нишалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 28 Dec 2021 20:04:48 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png нишалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/#respond Wed, 29 Dec 2021 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96231 Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди. Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан...

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди.

Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан зиёд киши ташриф буюрган. Шу боис, биз “топ” воқеаларни аниқлаш учун порталимизда 2021 йилнинг энг кўп ўқилган мева-сабзавот материаллари бўйича статистик маълумотлардан ҳам фойдаландик.

  1. Баҳорги совуқлар, ўрик ва эртаги гилоснинг паст ҳосили

2021 йил тожикистонлик ўрик ва гилос етиштирувчилар учун об-ҳаво шароити туфайли (ҳосилга таъсири нуқтаи назаридан) ниҳоятда оғир кечди. Афсуски, бундай ҳолат ҳар 5-6 йилда содир бўлади. Ва иқлим ўзгариши билан катаклизмлар частотаси ортиб бормоқда.

Февраль ойи охири ва март ойининг биринчи ярмида содир бўлган аёзнинг икки тўлқини данакли мевалар гуллаши даврида ўрик ва эртаги гилос ҳосилига тузатиб бўлмас зарар етказди. Айрим ҳудудлардаги совуқлар ҳатто сабзавот ва картошкага ҳам зиён келтирди. Тожикистон ва Ўзбекистонда гилос ҳамда ўрик ҳосили бой берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабаримиз энг кўп ўқилган ва иқтибос келтирилган хабарлардан бири бўлган бўлса, ажаб эмас.

Шу билан бирга, боғбонлар боғларда гулхан ёқиш орқали ҳосилни қутқаришга уринишди. Шунингдек, бу йил кўплаб боғбонлар совуқдан ҳимоялашнинг самарали тизимларига қизиқа бошлади ва биз улар учун мева ва резаворлар ҳосилини ҳароратнинг кескин пасайишидан қандай ҳимоялаш мумкинлиги ҳақида батафсил таҳлил тайёрладик. Ушбу таҳлил билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тожикистонда данакли мева етиштирувчиларнинг айримлари совуқдан сўнг кўп ўтмай, гилос ва ўрик ҳосилининг 90-95 фоизи бой берилиши ҳақида гапиришди. Данакли мевалар етиштиришнинг камайиши об-ҳаво катаклизмлари натижаси эди. Шунга кўра, бу меваларни ички бозорга етказиб бериш жуда ҳам чекланди. 2021 йилда ўрик ва гилоснинг ўртача нархлари ўтган йилги кўрсаткичдан ўртача 50 фоиз ва ундан кўпроққа ошди, бу эса қуритилган ўрик сегментига ҳам бевосита таъсир кўрсатди (эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўрик ҳосили қандай йиғиб олиниши ва   қуритилишини мана бу ерда кўришингиз мумкин).  Ўрикни қайта ишловчи кўпгина корхоналар ҳам хом ашё етишмовчилиги сабаб, қайта ишлаш ҳажмини кескин камайтирди, баъзилари эса бутунлай ишламай қолди.

Натижада, ўрик ва қуруқ мевалар экспорти бўйича кўплаб режалар бажарилмади, шартномалар амалга ошмади. Шу билан бирга, минтақада қуритилган мевалар нархи сезиларли даражада ошди.

Шуниси қизиқки, туршак ва қуритилган ўрикнинг Тожикистон учун аҳамияти ҳақидаги икки йил аввал чоп этилган материалимиз 2021 йилда ҳам ўта долзарблигини сақлаб қолди.

Қолаверса, ўрик ва қуритилган мевалар ҳақида гапирганда шуни қайд этмоқчимизки, бизнинг лойиҳа 2021 йилда қизиқарли онлайн-конференция –  «Тожикистон ўрик бизнеси: сархил ўрик, туршак, қуруқ мевалар, органик» деб номланган тадбирни ўтказди. Ушбу тадбир мамлакат учун мазкур анъанавий бизнесга жаҳон бозори тенденциялари нуқтаи назаридан қарашга ёрдам берди ва катта аудитория тўплади.  Конференциянинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

  1. Мева-сабзавот экспортининг ўсиши

Тожикистон Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси тезисларига кўра, 2021 йилда 200 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинган, мазкур кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 70 минг тоннага кўпдир.

