Makro • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 21 Apr 2022 18:00:48 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Makro • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/#respond Fri, 22 Apr 2022 05:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103800 Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда. 2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо...

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>

Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо тармоғи  Теlegram-канали орқали аноним сўровнома ўтказди, сўровда респондентлардан 10 турдаги маҳсулотдан бирини танлаш сўралган. Сўровда айтилишича, бу маҳсулот шундай бўлиши лозимки, харидорлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда уни, албатта, сотиб олади. Шундай қилиб, респондентларга ўз севимли маҳсулотини танлаш учун қуйидаги 10 хил маҳсулот таклиф қилинган: печенье, банан, шоколад, қурут, чипс, газланган ичимликлар, дудланган маҳсулотлар, хурмо, энергетик ичимлик, йогурт.

2022 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, ушбу сўровномада 1804 респондент ўзининг севимли маҳсулотига овоз берган.

Ушбу сўров натижаларига кўра, таклиф қилинган маҳсулотларга респондентлар берган “овозлар”нинг тақсимланиши (жами берилган овозлар сонига нисбатан, фоизда) қуйидагича бўлди:

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, банан ушбу озиқ-овқат рўйхатида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Яъни, респондентларнинг 33 фоизи, яъни, овоз берган харидорларнинг ҳар учдан бир қисми, севимли маҳсулоти – банан эканини айтган ва улар Маkrо савдо тармоғининг дўконларига ташриф буюрганда, албатта, бу мевани харид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғининг бош менежери Роман Сайфулин билан интервьюда (EastFruit таҳлилий порталида 2021 йилнинг январь ойида эълон қилинган) импорт қилинган мева-сабзавотлар орасида банан энг кўп сотиладиган маҳсулотлар Топ-3 талигига кириши айтилган эди. Аввалроқ эса Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов банан Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот сегментида ҳажм бўйича энг кўп сотиладиган позиция эканлигини маълум қилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилнинг Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонга 40,1 минг тонна банан импорт қилинди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ва 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

Сообщение Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/banan-ozbekiston-supermarketlari-kharidorlarining-sevimli-mahsulotlari-reytingida-birinchi-orinni-egalladi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 06:00:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103724 Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди! Ўрик Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди!

Ўрик

Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил ичидаги энг эрта қайд этилган йил бўлди. 15 апрелдан бошлаб, “Маkrо” ва “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи  Ўзбекистон пойтахтида жойлашган дўконларида ўрикнинг янги ҳосили савдоси бошланганини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 19 990 дан 22 999 сўмгача (яъни, 1 кг учун 199 900 дан 229 990 сўмгача)ни ташкил этмоқда.

Ўтган 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги пойтахтдаги “Маkrо” супермаркетлари пештахталарида 19 апрель куни 100 грамми 20 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 209 990 сўмдан) савдога чиқарилган. 2018-2020 йилларда эса Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида янги ҳосилнинг биринчи ўриги 25 апрелдан кейин сотувга қўйилган эди.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ўрик чакана савдода 2021 йилга нисбатан 4 кун эрта пайдо бўлиб, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида савдога чиқиш санаси бўйича ўтган йилги рекордни янгилади.  Шу билан бирга, 2022 йилги янги ҳосилнинг биринчи ўриги нархи ўрта ҳисобда ўтган йилги даражага мос келади.

Гилос

Ўрикнинг янги ҳосили сотувга чиққач, икки кун ўтиб, 17 апрель куни “Коrzinka” тармоғи янги ҳосилнинг биринчи гилоси 100 грамм учун 29 990 сўмдан сотила бошлаганини (яъни, 1 кг учун 299 900 сўм) эълон қилди. Ҳозирча ушбу янгилик мазкур тармоқнинг пойтахтдаги фақат тўртта супермаркетида мавжуд.

Бу йил янги ҳосил гилоси сотувда ўтган йиллардаги билан деярли бир вақтда пайдо бўлди. 2021 йили янги гилос Маkro супермаркетларидаги чакана савдо дўконларида 14 апрелдан бошлаб, 100 грамми 19 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 199 990 сўмдан) сотила бошланган.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ҳосил гилоси чакана савдода ўтган йилгидан 3 кун кечроқ, лекин 2021 йилга нисбатан бир ярим баробар қимматроқ нархда сотувга чиқди.

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/#respond Fri, 15 Apr 2022 08:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103379 Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут. 2022...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут.

2022 йилнинг 3-4 апрель кунлари “Маkro” ва “Кorzinkа” супермаркетлар тармоқлари Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида кўксултон сотувга чиққанини эълон қилди.  Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 9 990 дан 13 699 сўмгача оралиқда, яъни, 1 кг учун 99 990 дан 136 990 сўмгача.

Ўтган йили ҳам ушбу мева Маkro супермаркетларида апрель ойи бошида сотувга чиққан, бироқ, деярли 2 баробар арзон нархда – 100 грамми 6 199 сўмдан, яъни, 1 кг учун 61 990 сўмдан сотилган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, 2022 йилнинг 6 апрель куни  Маkrо савдо тармоғи навбатдаги мавсум янгилиги – равоч сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамми учун 2 699 сўмни, яъни, 1 кг учун 26 990 сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили ушбу маҳсулот худди шу савдо тармоғи дўконларининг пештахталарида апрель ойи бошида 22 490 сўм/кг нархда сотувга чиққан эди. Бошқача  айтганда, 2022 йилги мавсумда равочнинг чакана нархлари ўтган йилга нисбатан 20% қимматроқ.

Ва ниҳоят, сўнгги кунлардаги мавсум янгилиги – бу қора тут. Ҳозирча ушбу маҳсулот Коrzinka тармоғининг фақат битта пойтахт дўконида, 100 грамми учун 2 790 сўм, яъни, 1 кг учун 27 900 сўм  нархда сотилмоқда. Ўтган йилларда ушбу маҳсулот Ўзбекистон супермаркетларида апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб сотувга чиқарилган эди.

 

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/feed/ 0
Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/#respond Thu, 31 Mar 2022 07:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102448 “Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9%...

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>

“Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9% гача кўтарилиши керак (яъни, 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп), деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Spot.uz ҳаволасига таяниб.

Тошкент инвестиция форуми доирасида ташкил этилган чакана савдонинг рақамли трансформациясига бағишланган панель баҳсида “Маkro” супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин сўзга чиқди. У Ўзбекистон ритейл бозоридаги мавжуд вазият ва кейинги бир неча йилги ривожланиш прогнозлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

“2021 йилда биз, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва бутун бозорни истеъмолчи хоҳиш-истаклари ҳамда имкониятлари, нишанинг қай даражада эгалланганлиги ва қайси форматлар қанчалик тез ривожланиши нуқтаи назаридан кенг таҳлил қилиш учун хориж компаниясини таклиф қилган эдик. Бугун бизда рақамлар бор – ички баҳоловимиз доирасида муайян бир формат билан бозорнинг бир қисмини эгаллаш истагидамиз», деди Роман Сайфулин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари

Компаниянинг ички таҳлилига кўра, Ўзбекистонда замонавий чакана бозор фаол ўсиш босқичида. Шу билан бирга, бозор ҳозирча замонавий чакана савдо улуши бўйича бенчмарк-мамлакатлардан 10-15 йилга ортда қолмоқда. 2015-2021 йилларда бозор йилига ўртача 17% га ўсди ва бунда савдонинг 58%дан ортиғи озиқ-овқат чакана савдоси ҳиссасига тўғри келди.

