига кўра, 2020 йили жаҳон бўйича 2,3 млн. гектар майдонда рекорд даражадаги 91,3 млн тонна бодринг етиштирилган, бунда ҳар квадрат метрдан ўртача 4,04 кг ҳосил олинди.

Голландия жаҳондаги энг юқори кўрсаткичларга эга – 70,52 кг/м²дан ҳосилдорлик, яъни,  Испанияникидан 586 фоизга кўп. Испания 30 та йирик ишлаб чиқарувчи орасида иккинчи ўринда туришига қарамай, атиги 10,28 кг/м² ҳосилдорликка эришди.  «АгроБизнес» маълумотларига кўра, Туркия 5,04 кг/м²;  Миср, 2,25 кг/м²;  Польша – 6,71 кг/м² ва Греция – 8,01 кг/м²дан ҳосил олишга муваффақ бўлди.

Хитой 72,8 млн тонна маҳсулот етиштириш ҳажми билан энг йирик бодринг етиштирувчи бўлиб, жаҳонда бодринг етиштириш бўйича унинг улуши 79,75%ни ташкил қилади. Қайд этиш жоизки, энг йирик 10 та бодринг етиштирувчи мамлакат ҳиссасига жаҳон бўйича бодринг етиштиришнинг 90,5 фоизи тўғри келади. 2020 йили Хитой бодринг етиштириш учун 1,3 млн гектар майдон ажратди ва ўртача ҳосилдорлик 5,7 кг/м²ни ташкил этди.

Туркия 2020 йили 38,3 минг гектар майдонда етиштирилган 1,9 млн тонна бодринг (5,04 кг/м² ҳосилдорлик) билан жаҳондаги иккинчи йирик бодринг етиштирувчи бўлган эди.

Россия 1,7 млн тонна (40 минг га., 4,21 кг/м² ҳосилдорлик) билан учинчи ўринни эгаллади.

Эрон 1,2 млн тонна (40,3 минг га., 2,99 кг/м² ҳосилдорлик) билан тўртинчи ўринни эгаллади.

Мексика 1,2 млн тонна (15,7 минг га., ҳар квадрат метрдан ўртача 7,37 кг ҳосил) билан бешинчи ўринни эгаллади.

Сообщение Хитой жаҳондаги энг йирик бодринг етиштирувчилар Топ-5 талигида етакчилик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-zhahondagi-eng-yirik-bodring-etishtiruvchilar-top-5-taligida-etakchilik-qilmoqda/feed/ 0
Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/#respond Tue, 02 Nov 2021 07:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90835 Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг  мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир. Бодринг гидропоник иссиқхоналарда  зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган...

Сообщение Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>

Бодринг, шубҳасиз, сабзавот секторидаги энг қизиқарли маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот Италия жанубида кўп миқдорда етиштирилади. Иссиқхона бодрингини етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар орасида “F.IIi Facchini” фермер хўжалиги ҳам бор. Ушбу компаниянинг  мини-бодрингги узоқ муддат сақлаш имконияти туфайли чакана савдо тармоқларида жуда харидоргир.

Бодринг гидропоник иссиқхоналарда  зараркунандаларга қарши комплекс курашишга мўлжалланган воситалар қўлланган ҳолда етиштирилади. Апулия минтақасининг Жовинаццо коммунасидаги компанияда сархил бозор учун помидорнинг ҳам турли навлари ўстирилади. Улар «Insalataro», қизил ва рангли «Даттерино» (чизиқли, сариқ, сабзиранг) ва «Чилиегино» помидорларидир. EastFruit бу хусусда FreshPlaza ҳаволасига таяниб ҳикоя қилади.

TSI Italia уруғлик компаниясининг Minuto (Baresano тури) навли бодрингги 1 гектарлик дала майдонида етиштирилади. Май ва сентябрь ойларида компания 200 тонна бодринг сотади, улар марказий ва шимолий Италиядаги турли супермаркетлар тармоқлари учун мўлжалланган. Маҳсулот 750 граммлик махсус халталарга қадоқланади.