Бунга ялпи йиғим-терим ва ҳосилнинг ўсиши, боғлар, узумзорлар майдонининг босқичма-босқич ҳамда доимий равишда кўпайиши туфайли эришилди.  Шунингдек, сўнгги ўн йилда Тожикистонда боғ ва узумзорлар майдони кенгаймоқда, янги, серҳосил навлар, мева етиштириш технологиялари жорий этилмоқда, иссиқхоналар ва интенсив боғлар майдони кенгаймоқда. Буларнинг бари ички нархларга босим ўтказувчи ва бозор иштирокчиларини экспорт имкониятларини излашга ундовчи вазият – ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига кўмак беради.

Қисман экспорт ҳажмининг ўсишига Қирғизистон билан боғлиқ мураккаб вазият ҳам таъсир кўрсатди.  Илгари кўплаб мева-сабзавотлар ушбу чегара орқали ЕОИИ мамлакатларига божхона ҳисоботларида акс эттирилмаган ҳолда экспорт қилинар эди. Шу сабабли, бу йил нафақат экспортнинг ҳақиқий ўсиши, балки экспорт маълумотларининг қисман «оқланиши» ҳам юз берди.

Айни пайтда агар совуқлар ўрик ва гилос ҳосили камайишига олиб келмаганида Тожикистоннинг мева-сабзавот экспорти кўпроқ бўлиши мумкин эди.  Август-октябрь ойларида Афғонистондаги оғир вазият экспортга ҳам салбий таъсир кўрсатди, қўшни давлатда ҳукумат ўзгариб, Афғонистон аҳолисининг даромадлари кескин пасайди. Шу билан бирга, Тожикистон хўраки узуми ва лимони экспортининг катта ҳажми бу даврда Афғонистон ҳиссасига тўғри келди.

EastFruit маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Россия ва Қозоғистон Тожикистондан икки баравар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилган (умумий қиймати 28,6 миллион доллар). Шу билан бирга ҳаммасидан кам хўраки узум экспорти ўсди (4,4 баробар), гилос- 7,5 баробар, шафтоли – 3,2 баробар, қуритилган ўрик – 2,5 баробар ва тарвуз – 23 баробар ўсди. Албатта, бу ерда экспортнинг «оқланиши» аниқлашади. Шу билан бирга, пиёз асосий экспорт маҳсулотилигича қолди, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга Тожикистондан унинг 85 минг тоннаси экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп кўрсаткичдир.

  1. Йил бошида лимоннинг юқори нархлари

“Антивирус” меваларга талаб юқори бўлганлиги сабабли, уларнинг нархи 2021 йил бошида кескин ошди.  Хусусан, йил бошида лимон нархи уч баробар кўтарилди, воситачилар эса аҳолининг коронавирусдан хавфидан яхшигина фойдаланиб қолишди. Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида лимон нархи йил бошидагидек юқорилигича қолаётганини мамнуният билан қайд этамиз – ҳозир лимон чакана савдода 15-18 сомоний/кг (1 кг учун 1,3-1,6 доллар)дан сотилмоқда.

“Лимоннинг вирусга қарши хусусиятлари”, шунингдек, Тожикистонда куз-қиш даврида анъанавий равишда энг арзон цитрус ҳисобланган мандариннинг Покистондаги кам ҳосили ва кеч импорт қилиниши лимон нархи юқорилигича сақланиб қолишига ёрдам берди. Тожикистонда мандаринлар иммунитетни сақлаб қолиш учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади ва маҳаллий бозорда лимон билан бемалол рақобатлаша олади.

