мавсумийлик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 07 Sep 2021 17:49:15 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мавсумийлик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:48:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85925 Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз. “Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда...

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>

Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз.

“Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда бутун дунёда олма етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Йиғилган маълумотлар шундан далолат бермоқдаки, 2021/22 йилги мавсум ҳатто 2018/19 йилги мавсумдан ҳам анча мураккаб кечиши эҳтимоли юқори. Айни дамда, Шарқий Европа боғбонлари нафақат рекорд даражадаги ҳосил туфайли, балки улар Европа Иттифоқининг олма экспортёрлари билан ЕИ етказиб берувчиларининг анъанавий бозорлари ва ЕИ мамлакатларининг ўзидаги бозор учун рақобатга киришиши туфайли ҳам жиддий зарар кўрадилар”, дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестиция маркази иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Биз нега #freshapplecrisis хэштегини қўллаётганимизни изоҳлаб берувчи айрим фактларни қуйида келтириб ўтамиз:

– Шарқий Европада олма ҳосили тарихан энг юқори миқёсга етади – деярли барча мамлакатлар ўзларининг етиштириш кўрсаткичларида рекордларни янгилайди;

– Эрон ўтган мавсумдаёқ бутун дунёда олма экспорти ҳажмлари бўйича иккинчи ўринга чиқди ва Хитойга деярли етиб олай деди! Эрон Россия олма бозорида Молдова ва Сербия билан, шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиё бозорларида Украина ва ЕИ билан рақобатлашмоқда;

– Туркия худди Эрон сингари олма бозоридаги экспансиясини давом эттирмоқда ва ҳар мавсумда 300000 тоннага яқин олма экспорт қилмоқда. Туркия Яқин Шарқда ЕИ ва Украина билан, Россияда Молдова ва Сербия билан рақобатлашади, шунингдек, Ҳиндистонга олма етказиб бериш ҳажмларини шиддат билан оширяпти;

– Украина РФ бозорига олма етказиб бера олмайди. Бундан ташқари, у ҳанузгача Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия ва Миср каби олма савдоси энг тез ўсиб бораётган ва энг муҳим бозорларга эркин кириб бориш бўйича ўзаро келишилган, рақобатда устунлик берувчи шароитларга эга эмас. Бу эса ушбу мамлакат учун экспорт истиқболларини анча пасайтириб юборади;

– Россия навбатдаги рекорд ҳосилдан сўнг 2021/22 йилларда олма импортини тахминан 60-80 минг тоннага яна камайтиради, Молдова ҳам, Сербия ҳам бунча миқдордаги ҳажмлар учун муқобил бозорлар топишига тўғри келади. Бунга ҳали Эрон ва Туркиядан етказиб бериш ҳажмларининг ўсиш эҳтимолини қўшмадик;

– 2021 йилги олма ҳосилини териб олишнинг бошланиши кечикаётганига қарамасдан, Россиянинг олма бозори аллақачон арзон олмалар билан тўлиб бўлди, нархлар эса бутун тарих давомида йилнинг ушбу вақтидаги энг паст даражада қолмоқда;

– Марказий Осиёда (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон) олма ҳосили яна рекорд даражада бўлади, чунки у ерларда олма боғлари майдонларини кенгайтириш давом этмоқда, ёш боғлар эса ҳосилга киряпти;

– Молдова ҳатто нисбатан кам бўлган 2020 йил ҳосилини тўлиқ сотиб юбора олмади, бу йил эса Молдовада олма етиштириш ўтган мавсумга нисбатан яна 150-180 минг тоннага ошиши мумкин. Бунга Россиянинг олма импортини 60-80 минг тоннага камайтиришини қўшсак, деярли бутун олма ҳосилини ушбу ягона бозорга етказиб берувчи молдован экспортёрлар учун анчагина ёқимсиз манзара ҳосил бўлади.

