Magnum Cash&Carry • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 14 Jan 2022 15:58:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Magnum Cash&Carry • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/#respond Sat, 15 Jan 2022 07:30:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97561 Қозоғистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи –  Маgnum Cаsh & Cаrryнинг талончилар босқинидан кўрган зарари 11 миллиард тенгега (25,3 миллион доллар) баҳоланмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари Аdindех.Аsia ҳаволасига таяниб. Маgnum компаниясининг PR менежери Дмитрий Шишкиннинг сўзларига кўра, фақат Олмаота шаҳрида жойлашган филиаллар, яъни дўконлар зарар кўрган. Жами 25 та...

Сообщение Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи –  Маgnum Cаsh & Cаrryнинг талончилар босқинидан кўрган зарари 11 миллиард тенгега (25,3 миллион доллар) баҳоланмоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари Аdindех.Аsia ҳаволасига таяниб.

Маgnum компаниясининг PR менежери Дмитрий Шишкиннинг сўзларига кўра, фақат Олмаота шаҳрида жойлашган филиаллар, яъни дўконлар зарар кўрган. Жами 25 та дўконга талончилар ҳужум қилган, шундан 15 таси тўлиқ, 11 таси қисман талон-тарож қилинган. Дмитрий Шишкиннинг аниқлик киритишича, Олмаота шаҳрида жами 68 та филиал (дўкон) мавжуд бўлиб, уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи зарар кўрган.

“Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси маълумотларига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар чоғида мамлакатнинг 9 та минтақасидаги 1500 дан зиёд тадбиркорлик субъекти талончилар ҳаракатларидан жабр кўрган. Бизнесга етказилган зарарнинг умумий миқдори 221 миллион долларга тенг экани айтилмоқда, шундан 217 миллион доллари (98 фоизи) Олмаота шаҳри улушига тўғри келади. Энг кўп зарар кўрган тармоқлар савдо, умумий овқатланиш, логистика ва молия секторларидир.

Маgnum савдо тармоғи вакилининг қўшимча қилишича, 2022 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, деярли барча дўконлар қайта тикланган, Олмаота шаҳридаги 68 та дўкондан 63 таси очилган.  Аммо Олмаотадаги барча филиаллар ҳали ҳам қисқартирилган жадвал бўйича ишламоқда, компания яқин орада уларни одатдагидек иш жараёнига ўтказишга тайёр.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилда Эрон мева-сабзавотларининг энг тез ўсаётган экспорт бозорига айланди

Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт тайёргарликдан сўнг Қозоғистон ритейлери 2021 йил охирида Ўзбекистон чакана савдо бозорига кирган эди. 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи Маgnum гипермаркети, орадан бир ҳафта ўтиб эса шу шаҳарда Маgnum супермаркети очилди. Қозоғистон ритейлери Ўзбекистондаги ривожланишнинг биринчи йилида қарийб 20 миллион доллар сармоя киритишни ва 2022 йилда яна иккита гипермаркет ҳамда бир нечта супермаркет очишни режалаштирган.

Бироқ, Қозоғистондаги талончилар ҳаракатларидан ритейлернинг 25 миллион доллар зарар кўргани билан боғлиқ вазият Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш бўйича бевосита режаларга қандай таъсир қилиши номаълум.  Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.

Маgnum Cаsh & Cаrry Қозоғистондаги энг йирик савдо тармоғи саналади. Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада фаолият бошлаган. Аdindex.Аsia маълумотларига кўра, Маgnumнинг турли форматдаги 184 та дўконлари бор, улардан иккитаси Тошкентда ва 182 таси Қозоғистонда фаолият кўрсатмоқда. Мазкур савдо тармоғи тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет.  Ассортименти мавсумга қараб, 35-40 минг SKUни ташкил этади.

Сообщение Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonning-eng-yirik-riteyleri-talonchilar-bosqinidan-kop-million-dollarlik-zarar-kordi/feed/ 0
Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/#respond Thu, 16 Dec 2021 03:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95155 EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет...