«2021 йилда анъанавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши тахминан 94% ни ташкил этди, аммо, замонавий форматлар янада юқори реал ўсиш суръатларини, яъни, замонавий чакана савдо ҳажми йилига 19% ва анъанавий чакана савдо ҳажми эса 7,7% ўсишни кўрсатди», дейди «Маkro» тармоғи вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда замонавий чакана савдонинг ҳозирги улушини тахминан 2000-2005 йиллардаги Қозоғистон ва Туркия мамлакатларидаги вазиятни билан таққослаш мумкин, бу эса тез ўсиш суръатларини шакллантиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, замонавий озиқ-овқат ритейлининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 10,8 фоизни, бутун Ўзбекистон бўйича эса – 6 фоизни ташкил этади.

«Асосий сценарий бўйича замонавий чакана савдо бозори ўсиб боради ва бизнинг ички ҳисоб-китобларимизга кўра, 2026 йилга бориб, 15,7 трлн.  сўмни ташкил этади”,  дейди Роман Сайфулин.

Ушбу сценарий бозор конъюнктураси ва тарихий ўсиш нуқтаи назаридан энг эҳтимолий ҳисобланади.  Ривожланиш Қозоғистон ва Туркия бозорларидаги ўхшаш даврларни жуда ҳам аниқ такрорлайди. Шу сабабли, компания ҳисоб-китобларига кўра, замонавий савдо улуши деярли икки баробар – 2021 йилдаги 6 фоиздан 2026 йилга бориб, 10,9 фоизгача ошиши керак.

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/feed/ 0
Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/#respond Sun, 29 Aug 2021 13:21:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85195 2021 йилнинг январь ойида EastFruit Маkrо (Ўзбекистон) йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин билан батафсил интервьюни эълон қилган эди. Унда Роман Сайфулин  супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатлашуви нечоғли қийинлигини, тармоқлар озиқ-овқат бозорларида сотилаётган қандай маҳсулотларни таклиф қила олмаслигини ва бунинг сабабларини сўзлаб берган эди. «Ўзбек ритейли» портали мухбири билан суҳбатда...

Сообщение Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь ойида EastFruit Маkrо (Ўзбекистон) йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин билан батафсил интервьюни эълон қилган эди. Унда Роман Сайфулин  супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатлашуви нечоғли қийинлигини, тармоқлар озиқ-овқат бозорларида сотилаётган қандай маҳсулотларни таклиф қила олмаслигини ва бунинг сабабларини сўзлаб берган эди.

«Ўзбек ритейли» портали мухбири билан суҳбатда Роман Сайфуллин супермаркетлар тармоғи ва анъанавий бозорлар ўртасидаги рақобат масаласига яна тўхталди. Қуйида ушбу интервьюдан иқтибос келтирамиз.

Роман Сайфулин  рақобатчиларга нисбатан эҳтиромли муносабатини таъкидлаб, ҳамма «бир қайиқда» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Маkro супермаркетлар тармоғида рақобат икки томонлама сезилади: бу бевосита супермаркетлар ва анъанавий бозорлардир. Иккинчиси – кучли рақиб: “Бозорлар, ҳақиқатан ҳам, ҳал қилувчи рол ўйнайди. Улар индикатор сифатида бугунги кунда нима талаб қилинаётганини кўрсатади ва ҳамма нарсага биздан кўра тезкорроқ жавоб беради”, деди бош менежер.

Масалан, супермаркетдаги товарлар нархини ўзгартириш учун тахминан бир сутка керак бўлади. Бу жараён техник сабаблар, касса тизимидаги нархларни таҳрирлаш ва пештахталардаги маҳсулотлар нарх белгисини алмаштириш каби юмушлар туфайли мураккаблашади. Бозорларда эса нархни ўзгартириш қийин эмас. Масалан, доллар курси кўтарилди ёки тушди – сотувчилар дарҳол товарига чегирма бериши ёки аксинча, нархларни кўтариши мумкин. Супермаркетлар эса бу борада бирмунча бюрократроқ.

Бошқа томондан олиб қаралса, озиқ-овқат сотиб олиш билан боғлиқ вақтни сезиларли даражада тежовчи қулайлик –  супермаркетларнинг одамлар ҳаётига «кириб бориши» муносабати билан савол туғилади – бозорлар умуман ёпилиб кетиши мумкинми?

Роман Сайфулиннинг сўзларига кўра, бозорлар савдо майдонини тарк этиши мумкин, лекин тез орада улар яна ўз ўрнини эгаллайди: “Европа мамлакатларида ҳам аввалига ҳамма бозорлар ёпилди, кейин одамлар бозорга боришни соғинишди. Супермаркетларда кўп ҳолларда бир хил маҳсулотлар ассортименти тақдим этилади, харидор эса танлаб олишни хуш кўради. Мисол учун, бир аёл бувисининг бринза тайёрлаш бўйича ноёб рецептини билади ва уни сотиш учун ишлаб чиқаради, аммо кичик ҳажмда. Хўш, бринзани аёл қаерда сотади? Фақат деҳқон бозорида. Бу нишали маҳсулот, деб аталади, у супермаркетларда бўлмайди ва одамлар айнан шундай маҳсулот учун бозорга боради. Ҳатто Москвада ҳам буни кузатиш мумкин, деярли барча бозорлар ёпилиб кетган эди, лекин ҳозир улар яна савдо майдонига қайтмоқда. Дарвоқе, бозордаги нархлар арзон эмас, маҳсулотлар, кўпинча, супермаркетдагидан ҳам қимматроқ”, дейди Роман Сайфулин.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғи менежерининг EastFruitга берган интервьюсида, шунингдек, супермаркетлар ташкил қилиш учун юқори сифатли  савдо майдончалари етишмовчилиги, ҳудудлардаги ишлар, ассортимент ва маҳаллий етказиб берувчилар билан боғлиқ муаммолар, ҚҚС, сархил мева-сабзавот маҳсулотлари сифатининг стандартлари ҳақида гапирган. Ва Ўзбекистондаги мева-сабзавотларнинг онлайн-савдоси келажаги ҳақида ҳам фикр билдирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрей Ярмак  ўтказган интервьюнинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/feed/ 0
«Сархил мева-сабзавотлар – савдони ҳаракатлантирувчи куч» – «Makro» супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин, Ўзбекистон https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/sarkhil-meva-sabzavotlar-savdoni-harakatlantiruvchi-kuch-makro-supermarketlar-tarmoqi-boshqaruvchisi-roman-sayfulin-ozbekiston/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/sarkhil-meva-sabzavotlar-savdoni-harakatlantiruvchi-kuch-makro-supermarketlar-tarmoqi-boshqaruvchisi-roman-sayfulin-ozbekiston/#respond Thu, 28 Jan 2021 20:51:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76114 Мазали меваю сабзавотлари, қовун-тарвузу қуруқ мевалари билан машҳур шарқ бозори Ўзбекистонда юзлаб йиллар давомида ўзгармас бўлиб туюлса-да, сўнгги йилларда мамлакат мева-сабзавот савдоси замонавий, харидор учун қулай супермаркетларга кўчиб ўтмоқда. Деярли ҳар ой улкан мақсадларни кўзлаган маҳаллий тармоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи халқаро операторлар бозорга кириб келгани ҳақида янгиликлар чиқмоқда....

