музлаткичли камералар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Mar 2022 18:24:52 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png музлаткичли камералар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/#respond Tue, 15 Mar 2022 04:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101529 Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди. Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади....

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади. УТМ Олмаота-Уст-Каменогорск автомагистрали яқинида жойлашган бўлади.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 20 минг метр квадратлик  45 минг тоннагача маҳсулот юклаш имкониятига эга иккита сабзавот омбори, умумий майдони 2 160 метр квадратлик кросс-док, шунингдек, маъмурий бинолар мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

“Ҳар бир сабзавот омбори икки секциядан иборат бўлади. Биринчи секцияга 5000 тоннагача юкни сиғдира оладиган, ҳарорат назорат қилинмайдиган вентиляция ускуналари бор вақтинча сақлаш омбори жойлаштирилади. Иккинчи секция – 17,5 минг тоннагача бўлган совутгич ускуналари мавжуд узоқ муддатли сақлаш омборидир”, дея қайд этилди компания хабарида.

Омборхона паллетлар қўлланадиган Голландия технологиясига асосланади. Ушбу усул маҳсулотни узоқ муддатли ва самарали сақлашни, шунингдек, товарлар тез жўнатилишини таъминлайди. Кросс-док тизими замонавий юклаш техникалари, автоматик ёнғин ўчириш тизими, видеокузатув, шунингдек, маҳсулот ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни жамлаган ахборот мониторлари билан жиҳозланади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий фермерлар учун жуда кўп қулайликлар яратмоқда.  Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, Қозоғистон озиқ-овқат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишнинг янги имкониятлари, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий аҳолининг молиявий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади”, дейди «Kazakh Invest»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича  минтақавий директори Нартай Бейсеков.

Лойиҳа маҳсулотларни ҳудудлараро самарали қайта тақсимлашни ташкил этиш, нархларни барқарорлаштириш, импорт ўрнини босиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соя айланмасини қонунийлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг миллий технологияларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  ҳисоби, оқимлари ва прогнозлашнинг ягона ахборот тизимини самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/feed/ 0
Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/#respond Mon, 31 Jan 2022 04:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98599 Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак. Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа...

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак.

Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган иншоотларни қуришга талаб тобора ортиб бормоқда. Совутиш ускуналари мижозлари учун ўтган йил қандай кечди ва 2022 йилдан нималарни кутиш мумкин? Бу ҳақида совутиш ва климатик ускуналар бўйича 10 йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатаётган Аlternative Technologies PF компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDS учун шарҳида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз,  мазкур компания жаҳондаги 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

«Саноат совутгичларига келсак, ўтган йили биз ускуналар етказиб берган ва ўрнатган объектлар ҳам, тизим тўлиқ йўлга қўйилган объектлар ҳам бўлди. 2021 йили 6 та саноат совутгичи лойиҳасини бажардик. Бу гўштни қайта ишлаш, олма ва резаворларни сақлаш ускуналаридир. Кўпинча, гўштни қайта ишлаш корхоналари бизга мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания ритейл учун ҳам ускуналар етказиб берди ва ўрнатди.

Энг йирик саноат совутгичи лойиҳаси Жмелик фермер хўжалиги (Сум вилояти) учун 5000 куб метрлик олма сақлаш камерасини қуриш бўлди. Бундан ташқари, биз «Фруктона» компанияси (Винница вилояти) учун иккита паст ҳароратли сақлаш камерасини ўрнатдик. У ерга 120 кВт қувватга эга музлатгич камералари ўрнатилди.

Ивано-Франков вилоятидаги гўштни қайта ишлаш заводи (ТМ «Рыбак») учун амалга оширилган лойиҳа кўлами ҳам аҳамиятли. Биз уни декабрь ойида тугатдик. Ўлчами 18Х18 метргача бўлган катта музлатгич камераси, иккита совутгич камераси, совутиш рампаси (товар қабул қилиш жойи), йўлаклар ва гўштни суяклардан ажратиш цехи учун совутгич ускуналари ўрнатилди. Уч марказ мавжуд: бири музлатгич камера учун, иккинчиси иккита музлатгич камера учун ва учинчиси йўлаклар, рампа ҳамда гўштни суякдан ажратиш цехи учун. Ишлаб чиқарувчи бизга мурожаат қилди, чунки, компаниямиз кенг қамровли хизматларни тақдим этади: барча цехларнинг тўлиқ лойиҳаси;  ускуналарни танлаш ва етказиб бериш; совутиш ускуналари ва сақлаш камераларини ўрнатиш ишлари (музлатгич ва совутгич); ишга тушириш ишлари», дейди Даниил Харченко.

«Юқоридаги корхоналардан ташқари “Житомир гўшт комбинати”, “Воскресенецкие колбаски”, “Пан Курчак” корхоналари билан ҳамкорлик қилдик. Хусусий тадбиркор Маценко учун ҳам кичик камера қурилди. У олманинг турли навларини етиштирувчи олим», дея қўшимча қилди “Аlternative Technologies PF»нинг лойиҳалар менежери.

