Нидерландия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 04 Jan 2022 20:53:45 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Нидерландия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/#respond Wed, 05 Jan 2022 05:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96762 Нидерландия фермерлари ёзда очиқ ҳавода, қишда эса иссиқхонада равоч етиштиришади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. «Очиқ майдонда ҳосил апрелдан сентябрга қадар йиғиб олинади. Очиқ ерда етиштириладиган равоч кучли поялар ва улкан барглар билан бута ҳосил қилади», дейилади мақолада. Шунингдек ўқинг: Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт...

Сообщение Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Нидерландия фермерлари ёзда очиқ ҳавода, қишда эса иссиқхонада равоч етиштиришади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

«Очиқ майдонда ҳосил апрелдан сентябрга қадар йиғиб олинади. Очиқ ерда етиштириладиган равоч кучли поялар ва улкан барглар билан бута ҳосил қилади», дейилади мақолада.

Шунингдек ўқинг: Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда

Иссиқхоналарда ноябрь ойидан мартнинг охиригача равоч поялари сотиш учун йиғиб олинади.  “Ёпиқ иссиқхонада етиштириладиган равочга талаб катта бўлиб, у ресторанлар ва овқатланиш жойларида турли таомлар тайёрлаш учун ишлатилади. Иссиқхонада етиштириладиган равочнинг нархи очиқ ердагисига қараганда анча юқори, чунки, уни етиштириш ҳажми кам. Умуман олганда, навига қараб, жами 12 ҳафталик йиғим-терим давомида 1 гектар майдондан 8-10 тоннагача иссиқхона равочининг ҳосили олинади. Январдан март ойи охиригача нархлар бир килограмм учун ўртача 3 еврони ташкил этади.  Нидерландия ҳатто Японияга ҳам равоч экспорт қилади. Зеро, у ерда ушбу ўсимлик гурманлар орасида жуда талабгирдир.

Сообщение Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/feed/ 0
Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 24 Dec 2021 03:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95876 Сўнгги ойларда Нидерландия ва Бельгияда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (ТоBRFV)ни юқтириш ҳолатлари кўпайди.  Охирги расмий маълумотларга кўра, Нидерландияда 36 та, Бельгияда эса 12 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Ҳар икки давлат ҳам яқиндагина янги Европа қоидаларига қўшилган эди, деб ёзмоқда EastFruit HortiDaily ҳаволасига таяниб. Glastuinbouw Nederland ва GroentenFruit Huis саноат...

Сообщение Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги ойларда Нидерландия ва Бельгияда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (ТоBRFV)ни юқтириш ҳолатлари кўпайди.  Охирги расмий маълумотларга кўра, Нидерландияда 36 та, Бельгияда эса 12 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Ҳар икки давлат ҳам яқиндагина янги Европа қоидаларига қўшилган эди, деб ёзмоқда EastFruit HortiDaily ҳаволасига таяниб.

Glastuinbouw Nederland ва GroentenFruit Huis саноат ташкилотлари ТоBRFV вируси учун тартибга солинадиган нокарантин зараркунандалар (RNQP) статусини ҳимоя қилади. «Ҳозирги карантин ҳолати (Q) билан тўғри тадқиқот олиб бориш учун етарли имкониятлар йўқ. RNQP статуси бизга вирус ва яшил агентларга қарши курашиш вариантларини топишга кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради», дейди Nieuwe Oogstдаги Glastuinbouw Nederlandдан Хельма Верберк.

Шунингдек ўқинг: ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда

Озиқ-овқат занжири хавфсизлиги бўйича федерал агентлик (FAVV) Бельгия учун ТоBRFV бўйича фавқулодда чоралар ҳақида янгиланган хабарнома чиқарди.  4-версия ўзгартирилган Европа қонунчилигига мувофиқ тузатишларни ўз ичига олади ва у авж олиш ҳолатида кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар тасдиқланишини таъминлаши лозим.

Бельгия мавжуд чораларни қўллашда давом этмоқда.  Бироқ, кўлам Solanum lycopersicum (помидор) дурагайлари ҳисобига кенгайтирилди. Бундан ташқари, Хитой ва Исроилдан импорт қилинадиган партияларни текшириш частотаси оширилди. Фавқулодда вазият муддати 2023 йилнинг 31 майига қадар узайтирилган.