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мазкур учта гипермаркетлардан бирини жорий йилнинг 18 декабрида ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги илк гипермаркет очилишидан бир неча кун аввал Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар Spot нашрига берган интервьюсида компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги ривожланиш стратегияси ва ушбу мамлакатдаги анъанавий бозорлар билан Мagnum қай тариқа рақобатлашмоқчи эканлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

Асқар Мнайдарнинг фикрича, Ўзбекистон бозорига экспансиянинг уч сабаби бор:

Биринчидан, ушбу бозорга кириш Маgnum стратегиясига мос келади.  Биз ўсиб бормоқдамиз ва Қозоғистонда кўп ютуқларга эришдик, ҳозир ривожланиш мантиқий бўлган энг мақбул бозор бу Ўзбекистондир. У катта ва истиқболли, шунингдек, менталитет ва истеъмолчилар одатлари бўйича Қозоғистон бозорига ўхшаш.

Иккинчидан, бу ерда Маgnum Қозоғистонда бошлаган ва яхши ишлайдиган формат – гипермаркетларга талабни кўриш мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг эришилган стратегик даражаси”.

Ўхшаш чакана бозорлар

Асқар Мнайдар Қозоғистон бозоридаги кўп йиллик тажриба ва компаниянинг Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш натижаларига таянган ҳолда Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон чакана бозорлари ўртасидаги ўхшашликларни тушунтирди.

Тошкент аҳолиси озиқ-овқатга сарфлайдиган ўртача бюджетнинг улуши тахминан 40-50%ни, Олмаотада эса 30-35%ни ташкил қилади.  Кўрсаткичлар у қадар фарқли эмас ва озиқ-овқат савати қиймати билан ҳам худди шундай ҳолат: 2020 йилга келиб, Тошкентда – 135 доллар, Олмаотада – 175 доллар бўлди. Бу икки қўшни давлат бозорлари бўйича Маgnum сўровларининг ўртача кўрсаткичларидир.

Шу билан бирга, Маgnum Uzbekistan раҳбарининг сўзларига кўра, Тошкентда шундай жозибадор омил бор – бу ерда бир хонадоннинг ўртача ўлчови Олмаотадагидан каттароқ, бу умумий харидлар ҳажмини тенглаштиради.  “Ўзбекистон бозори ички бозоримизга ўхшаш ва у биз учун тушунарли, шу боис ҳам жозибадор”, дейди у.

Замонавий савдо улуши паст йирик бозор

«Биз деярли икки йил бозорни таҳлил қилдик. Ушбу бозорга кириш йўли ва стратегиямизни ишлаб чиқдик. Асос ва далилларнинг бари рақамлар ва истеъмолчиларнинг афзалликларига дахлдор.

Ўзбекистон – 34 миллиондан зиёд аҳолиси бор давлат.  Шу билан бирга, бу ерда замонавий савдонинг улуши нисбатан паст. Биздан бир неча бор аниқ рақамларни сўрашди, яъни, биз уни умумий бозор сиғимидан неча фоизга баҳолаймиз. Бу ерда аниқ-равшан рақамларнинг ўзи йўқ – 5% ёки 10%.  Биз учун улуш кичик бўлгани муҳимроқ, лекин бу рақам табиий равишда ўсиб бормоқда. Шунчаки йирик шаҳарларда урбанизация ва даромад ошиши билан одамлар замонавий савдога тобора кўпроқ қизиқиш билдира бошлайди.

Бизнинг ҳудудларда аҳоли хонадонларининг умумий бюджетида озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар улуши юқори. Шу боис, Тошкентдаги озиқ-овқат нархи мутлақ қийматда Қозоғистон истеъмолчиларининг харажатларига тенг. Бу биз учун бозор ҳажмини белгилайди, у жуда катта”, дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Ўзбекистон чакана-савдо бозори истиқболлари ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистонда Маgnum концепцияси ва анъанавий бозорлар билан рақобат

Асқар Мнайдарнинг фикрича, навбатдаги салмоқли асос Тошкентда Маgnum форматидаги, яъни йирик гипермаркет форматидаги объектларнинг йўқлигидир: “Тошкентда ҳозирча бизнинг форматдаги объектлар йўқ, лекин унга  талаб бор, деб ҳисоблаймиз. Аслини олганда, биз харидорнинг аллақачон шаклланиб бўлган талаб ва истакларига яраша форматни таклиф қилмоқдамиз”.