  1. Сабзининг рекорд даражадаги нархлари

Бу йил сабзи етиштирганлар учун жуда муваффақиятли бўлди.  Фермерларнинг сўзларига кўра, камида охирги 10-15 йил давомида сабзи учун бундай юқори нархлар бўлмаган ва катта эҳтимол билан аввал ҳам сабзи етиштирувчилар учун бу тахлит қулай нархлар кузатилмаган. Албатта, нархларнинг бундай ўсишини башорат қилиш ҳақиқатга тўғри келмасди ва нархлар шу қадар юқори даражага етишини ҳеч ким тахмин ҳам қила олмасди.

Сабзининг чакана нархи одатдагидан беш баробар юқори бўлиб, 10 сомонийга (кг учун 0,88 доллар) етди.  Ҳатто март ойида сабзи экканлар ҳам 2021 йилнинг май ва июнь ойларида сабзини супер-фойда билан сотишга муваффақ бўлишди. Бу кетма-кет бир неча йил ўта муваффақиятсизликка учраган кўплаб сабзи воситачилари банкрот бўлгани фонида (ҳосил йиғим-терими пайти уни кейинчалик қимматроқ нархда қайта сотиш мақсадида харид қилган) юз берди.

Шу муносабат билан эслатиб ўтмоқчимизки, мева-сабзавот секторида омборхона алоҳида бизнес эмас, балки узоқ муддатли сақлаш шарти билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бизнесининг ажралмас қисми ҳисобланади. Маҳсулот бозори инфратузилмасини (улгуржи бозорлар, омборхоналар, тарқатиш марказлари ва ҳоказо) режалаштиришдаги одатий хатолар ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

2021 йилда, айниқса, апрелдан июлгача бўлган даврда, Тожикистон, шунингдек, минтақанинг аксарият мамлакатларида сабзи нархи ниҳоятда юқори даражага кўтарилишининг асосий сабаби Россияда сабзининг ўта танқислиги бўлди.

2021 йилнинг июль ойида Россияда сифатли сабзининг улгуржи нархлари килограмм учун 1 доллардан ошди ва одатда, жуда ҳамёнбоп турдаги сабзавотнинг бу қадар космик нархлари ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳазиллар ва мемлар пайдо бўлди.

  1. Булғор қалампири нархининг қулаши. Нарх аномалиялари

2021 йилнинг сентябрь ойи охирида Тожикистонда булғор қалампирининг нархи тушиб кетди, бу барча учун кутилмаган ҳолат эди. Зеро, 1 долларга 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай арзон нархлар Тожикистон деҳқонларининг ушбу сабзавотни етиштиришга сарфлаган харажатларини қопламайди.

Айтганча, Тожикистонда булғор қалампири нархи пасайиши ҳар йили содир бўлади, чунки, октябрга яқин фермерлар бутун ҳосилни йиғиб, тезда сотишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, Тожикистондаги барча сабзавот етиштирувчиларнинг булғор қалампири бир вақтнинг ўзида пишиб етилади. Аммо Тожикистонда булғор қалампири нархи бунчалик кенг миқёсда паст даражага тушиши ҳеч қачон кузатилмаган.

Сабаблар орасида совутиш занжирининг йўқлиги, мавсумни узайтириш учун сармоя йўқлиги ва энг муҳими, булғор қалампири экспортини ривожлантиришга инвестиция етишмаслиги кабилар бор. Зеро, ширин булғор қалампири энг тез ривожланаётган сабзавот экспорти позицияларидан бири ва Тожикистон ўз маҳсулотларини яхши етказиб бериши мумкин бўлган Россияда бу даврда унга талаб юқори эди. Ушбу муаммо ва шу билан бирга, имкониятлар ҳақида бу ерда батафсил ёзганмиз.

  1. Нишали муваффақият ва Тожикистон уфқларининг кенгайиши

Тожикистон боғдорчилик соҳасида иш ўринлари ва қўшимча қийматни ошириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз босқичма-босқич ўз самарасини бераётгани қувонарлидир. 2021 йилда Тожикистон учун ҳам мева-сабзавот бизнесига янги ёндашувларни мослаштиришда жиддий ўзгаришлар юз берди.