Сообщение Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Нидерландияда помидор баргларини кесувчи робот сотувга чиқмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyada-pomidor-barglarini-kesuvchi-robot-sotuvga-chiqmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyada-pomidor-barglarini-kesuvchi-robot-sotuvga-chiqmoqda-video/#respond Sun, 24 Oct 2021 18:27:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90026 Голландиянинг Priva компанияси ўзининг биринчи роботини тақдим этди. У иссиқхонада ишлашга мўлжалланган бўлиб, бошқа ходимлар билан бирга хавфсиз ва автоном ҳаракатлана оладиган Коmpano номли машинадир. Коmpano – тўлиқ автоматлаштирилган аккумуляторли кесувчи-робот бўлиб, кунига 24 соатгача ишлай олади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб. Компаниянинг мақсади –  иссиқхоналарда помидор...

Сообщение Нидерландияда помидор баргларини кесувчи робот сотувга чиқмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Голландиянинг Priva компанияси ўзининг биринчи роботини тақдим этди. У иссиқхонада ишлашга мўлжалланган бўлиб, бошқа ходимлар билан бирга хавфсиз ва автоном ҳаракатлана оладиган Коmpano номли машинадир.

Коmpano – тўлиқ автоматлаштирилган аккумуляторли кесувчи-робот бўлиб, кунига 24 соатгача ишлай олади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб.

Компаниянинг мақсади –  иссиқхоналарда помидор баргларини олиб ташлаш учун мўлжалланган ушбу тўлиқ автоном робот-кесгич билан боғдорчилик соҳасида инқилобга эришишдир.

Ҳосилни қайта ишлаш иссиқхоналарнинг кундалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этади, чунки глобал озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб тез суръатлар билан ўсишда давом этаётган бир пайтда малакали ходимлар сони тобора камайиб боряпти.

Робототехника кундалик операцияларнинг узлуксизлигини таъминлаш орқали ечим таклиф қилмоқда. Бунда харажатлар бир хил ёки ундан паст даражада сақланиб қолади.

Коmpano 5 кВт/соатлик аккумуляторга эга, оғирлиги деярли 425 килограмм, узунлиги 191 сантиметр, эни 88 сантиметр, баландлиги эса 180 сантиметр.

Унинг патентланган қўли ва интеллектуал алгоритмлари бир гектар майдонда ҳафтасига 85% самарадорликни кафолатлайди. Робот-кесгич ақлли қурилма ёрдамида осон бошқарилади ва фойдаланувчининг хоҳиш-истакларига мувофиқ созланади.

Компания маълумотларига кўра, бу фойдаланувчиларга помидор баргларини қўлда олиб ташлашнинг арзон варианти таклиф қилинаётган жаҳондаги биринчи роботдир. Унинг меҳнати ишлаб чиқарувчи учун ишчи кучини бошқаришни осонлаштиради.

Шунингдек ўқинг: Тоyota Ventures агросектор учун мўлжалланган роботларга сармоя киритади (видео)

Голландиядаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, технологик ҳамкорлар ва экспертларнинг МТА билан ҳамкорликда ишлаб чиққан роботи сентябрь ойи охирида GreenTech тадбирида намойиш этилди ва ҳозир у бозорда сотоувга чиқаришга тайёр.

Робот Голландиядаги бир қатор иссиқхоналарда муваффақиятли синовдан ўтган. МТАда 50 та роботлар серияси ишлаб чиқарилмоқда ва уларни Priva веб-сайтида сотиб олиш мумкин. Аммо нарх ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

Келгусида Коmpano ассортименти бодринг баргини кесувчи ва помидор-бодринг ҳосилини йиғувчи робот билан кенгайтирилади.

Сообщение Нидерландияда помидор баргларини кесувчи робот сотувга чиқмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiyada-pomidor-barglarini-kesuvchi-robot-sotuvga-chiqmoqda-video/feed/ 0
Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/#respond Thu, 07 Oct 2021 19:12:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88536 Электр нархи тез кўтарилиши Голландия иссиқхоналарининг кенг тармоғини ёритишни камайтириш ёки умуман ўчиришга мажбур қилмоқда, бу эса Европадаги озиқ-овқат, мева ҳамда гул дўконлари учун етказиб беришни қисқартириш хавфини туғдиряпти. Умумий ер майдонининг кичик бўлишига қарамай, Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Чунки, унинг қарийб 10 минг...