Ўзбекистон бозорига кириш ҳақидаги илк хабарлардан сўнг компания Ўзбекистонда маркетолог, тадбиркор, логист ва операторлардан иборат малакали мутахассисларнинг катта жамоасини шакллантирди. Улар бозорнинг қандай ишлашини, харидор асосий харидни қаерда амалга оширишини, “ҳафталик” қўшимча харид учун қаерга боришини тизимли таҳлил қилишди, бу эса танловда асосий омилдир.

Биз кўплаб маҳаллий бозорларни ўргандик, бу олам кўп жиҳатдан бизга таниш –  Қозоғистонда шундай бозорлар мавжуд. Замонавий тижорат секин ўсиб бораётганининг сабабларини ўргандик. Аслида, маҳаллий тармоқлар ҳозир мавжуд вазиятда ривожланиш учун улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ишдан қайтаётганда супермаркетга кириб бозорлик қилиш қулай, албатта. Аммо айни пайтда вазият шундайки, бозордаги истеъмол савати харидор учун кўп сабабларга кўра, арзонроқ ва аксарият харидорлар анъанавий савдони (яъни, анъанавий бозорни) танлашади.

Маgnumга бозордан эмас, асосий харидни биздан амалга оширувчи харидорларни жалб қилмоқчимиз. Шу нуқтаи назардан, биз замонавий чакана-савдонинг бошқа иштирокчиларига қараганда бозор билан кўпроқ рақобатлашамиз.  Стратегик нуқтаи назардан, биз харидорга у биздан тўлиқ харидни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги фикрни етказмоқчимиз: зеро, бизда яхши нархлар, кенг ассортимент ва харид учун қулай шароитлар мавжуд.

Дўконнинг турли нуқталарида биз мижоз билан тушунарли ва оддий алоқа ўрнатамиз, қулай навигацияни йўлга қўямиз«, дейди Асқар Мнайдар, Маgnum формати анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашишини тушунтирар экан.

Тошкентдаги Маgnum гипермаркети концепциясига кўра, у ерда кенг қаторлар, товарларнинг қулай жойлашуви, замонавий энергия тежовчи ускуналар, ёрқин ва ўзига хос интерьер, бой ассортимент,  қаҳвахона, нонвойхоналар мавжуд. Муҳими, гипермаркет туну кун ишлайди.

Қозоғистондаги тажрибамиз ва илғор жаҳон амалиётига асосланиб, биз Ўзбекистонда маҳаллий ўзига хосликларга мос универсал бизнес моделини яратдик. Ва бу ерда компаниямизнинг асосий анъаналарини тарғиб қилишда давом этамиз: адолатли нархлар, кенг танлов ва ишончли хизмат”, деди Маgnum Uzbekistan бош директори Тошкентдаги биринчи дўконнинг очилиш маросимида.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бозори учун янги “Маgnum” гипермаркетида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ассортиментидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимёвий воситалардан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингдан ортиқ турдаги товарлар тақдим этилмоқда. Савдо майдони 5000 метр кв.дан ортиқни ташкил этади.

Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига, хусусан, Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркияда етиштирилган, шунингдек, маҳаллий боғбон ва фермерлар тақдим этган маҳсулотлар ассортиментига алоҳида эътибор қаратади.

Иш бошланган илк кунда дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди, энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Янги гипермаркетнинг кўриниши қандай – бизнинг галереяга қаранг:

Фото: anons.uz

Сообщение Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-ozbekistondagi-ananaviy-bozorlar-bilan-qanday-raqobatlashmoqchi-foto/feed/ 0
Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum тармоғига қарашли биринчи гипермаркет очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-qozoqistonning-magnum-tarmoqiga-qarashli-birinchi-gipermarket-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-qozoqistonning-magnum-tarmoqiga-qarashli-birinchi-gipermarket-ochildi/#respond Wed, 15 Dec 2021 03:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95073 2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Magnum Cash&Сarry гипермаркети очилди. Бу ерда маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар ассортиментига тегишли 20 минг хил маҳсулот мавжуд бўлиб, маҳсулотлар хилма-хиллиги тез орада харидорларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб кенгайтирилади, деб ёзмоқда  «Газета.uz». Гипермаркетда махсус чегирмали хиёбон ҳам мавжуд...