Умуман олганда, мутахассис 2021 йилни совутгич ускуналарини етказиб берувчилар учун қулай йил бўлди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил истиқболларига келсак, ҳозирги кунда прогноз қилиш қийин.  Мижозларимиз позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик ҳозир йирик лойиҳаларга инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Аммо бу қиш учун одатий ҳол ва ёзга келиб, фаоллик табиий равишда ошади. Менинг прогнозларимга кўра, бу йил резаворларни сақлаш ва уларга ишлов бериш объектлари қурилишига талаб кўп бўлади, кўплаб корхоналар олма сақлаш учун ускуналар ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда», дейди Даниил Харченко.

«Резаворлар ҳақида гап кетганда, биз йирик ишлаб чиқарувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини ўрнатишни тавсия қиламиз. Маҳсулоти кичик ҳажмдаги фермерлар учун эса шок усулида совутиш ва музлатиш камераларини жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир», дея маслаҳат беради эксперт.

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/feed/ 0
Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/#respond Fri, 24 Dec 2021 17:34:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98593 Резаворларни совутиш ва музлатиш – бу маҳсулотнинг савдо жараёнини узайтириш ёки экспортни режалаштирган фермерлар амалга ошириши керак бўлган юмушдир. Украинада резавор бизнеси тобора оммавийлашиб бормоқда. Малина, голубика ва бошқа экинлар майдонлари йилдан-йилга кенгаймоқда. Кўпинча, голубика етиштирувчилар совутиш ва сақлаш ускуналарига қизиқиш билдиряпти. Музлатиш ускуналари эса малина бизнеси билан шуғулланувчилар орасида...

Сообщение Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Резаворларни совутиш ва музлатиш – бу маҳсулотнинг савдо жараёнини узайтириш ёки экспортни режалаштирган фермерлар амалга ошириши керак бўлган юмушдир. Украинада резавор бизнеси тобора оммавийлашиб бормоқда. Малина, голубика ва бошқа экинлар майдонлари йилдан-йилга кенгаймоқда. Кўпинча, голубика етиштирувчилар совутиш ва сақлаш ускуналарига қизиқиш билдиряпти. Музлатиш ускуналари эса малина бизнеси билан шуғулланувчилар орасида кенг қўлланади», дейди саноат учун совутгич ускуналарини етказиб берувчи Аlternative Technologies PF лойиҳаси менежери Даниил Харченко.

«Баъзи фермерлар «статик совуқ» деб номланган ускунага, яна айримлар музлатиш туннелларига буюртма бермоқда.  Ҳаммаси резавор тури, маҳсулот етиштириш ҳажми ва бошқа индивидуал омилларга боғлиқ”, дейди мутахассис EastFruit учун шарҳида.

Йирик ҳажмда маҳсулот етиштирувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини буюртма қилиш мақсадга мувофиқдир. Шок усулида музлатиш учун энергия харажатлари анчайин юқори ва ускунанинг ўзи ҳам қиммат, шу боис, корхонада ушбу харажатлар ўзини оқлаши учун етарли миқдорда маҳсулот бўлиши керак. Музлатишнинг кунлик ҳажми камида 10 тоннагача бўлиши лозим.  Умуман олганда, 100 тонналик маҳсулот етиштириш ҳажми учун резавор сақланадиган камералари бор тўлиқ қувватли мажмуани қуриш мақсадга мувофиқдир.  Кичик корхоналар шок усулида совутиш ва музлатиш камераларидан фойдалангани маъқул. Бу резавор етиштирувчиларга тааллуқли.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари: сабзавотлар омбори учун вентиляциянинг қандай турини танлаган маъқул

Музлатишга ихтисослашган компаниялар, шунингдек, йил давомида турли мавсумий маҳсулотларни сақлашда камералардан фойдаланиш орқали пул тежаши мумкин.

Универсал камералар ясаса ҳам бўлади, масалан, биз ТРИУМФ-ЛАЙФ фермаси учун (Винница вилояти, Украина) ясагандек. Бундай камералар корхона эҳтиёжларига қараб, уларни қўллаш доирасини совутилган маҳсулотларни сақлашдан музлатилган маҳсулотларни сақлашгача ўзгартиришга имкон беради.  Бундай ускуна ҳар хил турдаги маҳсулотларга мос бўлиб, фермер хўжалигига фойдали майдонни ва шунга мос равишда объектни қуриш учун маблағ тежаш имконини беради. Қолаверса, бундай камералар корхонанинг янада мослашувчан бўлишини таъминлайди.  Шундай қилиб, масалан, резаворлар ҳосилини йиғиш мавсуми бошида фермер хўжалиги тез сотилиши учун янги совутилган маҳсулотларни сақлашда бундай камералардан фойдаланиши мумкин ва мавсум охирида резаворларни музлатилган ҳолатда узоқ вақт сақлаш учун камера паст ҳарорат режимига ўтказилади. Шунингдек, мавсум тугагач ва маҳсулотлар сотиб бўлингач, камерани ижарага бериш ҳам мумкин», дейди Даниил Харченко.

Совутгич ускунасининг нархи ишлаб чиқариш ҳажмига қараб сезиларли даражада ўзгаради.