Сообщение Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди появились сначала на EastFruit.

]]>

Электр нархи тез кўтарилиши Голландия иссиқхоналарининг кенг тармоғини ёритишни камайтириш ёки умуман ўчиришга мажбур қилмоқда, бу эса Европадаги озиқ-овқат, мева ҳамда гул дўконлари учун етказиб беришни қисқартириш хавфини туғдиряпти. Умумий ер майдонининг кичик бўлишига қарамай, Голландия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Чунки, унинг қарийб 10 минг гектар (25000 акр)лик юқори маҳсулдор иссиқхоналарининг катталиги тахминан Париж шаҳри майдонича келади.

Аммо мазкур улкан шиша конструкцияларни иситиш учун йилига 3 миллиард кубометргача табиий газ сарфланади, бошқача айтганда, бу мамлакатдаги умумий ёқилғи истеъмолининг қарийб 8,2 фоизини ташкил қилади. Европада энергия нархи осмонга кўтарилиши ушбу секторга «катта таъсир» кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди «Рабобанк»нинг катта таҳлилчиси Синди ван Рейсвик.

Бу баъзи ишлаб чиқарувчиларни ёруғликни камайтириш ва мавсумни муддатидан аввал тугатишга ёки келгуси йил баҳорида мавсумни кечроқ бошлашга ундамоқда.

«Бу кескин чоралар ишлаб чиқариш ва ҳосилни камайтиради, компаниялар учун жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келади. Истеъмолчилар сабзавот ва гуллар учун кўпроқ пул тўлашини истисно қила олмаймиз», – дея хабар қилмоқда  Glastuinbouw Nederland саноат ассоциацияси.

Шунингдек ўқинг: Газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари Украина иссиқхона бизнеси ривожига тўсиқ бўлмоқда

Марсель ван дер Лугт – Lugt Lisianthusдан. Унинг оиласи бир асрдан буён гулчилик билан шуғулланади. Марселнинг айтишича, электр нархлари тўрт баробар, харажатлар эса 20-25 фоиз ошганидан кейин нархлар ошиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи гулларни, асосан, Россия, Германия ва Франция каби мамлакатларга экспорт қилади.

Маасдейкда жойлашган помидор етиштирувчи компания – Lans йилига 40 миллион кг сабзавот ҳосилини йиғиб олади, унинг иссиқхоналари ҳозир қоронғулашмоқда. Ҳосилнинг кўп қисми ёпиқ шароитда ўстирилади ва чироқлар, одатда, қоронғу тушганида ёқилади. Бу йил улар 50-80% ишламоқда. «Натижада, сиз камроқ маҳсулот ишлаб чиқарасиз. Бу аллақачон бошланган. Биз ҳозир ишлаб чиқаришни тахминан 10%га, эҳтимол, 20%га камайтирдик. Охир-оқибат, харидорлар аста-секинлик билан кўпроқ пул тўлай бошлашади», – дейди компаниянинг операцион директори Эрвин ван дер Ланс.

Сообщение Сабзавотлар қимматлашмоқда – газ инқирози Европанинг иссиқхона саноатига салбий таъсир кўрсатди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/sabzavotlar-qimmatlashmoqda-gaz-inqirozi-evropaning-issiqkhona-sanoatiga-salbiy-tasir-korsatdi/feed/ 0
Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:03:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86880 LuBaFresh (Голландия) улгуржи савдо компанияси вакили Люcьен де Витанинг маълумотларига кўра, Италияда узум мавсуми ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Мутахассис бундай хулосага компаниянинг Сицилия ва Aпулиадаги етказиб берувчилари ҳузурига ташрифидан сўнг келган. «Бошқа йилларда бу ҳудудларда ёмғир кўп ёғди. Айни дамда эса жуда иссиқ. Бу ўртача ҳосилнинг 30%  ошишига олиб...