Сообщение Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum тармоғига қарашли биринчи гипермаркет очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги янгиланган Integro савдо марказида Ўзбекистондаги биринчи Magnum Cash&Сarry гипермаркети очилди.

Бу ерда маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар ассортиментига тегишли 20 минг хил маҳсулот мавжуд бўлиб, маҳсулотлар хилма-хиллиги тез орада харидорларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб кенгайтирилади, деб ёзмоқда  «Газета.uz».

Гипермаркетда махсус чегирмали хиёбон ҳам мавжуд бўлиб, у ердан жозибадор нархлардаги маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Гипермаркетнинг илк иш кунида дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди. Энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Қозоғистоннинг “Magnum Cash&Сarry” компанияси бошқаруви раиси Азамат Усмонов тармоқ Ўзбекистон бозорига киришдек муҳим воқеликка икки йилдан зиёд тайёргарлик кўрганини, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини синчковлик билан ўрганганини таъкидлади.

«Ўзбекистонда ривожланишнинг биринчи йилида биз 20 миллион долларга яқин сармоя киритамиз, 500 дан зиёд иш ўрни яратдик, уларнинг аксарияти ўзбекистонликлар учун. Бундан буён ривожланиш ва янада ўсишни режалаштирмоқдамиз”, деди Азамат Усмонов.

Маgnum гипермаркети ҳафтада етти кун туну-кун харидорларга хизмат қилади.

«Ўзбекистон аҳолисини рақобатбардош нархлардаги кенг ассортиментли товарлар билан таъминлаш, ҳудуд ва дўконда навигацияни бутун оила билан ташриф буюриш учун қулайлаштириш бизнинг муҳим вазифамиздир. Биз мижозларимизни қайта-қайта кўришга умид қиламиз ва улар учун қулай харид муҳитини яратамиз”, дейди Маgnum компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Асқар Мнайдар гипермаркетнинг очилиш маросимида.

Йил охиригача яна бир Маgnum дўкони – Тошкент шаҳрининг Сергели туманида очилади. 2022 йилда эса иккита гипермаркет ва бир нечта супермаркетлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Сообщение Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum тармоғига қарашли биринчи гипермаркет очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkentda-qozoqistonning-magnum-tarmoqiga-qarashli-birinchi-gipermarket-ochildi/feed/ 0
Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/#respond Wed, 01 Dec 2021 04:30:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93553 Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash&Carry Ўзбекистонда биринчи дўкони очилишини эълон қилди. Маgnum Uzbekistanнинг Instagramдаги расмий саҳифасига ритейлернинг Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо нуқтаси очилиши санаси кўрсатилган видеони жойлаштирди. Унга кўра, дўкон 2021 йилнинг 11 декабрь куни фаолият бошлайди. Савдо нуқтаси Тошкент шаҳридаги Integrо савдо марказида очилади. EastFruit аввалроқ...

Сообщение Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash&Carry Ўзбекистонда биринчи дўкони очилишини эълон қилди. Маgnum Uzbekistanнинг Instagramдаги расмий саҳифасига ритейлернинг Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо нуқтаси очилиши санаси кўрсатилган видеони жойлаштирди. Унга кўра, дўкон 2021 йилнинг 11 декабрь куни фаолият бошлайди. Савдо нуқтаси Тошкент шаҳридаги Integrо савдо марказида очилади.

EastFruit аввалроқ Magnumнинг Ўзбекистон пойтахтида биринчи иккита дўкон – гипермаркет ва супермаркет очиш билан боғлиқ режалари ҳақида ёзган эди. Шунингдек, Қозоғистон ритейлери Тошкентда биринчи Маgnum гипермаркетининг жойлашувини аниқлади, унинг савдо майдони 5000 мерт квдан ортиқни ташкил этади. Компания Ўзбекистон бозорига 20 000 тагача товарлар ассортименти, аввал бозорда бўлмаган брендлар билан киришни режалаштирмоқда ва импорт қилинадиган маҳсулотларнинг 30 фоизи Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг товарларидир.

Ҳамкорларнинг онлайн форумида Маgnum Cash&Carry топ-менежерлари 2022 йил учун тармоқ натижалари ва ривожланиш режаларини эълон қилишди. Бунда Ўзбекистон бозорида фаолиятни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

RETAIL.RU сайти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг декабрига мўлжалланган иккита йирик форматли савдо шохобчасини очишдан ташқари, компания 2022 йили Ўзбекистонда яна 1-2 та гипермаркет ва 1-2 та супермаркет очишни режалаштирган.