ФАО ва ЕТТБ ҳамкорлигида амалга оширилаётган минтақа мева-сабзавот савдосини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида биз “Тожикистон мева-сабзавот сектори – энг яхши сармоявий нишалар. Қаерга ва қандай қилиб инвестиция йўналтириш фойдалироқ?” деб номланган биринчи инвестицион конференцияни ўтказдик. Ушбу тадбир жуда кўп акс-садо йиғди ва мамлакат мева-сабзавот бизнесида янги инвестицион нишаларга нисбатан катта қизиқиш уйғотди. Қайд этиш жоизки, ушбу ҳаволадаги конференция видеоёзувини ҳали ҳам кўпчилик фаол равишда кузатмоқда.

Анжуманда, жумладан, Тожикистонда заъфарон етиштириш масаласи муҳокама қилинди. Ва бу йил мамлакатда заъфароннинг биринчи ҳосили йиғиб олинди.  Тожикистонда бу хабар ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлганлигини қайд этиш жоиз.

Яна бир янгилик – кам ҳажмли гидропоникадан фойдаланган ҳолда қулупнай етиштириладиган иссиқхона қуриш ва уни ишга тушириш, шунингдек, Италиядан 6 турдаги замонавий истиқболли фриго қулупнайи кўчатларини олиб келишдир. Ва бу лойиҳа конференциямиз давомида эълон қилинган маълумотлар асосида амалга оширилди!

Бунинг шарофати билан Тожикистоннинг ўнлаб фермерлари сифатли экин материали билан ишлай бошлади ва мамлакатда ҳосилдорлиги, кўриниши, ҳажми, сифати, транспортабеллиги ва энг муҳими, таъм жиҳатидан эскирган маҳаллий навларни замонавийлари билан алмаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу эса экспорт ўсиши истиқболларидан даракдир, чунки, Тожикистон ёпиқ ерда бутун йил давомида резавор етиштириши мумкин!

Айтганча, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тожикистондаги чакана савдо тармоқларида қулупнай нархи 1 кг 15 доллардан ошди, бу эса мазкур бизнес йўналишининг инвестиция жозибадорлигини яна бир бор исботлайди. Шу билан бирга, ушбу даврда Тожикистонда қулупнай нархи мониторинг ўтказилган бошқа мамлакатларга нисбатан юқори бўлган.

Шунингдек, Тожикистон супермаркетларида голубика импорти ва чакана савдоси жуда резонансли воқелик бўлди – голубика бу мамлакатда ҳам ички бозор учун, ҳам фойдали экспорт учун муваффақиятли етиштирилиши мумкин бўлган энг қиммат резавор.  Тез орада Тожикистонда биринчи голубика плантациялари пайдо бўлишини кутамиз, чунки, бизнингча, бу Марказий Осиё учун энг истиқболли сармоявий нишалардан биридир.

  1. Олма етиштиришдаги зарар

2021 йилнинг сентябридаги оммавий олма йиғим-терими давридан декабрга қадар Тожикистон бозорлари том маънода турли навли олмалар билан тўлиб-тошди ва фермерлар нархларнинг рекорд даражада пастлигидан шикоят қилишди. Олма кўп бўлишига қарамай, улар, асосан, сифати паст, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган олмаларни сотишди. Улгуржи савдода олма нархи ҳали ҳам килограмм учун 0,3-0,4 доллардан бошланмоқда.

Дарвоқе, Украина ва Молдова фермерлари узоқ вақтдан буён шундай ва ҳатто ундан ҳам пастроқ нархда анча юқори сифатли олмани сотишган, бу эса яхши даромад олиш имконини беради.

