мавсумий ишчилар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 07 Sep 2021 17:45:53 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мавсумий ишчилар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Aвстралия мавсумий ишчилар учун махсус қишлоқ хўжалиги визасини жорий этди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avstraliya-mavsumiy-ishchilar-uchun-makhsus-qishloq-khozhaligi-vizasini-zhoriy-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avstraliya-mavsumiy-ishchilar-uchun-makhsus-qishloq-khozhaligi-vizasini-zhoriy-etdi/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:45:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85923 Австралия ҳукумати мавсумий ишчилар етишмовчилиги кучайгани туфайли қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчилик йўналиши ишчилари учун виза ишлаб чиқишга қарор қилди. Aвстралия қишлоқ хўжалиги визаси икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битим тузилган мамлакатлардан талабнома берувчилар учунгина мавжуд бўлади. Келгуси 3 йил ичида виза кучга кириши билан тўлиқ шартлар ишлаб чиқилиб, амалга...

Сообщение Aвстралия мавсумий ишчилар учун махсус қишлоқ хўжалиги визасини жорий этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Австралия ҳукумати мавсумий ишчилар етишмовчилиги кучайгани туфайли қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчилик йўналиши ишчилари учун виза ишлаб чиқишга қарор қилди.

Aвстралия қишлоқ хўжалиги визаси икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битим тузилган мамлакатлардан талабнома берувчилар учунгина мавжуд бўлади. Келгуси 3 йил ичида виза кучга кириши билан тўлиқ шартлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Aвстралия ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоҳида секторлар ва корхоналарнинг эҳтиёжлари билан танишиш учун тармоқ консультациялари ўтказилишини айтди.

“Ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёжларига қараб, хорижлик ишчилар учун ушбу имкониятни доимий яшаш жойи ва вақтинчалик рўйхатга олиш сифатида кўриб чиқамиз. Aвстралиянинг карантин зонаси ҳисобланган ҳудудлари чет эллик ишчиларни жалб қилишда жуда ҳам муаммоли бўлиб қолмоқда, айниқса, ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун маҳаллий ходимлар етишмаган бир пайтда бу муаммо яққол кўзга ташланади”, деб ёзмоқда Freshfruitportal нашри материалларига асосланиб FruitNews.

Шунингдек ўқинг: Грузияда ёнғоқ йиғим-терими ишчи кучи етишмаслиги туфайли қийинлашмоқда

Citrus Australia бош директори Натан Хэнкокнинг айтишича, Aвстралия ҳукумати бу ташаббуси билан қишлоқ хўжалигининг миллий иқтисодиётга қўшган ҳиссасини, қолаверса, пандемия таъсирига қарши курашишда фермерларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тан олди.

Натан Хэнкокнинг қўшимча қилишича, қишлоқ хўжалиги визаси цитрус етиштирувчиларга ишонч бағишлайди ва улар ишлаб чиқаришга сармоя киритишда давом этиб,  фермер хўжаликлари ҳамда корхоналарига ишчиларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор  қаратишади. Виза кичик цитрус фермаларига малакали, ярим малакали ва малакасиз ишчиларни ёллаш имконини беради.

Сообщение Aвстралия мавсумий ишчилар учун махсус қишлоқ хўжалиги визасини жорий этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avstraliya-mavsumiy-ishchilar-uchun-makhsus-qishloq-khozhaligi-vizasini-zhoriy-etdi/feed/ 0
Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/#respond Tue, 03 Aug 2021 16:05:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83413 Агротехнология соҳасида ишланма яратган муаллифлар Буюк Британиядаги икки йирик маҳсулот етиштирувчи – G’s Fresh ва PDM Product билан биргаликда салат барги ҳосилини йиғишни автоматлаштириш учун роботларни сотувга чиқармоқчи. Бу йиғим-терим харажатларини қарийб 50 фоизга қисқартиради дея хабар берди AgroХХI со farminguk.com сайти ҳаволасига таяниб. Йиғим-терим жараёнини автоматлаштириш яна бир муаммо...

Сообщение Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Агротехнология соҳасида ишланма яратган муаллифлар Буюк Британиядаги икки йирик маҳсулот етиштирувчи – G’s Fresh ва PDM Product билан биргаликда салат барги ҳосилини йиғишни автоматлаштириш учун роботларни сотувга чиқармоқчи. Бу йиғим-терим харажатларини қарийб 50 фоизга қисқартиради дея хабар берди AgroХХI со farminguk.com сайти ҳаволасига таяниб.

Йиғим-терим жараёнини автоматлаштириш яна бир муаммо – боғдорчиликда ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этишга ёрдам беради. Латук-салати Буюк Британиянинг энг қимматбаҳо сабзавот экинидир. Мамлакатда 2019 йили бозор қиймати қарийб 178 миллион фунт стерлингга тенг 99 минг тонна маҳсулот йиғиб олинган.

Бироқ, сўнгги икки йил ичида Brexit ва Cоvid-19 чекловлари туфайли меҳнат бозорида ўткир танқислик юзага келди. Салат барги етиштириш ва йиғиш жараёнини роботлаштириш эса ҳосил ҳажмини оширишга ёрдам беради.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Етакчи ҳамкор – Grimme лойиҳасининг сабзавотлар бўйича мутахассиси Том Грэмнинг айтишича, йиғим-терим мажбуриятларини ўз вақтида бажариш учун етарли ишчи кучини топиш аграр сектордаги катта муаммолардан биридир.

«Қолаверса, чакана нарх ошмаган ҳолда иш ҳақи ошиши бизнес маржиналлиги пасайишига олиб келди. Ишлаб чиқарувчилар меҳнат харажатларини камайтирадиган ва ушбу секторда ўз барқарорлигини сақлай оладиган ечимларни қидиришмоқда. Умид қиламизки, бу борада бизнинг тажриба ёрдам беради”, дейди Том Грэм.

PDMнинг қишлоқ хўжалиги бўйича бошқарувчи директори Дермот Тобиннинг айтишича, фермерлар бир неча ўн йиллар давомида салат барги ҳосилини йиғиш учун мавсумий меҳнатга таянишган, аммо ҳозир ишчи қидириш анчайин мушкул вазифага айланмоқда.

«Бизнинг саноат мавсумий ишчиларга қарамликни камайтириш учун роботлаштирилган технологиялардан фойдаланиши керак. Шунинг учун бу лойиҳада иштирок этиш бизнесимиз учун муҳим аҳамиятга эга», деди у.

Латук-салати ҳосилини йиғиш жараёни сўнгги 30 йил мобайнида узлуксиз ривожланган, шу билан бирга, йиғим-терим, қадоқлаш ва паллеталарга жойлаш – ҳосил йиғиб олингач, бир неча дақиқа ичида, даланинг ўзида якунланган.

Лойиҳа доирасида салат баргларини ердан кўтариш ва уларни қисқич камарлар орасидан ушлаб олиш учун Порей пиёзини йиғиш техникаси жараёнга мослаштирилади.

Салат баргининг ташқи япроқлари пояни очиш учун механик равишда олиб ташланади. Шундан сўнг машинанинг чамалаш механизми салат бошчасини ажратиб олиш учун поянинг аниқ кесилган нуқтасини топади.

Англияда Буюк Британиянинг 2021 йилги мавсуми охиригача дала синовлари учун роботлаштирилган комбайн прототипи ишлаб чиқарилади.

Сообщение Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/buyuk-britaniya-fermalarida-salat-bargi-hosilini-yiqishning-robotlashtirilishi-mavsumiy-ishchilarga-ehtiyozhni-keskin-kamaytiradi/feed/ 0