Ўзбекистон бозорига кириш ва фаолиятни кенгайтириш режаларини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Маgnum дўконларини ишга тушириш бўйича 60 кишидан иборат жамоа (full-time режимида ишловчи) тузилди. Бу жамоа 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорини ўргана бошлаган ва унга кириш йўлини ишлаб чиққан: маҳаллий етказиб берувчилар ҳамда дистрибьюторлар билан музокаралар олиб борилди, талаб таҳлил қилинди. Хусусан, тадқиқот шуни кўрсатдики, маҳаллий бозорда иқтисод қилувчи ва ўртаҳол сегментнинг улуши Қозоғистонга нисбатан анча юқори. Бу ерда одамлар маҳсулот сифатига нисбатан унинг нархига кўпроқ сезгирдир. Шу боис, дўконларда тармоқнинг ҳозирги ассортименти, Хитой ва Россия товарлари ҳамда Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлмаган товарлар намойиш этилади.

Шунингдек ўқинг: Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда

Ритейлер анча эҳтиёткорлик билан ўсишни режалаштирмоқда: “Биз Тошкент бозорининг муҳим иштирокчиси бўлишни мақсад қилганмиз, режада бозор улуши бўйича аниқ рақамларни белгиламаганмиз – шунчаки муҳимлари белгиланган. Ўзимизнинг моделни синовдан  ўтказамиз, ассортимент ва нарх сиёсатини мослаштирамиз. Миқдор жиҳатидан ўсишни ва замонавий чакана савдонинг маҳаллий иштирокчиларидан ажралиб туришни режалаштирмоқдамиз, шу тариқа биз тез орада Тошкент бозорида гипермаркет формати билан кенгайишимиз мумкин”,  дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар.

Маgnum Cash&Carry Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғидир. Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада очилган. 2021 йил охиригача компания дўконлар сонини Қозоғистоннинг 11 шаҳрида 197 тагача етказишни режалаштирмоқда. Тармоқнинг умумий чакана савдо майдони 220 минг  метр квадратни ташкил қилади, ўрта ҳисобда бу кўрсаткич йилдан-йилга 30% га ўсиб бормоқда. Тармоқ тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет, ассортимент – мавсумийликни ҳисобга олган ҳолда 35-40 минг SKU.

Маgnum Cash&Carry тармоғининг ўсиш суръати Қозоғистон чакана-савдо бозорининг ўсиш суръатларидан олдинда: ритейлер мамлакатдаги замонавий чакана савдо улушининг деярли учдан бир қисмини эгаллайди, RТО бу йил 2020 йилга нисбатан 28,8 фоизга ўсди.

Ритейлернинг асосий мақсади, Ўзбекистонда ҳам янги дўконлар очиш ва географик кенгайиш ҳисобига бозордаги улушини янада оширишдир. Компания прогнозларига кўра, келгуси йили Ғарбий Қозоғистон ва Ўзбекистонда савдо майдончалари очилишини ҳисобга олган ҳолда мазкур тармоқнинг дўконлари сони 265 тага (тахминан 380 минг метр квадрат) етади.

Сообщение Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-birinchi-magnum-dokonining-ochilish-sanasi-malum-boldi/feed/ 0
Ўзбекистон бозорига йўл – йирик ва номдор чакана-савдо тармоқларининг ушбу мамлакатга қизиқиши ортмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bozoriga-yol-yirik-va-nomdor-chakana-savdo-tarmoqlarining-ushbu-mamlakatga-qiziqishi-ortmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bozoriga-yol-yirik-va-nomdor-chakana-savdo-tarmoqlarining-ushbu-mamlakatga-qiziqishi-ortmoqda/#respond Wed, 10 Nov 2021 08:30:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91545 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnum Cash&Carry Ўзбекистон пойтахтида дастлабки иккита дўкони – гипермаркет ва супермаркет очишни режалаштирмоқда. Шу йилнинг сентябрь ойида эса компания раҳбарияти  Magnum Cash&Carry тармоғининг Ўзбекистон бозорига кириши устувор аҳамиятга эга эканини қайд этган эди. STEPPE онлайн-нашри Қозоғистоннинг бир қанча йирик...