Сообщение Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

LuBaFresh (Голландия) улгуржи савдо компанияси вакили Люcьен де Витанинг маълумотларига кўра, Италияда узум мавсуми ўтган йилгидан анча фарқ қилади. Мутахассис бундай хулосага компаниянинг Сицилия ва Aпулиадаги етказиб берувчилари ҳузурига ташрифидан сўнг келган. «Бошқа йилларда бу ҳудудларда ёмғир кўп ёғди. Айни дамда эса жуда иссиқ. Бу ўртача ҳосилнинг 30%  ошишига олиб келди. Лекин  ширинлик даражасини ҳисобга олсак, мос узум ҳажми ўтган йилдагидек қолди”,  дейди у. EastFruit бу хусусда FreshPlaza материалларига асосланиб ёзмоқда.

Люcьен де Витанинг қайд этишича, узум ажойиб таъмга эга, лекин ҳажми ва ранги билан боғлиқ муаммолар бор. Aйниқса, қизил узумнинг рангги етарли эмас. Сабаби, мавсум бошида тунлар жуда иссиқ эди. Ва ҳозир ҳам иссиқ. Йиғим-терим ҳарорати 40 °C атрофида бўлиши керак. Одатда, узум йиғиш эрталаб соат 6 да бошланади. Aммо иссиқ туфайли йиғим-терим ишлари тонгги соат 3:30 да бошланмоқда.

Шунингдек ўқинг: Италияда қовун-тарвуз инқирози – бунга сабаб нима?

«Ҳозирча Европада узум истеъмоли умидсизлик туғдирмоқда. Экспорт ўтган йилгига қараганда қарийб 20 фоиз кам бўладиган кўринади. Шунга қарамай, мен яқин орада экспорт ҳажми ошишига ишонаман. Узум учун яхши давр, одатда, сентябрь ойи ўрталарида бошланади. Бу пайтда ёзги мевалар сотувда бўлмайди. Яъни бу ҳолат сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларига хосдир».

Узум қадоқлаш линиялари

Мутахассис нархларнинг яхшиланишидан умидвор: «Ҳозир нархлар бироз пасайган. Victoria нави мавсуми тугади. Italia узуми ҳозир 7 кглик халтада 11 дан 13 еврогача нархларда сотилмоқда. Red Globe ва кўк узум эса 10-11 евро атрофида, уруғсиз навлар эса 2 евро/кг дан сотилади. Италия ҳозир Голландия бозорининг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Греция бу йил Голландияга кўп экспорт қилмайди. Испан узумини етказиб бериш борасида ҳозирча аниқлик йўқ».

 

Сообщение Европада узум истеъмоли боғбонлар ва савдогарларнинг хафсаласини пир қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-uzum-istemoli-boqbonlar-va-savdogarlarning-khafsalasini-pir-qilmoqda/feed/ 0
Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/#respond Sun, 19 Sep 2021 16:52:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86872 Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги...

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон-Голландия маркази негизидаги Қозоғистон миллий аграр илмий-тадқиқот университетида ташкил этилган «Интенсив боғ»да Боғ куни ўтказилди. Тадбир иштирокчилари учун олма, нок, олча, олхўри, голубика, қулупнай, қизил смородина ва сарсабил етиштириш бўйича Голландия технологияларининг тақдимоти ташкиллаштирилди. Шунингдек, олма, нок, олхўри, қулупнайнинг истиқболли навларидан татиб кўрилди. Бу хусусда университет ректори Тлектес Есполовнинг Facebookдаги ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

«Интенсив боғ» маркази – мева-резавор экинларининг янги навлари ва уларни етиштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда мева етиштиришдаги янгиликларни намойиш этиш учун муносиб майдондир. Шунингдек, марказ Қозоғистон фермерларига Голландия технологияси асосида боғлар барпо этиш ва парваришлашда кўмаклашади.

ҚМАИТУ  – Қозоғистон Республикасида боғдорчилик саноати учун кадрлар тайёрловчи ягона университетдир. Мутахассисларнинг амалий машғулотлари учун университет 2020 йили Dutch Fruit Solutions Kazakhstan (DFSK, Голландия) билан ҳамкорликда 1,5 гектар майдонда кўргазмали боғ яратди.

Шунингдек ўқинг: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Аграр технологияларни алмашиш ва таълим бўйича кўргазма базасини яратади

Тлектес Есполов қайд этганидек, Голландия Қироллиги уруғлар ва экиш материаллари экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Мамлакат ўз даромадининг 15-30 фоизини агросаноат мажмуасидаги янгиликларга йўналтиради, йилига 2,4 миллиард евролик экиш материалларини (уруғлик картошка учун 60 фоиз, сабзавот экинларининг уруғи учун 40 фоиз) экспорт қилади.