Шунинг учун Тожикистондаги боғбонларнинг олма етиштириш зарарли бизнес эканлиги ва паст нархлар ҳақидаги шикоятлари, биринчи навбатда, ушбу мевани етиштириш самарасизлиги билан боғлиқ. Бу хусусда “Нега Тожикистон боғбонларининг интенсив олма боғларидан хафсаласи пир бўлди?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик. Ва “Марказий Осиёда интенсив боғдорчилик ва олма бизнесининг топ-10 муаммоси” деб номланган материалда сабаблар батафсил таҳлил қилинган.

Тожикистонда олма етиштирувчи фермерларнинг Польша, Украина ва ҳатто Молдова каби мамлакатлардаги боғбонлардан соҳа сирларини ўрганиши муаммонинг ҳақиқий ечими бўлар эди. Грузияда олма бўйича қизиқарли ва жуда муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар мавжуд. Бироқ, факт фактлигича қолмоқда – инвесторларнинг олма боғларидан ҳафсаласи пир бўлган ва 2021 йилда уларни ташкил этиш суръати кескин пасайган.

Шу билан бирга, Тожикистонда сифатли олма нархи аллақачон Россиядаги нарх билан бир хил ёки ундан ҳам юқори.  Россия эса жаҳондаги 1-рақамли олма импортёрилигича қолмоқда. Шу сабабли, Тожикистонда юқори сифатли замонавий олма навларини етиштириш ва уни ҳеч бўлмаганда январь-февралгача сақлашни ўргана оладиганлар бу ерда Украина, Молдова ва ҳатто Россия боғбонларидан ҳам кўпроқ даромад олишлари мумкин, чунки, Тожикистонда яхши иқлимдан ташқари, яна бир муҳим афзаллик мавжуд – арзон ишчи кучи.

  1. Пиёз нархи пасайиб, экин майдонлари кенгаймоқда

Тожикистонда пиёз етиштириш ҳажми йилдан-йилга ошиб, деҳқонлар даромади тез пасайиб бормоқда. 2021 йилда улар жуда критик нуқтага етиб келишди, бундан сўнг 2022 йилда ҳосил майдонларини қисқартириш истиқболлари ҳақида гапиришимиз мумкин.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда пиёзнинг оммавий пишиб етилиши даврида Тожикистондаги арзон нархлар муаммоси ва экспорт ҳажми камайиши, сўнгра экспорт сустлашуви йил сайин такрорланади. Бу йил Тожикистонда пиёз нархи ақл бовар қилмас даражага – 1 кг учун 4 АҚШ центига тушди ва баъзи жойларда савдогарлар пиёзни 1 кг учун 3 центдан сотиб олишга ҳаракат қилишди.

Қизиғи шундаки, Тожикистон фермерлари пиёз нархини пасайтиришга қарор қилган бир пайтда унинг экспорт имкониятлари сезиларли даражада яхшиланиши мумкин. Бу мавсумда Россия ва Украинада пиёз нархи кескин ошди.  Шу боис, баҳорга қадар ушбу мамлакатларга Тожикистондан пиёз экспорт қилиш учун яхши имкониятлар пайдо бўлиши мумкин.

  1. Мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи заводнинг очилиши

Инвестицион конференцияда биз айтган яна бир қизиқарли сармоявий йўналиш бу йил Тожикистонда амалга оширилди. Аслида, EastFruit мутахассислари кўп йиллардан бери резаворлар, мева ва сабзавотларни шок усулида музлатиш Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий нишалардан бири дейишмоқда ва бундан маҳаллий инвесторларни фаол хабардор қилишмоқда.

Натижада, 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Ҳариф” МЧЖ кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган биринчи музлатиш заводи қурилиши ва фойдаланишга топширилишини якунлади.  Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида бунёд этилган.  2022 йилнинг баҳоридан бошлаб, завод қулупнай, малина, гилос ва ўрикни музлата бошлайди.  Бироқ, ҳар қандай турдаги маҳсулотни музлатиш мумкинлиги сабаб, малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи ўсимлик сингари бошқа турдаги мева ва ўсимлик хом ашёларини музлатиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Келгусида бу корхона жаҳон бозори учун қимматли, авваллари Тожикистонда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши мумкин. Бу, шунингдек, мамлакат экспорт даромадларини оширишнинг яна бир ажойиб усулидир.