Сообщение Ўзбекистон бозорига йўл – йирик ва номдор чакана-савдо тармоқларининг ушбу мамлакатга қизиқиши ортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг декабрь ойи бошида Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnum Cash&Carry Ўзбекистон пойтахтида дастлабки иккита дўкони – гипермаркет ва супермаркет очишни режалаштирмоқда. Шу йилнинг сентябрь ойида эса компания раҳбарияти  Magnum Cash&Carry тармоғининг Ўзбекистон бозорига кириши устувор аҳамиятга эга эканини қайд этган эди.

STEPPE онлайн-нашри Қозоғистоннинг бир қанча йирик компаниялари билан боғланиб, улар нима учун Ўзбекистонни танлагани, ушбу мамлакат бозорига киришда нималарни билиш кераклиги, ушбу мамлакатда нималарга эришишгани ёки эришмоқчи бўлишаётгани ҳақида сўради. Ушбу интервьюда Ўзбекистон бозорига 2018 йилда кириб борган икки компания вакиллари ва яқин келажакда ушбу бозорга киришни режалаштираётган  Magnum Cash&Carry вакили иштирок этди.

EastFruit мазкур интервьюнинг бир қисмини, хусусан, Magnum Cash&Carry Uzbekistan раҳбари лавозимига тайинланган Асқар Мнайдарнинг изоҳларини келтирди:

– Нима учун айнан Ўзбекистон?

– 34 миллиондан ортиқ аҳолиси бор ва Марказий Осиё учун қулай географик жойлашувга эга ушбу мамлакат йирик компаниялар учун мазкур минтақанинг маркази бўлишга муносиб. Шу сабабдан биз минтақада замонавий чакана савдо ривожини прогноз қилмоқдамиз. Қолаверса, биз ҳақиқатан ҳам, сиёсат ва иқтисодий ислоҳотлар векторининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонни истиқболли йўналиш деб биламиз.

– Ўзбекистон бозорига киришда нималарни билиш керак?

– Биз тажрибамизга таяниб, Қозоғистондаги илғор амалиётлар ва Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гибрид моделни яратамиз. Маgnumнинг бизнес ёндашуви биз фаолият юритаётган ёки режалаштираётган барча бозорларга мос келади. Албатта, у маҳаллий хусусиятларга муайян даражада мослашувдан ўтади, лекин асосий пойдеворлигича қолади ва ўзгармайди. Маgnum қаердаки, очилса, у ерда доим адолатли нархлар, катта танлов ва ишончли хизмат ҳукмрон бўлади.

Биз учун ноодатий тенденция – бу Ўзбекистон пойтахтида йирик тармоқларнинг марказлашувидир. Ўзбекистон бўйлаб вилоятларда супермаркетларга талаб катта ва бозорни чуқурроқ ўрганганимизда бунга гувоҳ бўлдик. Замонавий чакана савдо бозорида кучли иштирокчилар мавжуд, аммо анъанавий чакана савдонинг улуши 90%ни сақлаб қолмоқда. Қозоғистонни эса 40%гача замонавий чакана савдо эгаллаб бўлган. Бироқ, Ўзбекистонда маҳаллий тармоқлар ўрта ва кичик шаҳарларни эгаллашга шошилмаяпти, ҳатто вилоят марказларида ҳам бўш жойлар кўп.

Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларида ўхшаш жиҳатлар талайгина. Мисол учун, ҳар икки мамлакат истеъмолчилари бозорга содиқликни сақлаб қолган ва ойлик йирик харид –  олдиндан тайёрланиладиган воқелик. Супермаркетларга оилавий борилади, бу бирдамликни таъминлайди. Ўзбекистонда бўлган вақтим пештахталарда импортнинг нисбатан камлигини пайқадим, у бу ерда анча қиммат.

– Мagnum Cash&Carry Ўзбекистонда нималарга эришмоқчи?