– Украина, Сербия ва Молдова Россиядан ташқари ҳудудлардан камида 180 минг тонна олма учун бозор топиши керак. Ҳолбуки, улар илгари уччаласини қўшганда ҳам РФдан ташқари ҳудудларда 67 минг тоннадан ортиқ олма сотмаган;

– ЕИда одатдагидан кўпроқ олма ҳосили йиғиб олинади. Демак, ушбу олма учун Яқин Шарқ ва Осиёдан етказиб бериш бозорларини топиш зарур бўлади. Бу минтақаларда эса Эрон ва Туркиянинг экспортёрлари 2018/19 йилдан буён мустаҳкам ўрин эгаллаб олган;

– Хитой ҳам 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан кўпроқ олма ҳосилини йиғиб олишига аломатлар бор.  Хитой дунёнинг етакчи экспортёри бўлиб қолаётганлиги ва у Россия бозорига кириб бора олмаётганлиги боис, у Осиёнинг олма бозорларига босим ўтказишда давом этади.

– Европада 2020 йилдаги пандемия даврида бирдан ошиб кетган олма истеъмоли яна пасайишига аломатлар бор. Мевалар бозорида тобора муҳимроқ роль ўйнаётган янги авлод истеъмолчилари учун олма оммабоп ва тренд мева ҳисобланмайди;

– Жанубий яримшар мамлакатлари олма етиштириш ҳажмларини 250-300 минг тоннага кўпайтириб, Хитойдан олма етказиб берувчиларнинг таъсири кучайиб бораётган Осиёга кўпроқ олма экспорт қилиши кутилмоқда;

– Европада 2020/21 йилги мавсумдан ўтувчи олма захиралари ноодатий тарзда ўта юқори бўлиб, бу бозорга қўшимча босим ўтказади ва 2021/22 йилги мавсум давомийлигини қисқартиради;

– Олма ҳосилини йиғиб теришни бошлашнинг, айниқса, Шарқий Европада кечикиши ҳам мавсум давомийлигини қисқартиради. Бу эса фермерларда ўз олмасини сотиб юбориш учун одатдагига нисбатан камида икки ҳафта озроқ вақт бўлишини англатади;

– Олма концентрати (AJC) бозордаги ўрнини бошқа оммабопроқ ичимликларга ютқазиб қўймоқда ва саноатбоп олма нархлари кўтарилиши имконсиздир;

“Контейнер инқирози” ва денгизда юк ташиш нархларининг кескин ўсиши минтақадаги Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларининг премиум бозорига кўз тиккан олма етказиб берувчилари учун катта муаммога айланади, бу эса фермерларнинг сотиш нархларига босим ўтказади;

– Дунё олма бозори учун ягона яхши хабар – бу АҚШда олма ҳосили ва экспортининг қисқаришидир.

Covid-19 пандемияси туфайли эркин саёҳатларга қўйилган чекловлар, кўргазмалар ва савдо форумларининг ўтказилмаётганлиги экспортёрларга олма сотиш учун янги харидорларни топишда қийинчилик туғдирмоқда. Бундан ташқари, бозорларга кириш бўйича расмиятчиликларни давлатлар томонидан келишиш жараёни бирдан секинлашди.

Мазкур муаммони енгиб ўтишда кўмаклашиш мақсадида биз Telegram негизида онлайн-платформа ишлаб чиқдик. У ерда хорижий харидорлар Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёнинг олма ва бошқа меваларини сотиб олиши, шунингдек, ўз маҳсулотларини ушбу минтақада илгари суриши мумкин. Платформа EF Trade Platform деб номланади ва барча учун бепул бўлиб, маълумотларни рус ва инглиз тилларида жойлаштириш мумкин. Фойдаланувчилардан маҳсулотни реклама қилишдан аввал бириктириб қўйилган хабардаги қоидаларни диққат билан ўқиб чиқишини сўраб қоламиз!

Платформада 55 мамлакатдан 18000  нафар фойдаланувчи йиғилган бўлиб, бу ердагиларнинг кўпчилиги Россия, Украина, Ўзбекистон, Беларус, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Молдова, Грузия, Сербия ва Тожикистон компанияларидир. Бу эса уни минтақадаги мева-сабзавотлар онлайн савдоси учун энг йирик платформага айлантиради.