«Мижозимиз ўз корхонасининг келажакдаги совутиш таъминоти тизими нархи ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиши учун биз совутиш қувватининг бир киловати учун тахминий нархни белгилаймиз. Ҳар бир лойиҳа алоҳида ҳисоблаб чиқилади, лекин, биз амалга ошираётган лойиҳаларда мутахассисларимиз ўртача бир киловатт совуқ тахминан 1 минг еврога тенг эканини аниқлашди. Катта музлатиш ҳажми билан ускуна нархи 600 минг еврога етиши мумкин.  Кичик фермер хўжаликлари учун статик совуқ кўпроқ мос келади. Бу ерда қувватлар камроқ. Одатда, 100 киловатт ёки 100 минг евро етарли (ёки ундан ҳам камроқ)», дея қайд этди мутахассис.

Сообщение Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/feed/ 0
Сақлаш яхши бўлса – нарх ҳам юқори: мева ва резаворларни шок усулида музлатишнинг барча афзалликлари ҳақида https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-yakhshi-bolsa-narkh-ham-yuqori-meva-va-rezavorlarni-shok-usulida-muzlatishning-barcha-afzalliklari-haqida/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-yakhshi-bolsa-narkh-ham-yuqori-meva-va-rezavorlarni-shok-usulida-muzlatishning-barcha-afzalliklari-haqida/#respond Tue, 19 Oct 2021 07:48:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89551 Украиналик деҳқонлар учун мева ва резавор маҳсулотларини шок усулида музлатиш катта экспорт имкониятларининг олтин калитига айланди. Қайси технологик ечимлар  мақсадга мувофиқ ва максимал фойдали бўла олади? Бу ҳақда «Аlternative Technologies PF» компаниясининг дизайн бўлими бошлиғи Сергей Виставной EastFruitга сўзлаб берди. – Шок усулида музлатишми ёки совутиш – фермерлар бугун қай...

Сообщение Сақлаш яхши бўлса – нарх ҳам юқори: мева ва резаворларни шок усулида музлатишнинг барча афзалликлари ҳақида появились сначала на EastFruit.

]]>

Украиналик деҳқонлар учун мева ва резавор маҳсулотларини шок усулида музлатиш катта экспорт имкониятларининг олтин калитига айланди. Қайси технологик ечимлар  мақсадга мувофиқ ва максимал фойдали бўла олади? Бу ҳақда «Аlternative Technologies PF» компаниясининг дизайн бўлими бошлиғи Сергей Виставной EastFruitга сўзлаб берди.

– Шок усулида музлатишми ёки совутиш – фермерлар бугун қай бирини танлашмоқда?

– Жавоб бериш қийин. Ҳосилни қандай сақлаш кераклигини фермерни ўзи танлайди, бари корхона эҳтиёжлари ва унинг фаолият йўналишига боғлиқ. Шок усулида музлатишни узоқроқ муддат сақлаш ва ташиш учун танлашади. Одатда, бу экспортга йўналтириладиган катта ҳажмдаги маҳсулотлардир.

Шок усулида совутишни эса, асосан, ички бозор учун маҳсулот етиштирувчи фермерлар танлайди. Маҳсулот дала майдонидан олингач, дарҳол кескин совутилади ва шундан сўнггина у дўкон пештахталари ёки бозорларга йўлланади.

– Мева-сабзавот маҳсулотларини музлатиш технологиялари ҳақида қандай нюансларни билиш лозим?

– Агар оддий музлатиш билан шок усулида музлатишни солиштирсак, муҳим омил – бу ускунанинг қуввати ва маҳсулот ҳароратини пасайтириш тезлигидир. Ускунанинг ўзи эса унчалик фарқли эмас. Асосийси, бунинг учун камера, совутиш агрегати, совутгич ва автоматика керак бўлади.

Аммо, агар тўлақонли ишлаб чиқариш цикли ҳақида гапирадиган бўлсак, битта камера етарли эмас – товарни қабул қилиш ва жўнатиш учун рампа вазифасини ўтовчи мажмуа қуриш мақсадга мувофиқдир. У саралаш, қадоқлаш, совутиш, музлатиш, сақлаш камералари билан бўлади. Ва маҳсулотни ташиш вақти бой берилмаслиги учун барини  иложи борича дала ёки боққа яқинроқ қилиб жойлаштириш лозим.

– Резавор ёки сабзавотлар орасида шок усулида музлатишнинг «фаворит»лари борми? Бу ускунага қай бири учун кўпроқ буюртма қилинади?

– Ҳозир ҳам шок усулида музлатгич, ҳам туннелли ускуналар голубика учун кўплаб қурилмоқда. Айни пайтда ушбу ускунани ўрнатишга бўлган интилиш ҳаддан зиёд.

Қизиғи шундаки, голубикага, кўпинча, асосий маҳсулот сифатида қаралади. Бироқ, бутун мажмуа мавсумлар оралиғида бўш қолмаслиги учун у ерда бошқа экинлар ҳам сақланади. Масалан, қулупнай. Биз бу борада тажрибага эгамиз ва замонавий камералар бирга қўлланиши бўйича тушунчага эгамиз. Қулупнай голубикадан анча аввал пишади. Унинг мавсуми эрта бошланади.

Агар музлатилган маҳсулотларни сақлаш учун бўш камералар бўлса, қишда улар ҳар хил маҳсулотлар учун ижарага берилади. Бизнинг буюртмачиларимиздан бири ёзда голубика билан ишлайди ва қишда камераларни ижарага олади. Бу жуда истиқболли йўналиш. Шу йил камералари бўш қолмади – уларни оддий музқаймоқни сақлаш учун ижарага олишди.