“TSI Italia Мinuto бодрингининг ўзига хос хусусияти ўсимликнинг юқори ҳосилдорлигидир. Унинг меваларини бутунлигича истеъмол қилиш мумкин, чунки, улар ингичка; ҳеч қачон аччиқ бўлмайди,  таъми ширин, қарсилдоқ ва серсув», дейди тажрибали агроном Pietro Facchini.

Шунингдек ўқинг: Томаты и баклажаны на одном кусте – что такое бримато?

Бу силлиқ партенокарпик мини-бодрингнинг гибриди бўлиб, иссиқхонада ҳам, туннел усулида ҳам етиштириш мумкин.

«Меваси мукаммал цилиндрсимон шаклда, узунлиги 10-14 см, ҳар доим силлиқ ва ёрқин яшил рангдадир. Шунингдек, уни йиғим-теримдан кейин узоқ вақт сақлаш мумкин ва бу йирик чакана сотувчилар учун айни муддаодир. Ўсимлик очиқ ва ихчам бўлиб, япроқлари оралиғи жуда қисқа ва мукаммал кўпайиш хусусиятига эга», дея тушунтиради агроном.

Глобал G.А.P сертификатига эга фермер хўжалиги 15 гектарга яқин майдонни эгаллаган, шундан 10 гектари пленка остидаги иссиқхоналардир.

Сообщение Minuto навли мини-бодринг: мазали итальян сабзавоти ва узоқ муддатга сақлаш имконияти появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/minuto-navli-mini-bodring-mazali-italyan-sabzavoti-va-uzoq-muddatga-saqlash-imkoniyati/feed/ 0
Ўзбекистонда бодринг нархи пасайди, лекин ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bodring-narkhi-pasaydi-lekin-osish-tendentsiyasi-saqlanib-qolmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bodring-narkhi-pasaydi-lekin-osish-tendentsiyasi-saqlanib-qolmoqda/#respond Sun, 22 Aug 2021 12:37:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84618 EastFruit август ойи бошида Ўзбекистондаги бодринг нархи кескин кўтарилиши ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг 29 июлидан 5 августигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2 500 сўм/кг ($0,24)дан 4 500 сўм/кг ($0,42)гача, яъни, 75-80% ошган эди. Aвгуст ойининг кейинги ҳафталаридаги нархлар динамикаси босқичма-босқич пасайишни кўрсатмоқда – охирги икки ҳафта...

Сообщение Ўзбекистонда бодринг нархи пасайди, лекин ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit август ойи бошида Ўзбекистондаги бодринг нархи кескин кўтарилиши ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг 29 июлидан 5 августигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2 500 сўм/кг ($0,24)дан 4 500 сўм/кг ($0,42)гача, яъни, 75-80% ошган эди.

Aвгуст ойининг кейинги ҳафталаридаги нархлар динамикаси босқичма-босқич пасайишни кўрсатмоқда – охирги икки ҳафта мобайнида нархлар 3 500 сўм/кг ($0,33)га, яъни, 22%га тушди. Шунга қарамай, калта силлиқ  бодрингнинг улгуржи нархлари динамикаси ўсиши тенденцияси сақланиб қолмоқда. Жорий нархлар 2021 йилнинг июнь ойи бошидаги кўрсаткичларга тўғри келади ва 2019-2020 йиллардаги худди шу санага нисбатан тахминан бир ярим баравар юқоридир.

Қайд этиш жоизки, шу йилнинг июль ойи ўрталаридан ҳозирги кунга калта бодринг нархининг ўсиши бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Масалан, 2021 йилнинг июль ойи бошидан то 20 августига қадар силлиқ калта бодринг нархи ошди: Польшада – 0,34 дан 0,84 $/кг гача (+ 147%), Тожикистонда – 0,21 дан 0,35 $/кг гача (+ 67%) кўтарилди. Худди шу даврда иссиқхоналарда калта чўтир бодринг нархи баландлади: Грузияда – 0,25 дан 0,64 $/кг гача (+ 156%), Украинада – 0,18 дан 0,41 $/кг гача (+ 127%), Молдовада – 0,22 дан 0,34 $/кг гача (+ 54%).