  1. Қуритилган пиёз ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий линия

2021 йилнинг февраль ойида Тожикистонда “Хўжанд Агро” компанияси пиёзни саноат усулида қуритиш учун янги замонавий линия ўрнатди. Ушбу линия учун замонавий ускуналар Европа Иттифоқи, РФ, ХХР ва Ҳиндистондан келтирилди.

Янги технологик линия кунига 30 тоннагача пиёзни қурита олади, бу эса ушбу сабзавот нархининг вақти-вақти билан тушиб кетишидан азият чекаётган Тожикистон фермерлари учун катта кўмакдир. Кўриниб турибдики, бу йўналиш мамлакатда хомашё нархи пастлигини ҳисобга олган ҳолда жуда фойдали бўлади ва сабзавот бизнесининг барқарорлигини таъминлаб, Тожикистонга яхшигина қўшимча экспорт даромадларини келтириши мумкин.

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/feed/ 0
Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/#respond Wed, 09 Jun 2021 10:30:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78799 Тожикистонда қулупнай нархи йил давомида 0,7 – 27 доллар/кг диапазони бўйлаб ўзгариб туради. Шу билан бирга, декабрдан мартга қадар Россия бозорида ушбу резаворнинг нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда – $ 40/кг нархда сотилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қулупнай етиштириш (юқори сифат шарти билан) Марказий Осиёлик фермер ва...

Сообщение Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистонда қулупнай нархи йил давомида 0,7 – 27 доллар/кг диапазони бўйлаб ўзгариб туради. Шу билан бирга, декабрдан мартга қадар Россия бозорида ушбу резаворнинг нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда – $ 40/кг нархда сотилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қулупнай етиштириш (юқори сифат шарти билан) Марказий Осиёлик фермер ва экспортёрлар учун фойдали ниша бўлиши мумкин.

Ушбу фикрни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) 8 июнь куни бўлиб ўтган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида билдирди.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилди.

«Бугун резаворлар бозори жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг йиллик ўсишини намоён этмоқда. Шу билан бирга, янги технологиялар ва юқори маҳсулдор навлар қулупнай ёки малинадан (ёпиқ шароитда етиштирилган) бутун йил давомида ҳосил олиш имкониятини беради. Очиқ ерда ўстирилган резаворларни эса апрелдан ноябргача йиғиб-териб олиш мумкин, холос», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов ўз чиқишида.

Резаворлар –  уларни йил давомида етиштириш мумкин

  • Резаворлар – жаҳондаги ишлаб чиқаришнинг ўсишида муҳим аҳамиятга эга.
  • Янги технологиялар ва нейтрал навлар бутун йил давомида ёпиқ шароитда ўстирилган қулупнай ва малинани йиғиб олишга имкон беради (бугун очиқ ердаги резаворлар апрель ойидан ноябрга қадар ҳосил бермоқда)
  • Замонавий қулупнай навларининг ҳосилдорлиги юқори, ташув учун қулай (маҳаллий 100-200 гр/туп, янги навлари 500 дан 1500 гр/тупгача)дир, бундан ташқари, янги навлар – йирик калибрли, чиройли шакл-шамойилга эга.
  • Марказий Осиёнинг анъанавий бозорларида резаворлар апрелдан июнгача мавжуд. Уларни иссиқхоналарда нафақат баҳор-ёз мавсуми, балки бутун йил давомида осон етиштириш мумкин
  • Биргина қулупнай нархи Тожикистонда йил давомида кг учун 0,7 дан 27 долларгача ўзгариб туради. Декабрдан мартга қадар Россия Федерациясида қулупнай нархи $ 20/кг дан ошади ва Сингапурда $ 40 /кг (етказиб бериш нархи $ 5/кг гача бўлса ҳам)
  • Талаб – суперсифат!

