логистика маркази • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 29 Dec 2021 05:18:14 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png логистика маркази • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/#respond Wed, 29 Dec 2021 08:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96234 2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб. Бу Ўзбекистондан Хитойга товар...

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида Ўзбекистоннинг хориждаги омбори очилди, у трансчегаравий савдони ривожлантириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Умумий майдони 9000 куб метрлик омбор Ганьсу (Ланьчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда CеntralAsia «Синьхуа» агентлиги ҳаволасига таяниб.

Бу Ўзбекистондан Хитойга товар етказиб беришни осонлаштиришга ёрдам беради.

Сан-Вейдаги Lanzhou International Land Port Investment Development Cо., Ltd. раиси Сан Вэйнинг сўзларига кўра, ушбу омбор товарлар етказиб бериш муддатини 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартириш имконини беради. Шунингдек, компаниялар учун катта ҳажмдаги юклар ташилишини осонлаштиради.

Шунингдек ўқинг: “Агроэкспресс” Ўзбекистондан Россияга лимон ва помидорнинг биринчи партиясини етказди

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда Ганьсу провинцияси товарлари омбори очилган эди. Сан Вейнинг сўзларига кўра, омбор Ганьсу маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорига киришига кўмак беради ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ жараёнини осонлаштиради.

Сообщение Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Ўзбекистон маҳсулотлари омбори очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoyning-shimoli-qarbiy-qismida-ozbekiston-mahsulotlari-ombori-ochildi/feed/ 0
Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/#respond Mon, 06 Dec 2021 03:00:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94160 Корея Республикаси Тожикистонда транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси ўртасида имзоланган Меморандум шундан далолат бермоқда. Бу хусусда “Ховар” ТМИА мамлакат Транспорт вазирлигида маълум қилди. Ҳужжат Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD»...

Сообщение Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Корея Республикаси Тожикистонда транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятида. Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси ўртасида имзоланган Меморандум шундан далолат бермоқда. Бу хусусда “Ховар” ТМИА мамлакат Транспорт вазирлигида маълум қилди.

Ҳужжат Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Корея Республикасининг «Living Tree Co.LTD» компанияси вакили иштирокида имзоланди. Ўзаро англашув меморандуми доирасида Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим Корея Республикаси компанияси вакиллари билан учрашиб, соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар Тожикистон Республикасида транспорт соҳасидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, халқаро логистика марказлари, темир йўллар қуриш ва Тожикистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Сообщение Жанубий Корея Тожикистонга халқаро логистика марказларини қуришда кўмак беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhanubiy-koreya-tozhikistonga-khalqaro-logistika-markazlarini-qurishda-komak-beradi/feed/ 0
Ўзбекистонда омбор ва логистика марказлари учун рақамли платформа иш бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ombor-va-logistika-markazlari-uchun-raqamli-platforma-ish-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ombor-va-logistika-markazlari-uchun-raqamli-platforma-ish-boshladi/#respond Fri, 15 Oct 2021 09:14:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89181 Ўзбекистон логистика ассоциацияси Транспорт вазирлиги кўмагида рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари»ни яратди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Транспорт вазирлигидан маълум қилишларича, www.skladi.uz рақамли платформасининг асосий вазифаси – миллий ва ташқи савдо ҳамда инвестиция компанияларининг Ўзбекистондаги омбор ва логистика марказлари хизматларига бўлган талабини қондиришдир. Рақамли платформа...

Сообщение Ўзбекистонда омбор ва логистика марказлари учун рақамли платформа иш бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон логистика ассоциацияси Транспорт вазирлиги кўмагида рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари»ни яратди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Транспорт вазирлигидан маълум қилишларича, www.skladi.uz рақамли платформасининг асосий вазифаси – миллий ва ташқи савдо ҳамда инвестиция компанияларининг Ўзбекистондаги омбор ва логистика марказлари хизматларига бўлган талабини қондиришдир.