Сообщение Ўзбекистонда бодринг нархи пасайди, лекин ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bodring-narkhi-pasaydi-lekin-osish-tendentsiyasi-saqlanib-qolmoqda/feed/ 0
Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/#respond Sun, 01 Aug 2021 11:51:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83254 ЕИда бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, дейлик, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Зотан, нафақат европаликлар, балки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда. Чунки охирги 10 йил ичида инсоният аввалги бутун тарих давомидаги даврдан-да кўпроқ пластик чиқиндилар чиқарган. Кўпинча унинг ўрнига...

Сообщение Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди появились сначала на EastFruit.

]]>

ЕИда бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, дейлик, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Зотан, нафақат европаликлар, балки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда. Чунки охирги 10 йил ичида инсоният аввалги бутун тарих давомидаги даврдан-да кўпроқ пластик чиқиндилар чиқарган. Кўпинча унинг ўрнига ўсимлик хомашёсидан ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, Украинадаги бир стартап ерга тушган барглардан қоғоз ва бир марталик ликоплар ишлаб чиқармоқда. Сум вилоятидаги олимлар эса крахмалдан биопакет яратишди. Шунингдек, еса бўладиган идишлар ҳам бор. Масалан, кофе учун вафлили стаканлар ёки бодрингдан ясалган ичимлик идиши, деб хабар беради SEEDS.

“Океанларда, тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 4,4 миллион пластик идишлар мавжуд. Бодрингдан идиш тайёрлашдан кўзланган пировард мақсад – пластик чиқиндиларни камайтиришга кўмаклашишдир. Ушбу идишнинг бошқа рақобатчилардан устун жиҳатлари нимада? Бодринг идиш нафақат атроф муҳит учун фойдали, балки сиз салқин ичимликни ичиб бўлганингиздан кейин жуда хуштаъм туюлади. Мен ушбу маҳсулот тайёрланиши, реклама қилиниши ва дунёга келиши учун маблағ йиғмоқдаман. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги бу ишларимиз фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдир”, деб ёзади бодринг идишлар ихтирочиси, 28 ёшли Томас Адейр инвестиция йиғиш бўйича kickstarter.com платформасида.

Умуман, стартапни ишлаб чиқаришга қўйиш учун краудфандинг платформасида 36 минг доллар тўплаш керак. Бунинг учун Томасда яна бир ой вақт бор.

Сообщение Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/plastik-orniga-bodring-aqshda-salqin-ichimliklar-uchun-esa-boladigan-idishlar-taklif-qilishdi/feed/ 0
Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/#respond Tue, 20 Jul 2021 18:26:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82026 Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар. EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021...

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йил 8 июл ҳолатига кўра, бодрингнинг ўртача нархи 1,5 лари (0,48 доллар)ни ташкил этди, бу ушбу давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, ўтган йили худди шу даврда бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 0,3 лари (0,1 доллар)ни ташкил этган эди.

Нархларнинг кўтарилишига нима сабаб бўлди?

Бунинг сабабларидан бири, Квемо Картли минтақасида сўнгги ҳафталарда об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши очиқ майдондаги бодринг ҳосилининг пасайишига олиб келди. Квемо Картли минтақасидаги йирик сабзавот ва меваларни қайта ишлаш заводи – Marneuli Agro вакили Вано Цукилашвилининг сўзларига кўра, компания жорий йилда 14 гектар майдонда бодринг йиғиб олди. Marneuli Agro консерваланган бодринг ишлаб чиқариш учун ўз бодрингини етиштирди, чунки маҳаллий фермерлар консервага мос бўладиган бодринг навларини етиштирмайдилар. Вано Цукилашвилининг таъкидлашича, қуруқ об-ҳаво ҳозирги юқори нархларга сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки шуни деб компаниянинг ўзи бу йил режалаштирилганидан ҳам 30% кам ҳосил йиғиб олди.

“Ёмғир бодрингдан мўл ҳосил олиш учун, ҳатто улар суғориш ишларидан ҳам жуда муҳимдир; чунки бодрингларни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида суғоришнинг ўзигина яхши натижа бермайди”, дейди Вано Цукилашвили.

Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марнеули бўлими вакили Геронти Сивсивадзенинг таъкидлашича, маҳаллий фермерлар бодринг ва бошқа сабзавотларни етиштириш ишлари иссиқхоналарга кўчирилмоқда, чунки уларни очиқ ҳавода етиштириш тобора қийинчилик туғдиряпти..