Бизда яна бир қизиқарли лойиҳа бор. Харидоримизнинг музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш камералари, асосан, голубика мавсумига мўлжалланган. Бироқ, у тугагач(тахминан сентябрда), совутилган маҳсулотларни сақлаш камераларига 3-5 ой сақлаш учун олма олиб келинади.

Дарвоқе, маҳсулотлар ҳар хил бўлиши шартмас, ҳатто худди ўша олмалар ҳам бир корхонада етиштирилган. Охир-оқибат, олмани сотиб олиш, сақлаш ва вақт ўтиши билан мавсумлар оралиғида анча қимматга сотиш мумкин.

Шунингдек ўқинг: Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар

– Голубика мавзусини давом эттирадиган бўлсак, Украинада ушбу резаворнинг плантациялари сони ва майдонлари тез ошиб бормоқда. Бироқ, фермерлар ҳатто хорижга экспорт қилиш учун ҳам голубикани совутишни афзал кўришади. Бу технология мақсадга мувофиқми?

– Албатта, голубикани совутилган ҳолда ташиш мумкин, лекин бу анча қимматга тушади. Қолаверса, бундай жараён жуда заҳматли – кўплаб муҳим меъёрларга риоя қилиш керак. Хусусан, резавор ташиш пайтида исиб қолмаслиги керак.

Ҳозир совутиладиган маҳсулотлар ҳажми ошди. Лекин бу жараёнда резавор ёки мевани йиғиб олгач, ҳар бир соат муҳим аҳамиятга эга. Маҳсулот қанчалик тез совутилса, шунча яхши ва у  узоқ вақт сақланади. Бундан ташқари, товар янада сифатли кўринишга эга бўлади.

Яқинда биз бир лойиҳани амалга оширдик. Унга кўра,  газ муҳити билан бошқариладиган (ГМБ) кичик камера барпо этиш ҳақида маслаҳатлашилди. Ушбу камерада голубикани сақлаш мумкин. Маълумки, голубика ҳосили тахминан августда йиғиб олинади ва у камерада 3 ой сақлангач, яъни октябрь ойида юқорироқ нархга сотиш мумкин бўлади. Бундай ечим арзон эмас, лекин унинг харажатлари қопланиши даражаси анча юқори.

Аммо ишлаб чиқарувчилар шок усулида музлатиш ҳақида унутишгани йўқ. Боз устига, уни рад этиш имконсиз. Бироқ, тенденциялар бироз ўзгарди – кейинги пайтда маҳсулотлар экспорт қилинаётганда улар учун камералардан кўра, шок усулида музлатиш туннелларидан фойдаланилмоқда. Бунинг ёрдамида резаворлар анча сифатли бўлади.

– Шок усулида музлатиш ва ҳозирги пайтда машҳур газ муҳитида бошқариладиган камералар – ушбу сақлаш усуллари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қиладими?

– Улар мутлақо бошқа-бошқа камералар ва жараён буткул бошқача кечади. Газ муҳитида бошқариладиган камера – бу газ муҳити тартибга солинган камерадир. У ерда ҳавонинг керакли таркиби сақланади. Кислород камерадан чиқарилади, CО2 ва азот кўпроқ берилади. Шундай қилиб, маҳсулот учун барча ҳаётий фаолият даражаси камаяди ва у узоқ вақт сақланади.

ГМБ – маҳсулотни герметик камераларда узоқ муддат сақлаш камераси, лекин у музлатилмаган. Кўпинча, олма, резаворлар учун қўлланади.

Аммо шок усулида музлатиш камераси кўп функцияли. Уни сабзавот ва мевалар учун ҳам, гўшт, балиқ ва бошқа маҳсулотлар учун ҳам  ишлатиш мумкин. Шок усулида музлатиш камераси –  бу сақлаш эмас. Зеро, маҳсулот юкланади, музлатилади ва музлатилган ёки совутилган маҳсулотлар сақлаш камераларига олиб борилади.

Сақлаш камералари, албатта, катта – маҳсулот у ерда узоқ вақт туради. Шок усулида музлатиш – бу кичик камера, лекин кучли.

– Кичик хўжаликлар учун шок усулида музлатиш камерасини ўрнатишнинг фойдаси борми?

– Менимча, улар учун оддий шок усулида совутиш камераларини ўрнатиш фойдалироқ. Маҳсулот йиғилади, дарҳол совутилади ва сотиш учун йўлланади.

Шок усулида музлатиш эса катта ҳажмлар учун тавсия этилади – кунига камида 10 тоннагача бўлган маҳсулот назарда тутиляпти. Умуман олганда, сақлаш учун резаворлар жойлаштириладиган бутун мажмуанинг сиғими 100 тонна ҳисобланади.

Ўз далалари, қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаларига эга бўлган йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун бундай комплексларни ўрнатиш жуда фойдали. Одатда, улар экспортёр сифатида ҳам фаолият юритишади.

Агар бундай корхоналарда ускуналар етарли бўлса, улар ҳатто ён-атрофларидаги кичик фермер хўжаликларидан ҳам ҳосилни сотиб олиб, катта партия ҳосил қилишлари  мумкин.