Рақамли платформа – «Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари» республика бўйлаб мавжуд омборлар ҳамда логистика марказларининг дислокацияси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Шунингдек ўқинг:  Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тадбиркорлари товарлар номенклатураси (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника, фармацевтика товарлари) бўйича омбор ёки логистика марказининг ихтисослашуви, шунингдек, ёпиқ ва ташқи омборлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тез бузиладиган маҳсулотлар учун музлатгичли омборлар ҳудудида бўш жой борлиги ҳақида бепул маълумот олишлари мумкин.

Бу платформа ҳам омборлар, ҳам логистика марказларининг эгаларига (бўш жойларга юк жойлашни кўпайтириш) ва ўз товарларини жойлаштириш ҳамда сақлаш учун бўш жой қидираётган тадбиркорлар манфаатларига тенг даражада хизмат (қидиришга сарфланадиган вақтни камайтириш ва қўшимча харажатларни бартараф этиш) қилади.

Шу билан бирга, алоҳида функция – омборлар, омбор ускуналари ва ишлов бериш ускуналарини сотиш, ижарага олиш ҳамда сотиб олишни, шунингдек, сақлаш учун аризаларни қабул қилишни назарда тутувчи «махсус таклиф»лар кўзда тутилган.

Мазкур ахборот платформаси «Ягона ойна» тамойилларига мос келади, бу ерда транспорт ва савдо логистикаси иштирокчилари электрон шаклда, бир жойда, товарларни сақлаш билан боғлиқ керакли маълумот ва хизматлар билан танишишлари мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда омбор ва логистика марказлари учун рақамли платформа иш бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ombor-va-logistika-markazlari-uchun-raqamli-platforma-ish-boshladi/feed/ 0
Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/#respond Thu, 26 Aug 2021 14:21:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84926 Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида логистика йўлакларини ривожлантиришга келишиб олинди. Ушбу режаларни амалга ошириш учун томонлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштиради, икки мамлакат ўртасида товарлар ташиш тартиби соддалаштирилади. Aмалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар сирасига инфратузилма лойиҳалари, хусусан, агрологистик ва улгуржи-тарқатув марказларини яратиш киради. Бу Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо...

Сообщение Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида логистика йўлакларини ривожлантиришга келишиб олинди. Ушбу режаларни амалга ошириш учун томонлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштиради, икки мамлакат ўртасида товарлар ташиш тартиби соддалаштирилади. Aмалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар сирасига инфратузилма лойиҳалари, хусусан, агрологистик ва улгуржи-тарқатув марказларини яратиш киради.

Бу Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовнинг 2021 йил 21 август куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари A. Оверчук билан учрашувидан сўнг маълум бўлди. Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва логистика борасидаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув натижасида логистика коридорларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди. Унда зарур инфратузилма яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича устувор чоралар белгилаб қўйилган. Бу чора -тадбирлар божхона, санитария ва фитосанитария тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, икки мамлакат ўртасида товар олиб ўтиш тартибини соддалаштириш, икки мамлакат давлат органларини рақамлаштиришни ривожлантириш, шунингдек, инфратузилмани амалга ошириш бўйича аниқ амалий чоралар, лойиҳалар, хусусан, агрологистик ва улгуржи- тарқатув марказларини ўз ичига олади. Ушбу тадбирлардан бири – «яшил йўлак» тамойили бўйича «Aгроэкспресс» мунтазам йўналишли поездини ташкил этишдир. «Aгроэкспресс»  поездида Ўзбекистондан Россия Федерациясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг максимал муддати беш кундан ошмайди, дейилади Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида «UzAgroLogistics Centers» агрологистик оператори ва «РЖД логистика» AЖ (Россия), «Россия экспорт маркази» АЖ ўртасида битим имзоланган эди. Унда Россия-Ўзбекистон логистика йўлагини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экспорти ва импорт юкларини «Aгроэкспресс» тезкор рефрижиратор-контейнерли поездларда етказиб бериш кўзда тутилган. Бу Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг экспорт маҳсулотларини етказиб бериш ва Россияда товарларни қабул қилиш бўйича хизматлар сифатини янги даражага кўтариш имконини беради. 40 та вагондан иборат «Aгроэкспресс» биринчи синов поездини 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондан Россияга юбориш режалаштирилган. Худди шу поезд Россиядан Ўзбекистонга импортнинг қарши оқимини таъминлайди.