Ўтган ҳафтада нархларнинг кескин кўтарилишига яна бир жиҳати, май ойида нархларнинг пасайганлиги сабаб бўлиши мумкин, чунки шундан сўнг кўпгина фермерлар бодринг ҳосилидан воз кечишган.

Грузиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган 2020 йил маълумотларига кўра, Квемо Картли вилояти бодринг етиштириш бўйича Грузияда биринчи ўринда туради. Ўтган йили унинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 42% ни ташкил этганди, ундан кейин Кахетия (21%) ва Имерети вилоятлари (13%) кўрсаткичлари билан ўрин эгаллаганди.

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/feed/ 0
2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/#respond Thu, 10 Jun 2021 11:05:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78561 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 5,1 миллион доллар қийматидаги 4,2 минг тонна бодринг экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 миллион долларга кўпдир. Бошқача айтганда, бодринг экспорти умумий қийматининг ўсиши 2020 йилдаги айни даврга нисбатан 76 фоизни ташкил этди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум...

Сообщение 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 5,1 миллион доллар қийматидаги 4,2 минг тонна бодринг экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 миллион долларга кўпдир. Бошқача айтганда, бодринг экспорти умумий қийматининг ўсиши 2020 йилдаги айни даврга нисбатан 76 фоизни ташкил этди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бодринг экспортининг деярли барчаси (99,6%) уч постсовет мамлакати –  Қозоғистон (барча экспортнинг 47,6%и), Қирғизистон (35,7%) ва Россия (16,3%) бозорларига етказиб берилди.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан бодринг экспортининг энг юқори қиймати 2018 йилда қайд этилган. 2021 йилги прогнозлар ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса-да, жорий йилнинг дастлабки 4 ойидаги маълумотлар бу йилги бодринг экспорти ўтган йилгидек ёки ундан юқорироқ бўлади, дейишга асос бўла олади.

Бироқ, уч асосий савдо бозорларидан бири – Россия ёпиқ муҳитда, хусусан, иссиқхонада сабзавот етиштиришни тобора ривожлантирмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия аввал импорт қилинган миқдордаги бодрингни экспорт қилди ва экспорт даражаси кескин ошиб, импорт камайди.

Шунга қарамай, Ўзбекистон Россия бозорига бодринг етказиб беришни давом эттирди. Чунки, Россиянинг Осиё қисмида худди аввалгидек, вақти-вақти билан маҳсулот танқислиги сезилиб турди. Қуйидаги жадвалда кўрганингиздек, Россияда барра бодринг нархи икки йил аввалгидан кўра кўпроқ ўзгарган.

Aйнан шундай авж паллада Ўзбекистон бодрингини Россияга экспорт қилиш учун имкониятлар юзага келади. Шу боис ҳам, биз бизнес иштирокчиларига порталимиздаги нархларни диққат билан кузатиб боришни тавсия этамиз.

Дарвоқе, 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон Россияга бодринг етказиб беришни 3,3 баравар оширди. Шунингдек, Россия бозорига бодринг экспорти ҳажмини Туркия, Эрон ва Грузия ҳам кўпайтирди. Aммо етказиб бериш ҳажми бўйича етакчилар, масалан, Хитой ва Беларусь ўтган йилга нисбатан ушбу даврда Россияга иссиқхона бодринглари экспортини камайтирди.

Иссиқхонада сабзавот етиштириш Россияда энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бири. Сўнгги 5 йил ичида Россияда иссиқхона мажмуаларининг майдони 1,5 баробардан зиёд ўсди ва шу вақт ичида маҳсулот етиштириш ҳажми 80 фоиздан ошди. 2020 йилда эса сабзавот етиштириш ҳажми рекорд кўрсаткичга ошиб – 1,37 миллион тоннага етди. Бундан ташқари, Россияда барпо этилаётган иссиқхоналар юқори технологияли, энергия тежовчи эканлиги билан бир қаторда бу йўналиш давлат томонидан  қўллаб-қувватланмоқда ва бу, хусусан, Ўзбекистондан импорт ўрнини босиш имконини беради.

Сообщение 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/feed/ 0