Сообщение «Сархил мева-сабзавотлар – савдони ҳаракатлантирувчи куч» – «Makro» супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин, Ўзбекистон появились сначала на EastFruit.

]]>

Мазали меваю сабзавотлари, қовун-тарвузу қуруқ мевалари билан машҳур шарқ бозори Ўзбекистонда юзлаб йиллар давомида ўзгармас бўлиб туюлса-да, сўнгги йилларда мамлакат мева-сабзавот савдоси замонавий, харидор учун қулай супермаркетларга кўчиб ўтмоқда. Деярли ҳар ой улкан мақсадларни кўзлаган маҳаллий тармоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи халқаро операторлар бозорга кириб келгани ҳақида янгиликлар чиқмоқда.

Анъанавий бозор билан рақобат супермаркетлар учун қанчалар қийинлиги, тармоқлар бозорлардаги қайси маҳсулотларни ҳамон таклиф қила олмаётгани ва бунинг сабаблари, сифатли чакана савдо майдонлари етишмаслиги, ҳудудларда ишлаш, ассортимент ва маҳаллий етказиб берувчилар билан боғлиқ қийинчиликлар, ҚҚС, янги узилган мева- сабзавотларнинг сифат мезонлари ва ҳатто Ўзбекистон мева-сабзавотларининг онлайн савдоси келажаги – буларнинг бари ҳақида энг йирик супермаркетлар тармоғи – “Makro”(Ўзбекистон)нинг менежери Роман Сайфулин билан интервьюда ўқишингиз мумкин.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестициялар департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак билан ўтказилган интервью видеосини ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.

 “Стандартлаштириш – бу бизнинг тармоғимизни бозорлардан ажратиб турувчи хусусиятдир”

 – Роман, илгари сиз Ўзбекистондаги супермаркетларнинг асосий рақиби анъанавий ўзбек бозорлари эканлиги ҳақида гапирган эдингиз. Шу фикрдан келиб чиқиб, айтинг-чи, супермаркетларнинг энг содиқ мижози ким ва ким ҳали ҳам бозорга боради? Бозор савдосига нисбатан сизнинг афзалликларингиз ва заифликларингиз қандай?

– Агар биз садоқатли мижозимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, мен доимо Makro супермаркетлар тармоғи барча ёш қатламлари ва ижтимоий гуруҳлар, хусусан, ёшлар ва катталар, эркаклар ва аёллар, талабалар, ишчилар учун эканлигини айтаман. Бизнинг дўконларга келган ҳар бир киши ўз харидларидан мамнун бўлиши керак. Биринчи нарх тоифаларини, юқори тоифали товарларни, ўрта бўлимларни ривожлантириш бўйича ишларимиз тасдиқлайди. Агар мева-сабзавот сегменти ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жиҳатдан бозор жуда кучли рақобатчидир. Етказиб берувчилар билан қилган суҳбатларимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, бизнинг тармоғимиз сабзавот ва мевалар сегментининг кўплаб йўналишларида мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг атиги 1 фоизини сотиб олади.

Айтганча, ўзим ҳам мева-сабзавот мавсумида бозорга бораман, у ерда энг яхши сотувчилар ишлайди.

Маълумки, шафтоли мавсумида бозорларга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан маҳсулотлар кириб келади. Худди шу жиҳат гилосга ҳам тегишли. Аммо шуни таъкидлашни истардимки, буларнинг бари бозорларда нисбатан кичик ҳажмларда мавжуд. Бу премиум маҳсулот Ўзбекистондан ташқарида ҳам маълуму машҳур, аммо афсуски, аксарият ишлаб чиқарувчилар уларни супермаркетлар тармоғига керакли ҳажмда етказиб беришга кафолат бера олмайди. Айнан шу бизнинг энг катта муаммомиз. Чунки биз ҳар куни ўртача 85 мингга яқин мижозга хизмат кўрсатадиган тармоқ сифатида бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлашган дўконларимизни зарур ҳажмдаги маҳсулотлар билан таъминлашимиз керак. Бунинг учун ўзимизнинг йирик тарқатиш марказимиз мавжуд. Бу тармоғимизни кўплаб вилоятларда мева-сабзавот маҳсулотларини аутсорсингга берган рақобатчиларимиздан ажратиб турувчи жиҳатдир. Биз етказиб беришнинг мунтазамлигини таъминлашга ҳаракат қиламиз. Табиийки, узилишлар ҳам бўлиб туради.

Бизнинг мева-сабзавот савдосидаги энг катта ютуғимиз етказиб берувчилар билан стандартлаштириш бўйича қилган ишларимиз деб ўйлайман. Чунки мижоз, масалан, ҳар бир дўкондан бир хил помидор қидиради. Бу ерда гап маҳаллий маҳсулотни стандартлаштириш ҳақида кетмоқда – импорт қилинадиган товарлар, қоида тариқасида, аллақачон стандартлаштирилган ҳолда етиб келади. Нега бу ҳақда гапиряпман?

Гап шундаки, стандартлаштириш бизни бозорлардан ажратиб турадиган хусусият. Бизда йил давомида керакли ҳажмда бир хил стандартдаги сифатли маҳсулотни топа оласиз. Бозорда бизда мавжуд бўлмаган премиум маҳсулотларни кўришингиз мумкин, чунки биз премиум-форматдаги дўкон эмасмиз. Аммо бозорда премиум сегмент мавсумнинг маълум бир қисқа даврида кичик ҳажмда пайдо бўлади.

Carrefour тармоғининг Ўзбекистондаги озиқ-овқат чакана бозорига кириши ҳақидаги янгиликларни кузатиб, мамлакатда яхши чакана савдо майдонларининг етишмовчилиги аллақачон сезила бошлагандек таассурот уйғонмоқда. Аслида ҳам шундайми? Ўз савдо биноларингизга инвестиция киритасизми ёки уларни ижарага олишни афзал кўрасизми?