ФAО халқаро маслаҳатчиси янги навларнинг ҳосилдорлиги ҳақида сўз юритди. Масалан, қулупнайнинг янги навлари биргина тупдан 1,5 кг ҳосил олиш имконини беради. Шу билан бирга, мазкур резавор ташув шароитларига  мослашувчанлиги билан ажралиб туради, мевалари эса чиройли шакл-шамойил, катта калибр ва ёқимли таъмга эга.

Бахтиёр Aбдувоҳидов Марказий Осиёлик мева- сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун бошқа жозибали нишалар қаторида резавор, сабзавот ва меваларни музлатиш сегментини ҳам қайд этди. Шу билан бирга, ФAО халқаро маслаҳатчиси ўз фикрига ҳаётий далиллар келтирар экан, ушбу бозорнинг йиллик ўсиши 6 фоизни ташкил этгани ва бу маблағ ҳисобида 180 миллион доллар эканини қайд этди.

«Aфсуски, бугун Тожикистонда маҳсулотга музлатиш йўли билан ишлов бериш усули мавжуд эмас, аммо Ўзбекистон бу йўналишда аллақачон биринчи қадамларни қўйган. Умуман олганда, қайта ишлашнинг барча турларида бўлгани каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлса, мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш бизнеси фойда бериши мумкин. Бу омилларнинг бари Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд. Ва бу музлатиш сегментининг ривожланиш борасида катта имкониятларга эга эканидан далолат беради», дея фикрини давом эттирди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Мева-сабзавот ва резаворларни музлатиш

  • Музлатилган резавор, сабзавот ва меваларни сотиш ҳажми йилига 6 фоиз ўсмоқда, яъни ҳар йили 180 миллион долларлик ўсишни ташкил қиляпти.
  • Музлатиш технологияларининг икки тури мавжуд: статик ва динамик (IQF)
  • Ҳозирча Тожикистонда бундай ишлов бериш тури мавжуд эмас ва маҳсулотни музлатишга уринишларни Ўзбекистонда кузатиш мумкин.
  • Истеъмолчилар: маҳаллий бозор, В2В сегменти (шарбатлар / консервалар / начинкалар / HoReCa / қандолат маҳсулотлари)
  • Музлатилган СИФAТЛИ маҳсулотларга Европа ва Хитойда талаб катта
  • Ишлов беришнинг барча турлари каби арзон хом ашё, арзон ишчи кучи ва арзон энергия мавжуд бўлганида ушбу бизнес даромадли бўлиши мумкин. Мазкур омилларнинг бари Марказий Осиёда мавжуд.
  • AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига томон ҳаракатни йўналтириш керак.
  • Хом ашё нархи бир доллардан кам, тайёр маҳсулот нархи эса 2 дан 20 долларгача.

Шунингдек, у Европа ва Хитойда юқори сифатли музлатилган маҳсулотларга талаб катта эканлигини таъкидлади. ФАО халқаро маслаҳатчисининг айтишича, у ерда асосий истеъмолчилар шарбат ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда HоRеCа сегменти вакилларидир.

Шунингдек ўқинг: Нишали мева-сабзавот ва резавор етиштириш фермерларга катта фойда келтириши мумкин – Бахтиёр Aбдувоҳидов

«Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, хом ашё нархи, одатдагидек, 1 доллар/кг дан ошмайди, аммо тайёр маҳсулот нархи 2 дан 20 доллар/кг гача етади. Шу билан бирга, Марказий Осиёлик мева-сабзавот етиштирувчилар келажакда ўз маҳсулотларини AҚШ, Канада, Қатар ва Хитой бозорларига экспорт қилишга эътибор қаратишлари керак», деди Бахтиёр Aбдувоҳидов.

Сообщение Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар – Марказий Осиёлик фермерлар учун жозибали ниша появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rezavorlar-va-muzlatilgan-sabzavotlar-markaziy-osiyolik-fermerlar-uchun-zhozibali-nisha/feed/ 0