Сообщение Сақлаш яхши бўлса – нарх ҳам юқори: мева ва резаворларни шок усулида музлатишнинг барча афзалликлари ҳақида появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-yakhshi-bolsa-narkh-ham-yuqori-meva-va-rezavorlarni-shok-usulida-muzlatishning-barcha-afzalliklari-haqida/feed/ 0
Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/#respond Fri, 15 Oct 2021 09:17:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89183 Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси «Аgrione Group» (Ўзбекистон) раҳбарияти ва «Мinsiang Development Sdn Bhd» (Малайзия) раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этди. Унда республикада мева-сабзавотларни сақлаш учун совутиш камераларини барпо этиш мақсадида Малайзия томонидан инвестициялар йўналтириш масаласи муҳокама қилинди, дея хабара бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. 1981 йилда ташкил этилган «Мinsiang Development Sdn...

Сообщение Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси «Аgrione Group» (Ўзбекистон) раҳбарияти ва «Мinsiang Development Sdn Bhd» (Малайзия) раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этди. Унда республикада мева-сабзавотларни сақлаш учун совутиш камераларини барпо этиш мақсадида Малайзия томонидан инвестициялар йўналтириш масаласи муҳокама қилинди, дея хабара бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

1981 йилда ташкил этилган «Мinsiang Development Sdn Bhd» компаниясининг бош қароргоҳи Малайзиянинг Жоҳор штатида жойлашган бўлиб, саноат корхоналарига консалтинг хизматларини кўрсатиш ва ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бериш  билан шуғулланади. Компания бу борада Малайзия, Сингапур ва Бангладешда ишлаш тажрибасига эга. Шунингдек, компания Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Музокаралар чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, бозор муносабатларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ва сотувчи, жалб этадиган субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, тармоққа сармоя киритиш, ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, ушбу индустриянинг замонавий технологияларга эга бўлган иштирокчилари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Музокаралар натижасида лойиҳанинг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, «Мinsiang Development Sdn Bhd» компанияси раҳбариятининг  (2021 йилнинг ноябрь ойига мўлжаллаб) Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисида келишувларга эришилди.

Сообщение Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/feed/ 0
Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:20:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87323 Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг таъкидлашича, 2021 йил сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, мамлакатда мева сақлаш учун совутиш қурилмаларига талаб тез ўсиб бормоқда. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунинг кўп сабаблари бор. Биринчи ва асосий сабаб –  республикада боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг аксарияти  олманинг кузги навларини йиғиб олишга ўтмоқда. Шу билан бирга,...

Сообщение Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг таъкидлашича, 2021 йил сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, мамлакатда мева сақлаш учун совутиш қурилмаларига талаб тез ўсиб бормоқда. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунинг кўп сабаблари бор.

Биринчи ва асосий сабаб –  республикада боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг аксарияти  олманинг кузги навларини йиғиб олишга ўтмоқда. Шу билан бирга, бир томондан, саноат олмаси баҳосининг турғунлиги фонида кўплаб фермерлар ўз тактикасини ўзгартиряпти: улар биринчи навбатда, сифатлироқ десерт олмаси ҳосилини йиғиш ва сотишга эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан, бу маҳсулотларга яқин келажакда савдогар-экспортёрлар томонидан талаб ҳали катта эмас. Шунга кўра, фермерлар юқорироқ сифатли олманинг асосий ҳажмини узоқ муддат сақлаш учун жойлаштирувчи дилерларга сотишга ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда улар иложи борича (ва улгуржи сотувчилар сўровлари билан) меваларни саралаб, харидорлар базасига етказиб беришади. Бундай ҳолда улгуржи нарх, масалан, сараланган «Гала Бакей» олмаси учун тараларсиз 7 лей/кг га (0,4 доллар)ча бориши мумкин.

Ҳолбуки, Молдова бозорида олманинг «Гала» гуруҳи навлари нархи, мана, учинчи ҳафтадирки, 5,0-5,5 лей/кг (0,28-31 доллар/кг) оралиғида ўзгариб турибди.

Шу билан бирга, кўплаб боғбонлар худди аввалгидек, тўғридан-тўғри боғдан олма сотишга умид қилишмоқда ва сотувчилардан сўровлар тушишини кутишяпти. Бироқ, сўровлар фаоллиги паст, чунки, таклиф талабдан сезиларли даражада ошади. Натижада, яхшигина олма, масалан, «Гала Маст» боғда сақланиши учун у харидор томонидан 3,5-4,5 лей/кг (0,20-0,25 доллар/кг) нархида экспорт қилиш ва саралаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.

«Музлатгичдан жой олиш учун» фермерлар ўртасида рақобат кучайишининг яна бир сабаби шундаки, йиғим-теримдан кейинги инфратузилмаси ривожланган баъзи боғдорчилик корхоналари ўз маҳсулотларини йиғиш/саралашга эътибор қаратмоқда ва улар ўз базаларини олманинг ташқи экспортёрлари учун ёпиб қўйган. Боз устига, мамлакатда кечки олмалар, жумладан, «Айдаред» каби арзон навлар ҳосили юқори бўлади. Энг сифатли ушбу маҳсулотлар учун мева сақлаш омборларидаги қувватларнинг маълум қисмини захиралашга тўғри келади.