Биз яна олма бизнеси вакиллари мамлакатлар ичида ва халқаро миқёсда сархил олмалар истеъмолини оммалаштириш бўйича сайъ-ҳаракатларни кучайтиради, деб умид қиламиз. EastFruit бу борада доимо ёрдам беришга тайёр. Олма истеъмоли ўсмаса, мазкур бизнес резаворлар ва экзотик меваларнинг кучаяётган рақобатчилиги сабабли яқин йиллар ичида жуда жиддий барқарорлик муаммоларига дуч келади. Демак, фермерлар истеъмолчиларнинг янги авлодига мўлжалланган, янада самарали ва замонавий маркетинг ёндашувларини қидириш, ҳаракатларнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш йўлидаги интилишларини бирлаштириши лозим.

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/feed/ 0
Фарғона вилоятида ўрик плантациялари ўрнини шафтоли эгалламоқда: нима сабабдан ўрикдан шафтолига “ўтиш” даромадлироқ? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-orik-plantatsiyalari-ornini-shaftoli-egallamoqda-nima-sababdan-orikdan-shaftoliga-otish-daromadliroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-orik-plantatsiyalari-ornini-shaftoli-egallamoqda-nima-sababdan-orikdan-shaftoliga-otish-daromadliroq/#respond Fri, 04 Jun 2021 16:44:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78047  EastFruit мутахассислари Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги қатор туманларда бўлиб, маҳаллий фермерлар плантацияларидаги данакли мева дарахтларининг нисбат ўзгаришлари бўйича қизиқ тенденцияни қайд этишди. Сўнгги 5-7 йил ичида ушбу турдаги экинларни етиштиришга анъанавий равишда ихтисослашган ва иқлим шароити бунга мос бўлган туманларда ўрик боғлари (асосан, маҳаллий навлар) майдонларининг шафтоли плантациялари ҳисобига қисқариши кузатилди....

Сообщение Фарғона вилоятида ўрик плантациялари ўрнини шафтоли эгалламоқда: нима сабабдан ўрикдан шафтолига “ўтиш” даромадлироқ? появились сначала на EastFruit.

]]>

 EastFruit мутахассислари Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги қатор туманларда бўлиб, маҳаллий фермерлар плантацияларидаги данакли мева дарахтларининг нисбат ўзгаришлари бўйича қизиқ тенденцияни қайд этишди. Сўнгги 5-7 йил ичида ушбу турдаги экинларни етиштиришга анъанавий равишда ихтисослашган ва иқлим шароити бунга мос бўлган туманларда ўрик боғлари (асосан, маҳаллий навлар) майдонларининг шафтоли плантациялари ҳисобига қисқариши кузатилди. Яъни, энди ўрик етиштиришдан кўра шафтоли экиш афзал билинмоқда. Янги боғларда «сархил» бозор учун тренддаги ўрик навлари (“Шалах”, “Венгерский” ва бошқалар)га урғу берилмоқда ва уларнинг сотилиш нархи анъанавий маҳаллий навлардан кўра анча юқори. Шу билан бирга, гилос ҳамон трендда ва гилос боғлари майдонларини кенгайтириш тенденцияси сақланиб қолганини таъкидлаш мумкин.

Йиғим-терим мавсумини узайтириш ва муайян бир маҳсулот учун йилдан-йилга нарх ўзгариши хавфини камайтириш мақсадида маҳаллий фермерлар, кўпинча, бир неча данакли меваларни биргаликда етиштириб, боғ майдонини икки (гилос ва шафтоли) ёки уч қисм (гилос, шафтоли, ўрик ва бошқалар)га бўлишади. Кўп ҳолларда ушбу майдонларнинг тахминий нисбати қуйидагича: агар уч хил мева етиштирилса, унда боғнинг тўртдан бир ёки бешдан бир қисми ўрик учун, қолган қисми гилос ва шафтоли ўртасида тенг тақсимланади. Агар гилос ёки шафтолига кўпроқ афзаллик қаратилса, «60 га 40» нисбатда тақсимланади.

