модернизация • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 05 Aug 2021 08:58:56 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png модернизация • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинанинг «Днепр боғлари» компанияси олма сараловчи автоматлашган линияни модернизация қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainaning-dnepr-boqlari-kompaniyasi-olma-saralovchi-avtomatlashgan-liniyani-modernizatsiya-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainaning-dnepr-boqlari-kompaniyasi-olma-saralovchi-avtomatlashgan-liniyani-modernizatsiya-qilmoqda/#respond Thu, 05 Aug 2021 08:58:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83535 Бундан атиги икки йил аввал «Днепр боғлари» (UApple) олма саралаш учун энг замонавий автоматлаштирилган линияни ўрнатган эди. Aммо ҳозир, 2021 йилда, корхона унинг модернизациясини амалга оширади, чунки, «Днепр боғлари» компаниясининг назаридан четда қолмайдиган яна бир янги технология пайдо бўлди. «Днепр боғлари» ўз тармоғида интеллектуал саралаш технологиясини жорий қилади. «Биз линиянинг...

Сообщение Украинанинг «Днепр боғлари» компанияси олма сараловчи автоматлашган линияни модернизация қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан атиги икки йил аввал «Днепр боғлари» (UApple) олма саралаш учун энг замонавий автоматлаштирилган линияни ўрнатган эди. Aммо ҳозир, 2021 йилда, корхона унинг модернизациясини амалга оширади, чунки, «Днепр боғлари» компаниясининг назаридан четда қолмайдиган яна бир янги технология пайдо бўлди.

«Днепр боғлари» ўз тармоғида интеллектуал саралаш технологиясини жорий қилади. «Биз линиянинг фотоанализатори – «мия»сини, мевани бир неча параметрлар бўйича «сканерлайдиган» тизимни такомиллаштирамиз», деб ёзмоқда компания эгаси Вадим Ермолаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида. «Кейинги кузда йиғиб олинадиган биринчи ҳосилда олма ва нокдаги нуқсонларни аниқлаш бўйича линия салоҳияти такомиллаштирилади».

Вадим Ермолаевнинг қайд этишича, мева нуқсонларининг турлари жуда кўп ва уларнинг баъзиларини бир-биридан ажратиш қийин. Масалан, олмадаги чуқур тешикдан юзаки шикастланишни ёки  «пўстлоқости доғлари»дан «лат ейиш»ни фарқлаб олиш мушкул. Бу олманинг сифат жиҳатидан ҳар хил тоифаларидир.

Шу сабабли компания, асоси рангли ва инфрақизил камералардан иборат янги модулга буюртма берди. Бу ҳар бир олманинг 80 та (!) юқори аниқликдаги фотосуратини тақдим эта оладиган, пўстлоғи ва унинг остидаги ҳар бир нотекисликни таҳлил қиладиган, техник кўриш қобилиятининг инқилобий тизимидир.

Шундай қилиб, «Днепр боғлари» жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларидаги харидорларига олма учун янада кўпроқ сифат кафолатини бера олади.

Сообщение Украинанинг «Днепр боғлари» компанияси олма сараловчи автоматлашган линияни модернизация қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainaning-dnepr-boqlari-kompaniyasi-olma-saralovchi-avtomatlashgan-liniyani-modernizatsiya-qilmoqda/feed/ 0