Ваниҳоят, октябрь ойида кечки олхўри ва кечки навли хўраки узум етиштирувчиларнинг (жумладан, «Молдова» навлари) музлатгичлар учун даъвогарлар сафига қўшилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Шунинг учун бозор иштирокчилари мева сақлаш имкониятлари етишмаслигини ҳис қилишмоқда, гарчи, Молдова мева сақлаш омборлари билан яхши таъминланган давлатлардан бири бўлса-да.

Сообщение Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/feed/ 0
Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/#respond Wed, 22 Sep 2021 10:54:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87241 Грузияда олманинг «Гала» нави йиғим-терими якунланмоқда ва «Грэнни Смит» нави ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Олма ҳосили юқори бўлиши нархга босим ўтказади. Шу тариқа бу ҳафта нарх ўтган йилги кўрсаткичга тенглашиб, кг учун 1,20-1,50 лари (0,39 – 0,41 доллар) оралиғида ўзгариб турди. Бу ҳафта «олма» ҳудуди бўлмиш Шида Картли фермерлари улгуржи...

Сообщение Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда олманинг «Гала» нави йиғим-терими якунланмоқда ва «Грэнни Смит» нави ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Олма ҳосили юқори бўлиши нархга босим ўтказади. Шу тариқа бу ҳафта нарх ўтган йилги кўрсаткичга тенглашиб, кг учун 1,20-1,50 лари (0,39 – 0,41 доллар) оралиғида ўзгариб турди.

Бу ҳафта «олма» ҳудуди бўлмиш Шида Картли фермерлари улгуржи бозорда чекланган миқдорда тақдим этилаётган «Голден» нави ҳосилини оммавий йиғиб ола бошлашади.

«Голден»нинг нархи бироз юқори, лекин кг учун 2,5 лари (0,80 доллар)дан ошмайди.

Ҳудудда совуткич қувватлари ўсган ва уларга бўлган талаб ҳам юқори. Бу йил олма сақлаш харажатлари ўтган йилга нисбатан 50% қимматроқ ва ҳар бир кг учун 0,06-0,07 лари (0,019–0,022 доллар) ни ташкил қилмоқда.

Грузия Қишлоқ тараққиёти агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, мамлакатнинг совутиш ва сақлаш  инфратузилмасини ривожлантириш учун «Имтиёзли агрокредит» давлат лойиҳаси бўйича 1700дан зиёд кредитларнинг жами қиймати 180 миллион лари (57,0 миллион доллар)ни, бевосита давлат томонидан молиялаштириш 27 миллион лари (8,5 миллион доллар)ни ташкил этди. Грант дастури доирасида Агентлик Грузияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш ва сақлаш бўйича 45 та корхона қурилишини қўллаб-қувватлади, давлат ёрдамининг умумий ҳажми 23 млн лари (7,3 млн доллар) ни ташкил этди. Бу корхоналарнинг ярмидан кўпи – 25 таси Шида Картли вилоятида очилган (грантлар ҳажми – 14 млн лари / 4,4 млн доллар).

Сообщение Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-olma-narkhi-otgan-yilgi-darazhada-ammo-saqlash-kharazhatlari-keskin-oshib-ketdi/feed/ 0
Мевалар «нафас олади» – нима учун бу жараённи секинлаштириш керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalar-nafas-oladi-nima-uchun-bu-zharayonni-sekinlashtirish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalar-nafas-oladi-nima-uchun-bu-zharayonni-sekinlashtirish-kerak/#respond Thu, 12 Aug 2021 19:40:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84103 Ҳа, мевалар узиб олингач ҳам «нафас олади»! Ва уларни узоқроқ сақлаш учун бу жараённи секинлаштириш зарур. «Alternative Technologies PF» лойиҳалаш ва технология бўлими бошлиғи Сергей Выставной SEEDSга берган интервьюсида шу хусусда, шунингдек, турли маҳсулотларни сақлаш жойларини лойиҳалаш ҳақида сўзлаб берди. – Омборхона дизайни маҳсулот турига қараб қай тарзда фарқланади? Совутиш...

Сообщение Мевалар «нафас олади» – нима учун бу жараённи секинлаштириш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳа, мевалар узиб олингач ҳам «нафас олади»! Ва уларни узоқроқ сақлаш учун бу жараённи секинлаштириш зарур. «Alternative Technologies PF» лойиҳалаш ва технология бўлими бошлиғи Сергей Выставной SEEDSга берган интервьюсида шу хусусда, шунингдек, турли маҳсулотларни сақлаш жойларини лойиҳалаш ҳақида сўзлаб берди.

– Омборхона дизайни маҳсулот турига қараб қай тарзда фарқланади? Совутиш ускунаси қаерда жуда ҳам зарур?

– Совутиш ускуналари бир-биридан жуда катта фарқ қилмайди. Фақат ҳисоб-китоб параметрлари фарқланади ва шунинг натижасида ускуна танлови амалга оширилади. Мезонлар хона ҳарорати, намлиги ва маълум бир минтақанинг иқлимий хусусиятларини ҳам ҳисобга олади.

Биринчидан, мева ва резавор етиштирувчиларга совутиш ускунаси ўта зарур. Aгар маҳсулотлар узоқ вақт сақланса, уларни совутиш шарт. Пиёз ёки картошка ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда совутиш ва совутишсиз схемалар мавжуд – буларнинг бари қанча маҳсулотни сақлаш ва сифат қандай бўлишига боғлиқ.