Ўрик майдонлари қисқаришига сабаб нима?

Ушбу диверсификация ва бир неча данакли меваларни биргаликда етиштирилиши нарх ўзгариши хавфини қандай қилиб камайтиради? Макзур саволларга жавоб олиш учун EastFruit мутахассислари боғбон ва фермерлар билан суҳбатлашишди.

Маълум бўлишича, маҳаллий анъанавий навлар етиштириладиган ўрик боғларини қисқартириш ва уларни шафтоли плантациялари билан алмаштиришга асосий сабаб, ушбу ўрик навларини етиштириш кам даромадали ёки фойдасиз бўлиб қолганлигидир. Маҳаллий ва ташқи бозорларда уларнинг нархини арзонлиги туфайли уни сотишдан тушадиган маблағ етиштириш харажатларини оқламайди. Дарвоқе, шу ўринда айтиш жоизки, сархил ўрик ва қуритилган ўрикнинг жаҳон бўйича нархлари пасайиши тенденцияси глобал саналади, биз бу ҳақда «Ўрик ва қуритилган ўрикнинг жаҳон бўйича нархлари доимий равишда пасайиб бормоқда, шу билан бирга, сифатга бўлган талаб ортмоқда«, деб ёзган эдик.

Бироқ, ўрикнинг маҳаллий анъанавий навларини етиштириш норентабеллиги Фарғона водийси учун хосдир. Мазкур ҳудуд Ўзбекистоннинг шимолий қисмида жойлашгани сабабли, бу ерда ўрик йиғим-терими мавсумининг бошланиши мамлакатнинг жанубий қисми (масалан, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари)даги ҳосил йиғиш даврининг энг қизғин даврига тўғри келади. Ва айнан шу даврда мамлакат бозорларида маҳсулот ҳажми етарлича бўлиб, нархлар юқори эмас.

Бундан келиб чиқадики, мамлакат жанубида етиштириладиган ўрик навлари камрентабелли. Сабаби, Фарғона вилоятида жанубий ҳудудларга нисбатан мавсум кечроқ бошланади ва бу ернинг ўриги нарх пасайиб бўлганидан сўнггина бозорга етиб боради. Қолаверса, Ўзбекистоннинг жанубий, марказий ва шимолий қисмлари орасидаги нисбатан қисқа масофа – республиканинг бошқа ҳудудларидан келтирилган ўрикнинг транспорт қиймати у қадар қимматга тушмаслигини таъминлайди.

Ўрик плантациялари майдонларини сақлаб қолишда Италия тажрибаси

Aйтганча, Фарғона водийсига қўшни Тожикистон қуритилган ўрик ишлаб чиқаришга  ихтисослашган. Тожикистонда сархил ўрик ва қуритилган ўрик етиштириш, ҳосилни йиғиш, қуритиш ва сотиш ҳақидаги видеони мана бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

Aгар сархил маҳсулотлар бозори учун ўрикнинг анъанавий ўзбек навлари ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳатто мамлакатнинг жанубий ҳудудлари ва марказий қисми учун ҳам эртаги навлар даромадлидир, ҳам ички бозор ҳам экспортга учун.

Бу йил Ўзбекистон ўрик бозоридаги вазият об-ҳаво аномалияси сабабли бироз бошқачароқ. Шунинг учун, агар биз 2020 йилги мисолни кўриб чиқадиган бўлсак, унда ўрикнинг улгуржи нархи икки ҳафта давомида юқори бўлган: май ойи бошидан (кг учун $4) май ойи ўрталаригача (кг учун $2). Сўнг 20 майга келиб нархлар 0,60 долларгача пасайган, айнан Фарғона водийсида ўрик йиғим-терими бошланган пайтда. Июнь ойининг дастлабки кунларига қадар шу нарх сақланиб турди, июнь ойининг ўрталарига келиб, ўрикнинг ўртача улгуржи нархи кг учун 0,30 долларга тушди.