«Aгроэкпресс» лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Россияга ташиш ҳажми дастлабки босқичда йилига қарийб 100 минг тоннани ташкил этади, деб хабар бермоқда «Курсив» нашри Россия экспорт маркази (РЭМ) матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. 2025 йилгача бу кўрсаткич ҳар йили 20 фоизга ошиб боради.

«Лойиҳанинг амалий реализацияси, асосан, рефрижераторли ёки изотермик идишларда ташиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зарур ҳарорат режимини бузмасдан қабул қилиш ва жўнатишни таъминлаш учун етарли омбор инфратузилмасини талаб этади. Инфратузилма объектлари контейнерли поездларни қабул қилиш ва жўнатиш учун зарур бўлган маневрли маршрутлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда божхона ва фитосанитария назорати зоналари ваколатли давлат хизматларининг тегишли постларини жойлаштириши лозим» дея қайд этилди РЭМда.

“Агроэкспресс” тезкор поездида Ўзбекистондан Россияга сархил сабзавот ва мевалар, қуруқ мевалар юборилади, қайтиш юки сифатида эса гўшт-сут, ёғ-мой, қандолат маҳсулотлари, донли, бошоқли озиқ-овқатлар, шунингдек, саноат товарлари жўнатилади”,  дея қўшимча қилди Россиянинг «РЖД Логистика» компанияси.

Шу йилнинг июль ойи охирида Қозоғистон «Ўзбекистон-Россия» агрологистик йўлагида иштирок этиш истагини билдирди. Атиги бир неча ҳафта ўтгач, 2021 йил 18 августда AК&М ахборот агентлиги «РЖД» AЖ (Россия) ва «НК» КТЖ» AЖ (Қозоғистон) ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини темир йўл орқали ташишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланганини хабар қилди. Ҳужжатга мувофиқ, Россия ва Қозоғистон ҳамкорликда «Aгроэкспресс» сервиси доирасидаги юк ташиш ҳажмини оширади. Хизматни ҳамкорликда ривожлантириш доирасида энди юк базасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, поездларнинг аниқ йўналишлари ҳамда жадвалини белгилаш зарур.

Сообщение Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-rossiya-logistika-yolaklarini-rivozhlantirish-boyicha-yol-kharitasini-imzoladi/feed/ 0
Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/#respond Mon, 19 Jul 2021 12:11:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81846 Тошкент (Ўзбекистон)да Қозоғистон Республикаси ишбилармон доираларининг савдо-иқтисодий миссияси ва икки мамлакат бизнес форуми бўлиб ўтди. Миссия давомида «Qaztradе» AЖ ва  Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnumнинг 2021 йилда Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни 50 миллион долларга кўпайтириши тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда ElDala.kz Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати...

Сообщение Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Тошкент (Ўзбекистон)да Қозоғистон Республикаси ишбилармон доираларининг савдо-иқтисодий миссияси ва икки мамлакат бизнес форуми бўлиб ўтди. Миссия давомида «Qaztradе» AЖ ва  Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnumнинг 2021 йилда Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни 50 миллион долларга кўпайтириши тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда ElDala.kz Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати ҳаволаси билан бирга хабар берди.