– Ўзбекистондаги тижорат кўчмас мулк бозори тўйинган эмас. Бу ҳолат пойтахт – Тошкентга ҳам, вилоятларга ҳам тегишли. Гап турар жой мажмуаларининг биринчи қаватлари ҳақида эмас, балки профессионал тижорат кўчмас мулки – савдо марказлари ҳақида кетмоқда. Бозорда бўш жой етарли эмас.

Агар ўртача супермаркетларни олсак, бундай таклифлар ҳали мавжуд, аммо бу жойлар супер ва гипермаркетлар учун эмас. Ва ушбу сегментда бугунги кунда Carrefour тармоғининг Ўзбекистон чакана бозорига кириши муносабати билан рақобат янада кучаймоқда. Қолаверса, йирик қозоқ тармоғи (Magnum Cash&Carry – таҳр.) ҳам кириб келмоқчи.

Биз эса ўзимиз учун бошқа йўналишни танлаб олдик. Биз гипермаркетлар лойиҳаларини ишга туширгандик, бироқ кейин бундай формат учун зарур бўладиган ассортиментни доимий етказиб берилишини таъминлай олмаганимиз боис, уларнинг майдонларини деярли 30 фоизга қисқартиришга мажбур бўлдик. Шу боис ҳам, бизнинг кучли жиҳатимиз – бу 25 минг донагача маҳсулот ассортиментига эга классик супермаркетлардир. Биз гипермаркетлардан воз кечяпмиз ва кўпроқ жойлашув жиҳатидан харидор учун қулайроқ экспрес-дўконлар форматига ўтмоқдамиз. Аммо бу сегментда рақобат янада кучли. Экспресс-дўконларимиз майдони бугунги кунда 70 дан 500 квадрат метргача бўлганлиги сабабли, ўртача 220 квадрат метрни ташкил этади. Ва бу ерда биз ушбу йўналишда фаол ривожланиб бораётган “Havas” билан рақобатга киришганмиз. Бундан ташқари, йил охирида БаракаМаркет тармоғи бозорга кириб келди, у ҳам фаол ривожланмоқда ва икки йил ичида 800 та янги дўкон очиш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

Чакана савдо бозоридаги рақобат туфайли сўнгги 6 ойнинг ўзида мамлакатда чакана савдо майдончалари нархи икки баравар ошди. Шу билан бирга, бизнинг фаолиятимиз тўлалигича савдо майдончаларини ижарага олишга асосланган, ўзимизда 6 та дўкон бор, холос.

– Ўзбек бозорида кичик форматдаги дўконларнинг катта рақобатчиси бор, у ҳам бўлса “насиялар дафтари”. Шу муносабат билан сиз дўконларда товарларни кредитга сотиш форматини жалб қилишни режалаштиряпсизми?

– Дарҳақиқат, инсон омили билан боғлиқ бундай ҳолат жуда муҳим ва Ўзбекистондаги савдо-сотиқ жараёнларида юзага чиқиши тайин. Кўпинча, эгаси, кассири ва сотувчиси бир киши бўлган кичик дўконларда товарларни кредитга сотиш мумкин. Айни чоғда, у, одатда, барча мижозларини яхши танийди.

Сўнгги бир йил ичида биз тармоқда тезкор кредитлаш дастурини ишга тушириш бўйича катта иш олиб бордик. Ҳозир биз банклардан бири билан шундай хизматни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу йўналишда ўзимиз пул ишлашни хоҳламаймиз, чунки бу биз учун мутлақо бегона бизнес. Биз, шунчаки мижозларимизга шундай хизматни тақдим этмоқчимиз. Бунинг учун тармоқда мижозга дўкон кассасининг ўзида тақдим этиладиган тезкор скоринг хизмати жорий этилиши керак.

 “Йил охирига қадар Makro тармоғи Ўзбекистоннинг 35 шаҳрида иш бошлаши режалаштирмоқда”

 – Тармоғингизнинг минтақаларда ривожланиши бироз ҳайратлантирмоқда, чунки мутахассислар фикрига кўра, мижозлар чекининг ўртача қиймати ҳудудларда пойтахтдагига қараганда камроқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда тармоқни вилоятларда кенгайтиришга шошилиш керак эмас. Шу нуқтаи назардан, нима учун сиз  супермаркетлар тармоғингизни ҳудудларда фаол равишда кенгайтиряпсиз?

– Аслида, чекнинг энг катта миқдори пойтахтда эмас. Тармоғимиз дўконларида ўртача энг катта чек Самарқанд шаҳридаги филиалларимизга тўғри келади. Шу муносабат билан жорий йилнинг март ойида ушбу шаҳарда “Makroсити” форматини рўёбга чиқаришни ният қилганмиз – бу ерда майдони 2,5 минг квадрат метрлик катта супермаркет очилади. Бундан ташқари, Бухородаги дўконларимиз ҳам яхши натижаларни кўрсатмоқда. Шунинг учун классик дўкон форматимиз билан ҳудудларга кириб келмоқдамиз – бугун биз Ўзбекистоннинг 26 шаҳрида фаолият юритяпмиз ва йил охирига қадар 35 та шаҳарда иш бошлашни режалаштирганмиз.

Ҳудудларга чиқиб бориш ҳақида гапирганда, шуни ёдда тутиш керакки, бундан 6 йил олдин Тошкентда янги дўконларни очиш учун жой етарли эди, аммо бугун, айтганимдек, жой йўқ. Биз Makro тармоғини ҳар бир минтақада билишларини истаймиз. Бундан ташқари, маълум бир шаҳарда иш бошлашни режалаштирганда логистика нуқтаи назаридан биз учун кириш қулай бўлган бошқа шаҳарлар борлигини ҳам кўрамиз. Шу билан бирга,  бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритадиган йирик рус ва украин компаниялари тажрибасини кўриб чиқамиз. Шундан келиб чиқиб айта оламанки, муайян бир вилоятга қанчалик тез кириб борсак, бозордаги позициямиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

– Демак, моҳиятан сиз Makro брендини кучайтириш ҳақида гапиряпсиз, шундайми?

– Ҳа, айнан шу ҳақида. Тушунаман, мижоз дўконимизда эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмаслиги мумкин, лекин биз унинг тармоғимиздан имкон қадар кўпроқ нарсаларни сотиб олишини хоҳлаймиз. Бунинг учун нарх, сифат, маҳсулот ассортименти каби жиҳатлар устида ишламоқдамиз. Аммо, яна бир бор таъкидлаш жоизки, нафақат Ўзбекистонда, балки менинг кузатувларимга кўра, Европадаги супермаркет тармоқларида ҳам истеъмолчиларнинг барча истакларини қамраб олиш қийин юмуш.