Кадрлар тайёрлашдан ташқари, марказнинг энг муҳим вазифаси мевали экинларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишдир.

«Бугунги кунда республикадаги мевали экинларга бактериал куйиш катта зарар келтирмоқда, бу улкан хавфдир. Масалан, 2017-2020 йилларда Олмаота вилояти ҳудудида бактериал куйишдан зарарланган боғлар майдони ҳар йили минг гектарга кўпайган, натижада, 200 гектар майдондаги дарахтлар илдизидан қўпорилган. Олимлар, агар ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўрилмаса, барча мева плантацияларининг 50% дан кўпроғи, шунингдек, мамлакатнинг 100% олма боғлари бой берилишини башорат қилмоқда”, деди ректор.

Бу муаммони ҳал қилиш учун ҚМАИТУда замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси очилган. Лаборатория Корнел университети (AҚШ) билан ҳамкорликда яратилган. Унинг фаолияти мева, резавор, ёнғоқ, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун йилига 3 миллион донагача соғломлаштирилган генетик бир хил сертификатли экиш материалини олишга қаратилган. Олимларнинг фикрича, Қозоғистоннинг бугунги кунда мева ва резавор кўчатларига эҳтиёжи йилига 7 миллион донани ташкил этади.

«Қозоғистонда мева ва резавор экинлари етиштиришни ривожлантириш бўйича бундай мақсадли ишлар 2027 йилга бориб, интенсив боғлар майдонини 2 баробар кўпайтириш, яъни 47 минг гектар янги боғлар яратиш имконини беради», дейди Тлектес Есполов.

Шунингдек, унинг айтишича, келажакда университетнинг замонавий мева омбори қурилиши режалаштирилган. DFSK билан олдиндан келишувга эришилди.

Сообщение Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonlik-boqbonlar-gollandiya-tekhnologiyalarini-ozlashtirmoqda-foto/feed/ 0
Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:11:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85175 Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради. Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган...

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Liquidseal компанияси (Нидерландия) мева ва сабзавотларга қатлам суриш бўйича янги технологияни тақдим этди. Айтилишича, ушбу технология маҳсулотни янги ҳолатда сақлаш муддатини икки баравар узайтириб, озиқ-овқат ва қадоқлаш чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.

Қатламда  Япониянинг Kuraray компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли поливинил спирт (PVOH)дан фойдаланилади. Ушбу япон компаниясининг ваколатхонаси Германияда жойлашган бўлиб, у дунёнинг етакчи махсус химикатлар ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади.

Kuraray томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли PVOH полимерлар тўпламидан фойдаланиб, Liquidseal ўз қатламларини турли пўстлоқларга нисбатан мослаштириши мумкин. Бундан ташқари, Kuraray рўйхатдан ўтиш жараёнида ва ушбу технологияни бошқа соҳаларда қўллаш имкониятларини очишда Liquidsealга кўмаклашади, деб ёзади АгроБизнес.

Liquidsealнинг маълум қилишича, ҳозирда улар янги PVOH нави — Kuraray Poval 5-88 FA асосида олхўри, олма ва шафтоли учун еса бўладиган қатлам устида иш олиб бормоқда.

“Мевалар ва сабзавотлар кислород билан алоқага киришганда, оксидланиш бошланади ва микроорганизмлар тезроқ кўпайиши мумкин. Ушбу жараённи секинлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳозирга қадар асалари муми ёки шакардан тайёрланган қопламлардан фойдаланишган ёхуд маҳсулотни қўшимча пластик қоплам билан ўрашган. Кўпинча бу самара бермайди ва атроф муҳитга зарар етказади. Бизнинг янгича ечимимиз, масалан, авокадони сақлаш муддатини икки баравар узайтириши мумкин. Қолаверса, биз ишлаб чиққан қоплам инсонлар ва атроф муҳит учун ҳам анчагина фойдали”, дея тушунтириш берди Liquidsealнинг тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича менежери Гленн Гроневеген.