Фарғона водийси фермерларининг ўрик бизнесида яна бир фойдаланилмаган ниша  бўлиши мумкин:

«Италияда сиз йилига 8-9 ой давомида маҳаллий сархил ўрикларни сотиб олишингиз мумкин. Чунки, фермерларнинг барча саъй-ҳаракати мавсумни нафақат ёпиқ муҳитда етиштирилган эртаги навлар, балки нисбатан салқин ҳудуд ва тоғ этакларида етиштириладиган кечки ўрикдан ҳосил олиш орқали мавсумни узайтиришга қаратилган. Ўзбекистонда ўрик мавсуми жуда қисқа ва ушбу меванинг охирги партияси нархи (мавсум якунида), кўпинча, эртаги навлар нархи даражасига кўтарилади. Шу боис, Фарғона водийси боғбонлари ҳозирги кунда маълум ва ҳамёнбоп технологик усуллардан фойдаланган ҳолда кечки навларга эътибор қаратиши, уларнинг ҳосилини иложи борича кечиктиришга интилиши лозим, айниқса жанубий ҳудудларда етиштириладиган ўрик навлари бозорни тарк этганида пишадиган навларга. Бу ўрик бизнесида қўшимча имконият бўлиши мумкин», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (ФAО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Фарғоналик фермерлар нега ўрикдан шафтолига «ўтмоқда»?

Биринчидан, ички бозорда шафтоли нархи ўрикка нисбатан ўртача икки баравар юқори, буни сўнгги бир неча йил ичида улгуржи бозорлардаги маълумотлар тасдиқлаб турибди.

Иккинчидан, мавжуд маҳаллий шафтоли навларининг пишиб етилиш даври йиғим-терим мавсумини июнь ўрталаридан октябргача узайтириш имконини беради. Бошқача айтадиган бўлсак, шафтолининг эртаги, ўрта ва кечки навлари экилган боғ плантацияларини барпо қилсангиз, ҳосилни музлатгичга жойламай туриб, сиз деярли тўрт ой давомида маҳсулотни доимий равишда бозорга етказиб, даромад олишингиз мумкин бўлади. Бу шуни англатмоқдаки, сиз боғдорчиликдек мавсумий бизнес учун жуда муҳим бўлган ишчи кучи, техника ва жиҳозлардан янада самарали фойдаланишингиз мумкин.

Учинчидан, агар биз экстенсив боғларни барпо этиш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда  шафтоли дарахти 3 йилдан сўнг, ўрик (маҳаллий навлар) эса 7 йилдан сўнг мева бера бошлайди. Демак, шафтоли боғи анча олдин даромад келтира бошлайди.

Бир боғда ҳам шафтоли, ҳам гилос етиштириш усули нимани беради?

Бундай комбинация, яъни боғнинг умумий майдонини икки қисмга – гилос ва шафтоли плантацияларига бўлиш, фермерга ўз маҳсулотларини деярли 4-5 ой давомида (гилос ва шафтоли навларини пишиб етилиш даврини ҳисобга олиб танлашга қараб, май ойи бошидан то августнинг охиригача ёки сентябрга қадар) музлатгичда сақламай туриб, «сархил» бозорга етказиб бериш имконини беради. Шуни таъкидлаш жоизки, боғдорчилик техникаси, мавсумий ишчи ёллаш ва йиғим-терим мавсумида қўлланиланидан бошқа амалиётлардан самарали фойдаланиш нуқтаи-назаридан бу жуда муҳим.