Бренднинг кучи, харидорнинг сотувчига садоқати кучи ҳақида гапирганда, шуни айтмоқчиманки, бу биз учун катта аҳамиятга эга. Тармоғимизда содиқлик дастури ва рақамли кэшбек дастури мавжуд. Яна бир муҳим омил шундаки, дўконлар ва чакана савдо майдонлари қанча кўп бўлса, биз маҳсулотлар нархини пасайтириш йўлидан шунчалик тезроқ бора оламиз.

 “Сабзавот ва мевалар – савдоларнинг ҳаракатлантирувчи кучидир”

 – Сизнинг тармоғингиздаги мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бўлимлари фойда ёки зарар келтиришидан қатъи назар, бўлиши шарт бўлган жиҳат саналадими? Тармоқнинг умумий даромадида янги узилган мева-сабзавотлар сотувининг улуши қанча?

– Бизнинг дўконларда сабзавот ва мевалар энг муҳим йўналишдир. Бундай бўлимлар бутун тармоғимиздан ўрин олган. Таъбир жоиз бўлса, улар савдоларимизнинг локомотиви ҳисобланади. Агар тушум ҳақида гапирадиган бўлсак, 2018 йилда сабзавот ва меваларнинг улуши 11,3 фоизни ташкил этди. Бу жуда юқори кўрсаткич. 2019 йилда ҚҚС жорий этилгандан сўнг унинг улуши 10,1 фоизгача камайди. Бу ҚҚС қўлланмайдиган бозорлардаги савдогарларга нарх борасида ютқазишни бошлаганимиз сабабли содир бўлди. Бироқ, ўтган йили мева-сабзавот маҳсулотлари савдоларидан тушум улушини 0,5 фоиз пунктга оширишга муваффақ бўлдик.

Шуниси аниқки, Ўзбекистондаги харидорларнинг хулқ-атвори шимолий мамлакатлардан анча фарқ қилади. Халқимиз янги сабзавот ва меваларни ҳар куни сотиб олишни афзал кўради. Ҳеч ким уларни бир ҳафта олдин сотиб олмайди.

EastFruit томонидан олиб борилган супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимлари аудитига кўра, Makro нарх сегментидаги рақобатбардошлиги у қадар кучли эмас. Ўз дистрибьюторлик марказингиз мавжудлиги, анчагина катта савдо ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда дўконларда мева-сабзавотларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун яна қандай қадамларни режалаштиряпсиз?

– Сизнинг платформангизда ўтказилган аудитдан нархлар бўйича бўлимимиз доим чўчиб туради. Ахир, сизнинг маълумотларингиз эълон қилингач, улар эътирозларни, биринчи навбатда, мендан эшитишади. Мева- сабзавот нархлари бўйича биз Ўзбекистон чакана савдо бозорида энг қиммат супермаркет тармоғи бўлиб чиққанимиз мен учун ҳам ёқимсиз сюрприз бўлди. Ва бугун биз ушбу омилга катта эътибор қаратмоқдамиз. Рақобатчилар билан солиштирганда, биз кўплаб позицияларда аллақачон тенглашиб олдик. Маҳсулотни сотиб олиш хусусиятларидаги фарқли жиҳатлар туфайли кичик дўконлар билан нарх борасида рақобатлашиш жуда қийин.

Ахир, биз ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчилар билан ишламаймиз. Ва бу – ҚҚС тўловчи етказиб берувчиларни топиш бизнинг энг катта муаммомиздир. Айнан шу сабабли бизга мева-сабзавот етказиб берувчиларнинг атиги 35-40 фоизи ушбу маҳсулотларни ўзлари ишлаб чиқаради. Қолган каттагина қисми эса мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш, саралаш, қадоқлаш, калибрлаш билан шуғулланадиган компаниялар ҳисобланади. Бу омилларнинг бари нарх кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Аммо, нарх сиёсати бўйича ишлаш компаниямиз учун жорий йилги устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз нархни харидор учун ҳал қилувчи омил эканлигини жуда яхши тушунамиз.

– Сиз бозорлар билан муваффақиятли рақобатлаша оладиган ва аниқ рақобатлаша олмайдиган мева-сабзавот маҳсулотлари қайсилар?

Импорт қилинадиган маҳсулотлар тўғрисида сўз борганда, биз ушбу сегментда нарх бўйича жуда ҳам рақобатбардошмиз. Бу, хусусан, цитрус мевалар, импорт қилинган картошка ва бошқа бир қатор маҳсулотларга тегишли. Сабаб, ҚҚС аллақачон импорт қилинадиган маҳсулотлар нархига киритилган бўлади (товар қаерга боришидан қатъи назар: бозоргами ёки тармоққа – таҳр.).

Агар маҳаллий маҳсулотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз мавсум авж паллага кирган даврда олма, помидор ва узум нархларида муваффақиятли рақобатлаша оламиз. Қолган позицияларга келсак, бу ерда баъзан ютқазиб қўямиз.

– Хўш, қайси мева-сабзавот маҳсулотлари сиз учун энг катта муаммо туғдиради?

– Резавор мевалар. Гап шундаки, аксарият мева-сабзавот маҳсулотларининг етказиб берувчилари билан биз қайтариб бериш шартлари асосида ишлаймиз. Резаворларга келганда етказиб берувчилар ушбу шартни қабул қилмайди. Бундан ташқари, уларнинг нархи баланд бўлганлиги сабабли тармоқнинг барча дўконларини таъминлаш ҳам имконсиздир.

Янги кўкатлар сегменти бугун сиз учун қанчалик муҳим? Масалан, салат барглари истеъмолининг кўпайишини инобатга олган ҳолда янги кўкат турлари ҳисобига ушбу сегмент ассортиментини кенгайтириш режалари борми?

– Бу борада биз замондан ортда қолмаяпмиз. Шу ўринда таъкидлашни истардимки, янги кўкат турларини етиштира бошлаган тадбиркорлар таҳсинга лойиқ. Бу салат маҳсулотларини етиштиришдаги янги технологиялардир. Бугунги кунда деярли барча дўконларимизда етказиб берувчиларнинг қадоқланган, тўғралган кўк тўпламлар ва бир турдаги кўкатлар билан тўлдирилган алоҳида музлатгичлари мавжуд. Кўкатлар ассортименти тобора ўсиб бормоқда ва энг муҳими, харидорларнинг ушбу маҳсулотларга қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. Ҳатто 7-8 йил олдин ҳам брокколи каби ўсимлик Ўзбекистон бозорида ҳашамат ҳисобланарди. Бугунга келиб у деярли ҳар бир дўконимизда харидоргир.

Яшил маҳсулотлар савдосидаги ўсиш чакана савдо учун жуда муҳимдир, чунки у қиммат тоифага киради. Кўпчилик учун кўкатлар соғлом овқатланиш тарзи билан боғлиқ ва инсон ўз соғлиғи ҳақида ўйлар экан, одатда, пулни тежамайди.