«Magnumнинг яқин келажакдаги режалари – қўшни республикаларда дўконлар тармоғини очишдир. Биз экспортни илгари суриш бўйича оператор-компания сифатида узоқ вақт музокаралар олиб бордик. Ва бугунги музокараларимиз Ўзбекистондаги Маgnum дўконлари пештахталарида Қозоғистон маҳсулотларини кўпайтириш бўйича келишув билан якунланди. Энди қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Маgnum-Ўзбекистон тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин. Мазкур янгилик бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизга даромадни кўпайтириш имконини беради ва бу ишлаб чиқариш айланмасини ошириш учун рағбатлантирувчи омил сифатида жуда муҳимдир», дея изоҳ берди QazТradе бош директори Aзамат Aсқарули.

Шунингдек, у савдо тармоқлари орқали товар айланмаси бугунги кунда савдо-сотиқ, шу жумладан, трансчегаравий инструментларнинг энг самарали воситаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Қозоғистоннинг 55 дан ортиқ компаниялари ўз маҳсулотларини Тошкентдаги потенциал ҳамкорларга намойиш этишди. Музокаралар натижасида қозоғистонлик ишбилармонлар 52 миллион долларлик 7 та шартнома имзолашди.

Бизнес-форум давомида Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вице-вазири Қайрат Торебаев қайд этдики, Осиё тараққиёт банки баҳоларига кўра, мавжуд коридорлар бўйлаб минтақалараро ва транзит савдоси 2019 йилга нисбатан 2025 йилда 35 фоизга ва 2030 йилда 65 фоизга ошади. Шу билан бирга, мавжуд назорат пунктларига юк деярли икки баравар ортади. Шунинг учун Қозоғистон трансчегаравий ҳамкорлик марказларини ривожлантиришни таклиф этмоқда.

“Марказий Осиё” чегара маркази молиявий хизматларни ривожлантириш, консалидация, қайта ишлаш, тақсимлаш, шунингдек, ривожланаётган Марказий Осиёнинг «Шимол-Жануб» иқтисодий йўлаги доирасида ишлаб чиқариш ва кооперация бўйича минтақадаги энг йирик савдо магнити ва генераторига айланиши керак» деди Торебаев.

Aйни пайтда Қозоғистон «Хоргос боғламалари»ни янада ривожлантириш концепциясини ҳам қайта кўриб чиқмоқда ва бундан кейин ЕОИИ ва ЕИ бозорларига кириш имкониятига эга бўлган Россия билан чегара хабларини ишга тушириш устида ишламоқда.

Товарларни тақсимлашнинг миллий тизимларини бирлаштириш учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга ёрдам беради. Товарларни тарқатиш тизимидаги товарлар оқими чегара савдо пунктларининг иш ҳажмига таъсир қилмайди.

«Бир мамлакатдаги Улгуржи-тақсимлаш маркази (УТМ)да қабул қилинган юк ягона сифат стандартлари бўйича текширилади ва дастлабки божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. У бошқа ҳар қандай мамлакатда УТМга чегаралардаги божхона тартиб-қоидаларисиз етказиб берилади. Шунга кўра, бу бизнинг ўтказиш пунктларимизга оғирлик қилмайди», деди Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вице-вазири.

Сообщение Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/magnum-savdo-tarmoqi-qozoqiston-mahsulotlarini-ozbekistondagi-dokonlariga-etkazib-berishni-kopaytiradi/feed/ 0
Ўзбекистон Aфғонистон билан чегара ҳудудда 500 миллион долларлик товар айланмасига эга xaлқаро савдо марказини қуради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-afqoniston-bilan-chegara-hududda-500-million-dollarlik-tovar-aylanmasiga-ega-xalqaro-savdo-markazini-quradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-afqoniston-bilan-chegara-hududda-500-million-dollarlik-tovar-aylanmasiga-ega-xalqaro-savdo-markazini-quradi/#respond Wed, 02 Jun 2021 10:18:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77792 Ўзбекистон Aфғонистон билан чегара ҳудудда 500 миллион долларлик товар айланмасига эга Термиз халқаро савдо марказини қурмоқчи, бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди. Ушбу марказ учун Термиз туманидан 26 гектар майдон ажратилган. Умумий қиймати 75 миллион доллар бўлган марказда маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш мажмуалари...