Liquidseal қопламаларининг асосини сув ташкил қилади, уларнинг таркибида органик эритмалар мавжуд эмас. Гуруҳнинг таъкидлашича, Kurarayнинг PVOH материаллари туфайли улар тўлиқ биологик парчаланиши мумкин.

Liquidseal қопламалари бевосита мева пўстлоғи устидан жуда юпқа қилиб суртилади. Компаниядагиларнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари катта ҳажмдаги қўшимча инвестицияларсиз, мавжуд ускуналар ёрдамида ушбу янги қопламани ўз маҳсулотларига суртишни йўлга қўйишлари мумкин.

Сообщение Нидерландия компанияси мевалар учун еса бўладиган қатлам яратиш устида иш олиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/niderlandiya-kompaniyasi-mevalar-uchun-esa-boladigan-qatlam-yaratish-ustida-ish-olib-bormoqda/feed/ 0
Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/#respond Sat, 31 Jul 2021 10:51:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83236 2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар...

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йил ҳозирча оғир йил ҳисобланмоқда, айниқса, бу пиёз бозорида янада кўпроқ сезиляпти. Хусусан, Буюк Британияда об-ҳавонинг кучли ўзгаришлари вегетация даврини қийинлаштирди, Голландияда пиёз етиштириш 11% га ошди, аммо савдо ҳали ҳам паст, чунки, ўтган мавсум пиёзи экспортга тўсқинлик қилмоқда. Хитойда логистика савдога салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти, чунки, экспортёрлар ҳажмларни мамлакатдан ташқарига чиқаришга қийналмоқда ва ички талабнинг ўсиши нархларни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас. Жанубий Африкада бу манзара аксинча тус олган: пиёз етиштириш даражасининг пасайиши нархларни юқорига томон кўтармоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига асосланиб ёзди.

Нидерландия: пиёзнинг янги ҳосилига талаб кам

Янги пиёз ҳосилини йиғиш бошланди, аммо савдо ҳамон сустлигича қолмоқда. “Бу ҳар йили тахминан шу вақтда содир бўлади. Июль ҳеч қачон тиғиз ой бўлган эмас. Бозор ҳали ҳам депрессияда. Мижозлар ҳали пиёзга у қадар эҳтиёжманд эмас ва шунинг учун уни кераклича миқдорда буюртма қилишмоқда.

Бу вақт талаб этади. Рецессия тугаганидан сўнг  талаб тез суръатларда ўсишини кутмоқдаман. Бу исталган вақтда содир бўлиши мумкин», дейди голландиялик экспортёр.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир Буюк Британия ва Африкадан камроқ талаб мавжуд, аммо айнан шу йўналишларда ўтган йилги ҳосил пиёзи халал бермоқда. У ҳали ҳам ўйлаганимиздан кўра кўпроқ ва сифати ҳозирча яхши бўлгани учун арзонроқ муқобилни танлаган мижозлар бор. «Умид қиламизки, бозор барқарорлашса ва талаб яна ошса, маҳсулотимизни харидорга етказиб бериш учун моддий-техник имкониятларга эга бўламиз. Контейнерлар етишмовчилиги муаммоси бозорда мавжуд ва у Дамоклнинг қиличидай осилиб турибди», дея қайд этди экспортёр.

Бу йил пиёз жуда кўп бўладиганга ўхшайди, буни CBS маълумотларига кўра, пиёз экилган майдоннинг 11,3 фоизга кўпайгани тасдиқламоқда.

«Айрим маҳсулотлар ортиқча сув туфайли бой берилади, аммо қўшимча 11% – бу кўп. Демак, қилиниши керак бўлган ишлар ҳам кўп» дея қайд этди экспортёр. «Умид қиламизки, якунда яхшигина даромад оламиз, шундай экан, маҳсулот етиштирувчи учун ҳам, савдо учун ҳам мавсум яхши бўлади. Айни пайтда бир тюк нархи 21 дан 22 центга тенг, аммо айтиб ўтилганидек, ҳамма жуда эҳтиёткор».