– Бундай тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг яшил бозорида микрогринлар савдоси бошланиши мумкин, десак бўладими? Сўнгги пайтларда кўплаб мамлакатларда ушбу йўналиш жуда оммалашмоқда.

– Афсуски, бундай ҳаракат Ўзбекистонда ҳали кузатилмаяпти. Менимча, бу йўналиш Ғарб мамлакатлари бозорлари учун ҳам янги.

– Сиз премиум сегментдаги дўкон эмасмиз дедингиз. Аммо EastFruit томонидан ўтказилган супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимлари аудити натижаларига кўра, Makro ассортимент тури бўйича ишонч билан етакчиликни эгаллади. Савдо маркетинги ва ахборот бериш сифатини ошириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Makro премиум сегментга бемалол даъвогарлик қилиши мумкин.

– Афсуски, “Makro” қиммат дўкон деган фикр аллақачон шаклланиб қолган. Биз ушбу стереотипни бузишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозирча мазкур йўналишда биз ЎСМни ривожлантириш йўлидан бормоқдамиз (тармоқнинг ўз савдо маркаси, Private Label – таҳр.). Бозорнинг янги маҳсулотлар сегментида ЎСМни ривожлантириш жуда қийин. Бизнинг мақсадимиз нафақат дўкон пештахтасидаги биринчи нархни тақдим қилиш, балки биринчи нархимиз бошқа исталган дўкон нархлари билан рақобатлашишига эришишдир. Бу биз учун устувор аҳамиятга эга.

Экспресс-дўконларда сабзавот ва мевалар ассортименти анча кичик – фақат кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотлар сотилади. Келажакда айнан шу позициялар ва уларнинг нархини пасайтириш бўйича иш олиб борамиз.

– Сиз мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи-ишлаб чиқарувчилар улуши 35-40 фоиздан ошмаслигини айтдингиз. Ўзбекистонда бундай етказиб берувчининг анъанавий портрети қандай ва у ўз маҳсулотларини Makro тармоғига етказиб бериш учун нима қилмоғи керак?

– Мен сизга бундай етказиб берувчи ҳақида GDF – Gold Dried Fruits мисолида сўзлаб бераман. Ушбу компания ўзининг иссиқхоналари, данакли мева боғларининг катта майдонларига эга. Ҳозир биз улар билан иссиқхона сабзавотлари (бодринг, помидор), кўкатлар (“Айсберг” салат барглари), шунингдек, гилос ва шафтоли етказиб бериш бўйича бир йиллик шартнома имзолаганмиз. Бундан ташқари, улар бизга ноёб маҳсулот – мавсумнинг энг эртапишар қовунини етказиб беради.

Ушбу етказиб берувчи маҳсулотни қайта ишлаш бўйича ўз имкониятларига ҳамда ишлов бериш, калибрлаш, маркировкалаш ва қадоқлаш бўйича жуда қатъий стандартларига эга. Масалан, улар энди маҳсулотларни етказиб беришда ёғоч тарадан фойдаланмаяпти. Бугунги кунда бу биз учун жуда муҳим. Биз ISO 9001 сертификатини ва энг муҳими, НАCCР стандарти бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги сертификатини олганмиз. Бизнинг тарқатиш марказимиз, менежмент тизимимиз ва дастлабки иккита дўконимиз ушбу сертификатдан аллақачон ўтган. Йил давомида биз қолган дўконларимизни ҳам сертификатлашда давом этамиз. Ушбу сертификат талабларидан бири бу мева-сабзавот маҳсулотлари учун ёғоч таралардан фойдаланмасликдир. Бугунги кунда етказиб берувчиларимиз сабзавот ва меваларни пластик тараларда етказиб беришмоқда, чунки Ўзбекистон бозорида картон қутилар билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

– Сиз пуллинг тизими, яъни мева-сабзавотларнинг 200-400 қаторига дош бера оладиган, Европа Иттифоқи ва Украинада кенг қўлланадиган кўпмарталик букилувчи пластик қутилардан фойдаланяпсизми?

– Ҳозирча биз ушбу технологияга етиб келганимиз йўқ. Бизнинг бугунги режаларимиз чекланган майдонимизни ҳисобга олган ҳолда барча мева ва сабзавот тараларини стандартлаштиришдир. Шу билан бирга, биз бундай тараларни ишлаб чиқарувчиларга ижарага беришни режалаштирганмиз, шунда улар маҳсулотларини бизнинг тармоғимизга етказиб беришда мазкур қутилардан фойдаланиши мумкин бўлади.

 “Биз билан ишлашни истаган етказиб берувчилар учун 3 ойлик синов муддатини белгилаймиз”

 – Сизнинг тармоғингиз билан ишлашга психологик жиҳатдан тайёр ва етказиб бериш учун зарур маҳсулот ҳажмига эга бўлган фермер харид бўлимингизга келиб, шерик сифатида ўз хизматларини таклиф қилиш учун яна қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?

– Аввало, айтиб ўтганимдек, етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлиши керак. Иккинчидан, биз учун йиллик маҳсулот ҳажмини етказиб беришни кафолатлаш муҳим, маҳсулот мавсумий бўлмаса, албатта. Учинчи жиҳат – тўлов шартлари.

Бундан ташқари, биз таклиф қилинган маҳсулотнинг ўзини ҳам – унинг сифати, қадоқланиши ва бошқа хусусиятларини ўрганиб чиқамиз. Бундай ҳамкорлик учун маълум бир синов даври мавжуд. Чунки, сифатли маҳсулотларнинг биринчи партиясини олиб келгач, кейинги партияларда сифати паст маҳсулотларни етказиб берадиганлар ҳам учраб туради.

Ҳар бир партияда сифат таъминланишини кузатиб борамиз. Бундай 3 ойлик синов муддати ҳар қандай етказиб берувчига нисбатан белгиланади. Шу вақт ичида биз улар етказиб берган маҳсулотларнинг сотилишини батафсил ўрганамиз, нархини, товарларнинг пештахтада намойиш этилишини ва бошқа ҳолатларни ўрганамиз. Кейин эса ушбу маълумотларга асосланиб, етказиб берувчи билан ишлашда давом этиш тўғрисида қарор қабул қиламиз.

– Қизиқарли товарлардан бири – банан мавзусига тўхталсак. Korzinka.uz тармоғини ҳам ўз ичига олган Anglesey Food асосчиси жаноб Зафар Ҳошимов банан савдолар ҳажми бўйича Ўзбекистон супермаркетларининг мева-сабзавот сегментида энг кўп сотиладиган маҳсулот эканлигини айтди. Бироқ, биздаги маълумотларга қараганда, Ўзбекистон банан истеъмол қилиш кўрсаткичлари бўйича жаҳонда энг паст ўринларда туради. Makro тармоғида банан савдоси қандай кетмоқда?