Сообщение Ўзбекистон Aфғонистон билан чегара ҳудудда 500 миллион долларлик товар айланмасига эга xaлқаро савдо марказини қуради появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Aфғонистон билан чегара ҳудудда 500 миллион долларлик товар айланмасига эга Термиз халқаро савдо марказини қурмоқчи, бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу марказ учун Термиз туманидан 26 гектар майдон ажратилган. Умумий қиймати 75 миллион доллар бўлган марказда маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш мажмуалари қурилиб, савдо хизматлари йўлга қўйилади. Зарур инфратузилма тармоқлари барпо этилади.

Лойиҳага кўра, бу ерда 1 минг 800 та савдо нуқтаси, 50 минг тонна юк сиғимига эга логистика маркази, 400 ўринли иккита меҳмонхона, шифохоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари бўлиши мўлжалланган. Корпусларнинг биринчи қаватида савдо нуқталари, иккинчи қаватида енгил ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш кўзда тутилган.

Халқаро савдо марказининг йиллик савдо айланмаси 500 миллион доллар, хизматлар ҳажми 10 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. 192 миллион долларлик экспорт қуввати пайдо бўлади.

Марказнинг қурилиш ишларини бошлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 10 миллион доллар ажратилди.

Термиз халқаро савдо марказини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Сообщение Ўзбекистон Aфғонистон билан чегара ҳудудда 500 миллион долларлик товар айланмасига эга xaлқаро савдо марказини қуради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-afqoniston-bilan-chegara-hududda-500-million-dollarlik-tovar-aylanmasiga-ega-xalqaro-savdo-markazini-quradi/feed/ 0
DP World компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dp-world-kompaniyasi-toshkent-viloyatida-yirik-logistika-markazini-yaratish-boyicha-loyihani-amalga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dp-world-kompaniyasi-toshkent-viloyatida-yirik-logistika-markazini-yaratish-boyicha-loyihani-amalga-oshiradi/#respond Thu, 20 May 2021 11:09:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76851 DP World (БАА) компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика маркази ва эркин иқтисодий зонани яратишга киришади, деб хабар берди Ўзбекистон Инвестиция ва савдо вазирлиги матбуот хизмати. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва DP Worldнинг рақамли технологиялар ва логистика бўйича бошқарувчи директори ўртасидаги музокаралар якунида...

Сообщение DP World компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

DP World (БАА) компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика маркази ва эркин иқтисодий зонани яратишга киришади, деб хабар берди Ўзбекистон Инвестиция ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва DP Worldнинг рақамли технологиялар ва логистика бўйича бошқарувчи директори ўртасидаги музокаралар якунида маълум қилинди.

Навоийда “қуруқ порт” яратиш лойиҳаси доирасида томонлар Тошкент вилоятида йирик логистика маркази ва эркин иқтисодий зона барпо этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва мамлакат минтақаларида логистика марказлари тармоғини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бу Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтадиган юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишини осонлаштириш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги асосий логистика маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт йўлаги имкониятларидан янада самарали фойдаланмоқчи

Томонлар лойиҳанинг амалий босқичига тезроқ ўтиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларини ягона тизимга интеграциялаш учун рақамли инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Амирликлар томони ушбу соҳада замонавий дастурий таъминот ва технологик ечимларни тақдим этишга ва уларни Ўзбекистонда татбиқ этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг БАА ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилган World Logistics Passport савдони тарғиб қилиш халқаро дастурига қўшилиши масаласи кўриб чиқилди. Тегишли битимни шу ой охирига қадар имзолашга келишиб олинди.

Сообщение DP World компанияси Тошкент вилоятида йирик логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dp-world-kompaniyasi-toshkent-viloyatida-yirik-logistika-markazini-yaratish-boyicha-loyihani-amalga-oshiradi/feed/ 0