Мутахассиснинг фикрига кўра, пиёзни биринчи бор экиш осон туюлади. Об-ҳаво шароити қулайми, сифатли маҳсулот ўсади. Ҳозиргача асосий уруғлик пиёз ҳосили нима бўлишини олдиндан айтиш қийин. Баъзи жойларда сувдан қолган излар бор – ёз бошида ортиқча намлик пайдо бўлган. Аммо август ойидаги об-ҳаво ҳал қилувчи омилдир. Агар бизда яхши, қуруқ ой бўлса, зўр сифатга эришамиз. Агар ёмғир ёғса ва пиёзни тупроқдан «тортиб олиш»га тўғри келса, бутун мавсум давомида муаммолар туғилиши мумкин.

Буюк Британия: об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва маҳсулот етиштириш харажатлари ошиши

Буюк Британия бозори ўтган мавсумдаги пиёздан янги ҳосилга ўтмоқда. Янги ҳосилни ҳозир йиғиш керак. Вегетация даври экстремал об-ҳаво шароитида бўлиб ўтди: декабрдан февралга қадар нам қиш, йиллик ёғингарчиликнинг 170%лик меъёрий миқдори, март ойида экин экишни якунлаш учун етарлича қуруқ об-ҳаво ҳукм сурди. Аммо апрелда узоқ давом этган совуқ пайтида ўсимликлар ўсишдан тўхтади. Сўнгги икки ой, гарчи, кучли локал ёмғирлар кўп бўлган бўлса-да, ёмон кечмади. Экинларнинг кўриниши яхши ва ўртача ҳосилдорлик кутилмоқда. Сифат эса об-ҳавога боғлиқ. Озроқ ёмғир ва серқуёш кунлар керак. Зеро, экстремал об-ҳаво шароити фермерларнинг самарали ишлаши ёки аниқ прогнозлар тайёрлашга халал беради.

Фермерлар учун маҳсулот етиштириш харажатлари ўсиб бормоқда – ўғит ва уруғдан тортиб, транспорт ва ишчи кучига қадар – буларнинг барини қоплаш керак.

Нидерландияда экин майдонлари 11 фоизга ўсди. Пиёзнинг катта қисми Африка ҳамда Осиё бозорларига экспорт қилинишига қарамай, контейнер ва етказиб беришнинг кечикиши каби муаммолар сабаб, экспорт қилинмаса, бу Буюк Британия бозорига маълум даражада таъсир этиши мумкин.

Ўтган йил савдо учун қизиқарли йил бўлди, чекловлар туфайли умумий овқатланиш тизимида кескин пасайиш кузатилди, чакана савдода эса ишлар жуда яхши бўлди. Савдо тизими меъёрий ҳолатга қайтмоқда, аммо буни  текшириш учун бир неча ой керак бўлади.

Сообщение Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/zhahon-piyoz-bozori-sharhi-savdo-tizimi-meyoriy-holatga-keladimi-i-qism/feed/ 0
Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/#respond Mon, 07 Jun 2021 09:52:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78269 Голландияда фаолият кўрсатувчи «Solynta» компаниясининг картошка уруғлари Қозоғистонда экилади. Бу ҳақда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаев Facebookда маълум қилди, деб ёзмоқда ElDala.kz. Ўтган ҳафта Голландиянинг етакчи агросаноат компаниялари раҳбарларининг Қозоғистонга ташрифи маҳали 100 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномалари имзоланди. Хусусан, Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар...

Сообщение Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Голландияда фаолият кўрсатувчи «Solynta» компаниясининг картошка уруғлари Қозоғистонда экилади. Бу ҳақда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаев Facebookда маълум қилди, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Ўтган ҳафта Голландиянинг етакчи агросаноат компаниялари раҳбарларининг Қозоғистонга ташрифи маҳали 100 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномалари имзоланди. Хусусан, Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ва «Solynta» компанияси ўртасида ҳамкорлик  Меморандуми қабул қилинди.

«Solynta» – картошкани уруғлик картошка (тугунак)дан эмас, балки уруғдан етиштиришга муваффақ бўлган жаҳондаги ягона (менинг билишимча)  компаниядир. Ўтган асрда олимлар бунга кўп бор ҳаракат қилишган, аммо натижа бўлмаган”, деб ёзади Қайрат Бисетаев.

Шу билан бирга, у уруғлик картошка қатор камчиликларга эга эканлигини қайд этди: уруғлик картошка омборда ҳарорати  +1дан  +4 С диапазонгача ва катта ҳажмда – гектарига 3 тоннагача сақланиши керак. Бундан ташқари, уруғлик картошка вирусли, бактериал, замбуруғли касалликларга мойилдир. Тахлаш ва экишдан аввал уларни саралаш керак.