Банан бизда ҳам етакчилар қаторига киради – бу йил унинг барча мевалар савдосидаги улуши 31,1 фоизни ташкил қилди. Бу жуда юқори кўрсаткич. Банан бизда энг кўп сотиладиган товар демаган бўлардим, лекин ҳар йили етакчилар орасида. Масалан, бу йил банан савдоси иккинчи ўринда.

– Хўш, сизнинг тармоғингизда энг кўп сотиладиган ТОП-3 сабзавот ва мевалар қайси? Импорт ва маҳаллий маҳсулотлар учун алоҳида уларни санаб ўтсангиз.

Агар ТОП-3 импорт позицияларни олсак, булар банан, олма ва мандарин. Маҳаллий маҳсулотлар бўйича ТОП-3да бу яна олма, кейин эса лимон ва нок. 2019 йили ушбу рўйхатга узум ҳам кирганди. Бу йил лимон унинг ўрнини эгаллади. ТОП-3 импорт маҳсулотлар ҳақида гапирганда қайд этиш лозимки, банан ва олма ўртасидаги фарқ жуда катта. Юқорида айтиб ўтганимдек, бананнинг барча мевалар савдосидаги улуши 31,1 фоизни, олманики эса атиги 16 фоизни ташкил этади. Мандарин 9 фоиз, холос.

– Мандарин Покистондан келтириб сотиладими?

– Мандарин мева-сабзавот маҳсулотларимиз орасида сўнгги 4 йил ичида ўзимиз импорт қилган ягона мева саналади. Бугунги кунда мандарин сегментида Хитойдан келтириладиган “Медовка” нави етакчилик қилади. Бу пўстлоғи нозик данаксиз навдир. Ушбу позиция Грузия мандаринлари билан рақобатлашмоқда. Тўғри, Грузия цитрус мевалари Хитойникига қараганда анча кечроқ пишади. Хитойлик импортчилар ўз маҳсулотларини октябрь ойи охирларидаёқ жўнатишлари мумкин.

Ўтган 2020 йилда Хитой-Қозоғистон чегарасида юкларни қайта юклашдаги кечикишлар сабабли Хитойдан етказиб беришда транспорт муаммолари юзага келди. Натижада, Хитой мандарини нархлари деярли икки баравар ошиб кетди. Кейин эса турк мандаринини етказиб бериш билан боғлиқ транспорт муаммоси юз берди. Худди шу вақтда Покистон мандаринининг катта қисми бозорда мавжуд эди. Йил охирига келиб, бозор анча барқарорлашди ва таклиф етарли даражага чиқди.

– Яъни бу йил тўғридан-тўғри импортдан воз кечдингиз. Буни келажакда яна давом эттиришни режалаштиряпсизми?

– Дунёда коронавирус пандемияси туфайли ташиш нархлари сезиларли даражада ошгани сабабли биз бу режадан воз кечдик. Ва бундай катта қийматдаги пулимизни “музлатиб қўйиш” хавфини зиммамизга олишни истамадик. Дарҳақиқат, транспорт нархи ошиши туфайли, албатта, маҳсулотлар нархи ҳам ошди, айни пайтда ушбу меваларни етказиб берувчилар ўз маҳсулотларига юқори нарх қўя олмадилар.

– Баъзи озиқ-овқат чакана савдоси операторлари бир вақтнинг ўзида улгуржи бозорнинг йирик операторлари ҳам бўлиб олади. Улар ўз тармоқларида сотиладиган ҳажмдан бир неча карра кўпроқ маҳсулот импорт қилади. Ушбу амалиёт, айниқса, инфратузилмани яхшилашни талаб қиладиган товарлар бўйича яхши ривожланган. Сизда шундай режалар борми?

– Биз ушбу масалани банан импорти доирасида ўрганиб чиқдик, аммо ҳозирча бундай лойиҳалар ортга сурилган. Бироқ, вақт ўтиши билан ушбу мавзуга қайтамиз, деб ўйлайман. Вақти-вақти билан бозорда маҳаллий маҳсулотлар ҳосили тугаётганини сезсак, масалан, Россия картошкаларини импорт қиламиз. Аммо бу доимий амалиёт эмас.

 “Биз онлайн тижоратга компаниянинг потенциал келажаги сифатида қараймиз”

 – Коронавирус пандемияси мева-сабзавотлар савдосига қандай таъсир кўрсатди? Тармоғингиздаги қайси сабзавот ва мевалар савдоси ўсди ва қайси бири тушиб кетди?

– Агар мева-сабзавотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, саримсоқпиёз савдоси энг кўп ўсган. Ушбу ўсиш йил давомида рекорд даражадаги 962 фоизни қайд этди. Унинг ортида картошка, пиёз, шивит ва редиска турипти. Аммо сотиш ҳажмлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда картошка етакчи. Биз унинг устига фойда қўймай сотдик ва харидорлар уни жуда кўп сотиб олишди.

Савдоси тушиб кетган сегментлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда тайёр маҳсулотларни таъкидлаган бўлардим. Биз салатлар ва қандолат маҳсулотларини ўзимиз ишлаб чиқарамиз, уларнинг савдоси уч баравар камайди.

HoReCa сегменти сизнинг мижозингиз ҳисобланадими?

HoReCa бизнинг мижозимиз. Кўплаб ресторанларга эга йирик меҳмонхоналар билан, йирик ресторан тармоқлари билан шартномаларимиз бор. Бундан ташқари, биз Россиянинг гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик компанияси бўлмиш “Мираторг” ва Литванинг денгиз махсулотлари ишлаб чиқарувчиси Vici каби брендларнинг эксклюзив дистрибьюторларимиз. Шунингдек, музлатилган мева-сабзавотлар, шу жумладан, резаворлар ва барча турдаги коктейл аралашмаларининг дистрибьютори ҳисобланамиз.

Аслида, музлатилган маҳсулотларни сотиш ҳақида гапирганда, биз қийин йўлни босиб ўтдик – буларнинг бари совутиш мосламалари, омборлар, махсус транспорт ва етказиб бериш шарт-шароитларини талаб қилади. Аммо музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси шиддат билан ўсиб бормоқда. Шахсан мен буни одамлар ҳаёт тарзи ўзгариши билан боғлайман. Беш йил олдин ҳам, дўкон пештахталарида ярим тайёр маҳсулотларнинг бундай ассортименти бўлганини эслолмайман. Бугун эса улар бор, чунки истеъмолчилар талаби ҳам бор.

– Сизда жуда яхши онлайн дўкон мавжуд. Аввалроқ Сиз карантин пайтида бу дўкон мижозлар буюртмаларининг ҳаммаси билан ишлай олмаганини айтган эдингиз. Кейин, карантин чоралари бекор қилингач, бу харид кўрсаткичлари яна камайди. Айтинг-чи, Makro учун онлайн савдо сегменти қанчалик муҳим?