Маҳаллий иқлим шароитлари ҳисобга олинса, ушбу комбинацияда ҳосилни йиғиш схемаси қуйидагича: май ойининг биринчи ўн кунлигида гилоснинг эртаги навларини йиғиш бошланади ва кейинги – кечроқ пишадиган навлар билан мавсум давом этади. Гилос мавсуми тугагач, 5-10 кунлик танаффус билан июнь ойи ўрталаридан бошлаб, шафтолининг эртаги навларини йиғишга киришилади, бу эса ўз навбатида, сентябрь-октябрь ойларига қадар ўрта ва кечки навларни йиғиш билан давом этади.

Нархлар ўзгарувчанлиги ва об-ҳаво аномалиялари муаммосини бартараф этиш мумкинми?

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани деҳқонлари фикрига кўра, гилос, шафтоли ва ўрик комбинациясининг (боғнинг умумий майдонини уч қисмга бўлиш натижасида) асосий сабаблардан бири – мавсумни узайтириш имкониятидан ташқари, у ёки бу маҳсулот нархларининг йилдан йилга ўзгариши хавфини ҳамда экиннинг муайян бир турида ҳосил йўқотишлар хавфини пасайтиришга уриниш ҳамдир.

Масалан, маълум бир йилда гилоснинг паст нархлари шафтоли ва ўрикда фермер учун мақбул нархлар ҳисобига қопланиши мумкин ёки аксинча. Худди шу тариқа ушбу экинлардан бирида йўқотилган ҳосил (худди бу 2021 йилда ўрик билан содир бўлганидек) ушбу тўпламдаги бошқа экинларда яхши ёки мақбул ҳосил билан қопланади.

Aлбатта, Ўзбекистон фермерлари совуқдан ҳимояловчи технологиялар, масалан, ҳарорат ноль даражага тушганда махсус спринклерлар ёки ҳаво ҳароратини кўтариш имконини берадиган машиналарга эътибор қаратишлари керак. Шунингдек, истиқболли йўналиш – меваларни ёпиқ ҳолда етиштириш нафақат мева ҳосилини ёмон об-ҳаво ва зараркунандалардан ҳимоялашга, балки маҳсулот сифатини сезиларли даражада яхшилаш ва ўсимликларни ҳимояловчи воситалардан фойдаланишни камайтиришга ҳам имкон беради. Биз бу ҳақда «Йирик мевали гилоснинг суперинтенсив боғлари ҳақида А дан Я гача» деб номланган мақолада ёзган эдик.

Ўрик плантацияларини қисқариши – навлар алмашинуви

Ўрик боғлари ёки боғдорчилик плантацияларининг «ўрик» қисмидаги сезиларли қисқаришлар, асосан, маҳаллий ва ташқи бозорда паст нархларда сотиладиган маҳаллий анъанавий навларга дахлдор. Кўп ҳолларда уларнинг ўрнида шафтоли плантациялари яратилган. Шу билан бирга, «Шалах», «Венгрия» ва бошқа замонавий навлар етиштириладиган янги ўрик боғларини ёки боғ плантацияларининг «ўрик» қисмини шакллантириш ҳоллари ҳам мавжуд. Бошқача айтганда, ўрикдан шафтолига «ўтиш»гина эмас, балки анъанавий маҳаллий ўрик навларидан «сархил» бозорда анча қимматроқ нархларда сотиладигин навларга «ўтиш” жараёни ҳам юз бермоқда.

Марказий Осиёда агробизнеснинг муҳим жиҳатлари, глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланган «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» деб номланган онлайн-конференция жорий йилнинг 8 июнь санасида бўлиб ўтади. Конференция дастури билан қуйидаг ҳавола орқали танишиш мумкин.

EastFruit халқаро платформаси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ушбу тадбирни ташкиллаштирди.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш конференциянинг асосий талабидир. Рўйхатдан ўтишга Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Сообщение Фарғона вилоятида ўрик плантациялари ўрнини шафтоли эгалламоқда: нима сабабдан ўрикдан шафтолига “ўтиш” даромадлироқ? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-orik-plantatsiyalari-ornini-shaftoli-egallamoqda-nima-sababdan-orikdan-shaftoliga-otish-daromadliroq/feed/ 0