– Ҳозир бор эътиборимиз биринчи дўконни ишга тушириш тезлиги ва очилишга ҳозирлик ишларига қаратилган. Натижалар ҳақида ишга тушгач, бир ойча вақт ўтиб, сўнг гапиришимиз мумкин. Умуман олганда, биз мамлакатда чакана савдони ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини кўрмоқдамиз. Қувонарлиси, Ўзбекистон бозори бизни меҳмондўстлик билан қабул қилди, харидорлар эса Тошкентда Маgnumнинг очилишини интиқлик билан кутишяпти.

Узбекский ритейл” сайтининг ёзишича, Қозоғистон ритейлери Тошкентдаги биринчи Маgnum гипермаркетининг жойлашувини аниқлаштирган, унинг савдо майдони 5000 кв. метрдан ортиқ бўлади. Маgnum Cash&Carry Ўзбекистон бозорига 20 000 тагача ноёб товарлар ассортименти, илгари бозорда бўлмаган брендлар билан кириб бормоқчи ва  маҳсулотларнинг 30 фоизи Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг товарлари бўлади.

Қозоғистон ритейлери Ўзбекистонда камида олтита дўкон очишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиянинг бирданига иккита йирик чакана-савдо тармоғи – «Светофор» ва «Доброцен» ҳам Ўзбекистон бозорига киришга тайёрданмоқда.

Сообщение Ўзбекистон бозорига йўл – йирик ва номдор чакана-савдо тармоқларининг ушбу мамлакатга қизиқиши ортмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bozoriga-yol-yirik-va-nomdor-chakana-savdo-tarmoqlarining-ushbu-mamlakatga-qiziqishi-ortmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда Маgnum Cаsh&Carry биринчи гипермаркети бу йил фаолият бошлайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-magnum-cashcarry-birinchi-gipermarketi-bu-yil-faoliyat-boshlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-magnum-cashcarry-birinchi-gipermarketi-bu-yil-faoliyat-boshlaydi/#respond Wed, 25 Aug 2021 17:15:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84850 2020 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Маgnum Cаsh&Carry Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. Ўшанда Қозоғистон ритейлери ушбу мамлакатда савдо белгисини рўйхатдан ўтказаётган эди. Яқинда компаниянинг 2021 йил охиригача Ўзбекистонда биринчи гипермаркетини очиш режалари маълум  бўлди. Бу ҳақда uretail.uz хабар бермоқда. Шуни ҳам...

Сообщение Ўзбекистонда Маgnum Cаsh&Carry биринчи гипермаркети бу йил фаолият бошлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2020 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Маgnum Cаsh&Carry Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. Ўшанда Қозоғистон ритейлери ушбу мамлакатда савдо белгисини рўйхатдан ўтказаётган эди.

Яқинда компаниянинг 2021 йил охиригача Ўзбекистонда биринчи гипермаркетини очиш режалари маълум  бўлди. Бу ҳақда uretail.uz хабар бермоқда.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, «Маgnum-Ўзбекистон» пештахталарининг 30%дан ортиғи Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдирилади, шу жумладан, илгари мамлакат бозорида тақдим этилмаган брендлар ҳам гипермаркетдан жой олади.

Илгари Маgnumда СЕО маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган Aсқар Мнайдар Magnum Cash&Carry Uzbekistanнинг СЕО лавозимига тайинланди.

Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери 2020 йилнинг куз фасли бошидан Тошкентда кадрлар қидира бошлади. Ходимларни ишга қабул қилувчи мутахассис, тоифали менежер, бош ҳисобчи каби мутахассислар шулар жумласидандир. Кейинчалик компаниянинг камида олтита супермаркет очиш ва ҳар бирига 5 миллион доллардан ортиқ сармоя киритиш режалари маълум бўлди, уларнинг ҳар бири 500 тагача иш ўринларини таъминлайди.

Мagnum Cash@Carry Қозоғистондаги энг катта чакана-савдо тармоғи ва мамлакатдаги энг  йирик ўнта хусусий компаниялардан биридир. Тармоқ турли форматдаги 75 та савдо мажмуасига эга. 2019 йил натижаларига кўра, Magnum Cash@Carry Қозоғистондаги 50 та йирик хусусий компания орасида 10-ўринни эгаллаган. Унинг даромади 430 миллион долларни, соф фойдаси эса 5,1 миллион долларни ташкил этган.