Шунингдек ўқинг: Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар

– Меванинг «нафас олиши»ни секинлаштириш жараёни ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Бу ерда РГС тизимлари (бошқариладиган газ муҳити) ҳақида сўз кетмоқда. Бундай камералар герметик тарзда ёпилади, яъни, у ерга тоза ҳаво кирмайди. Камерада газлар – кислород, азот ва CО2 нинг муайян концентрацияси сақланади. Ҳаммаси маҳсулот турига боғлиқ. Масалан, олма учун кислород миқдорини камайтириш, лекин карбонат ангидрид миқдорини кўпайтириш керак, шундагина мевани узоқроқ, яъни, 9-10 ойгача сақлаш мумкин.

Сақловнинг бу усули меваларнинг касалликларга чидамлилигини ошириш, сақлаш муддатини узайтириш, маҳсулот вазнини камайишини олдини олиш, ташқи кўриниш ва ёрқин рангни сақлаб қолишга имкон беради. Aгар корхонада сақлов ҳажми 10 тоннадан ортиқни ташкил қилса, ушбу технологиядан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Мевани тўғри сақлаш билан ишлаб чиқарувчи нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам фойда олади. Зеро, мева-сабзавотларнинг ташқи кўриниши муҳим аҳамиятга эга.

Сообщение Мевалар «нафас олади» – нима учун бу жараённи секинлаштириш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/mevalar-nafas-oladi-nima-uchun-bu-zharayonni-sekinlashtirish-kerak/feed/ 0
Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/#respond Sat, 07 Aug 2021 09:09:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83749 Бу йил Грузиядан рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда (2021 йилнинг 5 август санаси) экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда Грузия қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Кахетияда маълум қилди. У ерда, яъни Гуржаан туманининг Чумлаки қишлоғида вазир маҳаллий деҳқонлар, совутгич саноати вакиллари...

Сообщение Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Грузиядан рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда (2021 йилнинг 5 август санаси) экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этди. Бу хусусда Грузия қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили Кахетияда маълум қилди. У ерда, яъни Гуржаан туманининг Чумлаки қишлоғида вазир маҳаллий деҳқонлар, совутгич саноати вакиллари ва экспортёрлар билан учрашди, деб ёзмоқда «Грузия янгиликлари«.

«Бизда бу йилги мавсум муваффақиятли кечмоқда, рекорд миқдордаги шафтоли ва нектарин экспорт қилинмоқда. Aйни пайтда экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми 24 минг тоннани ташкил этади. Ўйлайманки, Кахетиядаги мавсум муваффақиятли якунланади. Шида Картли экспорти аллақачон бошланган ва яна бир ой давом этади. Бу муваффақият бизнинг изчил сиёсатимиз натижасидир”,  дейди Давиташвили.

Шунингдек ўқинг: Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

Унинг сўзларига кўра, давлат таъминот занжирининг заиф жиҳатлари – маҳсулот сифати ва инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни, совутиш ускуналари етишмовчилигини бартараф этди.

«Aгар бундан бир неча йил аввал битта фермер хўжалиги мавжуд бўлган бўлса, бугун биргина Чумлакида 40 дан зиёд совутгич хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Инфратузилма яратиш давлат томонидан молиялаштирилади. Буларнинг бари экспорт бозорларида грузин шафтолиси рақобатбардошлигини таъминлайди”, дейди Давиташвили.

Ҳукумат кўмагида яшил йўлак принципи ишлайди, у орқали товарлар Россия чегарасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктига эркин кириб боради.

Йиғим-терим жараёнида Кахетиядаги шафтоли боғлари Грузиянинг бошқа вилоятларидан ҳам ишчилар ёллайди.

Сообщение Грузия рекорд ҳажмда шафтоли ва нектарин экспорт қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rekord-hazhmda-shaftoli-va-nektarin-eksport-qilmoqda/feed/ 0
Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/muzlatkichli-uskunalarga-pulni-tezhagan-fermerlar-okhir-oqibat-koproq-yutqazadilar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/muzlatkichli-uskunalarga-pulni-tezhagan-fermerlar-okhir-oqibat-koproq-yutqazadilar/#respond Fri, 06 Aug 2021 18:20:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83660 Мевалар, резаворлар ва сабзавотларни йиғиб-териш мавсуми давом этмоқда. Музлатиш ёки совитиш учун сақлаш жойи ва ускуналарига эга бўлмаган хўжаликларнинг эгалари ва фермерлар бу даврда шундай жиҳозларни харид қилиш зарурати ҳақида ўйлай бошлайди. Чунки бу маҳсулотни сақлаш муддатини узайтиради, унинг сифатини сақлайди. Аммо тарозининг битта палласида сақлашнинг афзалликлари турса, иккинчи палласида...

Сообщение Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар появились сначала на EastFruit.