«Шундай қилиб, голландлар  ҳал қилиб бўлмайдиган муаммога қандайдир йўл билан ечим топишди ва энди улар картошка уруғларини етиштиришади. Кичик ўлчамдаги, тахминан сабзи уруғининг катталигича келадиган бу уруғ сақлаш жараёнида махсус шароит  талаб қилмайди ва унинг 1 гектарга етарли миқдори 1  литрлик пластик шишага жойлашади. Бугун биз  ихчамгина бўлса-да, муҳим аҳамиятга эга уруғ тўла икки халтанинг эгаси бўлдик»,  деди Қайрат Бисетаев.

Бисатаевнинг сўзларига кўра, мўъжизавий уруғлар Қозоғистон далаларида синовдан ўтказилади.

Сообщение Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/feed/ 0
Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-muzlatilgan-rovoch-niderlandiyaga-eksport-qilinmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-muzlatilgan-rovoch-niderlandiyaga-eksport-qilinmoqda/#respond Wed, 26 May 2021 08:58:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77235 Киев вилоятида (Украина) жойлашган «Органик Эксперт» МЧЖ 10 гектар майдонда ровоч ўстириб, унинг қаламчалари музлатилган ҳолатда Нидерландияга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда AgroTimes материаллари асосида Agri-gator  хабар бермоқда. Уч йил аввал “Органик Эксперт” 25 йил давомида фойдаланилмаган 19 гектар ерни давлатдан ижарага олди. “Дастлаб биз уч хил экин экишни режалаштиргандик: ровоч,...

Сообщение Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Киев вилоятида (Украина) жойлашган «Органик Эксперт» МЧЖ 10 гектар майдонда ровоч ўстириб, унинг қаламчалари музлатилган ҳолатда Нидерландияга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда AgroTimes материаллари асосида Agri-gator  хабар бермоқда.

Уч йил аввал “Органик Эксперт” 25 йил давомида фойдаланилмаган 19 гектар ерни давлатдан ижарага олди. “Дастлаб биз уч хил экин экишни режалаштиргандик: ровоч, қулупнай ва малина. Нега десангиз, ушбу ўсимликларнинг мевалари таъми ўхшаш эканлиги сабабли, қайта ишловчи корхоналар уларни аралаштириб ишлатадилар», – деди “Органик Эксперт” ва “Органик Эксперт консалтинг” компаниялари бошқарувчи ҳамкори Юлия Ворошчук.

Аммо ер участкасига 25 йил давомида ишлов берилмаган. Технологик жиҳатдан мураккаб бўлган бундай экинлар учун бу ерда резаворларни, айниқса, органик меваларни етиштириш амри маҳол.

«Ровочни аввалбошданоқ  экдик – дастлаб 8 гектар, кейин яна 2 гектар. Реза мевалар масаласига мана энди, яъни уч йилдан сўнг қайтдик. Шу вақт ичида тупроқ ўзига келди, бегона ўтлар камайди», – деди Юлия Ворошчук.

Шунингдек ўқинг: Украинада бугунги кунда иссиқхона бизнесига сармоя киритиш фойдасиз ва катта таваккалчилик ҳисобланади – Николай Гордий, Уманский иссиқхона комбинати

Ровочдан бир мавсумда уч марта ҳосил олинади: баҳорда, ёз ўрталарида ва август ойи охирларида.

Маҳсулотлар «Осьо» деб номланган ижтимоий тармоқларда, шунингдек «Метро», «Фора», «Ашан» сингари йирик чакана савдо тармоқларида сотилмоқда.

«Ўтган йили биз Нидерландиядаги қайта ишлаш корхонасига музлатилган ровоч етказиб бердик», дейди тадбиркор аёл. Яна унинг айтишича, компания GlobalG.A.P. сертификатини олишни мақсад қилган, шу билан у халқаро бозорда ўз имкониятларини оширишга ва бошқа мамлакатлардан шерик топишга умид қилса бўлади.

Сообщение Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-muzlatilgan-rovoch-niderlandiyaga-eksport-qilinmoqda/feed/ 0