Сообщение Ўзбекистонда Маgnum Cаsh&Carry биринчи гипермаркети бу йил фаолият бошлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-magnum-cashcarry-birinchi-gipermarketi-bu-yil-faoliyat-boshlaydi/feed/ 0
Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/#respond Mon, 19 Jul 2021 12:11:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81846 Тошкент (Ўзбекистон)да Қозоғистон Республикаси ишбилармон доираларининг савдо-иқтисодий миссияси ва икки мамлакат бизнес форуми бўлиб ўтди. Миссия давомида «Qaztradе» AЖ ва  Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnumнинг 2021 йилда Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни 50 миллион долларга кўпайтириши тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда ElDala.kz Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати...

Сообщение Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Тошкент (Ўзбекистон)да Қозоғистон Республикаси ишбилармон доираларининг савдо-иқтисодий миссияси ва икки мамлакат бизнес форуми бўлиб ўтди. Миссия давомида «Qaztradе» AЖ ва  Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnumнинг 2021 йилда Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни 50 миллион долларга кўпайтириши тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда ElDala.kz Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати ҳаволаси билан бирга хабар берди.

«Magnumнинг яқин келажакдаги режалари – қўшни республикаларда дўконлар тармоғини очишдир. Биз экспортни илгари суриш бўйича оператор-компания сифатида узоқ вақт музокаралар олиб бордик. Ва бугунги музокараларимиз Ўзбекистондаги Маgnum дўконлари пештахталарида Қозоғистон маҳсулотларини кўпайтириш бўйича келишув билан якунланди. Энди қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Маgnum-Ўзбекистон тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин. Мазкур янгилик бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизга даромадни кўпайтириш имконини беради ва бу ишлаб чиқариш айланмасини ошириш учун рағбатлантирувчи омил сифатида жуда муҳимдир», дея изоҳ берди QazТradе бош директори Aзамат Aсқарули.

Шунингдек, у савдо тармоқлари орқали товар айланмаси бугунги кунда савдо-сотиқ, шу жумладан, трансчегаравий инструментларнинг энг самарали воситаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Қозоғистоннинг 55 дан ортиқ компаниялари ўз маҳсулотларини Тошкентдаги потенциал ҳамкорларга намойиш этишди. Музокаралар натижасида қозоғистонлик ишбилармонлар 52 миллион долларлик 7 та шартнома имзолашди.

Бизнес-форум давомида Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вице-вазири Қайрат Торебаев қайд этдики, Осиё тараққиёт банки баҳоларига кўра, мавжуд коридорлар бўйлаб минтақалараро ва транзит савдоси 2019 йилга нисбатан 2025 йилда 35 фоизга ва 2030 йилда 65 фоизга ошади. Шу билан бирга, мавжуд назорат пунктларига юк деярли икки баравар ортади. Шунинг учун Қозоғистон трансчегаравий ҳамкорлик марказларини ривожлантиришни таклиф этмоқда.

“Марказий Осиё” чегара маркази молиявий хизматларни ривожлантириш, консалидация, қайта ишлаш, тақсимлаш, шунингдек, ривожланаётган Марказий Осиёнинг «Шимол-Жануб» иқтисодий йўлаги доирасида ишлаб чиқариш ва кооперация бўйича минтақадаги энг йирик савдо магнити ва генераторига айланиши керак» деди Торебаев.

Aйни пайтда Қозоғистон «Хоргос боғламалари»ни янада ривожлантириш концепциясини ҳам қайта кўриб чиқмоқда ва бундан кейин ЕОИИ ва ЕИ бозорларига кириш имкониятига эга бўлган Россия билан чегара хабларини ишга тушириш устида ишламоқда.

Товарларни тақсимлашнинг миллий тизимларини бирлаштириш учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга ёрдам беради. Товарларни тарқатиш тизимидаги товарлар оқими чегара савдо пунктларининг иш ҳажмига таъсир қилмайди.

«Бир мамлакатдаги Улгуржи-тақсимлаш маркази (УТМ)да қабул қилинган юк ягона сифат стандартлари бўйича текширилади ва дастлабки божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. У бошқа ҳар қандай мамлакатда УТМга чегаралардаги божхона тартиб-қоидаларисиз етказиб берилади. Шунга кўра, бу бизнинг ўтказиш пунктларимизга оғирлик қилмайди», деди Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вице-вазири.

Сообщение Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/feed/ 0