– Агар биз онлайн савдолар улуши ҳақида гапирадиган бўлсак, бугунги кунда у жуда кам. Мижозлар ишончи, технологик жараён ва етказиб бериш тезлиги – одамларнинг бунга кўникишлари учун шу масалалар ҳал этилиши зарур. Бу йил биз Ўзбекистонда илк бор Dark Store (қоронғу дўкон)ни ишга туширмоқдамиз. Биз дўкондан онлайн етказиб бериш бўйича ўзимиз ҳам ишлашимиз тўғрисида қарор қабул қилдик, аммо платформамизда онлайн етказиб бериш хизматларини таклиф қиладиган ҳар қандай онлайн агрегаторни ушбу лойиҳага қўшишга тайёрмиз.

Zakaz.uz – бу аллақачон Ўзбекистонда фаолият юритаётган интернет-агрегатор. Улар ҳар қандай дўкон билан ишлашлари мумкин ва буни уддалашяпти. Афсуски, пандемия сабабли, уларнинг фаолият бошлаши узоқ вақт кечиктирилди – март ойида эмас, йил охирида очилди. Улар Интернет-рекламага катта маблағ сарфлаяпти – вақти-вақти билан биз ҳатто бу борада рақобатлашамиз.

Менимча, онлайн-дўкон учун пештахтали савдо аввалдан ўзига-ўзи катта чеклов қўйиш деганидир. Энг катта мисол – бу кафолатсиз қолдиқлар. Бошқача қилиб айтганда, ё маҳсулот тезда тугаб қолади ёки пештахтадан танлаб олинади – бунинг ҳаммаси таваккалчилик. Шу боис, ДаркСторе форматимиз товарларнинг мавжудлигини кафолатлаши мумкин бўлган бошқа ёндашувдир, чунки онлайн-дўконга тўғридан-тўғри боғланиш мумкин бўлади. Шунингдек, буюртмаларни йиғиш жараёни ҳам тезлашади.

 “Мева-сабзавот маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш бизда икки маротаба амалга оширилади”

 – Дўконларингизда мева-сабзавот маҳсулотларининг сифат стандартлари мавжудлиги тўғрисида гапирдингиз. Сиз уларни қаердан олгансиз? Тайёр ишланмалардан фойдаландингизми ёки хатолардан сабоқ чиқариб, зарур стандартларни ишлаб чиққанмисиз?

– 2016 йилдан буён биз Франциянинг “Ашан” тармоғи вакиллари билан музокаралар олиб бордик. Афсуски, улар Ўзбекистоннинг чакана бозорига кира олмади. Аммо бу ерда узоқ вақт ишлаган жамоа биринчилардан бўлиб мева-сабзавот стандартлари жамланган китобларни олиб келди. Ўша пайтда бу база эди. Бугунги дўконларимизнинг кечагиларидан ажралиб турадиган хусусияти шундаки, ҳозир сифат назорати икки марта – тарқатиш марказида ва бевосита дўконда амалга оширилади.

Аммо шуни таъкидлаш жоизки, кичик дўконларимизга маҳсулот кириб келаётганда уни сифат назоратидан ўтказиш имкониятига эга эмасмиз. Шу сабабли, бунда етказиб берувчига ишонч деб аталадиган ҳолат қўлланади. Бугунги кунда Украинадан келган мутахассис маҳсулот сифатини назорат қилиш бўлимини бошқармоқда ва ISO стандартларини жорий этиш билан ҳам у шуғулланмоқда. Шу боис, мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича барча сифат стандартларимиз халқаро талаблар билан тўлдирилди. Биз бу талабларга 100 фоиз жавоб беришга улгуряпмиз, деб айта олмайман. Аммо ушбу йўналишда иш тўхтамаган. Қолаверса, ҳамма нарса бизга боғлиқ эмаслигини ҳисобга олиш лозим – маҳсулот етказиб берувчилар ҳам кўп ишларни бажариши керак. Масалан, агар илгари музлатилган маҳсулотларни “Жигули”га ортиб олиб келиш мумкин бўлган бўлса, бугун бундай ҳолатни биров тушида ҳам кўрмайди.

– Бугунги кунда Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларнинг супермаркетлари маҳсулот истеъмолининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича турли ташаббусларни илгари сурмоқда. Бу, хусусан, қайта ишлатиладиган тараларга ўтиш, полиэтилен пакетлардан воз кечиш, маҳаллий маҳсулотларни истеъмол қилишга эътибор қаратишда намоён бўляпти. Сизда ҳам шунга ўхшаш “яшил иқтисодиёт” ташаббуслари борми?

– Бундай ташаббусларимиз бор ва биз улар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Барча пластик пакетларни биологик парчаланадиган халталарга алмаштирган Ўзбекистондаги биринчи ва ягона компаниямиз. Биринчи навбатда, биз кассада шундай пакетлар ишлатишни жорий қилдик, иккинчи босқичда эса барча мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш босқичида пластик пакетларни биологик парчаланадиган пакетларга алмаштирдик. Шу билан бирга, биз пакетлардан фойда кўрмаймиз, уларни таннархида сотамиз. Аммо вақт ўтиши билан мижозлар улардан янада оқилона фойдаланиш кераклигини англаб етишди.

Бизда 25 кг юк учун мўлжалланган “Мен яхшиликка хизмат қиляпман”  ёзуви туширилган тўқима халталар бор. Яқинда кундалик харидлар учун мўлжалланган, имкон қадар кам жой эгаллайдиган, катлама мато халталарини ҳам ишлатишни бошлаймиз. У 10 кг юк кўтара олади.

Бундан ташқари, экология ҳақида сўз борар экан, биз ҳамкор компанияларимиз билан, масалан, боғларда кўчат экиш билан боғлиқ турли ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаяпмиз, аммо биз буни ҳамма ерда реклама қилишни истамаймиз. Шунингдек, тармоғимиз дўконларида чиқиндиларни дўконлар ичида саралаш жараёни жорий қилинган.

 EastFruit Роман Сайфулин ва Makro супермаркетлар тармоғига очиқлик сиёсати учун миннатдорлик билдиради ва катта муваффақиятлар тилайди. Бизнингча, ишлаб чиқариш бозорининг барча иштирокчилари – ишлаб чиқарувчилардан улгуржи савдогарларгача – бир жиҳатни англаб етиши лозим. Биз хоҳлаймизми-йўқми, чакана савдо энди бозорлардан яхши ташкиллаштирилган форматларга кўчмоқда. Трансформация жараёнидаги барча иштирокчиларнинг очиқлиги имкониятларга диққат-эътибор қаратиш ва ўзгача савдо моделига ўтишдаги таваккалчиликларни минималлаштиришга ёрдам беради.

Сообщение «Сархил мева-сабзавотлар – савдони ҳаракатлантирувчи куч» – «Makro» супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин, Ўзбекистон появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/sarkhil-meva-sabzavotlar-savdoni-harakatlantiruvchi-kuch-makro-supermarketlar-tarmoqi-boshqaruvchisi-roman-sayfulin-ozbekiston/feed/ 0