]]>

Мевалар, резаворлар ва сабзавотларни йиғиб-териш мавсуми давом этмоқда. Музлатиш ёки совитиш учун сақлаш жойи ва ускуналарига эга бўлмаган хўжаликларнинг эгалари ва фермерлар бу даврда шундай жиҳозларни харид қилиш зарурати ҳақида ўйлай бошлайди. Чунки бу маҳсулотни сақлаш муддатини узайтиради, унинг сифатини сақлайди. Аммо тарозининг битта палласида сақлашнинг афзалликлари турса, иккинчи палласида бундай ускуналарни ўрнатиш нархи туради. Ҳамма хўжаликлар ҳам ушбу йўналишга инвестиция киритишга тайёр эмас. Нега бу ишни пайсалга солмаслик керак, совитиш ускуналари қандай устунликларга эга ва уни ўрнатиш жараёни қандай кечади? «Alternative Technologies PF» компаниясининг лойиҳалаштириш бўлими раҳбари Сергей Виставной SEEDS га берган интервьюсида шу саволларга жавоб берди.

– Бугунги кунда фермерларга совитиш ва музлатиш учун қандай технологиялар ва ускуналар зарур?

– Ҳозирда ўрта ва паст ҳароратли мева-сабзавот сақлаш камералари, шок ҳолатда совитиш тизимлари: гидрокулинг, ҳаволи прекулинг; шок ҳолатда музлатиш тизимлари: музлатиш камералари ва шкафлари, флюидизацион ва спираль тез музлатиш аппаратлари, шунингдек, маҳсулот қадоқланадиган ишлаб чиқариш иншоотлари жуда долзарб бўлиб қолмоқда.

– Аграр ишлаб чиқарувчи совитиш ускуналарини ўрнатгач техник нуқтаи назардан қандай устунликка эга бўлади?

– Совитиш ускуналаридан фойдаланиш маҳсулотни сақлаш муддатини узайтиришга имкон беради. Масалан, резаворлар териб олингандан сўнг 4 соат ичида совитилиши жуда муҳим. Дастлабки совитиш мевалар ва сабзавотларнинг “нафас олиш” интенсивлигини ва у билан боғлиқ биокимёвий жараёнларни камайтириш, катта ҳажмда оғирлик йўқотилиши ва фитопатоген микроорганизмлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Шок ҳолатда музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, кўкатлар, қўзиқоринлар муздан тушгач аввалгидек янги ва чиройли кўринишга қайтади. Бунинг сабаби шундаки, тезкор музлатиш усулида маҳсулотларнинг ҳужайраларида сувнинг микрокристаллари ҳосил бўлиб, унинг тузилишини бузмай, сақлаб қолади. Анъанавий усул билан музлатишда эса бунинг тескариси рўй беради.

– Сиз ҳар бир мижоз учун лойиҳалаштиришга қандай ёндашасиз? Умуман, бу жараён қандай кечади?

– Бошланишига, биз мижоздан техник топшириқ олишимиз – бўлажак лойиҳа бўйича барча бирламчи маълумотларни йиғишимиз лозим. Маҳсулот тури, ҳажмлар, технологик жараён, объектнинг жойлашган жойи, бинонинг сифатлари ва бошқалар шулар жумласидан. Учрашиб, ҳаммасини гаплашиб оламиз. Кейин эса лойиҳанинг техник-иқтисодий таҳлилини бажарамиз, техник ечим ишлаб чиқиб, тижорат таклифини тайёрлаймиз. Шундан сўнг, музокаралар муваффақиятли якун топгач, тизимнинг барча қисмларини батафсил лойиҳалашга ўтамиз, ускуналар ва унинг эҳтиёт қисмларига буюртма берамиз. Якуний босқич – тизимни монтаж қилиш ва ишга тушириш, ходимларни ўқитиш.

Шунингдек  ўқинг: Музлаткич жиҳозлари – резаворлар бизнесни ривожлантириш учун фойдали инвестиция

– Ускунани танлаб, лойиҳалаштириш бошланганидан то омбор ёки музлаткич линияси тўлиқ ишга туширилгунига қадар қанча вақт кетади?

– Лойиҳалаштириш ва тижорат таклифини тайёрлашга бир ҳафтача вақт кетади. Етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ускуналарнинг ҳажми ва турига қараб бир ойдан уч ойгача вақт олади.

– Кўпинча фермерлар техника ёки ускуналардан пулни тежашга интиладилар. Нисбатан камроқ пул билан сифатли лойиҳани рўёбга чиқариш мумкинми?

– Биз нарх ва ресурсларни тежаш нуқтаи назаридан энг оптимал техник ечимни топиш мақсадида ҳар бир техник топшириқ учун алоҳида ҳисоб-китоблар қиламиз. Бироқ энергия тежамкор ва сифатли ускуна оддийсига қараганда арзонроқ ёки у билан бир хил нархда бўлиши имконсиздир. Энергия тежамкор техник ечимларни қўллаш ускунани мураккаблаштиради, автоматлаштиришнинг қўшимча воситаларини талаб этади, совитиш тизимларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва ишга тушириш харажатларини оширади. Агар ускунадан пул тежалса, у максимал даражада энергия тежамкор ва ишончлик ечим бўлмайди. Яхшиси узоқ истиқболни кўзлаб аввалбошдан 10-20% кўпроқ пул сарфлаш ва кейин эса ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлаш харажатларининг олдини олиш керак.

Сообщение Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/muzlatkichli-uskunalarga-pulni-tezhagan-fermerlar-okhir-oqibat-koproq-yutqazadilar/feed/ 0